UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 17-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 17 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 июля 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 July 2017 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

буйруғи

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 107-сон буйруғига ИЛОВА

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 31-банддаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 44-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасини» деган сўзлар «Фан ва технологиялар агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 60-банднинг ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси жамғармасидан бериладиган маблағлар».

4. 70-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг махсус монтаж-эксплуатация бошқармасини,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7 033 000 «Суд ҳокимияти» бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар, жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини, адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади».

6. 75-банд «унинг жойлардаги бўлинмаларини» деган сўзлардан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7. 79-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини, Ташқи савдо вазирлигини, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«80. 7 042 000 «Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва овчилик» бўлимида:

қишлоқ хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (қишлоқ хўжалиги) сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ветеринар лабораториялар, уруғчилик инспекциялари, «Давтехназорат» бўлимлари ва инспекциялари, «Агрокимё станцияси» МЧЖ, ерларни қайта тиклаш ишлари бўйича тўлов, ҳайвон касалликларига қарши кураш станциялари, чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш бўйича чора-тадбирлар, эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, шунингдек ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳамда бошқа харажатлар;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини сақлаш, табиат боғлари, давлат қўриқхоналари ва ўрмон хўжаликлари харажатлари;

балиқчилик ва овчилик;

сув хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (сув хўжалиги) сақлаш, сув хўжалиги ташкилотлари, қутқарув хизмати, сувдаги станция ва постлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси харажатлари, Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурида назарда тутилган ишлар, шунингдек бошқа харажатлар ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади».

9. 83-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 87-банддаги «, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. 89-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 108-банддаги «Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 112-банддаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар «Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 118-банддаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 125-банддаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

16. 129-банддаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 200-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«508 «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари»;

18. 1-иловада :

1) 2 003 0 0 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2 004 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси»;

3) 3 001 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси»;

4) 3 002 0 0, 3 002 1 0, 3 009 0 0 ва 3 009 1 0 қаторлар чиқариб ташлансин;

5) 3 003 0 0 қатор номидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 3 007 0 0 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 3 008 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 010 0 0 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси;

3 010 1 0 Республика маблағлари;

3 011 0 0 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Соф ичимлик суви» жамғармаси;

3 011 1 0 Республика маблағлари».

19. 2-иловада :

1) 3 112 626 қатор номидаги «Ўзбекэнерго» ДАК» ва «Ўзбекнефтгаз» МХК» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекэнерго» АЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 3 112 700 — 3 112 724, 3 112 726, 3 112 727, 3 112 729 — 3 112 732 ва 3 112 799 қаторлар номларидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 3 112 725 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг корхоналари ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари маҳсулот сотилиши ҳажмидан, электр энергияси ва табиий газни эса — охирги олувчига сотиш ҳажмидан, акциз ва ҚҚС солиқларини чегирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалари»;

4) 3 112 800 — 3 112 818, 3 112 822, 3 112 825, 3 112 827 — 3 112 832 ва 3 112 899 қаторлар номларидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 3 112 820 қатор номидаги «Ўзбекэнерго» ДАК» ва «Ўзбекнефтгаз» МХК» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекэнерго» АЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 3 141 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 141 106 Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи»;

7) 3 151 205 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 3 214 101 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлашни қоплаш харажатлари ҳисобига, жумладан муддатида тўланмаганлиги учун пеняни қўшган ҳолда, тўлайдиган маблағлари»;

9) 3 214 103 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсия харажатларини қоплаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчи ва фуқароларнинг тўлайдиган 85 фоиз тушуми (жумладан, муддатида тўланмаган пеняни қўшган ҳолда)»;

10) 3 214 104 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсия харажатларини қоплаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчи ва фуқароларнинг тўлайдиган 15 фоиз тушуми (жумладан, муддатида тўланмаган пеняни қўшган холда)»;

11) 3 214 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик шахсни тугатишда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатишда Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияни тўлаш харажатларини қоплайдиган маблағлар тушуми»;

12) 3 321 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 321 200 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушган тушумлар»;

13) 3 322 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 322 200 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушган тушумлар»;

14) 3 331 109 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 331 110 Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар»;

15) 3 331 237 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 331 238 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари»;

16) 3 331 500, 3 331 502, 3 331 503, 3 331 505, 3 331 506 ва 3 331 900 қаторлар номларидаги «Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон»деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 3 331 506 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 331 600 Жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари»;

18) 3 332 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 332 106 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган тегишли маблағлар»;

19) 3 411 101 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 3 411 105 ва 3 411 106 қаторлар номларидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 3 411 116 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 3 411 119 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 411 120 Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар»;

23) 3 412 213 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 412 214 Алоҳида турдаги товарларни сотишдан олинган тушумлардан республика бюджетига ўтказилиши лозим бўлган ижобий фарқ;

3 412 215 Автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станциялари томонидан сотиладиган табиий газга махсус инвестициявий устама ҳақнинг ўн фоизи;

3 412 216 Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг ўн фоизи»;

24) 3 422 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 422 106 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризалар берилганлиги учун давлат божи»;

25) 3 422 113 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 422 114 Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум»;

26) 3 422 201, 3 422 202, 3 422 203, 3 422 221, 3 430 124, 3 430 126 ва 3 430 127 қаторлар номларидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 3 430 101 қатор номидаги «хўжалик» деган сўз «иқтисодий» деган сўз билан алмаштирилсин;

28) 3 430 133 қатор номидаги «қўриқлаш» деган сўз «сақлаш» деган сўз билан алмаштирилсин;

29) 3 430 134 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 430 135 Электрон тарзда тақдим этиладиган фото ва видеофиксациянинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари билан қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилишлари учун жарималар;

3 430 136 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;

3 430 137 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар»;

30) 3 450 304 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

31) 3 450 508 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 450 509 Ваколатли органлар (божхона органлари бундан мустасно) томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум;

3 450 510 Божхона органлари томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум»;

32) 3 450 607 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин

33) 3 450 924 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 450 925 Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги маблағлар қолдиғидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига тушум;

3 450 929 Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари (қарз маблағлари)»;

34) 3 450 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 450 940 Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари»;

35) 3 450 972 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси даромадининг 50 фоизигача»;

36) 3 450 973 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«АТБ «Агробанк»нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағларини қайта молиялаштиришдан олган даромадининг 50 фоизи»;

37) 3 450 980 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 450 981 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ»;

38) 3 511 101 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхоналари ва ташкилотларидан сотиб олинадиган мол-мулкдан бюджетга тушадиган умумий сумманинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ўтказиладиган 50 фоизи»;

39) 3 450 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 511 111 Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига давлат активларини реализация қилишдан тушумлар»;

40) 3 512 105 қатор номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

41) 3 512 106 ва 3 512 107 қаторлар номларидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

42) 3 520 115 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари томонидан олинган ссудалар»;

43) 3 520 116 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туман ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан олинган ссудалар»;

44) 3 520 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«3 520 118 Умумтаълим мактабларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар бюджетларига бериладиган даромадлар».

20. 3-иловада :

1) 08 212 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шароф Рашидов тумани»;

2) 27 259 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«27 260 Тошкент тумани»;

3) 27 407 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«27 409 Оҳангарон шаҳри»;

4) 27 419 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«27 420 Тўйтепа шаҳри;

27 426 Янгийўл шаҳри».

21. 4-иловада :

1) 7 011 204 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 011 205 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини сақлаш харажатлари»;

2) 7 011 350 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси харажатлари»;

3) 7 011 354 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳисобварағига ажратмалар»;

4) 7 011 359 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг бошқа харажатлари»;

5) 7 014 200 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигини сақлаш харажатлари»;

6) 7 018 507 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига бериладиган даромадларнинг ортиқча суммалари»;

7) 7 018 512 — 7 018 515 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан бериладиган маблағлар»;

8) 7 018 520 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 018 521 Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига бериладиган даромадларнинг ортиқча суммалари;

7 018 522 Умумтаълим мактабларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар бюджетларига қайтариб бериладиган маблағлар»;

9) 7 019 500 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар»;

10) 7 031 114, 7 033 220, 7 033 301 — 7 033 303, 7 033 400 — 7 033 402, 7 033 603 — 7 033 605, 7 041 120, 7 042 103, 7 042 104, 7 042 120, 7 042 126, 7 042 127, 7 049 970, 7 094 300, 7 094 310, 7 094 320 ва 7 094 330 қаторлар чиқариб ташлансин;

11) 7 033 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 033 230 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти;

7 033 231 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 033 232 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари»;

12) 7 033 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 033 310 Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари;

7 033 311 Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 312 Нукус, Қарши, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона ҳарбий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 320 Маъмурий судлар;

7 033 321 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 322 Туман (шаҳар) маъмурий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 330 Фуқаролик ишлари бўйича судлар;

7 033 331 Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини сақлаш харажатлари;

7 033 332 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларини сақлаш харажатлар;

7 033 340 Жиноят ишлари бўйича судлар;

7 033 341 Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини сақлаш харажатлари;

7 033 342 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларини сақлаш харажатлари;

7 033 350 Иқтисодий судлар;

7 033 351 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 352 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини сақлаш харажатлари»;

13) 7 033 500 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши»;

14) 7 033 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 033 501 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини сақлаш харажатлари;

7 033 502 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини сақлаш харажатлари»;

15) 7 036 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 036 500 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 036 600 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларини сақлаш харажатлари»;

16) 7 041 110 қатор номидаги «иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

17) 7 041 130 ва 7 041 140 қаторлар номларидаги «Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 7 041 160 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 041 170 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 041 180 Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари»;

19) 7 042 108 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агрокимё станцияси» МЧЖ»;

20) 7 042 111 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш бўйича чора-тадбирлар»;

21) 7 042 201 — 7 042 204 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

Миллий табиат боғларини сақлаш харажатлари;

Давлат қўриқхоналари, овчилик хўжаликлари бошқармаси ва давлат ўрмон хўжаликларини сақлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар»;

22) 7 042 204 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 042 205 Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларини сақлаш харажатлари»;

23) 7 042 410, 7 042 415, 7 045 190 ва 7 045 191 қаторлар номларидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 7 045 192 ва 7 045 193 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси аппаратини сақлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарини сақлаш харажатлари»;

25) 7 045 201 — 7 045 205 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шаҳар ҳудудидаги шаҳар кўчалари ва шаҳар посёлка кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Шаҳар ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги шаҳар кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, қишлоқлар ва овуллар кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги шаҳар посёлкалари кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари»;

26) 7 045 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 045 206 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини сақлаш харажатлари»;

27) 7 047 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 047 301 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 047 302 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари»;

28) 7 047 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 047 500 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигини сақлаш харажатлари»;

29) 7 056 100 ва 7 056 200 қаторлар номларидаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30) 7 061 206 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 061 300 Арзон кўп хонадонли уй-жой фондини қуриш харажатлари»;

31) 7 063 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 063 200 «Тоза ичимлик суви» жамғармаси харажатлари;

7 063 201 Ичимлик сув таъминоти ва канализация таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш ишларини молиялаштириш;

7 063 300 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари»;

32) 7 069 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 069 100 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини сақлаш харажатлари;

7 069 200 Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасини сақлаш харажатлари;

7 069 300 «Коммунхизмат» Агентлигини сақлаш харажатлари;

7 069 400 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари»;

33) 7 069 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 069 902 Кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фонди теварак-атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш харажатлари;

7 069 903 Иссиқлик тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари;

7 069 904 Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари;

7 069 905 Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда «Таъмирлаш тиклаш хизмати» Давлат унитар корхоналарини махсус техникалар, жиҳозлар, машина ва механизмлар билан таъминлаш харажатлари;

7 069 906 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари;

7 069 907 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш харажатлари»;

34) 7 083 500 ва 7 083 505 қаторлар номларидаги «Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон»деган сўзлар билан алмаштирилсин;

35) 7 083 590 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 083 600 Болалар билан мактабдан ташқари ишлар бўйича спорт муассасалари;

7 083 610 Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

7 083 620 Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари;

7 083 630 Олимпия захиралари спорт мактаблари;

7 083 640 Олий спорт маҳорати мактаблари»;

36) 7 089 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратини сақлаш харажатлари»;

37) 7 089 200 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари»;

38) 7 089 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 089 600 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 089 601 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари»;

39) 7 096 415 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет маблағлари ҳисобидан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларни шунингдек, умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди учун лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китобларини етказиб бериш бўйича харажатлар»;

40) 7 096 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 096 417 Бюджет маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш бўйича харажатлар»;

41) 7 096 427 ва 7 096 428 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш бўйича харажатлар;

Умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди учун лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китобларини етказиб бериш бўйича харажатлар;

42) 7 096 500 қатор номидаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

43) 7 096 524 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 096 525 Мактабгача таълим муассасалари;

7 096 526 Олий спорт маҳорати мактаблари»;

44) 7 102 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 102 500 Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасини сақлаш харажатлари;

7 102 501 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 102 502 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар)даги бўлимларини сақлаш харажатлари»;

45) 7 103 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 103 500 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам»;

46) 7 104 101 қатор номидаги «ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

47) 7 106 999 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 107 000 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси;

7 107 100 Иссиқлик таъминоти тизимларини, шу жумладан маҳаллий буғ қозонлари қуриш ҳамда кўп квартирали уйларга ва ижтимоий объектларга иссиқлик энергиясини бериш тизимларини қуриш йўли билан яхшилаш ишларини молиялаштириш;

7 107 200 Дренаж тизимларини, шу жумладан дренаж қудуқлари ва коллекторларни капитал таъмирлаш ва қуриш ҳамда суғориш тизимини такомиллаштириш йўли билан яхшилаш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳисобига чўлга айланишга қарши кураш чора-тадбирларини молиялаштириш;

7 107 300 Минтақадаги аҳоли пунктлари, Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳамда туманлар марказларидаги уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумфойдаланадиган ва уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, шунингдек болалар майдончаларини барпо этган ҳолда уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларини молиялаштириш;

7 107 400 Минтақадаги аҳоли пунктлари, Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳамда туманлар марказларини замонавий меъморий-ободонлаштириш стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан мавзелар ичидаги кўчалар, майдонлар ва хиёбонларни кичик боғларни таъмирлаш ҳамда ташқи ёритиш тармоқларини такомиллаштириш;

7 107 500 Сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва аҳолининг тоза ичимлик сувдан ва канализация хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш, чекка қишлоқ ва бориш қийин бўлган туманларни сувни шўрсизлантирадиган қурилмалар билан таъминлаш;

7 107 600 Орол минтақасининг санитария ҳолатини ва маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш тизимларини яхшилаш ишларни молиялаштириш;

7 107 700 Маданият муассасалари, театрлар, маданият ва истироҳат боғлари, ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

7 107 800 Дастурга киритилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига тижорат банклари томонидан кредитлар беришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларини қоплаш учун тижорат банкларига субсидиялар;

7 107 900 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш бўйича бошқа тадбирлар»;

48) 7 109 100, 7 109 110 ва 7 109 120 қаторлар номларидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

49) 7 109 920 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 109 930 Метрополитен».

22. 6-илованинг 50-бўлимида:

1) 7-параграф номидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-параграф номидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 17 июль,

107-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 902-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining

buyrugʻi

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 18-martdagi PQ-2847-son “Moliya organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2017-yil 17-iyuldagi 107-son buyrugʻiga ILOVA

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 31-banddagi “Davlat mulkini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar” degan soʻzlar “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 44-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Fan va texnologiyalarni rivojlantirishni muvofiqlashtirish qoʻmitasini” degan soʻzlar “Fan va texnologiyalar agentligini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 60-bandning oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga beriladigan mablagʻlar;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmalariga beriladigan mablagʻlar;

tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazlariga beriladigan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi jamgʻarmasidan beriladigan mablagʻlar”.

4. 70-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi Bosh boshqarmasining maxsus montaj-ekspluatatsiya boshqarmasini,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

5. 72-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7 033 000 “Sud hokimiyati” boʻlimida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy sudlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) maʼmuriy sudlari, fuqarolik ishlari boʻyicha sudlar, jinoyat ishlari boʻyicha sudlar, iqtisodiy sudlar, Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashini va Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi huzuridagi Odil sudlov muammolarini oʻrganish tadqiqot markazini, adliya organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) kotibiyatini saqlash xarajatlari, shuningdek maqsadli xarajatlar uchun ayrim tashkilotlarga ajratilgan mablagʻlar aks ettiriladi”.

6. 75-band “uning joylardagi boʻlinmalarini” degan soʻzlardan keyin “, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

7. 79-banddagi “Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va savdo vazirligini, Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish” degan soʻzlar “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasini, Tashqi savdo vazirligini, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“80. 7 042 000 “Qishloq xoʻjaligi, oʻrmon xoʻjaligi, baliqchilik va ovchilik” boʻlimida:

qishloq xoʻjaligi, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligini (qishloq xoʻjaligi) saqlash, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari zararkunandalariga qarshi kurashish xizmati, veterinar laboratoriyalar, urugʻchilik inspeksiyalari, “Davtexnazorat” boʻlimlari va inspeksiyalari, “Agrokimyo stansiyasi” MChJ, yerlarni qayta tiklash ishlari boʻyicha toʻlov, hayvon kasalliklariga qarshi kurash stansiyalari, chigirtka va qizil kapalakka qarshi profilaktika va kurashish boʻyicha chora-tadbirlar, epizootik kasalliklarga qarshi tadbirlar, shuningdek hosildorligi past yerlarda davlat ehtiyojlari uchun qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlashga hamda boshqa xarajatlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasini saqlash, tabiat bogʻlari, davlat qoʻriqxonalari va oʻrmon xoʻjaliklari xarajatlari;

baliqchilik va ovchilik;

suv xoʻjaligi, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligini (suv xoʻjaligi) saqlash, suv xoʻjaligi tashkilotlari, qutqaruv xizmati, suvdagi stansiya va postlari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Irrigatsiya va drenaj milliy qoʻmitasi xarajatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sugʻoriladigan yerlarning meliorativ holatini yaxshilash jamgʻarmasi xarajatlari, Sugʻoriladigan yerlarni meliorativ holatini yaxshilash davlat dasturida nazarda tutilgan ishlar, shuningdek boshqa xarajatlar va maqsadli xarajatlar uchun ayrim tashkilotlarga ajratilgan mablagʻlar aks ettiriladi”.

9. 83-banddagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 87-banddagi “, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazini” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

11. 89-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat tabiatni muhofaza qilish qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 108-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi huzuridagi Oʻzbekiston” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 112-banddagi “Madaniyat va sport ishlari vazirligi markaziy apparatini va uning hududiy boʻlinmalarini” degan soʻzlar “Madaniyat vazirligi va Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi markaziy apparatini va ularning hududiy boʻlinmalarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 118-banddagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 125-banddagi “va aholini ijtimoiy muhofaza qilish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

16. 129-banddagi “Mehnat vazirligi” degan soʻzlar “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 200-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha uchinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oltinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“508 “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari”;

18. 1-ilovada :

1) 2 003 0 0 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 2 004 0 0 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasi”;

3) 3 001 0 0 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining davlat xaridi va qishloq xoʻjaligini texnika bilan jihozlashni maqsadli moliyalashtirish jamgʻarmasi”;

4) 3 002 0 0, 3 002 1 0, 3 009 0 0 va 3 009 1 0 qatorlar chiqarib tashlansin;

5) 3 003 0 0 qator nomidagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 3 007 0 0 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 3 008 2 1 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 010 0 0 Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzurida Orolboʻyi mintaqasini rivojlantirish jamgʻarmasi;

3 010 1 0 Respublika mablagʻlari;

3 011 0 0 Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi “Sof ichimlik suvi” jamgʻarmasi;

3 011 1 0 Respublika mablagʻlari”.

19. 2-ilovada :

1) 3 112 626 qator nomidagi “Oʻzbekenergo” DAK” va “Oʻzbekneftgaz” MXK” degan soʻzlar tegishincha “Oʻzbekenergo” AJ” va “Oʻzbekneftgaz” AJ” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 3 112 700 — 3 112 724, 3 112 726, 3 112 727, 3 112 729 — 3 112 732 va 3 112 799 qatorlar nomlaridagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 3 112 725 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekenergo” AJ va uning korxonalari hamda “Oʻzbekneftgaz” AJ korxonalari mahsulot sotilishi hajmidan, elektr energiyasi va tabiiy gazni esa — oxirgi oluvchiga sotish hajmidan, aksiz va QQS soliqlarini chegirgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasiga majburiy ajratmalari”;

4) 3 112 800 — 3 112 818, 3 112 822, 3 112 825, 3 112 827 — 3 112 832 va 3 112 899 qatorlar nomlaridagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 3 112 820 qator nomidagi “Oʻzbekenergo” DAK” va “Oʻzbekneftgaz” MXK” degan soʻzlar tegishincha “Oʻzbekenergo” AJ” va “Oʻzbekneftgaz” AJ” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 3 141 105 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 141 106 Qimmatbaho metallar agentligi tomonidan toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi”;

7) 3 151 205 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 3 214 101 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasi “b” bandiga muvofiq tayinlangan imtiyozli pensiyalarni toʻlashni qoplash xarajatlari hisobiga, jumladan muddatida toʻlanmaganligi uchun penyani qoʻshgan holda, toʻlaydigan mablagʻlari”;

9) 3 214 103 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonunining 15-moddasiga muvofiq tayinlangan pensiya xarajatlarini qoplash uchun regress talablar (daʼvolar) boʻyicha ish beruvchi va fuqarolarning toʻlaydigan 85 foiz tushumi (jumladan, muddatida toʻlanmagan penyani qoʻshgan holda)”;

10) 3 214 104 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonunining 15-moddasiga muvofiq tayinlangan pensiya xarajatlarini qoplash uchun regress talablar (daʼvolar) boʻyicha ish beruvchi va fuqarolarning toʻlaydigan 15 foiz tushumi (jumladan, muddatida toʻlanmagan penyani qoʻshgan xolda)”;

11) 3 214 110 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik shaxsni tugatishda, qishloq xoʻjaligi kooperativi (shirkati), fermer va dehqon xoʻjaligini qayta tashkil etish va tugatishda Oʻzbekiston Respublikasi “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonunining 15-moddasiga muvofiq tayinlangan pensiyani toʻlash xarajatlarini qoplaydigan mablagʻlar tushumi”;

12) 3 321 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 321 200 Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻrsatilgan homiylik (begʻaraz) yordamlaridan tushgan tushumlar”;

13) 3 322 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 322 200 Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻrsatilgan homiylik (begʻaraz) yordamlaridan tushgan tushumlar”;

14) 3 331 109 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 331 110 Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining maqsadli mablagʻlari, shu jumladan markazlashtirilgan investitsiyalar”;

15) 3 331 237 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 331 238 Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlarining mablagʻlari”;

16) 3 331 500, 3 331 502, 3 331 503, 3 331 505, 3 331 506 va 3 331 900 qatorlar nomlaridagi “Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi huzuridagi Oʻzbekiston”degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 3 331 506 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 331 600 Jismoniy va yuridik shaxslarning, xayriya jamgʻarmalarining grantlari, ixtiyoriy badallari, xorijiy donorlarning mablagʻlari”;

18) 3 332 105 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 332 106 Suv resurslaridan foydalanganlik uchun olinadigan soliq boʻyicha tushumlar hisobiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan tegishli mablagʻlar”;

19) 3 411 101 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 3 411 105 va 3 411 106 qatorlar nomlaridagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 3 411 116 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 3 411 119 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 411 120 Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini joylashtirishdan tushadigan daromadlar”;

23) 3 412 213 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 412 214 Alohida turdagi tovarlarni sotishdan olingan tushumlardan respublika budjetiga oʻtkazilishi lozim boʻlgan ijobiy farq;

3 412 215 Avtomobillarga gaz toʻldiruvchi kompressor stansiyalari tomonidan sotiladigan tabiiy gazga maxsus investitsiyaviy ustama haqning oʻn foizi;

3 412 216 Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlarning oʻn foizi”;

24) 3 422 105 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 422 106 Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilish yoki fuqaroligidan chiqarish toʻgʻrisidagi arizalar berilganligi uchun davlat boji”;

25) 3 422 113 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 422 114 Davlat personallashtirish markazining budjetdan tashqari hisob raqamidagi mablagʻlar qoldigʻidan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushum”;

26) 3 422 201, 3 422 202, 3 422 203, 3 422 221, 3 430 124, 3 430 126 va 3 430 127 qatorlar nomlaridagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

27) 3 430 101 qator nomidagi “xoʻjalik” degan soʻz “iqtisodiy” degan soʻz bilan almashtirilsin;

28) 3 430 133 qator nomidagi “qoʻriqlash” degan soʻz “saqlash” degan soʻz bilan almashtirilsin;

29) 3 430 134 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 430 135 Elektron tarzda taqdim etiladigan foto va videofiksatsiyaning maxsus avtomatlashtirilgan texnik vositalari bilan qayd etilgan yoʻl harakati qoidalarini buzilishlari uchun jarimalar;

3 430 136 Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp xonadonli uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan solinadigan jarimalardan tushadigan mablagʻlar;

3 430 137 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi ichimlik suvdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi va uning hududiy inspeksiyalari tomonidan solinadigan jarimalardan tushadigan mablagʻlar”;

30) 3 450 304 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

31) 3 450 508 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 450 509 Vakolatli organlar (bojxona organlari bundan mustasno) tomonidan musodara qilingan zargarlik buyumlarini sotishdan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushum;

3 450 510 Bojxona organlari tomonidan musodara qilingan zargarlik buyumlarini sotishdan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushum”;

32) 3 450 607 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin

33) 3 450 924 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 450 925 Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalaridagi mablagʻlar qoldigʻidan Oʻzbekiston Respublikasi budjetiga tushum;

3 450 929 Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklarining imtiyozli kreditlari (qarz mablagʻlari)”;

34) 3 450 930 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 450 940 Qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa moliyalashtirish manbalari”;

35) 3 450 972 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining davlat xaridi va qishloq xoʻjaligini texnika bilan jihozlashni maqsadli moliyalashtirish jamgʻarmasi daromadining 50 foizigacha”;

36) 3 450 973 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ATB “Agrobank”ning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining davlat xaridi va qishloq xoʻjaligini texnika bilan jihozlashni maqsadli moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini qayta moliyalashtirishdan olgan daromadining 50 foizi”;

37) 3 450 980 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 450 981 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan belgilangan ichimlik suv taʼminoti xizmatlari tariflariga maxsus ustama haq”;

38) 3 511 101 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi korxonalari va tashkilotlaridan sotib olinadigan mol-mulkdan budjetga tushadigan umumiy summaning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika yoʻl jamgʻarmasiga oʻtkaziladigan 50 foizi”;

39) 3 450 930 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 511 111 Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga davlat aktivlarini realizatsiya qilishdan tushumlar”;

40) 3 512 105 qator nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

41) 3 512 106 va 3 512 107 qatorlar nomlaridagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

42) 3 520 115 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmalari tomonidan olingan ssudalar”;

43) 3 520 116 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tuman va shahar Bandlikka koʻmaklashish markazlari tomonidan olingan ssudalar”;

44) 3 520 117 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“3 520 118 Umumtaʼlim maktablarining ish haqi va yagona ijtimoiy toʻlovlari uchun Toshkent shahrining shahar budjetidan tumanlar budjetlariga beriladigan daromadlar”.

20. 3-ilovada :

1) 08 212 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sharof Rashidov tumani”;

2) 27 259 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“27 260 Toshkent tumani”;

3) 27 407 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“27 409 Ohangaron shahri”;

4) 27 419 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“27 420 Toʻytepa shahri;

27 426 Yangiyoʻl shahri”.

21. 4-ilovada :

1) 7 011 204 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 011 205 Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlardagi (tumanga boʻysunuvchi shaharlardan tashqari) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalarini saqlash xarajatlari”;

2) 7 011 350 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasi xarajatlari”;

3) 7 011 354 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qonun hujjatlariga muvofiq Davlat dasturlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hisobvaragʻiga ajratmalar”;

4) 7 011 359 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish jamgʻarmasining boshqa xarajatlari”;

5) 7 014 200 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligini saqlash xarajatlari”;

6) 7 018 507 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetidan, viloyatlarning viloyat budjetlaridan va Toshkent shahrining shahar budjetidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga beriladigan daromadlarning ortiqcha summalari”;

7) 7 018 512 — 7 018 515 qatorlarning nomlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga beriladigan mablagʻlar;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmalariga beriladigan mablagʻlar;

Tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazlariga beriladigan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasidan beriladigan mablagʻlar”;

8) 7 018 520 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 018 521 Tumanlar va shaharlar budjetlaridan Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetiga, viloyatlarning viloyat budjetlariga va Toshkent shahrining shahar budjetiga beriladigan daromadlarning ortiqcha summalari;

7 018 522 Umumtaʼlim maktablarining ish haqi va yagona ijtimoiy toʻlovlari uchun Toshkent shahrining shahar budjetidan tumanlar budjetlariga qaytarib beriladigan mablagʻlar”;

9) 7 019 500 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasiga ajratiladigan mablagʻlar”;

10) 7 031 114, 7 033 220, 7 033 301 — 7 033 303, 7 033 400 — 7 033 402, 7 033 603 — 7 033 605, 7 041 120, 7 042 103, 7 042 104, 7 042 120, 7 042 126, 7 042 127, 7 049 970, 7 094 300, 7 094 310, 7 094 320 va 7 094 330 qatorlar chiqarib tashlansin;

11) 7 033 210 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 033 230 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti;

7 033 231 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti markaziy apparatini saqlash xarajatlari;

7 033 232 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boʻlinmalarini saqlash xarajatlari”;

12) 7 033 300 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 033 310 Oʻzbekiston Respublikasi harbiy sudlari;

7 033 311 Oʻzbekiston Respublikasi harbiy sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 312 Nukus, Qarshi, Toshkent, Samarqand va Fargʻona harbiy sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 320 Maʼmuriy sudlar;

7 033 321 Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar maʼmuriy sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 322 Tuman (shahar) maʼmuriy sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 330 Fuqarolik ishlari boʻyicha sudlar;

7 033 331 Fuqarolik ishlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 332 Fuqarolik ishlari boʻyicha tumanlararo, tuman (shahar) sudlarini saqlash xarajatlar;

7 033 340 Jinoyat ishlari boʻyicha sudlar;

7 033 341 Jinoyat ishlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 342 Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 350 Iqtisodiy sudlar;

7 033 351 Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiy sudlarini saqlash xarajatlari;

7 033 352 Tumanlararo, tuman (shahar) iqtisodiy sudlarini saqlash xarajatlari”;

13) 7 033 500 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi”;

14) 7 033 500 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 033 501 Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashini saqlash xarajatlari;

7 033 502 Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi huzuridagi Odil sudlov muammolarini oʻrganish tadqiqot markazini saqlash xarajatlari”;

15) 7 036 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 036 500 Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi markaziy apparatini saqlash xarajatlari;

7 036 600 Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari hamda tuman (shahar) boʻlimlarini saqlash xarajatlari”;

16) 7 041 110 qator nomidagi “iqtisodiy aloqalar, investitsiyalar va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

17) 7 041 130 va 7 041 140 qatorlar nomlaridagi “Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish” degan soʻzlar “Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 7 041 160 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 041 170 Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasini saqlash xarajatlari;

7 041 180 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasining viloyatlar va Toshkent shahri hududiy boshqarmalarini saqlash xarajatlari”;

19) 7 042 108 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agrokimyo stansiyasi” MChJ”;

20) 7 042 111 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chigirtka va qizil kapalakka qarshi profilaktika va kurashish boʻyicha chora-tadbirlar”;

21) 7 042 201 — 7 042 204 qatorlarning nomlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi markaziy apparatini saqlash xarajatlari;

Milliy tabiat bogʻlarini saqlash xarajatlari;

Davlat qoʻriqxonalari, ovchilik xoʻjaliklari boshqarmasi va davlat oʻrmon xoʻjaliklarini saqlash xarajatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimiga kiruvchi boshqa tashkilotlar”;

22) 7 042 204 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 042 205 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi, viloyatlar oʻrmon xoʻjaligi boshqarmalarini saqlash xarajatlari”;

23) 7 042 410, 7 042 415, 7 045 190 va 7 045 191 qatorlar nomlaridagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 7 045 192 va 7 045 193 qatorlarning nomlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi apparatini saqlash xarajatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasining hududiy bosh boshqarmalari, tuman yoʻllardan foydalanish korxonalari, yoʻllardan muntazam foydalanish korxonalari va koʻpriklardan foydalanish korxonalarini saqlash xarajatlari”;

25) 7 045 201 — 7 045 205 qatorlarning nomlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shahar hududidagi shahar koʻchalari va shahar posyolka koʻchalari yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash xarajatlari;

Shahar hududidagi xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash xarajatlari;

Tuman hududidagi shahar koʻchalari yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash xarajatlari;

Tuman hududidagi xoʻjaliklararo qishloq avtomobil yoʻllarini, qishloqlar va ovullar koʻchalari yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash xarajatlari;

Tuman hududidagi shahar posyolkalari koʻchalari yoʻllarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash xarajatlari”;

26) 7 045 205 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 045 206 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari huzuridagi maxsus ekspluatatsiya-montaj boʻlimlari (boʻlinmalari) va Toshkent shahar hokimligi huzuridagi maxsus ekspluatatsiya-montaj boshqarmasini saqlash xarajatlari”;

27) 7 047 300 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 047 301 Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasini saqlash xarajatlari;

7 047 302 Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Samarqand, Buxoro, Xorazm va Fargʻona viloyatlari hududiy boshqarmalarini saqlash xarajatlari”;

28) 7 047 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 047 500 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligini saqlash xarajatlari”;

29) 7 056 100 va 7 056 200 qatorlar nomlaridagi “Davlat tabiatni muhofaza qilish” degan soʻzlar “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

30) 7 061 206 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 061 300 Arzon koʻp xonadonli uy-joy fondini qurish xarajatlari”;

31) 7 063 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 063 200 “Toza ichimlik suvi” jamgʻarmasi xarajatlari;

7 063 201 Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya taʼminoti obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va modernizatsiyalash ishlarini moliyalashtirish;

7 063 300 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ichimlik suvdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi va uning hududiy inspeksiyalarini saqlash xarajatlari”;

32) 7 069 000 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 069 100 Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligini saqlash xarajatlari;

7 069 200 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasini saqlash xarajatlari;

7 069 300 “Kommunxizmat” Agentligini saqlash xarajatlari;

7 069 400 Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp xonadonli uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy inspeksiyalarini saqlash xarajatlari”;

33) 7 069 901 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 069 902 Koʻp xonadonli uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash hamda koʻp xonadonli uy-joy fondi tevarak-atrofidagi hududni obodonlashtirish xarajatlari;

7 069 903 Issiqlik tizimi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash xarajatlari;

7 069 904 Ichimlik suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash xarajatlari;

7 069 905 Kommunal xizmat koʻrsatish korxonalarini hamda “Taʼmirlash tiklash xizmati” Davlat unitar korxonalarini maxsus texnikalar, jihozlar, mashina va mexanizmlar bilan taʼminlash xarajatlari;

7 069 906 Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasida kadrlar tayyorlash va malakasini oshirish xarajatlari;

7 069 907 Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmati koʻrsatish vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish xarajatlari”;

34) 7 083 500 va 7 083 505 qatorlar nomlaridagi “Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi huzuridagi Oʻzbekiston”degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

35) 7 083 590 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 083 600 Bolalar bilan maktabdan tashqari ishlar boʻyicha sport muassasalari;

7 083 610 Bolalar-oʻsmirlar sport maktablari;

7 083 620 Ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktablari;

7 083 630 Olimpiya zaxiralari sport maktablari;

7 083 640 Oliy sport mahorati maktablari”;

36) 7 089 100 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi markaziy apparatini saqlash xarajatlari”;

37) 7 089 200 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining hududiy boʻlinmalarini saqlash xarajatlari”;

38) 7 089 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 089 600 Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasini saqlash xarajatlari;

7 089 601 Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasining markaziy apparatini saqlash xarajatlari”;

39) 7 096 415 qator nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Budjet mablagʻlari hisobidan darsliklar, oʻquv-uslubiy qoʻllanmalarni shuningdek, umumtaʼlim maktablarining kutubxona fondi uchun lotin grafikasi asosida yaratilgan oʻzbek va chet el yozuvchilarining badiiy adabiyotlari, ensiklopediyalar va oʻrganish kitoblarini yetkazib berish boʻyicha xarajatlar”;

40) 7 096 416 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 096 417 Budjet mablagʻlari hisobidan umumtaʼlim maktablarining kutubxona fondini lotin grafikasi asosida yaratilgan oʻzbek va chet el yozuvchilarining badiiy adabiyotlari, ensiklopediyalar va oʻrganish kitoblari bilan toʻldirish boʻyicha xarajatlar”;

41) 7 096 427 va 7 096 428 qatorlarning nomlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Umumtaʼlim maktablarining kutubxona fondini lotin grafikasi asosida yaratilgan oʻzbek va chet el yozuvchilarining badiiy adabiyotlari, ensiklopediyalar va oʻrganish kitoblari bilan toʻldirish boʻyicha xarajatlar;

Umumtaʼlim maktablarining kutubxona fondi uchun lotin grafikasi asosida yaratilgan oʻzbek va chet el yozuvchilarining badiiy adabiyotlari, ensiklopediyalar va oʻrganish kitoblarini yetkazib berish boʻyicha xarajatlar;

42) 7 096 500 qator nomidagi “Umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari, akademik litseylar va tibbiyot muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash” degan soʻzlar “taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

43) 7 096 524 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 096 525 Maktabgacha taʼlim muassasalari;

7 096 526 Oliy sport mahorati maktablari”;

44) 7 102 416 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 102 500 Oʻzbekiston faxriylarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasini saqlash xarajatlari;

7 102 501 Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasining markaziy apparatini saqlash xarajatlari;

7 102 502 Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tumanlar (shaharlar)dagi boʻlimlarini saqlash xarajatlari”;

45) 7 103 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 103 500 Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatidagi muhtoj oilalarga bir marta beriladigan moddiy yordam”;

46) 7 104 101 qator nomidagi “va aholini ijtimoiy muhofaza qilish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

47) 7 106 999 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 107 000 Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzurida Orolboʻyi mintaqasini rivojlantirish jamgʻarmasi;

7 107 100 Issiqlik taʼminoti tizimlarini, shu jumladan mahalliy bugʻ qozonlari qurish hamda koʻp kvartirali uylarga va ijtimoiy obyektlarga issiqlik energiyasini berish tizimlarini qurish yoʻli bilan yaxshilash ishlarini moliyalashtirish;

7 107 200 Drenaj tizimlarini, shu jumladan drenaj quduqlari va kollektorlarni kapital taʼmirlash va qurish hamda sugʻorish tizimini takomillashtirish yoʻli bilan yaxshilash, suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish hisobiga choʻlga aylanishga qarshi kurash chora-tadbirlarini moliyalashtirish;

7 107 300 Mintaqadagi aholi punktlari, Nukus va Urganch shaharlari hamda tumanlar markazlaridagi uy-joy fondining koʻp kvartirali uylaridagi umumfoydalanadigan va uylar ichidagi muhandislik kommunikatsiyalarini taʼmirlash, shuningdek bolalar maydonchalarini barpo etgan holda uylarga tutash hududlarni obodonlashtirish ishlarini moliyalashtirish;

7 107 400 Mintaqadagi aholi punktlari, Nukus va Urganch shaharlari hamda tumanlar markazlarini zamonaviy meʼmoriy-obodonlashtirish standartlari talablarini hisobga olgan holda obodonlashtirish tadbirlarini amalga oshirish, shu jumladan mavzelar ichidagi koʻchalar, maydonlar va xiyobonlarni kichik bogʻlarni taʼmirlash hamda tashqi yoritish tarmoqlarini takomillashtirish;

7 107 500 Suv taʼminoti tizimini rivojlantirish va aholining toza ichimlik suvdan va kanalizatsiya xizmatlaridan foydalanish darajasini oshirish, chekka qishloq va borish qiyin boʻlgan tumanlarni suvni shoʻrsizlantiradigan qurilmalar bilan taʼminlash;

7 107 600 Orol mintaqasining sanitariya holatini va maishiy chiqindilarni zararsizlantirish tizimlarini yaxshilash ishlarni moliyalashtirish;

7 107 700 Madaniyat muassasalari, teatrlar, madaniyat va istirohat bogʻlari, axborot-resurs markazlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

7 107 800 Dasturga kiritilgan loyihalarning tashabbuskorlariga tijorat banklari tomonidan kreditlar berishda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasidan koʻpi bilan 4 foizga oshadigan foizli xarajatlarini qoplash uchun tijorat banklariga subsidiyalar;

7 107 900 Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyati aholisining turmush sharoitlari va sifatini yaxshilash boʻyicha boshqa tadbirlar”;

48) 7 109 100, 7 109 110 va 7 109 120 qatorlar nomlaridagi “Mehnat vazirligi” degan soʻzlar “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

49) 7 109 920 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 109 930 Metropoliten”.

22. 6-ilovaning 50-boʻlimida:

1) 7-paragraf nomidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 8-paragraf nomidagi “Davlat mulkini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar” degan soʻzlar “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir B. XODJAYEV

Toshkent sh.,

2017-yil 17-iyul,

107-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 34-son, 902-modda)

lex.uz