📅 2017-yil 15-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 15-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat soliq qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 15 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат солиқ қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 августа 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Государственного налогового комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 August 2017 · Ministry and agency documents · Davlat soliq qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
НИЗОМ
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19 , 56-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарорига ИЛОВА
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19 , 56-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси;
солиқ тўловчилар — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;
шахсий кабинетни активлаштириш — солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишга ўтиш;
шахсий кабинетни амал қилишини тўхтатиб туриш — солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишдан воз кечиш;
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
ягона идентификация қилиш тизими — жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.
2. Шахсий кабинетни қўллаш қуйидаги мақсадларга қаратилган:
солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш;
солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз хизмат кўрсатиш;
солиқ тўловчиларга давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратиш;
солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳужжатлар айланиш механизмини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш;
солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилашни таъминлаш.
3. Солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетини шакллантириш ва ундан фойдаланиш
4. Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади.
Шахсий кабинет солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида шакллантирилади.
Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин .
5. Солиқ тўловчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчини ҳисобга олиш жойидан қатъи назар, унинг давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатлари битта шахсий кабинет орқали амалга оширилади.
6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
7. Шахсий кабинетни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш учун солиқ тўловчи томонидан тегишлича ушбу Низомнинг 1 , 2 ва 3-иловаларида келтирилган шакл бўйича бевосита ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёки Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги ариза билан мурожаат этади.
Ариза тақдим этилган кундан бошлаб шахсий кабинет активлаштирилади (амал қилиши тўхтатиб турилади).
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади .
8. Шахсий кабинетга кириш солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси қўлланилган ҳолда ягона идентификация қилиш тизими орқали амалга оширилади . Бунда:
солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;
солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига кириш учун — давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;
солиқ тўловчи юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — юридик шахс вакилининг электрон рақамли имзоси калити талаб этилади.
9. Агар жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органларида юридик шахснинг раҳбари сифатида ҳисобда турган бўлса, ушбу жисмоний шахс ўз электрон рақамли имзоси калити билан юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин.
3-боб. Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш
10. Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига:
а) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги аризани;
б) давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;
в) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан давлат солиқ хизмати органларига мурожаатларни юбориши мумкин.
Солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда — жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади .
12. Солиқ тўловчилар электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.
13. Шахсий кабинетга янги ҳужжат келиб тушганда солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган мобиль телефони рақамига автомат тарзда СМС хабарнома юборилади .
14. Солиқ тўловчи ўз шахсий кабинетида сақланадиган электрон ҳужжатларни кўриши, компьютерига юклаб олиши ва чоп этиши мумкин.
15. Солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
16. Давлат солиқ хизмати органлари шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга:
а) солиқ тўловчига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;
б) солиқ тўловчига бериладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса техникасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани;
в) солиқ тўловчига бериладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса техникасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини;
г) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан солиқ тўловчиларни давлат солиқ хизмати органларига қилган мурожаатларига жавоб хатларини юбориши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади .
17. Давлат солиқ хизмати органлари электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни солиқ тўловчиларга қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.
18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади .
Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади .
Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин .
19. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчига электрон ҳужжатлар юборилган куни солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинетнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза берилган тақдирда ёки солиқ тўловчининг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган бўлса, мазкур ҳужжатлар солиқ тўловчига уч иш куни ичида қоғоз кўринишида жўнатилади.
4-боб. Якуний қоидалар
20. Шахсий кабинет орқали қабул қилиб олинган ва юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси , «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади.
21. Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколати доирасида:
шахсий кабинетни ўз вақтида шакллантириш;
ўз дастурий-техник воситаларини қўллаган ҳолда шахсий кабинетни самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
солиқ тўловчиларга шахсий кабинетдан фойдаланиш борасида тушунтиришлар бериш, мазкур масалада қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш;
шахсий кабинетнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
шахсий кабинетдаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш мақсадида уларни бир иш кунида бир марта янгилаш;
солиқ тўловчи томонидан юборилган электрон ҳужжатларни белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш учун жавобгар ҳисобланади.
21 1 . Солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар даъво аризаси (ариза, шикоят) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда иқтисодий судга электрон тарзда юбориш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланишлари мумкин.
22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига______________________________________ дан (жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.) (СТИР) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. тегишли шахсий кабинетни активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*: * Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади. Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади. _________________________________________ (имзо, сана)
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига______________________________________ дан (якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш.) (СТИР) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш. тегишли шахсий кабинетни активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*: * Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади. Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади. _________________________________________ (имзо, сана)
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига___________________________________ раҳбари (юридик шахс номи) ______________________________________ дан (юридик шахс раҳбари Ф.И.Ш.) (СТИР) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га юридик шахс номи тегишли шахсий кабинетни активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*: * Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади. Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади. _________________________________________ (имзо, сана)
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. Ш. ШЕРМАТОВ
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 август,
2017 йил 15 август
2017 йил 15 август
2017-41-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining
Qarori
NIZOM
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 19 , 56-moddalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 18-iyuldagi PF-5116-sonli “Soliq maʼmuriyatchiligini tubdan takomillashtirish, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning yigʻiluvchanligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2017-yil 15-avgustdagi 2017-41-son qaroriga ILOVA
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 19 , 56-moddalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 18-iyuldagi PF-5116-sonli “Soliq maʼmuriyatchiligini tubdan takomillashtirish, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning yigʻiluvchanligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti (bundan buyon matnda shaxsiy kabinet deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan, soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari amalga oshirilishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzaro munosabatlarni elektron tarzda amalga oshirishni taʼminlaydigan axborot resursi;
soliq toʻlovchilar — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq zimmasiga belgilangan soliqlar hamda yigʻimlarni toʻlash majburiyati yuklatilgan yuridik va jismoniy shaxslar;
shaxsiy kabinetni aktivlashtirish — soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari amalga oshirilishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzaro munosabatlarni elektron tarzda amalga oshirishga oʻtish;
shaxsiy kabinetni amal qilishini toʻxtatib turish — soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari amalga oshirilishi bilan bogʻliq boʻlgan oʻzaro munosabatlarni elektron tarzda amalga oshirishdan voz kechish;
elektron raqamli imzo — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda maxsus oʻzgartirish natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik yoʻqligini aniqlash va elektron raqamli imzo yopiq kalitining egasini identifikatsiya qilish imkoniyatini beradigan imzo;
elektron hujjat — elektron shaklda qayd etilgan, elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hamda elektron hujjatning uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan boshqa rekvizitlariga ega boʻlgan axborot;
yagona identifikatsiya qilish tizimi — jismoniy va yuridik shaxslarni haqiqiy identifikatsiya qilishni, shuningdek idoralararo elektron hamkorlikda mansabdor shaxslarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalaridan ruxsat olib foydalana olishlarini taʼminlovchi davlat axborot tizimi.
2. Shaxsiy kabinetni qoʻllash quyidagi maqsadlarga qaratilgan:
soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari amalga oshirilishida zamonaviy axborot-texnologiyalaridan keng foydalanish;
soliq toʻlovchilarga toʻgʻridan-toʻgʻri muloqotsiz xizmat koʻrsatish;
soliq toʻlovchilarga davlat xizmatlaridan foydalanishida qulayliklar yaratish;
soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlari oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlarda hujjatlar aylanish mexanizmini soddalashtirish va tezkorligini oshirish;
soliq maʼmuriyatchiligi sifati va samaradorligini yanada yaxshilashni taʼminlash.
3. Soliq toʻlovchida shaxsiy kabinet mavjud boʻlmagan taqdirda, soliq toʻlovchi va davlat soliq xizmati organi oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetini shakllantirish va undan foydalanish
4. Shaxsiy kabinet jismoniy shaxs, yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs soliq toʻlovchi sifatida davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida avtomatik rejimida shakllantiriladi.
Shaxsiy kabinet soliq toʻlovchilar toifalari (jismoniy shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar) uchun alohida shakllantiriladi.
Jismoniy shaxsga, ushbu shaxs yakka tartibdagi tadbirkor boʻlishidan yoki boʻlmasligidan qatʼi nazar, soliq toʻlovchining bitta shaxsiy kabineti shakllantiriladi.
Yakka tartibdagi tadbirkor sifatida hisobga turgan jismoniy shaxs oʻz soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan yakka tartibdagi tadbirkor sifatidagi oʻz huquqlari va majburiyatlarini elektron tarzda amalga oshirish uchun foydalanishi mumkin .
5. Soliq toʻlovchi faqat bitta shaxsiy kabinetga ega boʻlishi mumkin. Soliq toʻlovchini hisobga olish joyidan qatʼi nazar, uning davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlari bitta shaxsiy kabinet orqali amalga oshiriladi.
6. Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish soliq toʻlovchi tomonidan ixtiyoriy ravishda amalga oshiriladi. Bunda davlat soliq xizmati organlari hamda soliq toʻlovchilar boʻlgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali amalga oshiriladi.
7. Shaxsiy kabinetni aktivlashtirish yoki amal qilishini toʻxtatib turish uchun soliq toʻlovchi tomonidan tegishlicha ushbu Nizomning 1 , 2 va 3-ilovalarida keltirilgan shakl boʻyicha bevosita hisobga olingan joydagi davlat soliq xizmati organiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish (amalga oshirishdan voz kechish) toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat etadi.
Ariza taqdim etilgan kundan boshlab shaxsiy kabinet aktivlashtiriladi (amal qilishi toʻxtatib turiladi).
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti aktivlashtirilganidan keyin to uning amal qilishi toʻxtatib turilguniga qadar davlat soliq xizmati organlari barcha hujjatlarni soliq toʻlovchiga faqat uning shaxsiy kabineti orqali yuboradi. Soliq toʻlovchi hujjatlarni davlat soliq xizmati organlariga xuddi shunday tartibda yuboradi .
8. Shaxsiy kabinetga kirish soliq toʻlovchining elektron raqamli imzosi qoʻllanilgan holda yagona identifikatsiya qilish tizimi orqali amalga oshiriladi . Bunda:
soliq toʻlovchi jismoniy shaxsning shaxsiy kabinetiga kirish uchun — jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi kaliti;
soliq toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkorning shaxsiy kabinetiga kirish uchun — davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi kaliti;
soliq toʻlovchi yuridik shaxsning shaxsiy kabinetiga kirish uchun — yuridik shaxs vakilining elektron raqamli imzosi kaliti talab etiladi.
9. Agar jismoniy shaxs davlat soliq xizmati organlarida yuridik shaxsning rahbari sifatida hisobda turgan boʻlsa, ushbu jismoniy shaxs oʻz elektron raqamli imzosi kaliti bilan yuridik shaxsning shaxsiy kabinetiga kirishi mumkin.
3-bob. Soliq toʻlovchilar va davlat soliq xizmati organlari oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali amalga oshirish
10. Soliq toʻlovchi shaxsiy kabinet orqali davlat soliq xizmati organlariga:
a) Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish (amalga oshirishdan voz kechish) toʻgʻrisidagi arizani;
b) davlat soliq xizmati organiga shaxsiy kabinet orqali yuborilishi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida nazarda tutilgan hujjatlarni;
v) boshqa hujjatlarni (maʼlumotlarni), shu jumladan davlat soliq xizmati organlariga murojaatlarni yuborishi mumkin.
Soliq toʻlovchilar tomonidan shaxsiy kabinet orqali davlat soliq xizmati organlariga yuboriladigan elektron hujjatlarning roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
11. Soliq toʻlovchilar tomonidan hujjatlar davlat soliq xizmati organlariga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuborilganda — joʻnatilgan kun, pochta orqali yuborilganda besh kundan keyin olingan deb hisoblanadi .
12. Soliq toʻlovchilar elektron hujjatlarni aktivlashtirilgan shaxsiy kabinet orqali yuborganda ushbu hujjatlarni davlat soliq xizmati organlariga qogʻoz shaklida yuborish talab etilmaydi.
13. Shaxsiy kabinetga yangi hujjat kelib tushganda soliq toʻlovchining arizasida koʻrsatilgan mobil telefoni raqamiga avtomat tarzda SMS xabarnoma yuboriladi .
14. Soliq toʻlovchi oʻz shaxsiy kabinetida saqlanadigan elektron hujjatlarni koʻrishi, kompyuteriga yuklab olishi va chop etishi mumkin.
15. Soliq toʻlovchi tomonidan shaxsiy kabinet orqali yuborilgan elektron hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
16. Davlat soliq xizmati organlari shaxsiy kabinet orqali soliq toʻlovchilarga:
a) soliq toʻlovchiga shaxsiy kabinet orqali yuborilishi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida nazarda tutilgan hujjatlarni;
b) soliq toʻlovchiga beriladigan fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa texnikasining roʻyxatdan oʻtkazish kartochkasini berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani;
v) soliq toʻlovchiga beriladigan fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa texnikasining roʻyxatdan oʻtkazish kartochkasini;
g) boshqa hujjatlarni (maʼlumotlarni), shu jumladan soliq toʻlovchilarni davlat soliq xizmati organlariga qilgan murojaatlariga javob xatlarini yuborishi mumkin.
Davlat soliq xizmati organlari tomonidan shaxsiy kabinet orqali soliq toʻlovchilarga yuboriladigan elektron hujjatlarning roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi .
17. Davlat soliq xizmati organlari elektron hujjatlarni aktivlashtirilgan shaxsiy kabinet orqali yuborganda ushbu hujjatlarni soliq toʻlovchilarga qogʻoz shaklida yuborish talab etilmaydi.
18. Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuborilgan elektron hujjatlar soliq toʻlovchi tomonidan oʻqib chiqilganidan keyin, lekin ushbu hujjat joʻnatilgan sanadan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay olingan deb hisoblanadi .
Agar soliq toʻlovchida shaxsiy kabinet mavjud boʻlmasa, hujjatlar buyurtma xat qilib pochta orqali yuboriladi va ular joʻnatilganidan soʻng besh kundan keyin olingan deb hisoblanadi .
Hujjatlar soliq toʻlovchiga yoki uning vakiliga shaxsan mazkur hujjatlar olingan sana koʻrsatilgan holda imzo qoʻydirib topshirilishi mumkin .
19. Davlat soliq xizmati organlari tomonidan shaxsiy kabinet orqali soliq toʻlovchiga elektron hujjatlar yuborilgan kuni soliq toʻlovchi tomonidan shaxsiy kabinetning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza berilgan taqdirda yoki soliq toʻlovchining elektron raqamli imzo kaliti sertifikatining amal qilish muddati tugagan yoki bekor qilingan boʻlsa, mazkur hujjatlar soliq toʻlovchiga uch ish kuni ichida qogʻoz koʻrinishida joʻnatiladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
20. Shaxsiy kabinet orqali qabul qilib olingan va yuborilgan elektron hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi , “Elektron hujjat aylanishi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda saqlanadi.
21. Davlat soliq xizmati organlari oʻz vakolati doirasida:
shaxsiy kabinetni oʻz vaqtida shakllantirish;
oʻz dasturiy-texnik vositalarini qoʻllagan holda shaxsiy kabinetni samarali va uzluksiz ishlashini taʼminlash;
soliq toʻlovchilarga shaxsiy kabinetdan foydalanish borasida tushuntirishlar berish, mazkur masalada qoʻllanmalar tayyorlash va tarqatish;
shaxsiy kabinetning axborot xavfsizligini taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshirish;
shaxsiy kabinetdagi maʼlumotlarning dolzarbligini taʼminlash maqsadida ularni bir ish kunida bir marta yangilash;
soliq toʻlovchi tomonidan yuborilgan elektron hujjatlarni belgilangan tartib va muddatlarda koʻrib chiqish uchun javobgar hisoblanadi.
21 1 . Soliq organlari hamda soliq toʻlovchilar boʻlgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar daʼvo arizasi (ariza, shikoyat) va unga ilova qilinadigan hujjatlarni ishda ishtirok etuvchi shaxslarga hamda iqtisodiy sudga elektron tarzda yuborish uchun soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanishlari mumkin.
22. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga______________________________________ dan (jismoniy shaxsning F.I.Sh.) (STIR) Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish (amalga oshirishdan voz kechish) toʻgʻrisidagi ARIZA Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali amalga oshirish uchun _____________________________________________________________________________________ga jismoniy shaxsning F.I.Sh. tegishli shaxsiy kabinetni aktivlashtirishingizni / amal qilishini toʻxtatib turishingizni soʻrayman. Yuborilgan elektron hujjatlar toʻgʻrisida SMS xabarnomani quyidagi mobil telefon raqamiga yuborishingizni soʻrayman*: * Telefon raqam koʻrsatilmagan taqdirda xabarlar elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamiga yuboriladi. Koʻrsatilgan telefon raqami elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamidan farq qilsa, elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish joyidagi telefon raqami avtomatik tarzda koʻrsatilgan telefon raqamiga oʻzgartiriladi. Telefon raqam oʻzgartirilganda va bu haqida davlat soliq xizmati organlari xabardor qilinganda, xabarnomalar mazkur telefon raqamiga yuboriladi. _________________________________________ (imzo, sana)
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga______________________________________ dan (yakka tartibdagi tadbirkor F.I.Sh.) (STIR) Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish (amalga oshirishdan voz kechish) toʻgʻrisidagi ARIZA Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali amalga oshirish uchun _____________________________________________________________________________________ga yakka tartibdagi tadbirkor F.I.Sh. tegishli shaxsiy kabinetni aktivlashtirishingizni / amal qilishini toʻxtatib turishingizni soʻrayman. Yuborilgan elektron hujjatlar toʻgʻrisida SMS xabarnomani quyidagi mobil telefon raqamiga yuborishingizni soʻrayman*: * Telefon raqam koʻrsatilmagan taqdirda xabarlar elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamiga yuboriladi. Koʻrsatilgan telefon raqami elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamidan farq qilsa, elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish joyidagi telefon raqami avtomatik tarzda koʻrsatilgan telefon raqamiga oʻzgartiriladi. Telefon raqam oʻzgartirilganda va bu haqida davlat soliq xizmati organlari xabardor qilinganda, xabarnomalar mazkur telefon raqamiga yuboriladi. _________________________________________ (imzo, sana)
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga___________________________________ rahbari (yuridik shaxs nomi) ______________________________________ dan (yuridik shaxs rahbari F.I.Sh.) (STIR) Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish (amalga oshirishdan voz kechish) toʻgʻrisidagi ARIZA Davlat soliq xizmati organlari bilan oʻzaro munosabatlarni soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali amalga oshirish uchun _____________________________________________________________________________________ga yuridik shaxs nomi tegishli shaxsiy kabinetni aktivlashtirishingizni / amal qilishini toʻxtatib turishingizni soʻrayman. Yuborilgan elektron hujjatlar toʻgʻrisida SMS xabarnomani quyidagi mobil telefon raqamiga yuborishingizni soʻrayman*: * Telefon raqam koʻrsatilmagan taqdirda xabarlar elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamiga yuboriladi. Koʻrsatilgan telefon raqami elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida koʻrsatilgan telefon raqamidan farq qilsa, elektron raqamli imzoni roʻyxatdan oʻtkazish joyidagi telefon raqami avtomatik tarzda koʻrsatilgan telefon raqamiga oʻzgartiriladi. Telefon raqam oʻzgartirilganda va bu haqida davlat soliq xizmati organlari xabardor qilinganda, xabarnomalar mazkur telefon raqamiga yuboriladi. _________________________________________ (imzo, sana)
Davlat soliq qoʻmitasi raisi B. PARPIYEV
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri v. b. Sh. SHERMATOV
Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2017-yil 15-avgust,
2017-yil 15-avgust
2017-yil 15-avgust
2017-41-son