📅 2017-yil 16-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 16-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 16 август · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 августа 2017 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 August 2017 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ДАСТУРИ
тузилмаси
таркиби
ШАРҲ
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимиз ўзининг бой бадиий мероси билан жаҳон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ўчоғи сифатида миллий бадиий анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаб келаётгани дунёнинг етакчи санъат мутахассислари томонидан эътироф этилган.
Бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кўплаб ёш истеъдод эгалари кириб келаётгани, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорлар, хусусан, рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ усталари ижодида янгича мазмун ва шакл, жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилиш тенденциялари кўзга ташланаётганини ижобий баҳолаш лозим.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳамда моддий-техник базанинг мукаммал эмаслиги, малакали кадрлар етишмаслиги бу борадаги ишларнинг самарасига салбий таъсир этмоқда.
Ўзбек тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш, замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Бадиий академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 33 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Бадиий академияси раисига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Бадиий академиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг (кейинги ўринларда — Бадиий ижодкорлар уюшмаси деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириш;
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни, миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш;
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;
Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.
3. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича — вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг таркиби ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг қарорига асосан сотиб олинади;
2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,41 баробарида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий қилинади ҳамда ушбу гонорарлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
6. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари галереяларини сақлаш харажатлари, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди (кейинги ўринларда — Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Бунда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг ҳудудий галереяларда жойлаштирилишини ҳамда уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратига 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 ой муддатда:
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси биносини қуриш ишларини ташкиллаштирсин ва ушбу бинода рассомлар учун тажриба устахонасини ташкил этиш кўзда тутилсин.
10. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академиясининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. Ўзбекистон Бадиий академияси фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш 1. Тошкент шаҳрида замон талабларига мос бўлган «Замонавий санъат галереяси»ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2017 йил IV чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги 2. Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги маданий-маърифий муассасаларнинг намунавий штатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2017 йил IV чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 3. Ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, керакли шароитга эга бўлган бино масаласини ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, бўш бинони Бадиий академия балансига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги 4. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, миллий маданиятни авайлаб асраш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, жисмонан бақувват, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳиссаларини қўшаётган ижодкорларни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Олтин», «Кумуш» медаллари, дипломлари билан тақдирлаш бўйича низом ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2017 йил IV чорак Ўзбекистон Бадиий академияси 5. Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш юзасидан уларнинг ижодий фаолиятини меҳнат стажига киритиш билан боғлиқ тегишли таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил I-ярим йиллик Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги 6. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Бадиий академиясининг барча йўналишларида самарали меҳнат қилиб, унинг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиб келаётган фидоий мутахассисларни меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун тўланадиган қўшимча тўловлар масаласини кўриб чиқиш бўйича лойиҳа тайёрлаш ва киритиш. 2018 йил III чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги II. Бадиий академия тизимидаги муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлаш ва самарали ижодий фаолият олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш 7. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 10а-уйда жойлашган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланаётган 17 мингдан ортиқ бадиий қийматга эга тасвирий ва халқ амалий санъати дурдоналарини сақлаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида фонд биносини мукаммал реконструкция қилиш ишларини Инвестиция дастурига киритиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ва тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги. 8. Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини мунтазам равишда соғломлаштириш ва дам олиш масканларига имтиёзли нархларда йўлланмалар билан таъминлаш масаласи юзасидан Ўзбекистон Бадиий академиясининг йиллик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2018 йил I чорак Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Бадиий академияси 9. Республика рассомлик коллежи (П. Беньков) республикамизнинг чекка ҳудудларидан келиб таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 400 ўринли ўқувчилар турар жойи учун янги бино қурилиши бўйича; Республика дизайн коллежининг ўқувчилар турар жойи типида қурилган биносини капитал реконструкция қилиш ва замонавий типдаги 200 ўринли ўқувчилар турар жойига қайта мослаштириш бўйича; Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллеж биносини коллежнинг умумий контингенти ва бинонинг ҳозирги қувватини ҳисобга олган ҳолда қўшимча янги ўқув бино қуриш масалалари бўйича кейинги йилларда Инвестиция дастурига киритилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳа тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил II чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фарғона вилоят ҳокимияти. 10. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси бўлимларининг ижодий устахоналари фаолиятини такомиллаштириш, уста-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш ҳамда уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи шаҳарсозлик доирасида барча қурилиш объектларини сметасига бадиий ишларни киритиш бўйича (ҳайкалтарошлик, монументал ҳайкалтарошлик, дастгоҳли рангтасвир, графига, керамика, ландшафтлар) тайёрланадиган лойиҳаларда Ўзбекистон Бадиий академияси иштирокини таъминлаш. доимий Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 12. Ўзбек тасвирий ва амалий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида халқаро миқёсдаги кўчма кўргазмаларни ташкил этиш, халқаро миқёсдаги маданий алоқаларни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон ҳамжамиятига ўз ижодий ишларини таништириш мақсадида муаллифларнинг ўз асарларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш билан боғлиқ тўловлардан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини озод қилиш масаласини кўриб чиқишга мўлжалланган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил III чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги III. Маънавий-маърифий ишлар, тадбирлар ҳамда кўргазмалар фаолияти, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини таъминлаш, кўргазмалар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг бадиий ва маънавий савиясини ошириш 13. Ўзбекистонда кенг кўргазма фаолияти орқали мамлакатимизнинг бой тарихи, бугунги ютуқларини халқимизга ва дунё жамоатчилигига танитиш, ўтказилаётган кўргазмаларга хорижий меҳмонлар, сайёҳларнинг ҳамда маҳаллий аҳоли, ўқувчи ва талабаларнинг ташрифини кўпайтириш мақсадида тизимдаги мавжуд кўргазма залларини ҳозирги замон талабларига мос равишда таъмирлаш ва кўргазма залларини жаҳон стандартларига жавоб берувчи кўргазма (витрина, витраж, стендлар ва бошқа), оргтехника (монитор, видеопроектор ва бошқа), мебел жиҳозлари, ёритиш тизимлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш ва Молия вазирлигига киритиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги 14. Ижодкорларнинг Миллий истиқлол ғоясини тасвирий ва амалий санъатимиз орқали тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда катта аҳамият касб этувчи анъанавий «Тасвирий ва амалий санъат фестивали»ни юқори даражада ташкил этиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 15. Тарихий ва замонавий ўзбек амалий санъатини республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш ва тарғиб қилиш ишларини юксак поғонага кўтариш мақсадида «I-Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси» ва «Замонавий санъат Биенналеси»ни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш. Ҳар икки йилда Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва манфаатдор вазирлик ва идоралар IV. Тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн соҳаларда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, бу борада замонавий педагогик ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш. 16. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мавжуд масалаларни «2017 — 2021 йилларда Республика Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури»га киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. 2017 йил IV чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти. 17. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислик йўналишида касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини ташкил этишни тубдан ўзгартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Давлат қабул комиссиясига киритиш 2018 йилдан мунтазам Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси 18. Бадиий таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва мазкур тизимда вертикал бошқарувга асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 19. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Академиклари, Ўзбекистон Халқ рассомлари, Халқ усталари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари унвонларига эга бўлган мутахассисларни даражада деб белгилашда, Бадиий таълимнинг мутахассисларини даражасини белгилашда уларни Олий Аттестация Комиссияси билан биргаликда илмий унвонларга тенглаштириш мезонларини қайта ишлаб чиқиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий Академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги 20. Тизимдаги таълим муассасаларида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 21. Ўзбекистон Бадиий академияси таълим тизимида бадиий ва илмий салоҳиятни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ академик бадиий таълимни ўзига хослигини инобатга олиб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти салоҳиятини белгилашда илмий салоҳиятга бўлган талабни инкор этмаган ҳолда, бадиий салоҳиятни бирламчи этиб олиш билан боғлиқ Олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Болалар санъатини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларидаги академик бадиий таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим сифатига салбий таъсир этаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таълимни 1 — 11-синфларда ташкил этиш ҳамда мусиқа йўналишини сақлаб қолиш бўйича «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 23. Бадиий таълим йўналишидаги муассасаларда ўқитишнинг сифат даражасини ошириш ва ўқувчи-талабалар пластик анотомияни мукаммал ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида бадиий (тасвирий ва амалий санъат) таълимга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари учун жонли натура меҳнати ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ишлаб чиқиш. 2018 йил I чорак Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси
А. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари А. Нуриддинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Республика комиссияси котиби Р. Усмонов — Тошкент шаҳри ҳокими М. Муратов — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири А. Камилов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Г. Саидова — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси молия вазири И. Мажидов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири Х. Аминов — Комолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Б. Закиров — «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси Р. Гулямов — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Қодиров — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Аҳмедов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси А. Хакимов — Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бадиий ижоднинг бошқа турлари қатори тасвирий санъат соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январда имзоланган «Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган шу йўналишдаги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур тарихий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар асосида Бадиий академия томонидан ўтган йигирма йил мобайнида тасвирий санъат соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, рассомлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий манфаатларини рўёбга чиқариш, ёш рассомларни тарбиялаш борасида кўп ишлар қилинди. Бу ҳақда сўз борганда, Бадиий академия таркибида тасвирий санъат соҳаси бўйича миллий таълимнинг кўп босқичли тизими шакллантирилгани, «Sanʼat» журнали ташкил этилиб, у 1998 йилдан буён уч тилда — ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилаётгани, бой бадиий меросимиз ва замонавий тасвирий санъатимизнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларнинг моддий, илмий-услубий базаси мустаҳкамланганини таъкидлаш лозим. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий маданият ва санъат арбоблари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш бўйича ўзига хос тизим шакллангани, мамлакатимизнинг кўплаб рассомлари халқаро анжуман ва кўргазмалар, фестиваль ва танловларда қатнашиб, нуфузли ўринларни қўлга киритаётгани, ўнлаб ижодкорлар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳам Бадиий академия фаолияти билан бевосита боғлиқ. Айни вақтда ҳозирги жадал суръатлар билан ривожланаётган даврнинг ўзи тасвирий санъат соҳасини янада тараққий эттириш, унинг бугунги кундаги ўрни ва мавқеини ошириш, Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштиришни талаб этаётганини эътироф этиш лозим. Айниқса, тасвирий санъат ижодкорларининг имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш, рангтасвир ва амалий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш борасида кейинги пайтларда долзарб муаммолар тўпланиб қолгани, жумладан, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, мавжуд моддий-техник базанинг ночорлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, халқаро ижодий ва илмий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ижодкорларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини кенгайтиришда юзага келаётган сусткашликлар мазкур соҳага давлатимиз томонидан эътиборни кучайтиришни тақозо этмоқда. Маълумки, 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувда тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида маданият, адабиёт ва санъат соҳасини, жумладан, тасвирий санъат йўналишини ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларни белгилаб, уларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди. Ўтган қисқа муддатда ана шу таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан 10 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Кеча имзоланган «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор шу йўналишдаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди. Қарорда халқимизни тасвирий санъат намуналаридан баҳраманд этиш ва дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарни юксак даражада ифода этишга эришиш, юртимизда ўтказилаётган кўргазмаларнинг бадиий савиясини ошириш, рассомлик ва дизайн соҳасига ихтисослашган таълим тизимини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш борасида муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлган ўзбек тасвирий ва амалий санъати мактабларининг анъаналарини сақлаш ва давом эттириш, замонавий дизайн йўналишлари бўйича фаолият юритаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур қарор асосида Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ва мазкур дастурни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди. Қарорда мамлакатимиз маданий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалаларга алоҳида эътибор берилган. Жумладан, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш мақсадида жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, маданият ва санъат усталари ўртасида ўзаро фойдали тажрибалар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ҳар томонлама ижодий алоқаларни ривожлантириш белгиланган. Ушбу қарорда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Яна шуниси муҳимки, қарорда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни рағбатлантириш, шунингдек, болалар санъатини ривожлантириш, Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасалари фаолиятида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, қарорда тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандлиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, халқаро ижодий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламда кўргазмалар ўтказиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биеннале ва бошқа анжуманлар ўтказишга алоҳида урғу берилган. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 35-уйда жойлашган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси биносини қуриш ишларини ташкил этиш ҳам қарорда кўзда тутилган. Айни вақтда Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар қийматини ижодий ва моддий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда белгилаш қайд этилган. Шу билан бирга, қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этиш, мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг қарорига асосан сотиб олиниши таъкидланган. Шунингдек, 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий этилади ва ушбу гонорар маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Мухтасар айтганда, мазкур қарор Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, унинг иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ижодкорларни ҳар томонлама моддий ва маънавий рағбатлантириш, истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш, рассомлик ва дизайн санъати соҳасида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, халқимизнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги бадиий меросини асраш ва кейинги авлодларга етказиш, юртдошларимизнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги эстетик эҳтиёж ва талабларини қаноатлантиришда бу ҳужжат кенг имкониятлар яратиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 август,
ПҚ-3219-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
TASHKILIY TUZILMASI
TUZILMASI
TUZILMASI
DASTURI
tuzilmasi
tarkibi
SHARH
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Mamlakatimiz oʻzining boy badiiy merosi bilan jahon sanʼati va madaniyati rivojiga katta hissa qoʻshgan qadimiy sivilizatsiya oʻchogʻi sifatida milliy badiiy anʼanalarning oʻziga xosligini saqlab kelayotgani dunyoning yetakchi sanʼat mutaxassislari tomonidan eʼtirof etilgan.
Bugungi kunda zamonaviy oʻzbek tasviriy sanʼatiga koʻplab yosh isteʼdod egalari kirib kelayotgani, turli yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatayotgan ijodkorlar, xususan, rassom va haykaltaroshlar, xalq ustalari ijodida yangicha mazmun va shakl, jahon sanʼat maydonida munosib oʻrin egallashga intilish tendensiyalari koʻzga tashlanayotganini ijobiy baholash lozim.
Shu bilan birga, taʼkidlash lozimki, hozirgi vaqtda tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn sohasini rivojlantirish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar talab darajasida emasligi, sohaga doir normativ-huquqiy hamda moddiy-texnik bazaning mukammal emasligi, malakali kadrlar yetishmasligi bu boradagi ishlarning samarasiga salbiy taʼsir etmoqda.
Oʻzbek tasviriy va amaliy sanʼati hamda dizayn yoʻnalishlarini yanada rivojlantirish, xalqimizning ushbu nafis sanʼatlarga boʻlgan estetik ehtiyojini qondirish, keng yoʻnalishda faoliyat olib borayotgan mutaxassislarning ijodiy imkoniyatlaridan unumli foydalanish, ularga shart-sharoit yaratish, badiiy salohiyatini oshirish, zamon talablariga mos badiiy taʼlim tizimini keng yoʻlga qoʻyish hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish maqsadida:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi markaziy apparatining boshqaruv xodimlari umumiy cheklangan soni 33 kishidan iborat tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi tuzilmasi 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Badiiy ijodkorlar uyushmasining tuzilmasi 5-ilovaga muvofiq maʼqullansin.
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha Respublika komissiyasi tarkibi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisiga zarur hollarda, markaziy apparat hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi tuzilmasiga xodimlarning cheklangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
2. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini yanada rivojlantirish, shaxsiy va ijodiy koʻrgazmalar uchun keng imkoniyatlar yaratib berish hamda ijodkorlarning badiiy salohiyatini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
jahondagi yetakchi badiiy akademiyalar, ushbu yoʻnalishdagi taʼlim muassasalari, tashkilotlar, atoqli madaniyat va sanʼat arboblari bilan ilgʻor tajribalar almashish maqsadida har tomonlama ijodiy hamkorlik aloqalarini rivojlantirish;
ijodkorlar va isteʼdodli yoshlarni ijtimoiy-iqtisodiy muhofaza qilish hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;
xalqimizning boy madaniy merosini, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn anʼanalarini rivojlantirish maqsadida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Badiiy ijodkorlar uyushmasining (keyingi oʻrinlarda — Badiiy ijodkorlar uyushmasi deb yuritiladi) faoliyatini muvofiqlashtirish;
tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishidagi ijodkorlarni, milliy oʻzligimizni anglash gʻoyalarini tarannum etuvchi yuksak darajadagi yorqin sanʼat asarlarini yaratishdagi faoliyatini ragʻbatlantirish va bolalar sanʼatini rivojlantirish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi taʼlim muassasalarining faoliyatida badiiy taʼlim uzviyligi hamda uzluksizligini taʼminlashga erishish maqsadida ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internatlari va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari uchun boshlangʻich badiiy taʼlimni yoʻlga qoʻyish;
Oʻzbekiston madaniyati va sanʼatining taraqqiyoti yoʻlida tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn va xalq hunarmandchiligi sohalari boʻyicha yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash maqsadida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi taʼlim muassasalarining faoliyatini xorijiy tajribalar asosida takomillashtirish;
tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishida yetuk mutaxassislarni tayyorlash tizimini takomillashtirish, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi markaziy apparati va uning hududiy boʻlimlari faoliyatini kuchaytirish, bu boradagi vazifalarni amalga oshirishning zamonaviy, taʼsirchan usul va shakllarini tizimli asosda rivojlantirib borish;
Oʻzbekistonda va xorijda keng koʻlamdagi koʻrgazmalar tashkil etish orqali milliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish, konferensiya, biyennalelar va boshqa anjumanlar oʻtkazish.
3. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Fanlar akademiyasining mamlakatimiz muzeylari fondlarini mustaqillik yillarida yaratilgan yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlari bilan muntazam boyitib borish va asarlar bahosini ularning ijodiy va moddiy qiymatidan kelib chiqqan holda belgilash maqsadida:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qoshida Badiiy ekspertlar kengashini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligiga mustaqillik yillarida yaratilgan, yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlarini sotib olish uchun har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan 2 milliard soʻm mablagʻ ajratish toʻgʻrisidagi taklif maʼqullansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining raisi maqomi, moddiy, maishiy, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish shart-sharoitlari boʻyicha — vazirga, uning oʻrinbosari va bosh ilmiy kotib — vazir oʻrinbosarlariga tenglashtiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qoshidagi Badiiy ekspertlar kengashining tarkibi va Nizomi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi;
mustaqillik yillarida yaratilgan yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qoshidagi Badiiy ekspertlar kengashining qaroriga asosan sotib olinadi;
2018-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzolari uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori 1,41 barobarida oylik gonorar toʻlash tizimi joriy qilinadi hamda ushbu gonorarlar jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻidan ozod qilinadi;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzolari Oʻzbekiston Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolariga belgilangan imtiyozlardan foydalanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin.
6. Badiiy ijodkorlar uyushmasi va uning hududiy boʻlimlari galereyalarini saqlash xarajatlari, shuningdek, ularning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish xarajatlarini moliyalashtirish manbasi etib Oʻzbekiston ijodkorlarini qoʻllab-quvvatlash “Ilhom” jamoat fondi (keyingi oʻrinlarda — Fond deb yuritiladi) mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar belgilansin.
Bunda Badiiy ijodkorlar uyushmasi hamda uning hududiy boʻlimlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Fondga ajratiladigan budjet mablagʻlari (subsidiya) hisobidan qoplanishi nazarda tutilsin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Badiiy ijodkorlar uyushmasi hududiy boʻlimlarining hududiy galereyalarda joylashtirilishini hamda ularning moddiy-texnik bazasi mustahkamlanishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi markaziy apparatiga 2 ta shaxsan biriktirilgan va 1 ta navbatchi xizmat avtotransporti saqlash uchun limit ajratsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 1 oy muddatda:
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisidagi Hukumat qarorini qabul qilsin;
Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti hududida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi binosini qurish ishlarini tashkillashtirsin va ushbu binoda rassomlar uchun tajriba ustaxonasini tashkil etish koʻzda tutilsin.
10. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
11. Ushbu qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi X. Sultonov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi markaziy apparatining
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Qoraqalpogʻiston boʻlimining
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyati sohasidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish va mustahkamlash 1. Toshkent shahrida zamon talablariga mos boʻlgan “Zamonaviy sanʼat galereyasi”ni tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2017-yil IV chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Toshkent shahri hokimligi 2. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi madaniy-maʼrifiy muassasalarning namunaviy shtatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2017-yil IV chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 3. Haykaltaroshlik monumental asarlarini yaratish uchun mos, kerakli sharoitga ega boʻlgan bino masalasini hal etish maqsadida Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda haykaltaroshlik monumental asarlarini yaratish uchun mos, boʻsh binoni Badiiy akademiya balansiga oʻtkazish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Toshkent shahri hokimligi 4. Tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn sohasida samarali faoliyat olib borayotgan, milliy madaniyatni avaylab asrash va targʻib qilish, maʼnaviy boy, jismonan baquvvat, har tomonlama barkamol avlodni tarbiyalashga munosib hissalarini qoʻshayotgan ijodkorlarni Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining “Oltin”, “Kumush” medallari, diplomlari bilan taqdirlash boʻyicha nizom ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2017-yil IV chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi 5. Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolarini ijtimoiy-iqtisodiy muhofaza qilish yuzasidan ularning ijodiy faoliyatini mehnat stajiga kiritish bilan bogʻliq tegishli taklif tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil I-yarim yillik Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Adliya vazirligi 6. Koʻp yillar davomida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining barcha yoʻnalishlarida samarali mehnat qilib, uning samaradorligini oshirishga hissa qoʻshib kelayotgan fidoiy mutaxassislarni mehnatlarini munosib ragʻbatlantirish maqsadida ularning lavozim maoshlariga uzoq muddat xizmat qilganligi uchun toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlar masalasini koʻrib chiqish boʻyicha loyiha tayyorlash va kiritish. 2018-yil III chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Adliya vazirligi, Moliya vazirligi II. Badiiy akademiya tizimidagi muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, zamonaviy jihozlash va samarali ijodiy faoliyat olib borish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn sohasida samarali faoliyat olib borayotgan ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash 7. Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Lutfiy koʻchasi, 10a-uyda joylashgan Badiiy koʻrgazmalar direksiyasi fondida saqlanayotgan 17 mingdan ortiq badiiy qiymatga ega tasviriy va xalq amaliy sanʼati durdonalarini saqlash uchun barcha zarur shart-sharoitlarni yaratish maqsadida fond binosini mukammal rekonstruksiya qilish ishlarini Investitsiya dasturiga kiritish, mavjud kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflarni va tegishli hujjatlar loyihalarini tayyorlash. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi. 8. Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolarini muntazam ravishda sogʻlomlashtirish va dam olish maskanlariga imtiyozli narxlarda yoʻllanmalar bilan taʼminlash masalasi yuzasidan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining yillik rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi 9. Respublika rassomlik kolleji (P. Benkov) respublikamizning chekka hududlaridan kelib tahsil olayotgan oʻquvchilarga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida 400 oʻrinli oʻquvchilar turar joyi uchun yangi bino qurilishi boʻyicha; Respublika dizayn kollejining oʻquvchilar turar joyi tipida qurilgan binosini kapital rekonstruksiya qilish va zamonaviy tipdagi 200 oʻrinli oʻquvchilar turar joyiga qayta moslashtirish boʻyicha; Qoʻqon tasviriy va amaliy sanʼat kollej binosini kollejning umumiy kontingenti va binoning hozirgi quvvatini hisobga olgan holda qoʻshimcha yangi oʻquv bino qurish masalalari boʻyicha keyingi yillarda Investitsiya dasturiga kiritilishini taʼminlash maqsadida tegishli vazirlik va idoralar bilan loyiha tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil II chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi, Toshkent shahar hokimiyati, Fargʻona viloyat hokimiyati. 10. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Badiiy ijodkorlar uyushmasi boʻlimlarining ijodiy ustaxonalari faoliyatini takomillashtirish, usta-shogird anʼanalarini yanada rivojlantirish hamda ularni moddiy-maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash yuzasidan maxsus dastur ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Ichki va tashqi turizmni rivojlantirishda muhim ahamiyat kasb etuvchi shaharsozlik doirasida barcha qurilish obyektlarini smetasiga badiiy ishlarni kiritish boʻyicha (haykaltaroshlik, monumental haykaltaroshlik, dastgohli rangtasvir, grafiga, keramika, landshaftlar) tayyorlanadigan loyihalarda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi ishtirokini taʼminlash. doimiy Davlat raqobat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 12. Oʻzbek tasviriy va amaliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish maqsadida xalqaro miqyosdagi koʻchma koʻrgazmalarni tashkil etish, xalqaro miqyosdagi madaniy aloqalarni toʻgʻri yoʻlga qoʻyish, jahon hamjamiyatiga oʻz ijodiy ishlarini tanishtirish maqsadida mualliflarning oʻz asarlarini mamlakatimiz hududidan olib chiqish bilan bogʻliq toʻlovlardan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolarini ozod qilish masalasini koʻrib chiqishga moʻljallangan takliflarni tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil III chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi III. Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar, tadbirlar hamda koʻrgazmalar faoliyati, Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini chuqur gʻoyaviy mazmun bilan boyitilishini taʼminlash, koʻrgazmalar faoliyatini yanada rivojlantirish, ularning badiiy va maʼnaviy saviyasini oshirish 13. Oʻzbekistonda keng koʻrgazma faoliyati orqali mamlakatimizning boy tarixi, bugungi yutuqlarini xalqimizga va dunyo jamoatchiligiga tanitish, oʻtkazilayotgan koʻrgazmalarga xorijiy mehmonlar, sayyohlarning hamda mahalliy aholi, oʻquvchi va talabalarning tashrifini koʻpaytirish maqsadida tizimdagi mavjud koʻrgazma zallarini hozirgi zamon talablariga mos ravishda taʼmirlash va koʻrgazma zallarini jahon standartlariga javob beruvchi koʻrgazma (vitrina, vitraj, stendlar va boshqa), orgtexnika (monitor, videoproyektor va boshqa), mebel jihozlari, yoritish tizimlari bilan toʻliq taʼminlash boʻyicha taklif tayyorlash va Moliya vazirligiga kiritish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi 14. Ijodkorlarning Milliy istiqlol gʻoyasini tasviriy va amaliy sanʼatimiz orqali targʻib qilish yoʻlidagi harakatlarini sifat jihatdan yangi bosqichga koʻtarishda katta ahamiyat kasb etuvchi anʼanaviy “Tasviriy va amaliy sanʼat festivali”ni yuqori darajada tashkil etish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 15. Tarixiy va zamonaviy oʻzbek amaliy sanʼatini respublikada hamda xorijda keng targʻib qilish, jamoatchilikni milliy va chet el madaniyati va sanʼati bilan yaqindan tanishtirish va targʻib qilish ishlarini yuksak pogʻonaga koʻtarish maqsadida “I-Toshkent Xalqaro amaliy sanʼat Biyennalesi” va “Zamonaviy sanʼat Biyennalesi”ni har ikki yilda bir marta oʻtkazish. Har ikki yilda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimiyati va manfaatdor vazirlik va idoralar IV. Tasviriy va amaliy sanʼati hamda dizayn sohalarda kadrlar tayyorlash va ularning malakasini oshirish, bu borada zamonaviy pedagogik va xalqaro tajribalardan foydalanish, taʼlim tizimini isloh qilish. 16. Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining taʼlim tizimini isloh qilish yuzasidan mavjud masalalarni “2017 — 2021-yillarda Respublika Oliy taʼlim tizimini kompleks rivojlantirish Dasturi”ga kiritish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2017-yil IV chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi, Toshkent shahar hokimiyati. 17. Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining mutaxassislik yoʻnalishida kasbiy (ijodiy) kirish imtihonlarini tashkil etishni tubdan oʻzgartirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, Davlat qabul komissiyasiga kiritish 2018-yildan muntazam Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 18. Badiiy taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi tizimida malaka oshirish va qayta tayyorlash tizimini tubdan isloh qilish va mazkur tizimda vertikal boshqaruvga asoslangan malaka oshirish va qayta tayyorlash muassasasini tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 19. Tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishida ustoz-shogird tizimini rivojlantirish maqsadida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Akademiklari, Oʻzbekiston Xalq rassomlari, Xalq ustalari, Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arboblari unvonlariga ega boʻlgan mutaxassislarni darajada deb belgilashda, Badiiy taʼlimning mutaxassislarini darajasini belgilashda ularni Oliy Attestatsiya Komissiyasi bilan birgalikda ilmiy unvonlarga tenglashtirish mezonlarini qayta ishlab chiqish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy Akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi 20. Tizimdagi taʼlim muassasalarida yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va ularni taʼlim jarayoniga keng tatbiq etish, zamonaviy oʻquv, oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, shu jumladan, eng yangi xorijiy adabiyotlar sotib olish va tarjima qilish, axborot-resurs markazlari fondlarini muntazam yangilab borish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi 21. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi taʼlim tizimida badiiy va ilmiy salohiyatni toʻgʻri yoʻlga qoʻyish, jahon standartlari talablariga muvofiq akademik badiiy taʼlimni oʻziga xosligini inobatga olib Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti salohiyatini belgilashda ilmiy salohiyatga boʻlgan talabni inkor etmagan holda, badiiy salohiyatni birlamchi etib olish bilan bogʻliq Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etishga doir takliflarni ishlab chiqish va kiritish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Bolalar sanʼatini rivojlantirish, isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, Badiiy akademiya tasarrufidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internatlaridagi akademik badiiy taʼlim jarayonini isloh qilish, taʼlim sifatiga salbiy taʼsir etayotgan mavjud muammolarni hal qilish, taʼlimning uzviyligi va uzluksizligini taʼminlash maqsadida taʼlimni 1 — 11-sinflarda tashkil etish hamda musiqa yoʻnalishini saqlab qolish boʻyicha “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 7-avgustdagi “Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi 173-son qaroriga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasini tayyorlash va tasdiqlash. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 23. Badiiy taʼlim yoʻnalishidagi muassasalarda oʻqitishning sifat darajasini oshirish va oʻquvchi-talabalar plastik anotomiyani mukammal oʻzlashtirishini taʼminlash maqsadida badiiy (tasviriy va amaliy sanʼat) taʼlimga ixtisoslashtirilgan oliy taʼlim muassasalari va oʻrta maxsus kasb-hunar kollejlari, ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internatlari uchun jonli natura mehnati va ularning mehnatiga haq toʻlash tizimini ishlab chiqish. 2018-yil I chorak Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Badiiy ijodkorlar uyushmasining
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha Respublika komissiyasi
A. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Respublika komissiyasi rahbari lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi, Respublika komissiyasi rahbari oʻrinbosari A. Nuriddinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi, Respublika komissiyasi kotibi R. Usmonov — Toshkent shahri hokimi M. Muratov — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri A. Kamilov — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri G. Saidova — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot vaziri B. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri I. Majidov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vaziri X. Aminov — Komoliddin Behzod nomidagi milliy rassomlik va dizayn instituti rektori B. Zakirov — “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi raisi R. Gulyamov — Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A. Qodirov — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbari M. Ahmedov — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi A. Xakimov — Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi Sanʼatshunoslik ilmiy-tadqiqot instituti boʻlim mudiri, sanʼatshunoslik fanlari doktori, professor Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga
Mamlakatimizda mustaqillik yillarida badiiy ijodning boshqa turlari qatori tasviriy sanʼat sohasi rivojiga ham alohida eʼtibor qaratilmoqda. Bu borada, ayniqsa, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1997-yil 23-yanvarda imzolangan “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasini tashkil etish haqida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 11-martda qabul qilingan shu yoʻnalishdagi qarori muhim ahamiyatga ega boʻldi. Mazkur tarixiy hujjatlarda belgilab berilgan vazifalar asosida Badiiy akademiya tomonidan oʻtgan yigirma yil mobaynida tasviriy sanʼat sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirish, rassomlar faoliyatini muvofiqlashtirish, ularning huquqlarini himoya qilish, moddiy va maʼnaviy manfaatlarini roʻyobga chiqarish, yosh rassomlarni tarbiyalash borasida koʻp ishlar qilindi. Bu haqda soʻz borganda, Badiiy akademiya tarkibida tasviriy sanʼat sohasi boʻyicha milliy taʼlimning koʻp bosqichli tizimi shakllantirilgani, “Sanʼat” jurnali tashkil etilib, u 1998-yildan buyon uch tilda — oʻzbek, rus, ingliz tillarida chop etilayotgani, boy badiiy merosimiz va zamonaviy tasviriy sanʼatimizning rivojlanish tendensiyalarini oʻrganishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarning moddiy, ilmiy-uslubiy bazasi mustahkamlanganini taʼkidlash lozim. Shu bilan birga, xalqaro hamkorlik doirasida xorijiy madaniyat va sanʼat arboblari bilan uchrashuv va muloqotlar oʻtkazish boʻyicha oʻziga xos tizim shakllangani, mamlakatimizning koʻplab rassomlari xalqaro anjuman va koʻrgazmalar, festival va tanlovlarda qatnashib, nufuzli oʻrinlarni qoʻlga kiritayotgani, oʻnlab ijodkorlar davlatimizning yuksak mukofotlariga sazovor boʻlgani ham Badiiy akademiya faoliyati bilan bevosita bogʻliq. Ayni vaqtda hozirgi jadal surʼatlar bilan rivojlanayotgan davrning oʻzi tasviriy sanʼat sohasini yanada taraqqiy ettirish, uning bugungi kundagi oʻrni va mavqeyini oshirish, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirishni talab etayotganini eʼtirof etish lozim. Ayniqsa, tasviriy sanʼat ijodkorlarining imkoniyat va salohiyatini toʻlaqonli yuzaga chiqarish, rangtasvir va amaliy sanʼat asarlarining yuksak sifatini taʼminlash borasida keyingi paytlarda dolzarb muammolar toʻplanib qolgani, jumladan, sohaga doir normativ-huquqiy hujjatlarning bugungi kun talablariga javob bermasligi, mavjud moddiy-texnik bazaning nochorligi, malakali kadrlar yetishmasligi, xalqaro ijodiy va ilmiy aloqalarni rivojlantirish hamda ijodkorlarni har tomonlama ragʻbatlantirish va isteʼdodli yoshlarning ijodiy imkoniyatlarini kengaytirishda yuzaga kelayotgan sustkashliklar mazkur sohaga davlatimiz tomonidan eʼtiborni kuchaytirishni taqozo etmoqda. Maʼlumki, 2017-yil 3-avgust kuni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev ijodkor ziyolilar vakillari bilan uchrashuvda taraqqiyotimizning hozirgi bosqichida madaniyat, adabiyot va sanʼat sohasini, jumladan, tasviriy sanʼat yoʻnalishini rivojlantirish borasidagi dolzarb vazifalarni belgilab, ularni hal etish yoʻllarini koʻrsatib berdi. Oʻtgan qisqa muddatda ana shu taklif va tashabbuslarni amalga oshirish boʻyicha davlatimiz rahbari tomonidan 10 ga yaqin farmon va qarorlar qabul qilindi. Kecha imzolangan “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaror shu yoʻnalishdagi yana bir muhim hujjat boʻldi. Qarorda xalqimizni tasviriy sanʼat namunalaridan bahramand etish va dizayn yoʻnalishida faoliyat olib borayotgan mutaxassislarning ijodiy imkoniyatlaridan unumli foydalanish, ular uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, sanʼat asarlarida milliy va umuminsoniy anʼanalarni yuksak darajada ifoda etishga erishish, yurtimizda oʻtkazilayotgan koʻrgazmalarning badiiy saviyasini oshirish, rassomlik va dizayn sohasiga ixtisoslashgan taʼlim tizimini bugungi kun talablaridan kelib chiqqan holda takomillashtirish borasida muhim vazifalar belgilandi. Shuningdek, jahon miqyosida oʻz oʻrniga ega boʻlgan oʻzbek tasviriy va amaliy sanʼati maktablarining anʼanalarini saqlash va davom ettirish, zamonaviy dizayn yoʻnalishlari boʻyicha faoliyat yuritayotgan isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish masalalariga alohida eʼtibor qaratilgan. Qarorga muvofiq Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimining yangilangan tashkiliy tuzilmasi tasdiqlandi. Yana bir muhim jihati shundaki, mazkur qaror asosida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi va mazkur dasturni amalga oshirish boʻyicha Respublika komissiyasi tarkibi tasdiqlandi. Qarorda mamlakatimiz madaniy hayoti uchun muhim ahamiyatga ega boʻlgan bir qancha masalalarga alohida eʼtibor berilgan. Jumladan, Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini yanada rivojlantirish maqsadida jahondagi yetakchi badiiy akademiyalar, ushbu yoʻnalishdagi taʼlim muassasalari, tashkilotlar, madaniyat va sanʼat ustalari oʻrtasida oʻzaro foydali tajribalar almashishni yoʻlga qoʻyish maqsadida har tomonlama ijodiy aloqalarni rivojlantirish belgilangan. Ushbu qarorda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, xalqimizning boy madaniy merosini, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn anʼanalarini rivojlantirish maqsadida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining Badiiy ijodkorlar uyushmasi faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish nazarda tutilgan. Yana shunisi muhimki, qarorda tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishidagi ijodkorlarni ragʻbatlantirish, shuningdek, bolalar sanʼatini rivojlantirish, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi taʼlim muassasalari faoliyatida ixtisoslashtirilgan sanʼat maktab-internatlari va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari uchun boshlangʻich badiiy taʼlimni yoʻlga qoʻyish rejalashtirilgan. Shuningdek, qarorda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn va xalq hunarmandligi sohalari boʻyicha yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash uchun Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi taʼlim muassasalarining faoliyatini xorijiy tajribalar asosida takomillashtirish, xalqaro ijodiy va ilmiy aloqalarni mustahkamlash, Oʻzbekistonda va xorijda keng koʻlamda koʻrgazmalar oʻtkazish orqali milliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish, konferensiya, biyennale va boshqa anjumanlar oʻtkazishga alohida urgʻu berilgan. Toshkent shahri, Mirzo Ulugʻbek tumani, Sodiq Azimov koʻchasi, 35-uyda joylashgan Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti hududida Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi binosini qurish ishlarini tashkil etish ham qarorda koʻzda tutilgan. Ayni vaqtda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Fanlar akademiyasining mamlakatimiz muzeylari fondlarini mustaqillik yillarida yaratilgan yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlari bilan muntazam boyitib borish va asarlar qiymatini ijodiy va moddiy salohiyatidan kelib chiqqan holda belgilash qayd etilgan. Shu bilan birga, qarorga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qoshida Badiiy ekspertlar kengashini tashkil etish, mustaqillik yillarida yaratilgan yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qoshidagi Badiiy ekspertlar kengashining qaroriga asosan sotib olinishi taʼkidlangan. Shuningdek, 2018-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzolari uchun eng kam ish haqining toʻrt barobari miqdorida oylik gonorar toʻlash tizimi joriy etiladi va ushbu gonorar mablagʻlari jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻidan ozod qilinadi. Muxtasar aytganda, mazkur qaror Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini tubdan takomillashtirish, uning ish samaradorligini oshirishda muhim ahamiyat kasb etadi. Ijodkorlarni har tomonlama moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish, isteʼdodli yoshlarning ijodiy imkoniyatlarini kengaytirish, rassomlik va dizayn sanʼati sohasida taʼlim tizimini tubdan isloh qilish, xalqimizning tasviriy va amaliy sanʼat sohasidagi badiiy merosini asrash va keyingi avlodlarga yetkazish, yurtdoshlarimizning tasviriy va amaliy sanʼat sohasidagi estetik ehtiyoj va talablarini qanoatlantirishda bu hujjat keng imkoniyatlar yaratib beradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 16-avgust,
PQ-3219-son