📅 2017-yil 20-iyul · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 20-iyul · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 20 июль · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 июля 2017 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 July 2017 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАРКИБИ
ТУЗИЛМАСИ
Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада жадаллаштириш, айниқса шаҳарлардаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, ушбу вазифаларни амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг масъулиятини янада кучайтириш, шунингдек шаҳар ва туманлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳар туркумига киритиш ҳамда уни Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳри негизида вилоят бўйсунувидаги шаҳар туркумига кирадиган Тўйтепа шаҳрини тузиш ва уни Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига таклиф киритсин.
3. Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
аҳолининг эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш;
шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, замонавий тежамкор технологиялар билан жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш;
шаҳарлардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш.
4. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ва янгидан ташкил этиладиган Тошкент тумани ҳокимликларининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ва янгидан ташкил этиладиган Тошкент туманининг туман прокуратуралари, ички ишлар бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг туманда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга кўмаклашиш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш тўғридан-тўғри тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти таркибида 4 та штат бирлигидан иборат Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ва янгидан ташкил этиладиган Тошкент туманида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича шуъба ташкил қилинсин.
5. Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
6. Республика комиссияси (А. Арипов):
бир ой муддатда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин ва уларнинг рўйхатини шакллантирсин;
рўйхатга киритилган ҳар бир қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони бўйича ундан самарали фойдаланиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин ҳамда уни амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўрсин;
амалга ошириладиган янги лойиҳалар доирасида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилган ҳолда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминласин;
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда келажакда янги лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирмаган мулкдорларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган таъсирчан чораларни кўриш бўйича қарорлар қабул қилсин;
икки ҳафта муддатда комиссия регламенти лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тузилмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклиф киритсин.
9. Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига қўшимча 5 та штат бирлиги ажратилсин ҳамда 35 та штат бирлигидан иборат бўлган Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ташкил қилинсин.
Белгилансинки:
Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига қўшимча ажратилаётган 5 та ҳамда ташкил этилаётган Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 35 та штат бирлиги молия, солиқ ва иқтисодиёт органлари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти икки томонлама — вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бўйсунади.
10. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқаруви аппарати ходимларининг штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин.
11. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари ва унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг тузилмаси ва низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Паркент» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент вилоятида аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси
Арипов А.Н. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, республика комиссияси раиси Азимов М.Б. — Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раисининг ўринбосари Гулямов Р.А. — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари Бабаев Ш.Х. — Тошкент вилояти ҳокими Саидова Г.К. — Иқтисодиёт вазири Бегалов Б.А. — Давлат статистика қўмитаси раиси Закиров Б.И. — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Абдуллаев А.Х. — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдурахманов М.С. — Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жўраев Н.С. — Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Раимов Б.Я. — Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Юлдашев А.А. — Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Хаджизадаев Ш.Р. — Марказий банк раисининг ўринбосари Жасимов И.К. — Савдо-саноат палатаси ра�сининг биринчи ўринбосари Арипов Ж.А. — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Аминов Р.А. — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси котиби.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Ҳоким Ёрдамчи — 1 Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳокимнинг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризми ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳокимнинг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ташкилий-назорат гуруҳи: раҳбар — 1 бош мутахассис — 2 етакчи мутахассис — 1 1-тоифали мутахассис — 1 5 Котибият: мудир — 1 етакчи мутахассис — 1 1-тоифали мутахассис — 1 3 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 1 етакчи мутахассис — 1 3 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 1 етакчи мутахассис — 1 3 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 1 етакчи мутахассис — 1 1-тоифали мутахассис — 1 4 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 1 1-тоифали мутахассис — 1 3 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 2 етакчи мутахассис — 2 1-тоифали мутахассис — 1 6 Котибият: мудир — 1 бош мутахассис — 1 етакчи мутахассис — 1 1-тоифали мутахассис — 1 4 Котибият: мудир — 1 1 Котибият: бош мутахассис — 1 1 Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбар — 1 бош мутахассис — 1 етакчи мутахассис — 1 3 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи 4 Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти 2 Юридик хизмат: бошлиқ — 1 бош юрисконсульт — 1 2 Ахборот- таҳлил гуруҳи: раҳбар — 1 бош мутахассис — 2 етакчи мутахассис — 3 6 Ишлар бошқармаси 7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июль,
ПҚ-3142-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
TARKIBI
TUZILMASI
Toshkent viloyatining maʼmuriy-hududiy tuzilishini hamda mahalliy ijroiya hokimiyati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Toshkent viloyatida olib borilayotgan keng koʻlamli ishlarni yanada jadallashtirish, ayniqsa shaharlardagi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridagi mavjud tizimli muammolarni bartaraf etish, viloyatning iqtisodiy salohiyatini yanada yuksaltirish, ushbu vazifalarni amalga oshirishda mahalliy davlat hokimiyati organlarining faoliyatini takomillashtirish va ularning masʼuliyatini yanada kuchaytirish, shuningdek shahar va tumanlar aholisining farovonligini oshirish va turmush sifatini yaxshilash maqsadida:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining:
Toshkent viloyatining Oʻrtachirchiq tumanidagi Toʻytepa shahrini viloyat boʻysunuvidagi shahar turkumiga kiritish hamda uni Toshkent viloyatining maʼmuriy markazi etib belgilash;
Toshkent viloyatining Ohangaron va Yangiyoʻl shaharlarini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish hamda Zangiota tumani hududi chegarasi doirasida Zangiota va Toshkent tumanlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maqullansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda Toshkent viloyatining Oʻrtachirchiq tumanidagi Toʻytepa shahri negizida viloyat boʻysunuvidagi shahar turkumiga kiradigan Toʻytepa shahrini tuzish va uni Toshkent viloyatining maʼmuriy markazi etib belgilash, Toshkent viloyatining Ohangaron va Yangiyoʻl shaharlarini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish hamda Zangiota tumani hududi chegarasi doirasida Zangiota va Toshkent tumanlarini tashkil etish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senatiga taklif kiritsin.
3. Toshkent viloyati hokimining shaharlar infratuzilmasini rivojlantirish, obodonlashtirish va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari lavozimi joriy etilsin va quyidagilar uning asosiy vazifalari etib belgilansin:
aholining ehtiyoj va talablarini oʻrganish asosida shaharlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha qisqa va uzoq muddatli dasturlar ishlab chiqish va ularni amalga oshirilishini taʼminlash;
shaharlarning muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini yaxshilash, zamonaviy tejamkor texnologiyalar bilan jihozlash tadbirlarini amalga oshirish;
shaharlardagi xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va kommunal xizmat koʻrsatish tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish.
4. Toshkent viloyatining Qibray, Zangiota, Yangiyoʻl, Chinoz tumanlari va yangidan tashkil etiladigan Toshkent tumani hokimliklarining meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash va eksport qilish borasidagi faoliyatini muvofiqlashtirib borish hamda ularga amaliy yordam koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — “Oʻzavtosanoat” AJ boshqaruvi raisi U.U. Rozukulov zimmasiga yuklansin.
Toshkent viloyatining Qibray, Zangiota, Yangiyoʻl, Chinoz tumanlari va yangidan tashkil etiladigan Toshkent tumanining tuman prokuraturalari, ichki ishlar boʻlimlari, davlat soliq inspeksiyalari hamda yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlarining tumanda meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash va eksport qilishga koʻmaklashish hamda yer resurslaridan samarali foydalanishni taʼminlash borasidagi faoliyatini muvofiqlashtirish toʻgʻridan-toʻgʻri tegishliligiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi tomonidan amalga oshirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Tashqi iqtisodiy faoliyatni, iqtisodiyot tarmoqlari va respublika hududlarining eksport salohiyatini rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti tarkibida 4 ta shtat birligidan iborat Toshkent viloyatining Qibray, Zangiota, Yangiyoʻl, Chinoz tumanlari va yangidan tashkil etiladigan Toshkent tumanida meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash va eksport qilish masalalari boʻyicha shuʼba tashkil qilinsin.
5. Toshkent viloyatidagi avval xususiylashtirilgan qurilishi tugallanmagan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini aniqlash va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi 1-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.
6. Respublika komissiyasi (A. Aripov):
bir oy muddatda avval xususiylashtirilgan qurilishi tugallanmagan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlasin va ularning roʻyxatini shakllantirsin;
roʻyxatga kiritilgan har bir qurilishi tugallanmagan obyekt va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydoni boʻyicha undan samarali foydalanish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlasin hamda uni amalga oshirish boʻyicha tegishli choralar koʻrsin;
amalga oshiriladigan yangi loyihalar doirasida xorijiy va mahalliy investorlarni jalb qilgan holda eksportbop va import oʻrnini bosuvchi raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etishni taʼminlasin;
qurilishi tugallanmagan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlaridan samarali foydalanish hamda kelajakda yangi loyihalarni amalga oshirish istagini bildirmagan mulkdorlarga nisbatan qonunchilikda nazarda tutilgan taʼsirchan choralarni koʻrish boʻyicha qarorlar qabul qilsin;
ikki hafta muddatda komissiya reglamenti loyihasini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi oʻn kun muddatda Vazirlar Mahkamasining Ijro etuvchi apparati tuzilmasiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti devoniga taklif kiritsin.
9. Toshkent viloyati hokimining turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari kotibiyatiga qoʻshimcha 5 ta shtat birligi ajratilsin hamda 35 ta shtat birligidan iborat boʻlgan Toshkent viloyati Turizmni rivojlantirish departamenti tashkil qilinsin.
Belgilansinki:
Toshkent viloyati hokimining turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari kotibiyatiga qoʻshimcha ajratilayotgan 5 ta hamda tashkil etilayotgan Toshkent viloyati Turizmni rivojlantirish departamentining 35 ta shtat birligi moliya, soliq va iqtisodiyot organlari shtat birliklarini qisqartirish hisobidan shakllantiriladi;
Toshkent viloyati Turizmni rivojlantirish departamenti ikki tomonlama — viloyat hokimligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga boʻysunadi.
10. Toshkent viloyati hokimligi boshqaruv apparatining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda oʻn kun muddatda mazkur qaror talablaridan kelib chiqib Toshkent viloyati hokimligi boshqaruvi apparati xodimlarining shtatlar jadvalini qayta koʻrib chiqsin.
11. Toshkent viloyati hokimligi bir oy muddatda Toshkent viloyati hokimining shaharlar infratuzilmasini rivojlantirish, obodonlashtirish va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining funksional vazifalari va uning kotibiyati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlasin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda Toshkent viloyati Turizmni rivojlantirish departamentining tuzilmasi va nizomini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi ushbu qarorni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni 2017-yilda ajratsin, 2018-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “Parkent” erkin iqtisodiy zonasini tashkil etish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni loyihasini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Iqtisodiyot vazirligi, Adliya vazirligi, Toshkent viloyati hokimligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiquvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi U.S. Ismailov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 20-iyuldagi PQ-3142-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent viloyatida avval xususiylashtirilgan qurilishi tugallanmagan obyektlar va foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarini aniqlash va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi
Aripov A.N. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri, respublika komissiyasi raisi Azimov M.B. — Bosh prokurorning birinchi oʻrinbosari, respublika komissiyasi raisining oʻrinbosari Gulyamov R.A. — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi, respublika komissiyasi raisining oʻrinbosari Babayev Sh.X. — Toshkent viloyati hokimi Saidova G.K. — Iqtisodiyot vaziri Begalov B.A. — Davlat statistika qoʻmitasi raisi Zakirov B.I. — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi Abdullayev A.X. — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi Abduraxmanov M.S. — Toshkent viloyati hokimining birinchi oʻrinbosari Joʻrayev N.S. — Adliya vazirining birinchi oʻrinbosari Raimov B.Ya. — Davlat bojxona qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari Yuldashev A.A. — Davlat soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari Xadjizadayev Sh.R. — Markaziy bank raisining oʻrinbosari Jasimov I.K. — Savdo-sanoat palatasi ra�sining birinchi oʻrinbosari Aripov J.A. — Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosi direktorining birinchi oʻrinbosari Aminov R.A. — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari, respublika komissiyasi kotibi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 20-iyuldagi PQ-3142-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent viloyati hokimligi boshqaruv apparatining
Hokim Yordamchi — 1 Hokimning sanoatni rivojlantirish, iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari Hokimning shaharlar infratuzilmasini rivojlantirish, obodonlashtirish va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari Hokimning investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va kichik sanoat zonalari hamda turizmi rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hokimning kapital qurilish va kommunikatsiyalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hokimning qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boshqarmasi boshligʻi Hokimning turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hokimning yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Hokimning jamoat va diniy tashkilotlar bilan aloqalar boʻyicha oʻrinbosari Hokim oʻrinbosari — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boshqarmasi boshligʻi Tashkiliy-nazorat guruhi: rahbar — 1 bosh mutaxassis — 2 yetakchi mutaxassis — 1 1-toifali mutaxassis — 1 5 Kotibiyat: mudir — 1 yetakchi mutaxassis — 1 1-toifali mutaxassis — 1 3 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 1 yetakchi mutaxassis — 1 3 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 1 yetakchi mutaxassis — 1 3 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 1 yetakchi mutaxassis — 1 1-toifali mutaxassis — 1 4 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 1 1-toifali mutaxassis — 1 3 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 2 yetakchi mutaxassis — 2 1-toifali mutaxassis — 1 6 Kotibiyat: mudir — 1 bosh mutaxassis — 1 yetakchi mutaxassis — 1 1-toifali mutaxassis — 1 4 Kotibiyat: mudir — 1 1 Kotibiyat: bosh mutaxassis — 1 1 Tadbirkorlik va ishbilarmonlik muhitini rivojlantirish, eksportga koʻmaklashish va qoʻllab-quvvatlash guruhi rahbar — 1 bosh mutaxassis — 1 yetakchi mutaxassis — 1 3 Huquqni muhofaza qilish organlari faoliyati, harbiy safarbarlik va favqulodda vaziyatlar masalalari guruhi 4 Bolalarni himoya qilish masalalari kotibiyati 2 Yuridik xizmat: boshliq — 1 bosh yuriskonsult — 1 2 Axborot- tahlil guruhi: rahbar — 1 bosh mutaxassis — 2 yetakchi mutaxassis — 3 6 Ishlar boshqarmasi 7
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 20-iyul,
PQ-3142-son