📅 2017-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 25 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июля 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 July 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ *
дастури
Наманган муҳандислик-қурилиш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудларида муҳандислик, архитектура ва қурилиш соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) сифатида қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
муҳандислик, архитектура, қурилиш, машинасозлик ва коммунал хўжалик соҳаларининг ташкилотлари учун юқори малакали, рақобатбардош ва меҳнат бозори талабларига мос кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик, архитектура, қурилиш ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан ахборот-ресурс марказлари фондларини энг янги хорижий адабиётлар билан мунтазам янгилаб бориш;
ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни кенг жалб қилиш, шунингдек иқтидорли магистрантлар, ёш ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг хорижий олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини, профессор-ўқитувчилар малакасини оширишини ташкил қилиш;
илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш;
ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахс сифатида тарбиялаш;
олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ янада мустаҳкамлаш.
3. Белгилансинки, Институт қайта ташкил этилаётган Наманган муҳандислик-педагогика институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар:
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Институтнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Институтга ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда ҳудуднинг истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини йиллар бўйича аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишларни (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқишни назарда тутсин;
2017/2018 ўқув йили бошланишига қадар Институтнинг таълим йўналишлари ва ихтисосликларини давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминласин.
6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 540-сон қарорига 1-ИЛОВА
Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 540-сон қарорига 2-ИЛОВА
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари
Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш 1. Наманган муҳандислик-қурилиш институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2017 йил август - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2017 йил август - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари Наманган вилоятидаги ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш. 2017 йил декабрь - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ташкил этилганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш. Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, унинг мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашдаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш. 2017/2018 ўқув йили давомида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5. 2017/2018 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида белгиланган тартибда тасдиқланган янги йўналишлар бўйича ўқув режалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш. Ҳар йили 1 сентябргача - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент давлат техника университети қошидаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқ марказларида, шунингдек, соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтказиш. Тасдиқланган режа асосида Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 7. 2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Институтга ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда ҳудуднинг истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини йиллар бўйича аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишларни (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш. Ҳар йили 1 январгача - Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш 1. Наманган муҳандислик-қурилиш институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. Доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Наманган муҳандислик-қурилиш институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича тармоқ корхоналаридан ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларни таълим жараёнига кенг жалб этиш. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб мунтазам равишда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3. Наманган муҳандислик-қурилиш институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент шаҳридаги таянч олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш. Тасдиқланган режа асосида Институтнинг бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4. Наманган муҳандислик-қурилиш институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент архитектура-қурилиш институти, Андижон машинасозлик институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчиларининг маърузаларини ташкил этиш. 2017/2018 ўқув йили Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Архитектура ва қурилиш, машинасозликнинг технологик асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш. Доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 7. Таянч техника олий таълим муассасалари (Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва бошқа таянч олий таълим муассасалари)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг таянч техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига ҳамда соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларига юбориш. 2018 йилдан бошлаб Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш 1. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва зарур техникалар билан жиҳозлаш. 2017 — 2021 йиллар Инвестиция Дастурига асосан капитал қўйилмаларнинг марказлашган лимитлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2. Наманган муҳандислик-қурилиш институтини «Сув таъминоти ва канализация», «Метрология, стандартлаштириш ва ўзаро алмашувчанлик», «Озиқ-овқат технологиялари», «Пайвандлаш конструкцияларини ишлаб чиқариш», «Қурилиш материаллари, конструкциялари ва ишлаб чиқариш технологиялари», «Иссиқлик-газ таъминоти, вентиляция ва сервис» бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш. 2017-2018 йиллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 3. Кимё ва физика йўналишлари бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш. 2018-2019 йиллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 4. «Автомобиллар ва автомобиль хўжалиги», «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси, фавқулодда ҳолатларда ҳимоя», «Йўл-қурилиш материаллари», «Кимёвий технологиялар» бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш. 2019-2020 йиллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 5. Аудиториялар ва компьютер синфларини компьютерлар, проекторлар ва сервер қурилмалари билан таъминлаш. 2017 — 2020 йиллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 июль,
540-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI *
dasturi
Namangan muhandislik-qurilish instituti faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son qarori ijrosini taʼminlash hamda respublika hududlarida muhandislik, arxitektura va qurilish sohalarida yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son qaroriga muvofiq Namangan muhandislik-pedagogika instituti Namangan muhandislik-qurilish instituti (keyingi oʻrinlarda Institut deb ataladi) sifatida qayta tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
muhandislik, arxitektura, qurilish, mashinasozlik va kommunal xoʻjalik sohalarining tashkilotlari uchun yuqori malakali, raqobatbardosh va mehnat bozori talablariga mos kadrlarni xalqaro standartlar darajasida sifatli tayyorlashni taʼminlash;
xorijiy mamlakatlar taʼlim muassasalarining tajribasini hisobga olgan holda tegishli muhandislik, arxitektura, qurilish va ishlab chiqarish yoʻnalishlari hamda mutaxassisliklari boʻyicha yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va taʼlim jarayoniga keng tatbiq etish, zamonaviy oʻquv, oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, shu jumladan axborot-resurs markazlari fondlarini eng yangi xorijiy adabiyotlar bilan muntazam yangilab borish;
oʻquv-pedagogik faoliyatga, malaka oshirish kurslariga xorijiy hamkor taʼlim muassasalaridan yuqori malakali oʻqituvchilar va olimlarni keng jalb qilish, shuningdek iqtidorli magistrantlar, yosh oʻqituvchilar va ilmiy xodimlarning xorijiy oliy taʼlim muassasalarida stajirovkadan oʻtishini, professor-oʻqituvchilar malakasini oshirishini tashkil qilish;
ilmiy salohiyatni mustahkamlash, ilm-fanning ishlab chiqarish bilan integratsiyalashuvini kuchaytirish, professor-oʻqituvchilarning ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligi va natijadorligini oshirish, iqtidorli talaba-yoshlarni ilmiy faoliyatga keng jalb etish;
yoshlarni vatanparvarlik va fidoyilik gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash, maʼnaviy boy, har tomonlama kamol topgan, mustaqil dunyoqarashga va mustaqil fikrlashga ega boʻlgan shaxs sifatida tarbiyalash;
oliy taʼlim muassasasining moddiy-texnika bazasini kadrlar tayyorlash yoʻnalishlariga muvofiq yanada mustahkamlash.
3. Belgilansinki, Institut qayta tashkil etilayotgan Namangan muhandislik-pedagogika institutining huquq va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.
4. Quyidagilar:
Namangan muhandislik-qurilish institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Namangan muhandislik-qurilish institutining oʻquv jarayonini tashkil etishni takomillashtirish, professor-oʻqituvchilar tarkibini toʻldirish va zarur moddiy-texnika bazasini yaratish chora-tadbirlari dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziriga, zarur hollarda, Institutning tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan cheklangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi bilan birgalikda 2018/2019 oʻquv yili va keyingi yillar uchun Institutga oʻqishga qabul qilish kvotalarini shakllantirishda hududning istiqbolli rivojlanish dasturlarini hisobga olib, tarmoqlarning mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojini yillar boʻyicha aniq manzilli, kasb va taʼlim yoʻnalishlarni (mutaxassisliklarni) koʻrsatgan holda ishlab chiqishni nazarda tutsin;
2017/2018 oʻquv yili boshlanishiga qadar Institutning taʼlim yoʻnalishlari va ixtisosliklarini davlat taʼlim standartlari hamda tegishli malaka talablarga muvofiq ishlab chiqilgan oʻquv rejalari, fan dasturlari va oʻquv-metodik adabiyotlar bilan taʼminlasin.
6. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va maqsadli badallari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ular tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 25-iyuldagi 540-son qaroriga 1-ILOVA
Namangan muhandislik-qurilish instituti
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 25-iyuldagi 540-son qaroriga 2-ILOVA
Namangan muhandislik-qurilish institutining oʻquv jarayonini tashkil etishni takomillashtirish, professor-oʻqituvchilar tarkibini toʻldirish va zarur moddiy-texnika bazasini yaratish chora-tadbirlari
T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Institut faoliyatini tashkil etish va oʻquv-tarbiya jarayonini takomillashtirish 1. Namangan muhandislik-qurilish instituti ustavini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2017-yil avgust - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Namangan muhandislik-qurilish institutining xarajatlar smetasi va shtat jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2017-yil avgust - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 3. Namangan muhandislik-qurilish instituti Vasiylik kengashini tashkil etish, uning tarkibiga kadrlarning asosiy foydalanuvchilari Namangan viloyatidagi tashkilotlar, vazirliklar va idoralarning vakillarini kiritish. 2017-yil dekabr - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 4. Namangan muhandislik-qurilish institutining tashkil etilganligi munosabati bilan yoshlar oʻrtasida faol tushuntirish, kasbga yoʻnaltirish ishlarini tashkil etish va olib borish. Ommaviy axborot vositalarida institutni qayta tashkil etishning maqsadlari va vazifalarini, uning mamlakat iqtisodiyotining tegishli sohalari uchun kadrlar tayyorlashdagi oʻrni va ahamiyatini keng yoritish. 2017/2018 oʻquv yili davomida Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5. 2017/2018 oʻquv yilida va keyingi oʻquv yillarida belgilangan tartibda tasdiqlangan yangi yoʻnalishlar boʻyicha oʻquv rejalar hamda dasturlarni ishlab chiqish. Har yili 1-sentabrgacha - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Toshkent arxitektura-qurilish instituti va Toshkent davlat texnika universiteti qoshidagi pedagog kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash tarmoq markazlarida, shuningdek, soha boʻyicha yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalarida Namangan muhandislik-qurilish institutining professor-oʻqituvchilari malakasini oshirish va qayta tayyorlashdan oʻtkazish. Tasdiqlangan reja asosida Institutning budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 7. 2018/2019 oʻquv yili va keyingi yillar uchun Institutga oʻqishga qabul qilish kvotalarini shakllantirishda hududning istiqbolli rivojlanish dasturlarini hisobga olib, tarmoqlarning mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojini yillar boʻyicha aniq manzilli, kasb va taʼlim yoʻnalishlarni (mutaxassisliklarni) koʻrsatgan holda ishlab chiqish. Har yili 1-yanvargacha - Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi II. Professor-oʻqituvchilar tarkibini toʻldirish 1. Namangan muhandislik-qurilish instituti kafedralarini tanlov asosida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirish. Doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Namangan muhandislik-qurilish instituti kadrlar tayyorlash yoʻnalishlari boʻyicha tarmoq korxonalaridan va loyiha-qidiruv tashkilotlaridan yetarli ilmiy-pedagogik tajribaga ega boʻlgan mutaxassislar va olimlarni taʼlim jarayoniga keng jalb etish. 2017/2018 oʻquv yilidan boshlab muntazam ravishda - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 3. Namangan muhandislik-qurilish institutida pedagogik faoliyat olib borishi uchun yosh mutaxassislarni Toshkent shahridagi tayanch oliy taʼlim muassasalarida maqsadli tayyorlash. Tasdiqlangan reja asosida Institutning budjetdan tashqari toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 4. Namangan muhandislik-qurilish institutida masofadan oʻqitish elementlarini joriy etish uchun zarur texnik, dasturiy, metodik shart-sharoitlar yaratish va Toshkent arxitektura-qurilish instituti, Andijon mashinasozlik instituti, Toshkent davlat texnika universiteti va Toshkent avtomobil yoʻllarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti professor-oʻqituvchilarining maʼruzalarini tashkil etish. 2017/2018 oʻquv yili Institutning budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 5. Namangan muhandislik-qurilish institutining maxsus kafedralari ilmiy tadqiqotlari yoʻnalishlarini belgilash, grantlar jalb etishni tashkil etish va xoʻjalik shartnomalarini bajarish. Arxitektura va qurilish, mashinasozlikning texnologik asbob-uskunalaridan foydalanish, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash muammolari boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish. Doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Namangan muhandislik-qurilish instituti va ishlab chiqarish korxonalarining birgalikdagi ilmiy-tadqiqot, ilmiy-metodik ishlanmalarini tashkil etish. 2018-yildan boshlab Institutning budjet mablagʻlari doirasida va budjetdan tashqari toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 7. Tayanch texnika oliy taʼlim muassasalari (Toshkent arxitektura-qurilish instituti, Toshkent davlat texnika universiteti va Toshkent avtomobil yoʻllarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti va boshqa tayanch oliy taʼlim muassasalari)ning yetakchi olimlari rahbarligida ilmiy-tadqiqot, ilmiy-metodik ishlar olib borish boʻyicha yosh oʻqituvchilar uchun shart-sharoitlar yaratish. Namangan muhandislik-qurilish institutining yosh olimlarini ilmiy ishni yakunlash uchun respublikaning tayanch texnika oliy taʼlim muassasalariga va ilmiy muassasalariga hamda soha boʻyicha yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalariga yuborish. 2018-yildan boshlab Institutning budjet va budjetdan tashqari toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi III. Moddiy-texnika bazasini yaratish va mustahkamlash 1. Namangan muhandislik-qurilish institutining oʻquv-laboratoriya binolarini, talabalar turar joylarini mukammal taʼmirlash, zamonaviy laboratoriya asbob-uskunalari va zarur texnikalar bilan jihozlash. 2017 — 2021-yillar Investitsiya Dasturiga asosan kapital qoʻyilmalarning markazlashgan limitlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi 2. Namangan muhandislik-qurilish institutini “Suv taʼminoti va kanalizatsiya”, “Metrologiya, standartlashtirish va oʻzaro almashuvchanlik”, “Oziq-ovqat texnologiyalari”, “Payvandlash konstruksiyalarini ishlab chiqarish”, “Qurilish materiallari, konstruksiyalari va ishlab chiqarish texnologiyalari”, “Issiqlik-gaz taʼminoti, ventilyatsiya va servis” boʻyicha oʻquv-laboratoriya komplekslari bilan taʼminlash. 2017-2018-yillar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 3. Kimyo va fizika yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv-laboratoriya komplekslari bilan taʼminlash. 2018-2019-yillar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 4. “Avtomobillar va avtomobil xoʻjaligi”, “Hayotiy faoliyat xavfsizligi va mehnat muhofazasi, favqulodda holatlarda himoya”, “Yoʻl-qurilish materiallari”, “Kimyoviy texnologiyalar” boʻyicha oʻquv-laboratoriya komplekslari bilan taʼminlash. 2019-2020-yillar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 5. Auditoriyalar va kompyuter sinflarini kompyuterlar, proyektorlar va server qurilmalari bilan taʼminlash. 2017 — 2020-yillar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 25-iyul,
540-son