📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 31 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 May 2017 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда, 39-сон, 465-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сон қарорига ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда :
бешинчи хатбошидаги «йиғмажилди» деган сўз «иши» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«илмий иш стажи — шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимларида ишлаган ҳамда таянч докторантура ва докторантурада ўқиган муддати;»;
еттинчи хатбошидаги «лавозимида» деган сўз «лавозимларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 5-банд «дипломига эга бўлган» деган сўзлардан кейин «ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 7-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;»;
«в» кичик банддаги «фан доктори илмий даражасини» деган сўзлар «илмий даражалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари фанидан махсус имтиҳон топширадилар.».
6. Қуйидаги мазмундаги 8 1 — 8 4 -бандлар билан тўлдирилсин:
«8 1 . Махсус имтиҳон ОАК томонидан белгиланган муассасаларда ўтказилади.
Махсус имтиҳонни қабул қиладиган муассасада муассаса раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга махсус имтиҳонни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
Комиссия илмий даражага эга бўлган камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзолари таркибининг ярмидан кўпини фан доктори илмий даражасига эга бўлган мутахассислар ташкил қилиши лозим.
Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.
8 2 . Махсус имтиҳонни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади.
8 3 . Махсус имтиҳон саволлари қуйидаги йўналишда тузилади:
биринчи савол — имтиҳон топширувчи фаолият кўрсатаётган соҳада Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича;
иккинчи савол — Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва методологиясига имтиҳон топширувчи олиб бораётган илмий изланишлар ёки касбий фаолиятининг мувофиқлиги бўйича;
учинчи савол — махсус фан дастури бўйича эркин савол.
Махсус имтиҳон натижаси имтиҳонда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан «ўтди» ёки «ўтмади» тарзида баҳоланади. Овоз бериш очиқ ва ошкора амалга оширилади.
8 4 . Махсус имтиҳонни муваффақиятли топширган талабгорга ўн кун ичида имтиҳонни муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжат комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва беш йил муддатда амал қилади.».
7. 12-банднинг олтинчи хатбошисидаги «3 йил мобайнида» деган сўзлардан кейин «мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 13-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан номзоди ёки хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага (бундан буён матнда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) деб юритилади) эга бўлган;».
9. 17-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;».
10. 18-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;»;
«б» кичик банддаги «икки ўқув йили» деган сўзлар «икки йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 19-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;»;
тўртинчи хатбошидаги «мазкур лавозимларда» деган сўзлар «ушбу лавозимларнинг бирида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «3 йил мобайнида» деган сўзлардан кейин «мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12. 21-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;».
13. 29-бандда :
«йиғмажилди» деган сўз «иши» деган сўз билан алмаштирилсин;
«10 иш куни» деган сўз «10 кун» деган сўз билан алмаштирилсин.
14. 4-боб номидаги «йиғмажилдини» деган сўз «ишини» деган сўз билан алмаштирилсин.
15. 31 , 34 , 36 ва 40-бандлардаги «йиғмажилди» деган сўзлар «иши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 32-банддаги «йиғмажилди» ва «йиғмажилдининг» деган сўзлар тегишлича «иши» ва «ишининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 33-банддаги «йиғмажилдида», «йиғмажилдини» ва «йиғмажилди» деган сўзлар тегишлича «ишида», «ишини» ва «иши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 35-банддаги «йиғмажилдини» ва «йиғмажилди» деган сўзлар тегишлича «ишини» ва «иши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Келишилди:
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Маданият вазири М. МУРАТОВ
Фанлар академияси президенти в.в.б Б. ИБРАГИМОВ
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М.БОЛТАБАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 май,
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
239/5-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining
Qarori
Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2016-yil 28-apreldagi 224/8-son “Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2793, 2016-yil 3-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 22-son, 260-modda, 39-son, 465-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/5-son qaroriga ILOVA
Ilmiy unvonlar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi va “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi toʻgʻrisida”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF–4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2011-yil 20-maydagi PQ–1533-son “Oliy taʼlim muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash sifatini tubdan yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi va 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq ilmiy unvonlar berish tartibini belgilaydi.”.
2. 1-bandda :
beshinchi xatboshidagi “yigʻmajildi” degan soʻz “ishi” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ilmiy ish staji — shaxsning mehnat shartnomasi (kontrakt) asosida ilmiy xodim lavozimlarida ishlagan hamda tayanch doktorantura va doktoranturada oʻqigan muddati;”;
yettinchi xatboshidagi “lavozimida” degan soʻz “lavozimlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin.
3. 5-band “diplomiga ega boʻlgan” degan soʻzlardan keyin “yoxud klinik ordinaturani tugatgan (tibbiyot fanlari uchun)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4. 7-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) ilmiy loyiha, davlat granti, xoʻjalik shartnomasi yoki boshqa loyihalar doirasida ilmiy natijalar olgan;”;
“v” kichik banddagi “fan doktori ilmiy darajasini” degan soʻzlar “ilmiy darajalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Ijtimoiy-gumanitar fanlar sohalarida ilmiy unvonlarga talabgorlar Davlat va jamiyat qurilishi tizimini takomillashtirish, qonun ustuvorligi, iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirish hamda ijtimoiy rivojlanishning ilmiy asoslari va amaliy yoʻnalishlari fanidan maxsus imtihon topshiradilar.”.
6. Quyidagi mazmundagi 8 1 — 8 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Maxsus imtihon OAK tomonidan belgilangan muassasalarda oʻtkaziladi.
Maxsus imtihonni qabul qiladigan muassasada muassasa rahbarining buyrugʻi bilan OAK bilan kelishilgan holda ikki yil muddatga maxsus imtihonni qabul qilish komissiyasi (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.
Komissiya ilmiy darajaga ega boʻlgan kamida yetti nafar aʼzodan iborat boʻladi. Bunda komissiya aʼzolari tarkibining yarmidan koʻpini fan doktori ilmiy darajasiga ega boʻlgan mutaxassislar tashkil qilishi lozim.
Komissiya, agar uning ishida komissiya aʼzolarining kamida yarmidan koʻpi ishtirok etayotgan boʻlsa, imtihon qabul qilishga haqli hisoblanadi.
8 2 . Maxsus imtihonni qabul qilish sessiya shaklida fevral, may, noyabr va dekabr oylarida belgilangan reja asosida oʻtkaziladi.
8 3 . Maxsus imtihon savollari quyidagi yoʻnalishda tuziladi:
birinchi savol — imtihon topshiruvchi faoliyat koʻrsatayotgan sohada Oʻzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish boʻyicha Harakatlar strategiyasining mazmun-mohiyati boʻyicha;
ikkinchi savol — Oʻzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish boʻyicha Harakatlar strategiyasi va metodologiyasiga imtihon topshiruvchi olib borayotgan ilmiy izlanishlar yoki kasbiy faoliyatining muvofiqligi boʻyicha;
uchinchi savol — maxsus fan dasturi boʻyicha erkin savol.
Maxsus imtihon natijasi imtihonda ishtirok etayotgan komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismining ovozi bilan “oʻtdi” yoki “oʻtmadi” tarzida baholanadi. Ovoz berish ochiq va oshkora amalga oshiriladi.
8 4 . Maxsus imtihonni muvaffaqiyatli topshirgan talabgorga oʻn kun ichida imtihonni muvaffaqiyatli topshirganligini tasdiqlovchi hujjat beriladi. Mazkur hujjat komissiya raisi va tashkilot rahbari tomonidan imzolanadi va besh yil muddatda amal qiladi.”.
7. 12-bandning oltinchi xatboshisidagi “3 yil mobaynida” degan soʻzlardan keyin “mazkur kichik bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
8. 13-bandining “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) falsafa doktori (Doctor of Philosophy), fan nomzodi yoki xorijiy davlatlarda berilgan falsafa doktori (Doctor of Philosophy) yoki unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajaga (bundan buyon matnda falsafa doktori (Doctor of Philosophy) deb yuritiladi) ega boʻlgan;”.
9. 17-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasiga ega boʻlgan;”.
10. 18-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) fan doktori yoki falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasiga ega boʻlgan;”;
“b” kichik banddagi “ikki oʻquv yili” degan soʻzlar “ikki yil” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 19-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) fan doktori yoki falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasiga ega boʻlgan;”;
toʻrtinchi xatboshidagi “mazkur lavozimlarda” degan soʻzlar “ushbu lavozimlarning birida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “3 yil mobaynida” degan soʻzlardan keyin “mazkur kichik bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
12. 21-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) fan doktori yoki falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasiga ega boʻlgan;”.
13. 29-bandda :
“yigʻmajildi” degan soʻz “ishi” degan soʻz bilan almashtirilsin;
“10 ish kuni” degan soʻz “10 kun” degan soʻz bilan almashtirilsin.
14. 4-bob nomidagi “yigʻmajildini” degan soʻz “ishini” degan soʻz bilan almashtirilsin.
15. 31 , 34 , 36 va 40-bandlardagi “yigʻmajildi” degan soʻzlar “ishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 32-banddagi “yigʻmajildi” va “yigʻmajildining” degan soʻzlar tegishlicha “ishi” va “ishining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 33-banddagi “yigʻmajildida”, “yigʻmajildini” va “yigʻmajildi” degan soʻzlar tegishlicha “ishida”, “ishini” va “ishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
18. 35-banddagi “yigʻmajildini” va “yigʻmajildi” degan soʻzlar tegishlicha “ishini” va “ishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Fan va texnologiyalar agentligi hamda Intellektual mulk agentligi bilan kelishilgan.
Kelishildi:
Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV
Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R. KASIMOV
Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV
Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV
Madaniyat vaziri M. MURATOV
Fanlar akademiyasi prezidenti v.v.b B. IBRAGIMOV
Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R. KURBANOV
Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori M.BOLTABAYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 31-may,
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
239/5-son