📅 2017-yil 7-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 7-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 7 август · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 августа 2017 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 August 2017 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТУЗИЛМАСИ
ШАРҲ
Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимиз кино санъати бир асрдан зиёд тарихга эга бўлиб, ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу давр мобайнида ўзбек киносининг пойдевори яратилиб, у халқимизнинг маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.
Мустақиллик йилларида миллий кинематография ривожига давлатимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида соҳада муайян ютуқларга эришилди. Мазмун ва шакл жиҳатидан ранг-баранг кино асарлар яратилиб, улар томошабинлар эътиборини қозонди.
Айни вақтда бугун жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча соҳа ва тармоқлар қаторида кино санъати фаолиятини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этмоқда.
Қайд этиш керакки, кинематография соҳасида норматив-ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, кино ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналар, жумладан «Ўзбекфильм», «Қорақалпоқфильм» ҳамда «Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар» киностудияларининг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари белгилансин:
2018 йилда — 20 та, 2020 йилдан бошлаб — 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;
2018 йилда — 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда — 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб — 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш;
мультипликацион фильмларни 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш;
ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш;
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни жаҳон бозорига чиқариш ва фестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш;
миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.
2 1. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига, зарур ҳолларда, асосланган ҳисоб-китобларига кўра, давлат буюртмаси учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун маблағлар ажратишга рухсат берилсин:
республика, ҳудудий ва халқаро аҳамиятга эга маданий-ижтимоий кино тадбирларини ташкил этиш, ўтказиш, миллий фильмларни хорижда кенг тарғиб қилиш ва халқаро кинофестиваллардаги иштирокини таъминлаш;
ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорларини етакчи хорижий таълим муассасаларида тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига тизимидаги кинематография ташкилотларини модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан фильмлар ишлаб чиқариш учун замонавий кино технологиялари, асбоб-ускуналари, жиҳозларни харид қилиш.
3. Миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва унинг маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокатидан тушадиган маблағлар;
давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларни намойиш этиш мобайнида жойлаштириладиган тижорат эълонларидан тушадиган маблағларнинг 10 (ўн) фоизига тенг миқдордаги мажбурий ажратмалар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан кино ва бошқа маданий-ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ бўлган фаолиятидан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017 — 2019 йилларда республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар (кейинги ўринларда — кинотеатрлар) тармоғини барпо этиш (қуриш) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
5. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК билан биргаликда техник топшириқ ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида 2018 йилнинг 1 январигача майдонларида замонавий кинозаллар (2-қават) ва савдо-кўнгилочар объектлар (1-қават) жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда, кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
7. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган малака ошириш курсларини ва «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этиш;
мамлакатимизнинг ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорлари малакасини ошириш мақсадида уларнинг тегишли етакчи хорижий таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишига зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан 2018 йилнинг 1 январига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Белгилаб қуйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари 1 тадан «Дамас» русумли автомашина билан таъминлансин.
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг марказий аппарати, «Қорақалпоқкино» агентлиги ва ҳудудий бўлимларини сақлаш, шунингдек, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
миллий кино маҳсулотларини яратишнинг белгиланган йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги марказий аппаратига 3 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспортини сақлаш учун лимит ажратсин;
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг фаолиятини, 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилги параметрлари доирасида «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларини 1 тадан «Дамас» русумли автомашина билан таъминлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига ажратсин.
11. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда тегишли ташаббускорлар — тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш (қуриш), уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатларини назарда тутган ҳолда кинотеатрлар тармоғини 2017 — 2019 йилларда республика ҳудудлари бўйича барпо этиш (қуриш) жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ягона репертуар сиёсатини олиб бориш мақсадида умум республика кино прокати концепциясини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2018-2019 йилларда амалга оширсин;
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш мақсадида соҳа намояндалари, тажрибали етук мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш таркибини шакллантириб, унинг Низомини ишлаб чиқсин ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда икки ой муддатда тасдиқласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган, шу жумладан, Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ва Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин;
13. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувда маданият, адабиёт ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланаётгани, жумладан, қатор фармон ва қарорлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан ана шу муҳим ҳужжатлардан биринчиси — «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Қарорда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган. Қарорга мувофиқ миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси, «Қорақалпоқкино» агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг намунавий тузилмалари, «Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг тузилмаси тасдиқланди. Шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси юридик шахс сифатида ташкил этилди ва унинг тузилмаси тасдиқланди. Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун миллий кино маҳсулотларини яратиш бўйича йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра, Давлат буюртмасига асосан, 2018 йилда — 20 та, 2020 йилдан бошлаб — 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар тайёрланади. Шу билан бирга, 2018 йилда — 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб — 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш белгиланган. Ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутадиган мультипликацион фильмлар 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб эса 50 тадан ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Қарорга биноан яна бир тузилма — миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан билдирилган таклифлар асосида кинофильмлар намойишини самарали ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларга маданий хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш мақсадида мамлакатимиздаги мавжуд ёшлар марказлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, лицей ва коллежлар биноларидан фойдаланган ҳолда, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар бунёд этиш вазифаси белгиланган. Айни вақтда кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида малака ошириш курслари ташкил этилади, атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган «Маҳорат мактаблари» фаолияти йўлга қўйилади. Мамлакатимиздаги ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида уларнинг хориждаги тегишли етакчи таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади. Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш масаласига ҳам қарорда алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадда кино соҳасининг етук намояндалари ва тажрибали мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 август,
ПҚ-3176-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
TUZILMASI
SHARH
Milliy kinematografiyani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Mamlakatimiz kino sanʼati bir asrdan ziyod tarixga ega boʻlib, oʻziga xos taraqqiyot yoʻlini bosib oʻtdi. Bu davr mobaynida oʻzbek kinosining poydevori yaratilib, u xalqimizning madaniy-maʼnaviy hayotida muhim oʻrin egalladi.
Mustaqillik yillarida milliy kinematografiya rivojiga davlatimiz tomonidan qaratilayotgan katta eʼtibor natijasida sohada muayyan yutuqlarga erishildi. Mazmun va shakl jihatidan rang-barang kino asarlar yaratilib, ular tomoshabinlar eʼtiborini qozondi.
Ayni vaqtda bugun jahonda kechayotgan globallashuv jarayonlari, mamlakatimizni modernizatsiya qilish va yangilashning ustuvor vazifalari barcha soha va tarmoqlar qatorida kino sanʼati faoliyatini ham takomillashtirish, soha rivoji uchun yangi imkoniyatlar yaratishni talab etmoqda.
Qayd etish kerakki, kinematografiya sohasida normativ-huquqiy bazaning mukammal emasligi, kino ishlab chiqaradigan yetakchi korxonalar, jumladan “Oʻzbekfilm”, “Qoraqalpoqfilm” hamda “Ilmiy-ommabop va hujjatli filmlar” kinostudiyalarining moddiy-texnika bazasi jismoniy va maʼnaviy jihatdan eskirgani, kinofilmlarni moliyalashtirish tizimining bugungi kun talablariga javob bermasligi, kinoteatrlar va malakali kadrlar yetishmasligi soha rivojiga salbiy taʼsir koʻrsatmoqda.
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalarga asoslanib, xalqimiz, avvalo, yoshlar ongiga milliy istiqlol gʻoyalariga sadoqat, milliy va umumbashariy qadriyatlarga hurmat, ona-Vatanga muhabbat tuygʻularini singdirishda katta taʼsir kuchiga ega boʻlgan kino sanʼatining rolini oshirish, “Oʻzbekkino” Milliy agentligining faoliyatini takomillashtirish maqsadida:
2. Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi uchun davlat buyurtmasiga asosan milliy kino mahsulotlarini yaratish yillik ishlab chiqarish hajmlarining quyidagi prognoz koʻrsatkichlari belgilansin:
2018-yilda — 20 ta, 2020-yildan boshlab — 30 tadan toʻliq metrajli badiiy filmlar ishlab chiqarish;
2018-yilda — 40 qismdan iborat 20 ta, 2019-yilda — 50 qismdan iborat 25 ta va 2020-yildan boshlab — 60 qismdan iborat 30 ta hujjatli, ilmiy-ommabop, oʻquv-uslubiy filmlar, kinosolnomalar, kinojurnallar ishlab chiqarish;
multiplikatsion filmlarni 2018-yilda 15 ta, 2022-yildan boshlab har yili 50 tadan ishlab chiqarish;
yosh kino ijodkorlarning 10 soatdan iborat qisqa metrajli filmlari, bolalar uchun yumoristik kinojurnallar suratga olish;
davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqarilgan filmlarni jahon bozoriga chiqarish va festivallarda namoyish etish uchun chet tillarga subtitrlashtirish va dublyaj qilish;
milliy kinematografiyaning eng sara asarlarini tiklash, restavratsiya qilish va zamonaviy formatga oʻtkazish.
2 1. Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligiga, zarur hollarda, asoslangan hisob-kitoblariga koʻra, davlat buyurtmasi uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan quyidagi maqsadlar uchun mablagʻlar ajratishga ruxsat berilsin:
respublika, hududiy va xalqaro ahamiyatga ega madaniy-ijtimoiy kino tadbirlarini tashkil etish, oʻtkazish, milliy filmlarni xorijda keng targʻib qilish va xalqaro kinofestivallardagi ishtirokini taʼminlash;
yosh, isteʼdodli va istiqbolli kino ijodkorlarini yetakchi xorijiy taʼlim muassasalarida tayyorlash, ularning malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtishini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligiga tizimidagi kinematografiya tashkilotlarini modernizatsiya qilish, ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va rivojlantirish, shu jumladan filmlar ishlab chiqarish uchun zamonaviy kino texnologiyalari, asbob-uskunalari, jihozlarni xarid qilish.
3. Milliy kinematografiya sanʼatini zamon talablari asosida rivojlantirish, yosh kino ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi huzurida Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) tashkil etilsin va uning mablagʻlarini shakllantirishning manbalari etib quyidagilar belgilansin:
davlat buyurtmasi va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ishlab chiqarilgan filmlarning kinoprokatidan tushadigan mablagʻlar;
davlat buyurtmasi va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ishlab chiqarilgan filmlarni namoyish etish mobaynida joylashtiriladigan tijorat eʼlonlaridan tushadigan mablagʻlarning 10 (oʻn) foiziga teng miqdordagi majburiy ajratmalar;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini qonun hujjatlariga muvofiq bank depozitlari shaklida va boshqa shakllarda joylashtirishdan tushadigan daromadlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi tomonidan kino va boshqa madaniy-ijtimoiy tadbirlarni tashkil etish hamda oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatidan olinadigan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shuningdek, xalqaro tashkilotlarning homiylik xayriyalari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankining 2017 — 2019-yillarda respublika hududlarida zamonaviy kinoteatrlar (keyingi oʻrinlarda — kinoteatrlar) tarmogʻini barpo etish (qurish) toʻgʻrisidagi taklifi qabul qilinsin.
5. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, “Oʻzshaharsozlik LITI” DUK bilan birgalikda texnik topshiriq va xorijiy mamlakatlarning ilgʻor tajribasini har tomonlama oʻrganish asosida 2018-yilning 1-yanvarigacha maydonlarida zamonaviy kinozallar (2-qavat) va savdo-koʻngilochar obyektlar (1-qavat) joylashtirilishini nazarda tutgan holda, kinoteatrlarning namunaviy loyihalarini ishlab chiqsin.
7. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda:
kinematografiya sohasida kadrlarni qayta tayyorlash maqsadida “Oʻzbekkino” Milliy agentligi qoshida atoqli kino ijodkorlar dars beradigan malaka oshirish kurslarini va “Mahorat maktablari”ni tashkil etish;
mamlakatimizning yosh, isteʼdodli va istiqbolli kino ijodkorlari malakasini oshirish maqsadida ularning tegishli yetakchi xorijiy taʼlim muassasalarida muntazam ravishda tahsil olishiga zarur shart-sharoitlar yaratish yuzasidan 2018-yilning 1-yanvariga qadar Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
Belgilab quyilsinki, mazkur bandda koʻrsatilgan chora-tadbirlar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligining “Qoraqalpoqkino” agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boʻlimlari 1 tadan “Damas” rusumli avtomashina bilan taʼminlansin.
9. Belgilab qoʻyilsinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligining markaziy apparati, “Qoraqalpoqkino” agentligi va hududiy boʻlimlarini saqlash, shuningdek, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
Oʻzbekiston kino arboblari ijodiy uyushmasini saqlash xarajatlari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
milliy kino mahsulotlarini yaratishning belgilangan yillik ishlab chiqarish hajmlarining prognoz koʻrsatkichlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi markaziy apparatiga 3 ta shaxsan biriktirilgan va 1 ta navbatchi xizmat avtotransportini saqlash uchun limit ajratsin;
“Respublika kinofondi” davlat unitar korxonasining faoliyatini, 2020-yil 1-yanvardan boshlab oʻzini oʻzi moliyalashtirishga oʻtish sharti bilan, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining parametrlarida ijtimoiy sohaga nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtirilishini taʼminlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining 2017-yilgi parametrlari doirasida “Qoraqalpoqkino” agentligi, viloyatlar Toshkent shahar hududiy boʻlimlarini 1 tadan “Damas” rusumli avtomashina bilan taʼminlash uchun zarur mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligiga ajratsin.
11. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki bilan birgalikda ikki oy muddatda tegishli tashabbuskorlar — tadbirkorlik subyektlari tomonidan kinoteatrlarni barpo etish (qurish), ularni jihozlash va faoliyatini boshlashning aniq muddatlarini nazarda tutgan holda kinoteatrlar tarmogʻini 2017 — 2019-yillarda respublika hududlari boʻyicha barpo etish (qurish) jadvallarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
yagona repertuar siyosatini olib borish maqsadida umum respublika kino prokati konsepsiyasini bir oy muddatda ishlab chiqsin va 2018-2019-yillarda amalga oshirsin;
davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kinofilmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasi, mazmun-mohiyati hamda professional darajasini oshirish maqsadida soha namoyandalari, tajribali yetuk mutaxassislardan iborat Badiiy kengash tarkibini shakllantirib, uning Nizomini ishlab chiqsin hamda mutasaddi vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda ikki oy muddatda tasdiqlasin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi uch oy muddatda:
mazkur qaror ijrosini taʼminlashga qaratilgan, shu jumladan, Oʻzbekiston kino arboblari ijodiy uyushmasi va Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi Nizomni tasdiqlashni nazarda tutuvchi hukumat qarorini qabul qilsin;
13. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:
qonun hujjatlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi X.M. Sultonov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 7-avgustdagi PQ-3176-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston kinoarboblari ijodiy uyushmasi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy kinematografiyani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev yaqinda Oʻzbekiston ijodkor ziyolilari bilan boʻlgan uchrashuvda madaniyat, adabiyot va sanʼat sohasini rivojlantirish borasida davlatimiz tomonidan muhim chora-tadbirlar belgilanayotgani, jumladan, qator farmon va qarorlar loyihasi tayyorlanayotgani haqida alohida toʻxtalib oʻtgan edi. Davlatimiz rahbari tomonidan ana shu muhim hujjatlardan birinchisi — “Milliy kinematografiyani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaror imzolandi. Qarorda 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalarga asoslanib, xalqimiz, avvalo, yoshlar ongiga milliy istiqlol gʻoyalariga sadoqat, milliy va umumbashariy qadriyatlarga hurmat, ona Vatanga muhabbat tuygʻularini singdirishda katta taʼsir kuchiga ega boʻlgan kino sanʼatining rolini oshirish, “Oʻzbekkino” Milliy agentligining faoliyatini takomillashtirish borasida muhim vazifalar belgilab berilgan. Qarorga muvofiq milliy kinematografiyani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi markaziy apparatining tuzilmasi, “Qoraqalpoqkino” agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimlarining namunaviy tuzilmalari, “Respublika kinofondi” davlat unitar korxonasining tuzilmasi tasdiqlandi. Shuningdek, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi qoshida Oʻzbekiston kino arboblari ijodiy uyushmasi yuridik shaxs sifatida tashkil etildi va uning tuzilmasi tasdiqlandi. Qarorda “Oʻzbekkino” Milliy agentligi uchun milliy kino mahsulotlarini yaratish boʻyicha yillik ishlab chiqarish hajmining prognoz koʻrsatkichlari belgilab berilgan boʻlib, unga koʻra, Davlat buyurtmasiga asosan, 2018-yilda — 20 ta, 2020-yildan boshlab — 30 tadan toʻliq metrajli badiiy filmlar tayyorlanadi. Shu bilan birga, 2018-yilda — 40 qismdan iborat 20 ta, 2019-yilda 50 qismdan iborat 25 ta va 2020-yildan boshlab — 60 qismdan iborat 30 ta hujjatli, ilmiy-ommabop, oʻquv-uslubiy filmlar, kinosolnomalar, kinojurnallar ishlab chiqarish belgilangan. Yosh avlod tarbiyasida muhim oʻrin tutadigan multiplikatsion filmlar 2018-yilda 15 ta, 2022-yildan boshlab esa 50 tadan ishlab chiqarish koʻzda tutilgan. Qarorga binoan yana bir tuzilma — milliy kinematografiya sanʼatini zamon talablari asosida rivojlantirish, yosh kino ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzurida Milliy kinematografiyani rivojlantirish jamgʻarmasi tashkil etilmoqda. Qarorda “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan bildirilgan takliflar asosida kinofilmlar namoyishini samarali tashkil etish, aholi, ayniqsa, yoshlarga madaniy xizmat koʻrsatish uchun sharoit yaratish maqsadida mamlakatimizdagi mavjud yoshlar markazlari, madaniyat va aholi dam olish markazlari, litsey va kollejlar binolaridan foydalangan holda, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi huzurida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda tarkibida kichik kinostudiyalari va zamonaviy formatdagi kinozallari boʻlgan mintaqaviy madaniy-koʻngilochar komplekslar bunyod etish vazifasi belgilangan. Ayni vaqtda kinematografiya sohasida kadrlarni qayta tayyorlash maqsadida “Oʻzbekkino” Milliy agentligi qoshida malaka oshirish kurslari tashkil etiladi, atoqli kino ijodkorlar dars beradigan “Mahorat maktablari” faoliyati yoʻlga qoʻyiladi. Mamlakatimizdagi yosh, isteʼdodli va istiqbolli kino ijodkorlarning malakasini oshirish maqsadida ularning xorijdagi tegishli yetakchi taʼlim muassasalarida muntazam ravishda tahsil olishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratib beriladi. Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kinofilmlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasi, mazmun-mohiyati hamda professional darajasini oshirish masalasiga ham qarorda alohida eʼtibor qaratilib, shu maqsadda kino sohasining yetuk namoyandalari va tajribali mutaxassislardan iborat Badiiy kengash tuzilishi belgilangan.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 7-avgust,
PQ-3176-son