📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
РЎЙХАТИ
Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жиззах вилоятининг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш орқали минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, Жиззах эркин индустриал зонасида замонавий технологиялар асосида барпо этилган корхоналар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, республика ҳудудларида архитектура ва қурилиш соҳаси ходимлари касб даражаси ва малакасини замонавий талабларга мувофиқ мунтазам ошириб бориш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Жиззах политехника институти таркибида архитектура ва қурилиш факультетини ҳамда мазкур факультет таркибида юридик шахс мақомисиз архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
архитектура ва қурилиш соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги инновацияларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига татбиқ этиш, мутахассисларнинг лойиҳалаш ва қурилиш йўналишидаги замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш борасидаги касбий кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.
3. Қуйидагилар:
Жиззах политехника институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Жиззах политехника институтининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда бир ой муддатда:
архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин;
Марказда машғулотларни олиб бориш учун олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини, малакали амалиётчилар ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Белгилансинки:
Марказ ўз фаолиятини ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади;
Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш архитектура ва қурилиш соҳасида иш олиб борувчи ташкилотларнинг реал ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси буюртмасига мувофиқ тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
Марказнинг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги билан келишилган ҳолда Жиззах политехника институти ректори томонидан амалга оширилади;
Марказнинг хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилгунга қадар уни молиявий таъминотини амалга ошириш Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Марказда ўқитиш учун тўлов нархлари амалдаги тарифлар асосида ўқитиш ва марказни сақлаш харажатларидан келиб чиқиб Жиззах политехника институти томонидан белгиланади;
шартнома асосида ўқитиш учун олинган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар Марказнинг молиявий манбалари ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили белгиланишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жиззах политехника институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига 3-ИЛОВА
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Т/р Тадбирлар Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш 1. Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2017 йил сентябрь - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2017 йил сентябрь - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жиззах политехника институти 3. Хорижий тажриба ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2017 йил октябрь - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома базасини яратиш ва профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш 4. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш. 2017 йил октябрдан бошлаб доимий Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти 5. Жиззах политехника институти расмий веб-сайтида архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг веб-саҳифасини яратиш, ахборот-таълим муҳитини шакллантириш (шу жумладан, онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш). 2018 йил январь - Жиззах политехника институти 6. Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини республиканинг даврий илмий ва хорижий журналлари билан мунтазам таъминлаш. 2017 йил октябрдан бошлаб доимий Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Жиззах политехника институти 7. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун Самарқанд давлат-архитектура қурилиш институти ва Тошкент архитектура-қурилиш институтидан етакчи профессор-ўқитувчиларини, соҳанинг малакали амалиётчилари ҳамда хорижий мутахассисларини жалб этиш. ўқув курслари режасига мувофиқ Буюртмачилар маблағлари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти III. Моддий-техника базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация ускуналари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш 8. Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини Жиззах политехника институти ҳудудида жойлаштириш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш учун эҳтиёж бўйича ўқув аудиторияларини ажратиш. 2017 йил сентябрь - Жиззах политехника институти 9. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун ажратилган ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш. 2017 йил сентябрь-октябрь Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлари Жиззах политехника институти 10. Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини асосланган буюртманомалар бўйича мебель, инвентарь, ахборот-коммуникация ускуналари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш, интернет тизимига уланишини таъминлаш. 2017 йил октябрь Буюртмачилар маблағлари ва Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорининг 1-банди , шунингдек қарорга 1-илова .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 157-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 сентябрь,
699-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
TUZILMASI
ChORA-TADBIRLARI REJASI
ROʻYXATI
Jizzax politexnika institutining arxitektura va qurilish sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Jizzax viloyatining ishlab chiqarish va qurilish tarmoqlari uchun malakali mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirish orqali mintaqaning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini taʼminlash, Jizzax erkin industrial zonasida zamonaviy texnologiyalar asosida barpo etilgan korxonalar uchun yuqori malakali mutaxassislar tayyorlashni tizimli yoʻlga qoʻyish, respublika hududlarida arxitektura va qurilish sohasi xodimlari kasb darajasi va malakasini zamonaviy talablarga muvofiq muntazam oshirib borish tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi va Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining Jizzax politexnika instituti tarkibida arxitektura va qurilish fakultetini hamda mazkur fakultet tarkibida yuridik shaxs maqomisiz arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazini (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
arxitektura va qurilish sohasida yuqori malakali kadrlarni tayyorlash boʻyicha ilgʻor xalqaro tajribani oʻrganish asosida arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarining oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqish;
arxitektura va qurilish sohasidagi innovatsiyalarni qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonlariga tatbiq etish, mutaxassislarning loyihalash va qurilish yoʻnalishidagi zamonaviy texnika va texnologiyalar bilan ishlash borasidagi kasbiy koʻnikmalarini rivojlantirish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish.
3. Quyidagilar:
Jizzax politexnika institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazi faoliyatini tashkil etish, oʻquv-metodik va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziriga, zarur hollarda, Jizzax politexnika institutining tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan cheklangan umumiy soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi bilan kelishilgan holda bir oy muddatda:
arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablari, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv rejalari va dasturlarini tasdiqlasin;
Markazda mashgʻulotlarni olib borish uchun oliy taʼlim muassasalarining yetakchi professor-oʻqituvchilarini, malakali amaliyotchilar hamda xorijiy mutaxassislarni jalb etish choralarini koʻrsin.
5. Belgilansinki:
Markaz oʻz faoliyatini oʻzini oʻzi moliyalashtirish asosida amalga oshiradi;
Markazda qayta tayyorlash va malaka oshirish arxitektura va qurilish sohasida ish olib boruvchi tashkilotlarning real va istiqboldagi ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi buyurtmasiga muvofiq toʻlov-shartnoma asosida amalga oshiriladi;
Markazning xodimlariga oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy va tarmoq markazlarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi;
Markaz direktorini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus vazirligi bilan kelishilgan holda Jizzax politexnika instituti rektori tomonidan amalga oshiriladi;
Markazning xizmat koʻrsatish faoliyati yoʻlga qoʻyilgunga qadar uni moliyaviy taʼminotini amalga oshirish Jizzax politexnika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Markazda oʻqitish uchun toʻlov narxlari amaldagi tariflar asosida oʻqitish va markazni saqlash xarajatlaridan kelib chiqib Jizzax politexnika instituti tomonidan belgilanadi;
shartnoma asosida oʻqitish uchun olingan va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan tushadigan mablagʻlar Markazning moliyaviy manbalari hisoblanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi Markazda arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish parametrlarini har yili belgilanishini va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-sentabrdagi 699-son qaroriga 1-ILOVA
Jizzax politexnika institutining
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-sentabrdagi 699-son qaroriga 2-ILOVA
Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazining
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-sentabrdagi 699-son qaroriga 3-ILOVA
Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazi faoliyatini tashkil etish, oʻquv-metodik va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash
T/r Tadbirlar Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etishning normativ-huquqiy bazasini yaratish 1. Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2017-yil sentyabr - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga qoʻyiladigan davlat talablarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2017-yil sentyabr - Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Jizzax politexnika instituti 3. Xorijiy tajriba va zamonaviy talablarni hisobga olgan holda arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarining oʻquv rejalari �a dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2017-yil oktyabr - Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi II. Qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishlari boʻyicha zamonaviy oʻquv-metodik va axborot-maʼlumotnoma bazasini yaratish va professor-oʻqituvchilar tarkibini shakllantirish 4. Arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarining oʻquv rejalari modullari boʻyicha oʻquv-metodik materiallarni, shu jumladan elektron formatda ishlab chiqish. 2017-yil oktyabrdan boshlab doimiy Jizzax politexnika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Davla� arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Jizzax politexnika instituti 5. Jizzax politexnika instituti rasmiy veb-saytida arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazining veb-sahifasini yaratish, axborot-taʼlim muhitini shakllantirish (shu jumladan, onlayn-elektron oʻquv materiallari kutubxonasini tashkil etish). 2018-yil yanvar - Jizzax politexnika instituti 6. Jizzax politexnika instituti arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazini respublikaning davriy ilmiy va xorijiy jurnallari bilan muntazam taʼminlash. 2017-yil oktyabrdan boshlab doimiy Jizzax politexnika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Jizzax politexnika instituti 7. Arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarini olib borish uchun Samarqand davlat-arxitektura qurilish instituti va Toshkent arxitektura-qurilish institutidan yetakchi professor-oʻqituvchilarini, sohaning malakali amaliyotchilari hamda xorijiy mutaxassislarini jalb etish. oʻquv kurslari rejasiga muvofiq Buyurtmachilar mablagʻlari Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Jizzax politexnika instituti III. Moddiy-texnika bazani mustahkamlash, zamonaviy axborot-kommunikatsiya uskunalari va oʻqitishning texnik vositalari bilan jihozlash 8. Arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazini Jizzax politexnika instituti hududida joylashtirish hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish uchun ehtiyoj boʻyicha oʻquv auditoriyalarini ajratish. 2017-yil sentyabr - Jizzax politexnika instituti 9. Arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish uchun ajratilgan oʻquv auditoriyalarini joriy va mukammal taʼmirlashni belgilangan tartibda amalga oshirish. 2017-yil sentyabr-oktyabr Jizzax politexnika institutining budjetdan tashqari ishlab topilgan mablagʻlari Jizzax politexnika instituti 10. Arxitektura va qurilish fakulteti tarkibidagi arxitektor-loyihachilar va quruvchilarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazini asoslangan buyurtmanomalar boʻyicha mebel, inventar, axborot-kommunikatsiya uskunalari hamda oʻqitishning texnik vositalari bilan belgilangan tartibda jihozlash, internet tizimiga ulanishini taʼminlash. 2017-yil oktyabr Buyurtmachilar mablagʻlari va Jizzax politexnika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Jizzax politexnika instituti
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-sentabrdagi 699-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax politexnika instituti faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 29-iyundagi 187-son qarorining 1-bandi , shuningdek qarorga 1-ilova .
2. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Jizzax politexnika instituti faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 29-iyundagi 187-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2014-yil 12-iyundagi 157-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 5-sentabr,
699-son