📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 31-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 31 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 мая 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Президиума Высшей аттестационной комиссии при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 May 2017 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарори (рўйхат рақами 2443, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сон қарорига ИЛОВА
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.».
2. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«экспертиза — ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш;
илмий экспертиза — диссертация ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.».
3. 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ишларини назорат қилиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;».
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Эксперт кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг энг мақбул (оптимал) тармоғини шакллантиришда иштирок этади;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш ва қайта тасдиқлашга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларни тузиш (қайта тасдиқлаш)нинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар беради;
илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг иш тажрибасини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
нострификация қилиш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум этиш ва уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг қарорлари юзасидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
ҳимоя қилинган диссертацияларнинг илмий ва амалий натижаларини таҳлил қилади ва улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясига тегишли материаллар тайёрлайди;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга, янги ихтисосликлар паспортлари ва малакавий имтиҳонлар дастурларини тайёрлашга оид таклифларни кўриб чиқишда қатнашади;
фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини, жумладан апелляцияларни кўриб чиқишда иштирок этади;
OAK Раёсатига илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи у ёки бу кенгаш фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқлигига ёхуд кенгаш раҳбариятини ўзгартиришга доир тавсиялар тайёрлайди;
ОАК раҳбарияти топшириғига асосан таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчилик институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатининг мониторингини ўтказишда иштирок этади;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади.».
5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Эксперт кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга қўшимча хулоса олиш учун диссертацияларни юбориш;
етарлича асосланмаган хулосани қайта ишлаш учун илмий даражалар берувчи илмий кенгашга қайтариш;
илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбарларни (маслаҳатчиларни), шунингдек етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;
ўз мажлисларида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгаш раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ўз вакилларини илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар мажлисларига юбориш;
зарур ҳолларда диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда ОАК номидан иштирок этиш.».
6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган фан докторлари киритилади. Фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассиснинг эксперт кенгашининг илмий котиби этиб тайинланишига истисно тариқасида йўл қўйилади.
Эксперт кенгаши камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар мутахассис-олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.».
7. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган эксперт кенгаши раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.».
8. 11-банддаги «фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш» деган сўзлар «илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 12-банддаги «тармоқлари» деган сўз «соҳалари» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 17-банддан «аттестация ишини, шу жумладан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Эксперт кенгаши томонидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини ва профессор илмий унвонини бериш бўйича мурожаатлар 2 ой ичида, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини ҳамда доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича мурожаатлар 1,5 ой ичида кўриб чиқилади.».
12. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Июль-август ойлари эксперт кенгаши томонидан аттестация ишларини кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.».
13. 32-банддаги «Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ёки илмий унвон» деган сўзлар «Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ёки илмий унвонлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 33-банддан «илмий» деган сўз чиқариб ташлансин.
15. 34-банддаги «маслаҳатчиси» деган сўз «раҳбари (маслаҳатчиси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 35-банддаги «Эксперт кенгаши мажлисининг хулосаси унда иштирок этган» деган сўзлар «Эксперт кенгашининг хулосаси унинг мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.
Келишилди:
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Маданият вазири М. МУРАТОВ
Фанлар академияси президенти в.в.б Б. ИБРАГИМОВ
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 май,
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 29 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
2017 йил 30 май
239/7-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining
Qarori
Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF-4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosati qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2013-yil 31-yanvardagi 195/5-son qarori (roʻyxat raqami 2443, 2013-yil 25-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 13-son, 169-modda) bilan tasdiqlangan Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Rayosatining 2017-yil 31-maydagi 239/7-son qaroriga ILOVA
Ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-fevraldagi PF–4958-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi va 2017-yil 22-maydagi 304-son “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining (bundan buyon matnda OAK deb yuritiladi) ekspert kengashi faoliyatini tartibga soladi.”.
2. 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ekspertiza — hujjatlarning mohiyati va amalga oshirilgan attestatsiya tadbirlarining oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish sohasidagi qonun hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish;
ilmiy ekspertiza — dissertatsiya va nashr qilingan ishlar ilmiy natijalarining yangiligi, nazariy va amaliy ahamiyatini baholash, oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish sohasidagi qonun hujjatlari talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish.”.
3. 4-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlarning va ilmiy unvonlar beruvchi kengashlarning ilmiy darajalar va ilmiy unvonlar berish ishlarini nazorat qilish;
ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar tuzish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish;”.
4. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Ekspert kengashi oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlarning eng maqbul (optimal) tarmogʻini shakllantirishda ishtirok etadi;
ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlarni tuzish va qayta tasdiqlashga oid hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda ularni tuzish (qayta tasdiqlash)ning maqsadga muvofiq yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosalar beradi;
ilmiy darajalar va ilmiy unvonlar beruvchi kengashlarning ish tajribasini tahlil qiladi va umumlashtiradi;
ilmiy darajalar va ilmiy unvonlar berish boʻyicha murojaatnomalarni koʻrib chiqadi va OAK Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun tegishli tavsiyalar tayyorlaydi;
nostrifikatsiya qilish boʻyicha murojaatnomalarni koʻrib chiqadi va OAK Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun tegishli tavsiyalar tayyorlaydi;
ilmiy darajalar va ilmiy unvonlardan mahrum etish va ularni tiklash masalalarini koʻrib chiqadi va OAK Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun tegishli tavsiyalar tayyorlaydi;
ilmiy darajalar va ilmiy unvonlar beruvchi kengashlarning qarorlari yuzasidan berilgan apellatsiyalarni koʻrib chiqadi va OAK Rayosati majlisida koʻrib chiqish uchun tegishli tavsiyalar tayyorlaydi;
himoya qilingan dissertatsiyalarning ilmiy va amaliy natijalarini tahlil qiladi va ular yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, vazirliklar, idoralar va Fanlar akademiyasiga tegishli materiallar tayyorlaydi;
oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosliklari roʻyxatini takomillashtirishga, yangi ixtisosliklar pasportlari va malakaviy imtihonlar dasturlarini tayyorlashga oid takliflarni koʻrib chiqishda qatnashadi;
fuqarolar va tashkilotlarning murojaatlarini, jumladan apellatsiyalarni koʻrib chiqishda ishtirok etadi;
OAK Rayosatiga ilmiy darajalar va ilmiy unvonlar beruvchi u yoki bu kengash faoliyatini davom ettirishi maqsadga muvofiqligiga yoxud kengash rahbariyatini oʻzgartirishga doir tavsiyalar tayyorlaydi;
OAK rahbariyati topshirigʻiga asosan tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil tadqiqotchilik institutlari tomonidan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash sifatining monitoringini oʻtkazishda ishtirok etadi;
oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazishga aloqador boshqa masalalarni koʻrib chiqadi.”.
5. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Ekspert kengashi quyidagi huquqlarga ega:
ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlarga qoʻshimcha xulosa olish uchun dissertatsiyalarni yuborish;
yetarlicha asoslanmagan xulosani qayta ishlash uchun ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashga qaytarish;
ilmiy daraja talabgorlarini, dissertatsiya himoyasi yoki uning jamoaviy taqrizi oʻtkazilgan ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash rahbarini, rasmiy opponentlarni, ilmiy rahbarlarni (maslahatchilarni), shuningdek yetakchi tashkilot vakillarini oʻz majlislariga taklif qilish;
oʻz majlislarida ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar va ilmiy unvonlar beruvchi kengash rahbarlarining hisobotlarini eshitish;
oʻz vakillarini ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar majlislariga yuborish;
zarur hollarda dissertatsiya boʻyicha rasmiy opponentlarni tavsiya etish;
ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar faoliyatini tekshirishda OAK nomidan ishtirok etish.”.
6. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Ekspert kengashi tarkibiga kamida 5 yillik ilmiy va pedagogik ish tajribasiga ega boʻlgan hamda ilmiy daraja olgan mutaxassis tayyorlagan fan doktorlari kiritiladi. Fan nomzodi yoxud falsafa doktori (Doctor of Philosophy) yoki unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajaga ega mutaxassisning ekspert kengashining ilmiy kotibi etib tayinlanishiga istisno tariqasida yoʻl qoʻyiladi.
Ekspert kengashi kamida 9 nafar va koʻpi bilan 21 nafar mutaxassis-olimlardan iborat tarkibda shakllantiriladi.”.
7. 10-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Zimmasiga yuklatilgan vazifalarni sifatli bajarayotgan ekspert kengashi raisi, rais oʻrinbosari (oʻrinbosarlari) va ilmiy kotibi oʻz vazifasini keyingi muddatda OAK Rayosatining qarori asosida davom ettirishi mumkin.”.
8. 11-banddagi “fan doktori ilmiy darajasini beruvchi ilmiy kengash” degan soʻzlar “ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengash aʼzosi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 12-banddagi “tarmoqlari” degan soʻz “sohalari” degan soʻz bilan almashtirilsin.
10. 17-banddan “attestatsiya ishini, shu jumladan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
11. 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Ekspert kengashi tomonidan fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasini va professor ilmiy unvonini berish boʻyicha murojaatlar 2 oy ichida, falsafa doktori (Doctor of Philosophy) ilmiy darajasini hamda dotsent va katta ilmiy xodim ilmiy unvonlarini berish boʻyicha murojaatlar 1,5 oy ichida koʻrib chiqiladi.”.
12. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Iyul-avgust oylari ekspert kengashi tomonidan attestatsiya ishlarini koʻrib chiqish muddatlarini hisoblashda inobatga olinmaydi.”.
13. 32-banddagi “Fan doktori ilmiy darajasini beruvchi ilmiy kengash yoki ilmiy unvon” degan soʻzlar “Ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar yoki ilmiy unvonlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 33-banddan “ilmiy” degan soʻz chiqarib tashlansin.
15. 34-banddagi “maslahatchisi” degan soʻz “rahbari (maslahatchisi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 35-banddagi “Ekspert kengashi majlisining xulosasi unda ishtirok etgan” degan soʻzlar “Ekspert kengashining xulosasi uning majlisda ishtirok etgan va ovoz berish huquqiga ega boʻlgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi hamda Fan va texnologiyalar agentligi bilan kelishilgan.
Kelishildi:
Oliy attestatsiya komissiyasi raisi A. YUSUPOV
Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri R. KASIMOV
Xalq taʼlimi vaziri U. INOYATOV
Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV
Madaniyat vaziri M. MURATOV
Fanlar akademiyasi prezidenti v.v.b B. IBRAGIMOV
Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R. KURBANOV
Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori M. BOLTABAYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 31-may,
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 29-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
2017-yil 30-may
239/7-son