UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 26-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 26 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июля 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Министерства финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 July 2017 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарорига ИЛОВА

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига (бундан буён матнда уруш қатнашчилари деб юритилади) ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Уруш қатнашчиларига уларнинг мурожаатига асосан ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бериладиган йўлланманинг ўртача қийматига тенг миқдорида компенсация (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) берилади.

2. Компенсациянинг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига , Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан харажатларнинг чекланган миқдорини белгилашда йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

2-боб. Компенсация олиш учун мурожаат этиш ва уни тўлаш

3. Уруш қатнашчилари компенсация олиш учун яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспортининг нусхаси ёхуд унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;

уруш қатнашчиси ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ижтимоий картаси.

Бунда, уруш қатнашчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бериладиган йўлланмани олиш учун ариза билан мурожаат этмаган бўлишлари лозим.

4. Уруш қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритиладиган Аризаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

5. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш қатнашчилари томонидан берилган аризаларни рўйхатдан ўтказади ва ҳар ойнинг 25 санасига қадар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг рўйхатини шакллантириб, уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.

Компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг рўйхати туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан имзоланади ва тиббиёт бирлашмасининг муҳри билан тасдиқланади.

6. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчилари рўйхатини олгандан кейин бир кун ичида ушбу рўйхатни пенсия олувчиларнинг пенсия йиғмажилди билан солиштириб чиқиб, компенсация тайинлайди ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда компенсация тўланадиган уруш қатнашчиларининг рўйхатини шакллантиради.

Шакллантирилган рўйхат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ҳолда тегишлича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шакллантирилган рўйхатларни умумлаштиради ва умумлаштирилган рўйхатни Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади.

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тақдим этилган умумлаштирилган рўйхатлар асосида кейинги ой учун компенсация тўланадиган уруш қатнашчилари жамланма маълумотини шакллантиради.

7. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати компенсация тўланадиган уруш қатнашчилари бўйича жамланма маълумотларга асосан компенсация харажатларни молиялаштириш учун талабномани ҳар ойнинг 27 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган талабномага асосан кейинги ой учун компенсация тўловларини тўлаш учун маблағларни ҳар ойнинг охирги кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Пенсия жамғармасига молиялаштириб беради.

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ушбу маблағларни тўлаш учун қайдномаларни Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банкининг (бундан буён матнда Халқ банки деб юритилади) жойлардаги бўлинмаларига тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки уруш қатнашчиларига компенсация тўлаш учун Халқ банкининг буюртманомаларига мувофиқ нақд пул билан таъминлаш чораларини кўради.

10. Компенсация уруш қатнашчилари мурожаат этган ойдан кейинги ойда уларнинг пенсия олиш жойидан нақд пулда тўланади.

11. Календарь йили давомида компенсация олиш учун мурожаат этмаган, шунингдек жорий йил учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўлланма олган уруш қатнашчиларига жорий йил учун компенсация берилмайди.

12. Халқ банкининг бўлинмалари уруш қатнашчиларига компенсация тўлангандан сўнг, амалга оширилган тўловлар ҳақида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига ҳисобот беради.

13. Компенсация олиш учун ариза билан мурожаат қилган уруш қатнашчиси компенсация тўлови тўланадиган кунга қадар вафот этганда ёки чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетганда компенсация тўланмайди ва мазкур ҳолларда компенсация маблағлари Халқ банкининг бўлинмалари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига қайтарилади.

3-боб. Компенсация тўлаш учун харажатларни молиялаштириш

14. Компенсация тўловлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги , Ички ишлар вазирлиги , Фавқулодда вазиятлар вазирлиги , Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳисобида турувчи уруш қатнашчиларига компенсация тўловлари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун уларнинг харажатлар сметасида назарда тутиладиган маблағлар доирасида уларнинг пенсия тайинлаш жойидан тўланади.

4-боб. Якуний қоидалар

16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ___________________ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________ да яшовчи ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ дан‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Менга 20_____ йил учун санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига компенсация беришингизни сўрайман. Аризага қуйидагиларни илова қиламан:‎‎ паспорт нусхаси;‎‎‎ уруш қатнашчиси ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси.‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________ ‎ 20__ йил ‎ «____»‎ ________.‎ ‎ ‎‎‎(мурожаат қилувчининг имзоси) ‎ ‎ (кун)‎ (ой)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Аризани қабул қилиб олдим: ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ (аризани қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ йил ‎ «____» ‎ ________.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (кун)‎ (ой)‎ ‎

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Аризаларни рўйхатга олиш ДАФТАРИ Т/р Уруш қатнашчисининг Ф.И.О. Туғилган санаси (кун, ой, йил) Паспорт серияси ва рақами Яшаш жойи манзили Тоифаси (уруш қ атнашчиси / уруш ногирони) Компенсация учун мурожаат этган сана Аризани қабул қилган ва рўйхатга олган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими 1 2 3 4 5 6 7

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

20 ___ йилнинг _____________ ойида компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг РЎЙХАТИ Т/р Уруш қатнашчисининг Ф.И.О. Туғилган санаси (кун, ой, йил) Паспорт серияси ва рақами Яшаш жойи манзили Тоифаси (уруш қатнашчиси / уруш ногирони) Компенсация учун мурожаат этган сана Компенсация тўловга чиқариладиган ой 1 2 3 4 5 6 7 ____________________ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ___________ (имзо) _______________ (Ф.И.О) М.Ў.

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

20 ___ йилнинг _____________ ойида компенсация тўланадиган уруш қатнашчиларининг РЎЙХАТИ Т/р Уруш қатнашчисининг Ф.И.О. Туғилган санаси (кун, ой, йил) Паспорт серияси ва рақами Яшаш жойи манзили Пенсия йиғма жилди рақами Тайинланган пенсия тури Компенсация учун мурожаат этган сана Тўланадиган компенсация миқдори 1 2 3 4 5 6 7 8 ______________________ туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлими бошли ___________ (имзо) _______________ (Ф.И.О) М.Ў.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ

Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ

Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ

Фавқулодда вазиятлар вазири Р. ДЖУРАЕВ

Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ

Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 26 июль,

Тошкент ш.,

2017 йил 26 июль,

2017 йил 26 июль

2017 йил 26 июль

2017 йил 26 июль

2017 йил 26 июль

2017 йил 26 июль

2017 йил 26 июль

101-сон

113-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/2913-1/1571-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining

Qarori

NIZOM

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 28-dekabrdagi PQ-2705-son “Keksalar va nogironlarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:

1. 1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Moliya vazirligining 2017-yil 26-iyuldagi 101 va 113-son qaroriga ILOVA

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2016-yil 28-dekabrdagi PQ-2705-son “Keksalar va nogironlarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq 1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga (bundan buyon matnda urush qatnashchilari deb yuritiladi) har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Urush qatnashchilariga ularning murojaatiga asosan har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarori bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda beriladigan yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng miqdorida kompensatsiya (bundan buyon matnda kompensatsiya deb yuritiladi) beriladi.

2. Kompensatsiyaning qiymati Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarori bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga , Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan xarajatlarning cheklangan miqdorini belgilashda yoʻllanmalarning oʻrtacha qiymatidan kelib chiqqan holda aniqlanadi.

2-bob. Kompensatsiya olish uchun murojaat etish va uni toʻlash

3. Urush qatnashchilari kompensatsiya olish uchun yashash joyidagi tuman (shahar) tibbiyot birlashmasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha ariza;

pasportining nusxasi yoxud uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;

urush qatnashchisi hisoblanishini tasdiqlaydigan hujjat nusxasi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy kartasi.

Bunda, urush qatnashchilari Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarori bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda beriladigan yoʻllanmani olish uchun ariza bilan murojaat etmagan boʻlishlari lozim.

4. Urush qatnashchilari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yuritiladigan Arizalarni roʻyxatga olish daftarida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

5. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari urush qatnashchilari tomonidan berilgan arizalarni roʻyxatdan oʻtkazadi va har oyning 25 sanasiga qadar mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda kompensatsiya olish uchun murojaat etgan urush qatnashchilarining roʻyxatini shakllantirib, uni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (bundan buyon matnda Pensiya jamgʻarmasi deb yuritiladi) tuman (shahar) boʻlimlariga taqdim etadi.

Kompensatsiya olish uchun murojaat etgan urush qatnashchilarining roʻyxati tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi bosh shifokori tomonidan imzolanadi va tibbiyot birlashmasining muhri bilan tasdiqlanadi.

6. Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlari kompensatsiya olish uchun murojaat etgan urush qatnashchilari roʻyxatini olgandan keyin bir kun ichida ushbu roʻyxatni pensiya oluvchilarning pensiya yigʻmajildi bilan solishtirib chiqib, kompensatsiya tayinlaydi hamda mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda kompensatsiya toʻlanadigan urush qatnashchilarining roʻyxatini shakllantiradi.

Shakllantirilgan roʻyxat Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi tomonidan imzolangan va tashkilot muhri bilan tasdiqlangan holda tegishlicha Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmasiga taqdim etiladi.

Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmalari Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan shakllantirilgan roʻyxatlarni umumlashtiradi va umumlashtirilgan roʻyxatni Pensiya jamgʻarmasi ijro etuvchi apparatiga taqdim etadi.

Pensiya jamgʻarmasining ijro etuvchi apparati taqdim etilgan umumlashtirilgan roʻyxatlar asosida keyingi oy uchun kompensatsiya toʻlanadigan urush qatnashchilari jamlanma maʼlumotini shakllantiradi.

7. Pensiya jamgʻarmasi ijro etuvchi apparati kompensatsiya toʻlanadigan urush qatnashchilari boʻyicha jamlanma maʼlumotlarga asosan kompensatsiya xarajatlarni moliyalashtirish uchun talabnomani har oyning 27 sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi taqdim etilgan talabnomaga asosan keyingi oy uchun kompensatsiya toʻlovlarini toʻlash uchun mablagʻlarni har oyning oxirgi kuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan Pensiya jamgʻarmasiga moliyalashtirib beradi.

Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlari ushbu mablagʻlarni toʻlash uchun qaydnomalarni Oʻzbekiston Respublikasi Aksiyadorlik-tijorat Xalq bankining (bundan buyon matnda Xalq banki deb yuritiladi) joylardagi boʻlinmalariga taqdim etadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki urush qatnashchilariga kompensatsiya toʻlash uchun Xalq bankining buyurtmanomalariga muvofiq naqd pul bilan taʼminlash choralarini koʻradi.

10. Kompensatsiya urush qatnashchilari murojaat etgan oydan keyingi oyda ularning pensiya olish joyidan naqd pulda toʻlanadi.

11. Kalendar yili davomida kompensatsiya olish uchun murojaat etmagan, shuningdek joriy yil uchun Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarori bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda yoʻllanma olgan urush qatnashchilariga joriy yil uchun kompensatsiya berilmaydi.

12. Xalq bankining boʻlinmalari urush qatnashchilariga kompensatsiya toʻlangandan soʻng, amalga oshirilgan toʻlovlar haqida Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimlariga hisobot beradi.

13. Kompensatsiya olish uchun ariza bilan murojaat qilgan urush qatnashchisi kompensatsiya toʻlovi toʻlanadigan kunga qadar vafot etganda yoki chet elga doimiy yashash maqsadida chiqib ketganda kompensatsiya toʻlanmaydi va mazkur hollarda kompensatsiya mablagʻlari Xalq bankining boʻlinmalari tomonidan taqdim qilingan toʻlov topshiriqnomasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkazish uchun Pensiya jamgʻarmasi tuman (shahar) boʻlimi hisobvaragʻiga qaytariladi.

3-bob. Kompensatsiya toʻlash uchun xarajatlarni moliyalashtirish

14. Kompensatsiya toʻlovlari Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 24-dekabrdagi 361-son qarori bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun har yili nazarda tutiladigan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi , Ichki ishlar vazirligi , Favqulodda vaziyatlar vazirligi , Davlat xavfsizlik xizmati va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hisobida turuvchi urush qatnashchilariga kompensatsiya toʻlovlari urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun ularning xarajatlar smetasida nazarda tutiladigan mablagʻlar doirasida ularning pensiya tayinlash joyidan toʻlanadi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

16. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.

17. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qoʻmitasi va Markaziy banki bilan kelishilgan.

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ___________________ tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi bosh shifokoriga ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________ da yashovchi ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________ dan‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ariza beruvchining F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Menga 20_____ yil uchun sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga kompensatsiya berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagilarni ilova qilaman:‎‎ pasport nusxasi;‎‎‎ urush qatnashchisi hisoblanishini tasdiqlaydigan hujjat nusxasi.‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________ ‎ 20__ yil ‎ “____”‎ ________.‎ ‎ ‎‎‎(murojaat qiluvchining imzosi) ‎ ‎ (kun)‎ (oy)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Arizani qabul qilib oldim: ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ (arizani qabul qilib olgan shaxsning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ yil ‎ “____” ‎ ________.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (kun)‎ (oy)‎ ‎

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Arizalarni roʻyxatga olish DAFTARI T/r Urush qatnashchisining F.I.O. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil) Pasport seriyasi va raqami Yashash joyi manzili Toifasi (urush q atnashchisi / urush nogironi) Kompensatsiya uchun murojaat etgan sana Arizani qabul qilgan va roʻyxatga olgan shaxsning F.I.O. va lavozimi 1 2 3 4 5 6 7

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

20 ___ yilning _____________ oyida kompensatsiya olish uchun murojaat etgan urush qatnashchilarining ROʻYXATI T/r Urush qatnashchisining F.I.O. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil) Pasport seriyasi va raqami Yashash joyi manzili Toifasi (urush qatnashchisi / urush nogironi) Kompensatsiya uchun murojaat etgan sana Kompensatsiya toʻlovga chiqariladigan oy 1 2 3 4 5 6 7 ____________________ tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi bosh shifokori ___________ (imzo) _______________ (F.I.O) M.Oʻ.

1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

20 ___ yilning _____________ oyida kompensatsiya toʻlanadigan urush qatnashchilarining ROʻYXATI T/r Urush qatnashchisining F.I.O. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil) Pasport seriyasi va raqami Yashash joyi manzili Pensiya yigʻma jildi raqami Tayinlangan pensiya turi Kompensatsiya uchun murojaat etgan sana Toʻlanadigan kompensatsiya miqdori 1 2 3 4 5 6 7 8 ______________________ tuman (shahar) Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshli ___________ (imzo) _______________ (F.I.O) M.Oʻ.

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Moliya vaziri B. XODJAYEV

Ichki ishlar vaziri A. AZIZOV

Mudofaa vaziri K. BERDIYEV

Favqulodda vaziyatlar vaziri R. DJURAYEV

Milliy xavfsizlik xizmati raisi R. INOYATOV

Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M. TOXIRIY

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2017-yil 26-iyul,

Toshkent sh.,

2017-yil 26-iyul,

2017-yil 26-iyul

2017-yil 26-iyul

2017-yil 26-iyul

2017-yil 26-iyul

2017-yil 26-iyul

2017-yil 26-iyul

101-son

113-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 33-son, 868-modda; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.07.2018-y., 10/18/2913-1/1571-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 17.08.2026-y., 10/26/3926/0850-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065)

lex.uz