📅 2017-yil 11-iyul · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 11-iyul · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 11 июль · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 июля 2017 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 July 2017 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАРКИБИ
Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Хоразм вилояти бўйсунувидаги Хива шаҳар ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти бўйсунувидаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 16 майдаги «Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 27 майдаги «Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги бўйсунувидаги Хива шаҳар ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бўйсунувидаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ташкил этилсин.
3. Хоразм вилоятида Хива шаҳар ҳокимлигини ва Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):
икки ой муддатда Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари бюджетларининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда Хива ва Шаҳрисабз туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
бир ой муддатда заруриятга қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вилоят бўйича бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари тузилмаларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
бир ой муддатда Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳар ва туман ҳокимликларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива тумани чегараларининг ўзгартирилиши ҳамда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоят бўйсунувидаги Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, «Ягона дарча» марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3124-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хоразм вилоятида Хива шаҳар ва Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси
1. Раматов А.Ж. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Республика комиссияси раҳбари 2. Ходжаев Б.А. — молия вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари 3. Бобожонов П.Р. — Хоразм вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари 4. Рузиев З.Ш. — Қашқадарё вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари 5. Жуманиязов М.Б. — Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири 6. Иноятов У.И. — Халқ таълими вазири 7. Муратов М.М. — Маданият вазири 8. Салиев М.Х. — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири 9. Бекенов С.Х. — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари 10. Усмонов А.А — Адлия вазирининг ўринбосари 11. Хамраев Ш.Р. — Сув хўжалиги вазири 12. Юсупалиев Б.К. — Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари 13. Низамов Б.М. — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари 14. Тўлаганов Ш.А. — Ташқи савдо вазири ўринбосари 15. Шарапов А.Қ. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 16. Закиров Б.И. — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси 17. Гулямов Р.А. — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 18. Курбанов Р.Ж. — Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси 19. Абдуллаев А.Х — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси 20. Абдувалиев А.А — Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси 21. Мирусманов Б.М. — Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 22. Шакиров Х.А. — Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 23. Ходжаев С.С. — Марказий банк раисининг ўринбосари 24. Раимов P.O. — «Ўзбекэнерго» АЖ раиси ўринбосари 25. Башманов М.А. — «Ўзтрансгаз» АЖ раиси ўринбосари 26. Рафиков К.М. — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси 27. Жалилов Ш.И. — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш нуроний жамғармасининг бошқаруви раиси 28. Жавланов С.Ш. — Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси 29. Носиров О.У. — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими 30. Хайитбаев И.Ж. — Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Хоразм вилояти бўйича етакчи мутахассиси, Республика комиссияси котиби 31. Лавозим бўйича — Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Қашқадарё вилояти бўйича бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 июль,
ПҚ-3124-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
TARKIBI
Xorazm viloyatining Xiva shahri va Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz shahri hokimliklarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Xorazm viloyatining Xiva shahri va Xiva tumanining chegaralari oʻzgarishi hamda Xiva va Shahrisabz shaharlarini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritilishi munosabati bilan Xorazm viloyati boʻysunuvidagi Xiva shahar hokimligi va Qashqadaryo viloyati boʻysunuvidagi Shahrisabz shahar hokimligini tashkil etish maqsadida:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining 2017-yil 16-maydagi “Xorazm viloyatining Xiva shahri va Xiva tumanining chegaralarini oʻzgartirish hamda Xiva shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish toʻgʻrisida”gi hamda “Shahrisabz shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish toʻgʻrisida”gi va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining 2017-yil 27-maydagi “Xorazm viloyatining Xiva shahri va Xiva tumanining chegaralarini oʻzgartirish hamda Xiva shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish toʻgʻrisida”gi hamda “Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish toʻgʻrisida”gi qarorlari maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Xorazm viloyati hokimligi boʻysunuvidagi Xiva shahar hokimligi va Qashqadaryo viloyati hokimligi boʻysunuvidagi Shahrisabz shahar hokimligi tashkil etilsin.
3. Xorazm viloyatida Xiva shahar hokimligini va Qashqadaryo viloyatida Shahrisabz shahar hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda Respublika komissiyasi deb ataladi) tarkibi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Respublika komissiyasi (A.J. Ramatov):
ikki oy muddatda Xorazm viloyatining Xiva shahri va Xiva tumanining chegaralarini oʻzgartirish hamda Xiva shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish va Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish bilan bogʻliq zarur tashkiliy texnik tadbirlar kompleksini ishlab chiqsin va amalga oshirilishini taʼminlasin;
bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda Xiva va Shahrisabz shaharlari budjetlarining va ularni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning prognoz parametrlarini belgilasin;
Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda Xiva va Shahrisabz shaharlarini tashkil etish davrida iqtisodiyot tarmoqlarining aniq, barqaror va bir maromda ishlashini, shuningdek yuzaga keladigan ijtimoiy masalalarning oʻz vaqtida hal etilishini taʼminlasin;
Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda Xiva va Shahrisabz shaharlarining viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritilishi munosabati bilan yangidan tashkil etilayotgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hududiy tuzilmalarini koʻp yillik tajribaga ega malakali kadrlar bilan toʻldirish hamda Xiva va Shahrisabz tumanlaridagi mavjud shtatlarning qisqarishi natijasida boʻshab qolayotgan shaxslarni ishga joylashtirish chora-tadbirlarini koʻrsin;
bir oy muddatda zaruriyatga qarab davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda boshqa tashkilotlarning viloyat boʻyicha boshqaruv xodimlarining cheklangan soni doirasida Xiva va Shahrisabz shaharlari tuzilmalarini tashkil etish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;
bir oy muddatda Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi bilan birgalikda Xiva va Shahrisabz shahar va tuman hokimliklarini zarur bino va inshootlar hamda moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi statistika koʻrsatkichlarini shakllantirish hamda yuritishda tashkil etilayotgan Xiva va Shahrisabz shaharlarining maʼmuriy hududlarini inobatga olsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi Xorazm viloyatining Xiva shahri va Xiva tumani chegaralarining oʻzgartirilishi hamda Xiva va Shahrisabz shaharlarining viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritilishi munosabati bilan belgilangan tartibda yer hisobotlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi va Oliy sudi ikki oy muddatda tashkil etilayotgan viloyat boʻysunuvidagi Xiva va Shahrisabz shaharlarida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning tuzilmalarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Xiva va Shahrisabz shaharlarida fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari va davlat notarial idoralarini, “Yagona darcha” markazlarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqib, tegishli tadbirlarni amalga oshirsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi U.S. Ismailov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 11-iyuldagi PQ-3124-son qaroriga 1-ILOVA
Xorazm viloyatida Xiva shahar va Qashqadaryo viloyatida Shahrisabz shahar hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish boʻyicha respublika komissiyasi
1. Ramatov A.J. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi, Respublika komissiyasi rahbari 2. Xodjayev B.A. — moliya vaziri, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari 3. Bobojonov P.R. — Xorazm viloyati hokimi, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari 4. Ruziyev Z.Sh. — Qashqadaryo viloyati hokimi, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari 5. Jumaniyazov M.B. — Vazirlar Mahkamasining ATD mudiri 6. Inoyatov U.I. — Xalq taʼlimi vaziri 7. Muratov M.M. — Madaniyat vaziri 8. Saliyev M.X. — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri 9. Bekenov S.X. — Iqtisodiyot vazirining birinchi oʻrinbosari 10. Usmonov A.A — Adliya vazirining oʻrinbosari 11. Xamrayev Sh.R. — Suv xoʻjaligi vaziri 12. Yusupaliyev B.K. — Sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari 13. Nizamov B.M. — Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining oʻrinbosari 14. Toʻlaganov Sh.A. — Tashqi savdo vaziri oʻrinbosari 15. Sharapov A.Q. — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi 16. Zakirov B.I. — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi 17. Gulyamov R.A. — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi 18. Kurbanov R.J. — Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi 19. Abdullayev A.X — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi 20. Abduvaliyev A.A — Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi raisi 21. Mirusmanov B.M. — Davlat statistika qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 22. Shakirov X.A. — Davlat soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 23. Xodjayev S.S. — Markaziy bank raisining oʻrinbosari 24. Raimov P.O. — “Oʻzbekenergo” AJ raisi oʻrinbosari 25. Bashmanov M.A. — “Oʻztransgaz” AJ raisi oʻrinbosari 26. Rafikov K.M. — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining raisi 27. Jalilov Sh.I. — Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash nuroniy jamgʻarmasining boshqaruvi raisi 28. Javlanov S.Sh. — Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi raisi 29. Nosirov O.U. — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti devoni masʼul xodimi 30. Xayitbayev I.J. — Vazirlar Mahkamasi ATDning Xorazm viloyati boʻyicha yetakchi mutaxassisi, Respublika komissiyasi kotibi 31. Lavozim boʻyicha — Vazirlar Mahkamasi ATDning Qashqadaryo viloyati boʻyicha bosh mutaxassisi, Respublika komissiyasi kotibi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 11-iyul,
PQ-3124-son