UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 19-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 19 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июля 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 July 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси белгиланган тартибда «Марказий ипподром» АЖ устав капиталидаги давлат улушини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига ишончли бошқарувга берилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Марказий ипподром» АЖ бошқарув органларининг:

«Марказий ипподром» АЖ устав капиталини жамиятдаги қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини якунлаш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида аниқланган қийматга (миқдорга) қўшимча акциялар чиқариш йўли билан ошириш;

«Марказий ипподром» АЖнинг қўшимча чиқарилган акцияларини «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан сотиб олиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4. «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) бир ой муддатда «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаб, лойиҳа-смета ҳужжатларини Халқаро ва Осиё от спорти федерацияси талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича лойиҳалаш ташкилотларига киритсин.

5. «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиши бўйича қуйидагилар:

«Марказий ипподром» АЖ — буюртмачи этиб;

«SDS Proekt» МЧЖ— бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;

«Binokor maxsus ta`mir qurilish» МЧЖ — бош пудратчи этиб;

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси» ДУК — шартнома асосида техник назоратни олиб борувчи этиб белгилансин.

6. Халқаро ва Осиё от спорти федерациясининг от спорти бўйича талаблари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қурилиш ишларини биринчи босқичини жорий йилда якунлаш учун истисно тариқасида «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ишларини бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда «Марказий Ипподром» АЖ объектидаги қурилиш ишларини замонавий архитектура талаблари ҳамда Халқаро ва Осиё от спорти федерациялари талабларига мувофиқ амалга оширилишини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда от спорти бўйича республика терма жамоасини жаҳон ареналаридаги халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўриши учун «Марказий ипподром» АЖ ва От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таркибида От спорти бўйича республика терма жамоаси аъзоларини тайёрлаш марказини ташкил этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига белгиланган қабул квотаси доирасида ҳамда Нукус Олимпия захиралари коллежи, Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамда Тойлоқ Олимпия захиралари коллежида умумий контингент доирасида от спорти йўналиши очилишини таъминласинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий ипподром» АЖнинг от спорти бўйича асосий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 декабрдаги 317-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарорига 1-ИЛОВА

2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари

Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Амалга ошириш шакли Масъуллар I. Йилқичилик ва от спорти соҳасида норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича 1. Республикадаги от зотлари бўйича талаблар, зотлар ўртасида фарқланиш, ўхшашлик ва уларнинг барқарорлик талаблари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2018 йил IV чорак - Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси «Ўзстандарт» агентлиги 2. Анъанавий равишда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий ҳамда классик от ўйинларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2017 йил IV чорак - Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси II. Наслдор от зотларини кўпайтириш бўйича 3. Республикадаги барча тоифада хўжаликларда мавжуд наслли отларни рўйхатга олиш ва уларни паспортлаштириш 2018 йил I ярим йилликда (ҳар 5 йилда) Ўз маблағлари ҳисобидан Комплекс чора-тадбирлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 4. Қорабайир зотли отларнинг наслини яхшилаш, янги линия ва оилаларини яратиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш Доимий Лойиҳа учун ажратилган маблағлар ҳисобидан Комплекс чора-тадбирлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти 5. Отларни сунъий уруғлантириш ва эмбрионлар трансплантациясини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш 2018 йил II чорак - Комплекс чора-тадбирлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 6. Йилқичилик йўналишидаги наслчилик хўжаликларидаги селекция ишлари натижаларини баҳолаш мақсадида наслдор ва спорт отларини танлаш бўйича кўргазма ҳамда мусобақалар ўтказиш 2017 — 2021 йилларда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Комплекс чора-тадбирлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 7. Халқаро от спорти федерацияси регламенти бўйича республика ва халқаро миқёсида от спорти ўйинларида иштирок этувчи отларни касалликларга қарши эмлаш 2017 — 2021 йилларда Бюджет маблағлари ва от эгалари маблағлари Комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 8. Отларнинг касалликларига тезкор ташхис қўйиш бўйича замонавий диагностика лабораториясини ташкил этиш 2019 йил II чорак Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, «Марказий ипподром» АЖ 9. Отларнинг касалликларига тезкор ташхис қўйиш ва уни самарали усуллар билан даволаш мақсадида замонавий ветеринария клиникасини ташкил этиш 2018 йил II чорак Ўз маблағлари ва тижорат банк кредитлари Комплекс чора-тадбирлар Тошкент вилояти ҳокимлиги «Асака банк» АТБ, «Диёра файз гулшани» ХК III. От спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича 10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Кубоги учун халқаро от спорти мусобақасини ўтказиш ва уни Халқаро от спорти федерацияси (FEI) мусобақалари реестрига киритиш 2018 — 2021 йилларда Давлат бюджети ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 11 Тошкент шаҳрида Халқаро от спорти федерациясининг Бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилишини ташкил қилиш 2019 йил Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Комплекс чора-тадбирлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 12. Сайёҳлик йўналиши бўйича турлар ташкил этиш учун республика ҳудудидаги от спорти клублари ва отчопарларда ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақалари режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва сайёҳлик соҳаси субъектларига тақдим қилиш 2017 — 2021 йилларда - Режа-жадвал Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 13. Республикамиздаги барча от спорти клубларида иппотерапия марказларини ташкил этиш 2017 йил IV чорак Ўз маблағлари ҳисобидан Комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14. От спорти тарихи ва унда эришилган ютуқлар, соҳани ривожлантиришга оид тадбирлар, клублар, мактаблар, мураббийлар ва йилқичилик мутахассислари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш 2017 — 2021 йилларда - Комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси IV. Йилқичилик ва от спорти мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг йилқичилик ва от спорти бўйича илғор тажрибаларини жорий этиш бўйича 15. От спорти мураббийлари, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачилар республика мактабини ташкил этиш 2018 йил I чорак Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Идоравий ҳужжат Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, «Марказий ипподром» АЖ 16. Йилқичилик мутахассислари ва от спорти мураббийларини тайёрлаш талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш 2018 йил I чорак - Идоравий ҳужжат Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 17. Йилқичиликда наслчилик ишларини йўлга қўйиш ва отлар касалликларини диагностика қилиш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш ва мутахассисларни чет элларга юбориш бўйича ҳар йили режа-график ишлаб чиқиш. Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Режа график Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 18. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасаларида ҳамда ветеринария йўналишидаги коллежларда йилқичилик бўйича зоотехник ва ветеринар врач мутахассисларни тайёрлаш бўйича бўлимларини очиш 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб - Идоравий ҳужжат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 19. Республика ҳудудларида от спорт клубларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур инвентарлар (эгар-жабдуқ, махсус бош кийим ва бошқалар) ва жиҳозлар билан таъминлаш 2017 — 2021 йилларда Маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Комплекс чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси V. Йилқичилик ва от спортининг моддий-техника ва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича 20. Қашқадарё вилоятида «Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ томонидан Қорабайир зотли отларни кўпайтиришга ихтисослашган наслчилик от заводини ишга тушириш 2018 йил I чорак Ўз маблағлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Шўртангаз-кимё мажмуаси» МЧЖ 21. Тошкент вилоятидаги «Ўзбегим отлари» МЧЖ от заводи базасида Ахалтака зотли отларнинг соф зотли линияларига мансуб авлодларини кўпайтиришни йўлга қўйиш 2018 йил II чорак Ўз маблағлари - Тошкент вилояти ҳокимлиги 22. Тошкент вилояти Бўстонлик тумани тоғ олди ҳудудларидан «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ спорт отларини кўпайтириш бўйича мажмуа қурилиши ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган бино ва иншоотларни қурилиш учун ер майдони ажратиш 2017 йил III чорак Ўз маблағлари ва тижорат банк кредитлари - Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Асака банк» АТБ, «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ 23. Ҳудудлардаги мавжуд отчопарлар ва от спорти клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш 2018 — 2021 йилларда Маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси Комплекс чора-тадбирлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 24. Йилқичиликда мустаҳкам озуқа базасини ташкил этиш мақсадида сули, арпа ва бошқа донли экинлар ажратиш ва озуқа экин майдонларини кенгайтириш юзасидан таклиф тайёрлаш Ҳар йили 1 июлгача - Комплекс чора-тадбирлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи

1. Мирзаев З. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари 2. Зокиров Б. — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 3. Қурбанов Р. — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси 4. Усмонов Р. — Тошкент шаҳар хокими 5. Ғуломов Р. — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 6. Мирсоатов А. — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси 7. Абдурахмонов М. — «Алоқабанк» АТБ раиси 8. Узаков А. — «Марказий ипподром» акциядорлик жамияти бош директори 9. Шмелёв С. — От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий 10. Назаров Ғ. — От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси 11. Азизов А. — От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий 12. Ҳомидов Т. — «Binokor maxsus ta`mir qurilish» МЧЖ директори 13. Муртазохўжаев С. — «SDS Proekt» МЧЖ директори 14. Низомов Ш. — «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси» ДУК раҳбари 15. Баязитов К. — Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари шуъбаси мудири 16. Анарбоев Э. — Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳи котиби.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 19 июль,

517-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 700-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

TARKIBI

2017 — 2021-yillarda yilqichilik va ot sportini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida yilqichilik va ot sportini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 15-iyundagi PQ-3057-son qarorini bajarish yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2017 — 2021-yillarda yilqichilik va ot sportini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi belgilangan tartibda “Markaziy ippodrom” AJ ustav kapitalidagi davlat ulushini Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasiga ishonchli boshqaruvga berilishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ va “Markaziy ippodrom” AJ boshqaruv organlarining:

“Markaziy ippodrom” AJ ustav kapitalini jamiyatdagi qurilish-montaj va obodonlashtirish ishlarini yakunlash boʻyicha tayyorlanadigan loyiha-smeta hujjatlarida aniqlangan qiymatga (miqdorga) qoʻshimcha aksiyalar chiqarish yoʻli bilan oshirish;

“Markaziy ippodrom” AJning qoʻshimcha chiqarilgan aksiyalarini “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ tomonidan sotib olish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

4. “Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qoldiq qurilish-montaj ishlari hajmini aniqlash boʻyicha ishchi guruhi tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Ishchi guruhi (Z.T. Mirzayev) (keyingi oʻrinlarda Ishchi guruh deb ataladi) bir oy muddatda “Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qoldiq qurilish-montaj ishlari hajmini aniqlab, loyiha-smeta hujjatlarini Xalqaro va Osiyo ot sporti federatsiyasi talablariga muvofiq tayyorlash boʻyicha loyihalash tashkilotlariga kiritsin.

5. “Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qoldiq qurilishi boʻyicha quyidagilar:

“Markaziy ippodrom” AJ — buyurtmachi etib;

“SDS Proekt” MChJ— bosh loyihalash tashkiloti etib;

“Binokor maxsus ta`mir qurilish” MChJ — bosh pudratchi etib;

“Radioaloqa, radioeshittirish va televideniya markazining qurilayotgan obyektlar direksiyasi” DUK — shartnoma asosida texnik nazoratni olib boruvchi etib belgilansin.

6. Xalqaro va Osiyo ot sporti federatsiyasining ot sporti boʻyicha talablari shaharsozlik normalari va qoidalarini hisobga olgan holda, “Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qurilish ishlarini birinchi bosqichini joriy yilda yakunlash uchun istisno tariqasida “Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qurilish-montaj va loyihalash ishlarini bir vaqtda amalga oshirishga ruxsat etilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasiga Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi bilan birgalikda “Markaziy Ippodrom” AJ obyektidagi qurilish ishlarini zamonaviy arxitektura talablari hamda Xalqaro va Osiyo ot sporti federatsiyalari talablariga muvofiq amalga oshirilishini nazorat qilib borish vazifasi yuklatilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi bilan birgalikda ot sporti boʻyicha respublika terma jamoasini jahon arenalaridagi xalqaro turnirlarga puxta tayyorgarlik koʻrishi uchun “Markaziy ippodrom” AJ va Ot sporti boʻyicha respublika oliy sport mahorati maktabi tarkibida Ot sporti boʻyicha respublika terma jamoasi aʼzolarini tayyorlash markazini tashkil etsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi,Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi bilan birgalikda 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya institutiga belgilangan qabul kvotasi doirasida hamda Nukus Olimpiya zaxiralari kolleji, Namangan Olimpiya zaxiralari kolleji hamda Toyloq Olimpiya zaxiralari kollejida umumiy kontingent doirasida ot sporti yoʻnalishi ochilishini taʼminlasinlar.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Markaziy ippodrom” AJning ot sporti boʻyicha asosiy bazasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 27-dekabrdagi 317-son qarorining 4-bandi ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 517-son qaroriga 1-ILOVA

2017 — 2021-yillarda yilqichilik va ot sportini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari

T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Amalga oshirish shakli Masʼullar I. Yilqichilik va ot sporti sohasida normativ-huquqiy bazasini takomillashtirish boʻyicha 1. Respublikadagi ot zotlari boʻyicha talablar, zotlar oʻrtasida farqlanish, oʻxshashlik va ularning barqarorlik talablari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining davlat standartini ishlab chiqish va tasdiqlash 2018-yil IV chorak - Oʻzbekiston Respublikasi davlat standarti Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi “Oʻzstandart” agentligi 2. Anʼanaviy ravishda uloq-koʻpkari va boshqa milliy hamda klassik ot oʻyinlarini tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash 2017-yil IV chorak - Idoraviy normativ-huquqiy hujjat Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi II. Nasldor ot zotlarini koʻpaytirish boʻyicha 3. Respublikadagi barcha toifada xoʻjaliklarda mavjud naslli otlarni roʻyxatga olish va ularni pasportlashtirish 2018-yil I yarim yillikda (har 5 yilda) Oʻz mablagʻlari hisobidan Kompleks chora-tadbirlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 4. Qorabayir zotli otlarning naslini yaxshilash, yangi liniya va oilalarini yaratish boʻyicha ilmiy tadqiqot ishlarini olib borish Doimiy Loyiha uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan Kompleks chora-tadbirlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 5. Otlarni sunʼiy urugʻlantirish va embrionlar transplantatsiyasini yoʻlga qoʻyish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish 2018-yil II chorak - Kompleks chora-tadbirlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 6. Yilqichilik yoʻnalishidagi naslchilik xoʻjaliklaridagi seleksiya ishlari natijalarini baholash maqsadida nasldor va sport otlarini tanlash boʻyicha koʻrgazma hamda musobaqalar oʻtkazish 2017 — 2021 yillarda Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Kompleks chora-tadbirlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 7. Xalqaro ot sporti federatsiyasi reglamenti boʻyicha respublika va xalqaro miqyosida ot sporti oʻyinlarida ishtirok etuvchi otlarni kasalliklarga qarshi emlash 2017 — 2021-yillarda Budjet mablagʻlari va ot egalari mablagʻlari Kompleks chora-tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 8. Otlarning kasalliklariga tezkor tashxis qoʻyish boʻyicha zamonaviy diagnostika laboratoriyasini tashkil etish 2019-yil II chorak Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Kompleks chora-tadbirlar Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, “Markaziy ippodrom” AJ 9. Otlarning kasalliklariga tezkor tashxis qoʻyish va uni samarali usullar bilan davolash maqsadida zamonaviy veterinariya klinikasini tashkil etish 2018-yil II chorak Oʻz mablagʻlari va tijorat bank kreditlari Kompleks chora-tadbirlar Toshkent viloyati hokimligi “Asaka bank” ATB, “Diyora fayz gulshani” XK III. Ot sporti turlarini rivojlantirish va ommalashtirish boʻyicha 10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Kubogi uchun xalqaro ot sporti musobaqasini oʻtkazish va uni Xalqaro ot sporti federatsiyasi (FEI) musobaqalari reyestriga kiritish 2018 — 2021-yillarda Davlat budjeti hamda Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Vazirlar Mahkamasining qarori Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 11 Toshkent shahrida Xalqaro ot sporti federatsiyasining Bosh assambleyasi yigʻilishi oʻtkazilishini tashkil qilish 2019-yil Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Kompleks chora-tadbirlar Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi 12. Sayyohlik yoʻnalishi boʻyicha turlar tashkil etish uchun respublika hududidagi ot sporti klublari va otchoparlarda oʻtkaziladigan xalqaro va respublika musobaqalari reja-jadvalini ishlab chiqish va sayyohlik sohasi subyektlariga taqdim qilish 2017 — 2021-yillarda - Reja-jadval Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 13. Respublikamizdagi barcha ot sporti klublarida ippoterapiya markazlarini tashkil etish 2017-yil IV chorak Oʻz mablagʻlari hisobidan Kompleks chora-tadbirlar Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 14. Ot sporti tarixi va unda erishilgan yutuqlar, sohani rivojlantirishga oid tadbirlar, klublar, maktablar, murabbiylar va yilqichilik mutaxassislari faoliyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish 2017 — 2021-yillarda - Kompleks chora-tadbirlar Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi IV. Yilqichilik va ot sporti mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish, xorijiy davlatlarning yilqichilik va ot sporti boʻyicha ilgʻor tajribalarini joriy etish boʻyicha 15. Ot sporti murabbiylari, hakamlar, veterinarlar va taqachilar respublika maktabini tashkil etish 2018-yil I chorak Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Idoraviy hujjat Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, “Markaziy ippodrom” AJ 16. Yilqichilik mutaxassislari va ot sporti murabbiylarini tayyorlash talablari, oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish 2018-yil I chorak - Idoraviy hujjat Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 17. Yilqichilikda naslchilik ishlarini yoʻlga qoʻyish va otlar kasalliklarini diagnostika qilish boʻyicha xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrganish maqsadida ular bilan muzokaralar olib borish va mutaxassislarni chet ellarga yuborish boʻyicha har yili reja-grafik ishlab chiqish. Har yili oktyabr-noyabr oylarida Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Reja grafik Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 18. Qishloq xoʻjaligiga ixtisoslashgan oliy taʼlim muassasalarida hamda veterinariya yoʻnalishidagi kollejlarda yilqichilik boʻyicha zootexnik va veterinar vrach mutaxassislarni tayyorlash boʻyicha boʻlimlarini ochish 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab - Idoraviy hujjat Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 19. Respublika hududlarida ot sport klublarini bosqichma-bosqich �ashkil etish, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, zarur inventarlar (egar-jabduq, maxsus bosh kiyim va boshqalar) va jihozlar bilan taʼminlash 2017 — 2021-yillarda Mahalliy budjet mablagʻlari hamda Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Kompleks chora-tadbirlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi V. Yilqichilik va ot sportining moddiy-texnika va ozuqa bazasini mustahkamlash boʻyicha 20. Qashqadaryo viloyatida “Shoʻrtan gaz-kimyo majmuasi” MChJ tomonidan Qorabayir zotli otlarni koʻpaytirishga ixtisoslashgan naslchilik ot zavodini ishga tushirish 2018-yil I chorak Oʻz mablagʻlari “Oʻzbekneftgaz” AJ, “Shoʻrtangaz-kimyo majmuasi” MChJ 21. Toshkent viloyatidagi “Oʻzbegim otlari” MChJ ot zavodi bazasida Axaltaka zotli otlarning sof zotli liniyalariga mansub avlodlarini koʻpaytirishni yoʻlga qoʻyish 2018-yil II chorak Oʻz mablagʻlari - Toshkent viloyati hokimligi 22. Toshkent viloyati Boʻstonlik tumani togʻ oldi hududlaridan “Oʻzbek sport otlari” MChJ sport otlarini koʻpaytirish boʻyicha majmua qurilishi va xalqaro musobaqalarni oʻtkazishga moʻljallangan bino va inshootlarni qurilish uchun yer maydoni ajratish 2017-yil III chorak Oʻz mablagʻlari va tijorat bank kreditlari - Toshkent viloyati hokimligi, “Asaka bank” ATB, “Oʻzbek sport otlari” MChJ 23. Hududlardagi mavjud otchoparlar va ot sporti klublarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ularni qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish 2018 — 2021-yillarda Mahalliy budjet mablagʻlari hamda Yilqichilik va ot sportini rivojlantirish jamgʻarmasi Kompleks chora-tadbirlar Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbe�iston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 24. Yilqichilikda mustahkam ozuqa bazasini tashkil etish maqsadida suli, arpa va boshqa donli ekinlar ajratish va ozuqa ekin maydonlarini kengaytirish yuzasidan taklif tayyorlash Har yili 1-iyulgacha - Kompleks chora-tadbirlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 517-son qaroriga 2-ILOVA

“Markaziy ippodrom” AJ obyektidagi qoldiq qurilish-montaj ishlari hajmini aniqlash boʻyicha ishchi guruhi

1. Mirzayev Z. — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, ishchi guruhi rahbari 2. Zokirov B. — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi, ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 3. Qurbanov R. — Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi 4. Usmonov R. — Toshkent shahar xokimi 5. Gʻulomov R. — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 6. Mirsoatov A. — “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB boshqaruvi raisi 7. Abduraxmonov M. — “Aloqabank” ATB raisi 8. Uzakov A. — “Markaziy ippodrom” aksiyadorlik jamiyati bosh direktori 9. Shmelyov S. — Ot sportining toʻsiqlardan sakrash turi boʻyicha murabbiy 10. Nazarov Gʻ. — Ot sportining toʻsiqlardan sakrash turi boʻyicha Xalqaro toifadagi sport ustasi 11. Azizov A. — Ot sportining toʻsiqlardan sakrash turi boʻyicha murabbiy 12. Homidov T. — “Binokor maxsus ta`mir qurilish” MChJ direktori 13. Murtazoxoʻjayev S. — “SDS Proekt” MChJ direktori 14. Nizomov Sh. — “Radioaloqa, radioeshittirish va televideniye markazining qurilayotgan obyektlar direksiyasi” DUK rahbari 15. Bayazitov K. — Vazirlar Mahkamasining jismoniy tarbiya va sport masalalari shuʼbasi mudiri 16. Anarboyev E. — Oʻzbekiston yilqichilik va ot sporti federatsiyasi raisining oʻrinbosari, ishchi guruhi kotibi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 19-iyul,

517-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 29-son, 700-modda; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2018-y., 09/18/508/1477-son, 10.12.2018-y., 09/18/995/2287-son, 28.06.2019-y., 09/19/532/3344-son)

lex.uz