UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 14-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 14 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2017 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

ҚОИДАЛАРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида »ги ва « Ички ишлар органлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг (бундан буён матнда ВСҲ деб юритилади) ички тартиб қоидаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. ВСҲ жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ушлаб турилган шахсларни қамоқда сақлаш учун мўлжалланган. ЖПКда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда ВСҲда ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ёки айбланувчилар ҳам ўн суткагача сақланиши мумкин.

Қамоққа олинганларни тергов ҳибсхонасига олислиги ёки лозим даражадаги қатнов йўллари мавжуд эмаслиги туфайли олиб боришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, бундай шахслар ВСҲда терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра ўттиз суткагача сақланиши мумкин .

2. ВСҲда ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ёки вақтинча сақланаётган (транзит орқали олиб ўтилувчилар) шахсларнинг (бундан буён матнда ВСҲда сақланаётган шахслар деб юритилади) ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, мажбуриятлари бажарилишини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек ЖПК ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади .

3. ВСҲда режимни ташкил этиш ва таъминлаш ВСҲ жойлашган ички ишлар органи бошлиғи, унинг жамоат тартибини сақлаш хизматига раҳбарлик қилувчи ўринбосари, ВСҲ бошлиғи ва ходимлари зиммасига юклатилади, улар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади .

4. ВСҲда сақланаётган шахслар тегишинча ЖПК ва Қонунда белгиланган мажбуриятлар ҳамда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган хулқ-атвор қоидаларини бажаради. Уларнинг ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятлар ва хулқ-атвор қоидаларини бажармаслиги Қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

2-боб. ВСҲ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш

5. Шахсларнинг ВСҲ ҳудудига кириши ва ундан чиқиши уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда ВСҲ бошлиғи рухсатига асосан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил , Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил , Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.

7. Қуйидаги шахслар ВСҲга хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари;

Ўзбекистон Республикаси судьялари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари ҳамда тегишли бўлим (бўлинма) ходимлари;

тегишли Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

ВСҲ ходимлари ҳамда ВСҲда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар.

8. Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган вақтда киришга, ҳамма камералар билан танишишга ҳамда ВСҲда сақланаётган шахслар билан суҳбатлашишга ҳақли.

9. ВСҲ маъмурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда суднинг, шунингдек адвокат ва тергов ҳаракатларида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ВСҲ ҳудудига иш вақти давомида монеликсиз иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан киришларини таъминлайди.

10. ВСҲ ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилади, шунингдек кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситалари кўздан кечирилади, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилади.

11. ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритаётган шахсларнинг, адвокатларнинг, шунингдек ВСҲни назорат қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Мазкур шахслар келганда, ўқотар қурол ҳамда бошқа тақиқланган воситалар ва нарсаларни ВСҲ жойлашган ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига топшириши шарт.

3-боб. ВСҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш ҳамда камераларга жойлаштириш

12. ВСҲга қабул қилиш ва сақлаш учун қуйидаги ҳужжатлардан бирининг мавжудлиги асос бўлади:

ЖПКнинг 225-моддасида назарда тутилган тартибда тузилган ушлаб туриш баённомаси;

суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ушлаб туриш тўғрисидаги қарори;

суднинг ЖПКда назарда тутилган тартибда чиқарган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими;

озодликда юрган шахсга нисбатан уни озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги суднинг ҳукми.

ВСҲга олиб келинган аёлларнинг ёнида икки ёшга тўлмаган боласи мавжуд бўлган ҳолларда (бундан буён матнда болали аёллар деб юритилади) қўшимча равишда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки боланинг айнан шу аёлга тегишлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг (бундан буён матнда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган деб юритилади) боланинг айнан шу аёлга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан қабул қилинади.

Мазкур ҳужжатлар тегишли мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.

13. ВСҲга олиб келинган шахслар ВСҲ навбатчиси (ВСҲ навбатчиси штат бирлиги бўлмаган ВСҲда ВСҲ жойлашган ички ишлар органи тезкор-навбатчиси) томонидан сутка давомида қабул қилинади.

14. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ушлаб туриш тўғрисидаги қарори асосида ЖПКнинг 227-моддасига биноан баённома расмийлаштирилади.

15. ЖПКнинг 227-моддасига биноан расмийлаштирилган баённомада ушлаш асослари, куни, ойи, вақти ва жойи кўрсатилади, баённома уни тўлдирган ходим, ушланган шахс ва холислар томонидан имзоланган бўлиши шарт.

16. Суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими судьянинг имзоси билан тасдиқланиб, гербли муҳр қўйилган бўлиши шарт.

17. ВСҲ навбатчиси томонидан ВСҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текшириб кўрилади, турли ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида ВСҲга олиб келинган шахсларга саволлар берилиб, уларнинг берган жавоблари ВСҲга қабул қилиш учун асос бўладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлса) билан солиштирилади ва ушбу маълумотлар ВСҲда сақланаётган шахсларни рўйхатдан ўтказиш журналига қайд этилади.

18. ЖПК талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида олиб келинган шахслар ВСҲга қабул қилинмайди.

19. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар (ҳукм кучга киргунга қадар ВСҲда сақланаётган бўлса) ҳукмга асосан жазони ижро этиш муассасаларига юбориш учун тергов ҳибсхоналарига ўтказилади.

20. Тергов ҳаракатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов ҳибсхоналари жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида судда кўриб чиқиш зарур бўлган ҳолларда қамоққа олинганларни мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ва суд мажлисларини ўтказиш учун ҳар куни олиб бориш имконияти бўлмаганда тегишли тартибда тергов ҳибсхонасида қолдирилган маҳкум қамоққа олинган шахсни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан бир ой мобайнида кўпи билан ўн суткагача тергов ҳибсхоналаридан ВСҲга ўтказилиши мумкин.

21. ВСҲга вақтинча сақлаш учун олиб келинганлар (транзит орқали олиб ўтилувчилар) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларининг очиқ варақалари асосида ва белгиланган шаклдаги йўловчи рўйхат асосида тузилган маълумотномалар бўйича қабул қилинади. ВСҲ навбатчиси томонидан саволлар бериш жараёнида уларнинг берган жавоблари очиқ варақалардаги маълумотларга тўғри келмаган тақдирда, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилади.

22. ВСҲга сақлаш учун қабул қилинаётган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари ҳамда ВСҲдаги режим тўғрисида хабардор қилинади. Бундай маълумотлар ҳар бир камера деворларига осиб қўйилади.

23. Бошқа шахслардан ажратиб қўйишни талаб қиладиган ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган беморларни аниқлаш мақсадида ВСҲга олиб келинган шахслар ВСҲ навбатчиси ва ВСҲ тиббиёт ходими томонидан дастлабки тиббий кўрик ва санитария ишловидан ўтказилади.

24. ВСҲга олиб келинган шахсларнинг баданида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида шикаст етказилганлиги аниқланган тақдирда бу ҳақда далолатнома тузилиб, ВСҲ навбатчиси ва тинтув ўтказаётган ходим томонидан имзоланади ҳамда зудлик билан назорат қилувчи прокурорга хабар берилади.

Тиббиёт ходимлари томонидан чиқарилган хулосага кўра стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлган шахслар ВСҲга қабул қилинмайди.

25. ВСҲга олиб келинганларни камераларга жойлаштириш бўйича ВСҲ навбатчиси томонидан режа тузилади ва ушбу режа асосида камераларга жойлаштирилади.

Камераларга жойлаштириш бўйича режа ихтиёрий формада тузилади. Унга ҳар бир сақланаётганнинг фамилияси, содир этилган жиноятнинг оғирлиги бўйича камераларга жойлашиш тарҳи киритилади. Тарҳда вояга етмаганлар ва ўта хавфли рецидивистларнинг фамилияси алоҳида белги билан ажратилади.

26. ВСҲда сақланаётган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар имкони борича чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.

ВСҲда сақланаётган шахслар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда бир-биридан алоҳида сақланади ва камераларга жойлаштирилади:

эркаклар аёллардан алоҳида;

вояга етмаганлар катта ёшдаги шахслардан алоҳида сақланади. Алоҳида ҳолларда прокурорнинг розилиги билан вояга етмаганлар сақланаётган камераларда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган, ижобий тавсифга эга катта ёшлиларни сақлашга йўл қўйилади;

жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган шахслар илгари озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланган шахслардан алоҳида сақланади.

Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмаси бўлганда, битта жиноят иши бўйича ёхуд бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ВСҲда сақланаётган шахслар ҳам алоҳида-алоҳида сақланади.

27. Овқат ейишни рад этаётган ВСҲда сақланаётган шахс имкон қадар ВСҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади.

28. Қуйидагилар ВСҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар;

ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганлар ёки айбланаётганлар;

ўта хавфли рецидивистлар;

маҳкумлар;

ҳаёти ва соғлиғига ВСҲда сақланаётган бошқа шахслар томонидан хавф туғилганлар ВСҲ бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг қарорига кўра ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмасига кўра;

юқумли касалликларга чалинган ёки алоҳида тиббий парвариш ва кузатувга муҳтож бўлган беморлар.

29. Вояга етмаганлар ёши, жисмоний ривожланишига қараб камераларга жойлаштирилади.

30. Ҳомиладор аёллар ва болали аёллар бошқа шахслардан ажратилган, махсус жиҳозланган камераларга жойлаштирилади.

31. Ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар билан касалланган шахслар карантин учун ажратилган камераларга жойлаштирилади. Карантин муддати тиббий кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади.

32. Руҳий ҳолати бузилган шахслар, жумладан ВСҲ ходимларига ва ВСҲда сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга тиббиёт ходимининг тавсиясига кўра жойлаштирилади.

33. ВСҲда сақланаётган шахслар умумий камераларда сақланади. Қамоққа олинганлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра ВСҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

34. ВСҲда сақланаётган шахсларни бир кишилик камераларга жойлаштиришга:

мазкур Қоидаларда назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаганда;

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб;

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг якка сақлаш тўғрисидаги ёзма аризасига биноан;

ВСҲда сақланаётган шахсларни, агар кундузи умумий камерада сақланаётган бўлса, тунги вақтда бир кишилик камерага жойлаштириш зарур бўлганда;

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ажратиб қўйилишини таъминлаш талаб қилинган бошқа ҳолларда ҳам йўл қўйилади.

35. ВСҲда сақланаётганларнинг ВСҲнинг бошқа камераларда ёки ўзга хоналарда сақланаётганлар билан сўзлашишига, уларга бирон-бир нарса беришига ҳамда улар билан ёзишмалар олиб боришига йўл қўйилмайди.

Ажратиб қўйишни таъминлашга доир талабларга ВСҲ ҳудуди ва йўлагида, сайр қилиш вақтида, санитар ишлов вақтида ва бошқа ҳолларда ҳам риоя этилиши керак.

4-боб. ВСҲда шахсларни шахсий тинтувдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини олиш ва фотосуратга олиш ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш

36. ВСҲда сақланаётган шахслар шахсий тинтув қилинади, уларнинг бармоқ излари ҳамда фотосурати олинади. Улар жойлаштирилган хоналар тинтув қилинади, уларнинг ёнидаги ашёлари ҳамда номига келган посилкалар, йўқловлар ва бандероллар эса кўздан кечирилади.

37. ВСҲга бир гуруҳ шахслар келтирилган вақтда, улар икки соатдан ошмаган муддат ичида шахсий тинтувдан ўтказилиши шарт.

38. Шахсий тинтув тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.

39. Тўлиқ шахсий тинтув ВСҲда сақланаётган шахс ВСҲга олиб келинганда, олиб кетилаётганда ёки қамоққа олинган шахслар карцерга киритилаётганда ўтказилади.

40. Тўлиқ шахсий тинтув ўтказишда шахс тўлиқ ечинтирилиб, унинг бадани, кийим-боши, пойабзали, агар мавжуд бўлса, ВСҲ тиббиёт ходими назорати остида протезлари, пластир ёпиштирилган, гипсли ва бошқа боғланган жойлари бирма-бир синчиклаб текширилади. Кийим-боши орасида тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги аниқланган тақдирда, кийим-бошининг чоки сўкилади, пойабзалида мавжуд супинатор ва темир нағал эса, ажратиб олинади.

41. Тўлиқсиз шахсий тинтув қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲ тиббиёт хонасига, сайрга, бармоқ изларини олиш ёки фотосуратга олишга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс, ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда.

42. Тўлиқсиз шахсий тинтув ўтказишда шахс ечинтирилмасдан кўздан кечирилади, унинг кийим-боши, пойабзали пайпаслаб текширилади. Шахсда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилади.

43. Шахсий тинтув ВСҲнинг тинтув қилинаётган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.

44. Қуйидаги ҳолларда ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улар иштирокида кўздан кечирилади:

ВСҲга олиб келинганда ёки олиб чиқилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда;

қамоққа олинган шахслар карцерга киритилаётганда.

45. Зарур ҳолларда, ВСҲ бошлиғининг кўрсатмасига кўра, ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг йўқлигида ҳам ВСҲ ходимлари томонидан камера бўйича навбатчи иштирокида кўздан кечирилади.

46. ВСҲга олиб келинган ва сақланаётган шахсларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг борлиги аниқланганда, бу ҳақда далолатнома тузилади.

47. Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш натижалари мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Мазкур баённома шахсий тинтув қилган ҳамда кўздан кечиришни ўтказган ВСҲ ходим(лар)и ва шахсий тинтув қилинган ҳамда кўздан кечирилган шахс томонидан имзоланади. Шахс баённомада ўз эътирозларини кўрсатишга ҳақли.

48. Шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.

49. Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечиришда Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситалар қўлланилиши мумкин.

50. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг камера карточкасига шахсий тинтув қилиш ҳамда кўздан кечириш ўтказилган сана, уларни ўтказган шахсларнинг унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, фойдаланилган техник воситаларнинг тури (агар фойдаланилган бўлса) ёзилади ҳамда тузилган баённома ва далолатномалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

5-боб. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйиш

51. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ВСҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига асосан олиб қўйилади.

52. Олиб қўйилган пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар ВСҲ навбатчилик қисмига сақлаш учун топширилади ва бу ҳақида уларнинг тавсифлари ва идентификация рақамлари санаб ўтилган ҳолда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси ВСҲда сақланаётган шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади. Олиб қўйилган пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар ВСҲнинг навбатчилик қисмидаги сейфда сақланади.

53. Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар сақлаш учун топширилади ёки тегишли муассасаларга берилади ёхуд ВСҲ бошлиғининг асослантирилган қарорига кўра йўқ қилиб ташланиб, бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.

54. Жиноят иши учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар ВСҲда сақланаётган шахснинг аризаси ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг розилигига кўра унинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юборилиши мумкин.

55. ВСҲда сақланаётган шахс ВСҲга келганида яширган, шунингдек у ВСҲда бўлган даврида ундан топиб олинган пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар ВСҲ бошлиғининг прокурор билан келишилган асослантирилган қарорига кўра давлат даромадига ўтказилади.

56. Санитария ишловидан ўтказиш чоғида ВСҲда сақланаётган шахсларни назорат қилиш ҳамда шахсий тинтув ўтказиш ВСҲда сақланаётган шахслар билан бир жинсда бўлган ВСҲ ходимлари томонидан амалга оширилади.

57. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органга олиб қўйилган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар тўғрисида икки кун ичида хабар қилинади.

58. Сақланаётган шахслар тергов ҳибсхоналарига кўчирилган вақтда улардан олиб қўйилган нарсалар ва ашёлар тергов ҳибсхоналарига юборилади.

59. ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲдан озод этилган тақдирда улардан олиб қўйилган нарсалар ва ашёлар ўзларига қайтариб берилади ва бу ҳақда тилхат олинади.

6-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг моддий-маиший таъминоти

60. ВСҲда сақланаётган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария, гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.

61. ВСҲда сақланаётган шахслар шахсий кийим-боши ва пойабзалидан фойдаланади. ВСҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар бўлмаган тақдирда уларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларга жинси ҳамда иқлим шароитлари инобатга олинган ҳолда кийиб юришга рухсат этилган мавсумий кийим-бош ва пойабзал берилади.

62. ВСҲда сақланаётган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак (кўрпа, ёстиқ, иккита чойшаб ва ёстиқ жилди), идишлар ҳамда овқатланиш асбоблари (коса (миска), кружка ва қошиқ) берилади.

63. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг илтимосига кўра, уларга якка тартибдаги гигиена воситалари (совун, тиш чўткаси, тиш пастаси ёки порошоги), соқол оладиган асбоб ҳамда шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) берилади.

64. ВСҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ҳамда иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.

65. ВСҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланади.

66. Камераларга, уларда сақланиши мўлжалланган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

бир қаватли ёки икки қаватли каравотлар (ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган камераларда — фақат бир қаватли каравотлар);

стол ва стул (ўриндиқ);

озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар;

кийим-бош учун илгич;

радиоэшиттириш воситаси;

ахлат қутиси;

сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция);

санитария тармоғи (полга ўрнатилган унитаз ва бет-қўл ювгич);

иситиш тизими.

67. Болали аёллар сақланадиган камераларга қўшимча равишда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

болалар учун пластмассали ваннача;

дискли электр плита;

зарурат бўлганда, қўшимча иситиш ускуналари.

68. Қамоққа олинганларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқ жилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади. ВСҲда сақланаётган шахсларга йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти берилади. Ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.

69. ВСҲда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. ВСҲда сақланаётган беморлар, шунингдек ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган камераларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.

70. ВСҲда яшаш майдони нормаси белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мос бўлиши керак.

71. ВСҲда ҳомиладор аёллар ва болали аёллар учун яхшиланган моддий-маиший шароитлар яратилади ҳамда овқатнинг оширилган нормалари белгиланади.

72. ВСҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар туғиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқилади.

Зарур бўлган тақдирда, ВСҲ бошлиғи жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга онанинг розилиги билан болани қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга ёки болалар муассасасига вақтинча топшириш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган илтимосномани олгач, ЖПКнинг 218-моддасига мувофиқ ҳомийлик қилиш чораларини кўради.

73. ВСҲда сақланаётган шахслар улар организмининг нормал яшаши учун етарли бўлган бепул овқат билан таъминланади.

ВСҲдаги овқат нормалари ВСҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда ёшига, шунингдек қамоққа олинганлар жалб этилиши мумкин бўлган ишнинг хусусияти ва оғирлигига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

ВСҲда сақланаётган ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, вояга етмаганларга, шунингдек беморларга, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади.

74. ВСҲда сақланаётган шахслар ҳар куни эҳтиёжга қараб қайнатилган ичимлик суви билан таъминланади.

75. ВСҲда сақланаётган шахслар тасарруфида қоғоз ва канцелярия ашёлари бўлиши ҳуқуқига эга. ВСҲда сақланаётган шахсларга уларнинг илтимосига кўра, аризалар, таклифлар ва шикоятларини ёзиши учун қоғоз ва шарикли ручка берилади.

7-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти

76. ВСҲда даволаш-профилактика ва санитария, эпидемияга қарши ишлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. ВСҲ маъмурияти ВСҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғини сақлашни таъминлайдиган санитария-гигиена талабларини бажариши шарт.

77. ВСҲга олиб келинган шахслар улар олиб келинган кундан бошлаб икки кун ичида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида мажбурий рентгенофлюрографик (рентгенофлюрографик текширувга оид маълумотлар бўлмаганда) текширувидан ўтказилади. Олинган тиббий кўрик натижалари уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади.

78. ВСҲда сақланаётган шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёки психиатрия ёрдами кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади. ВСҲда сақланаётган шахсларни ВСҲ ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган билан келишилади.

79. ВСҲда сақланаётган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, ВСҲ маъмурияти бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади.

80. ВСҲда сақланаётган шахсга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда, уларни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқиш ВСҲ бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилиб, ўн икки соат ичида жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган ёзма равишда хабардор қилинади.

81. ВСҲда сақланаётган қамоққа олинган шахсларнинг даволаниши учун узоқ (10 кундан ортиқ) вақт талаб этилганда, ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган хулоса асосида улар ҳудудий тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт бўлимларига даволаниш учун жойлаштирилади.

82. ВСҲда сақланаётган шахс ВСҲда тан жароҳатлари олганда ВСҲнинг тиббий ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади.

83. Тиббий гувоҳлантириш ВСҲ бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд ВСҲда сақланаётган шахс ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббий гувоҳлантиришни ўтказишнинг рад этилиши устидан прокурорга шикоят қилиниши мумкин.

84. ВСҲда сақланаётган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

85. ВСҲда сақланаётган шахслар ҳар куни камераларни кўздан кечириш вақтида ВСҲ тиббиёт ходимларига, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, ВСҲнинг исталган ходимига тиббий хизмат кўрсатилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат қилганларга зарур тиббий хизмат кўрсатилиши шарт.

86. ВСҲда сақланаётган шахсларга амбулатор тиббий хизмат камераларда ёки ВСҲнинг махсус жиҳозланган тиббиёт хоналарида кўрсатилади. ВСҲ тиббиёт ходими ҳар куни камераларни эрталабки кўздан кечириш вақтида, биринчи навбатда, амбулатор тиббий хизмат кўрсатилаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади.

87. Дори воситалари беморларнинг ўзларига фақат бир кунлик истеъмол учун ВСҲ тиббиёт ходими рухсатига кўра бериб қўйилади.

88. Дори воситалари ВСҲ тиббиёт ходимининг кўрсатмаси бўйича беморнинг тиббий картасига ёзилган кўрсаткичларга мувофиқ берилади. Беморнинг хоҳишига кўра, шу жумладан бошқа тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан тайинланган дори воситалари унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан олиб келинган тақдирда ВСҲ тиббиёт ходимининг розилиги билан олиниши мумкин.

89. Шифокорнинг ёзма хулосасига кўра ВСҲда сақланаётган шахсларга тавсия этиладиган дори воситаларининг миқдори чекланмайди.

90. Дори воситаларининг истеъмол қилиниши ВСҲ тиббиёт ходими назоратида амалга оширилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак мускулларининг сиқилиши (стенокардия), беморнинг тинчланишига боғлиқ бўлган қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган гипертоник касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби касалликларга чалинган) беморларга ВСҲ тиббиёт ходими томонидан тайинланган дори воситалари бериб қўйилиши мумкин, бундан таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи ва бошқа шу каби дори воситалари мустасно.

91. ВСҲда сақланаётган шахсларда ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда зудлик билан эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва даволаш-профилактика ишлари амалга оширилади.

92. Эпидемияга қарши курашиш мақсадида ўн кунда камида бир маротаба ВСҲ камералари, овқат тарқатиш хоналари ҳамда омборхона ва бошқа хоналари белгиланган тартибда кимёвий препаратлар ёрдамида зараркунандаларни йўқотиш учун профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилинади.

93. ВСҲни тайёр овқат билан таъминловчи ошхоналар умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бериши керак.

94. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқат сифатини ВСҲ навбатчиси ва тиббиёт ходими текширади ҳамда бу ҳақда махсус журналга қайд қилади. Тегишли ҳужжатлари бўлмаган, яроқлилик муддати тугаган, бузилиш аломатлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

95. ВСҲда сақланаётган шахслар шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга. ВСҲда сақланаётган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид ёхуд унга нисбатан шахсга қарши жиноятлар содир этилиши таҳдиди юзага келганда ВСҲ ходимлари дарҳол унинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт.

96. ВСҲ бошлиғи ВСҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.

97. ВСҲда сақланаётган шахснинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда, ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс зудлик билан бу ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органни, шунингдек прокурорни хабардор қилиши шарт.

98. Овқат ейишни рад этаётган шахс ВСҲ тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.

99. Овқат ейишни рад этган шахснинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.

100. ВСҲда сақланаётган шахснинг овқат ейишни рад этиши унинг бошқа қамоқда сақлаш жойларига ўтказилишига ёхуд тергов ҳаракатлари ва суд мажлисларида иштирок этиш учун қўриқлаб борилишига тўсқинлик қилмайди. Зарурат бўлганда, ВСҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш ёки қўриқлаб бориш тиббий ходим кузатувида амалга оширилади.

8-боб. ВСҲда сақланаётган шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш

101. ВСҲда сақланаётган шахслар сақланиш даврида бир маротаба ўзи билан сақлаш тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиб олиш ҳуқуқига эга. ВСҲда сақланаётган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизигача бўлган миқдорда пул сарфлашга рухсат этилади.

102. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишни хоҳловчилар ВСҲ бошлиғи номига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

103. ВСҲ бошлиғи ВСҲга қабул қилишда шахслардан олиб қўйилган ва навбатчилик қисмида сақланаётган пул маблағлари ҳисобидан ВСҲда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишлари учун шароит яратиб беради.

104. Карцерда сақланаётган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши тақиқланади.

9-боб. Посилкалар, йўқловлар, бандеролларни қабул қилиш ва уларни ВСҲда сақланаётган шахсларга бериш

105. ВСҲда сақланаётган шахслар посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олиш ҳуқуқига эга.

106. ВСҲда сақланаётган шахслар ушлаб турилган даврида оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган нормалардан ошмайдиган битта посилка ёки бандероль, шунингдек умумий оғирлиги ўн икки килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат иккита йўқлов олишига рухсат этилади.

107. ВСҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар ва болали аёллар, вояга етмаганлар, шунингдек шифокорнинг ёзма хулосасига кўра даволанишга ҳамда кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди.

108. Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёки жиноят қуроли сифатида ёхуд ушлаб туриш мақсадларига тўсқинлик қилиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни ВСҲда сақланаётган шахсларга бериш тақиқланади.

109. Посилкалар, йўқловлар ва бандероллар қабул қилиш ВСҲнинг махсус жиҳозланган хонасида амалга оширилади.

110. Посилкалар, йўқловлар ва бандероллар қабул қилиш вақти, тартиби ва уларнинг сони ҳамда миқдорини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўчирмалар ВСҲга келган шахсларга кўринадиган жойга осиб қўйилади.

111. Йўқлов олиб келган шахс мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тўлдиради. Аризалар ва йўқлов уни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга ВСҲ навбатчисига тақдим этилади.

Йўқловдаги нон ва колбаса маҳсулотлари, шунингдек пишлоқ ва тузланган балиқ бўлакларга ажратилиб текширилади, суюқ маҳсулотлар ВСҲнинг идишига қуйилади, консервалар очилиб, бошқа идишга солинади, махорка, шакар ва шу кабилар махсус элакдан ўтказилади, конфетлар ўрамсиз қабул қилинади, тамаки маҳсулотлари қутисидан чиқарилган ҳолда кўздан кечирилади. Ёзишмаларни ҳамда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини яшириш мумкин бўлган бошқа барча маҳсулотлар ҳам шу тартибда текширилади. Зарур ҳолларда, текширув жараёнида техник воситалардан фойдаланилади.

Текширув йўқловни олиб келган шахс иштирокида амалга оширилади.

112. ВСҲ ходими йўқлов олиб келган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва аризасининг бир нусхасини йўқловни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиб қайтариб беради ҳамда йўқловнинг оғирлигини махсус журналга қайд этади. Аризанинг иккинчи нусхасига ВСҲда сақланаётган шахс йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйганидан сўнг, йўқлов унга берилади ва аризанинг ушбу нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади. ВСҲда сақланаётган шахс аризага йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳақда аризанинг ушбу нусхасига ёзиб қўйилади ва далолатнома тузилади.

113. Йўқловда жиноий мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган, ВСҲ ҳудудига киритиш тақиқланган яширилган ашёлар аниқланган тақдирда, ВСҲ жойлашган ички ишлар органи бошлиғига билдирги орқали маълум қилинади. Ички ишлар органи бошлиғининг текширув ўтказиш бўйича топшириғига асосан тезкор ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

114. Йўқловлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

йўқловни олиб келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда;

тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинганда;

йўқловлар сони ёки йўқловнинг умумий оғирлиги Қонунда белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;

ВСҲда сақланаётган шахс тергов ҳаракатлари ўтказиш учун, шунингдек судга ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;

йўқлов олувчи йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

йўқлов олувчи бошқа муассасага юборилган ёки озод этилганда;

йўқлов олувчи вафот этганда.

Келтирилган ҳолларда йўқлов уни олиб келган шахсга қайтариб берилади, бундан 113-банддаги ҳолатлар мустасно.

115. Посилка ва бандероллар ВСҲ ходимларидан иборат уч кишилик комиссия томонидан очилади ҳамда уларнинг ичидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари посилка ва бандеролларнинг устидаги рўйхат билан солиштирилади.

Очилган посилка ва бандероллар бўйича далолатнома тузилади ҳамда унга ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати, уларнинг ташқи белгилари, сифати, агар уларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, далолатномада уларни сақлаш, давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун топширилганлиги кўрсатилади.

116. Далолатнома ВСҲда сақланаётган шахсга имзо қўйдириб таништирилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

117. Посилка ва бандероллар:

ВСҲда сақланаётган шахс уларни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

ВСҲда сақланаётган шахс бошқа муассаса ёки тергов ҳибсхонасига ўтказилганда ёки озод этилганда;

номига посилка ва бандероллар келган ВСҲда сақланаётган шахс вафот этганда уларни жўнатган шахсларга почта орқали юборилади.

118. ВСҲда сақланаётган вояга етмаганларнинг посилкалар, йўқловлар ва бандеролларда дарсликлар ҳамда ёзув ашёлари олишига рухсат берилади.

119. Посилкалар, йўқловлар ва бандероллар қабул қилиб олингандан сўнг, йигирма тўрт соат ичида ВСҲда сақланаётган шахсга берилади.

120. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинган шахсларнинг посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олиши тақиқланади. Посилкалар, йўқловлар ва бандероллар қамоққа олинган шахсларга уларнинг карцерда бўлиш муддати тугаганидан кейин топширилади. Унга қадар юборилган посилка ва бандероллар ВСҲ омборхонасида сақланади.

121. Посилкалар, йўқловлар ва бандеролларнинг сақланиши оқибатида уларнинг табиий бузилиши ҳамда кўздан кечириш натижасида ташқи кўринишини йўқотганлиги учун ВСҲ маъмурияти жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда йўқлов олиб келган шахс йўқловни қабул қилиш вақтида огоҳлантирилиши шарт.

10-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг хат-хабарларни олиши ва жўнатиши

122. ВСҲда сақланаётган шахслар қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан ёзишмалар олиб бориш ҳуқуқига эга. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг хат-хабарларини жўнатиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

123. ВСҲда сақланаётган шахслар ёзишмалар учун зарур ашёларни (конвертлар, маркалар, телеграмма бланкалари, қоғоз ва бошқаларни) ВСҲ ходимлари орқали сотиб олади.

124. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ёзишмалари ВСҲ маъмурияти орқали амалга оширилади ҳамда цензурадан ўтказилади. Цензура ВСҲ маъмурияти томонидан, зарур бўлган тақдирда эса жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.

125. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, махфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган хат-хабари адресатга жўнатилмайди, ВСҲда сақланаётган шахсларга берилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилади. Бу ҳақда прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.

126. ВСҲда сақланаётган шахслардан хат-хабарлар ва тўлдирилган телеграмма бланкалари ҳар куни ёпилмаган конвертларда, жўнатувчи ва олувчининг реквизитлари ёзилган ҳолда ВСҲ ходими томонидан қабул қилинади. Хат-хабарлар уларнинг аризасига мувофиқ вояга етмаган фарзандларига ВСҲ реквизитларини кўрсатмаган ҳолда жўнатилиши мумкин.

127. Хат-хабарни ВСҲда сақланаётган шахсларга топшириш ва адресатларга жўнатиш хат-хабар келиб тушган ёхуд у жўнатишга топширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ВСҲ маъмурияти томонидан амалга оширилади. Телеграмма адресатга дарҳол топширилади ва жўнатилади.

128. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг барча хат-хабарлари юборилган ёки олинган сана махсус журналда қайд этилади.

129. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндоши вафот этганлиги, оғир касаллиги, ВСҲда сақланаётган шахсларнинг оиласи ёхуд яқин қариндошларига моддий зарар етказган табиий офат ҳақидаги маълумотлар, шунингдек бошқа шунга ўхшаш маълумотлар олинганидан кейин дарҳол адресатга маълум қилинади.

130. Турли ВСҲдаги шахслар ўртасидаги ёки ВСҲда сақланаётган шахсларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан ёзишмалари фақат қариндошлар ўртасида амалга оширилиши мумкин.

131. ВСҲдан кетган шахсларнинг номига келган хатлар олинганидан кейин уч кунлик муддатдан кечиктирмай ВСҲнинг маъмурияти томонидан у кетган жойга жўнатилади.

132. Карцерда сақланаётган шахсларнинг ёзишмалари тақиқланади.

11-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ҳар кунги сайрларини ўтказиш

133. ВСҲда сақланаётган шахслар камида бир соат давом этадиган ҳар кунги сайр этиш ҳуқуқига эга.

134. Ҳомиладор аёллар, болали аёллар ҳамда вояга етмаганларнинг ҳар кунги сайри камида икки соат давом этадиган қилиб белгиланади. Сайрлар вақтида вояга етмаганларга жисмоний машқлар ва спорт ўйинлари ўйнаш учун имконият берилади.

135. Беморларнинг ҳар кунги сайр этиш вақти ВСҲ тиббиёт ходимининг хулосасига кўра белгиланади.

136. Камерадаги шахслар сайрга бир вақтда олиб чиқилиши ва улар мавсумий кийимда бўлиши лозим.

137. ВСҲда сақланаётган шахслар сайрга куннинг ёруғ ва қулай вақтида ВСҲ маъмурияти томонидан белгиланган жадвал асосида олиб чиқилади.

138. Сайр вақтида ВСҲ тиббиёт ходимлари ВСҲ масъул ходимлари билан биргаликда камераларнинг санитария ҳолатини текширишлари мумкин.

139. Сайрга олиб чиқилган шахслар доимий равишда назорат қилиб турилади.

140. ВСҲда сақланаётган шахслар сайр вақтида сайрни муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида назоратчига мурожаат қилишлари мумкин. Назоратчи бу ҳақда ВСҲ навбатчисини хабардор қилади.

141. Сайр қилиш об-ҳаво шароити ёмонлашганда (бўрон, кучли ёмғир ва ҳ. к.), фавқулодда ҳолатлар (қочиш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳ. к) рўй берганда, вазият кескинлашганда ҳамда бошқа нохуш ҳодиса (ёнғин, табиий офатлар ва ҳ. к.)лар бартараф этилгунга қадар тақиқлаб қўйилиши мумкин.

142. Сайр қилиш тартибини бузган шахслар ВСҲ бошлиғи (йўқлигида унинг ўринбосари ёки навбатчи) кўрсатмасига асосан камерасига қайтарилади.

12-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларини ўтказиш

143. ВСҲда сақланаётган шахсларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, ЖПКнинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

144. ВСҲда сақланаётган шахснинг қариндошлар ва бошқа шахслар билан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг учрашувга келган шахс ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ёзма рухсати асосида ВСҲ бошлиғи томонидан давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашувга ижозат берилиши мумкин.

145. Бир вақтнинг ўзида ВСҲда сақланаётган шахс билан икки нафар вояга етган қариндошлари ва бошқа шахсларнинг учрашувига рухсат этилади.

146. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари ВСҲнинг махсус жиҳозланган учрашув хонасида ўтказилади.

147. ВСҲда сақланаётган шахслар учрашувга бир вақтнинг ўзида олиб чиқилиши мумкин, бунда ВСҲда сақланаётган шахсларнинг камералар бўйича ажратилиш талабларига қатъий риоя қилиниши шарт.

148. Ўта оғир жиноят содир этган шахслар ва ўта хавфли рецидивистлар билан учрашувлар якка тартибда ташкил қилинади.

149. ВСҲ ходимлари томонидан учрашувга олиб чиқилаётган шахснинг ташқи кўриниши озода бўлиши таъминланиши керак.

150. Мазкур Қоидаларнинг 192-бандида кўрсатилган вақтларда келган, шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, шунингдек маст ҳолда келган шахсларга учрашув берилмайди. Бунда рад этиш сабаблари ВСҲ ходими томонидан тушунтирилади.

151. ВСҲда сақланаётган шахслар билан учрашувлар қуйидагиларга берилади:

адвокатга — у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда;

ҳимоячи сифатида иштирок этаётган яқин қариндошига ёки қонуний вакилига — унинг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;

қонуний вакилга — унинг ишда қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;

қариндошга ёки бошқа шахсга — жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсатини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда.

Ушбу бандда санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

152. Адвокатнинг ўз ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади.

Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

153. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг адвокат билан учрашувлари уларнинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда, уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинадиган шароитларда ўтказилади.

Учрашув жараёнида адвокат томонидан ВСҲда сақланаётган шахсларга Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш ҳолатлари аниқланганда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади.

Адвокат билан учрашув муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, ВСҲ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва ушбу адвокатга гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига юборилади.

154. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар ВСҲ ходимларининг назорати остида амалга оширилади. Ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлар ва бошқа шахслар томонидан ВСҲда сақланаётган шахсларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширишга уринилган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин ВСҲнинг масъул ходимлари томонидан огоҳлантирилиши шарт.

155. Ҳимоячилар, қонуний вакиллар, қариндошлар ва бошқа шахсларга учрашувлар берилганда, уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппаратлар, видеокамераларнинг ва овоз ёзиш қурилмаларининг бўлиши тақиқланади.

156. ВСҲда учрашувлар вақтинча тўхтатиб турилган ҳолларда назорат қилувчи прокурорга, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга хабар берилади ва бу ҳақда учрашувга келганларни қабул қилиш хонасига эълон осиб қўйилади.

157. Карцерда сақланаётган шахсларнинг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлардан ташқари учрашувлари тақиқланади.

13-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиши

158. ВСҲда сақланаётган шахслар, агар бу мазкур Қоидаларни, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, ВСҲ хоналарида диний расм-русумларни адо этиш, ВСҲ кутубхонасидаги диний адабиётлардан фойдаланиш, диний ибодат нарсаларидан (санчувчи-кесувчи ашёлардан ташқари) фойдаланиш ҳуқуқига эга.

159. ВСҲда сақланаётган шахслар жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати билан ўз вакиллари орқали ёхуд бевосита фуқаролик-ҳуқуқий битимларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

160. Қамоққа олинганлар, агар ушбу Қоидаларга зид бўлмаса, никоҳ тузиш ҳамда никоҳдан ажралиш, бошқа оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

161. ВСҲда сақланаётган шахсларга ВСҲ кутубхонасидаги қонунчилик ҳужжатлари, адабиётлар ва даврий матбуот нашрларидан фойдаланишга рухсат этилади.

162. ВСҲ маъмурияти ВСҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ иштирок этиши учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда иштирок этиши билан боғлиқ учрашувлари уларга мазкур Қоидаларнинг 144-бандида назарда тутилган учрашувлар берилишида ҳисобга олинмайди.

14-боб. ВСҲда қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш

163. ВСҲда қамоққа олинган шахслар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда ВСҲ ҳудудида ўз хоҳишларига кўра ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати билан меҳнатга жалб этилиши мумкин.

164. ВСҲда қамоққа олинган шахсларнинг меҳнат шароити қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши керак. Қамоққа олинган шахслар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир.

165. Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.

166. ВСҲда қамоққа олинган шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этиш тақиқланади, бундан камеранинг тозалигини таъминлаш бўйича жалб этилган меҳнат мустасно.

167. Меҳнат қилиш истагини билдирган қамоққа олинган шахслар ВСҲ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади. Ариза ВСҲ бошлиғи томонидан кўриб чиқилади.

168. ВСҲда қамоққа олинган шахслар меҳнатга жалб этилган ҳолларда доимий назорат остида бўлади ва ВСҲ ходимларининг кўрсатмаси бўйича ишлайди. Уларни ВСҲ ҳудудидан ташқаридаги ишларга, махсус бўлимлар, фотолабораториялар, нусха кўпайтириш техникалари ўрнатилган жойларда, барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилигига, радиостанция, муҳандислик-техника ва алоқа воситалари билан ишлашга жалб этиш тақиқланади.

169. Қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш учун ВСҲда шароит бўлмаган ҳолларда аризачига рад этиш сабаблари тушунтирилади.

15-боб. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар юбориш

170. ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲ маъмуриятига, давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳамда мурожаат этилган тилда белгиланган тартибда ёзма жавоблар олиш ҳуқуқига эга.

171. ВСҲ ходимлари ҳар куни камераларни айланиш чоғида ВСҲда сақланаётган шахслардан ёзма ва оғзаки шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилади.

172. ВСҲ бошлиғи унинг номига ёзилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар кўриб чиқилишини таъминлайди.

173. Оғзаки шаклда қабул қилинган аризалар, таклифлар ва шикоятлар журналга қайд этилади ва ВСҲ бошлиғига баён қилинади.

174. ВСҲ бошлиғи номига берилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳам журналга қайд этилади ва ВСҲ бошлиғига маълум қилинади.

175. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар ВСҲ бошлиғи томонидан адресатга юборилади, бундан ВСҲда сақланаётган шахсларни шахсан қабул қилиш вақтида ВСҲни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахслар томонидан олинган мурожаатлар мустасно.

176. Суд, прокурор, ҳимоячи ёки ВСҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай муҳрланган тарзда олувчиларга юборилади ёки топширилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган шикоятлар муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади.

177. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари номига йўлланган аризалар, таклифлар ва шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилади, улар томонидан қараб чиқилади ҳамда ўша муддатда адресатга юборилади. Мурожаат адресатга юборилганлиги тўғрисидаги илова хатнинг кўчирма нусхаси ВСҲда сақланаётган шахсга эълон қилиш учун ВСҲга юборилади. Илова хатнинг кўчирма нусхаси ВСҲда сақланаётган шахсга имзо қўйдириб таништирилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

178. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органининг бошлиғига ёхуд прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга юборилади ёки топширилади.

179. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, махфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган аризалар, таклифлар ва шикоятлар адресатга юборилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилиб, бу ҳақда ВСҲда сақланаётган шахс, шунингдек прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.

180. Аризалар, таклифлар ва шикоятларга берилган ёзма жавоблар, шунингдек улар жўнатилганлиги тўғрисидаги илова хатларнинг кўчирма нусхалари ВСҲда сақланаётган шахсларга тилхат олиб эълон қилинади ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

181. ВСҲда сақланаётган шахсларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги аризалар ва шикоятлар билан мурожаат этганлиги учун ҳар қандай шаклда таъқиб қилиш тақиқланади.

16-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши

182. ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲнинг бошлиғига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек ВСҲларни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

183. ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг шахсий қабулига ёзилиш ВСҲ ходимлари томонидан ҳар куни камераларни айланиб чиқиш чоғида амалга оширилади. Қабул қилиш тўғрисидаги мурожаат ёзма ёки оғзаки равишда ВСҲ бошлиғи номига берилади ва шахсий қабул журналида навбат билан рўйхатга олинади.

184. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қабул қилиш ҳар куни белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади, дам олиш ва байрам кунлари бундан мустасно. Зарур ҳолларда, ВСҲда сақланаётган шахслар жадвалдан ташқари қабул қилиниши мумкин.

185. Мурожаат қилганларни қабул қилиш шахсий қабул журналидаги рўйхат бўйича амалга оширилади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади. Ёзма равишда берилган мурожаатларга унинг натижаси ҳақида белги қўйилиб, ВСҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

186. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахсларни ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсан қабул қилиш ВСҲнинг учрашув хонасида амалга оширилади. Қабулга келган шахслар махсус журналда рўйхатга олинади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади.

17-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракатлари ва суд мажлисларида иштирок этишини таъминлаш

187. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларида иштирок этишлари суд ва тергов органларининг талабномалари асосида ҳудудий ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари ходимлари томонидан таъминланади.

188. Суд ва тергов органларининг ВСҲда сақланаётган шахсларни суд мажлислари ва тергов ҳаракатлари ўтказиш учун қўриқлаб бориш тўғрисидаги талабномалари ВСҲ жойлашган ички ишлар органи бошлиқлари номига тергов ҳаракатлари ва суд жараёни бошланишидан камида 24 соат олдин юборилиши лозим.

189. Суд ва тергов органлари томонидан имзоланган ва гербли муҳри билан тасдиқланган талабномаларда қуйидагилар кўрсатилади:

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили ва ЖКнинг қайси моддаси билан айбланаётганлиги;

ВСҲ номи;

тергов ҳаракатларини ўтказиш ва суд мажлисининг кўриб чиқиш жойи;

ВСҲда сақланаётган шахсларни тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларига олиб келиш (санаси, соати), шунингдек тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларининг давом этиш муддати (тахминий);

ВСҲда сақланаётган шахсларни қўриқлаб боришда сақлаш тартиби (бир-биридан зарурий ажратиб туриш тартиблари баён этилади).

Агар, суд мажлисига бир вақтнинг ўзида олдиндан чиқарилган суд қарори асосида қамоққа олинганлар ёки бошқа жиноий иш бўйича судланаётган шахслар гувоҳ сифатида чақиртирилаётган бўлса, уларнинг ҳозирги ҳолати талабномада кўрсатиб ўтилади.

190. Башарти тергов органлари томонидан ВСҲда сақланаётган шахсларни сўроқ қилиш, юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини олиб бориш ВСҲнинг тергов хоналарида амалга ошириш имкони бўлганда, бундай тергов ҳаракатлари ВСҲнинг тергов хоналарида амалга оширилади.

191. ВСҲ ҳудудида тергов ва суд ҳаракатларини, амбулатория суд-психиатрия экспертизасини ҳамда бошқа экспертизаларни ўтказиш бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ёзма кўрсатмаси асосида ВСҲ маъмурияти қуйидагиларни таъминлаши шарт:

хона ажратилишини;

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг иштирокини;

тергов ҳаракатларида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда ВСҲ ҳудудига киришларини.

192. ВСҲ навбатчиси томонидан сменани топшириш-қабул қилиш (камида бир соат ичида) ва ВСҲда сақланаётган шахсларнинг овқатланиш (нонушта, тушлик ва кечки овқат) вақтида, шунингдек тунги вақтда, яъни кеч соат 22.00 дан эрталаб соат 6.00 гача ВСҲда сақланаётган шахсларни чақирув бўйича камерадан олиб чиқилиши тақиқланади, ЖПКда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

18-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш

193. ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан мажбуриятларини намунали бажарганлик, қамоқда сақлашнинг белгиланган тартиби ва шарт-шароитларига риоя этганлик учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

ташаккур эълон қилиш;

илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан илгари олиб ташлаш;

ҳар кунги сайр вақтини кўпайтириш;

вояга етмаганларга қўшимча кинофильм намойиш этиш, телекўрсатувлар томоша қилишни ташкил этиш, спорт машғулотлари хонасига қўшимча равишда кириш, шунингдек бўш вақтни ўтказишнинг бошқа шакллари учун рухсат бериш.

Рағбатлантириш чоралари ВСҲ жойлашган ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг буйруғи билан қўлланилади ва ВСҲда сақланаётган шахсга эълон қилинади. Рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги тўғрисида ВСҲда сақланаётган шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.

194. ВСҲда сақланаётган шахсларга нисбатан белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик, қамоқда сақлаш тартиби ва шарт-шароитларини, ажратиб қўйишни таъминлаш талабларини бузганлик учун қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

қамоққа олинган шахсларни карцерга ўн суткагача, вояга етмаганларни эса карцерга беш суткагача бўлган муддатга жойлаштириш.

Интизомий жазо ёзма шаклда берилади. ВСҲда сақланаётган шахсга нисбатан қўлланилган интизомий жазо ҳақида 24 соат ичида ёзма равишда назорат қилувчи прокурорга хабар берилади. Интизомий жазо қўлланилганлиги ҳақидаги материаллар ВСҲда сақланаётган шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

195. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ВСҲда махсус юритилган дафтарда рўйхатга олинади.

196. ВСҲда сақланаётган шахсдан интизомий жазо қўлланилишидан олдин ёзма тушунтириш олинади, бундай тушунтириш беришдан бош тортилган ҳолларда эса тегишли далолатнома тузилади.

197. Интизомий жазони қўллаш чоғида қоидабузарлик содир этилган ҳолатлар, ВСҲда сақланаётган шахснинг хулқ-атвори ва шахсига оид сифатлар, илгари интизомий жазолар берилган-берилмаганлиги инобатга олинади.

198. Интизомий жазо қоидабузарлик аниқланган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай, қоидабузарлик факти юзасидан текширув ўтказилган тақдирда эса у тугаган кундан эътиборан, лекин қоидабузарлик содир этилган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Интизомий жазо дарҳол қўлланилади, уни дарҳол қўллаш имконияти бўлмаган тақдирда эса ушбу жазо берилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади.

199. Интизомий жазо ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан берилади. Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта қоидабузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта қоидабузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.

200. ВСҲда сақланаётган шахслар юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга қўлланилган интизомий жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят бериш интизомий жазонинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.

201. Қамоққа олинган шахслар қуйидагилар учун карцерга киритиб қўйилиши мумкин:

ВСҲда сақланаётган бошқа шахсларга зулм қилганлик ва уларни ҳақорат қилганлик;

ВСҲ ходимларининг ёки бошқа шахсларнинг қонуний талабларига итоат этмаганлик ёхуд уларни ҳақорат қилганлик;

ажратиб қўйишни таъминлаш талабларини бир неча марта бузганлик;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг таъсир доирасига тушадиган ҳуқуқбузарлик содир этганлик;

Қонунда ва мазкур Қоидаларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаганлик, тарқатганлик, истеъмол қилганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун.

202. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо илгари огоҳлантириш ёки ҳайфсан тарзидаги иккита ва ундан ортиқ интизомий жазо қўлланилган қамоққа олинган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.

203. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, шунингдек биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

204. Карцерга киритиб қўйиш ВСҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги қарори ва шифокорнинг қамоққа олинган шахснинг соғлиғи ҳолатига кўра карцерда туриши мумкинлиги ҳақидаги ёзма хулосаси асосида амалга оширилади.

205. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо қўлланилган қамоққа олинган шахс қарор билан ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан таништирилиб, имзо қўйдирилади.

206. ВСҲ бошлиғи тиббий кўрсатувларни инобатга олган ҳолда карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазонинг ижросини кечиктириш, карцерда сақлаш муддатини қисқартириш ёки қамоққа олинганни карцердан муддатидан илгари озод қилиш ҳуқуқига эга.

207. Агар қамоққа олинган кечиктириш даврида янги қоидабузарлик содир этмаган бўлса, у карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазодан озод қилиниши мумкин.

208. Юқори турувчи мансабдор шахс, прокурор ёки суд карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо асоссиз ёхуд у содир этилган қоидабузарликка номутаносиб бўлган ҳолларда интизомий жазони енгиллаштириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.

209. Карцерда қамоққа олинган шахсларни якка сақлаш белгиланади.

210. Карцерда қамоққа олинган шахслар ётиш учун алоҳида жой ва кўрпа-тўшак билан фақат тунги ухлаш вақти учун таъминланади.

211. Карцерга киритиб қўйиладиган шахс ўзи билан сочиқ, совун, тиш чўткаси, тиш пастаси ёки порошогини олиб кириши мумкин. Карцерга киритиб қўйилган шахснинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари) ВСҲ маъмурияти томонидан сақланади.

212. Карцерга киритилган шахсларни санитария ишловидан ўтказиш улар мазкур жазони ўтаб бўлганларидан кейин ёки ВСҲ тиббиёт ходимининг кўрсатмаси бўйича карцерда сақлаш вақтида ҳам ўтказилади.

213. Карцерга киритилган шахс касалликка чалинган тақдирда, ВСҲ тиббиёт ходимининг уни муддатидан олдин карцердан озод қилиш тўғрисидаги ёзма хулосасига асосан дарҳол озод этилади.

19-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги

214. ВСҲда сақланаётган шахслар ВСҲнинг мол-мулкига ўз хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун фуқаролик қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда моддий жавобгар бўлади. Етказилган моддий зарар миқдори ВСҲ бошлиғининг қарори билан белгиланади. Мазкур қарор ВСҲда сақланаётган шахсга тилхат олиниб эълон қилинади.

215. ВСҲда сақланаётган шахс етказган моддий зарарнинг ўрни унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан уларнинг розилиги билан қопланиши мумкин.

216. ВСҲда сақланаётган шахс тергов ҳибсхонасига юборилган тақдирда етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги қарор ўрни қопланмаган моддий зарарни белгиланган тартибда ундириш учун тергов ҳибсхонасига юборилади.

217. ВСҲда сақланаётган шахс моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплашни рад этган ёки ВСҲдан озод қилинган тақдирда бу зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилади.

218. Моддий зарар етказган шахснинг содир этган хатти-ҳаракатлари учун Қонунда белгиланган интизомий жазога тортилиши уни моддий жавобгарликдан озод қилмайди.

219. Айбдор етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги қарордан норози бўлса, юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга бу қарор устидан шикоят қилиши мумкин. Етказилган моддий зарар учун нотўғри ундирилган суммалар ВСҲда сақланаётган шахсга қайтарилиши керак.

20-боб. ВСҲда сақланаётган вафот этган шахсларнинг жасадларини бериш

220. ВСҲда сақланаётган шахс вафот этган тақдирда, ВСҲ бошлиғи бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади. ВСҲда сақланаётган шахснинг вафот этганлиги факти бўйича ЖПКда назарда тутилган тартибда терговга қадар текширув ўтказилади.

221. ВСҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади у билан боғлиқ барча тегишли терговга қадар текширув ўтказилаётган жараёнда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига асосан сақлаш учун ВСҲга яқин жойдаги соғлиқни сақлаш муассасасининг ўликхонасига топширилади.

222. ВСҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганидан, шунингдек ЖПКда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади.

223. Вафот этган шахснинг жасади уни талаб қилган шахснинг аризаси ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини амалга ошираётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори асосида дафн этиш учун берилади. Бунда вафот этган ВСҲда сақланган шахсга тегишли бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ариза билан мурожаат қилган қариндошлари ёки бошқа шахсларга белгиланган тартибда топширилади.

Ариза билан мурожаат қилган шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши зарур.

224. ВСҲда сақланаётган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларидан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21-боб. ВСҲда сақланаётган шахсларни озод қилиш

225. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори, шунингдек ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда назарда тутилган муддати тугаши ВСҲда сақланаётган шахсларни қамоқдан озод қилишга асос бўлади.

226. ВСҲда сақланаётган шахсларни қамоқдан озод қилиш ВСҲда сақланаётган шахсни қамоқдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими келиб тушгач, ВСҲ бошлиғи томонидан дарҳол амалга оширилади.

227. ВСҲ бошлиғи ушлаб туриш муддати тугашидан ўн икки соат олдин бу ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсни ёки органни, шунингдек прокурорни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

228. Агар ушлаб туришнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ВСҲда сақланаётган шахсни озод қилиш тўғрисидаги қарори, суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида ажрими келиб тушмаган бўлса, ВСҲ бошлиғи ВСҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.

229. ВСҲда сақланаётган шахсни ВСҲдан озод этишдан олдин ВСҲ бошлиғи озод этилаётган шахснинг шахсий ҳужжатлари билан ушлаб туриш учун асос бўлган ҳужжатларни солиштиради ва мос келишига ишонч ҳосил қилгандан сўнг шахсни озод этади.

230. ВСҲдан озод қилинаётган шахсга унинг шахсий ҳужжатлари, ашёлари, пуллари, шунингдек қимматли қоғозлари ва бошқа қимматликлари қайтариб берилади ва ўзига тегишли бўлган шахсий ҳужжатлари, ашёлари, пуллари, шунингдек қимматли қоғозлари ва бошқа қимматликларини қайтариб олганлиги тўғрисида тилхат олинади.

22-боб. Якуний қоида

231. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 1-ИЛОВА

ВСҲда сақланаётган шахсларнинг хулқ-атвор

1. ВСҲда сақланаётган шахсларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

Қонунда белгиланган ички тартиб қоидаларига риоя қилиш;

ВСҲ ходимларининг қонуний талабларини сўзсиз бажариш;

шахсий гигиена ва санитария талабларига риоя этиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш;

ВСҲнинг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

камераларни озода сақлаш, ётиш жойи, кўрпа-тўшакларини бир хил қилиб йиғиштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини, нарса ва буюмларини сақлаш талабларига риоя этиш;

ВСҲ ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик;

ВСҲ маъмуриятининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек ВСҲ ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;

ўзининг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни қасддан содир этмаслик;

ВСҲ ходимлари ва бир-бирлари билан хушмуомалада бўлиш;

ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ва бошқа назорат қилувчи мансабдор шахслар камера ичига кирган вақтида берилган кўрсатма асосида ўрнидан туриш ва белгиланган жойга сафланиш;

ВСҲ биноси ва ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида қўлини орқага қилиб юриши, бундан сайр пайти мустасно;

белгиланган тартиб асосида сайр қилиш ва учрашув пайтида ўзини тутиши;

ВСҲ ходимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг талаби асосида ўзининг фамилиясини, исми ва отасининг исмини айтиши;

тинчликни сақлаш;

навбат билан камера бўйича навбатчилик қилиш.

2. Камера бўйича навбатчи:

камерага ВСҲ ходимлари ёки текширувчи ходимлар кирганида сақланаётган шахслар сони тўғрисида ахборот беради;

жиҳозлар, буюмлар ва бошқа нарсаларнинг сақланишини назорат қилади;

камерада сақланаётганлар учун идиш-товоқларни олади ва топширади;

камера тозалигига риоя қилинишини назорат қилади.

3. ВСҲда сақланаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

бошқа камера ва хоналардаги шахслар билан суҳбатлашиш, мулоқот қилиш, шовқин солиш (деворларни, камерадаги жиҳозларни тақиллатиш ва бошқа тақиқланган ҳаракатлар);

Сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши тақиқланган пуллар, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа қимматликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар билан муомала қилиш.

ВСҲ ходимларининг рухсатисиз камера ва маъмурий биносининг бошқа хонасидан ташқарига чиқиш;

белгиланмаган жойларда чекиш;

бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ёки ўйнаш;

татуировка чизиш;

ВСҲ маъмуриятининг рухсатисиз ётоқ жойини ўзгартириш ва унга парда тутиш;

камерада олов ёқиш;

ВСҲ ходимларининг рухсатисиз сантехника, ёритиш ва бошқа асбоб-ускуналарни созлаш ёки камерадаги ёруғликни ўзгартириш;

қўлбола электр ускуналардан фойдаланиш;

диний экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ҳамда уларга риоя этишга мажбурлаш;

камерадаги жиҳозларга зарар етказиш, деворларига ёки фойдаланишга берилган нарсаларга ёзиш, чизиш ёки белги қўйиш, шунингдек деворларга қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш, фотосурат, рўзнома ҳамда журналлардан қирқиб олинган расмлар ёки мақолаларни ёпиштириш;

сафда ҳаракатланаётганда сафдан чиқиш, чекиш, суҳбатлашиш ва ВСҲ ходимларининг рухсатисиз бошқа ҳаракатлар қилиш;

шахсий фойдаланишида бўлган нарсаларни сотиш, совға қилиш, алмашиш ёки бошқа усуллар билан ўзга ушлаб турилганлардан тортиб олиш;

камера деразасидан ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташқарига улоқтириш, деразага ва эшикнинг туйнугига ёпишиб туриш ёки уларни бекитиш ёхуд улардан қараш.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 2-ИЛОВА

Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг

1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, шунингдек ўқ-дорилар.

2. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар.

3. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.

4. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.

5. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

6. Барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари.

7. Алоқа воситалари, жумладан уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, пейжерлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари.

8. Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқа) ашёлар.

9. Ойналар, бундан камера деворига ўрнатилган ойна мустасно.

10. Чилангарлик ва бошқа асбоб-ускуналар.

11. Спорт анжомлари.

12. Ўйин карталари.

13. Ҳар қандай турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар ҳамда уларнинг қисмлари.

14. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ва материаллар, шунингдек тақиқланган адабиётлар.

15. Топографик хариталар ва компас.

16. Ҳарбий ва бошқа формали кийим-бош ҳамда унинг жиҳозлари.

17. Нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).

18. Мусиқа асбоблари.

19. Хамиртуруш ва ачитқилар.

20. Уйда пиширилган, шунингдек истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «КЕЛИШИЛГАН»‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ прокурори‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____»____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎Бир кишилик камерага жойлаштириш тўғрисида ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(бир кишилик камерада сақлаш учун асос бўлувчи ҳолат кўрсатилади) ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________сабабли, «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР ҚИЛАМАН: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ 20________йил «_____» _______________ дан эътиборан бир кишилик камерага жойлаштирилсин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎____________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎ ‎ (унвони) ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо ва муҳр) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎‎20___ йил «___» ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ орқа томони Қарор билан танишдим _______________________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎‎20____ йил «_____»____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 4-ИЛОВА

‎‎Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат ‎маҳсулотларини кўздан кечириш ‎ ‎ ‎ ‎‎БАЁННОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________ йил «_____»____________да туғилган __________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎‎20______ йил «______» ______________ соат ________________да ВСҲга олиб келинган. ‎‎20___ йил «___» ______________________да шахсий тинтув қилиниб ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилиб, ундан қуйидагилар олиб қўйилди: ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎Мазкур баённомага олиб қўйилган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ киритилди. ‎ ‎ ‎‎Шахсий тинтув қилган ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечирган ВСҲ ходимлари: ‎‎ _____________________________ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎‎ (лавозими ва унвони‎ ‎) ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎‎‎‎____________________________ ‎ ‎‎‎‎ __________________ ‎ ‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎(лавозими ва унвони‎‎) ‎ ‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ____________________________‎‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎(лавозими ва унвони‎‎) ‎‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎ ‎‎____________________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎‎‎(лавозими ва унвони‎‎) ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мени шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёларим ва озиқ-овқат маҳсулотларимни кўздан кечирилишига нисбатан эътирозим йўқ ёки бор. * ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(эътироз бўлганда, унинг қисқача мазмуни ёзилади) ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎(шахсий титув қилинган ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш ўтказилган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 5-ИЛОВА

‎‎Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ‎олиб қўйиш тўғрисида ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ йилда туғилган _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎шахсий тинтув қилинганда ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилганда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланганлиги сабабли, «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасига асосан: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР ҚИЛАМАН: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________________ дан ‎‎қуйидаги тақиқланган ________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________________________________________________________ олиб қўйилсин. ‎‎Шулардан _________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________ молия бўлимига, омборхонага сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юбориш, давлат даромадига ўтказиш учун топширилсин * , ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________‎‎_____________________________________________________________________________ ‎‎____________________________________________________________________________ йўли билан йўқ қилинсин. ‎ ‎ ‎ ‎‎(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________туман (шаҳар) ИИБ ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎‎(унвони) ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо ва муҳр) ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____» _________ ____-сон ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ орқа томони ‎‎Қарор билан танишдим ______________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎20____ йил «_____»_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 6-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ йил «___»___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақида ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ДАЛОЛАТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ____ йил «___» ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ҳудуд номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Биз қуйида имзо чекувчилар,___________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲ ходимларининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎________________________________________________________________________________________ йўли билан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________________ нинг ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахснинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎қуйидаги тақиқланган ________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ йўқ қилинганлигини маълум қиламиз. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ ходими: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎(лавозими ва унвони) ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎‎ВСҲ ходими: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎_________________________ ‎‎‎‎(лавозими ва унвони) ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎‎‎‎ВСҲ ходими: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎‎‎‎‎(лавозими ва унвони) ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 7-ИЛОВА

‎‎ВСҲ навбатчилик қисми сейфида ВСҲда сақланаётган _____________________________________________ га тегишли ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____сўм ______тийин мавжуд. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ навбатчиси _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 __йил «____» ___________ ‎‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______ ‎‎_______________________ га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(унвони) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______‎‎______ ‎‎_____________________ дан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахс, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎А Р И З А ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қуйидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга рухсат беришингизни сўрайман: ‎‏Т.р. ‎‎‏Ашё ва озиқ-овқат маҳсулотининг номи ‎‎ Оғирлиги‎‎ Ажратилган маблағ‎‎ сўм‎‎ тийин‎‎ 1.‎ кг.‎ гр.‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ Жами:‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________ сўмлик ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олдим. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___йил «____» __________

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 8-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (унвони) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎А Р И З А ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мен, _____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(туғилган йили, санаси, яшаш манзили ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________________________________________, сиздан ‎‎ВСҲда сақланаётган _________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(туғилган йили, санаси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎учун олиб келган йўқловни қабул қилишингизни сўрайман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Йўқловдаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати: ‎‎ Т.р.‎ ‎‎Ашё ва озиқ-овқат маҳсулотининг номи ‎‎Оғирлиги ‎‎Миқдори ‎‎Изоҳ 1.‎ ‎‎ кг.‎ гр.‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(аризачининг имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ йил «___» ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Йўқловни ВСҲда сақланаётган шахсга ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎топшириш учун қабул қилдим: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎(ВСҲ ходимининг имзоси ва Ф.И.О.) ‎‎20 ___ йил «____» ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Йўқловни олдим:____________________________________________________________________________________ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.) ‎‎20 ___ йил «____» ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 9-ИЛОВА

‎‎Карцерга киритиб қўйиш тўғрисидаги ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҚАРОР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қамоққа олинган шахс________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(туғилган йили, санаси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲнинг ички тартиб қоидаларини _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ички тартиб қоидаларни бузган санаси, вақти, ҳолати ва хусусияти) ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎________________________________________________________________________________бузганлиги аниқланди. ‎‎«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига асосан: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ҚАРОР‎ ‎ ҚИЛАМАН:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲда сақланаётган _________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎шахсий титув қилинсин ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилсин, шунингдек унга нисбатан __ кун карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо қўлланилсин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ВСҲ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________‎ ‎______ ‎________________ ________________ ‎‎(унвони) ‎ ‎ ‎‎(имзо ва муҳр) ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎20___ йил «___» _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қарорни ўқиб эшиттирдим ____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲ ходимининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎20___ йил «_____»_____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қарор билан танишдим _______________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ВСҲда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____»______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________ карцерга киритиб қўйилишидан ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎олдин шахсий тинтув қилинди ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилди. Унда карцерга олиб кириш тақиқланган ________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи) ‎ ‎ ‎‎__________________________ лар борлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ ходими __________________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎____________________________ ‎ (унвони) ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎‎20___ йил «___» _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тайинланган жазонинг ижро этилганлиги тўғрисида маълумот ‎‎20__ йил «___» ___________ соат «____» да карцерга киритиб қўйилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ навбатчиси _______________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎ ‎‎(унвони) ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎‎20___ йил «____»______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «____» _____________ соат «___» да карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо муддатининг тугаши муносабати билан ёки ВСҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси билан карцердан озод қилинди * . ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ВСҲ навбатчиси _______________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎____________________________ ‎ ‎‎(унвони) ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎‎20___ йил «____»______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазир А. АЗИЗОВ

Олий суд раиси К. КОМИЛОВ

Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. АБДУХАКИМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 август,

2017 йил 14 август

2017 йил 14 август

2017 йил 14 август

2017 йил 14 август

171-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/2929-1/3226-сон; 04.05.2021 й., 10/21/2929-2/0406-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.09.2022 й., 10/22/2929-3/0810-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

QOIDALARI

QOIDALARI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida ”gi va “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2017-yil 14-avgustdagi 171-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib

Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasining “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga (bundan buyon matnda Qonun deb yuritiladi), Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (bundan buyon matnda JPK deb yuritiladi) muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining (bundan buyon matnda VSʼH deb yuritiladi) ichki tartib qoidalarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. VSʼH jinoyat sodir etganlikda gumon qilinib, JPKning 221-moddasida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha ushlab turilgan shaxslarni qamoqda saqlash uchun moʻljallangan. JPKda belgilangan hollarda hamda tartibda VSʼHda oʻziga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi qoʻllanilgan gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchilar ham oʻn sutkagacha saqlanishi mumkin.

Qamoqqa olinganlarni tergov hibsxonasiga olisligi yoki lozim darajadagi qatnov yoʻllari mavjud emasligi tufayli olib borishning imkoniyati boʻlmagan hollarda, bunday shaxslar VSʼHda tergovchining prokuror bilan kelishilgan qaroriga, shuningdek prokurorning qaroriga yoxud sudning ajrimiga koʻra oʻttiz sutkagacha saqlanishi mumkin .

2. VSʼHda ushlab turilganlar, qamoqqa olinganlar yoki vaqtincha saqlanayotgan (tranzit orqali olib oʻtiluvchilar) shaxslarning (bundan buyon matnda VSʼHda saqlanayotgan shaxslar deb yuritiladi) huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlari roʻyobga chiqarilishini, majburiyatlari bajarilishini, ularning ajratib qoʻyilishini, alohida-alohida joylashtirilishini, shuningdek JPK va Qonunda nazarda tutilgan boshqa vazifalar bajarilishini taʼminlaydigan rejim oʻrnatiladi .

3. VSʼHda rejimni tashkil etish va taʼminlash VSʼH joylashgan ichki ishlar organi boshligʻi, uning jamoat tartibini saqlash xizmatiga rahbarlik qiluvchi oʻrinbosari, VSʼH boshligʻi va xodimlari zimmasiga yuklatiladi, ular oʻz xizmat vazifalarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi uchun qonunda belgilangan tartibda javobgar boʻladi .

4. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar tegishincha JPK va Qonunda belgilangan majburiyatlar hamda mazkur Qoidalarning 1-ilovasida belgilangan xulq-atvor qoidalarini bajaradi. Ularning oʻz zimmalariga yuklatilgan majburiyatlar va xulq-atvor qoidalarini bajarmasligi Qonunda belgilangan javobgarlikka sabab boʻladi.

2-bob. VSʼH hududiga kirish va undan chiqish

5. Shaxslarning VSʼH hududiga kirishi va undan chiqishi ularning shaxsini tasdiqlovchi hujjati hamda VSʼH boshligʻi ruxsatiga asosan beriladigan bir martalik ruxsatnoma asosida amalga oshiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil , Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi xodimlari VSʼHga moneliksiz kirish huquqiga ega. Bunda VSʼH maʼmuriyati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil , Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi xodimlarining xavfsizligi taʼminlanadi.

7. Quyidagi shaxslar VSʼHga xizmat guvohnomasini koʻrsatgan holda kirish huquqiga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining deputatlari va Senatining aʼzolari;

Oʻzbekiston Respublikasi sudyalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori, uning oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar, viloyatlar prokurorlari hamda ularga tenglashtirilgan prokurorlar va ularning oʻrinbosarlari;

Oʻzbekiston Respublikasining ichki ishlar vaziri va uning oʻrinbosarlari;

Oʻzbekiston Respublikasining Ichki ishlar vazirligi markaziy apparatining bosh boshqarma va boshqarma boshliqlari hamda tegishli boʻlim (boʻlinma) xodimlari;

tegishli Ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari;

VSʼH xodimlari hamda VSʼHda mehnat shartnomasi asosida ishlovchi ishchi va xizmatchilar.

8. Nazorat qiluvchi prokuror muassasaga moneliksiz va istalgan vaqtda kirishga, hamma kameralar bilan tanishishga hamda VSʼHda saqlanayotgan shaxslar bilan suhbatlashishga haqli.

9. VSʼH maʼmuriyati surishtiruvchi, tergovchi, prokuror hamda sudning, shuningdek advokat va tergov harakatlarida ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning VSʼH hududiga ish vaqti davomida moneliksiz ish yurituvidagi jinoyat ishlari yuzasidan kirishlarini taʼminlaydi.

10. VSʼH hududiga kirishda va undan chiqishda shaxslarning ashyolari, kiyim-boshlari va poyabzallari koʻzdan kechiriladi, shuningdek kirayotgan hamda chiqib ketayotgan transport vositalari koʻzdan kechiriladi, mazkur Qoidalarning 2-ilovasiga muvofiq taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari olib qoʻyiladi.

11. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga nisbatan jinoyat ishlarini yuritayotgan shaxslarning, advokatlarning, shuningdek VSʼHni nazorat qiluvchi va tekshiruvchi mansabdor shaxslarning ashyolari, kiyim-boshlari va poyabzallari koʻzdan kechirilmaydi. Mazkur shaxslar kelganda, oʻqotar qurol hamda boshqa taqiqlangan vositalar va narsalarni VSʼH joylashgan ichki ishlar organlarining navbatchilik qismiga topshirishi shart.

3-bob. VSʼHga olib kelingan shaxslarni qabul qilish hamda kameralarga joylashtirish

12. VSʼHga qabul qilish va saqlash uchun quyidagi hujjatlardan birining mavjudligi asos boʻladi:

JPKning 225-moddasida nazarda tutilgan tartibda tuzilgan ushlab turish bayonnomasi;

surishtiruvchi, tergovchi yoki prokurorning ushlab turish toʻgʻrisidagi qarori;

sudning JPKda nazarda tutilgan tartibda chiqargan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash toʻgʻrisidagi ajrimi;

ozodlikda yurgan shaxsga nisbatan uni ozodlikdan mahrum etish toʻgʻrisidagi sudning hukmi.

VSʼHga olib kelingan ayollarning yonida ikki yoshga toʻlmagan bolasi mavjud boʻlgan hollarda (bundan buyon matnda bolali ayollar deb yuritiladi) qoʻshimcha ravishda bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki bolaning aynan shu ayolga tegishliligini tasdiqlovchi boshqa hujjat, bunday hujjatlar boʻlmagan taqdirda, jinoyat ishini yuritayotgan surishtiruvchi, tergovchi, prokuror yoki sudning (bundan buyon matnda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ deb yuritiladi) bolaning aynan shu ayolga tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasiga asosan qabul qilinadi.

Mazkur hujjatlar tegishli mansabdor shaxslar tomonidan imzolangan va gerbli muhr bilan tasdiqlangan boʻlishi shart.

13. VSʼHga olib kelingan shaxslar VSʼH navbatchisi (VSʼH navbatchisi shtat birligi boʻlmagan VSʼHda VSʼH joylashgan ichki ishlar organi tezkor-navbatchisi) tomonidan sutka davomida qabul qilinadi.

14. Surishtiruvchi, tergovchi yoki prokurorning ushlab turish toʻgʻrisidagi qarori asosida JPKning 227-moddasiga binoan bayonnoma rasmiylashtiriladi.

15. JPKning 227-moddasiga binoan rasmiylashtirilgan bayonnomada ushlash asoslari, kuni, oyi, vaqti va joyi koʻrsatiladi, bayonnoma uni toʻldirgan xodim, ushlangan shaxs va xolislar tomonidan imzolangan boʻlishi shart.

16. Sudning qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash toʻgʻrisidagi ajrimi sudyaning imzosi bilan tasdiqlanib, gerbli muhr qoʻyilgan boʻlishi shart.

17. VSʼH navbatchisi tomonidan VSʼHga olib kelingan shaxslarni qabul qilish uchun asos boʻladigan hujjatlar tekshirib koʻriladi, turli noaniqliklarning oldini olish maqsadida VSʼHga olib kelingan shaxslarga savollar berilib, ularning bergan javoblari VSʼHga qabul qilish uchun asos boʻladigan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari (shaxsiy hujjatlar yigʻmajildida mavjud boʻlsa) bilan solishtiriladi va ushbu maʼlumotlar VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnaliga qayd etiladi.

18. JPK talablari buzilgan holda rasmiylashtirilgan hujjatlar asosida olib kelingan shaxslar VSʼHga qabul qilinmaydi.

19. Ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslar (hukm kuchga kirgunga qadar VSʼHda saqlanayotgan boʻlsa) hukmga asosan jazoni ijro etish muassasalariga yuborish uchun tergov hibsxonalariga oʻtkaziladi.

20. Tergov harakatlarini bajarish yoki jinoyat ishlarini tergov hibsxonalari joylashgan aholi punktlari hududidan tashqarida sudda koʻrib chiqish zarur boʻlgan hollarda qamoqqa olinganlarni mazkur harakatlarni amalga oshirish va sud majlislarini oʻtkazish uchun har kuni olib borish imkoniyati boʻlmaganda tegishli tartibda tergov hibsxonasida qoldirilgan mahkum qamoqqa olingan shaxsni boshqa yerga koʻchirish toʻgʻrisidagi tergovchining, prokurorning qarori yoki sudning ajrimiga asosan bir oy mobaynida koʻpi bilan oʻn sutkagacha tergov hibsxonalaridan VSʼHga oʻtkazilishi mumkin.

21. VSʼHga vaqtincha saqlash uchun olib kelinganlar (tranzit orqali olib oʻtiluvchilar) shaxsiy hujjatlar yigʻmajildlarining ochiq varaqalari asosida va belgilangan shakldagi yoʻlovchi roʻyxat asosida tuzilgan maʼlumotnomalar boʻyicha qabul qilinadi. VSʼH navbatchisi tomonidan savollar berish jarayonida ularning bergan javoblari ochiq varaqalardagi maʼlumotlarga toʻgʻri kelmagan taqdirda, ularning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildlari ochilib, bu haqda dalolatnoma tuziladi.

22. VSʼHga saqlash uchun qabul qilinayotgan shaxslar oʻz huquqlari, erkinliklari va majburiyatlari hamda VSʼHdagi rejim toʻgʻrisida xabardor qilinadi. Bunday maʼlumotlar har bir kamera devorlariga osib qoʻyiladi.

23. Boshqa shaxslardan ajratib qoʻyishni talab qiladigan yoki kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur boʻlgan bemorlarni aniqlash maqsadida VSʼHga olib kelingan shaxslar VSʼH navbatchisi va VSʼH tibbiyot xodimi tomonidan dastlabki tibbiy koʻrik va sanitariya ishlovidan oʻtkaziladi.

24. VSʼHga olib kelingan shaxslarning badanida gʻayriqonuniy xatti-harakatlar natijasida shikast yetkazilganligi aniqlangan taqdirda bu haqda dalolatnoma tuzilib, VSʼH navbatchisi va tintuv oʻtkazayotgan xodim tomonidan imzolanadi hamda zudlik bilan nazorat qiluvchi prokurorga xabar beriladi.

Tibbiyot xodimlari tomonidan chiqarilgan xulosaga koʻra statsionar sharoitda davolanishga muhtoj boʻlgan shaxslar VSʼHga qabul qilinmaydi.

25. VSʼHga olib kelinganlarni kameralarga joylashtirish boʻyicha VSʼH navbatchisi tomonidan reja tuziladi va ushbu reja asosida kameralarga joylashtiriladi.

Kameralarga joylashtirish boʻyicha reja ixtiyoriy formada tuziladi. Unga har bir saqlanayotganning familiyasi, sodir etilgan jinoyatning ogʻirligi boʻyicha kameralarga joylashish tarhi kiritiladi. Tarhda voyaga yetmaganlar va oʻta xavfli retsidivistlarning familiyasi alohida belgi bilan ajratiladi.

26. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni kameralarda alohida-alohida joylashtirish ularning shaxsini va psixologik jihatdan mosligini hisobga olgan holda amalga oshiriladi. Chekuvchilar imkoni boricha chekmaydiganlardan alohida joylashtiriladi.

VSʼHda saqlanayotgan shaxslar quyidagi talablarga rioya etilgan holda bir-biridan alohida saqlanadi va kameralarga joylashtiriladi:

erkaklar ayollardan alohida;

voyaga yetmaganlar katta yoshdagi shaxslardan alohida saqlanadi. Alohida hollarda prokurorning roziligi bilan voyaga yetmaganlar saqlanayotgan kameralarda ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan jinoyatlarni yoki uncha ogʻir boʻlmagan jinoyatlarni sodir etganlik uchun jinoiy javobgarlikka birinchi marta tortilayotgan, ijobiy tavsifga ega katta yoshlilarni saqlashga yoʻl qoʻyiladi;

jinoiy javobgarlikka birinchi marta tortilayotgan shaxslar ilgari ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlangan shaxslardan alohida saqlanadi.

Jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning yozma koʻrsatmasi boʻlganda, bitta jinoyat ishi boʻyicha yoxud bir nechta oʻzaro bogʻliq jinoyat ishlari boʻyicha VSʼHda saqlanayotgan shaxslar ham alohida-alohida saqlanadi.

27. Ovqat yeyishni rad etayotgan VSʼHda saqlanayotgan shaxs imkon qadar VSʼHda saqlanayotgan boshqa shaxslardan alohida saqlanadi.

28. Quyidagilar VSʼHda saqlanayotgan boshqa shaxslardan alohida saqlanadi:

chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;

sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar;

oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etganlikda gumon qilinayotganlar yoki ayblanayotganlar;

oʻta xavfli retsidivistlar;

mahkumlar;

hayoti va sogʻligʻiga VSʼHda saqlanayotgan boshqa shaxslar tomonidan xavf tugʻilganlar VSʼH boshligʻining yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxsning qaroriga koʻra yoxud jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning yozma koʻrsatmasiga koʻra;

yuqumli kasalliklarga chalingan yoki alohida tibbiy parvarish va kuzatuvga muhtoj boʻlgan bemorlar.

29. Voyaga yetmaganlar yoshi, jismoniy rivojlanishiga qarab kameralarga joylashtiriladi.

30. Homilador ayollar va bolali ayollar boshqa shaxslardan ajratilgan, maxsus jihozlangan kameralarga joylashtiriladi.

31. Oʻta xavfli, yuqumli yoki parazitar kasalliklar bilan kasallangan shaxslar karantin uchun ajratilgan kameralarga joylashtiriladi. Karantin muddati tibbiy koʻrsatkichlarga muvofiq belgilanadi.

32. Ruhiy holati buzilgan shaxslar, jumladan VSʼH xodimlariga va VSʼHda saqlanayotgan boshqa shaxslarga tajovuz qilishga moyil boʻlgan shaxslar kameralarga tibbiyot xodimining tavsiyasiga koʻra joylashtiriladi.

33. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar umumiy kameralarda saqlanadi. Qamoqqa olinganlar Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi 15-moddasining toʻrtinchi va beshinchi qismlarida nazarda tutilgan ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etishda ayblanayotgan boʻlsa, prokurorning qaroriga yoki sudning ajrimiga koʻra VSʼHning bir kishilik kamerasida saqlab turilishi mumkin. Bu chora voyaga yetmaganlarga, oltmish yoshdan oshgan shaxslarga, shifokorning yozma xulosasi bilan tasdiqlangan ogʻir kasallarga va ruhiy holati buzilgan shaxslarga nisbatan qoʻllanilmaydi.

34. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni bir kishilik kameralarga joylashtirishga:

mazkur Qoidalarda nazarda tutilgan alohida-alohida joylashtirish talablariga rioya etilishini taʼminlashning boshqa imkoniyati mavjud boʻlmaganda;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning shaxsiy xavfsizligini taʼminlashni koʻzlab;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning yakka saqlash toʻgʻrisidagi yozma arizasiga binoan;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni, agar kunduzi umumiy kamerada saqlanayotgan boʻlsa, tungi vaqtda bir kishilik kameraga joylashtirish zarur boʻlganda;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ajratib qoʻyilishini taʼminlash talab qilingan boshqa hollarda ham yoʻl qoʻyiladi.

35. VSʼHda saqlanayotganlarning VSʼHning boshqa kameralarda yoki oʻzga xonalarda saqlanayotganlar bilan soʻzlashishiga, ularga biron-bir narsa berishiga hamda ular bilan yozishmalar olib borishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Ajratib qoʻyishni taʼminlashga doir talablarga VSʼH hududi va yoʻlagida, sayr qilish vaqtida, sanitar ishlov vaqtida va boshqa hollarda ham rioya etilishi kerak.

4-bob. VSʼHda shaxslarni shaxsiy tintuvdan oʻtkazish, ularning barmoq izlarini olish va fotosuratga olish hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlarini koʻzdan kechirish

36. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar shaxsiy tintuv qilinadi, ularning barmoq izlari hamda fotosurati olinadi. Ular joylashtirilgan xonalar tintuv qilinadi, ularning yonidagi ashyolari hamda nomiga kelgan posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar esa koʻzdan kechiriladi.

37. VSʼHga bir guruh shaxslar keltirilgan vaqtda, ular ikki soatdan oshmagan muddat ichida shaxsiy tintuvdan oʻtkazilishi shart.

38. Shaxsiy tintuv toʻliq yoki toʻliqsiz shaklda oʻtkazilishi mumkin.

39. Toʻliq shaxsiy tintuv VSʼHda saqlanayotgan shaxs VSʼHga olib kelinganda, olib ketilayotganda yoki qamoqqa olingan shaxslar karserga kiritilayotganda oʻtkaziladi.

40. Toʻliq shaxsiy tintuv oʻtkazishda shaxs toʻliq yechintirilib, uning badani, kiyim-boshi, poyabzali, agar mavjud boʻlsa, VSʼH tibbiyot xodimi nazorati ostida protezlari, plastir yopishtirilgan, gipsli va boshqa bogʻlangan joylari birma-bir sinchiklab tekshiriladi. Kiyim-boshi orasida taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining mavjudligi aniqlangan taqdirda, kiyim-boshining choki soʻkiladi, poyabzalida mavjud supinator va temir nagʻal esa, ajratib olinadi.

41. Toʻliqsiz shaxsiy tintuv quyidagi hollarda oʻtkaziladi:

VSʼHda saqlanayotgan shaxslar VSʼH tibbiyot xonasiga, sayrga, barmoq izlarini olish yoki fotosuratga olishga olib chiqilayotganda, shuningdek qaytarib olib kirilayotganda;

jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs, himoyachi, qonuniy vakil, qarindoshlari va boshqa shaxslar bilan uchrashuvga olib chiqilayotganda, shuningdek qaytarib olib kirilayotganda;

boshqa kameraga oʻtkazilayotganda.

42. Toʻliqsiz shaxsiy tintuv oʻtkazishda shaxs yechintirilmasdan koʻzdan kechiriladi, uning kiyim-boshi, poyabzali paypaslab tekshiriladi. Shaxsda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari mavjudligi aniqlangan taqdirda, toʻliq shaxsiy tintuvdan oʻtkaziladi.

43. Shaxsiy tintuv VSʼHning tintuv qilinayotgan shaxs bilan bir jinsda boʻlgan xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

44. Quyidagi hollarda VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari ular ishtirokida koʻzdan kechiriladi:

VSʼHga olib kelinganda yoki olib chiqilayotganda;

boshqa kameraga oʻtkazilayotganda;

qamoqqa olingan shaxslar karserga kiritilayotganda.

45. Zarur hollarda, VSʼH boshligʻining koʻrsatmasiga koʻra, VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari ularning yoʻqligida ham VSʼH xodimlari tomonidan kamera boʻyicha navbatchi ishtirokida koʻzdan kechiriladi.

46. VSʼHga olib kelingan va saqlanayotgan shaxslarda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining borligi aniqlanganda, bu haqda dalolatnoma tuziladi.

47. Shaxsiy tintuv qilish hamda ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini koʻzdan kechirish natijalari mazkur Qoidalarning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

Mazkur bayonnoma shaxsiy tintuv qilgan hamda koʻzdan kechirishni oʻtkazgan VSʼH xodim(lar)i va shaxsiy tintuv qilingan hamda koʻzdan kechirilgan shaxs tomonidan imzolanadi. Shaxs bayonnomada oʻz eʼtirozlarini koʻrsatishga haqli.

48. Shaxs bayonnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, bu haqda bayonnomaga yozib qoʻyiladi.

49. Shaxsiy tintuv qilish hamda ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini koʻzdan kechirishda Oʻzbekiston Respublikasining “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari asosida jismoniy kuch ishlatish va maxsus vositalar qoʻllanilishi mumkin.

50. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning kamera kartochkasiga shaxsiy tintuv qilish hamda koʻzdan kechirish oʻtkazilgan sana, ularni oʻtkazgan shaxslarning unvoni, familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi, foydalanilgan texnik vositalarning turi (agar foydalanilgan boʻlsa) yoziladi hamda tuzilgan bayonnoma va dalolatnomalar ularning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.

5-bob. Taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini olib qoʻyish

51. Taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari VSʼH boshligʻining mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq shakldagi qaroriga asosan olib qoʻyiladi.

52. Olib qoʻyilgan pullar, qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatliklar VSʼH navbatchilik qismiga saqlash uchun topshiriladi va bu haqida ularning tavsiflari va identifikatsiya raqamlari sanab oʻtilgan holda ikki nusxada dalolatnoma tuziladi. Dalolatnomaning bir nusxasi VSʼHda saqlanayotgan shaxsga beriladi, ikkinchi nusxasi uning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildiga qoʻshib qoʻyiladi. Olib qoʻyilgan pullar, qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatliklar VSʼHning navbatchilik qismidagi seyfda saqlanadi.

53. Taqiqlangan oziq-ovqat mahsulotlari, narsalar va moddalar saqlash uchun topshiriladi yoki tegishli muassasalarga beriladi yoxud VSʼH boshligʻining asoslantirilgan qaroriga koʻra yoʻq qilib tashlanib, bu haqda mazkur Qoidalarning 6-ilovasiga muvofiq shaklda dalolatnoma tuziladi.

54. Jinoyat ishi uchun ahamiyatli boʻlmagan va muomaladan chiqarilmagan narsalar VSʼHda saqlanayotgan shaxsning arizasi va jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning roziligiga koʻra uning qarindoshlari yoki boshqa shaxslarga berib yuborilishi mumkin.

55. VSʼHda saqlanayotgan shaxs VSʼHga kelganida yashirgan, shuningdek u VSʼHda boʻlgan davrida undan topib olingan pullar, qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatliklar VSʼH boshligʻining prokuror bilan kelishilgan asoslantirilgan qaroriga koʻra davlat daromadiga oʻtkaziladi.

56. Sanitariya ishlovidan oʻtkazish chogʻida VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni nazorat qilish hamda shaxsiy tintuv oʻtkazish VSʼHda saqlanayotgan shaxslar bilan bir jinsda boʻlgan VSʼH xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

57. Jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organga olib qoʻyilgan pul mablagʻlari, qimmatli qogʻozlar va boshqa qimmatliklar toʻgʻrisida ikki kun ichida xabar qilinadi.

58. Saqlanayotgan shaxslar tergov hibsxonalariga koʻchirilgan vaqtda ulardan olib qoʻyilgan narsalar va ashyolar tergov hibsxonalariga yuboriladi.

59. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar VSʼHdan ozod etilgan taqdirda ulardan olib qoʻyilgan narsalar va ashyolar oʻzlariga qaytarib beriladi va bu haqda tilxat olinadi.

6-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning moddiy-maishiy taʼminoti

60. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan sanitariya, gigiyena hamda yongʻin xavfsizligi talablariga javob beradigan maishiy sharoitlar yaratiladi.

61. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar shaxsiy kiyim-boshi va poyabzalidan foydalanadi. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarda zarur mablagʻlar boʻlmagan taqdirda ularning iltimosiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ularga jinsi hamda iqlim sharoitlari inobatga olingan holda kiyib yurishga ruxsat etilgan mavsumiy kiyim-bosh va poyabzal beriladi.

62. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga alohida yotoq joyi, koʻrpa-toʻshak (koʻrpa, yostiq, ikkita choyshab va yostiq jildi), idishlar hamda ovqatlanish asboblari (kosa (miska), krujka va qoshiq) beriladi.

63. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning iltimosiga koʻra, ularga yakka tartibdagi gigiyena vositalari (sovun, tish choʻtkasi, tish pastasi yoki poroshogi), soqol oladigan asbob hamda shaxsiy gigiyena vositalari (ayollar uchun) beriladi.

64. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar saqlanadigan kameralar ventilyatsiya jihozlariga hamda isitish tizimiga, shuningdek koʻzga ziyon yetkazmaydigan holda oʻqish yoki yozish uchun yetarli tabiiy va sunʼiy yorugʻlikka ega boʻlishi kerak. Kameralarning derazalari sunʼiy ventilyatsiya tizimi mavjudligidan qatʼi nazar, toza havo kirishini taʼminlashi lozim.

65. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar saqlanadigan kameralar radioeshittirish vositalari bilan jihozlanadi.

66. Kameralarga, ularda saqlanishi moʻljallangan shaxslar sonini hisobga olgan holda quyidagi jihozlar oʻrnatiladi:

bir qavatli yoki ikki qavatli karavotlar (homilador ayollar va bolali ayollar saqlanadigan kameralarda — faqat bir qavatli karavotlar);

stol va stul (oʻrindiq);

oziq-ovqat mahsulotlarini saqlashga moʻljallangan jihozlar;

kiyim-bosh uchun ilgich;

radioeshittirish vositasi;

axlat qutisi;

sunʼiy shamollatish tizimi (ventilyatsiya);

sanitariya tarmogʻi (polga oʻrnatilgan unitaz va bet-qoʻl yuvgich);

isitish tizimi.

67. Bolali ayollar saqlanadigan kameralarga qoʻshimcha ravishda quyidagi jihozlar oʻrnatiladi:

bolalar uchun plastmassali vannacha;

diskli elektr plita;

zarurat boʻlganda, qoʻshimcha isitish uskunalari.

68. Qamoqqa olinganlarning choʻmilib-yuvinishi, choyshab va yostiq jildlarini almashtirish yetti kunda kamida bir marta amalga oshiriladi. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga yigirma daqiqa davomida choʻmilib-yuvinish imkoniyati beriladi. Hammomning maxsus jihozlangan xonasida ularga bir martalik yoki elektr ustara yordamida soch-soqol olishiga ruxsat beriladi.

69. VSʼHda bir kishiga toʻgʻri keladigan yashash maydonining normasi ikki yarim kvadrat metrdan, ayollar va voyaga yetmaganlar uchun esa uch kvadrat metrdan kam boʻlmagan oʻlchamda belgilanadi. VSʼHda saqlanayotgan bemorlar, shuningdek homilador ayollar va bolali ayollar saqlanadigan kameralarda bir kishiga toʻgʻri keladigan yashash maydoni toʻrt kvadrat metrdan kam boʻlmasligi lozim.

70. VSʼHda yashash maydoni normasi belgilangan tartibda tasdiqlangan sanitariya-gigiyena va qurilish normalari hamda qoidalariga mos boʻlishi kerak.

71. VSʼHda homilador ayollar va bolali ayollar uchun yaxshilangan moddiy-maishiy sharoitlar yaratiladi hamda ovqatning oshirilgan normalari belgilanadi.

72. VSʼHda saqlanayotgan homilador ayollar tugʻish uchun davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga olib chiqiladi.

Zarur boʻlgan taqdirda, VSʼH boshligʻi jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga onaning roziligi bilan bolani qarindoshlariga yoxud boshqa shaxslarga yoki bolalar muassasasiga vaqtincha topshirish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin. Jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ iltimosnomani olgach, JPKning 218-moddasiga muvofiq homiylik qilish choralarini koʻradi.

73. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar ular organizmining normal yashashi uchun yetarli boʻlgan bepul ovqat bilan taʼminlanadi.

VSʼHdagi ovqat normalari VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning sogʻligʻi holatiga hamda yoshiga, shuningdek qamoqqa olinganlar jalb etilishi mumkin boʻlgan ishning xususiyati va ogʻirligiga qarab Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.

VSʼHda saqlanayotgan homilador ayollarga va bolali ayollarga, voyaga yetmaganlarga, shuningdek bemorlarga, birinchi yoki ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga beriladigan ovqat oshirilgan normalarda belgilanadi.

74. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar har kuni ehtiyojga qarab qaynatilgan ichimlik suvi bilan taʼminlanadi.

75. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar tasarrufida qogʻoz va kanselyariya ashyolari boʻlishi huquqiga ega. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga ularning iltimosiga koʻra, arizalar, takliflar va shikoyatlarini yozishi uchun qogʻoz va sharikli ruchka beriladi.

7-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning tibbiy-sanitariya taʼminoti

76. VSʼHda davolash-profilaktika va sanitariya, epidemiyaga qarshi ishlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq tashkil etiladi va oʻtkaziladi. VSʼH maʼmuriyati VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning sogʻligʻini saqlashni taʼminlaydigan sanitariya-gigiyena talablarini bajarishi shart.

77. VSʼHga olib kelingan shaxslar ular olib kelingan kundan boshlab ikki kun ichida davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalarida majburiy rentgenoflyurografik (rentgenoflyurografik tekshiruvga oid maʼlumotlar boʻlmaganda) tekshiruvidan oʻtkaziladi. Olingan tibbiy koʻrik natijalari ularning tibbiy kartasiga yozib qoʻyiladi.

78. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga ixtisoslashtirilgan tibbiy yoki psixiatriya yordami koʻrsatilishi zarur boʻlgan hollarda ular davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga joylashtiriladi. Bunda ularni qoʻriqlash va xulq-atvorini nazorat qilish taʼminlanadi. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni VSʼH hududidan tashqariga olib chiqishda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ bilan kelishiladi.

79. VSʼHda saqlanayotgan shaxs ogʻir kasallikka chalingan taqdirda, VSʼH maʼmuriyati bu haqda uning yaqin qarindoshlariga, qonuniy vakiliga, jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga va prokurorga darhol xabar qiladi.

80. VSʼHda saqlanayotgan shaxsga shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish zarur boʻlganda, ularni davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga olib chiqish VSʼH boshligʻining yozma ruxsati bilan amalga oshirilib, oʻn ikki soat ichida jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ yozma ravishda xabardor qilinadi.

81. VSʼHda saqlanayotgan qamoqqa olingan shaxslarning davolanishi uchun uzoq (10 kundan ortiq) vaqt talab etilganda, hududiy sogʻliqni saqlash organlari tomonidan berilgan xulosa asosida ular hududiy tergov hibsxonalarining tibbiyot boʻlimlariga davolanish uchun joylashtiriladi.

82. VSʼHda saqlanayotgan shaxs VSʼHda tan jarohatlari olganda VSʼHning tibbiy xodimlari tomonidan kechiktirmasdan tibbiy guvohlantirish oʻtkaziladi. Tibbiy guvohlantirish natijalari belgilangan tartibda qayd etiladi va jabrlanuvchiga maʼlum qilinadi.

83. Tibbiy guvohlantirish VSʼH boshligʻining yoxud jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning shaxsiy tashabbusiga yoxud VSʼHda saqlanayotgan shaxs yoxud uning himoyachisining iltimosiga koʻra chiqarilgan qarori asosida davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalari xodimlari tomonidan amalga oshiriladi. Tibbiy guvohlantirishni oʻtkazishning rad etilishi ustidan prokurorga shikoyat qilinishi mumkin.

84. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga tibbiy xizmat koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

85. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar har kuni kameralarni koʻzdan kechirish vaqtida VSʼH tibbiyot xodimlariga, kechiktirib boʻlmaydigan hollarda esa, VSʼHning istalgan xodimiga tibbiy xizmat koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilishlari mumkin. Murojaat qilganlarga zarur tibbiy xizmat koʻrsatilishi shart.

86. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga ambulator tibbiy xizmat kameralarda yoki VSʼHning maxsus jihozlangan tibbiyot xonalarida koʻrsatiladi. VSʼH tibbiyot xodimi har kuni kameralarni ertalabki koʻzdan kechirish vaqtida, birinchi navbatda, ambulator tibbiy xizmat koʻrsatilayotgan shaxslarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi.

87. Dori vositalari bemorlarning oʻzlariga faqat bir kunlik isteʼmol uchun VSʼH tibbiyot xodimi ruxsatiga koʻra berib qoʻyiladi.

88. Dori vositalari VSʼH tibbiyot xodimining koʻrsatmasi boʻyicha bemorning tibbiy kartasiga yozilgan koʻrsatkichlarga muvofiq beriladi. Bemorning xohishiga koʻra, shu jumladan boshqa tibbiyot muassasalarining tibbiyot xodimlari tomonidan tayinlangan dori vositalari uning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar tomonidan olib kelingan taqdirda VSʼH tibbiyot xodimining roziligi bilan olinishi mumkin.

89. Shifokorning yozma xulosasiga koʻra VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga tavsiya etiladigan dori vositalarining miqdori cheklanmaydi.

90. Dori vositalarining isteʼmol qilinishi VSʼH tibbiyot xodimi nazoratida amalga oshiriladi. Davolanishi uzluksiz davom etadigan (yurak muskullarining siqilishi (stenokardiya), bemorning tinchlanishiga bogʻliq boʻlgan qon-tomir, arterial qon bosimining koʻtarilishi bilan kechadigan gipertonik kasalliklar, qandli diabet, tutqanoq va boshqa shu kabi kasalliklarga chalingan) bemorlarga VSʼH tibbiyot xodimi tomonidan tayinlangan dori vositalari berib qoʻyilishi mumkin, bundan tarkibida giyohvandlik vositalari, ularning analoglari yoki psixotrop moddalar boʻlgan, shuningdek kuchli taʼsir etuvchi va boshqa shu kabi dori vositalari mustasno.

91. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarda oʻta xavfli, yuqumli yoki parazitar kasalliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda zudlik bilan epidemiyaga qarshi chora-tadbirlar va davolash-profilaktika ishlari amalga oshiriladi.

92. Epidemiyaga qarshi kurashish maqsadida oʻn kunda kamida bir marotaba VSʼH kameralari, ovqat tarqatish xonalari hamda omborxona va boshqa xonalari belgilangan tartibda kimyoviy preparatlar yordamida zararkunandalarni yoʻqotish uchun profilaktik dezinfeksiya, dezinseksiya va deratizatsiya qilinadi.

93. VSʼHni tayyor ovqat bilan taʼminlovchi oshxonalar umumiy ovqatlanish korxonalariga qoʻyiladigan sanitariya qoidalari va meʼyorlari talablariga javob berishi kerak.

94. Oziq-ovqat mahsulotlari va tayyor ovqat sifatini VSʼH navbatchisi va tibbiyot xodimi tekshiradi hamda bu haqda maxsus jurnalga qayd qiladi. Tegishli hujjatlari boʻlmagan, yaroqlilik muddati tugagan, buzilish alomatlari boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlarining qabul qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

95. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar shaxsiy xavfsizlik huquqiga ega. VSʼHda saqlanayotgan shaxsning hayoti va sogʻligʻiga tahdid yoxud unga nisbatan shaxsga qarshi jinoyatlar sodir etilishi tahdidi yuzaga kelganda VSʼH xodimlari darhol uning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrishi shart.

96. VSʼH boshligʻi VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash boʻyicha zarur choralar koʻradi.

97. VSʼHda saqlanayotgan shaxsning ovqat yeyishni rad etganligi fakti aniqlanganda, VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs zudlik bilan bu haqda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organni, shuningdek prokurorni xabardor qilishi shart.

98. Ovqat yeyishni rad etayotgan shaxs VSʼH tibbiyot xodimining kuzatuvi ostida boʻladi.

99. Ovqat yeyishni rad etgan shaxsning sogʻligʻini saqlab turishga qaratilgan majburlov yoʻsinidagi (sunʼiy va majburiy ovqatlantirish tarzidagi) choralar, agar uning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf tahdid solsa, shifokorning yozma xulosasi asosida hamda tibbiyot xodimi hozirligida amalga oshiriladi.

100. VSʼHda saqlanayotgan shaxsning ovqat yeyishni rad etishi uning boshqa qamoqda saqlash joylariga oʻtkazilishiga yoxud tergov harakatlari va sud majlislarida ishtirok etish uchun qoʻriqlab borilishiga toʻsqinlik qilmaydi. Zarurat boʻlganda, VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni boshqa yerga koʻchirish yoki qoʻriqlab borish tibbiy xodim kuzatuvida amalga oshiriladi.

8-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar tomonidan oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni sotib olish

101. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar saqlanish davrida bir marotaba oʻzi bilan saqlash taqiqlanmagan oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni naqd pulsiz hisob-kitob qilish yoʻli bilan sotib olish huquqiga ega. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni sotib olish uchun belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz foizigacha boʻlgan miqdorda pul sarflashga ruxsat etiladi.

102. Oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni sotib olishni xohlovchilar VSʼH boshligʻi nomiga mazkur Qoidalarning 7-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi.

103. VSʼH boshligʻi VSʼHga qabul qilishda shaxslardan olib qoʻyilgan va navbatchilik qismida saqlanayotgan pul mablagʻlari hisobidan VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar orqali oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni sotib olishlari uchun sharoit yaratib beradi.

104. Karserda saqlanayotgan shaxslarga oziq-ovqat mahsulotlari va eng zarur narsalarni sotib olishi taqiqlanadi.

9-bob. Posilkalar, yoʻqlovlar, banderollarni qabul qilish va ularni VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga berish

105. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar olish huquqiga ega.

106. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar ushlab turilgan davrida ogʻirligi pochta aloqasi xizmatlari koʻrsatish qoidalarida belgilangan normalardan oshmaydigan bitta posilka yoki banderol, shuningdek umumiy ogʻirligi oʻn ikki kilogrammgacha boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlaridan iborat ikkita yoʻqlov olishiga ruxsat etiladi.

107. VSʼHda saqlanayotgan homilador ayollar va bolali ayollar, voyaga yetmaganlar, shuningdek shifokorning yozma xulosasiga koʻra davolanishga hamda kuchaytirilgan ovqatga muhtoj deb topilgan bemorlar, birinchi yoki ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslar uchun yoʻqlovlarning soni va ogʻirligi cheklanmaydi.

108. Odamlar hayoti va sogʻligʻi uchun xavf tugʻdiradigan yoki jinoyat quroli sifatida yoxud ushlab turish maqsadlariga toʻsqinlik qilish uchun foydalanilishi mumkin boʻlgan oziq-ovqat mahsulotlari, narsalar va moddalarni VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga berish taqiqlanadi.

109. Posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar qabul qilish VSʼHning maxsus jihozlangan xonasida amalga oshiriladi.

110. Posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar qabul qilish vaqti, tartibi va ularning soni hamda miqdorini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlardan koʻchirmalar VSʼHga kelgan shaxslarga koʻrinadigan joyga osib qoʻyiladi.

111. Yoʻqlov olib kelgan shaxs mazkur Qoidalarning 8-ilovasiga muvofiq shaklda ikki nusxada ariza toʻldiradi. Arizalar va yoʻqlov uni olib kelgan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjati bilan birga VSʼH navbatchisiga taqdim etiladi.

Yoʻqlovdagi non va kolbasa mahsulotlari, shuningdek pishloq va tuzlangan baliq boʻlaklarga ajratilib tekshiriladi, suyuq mahsulotlar VSʼHning idishiga quyiladi, konservalar ochilib, boshqa idishga solinadi, maxorka, shakar va shu kabilar maxsus elakdan oʻtkaziladi, konfetlar oʻramsiz qabul qilinadi, tamaki mahsulotlari qutisidan chiqarilgan holda koʻzdan kechiriladi. Yozishmalarni hamda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini yashirish mumkin boʻlgan boshqa barcha mahsulotlar ham shu tartibda tekshiriladi. Zarur hollarda, tekshiruv jarayonida texnik vositalardan foydalaniladi.

Tekshiruv yoʻqlovni olib kelgan shaxs ishtirokida amalga oshiriladi.

112. VSʼH xodimi yoʻqlov olib kelgan shaxsga uning shaxsini tasdiqlovchi hujjati va arizasining bir nusxasini yoʻqlovni qabul qilganligi toʻgʻrisida imzo qoʻyib qaytarib beradi hamda yoʻqlovning ogʻirligini maxsus jurnalga qayd etadi. Arizaning ikkinchi nusxasiga VSʼHda saqlanayotgan shaxs yoʻqlovni olganligi toʻgʻrisida imzo qoʻyganidan soʻng, yoʻqlov unga beriladi va arizaning ushbu nusxasi uning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi. VSʼHda saqlanayotgan shaxs arizaga yoʻqlovni olganligi toʻgʻrisida imzo qoʻyishdan bosh tortsa, bu haqda arizaning ushbu nusxasiga yozib qoʻyiladi va dalolatnoma tuziladi.

113. Yoʻqlovda jinoiy maqsadda foydalanish mumkin boʻlgan, VSʼH hududiga kiritish taqiqlangan yashirilgan ashyolar aniqlangan taqdirda, VSʼH joylashgan ichki ishlar organi boshligʻiga bildirgi orqali maʼlum qilinadi. Ichki ishlar organi boshligʻining tekshiruv oʻtkazish boʻyicha topshirigʻiga asosan tezkor xodimlar tomonidan tegishli hujjatlar rasmiylashtiriladi.

114. Yoʻqlovlar quyidagi hollarda qabul qilinmaydi:

yoʻqlovni olib kelgan shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlmaganda;

taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari olib kelinganda;

yoʻqlovlar soni yoki yoʻqlovning umumiy ogʻirligi Qonunda belgilangan normadan ortiq boʻlganda, uning ortiqcha qismi;

VSʼHda saqlanayotgan shaxs tergov harakatlari oʻtkazish uchun, shuningdek sudga yoxud davlat sogʻliqni saqlash tizimining tibbiy muassasalariga olib ketilganligi sababli, yoʻqlovni shaxsan qabul qilish imkoniyatiga ega boʻlmaganda;

yoʻqlov oluvchi yoʻqlovni qabul qilishdan yozma ravishda bosh tortganda;

yoʻqlov oluvchi boshqa muassasaga yuborilgan yoki ozod etilganda;

yoʻqlov oluvchi vafot etganda.

Keltirilgan hollarda yoʻqlov uni olib kelgan shaxsga qaytarib beriladi, bundan 113-banddagi holatlar mustasno.

115. Posilka va banderollar VSʼH xodimlaridan iborat uch kishilik komissiya tomonidan ochiladi hamda ularning ichidagi ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari posilka va banderollarning ustidagi roʻyxat bilan solishtiriladi.

Ochilgan posilka va banderollar boʻyicha dalolatnoma tuziladi hamda unga ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining roʻyxati, ularning tashqi belgilari, sifati, agar ularda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari boʻlsa, dalolatnomada ularni saqlash, davlat daromadiga oʻtkazish yoki yoʻq qilish uchun topshirilganligi koʻrsatiladi.

116. Dalolatnoma VSʼHda saqlanayotgan shaxsga imzo qoʻydirib tanishtiriladi va uning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.

117. Posilka va banderollar:

VSʼHda saqlanayotgan shaxs ularni qabul qilishdan yozma ravishda bosh tortganda;

VSʼHda saqlanayotgan shaxs boshqa muassasa yoki tergov hibsxonasiga oʻtkazilganda yoki ozod etilganda;

nomiga posilka va banderollar kelgan VSʼHda saqlanayotgan shaxs vafot etganda ularni joʻnatgan shaxslarga pochta orqali yuboriladi.

118. VSʼHda saqlanayotgan voyaga yetmaganlarning posilkalar, yoʻqlovlar va banderollarda darsliklar hamda yozuv ashyolari olishiga ruxsat beriladi.

119. Posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar qabul qilib olingandan soʻng, yigirma toʻrt soat ichida VSʼHda saqlanayotgan shaxsga beriladi.

120. Karserda saqlash vaqtida qamoqqa olingan shaxslarning posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar olishi taqiqlanadi. Posilkalar, yoʻqlovlar va banderollar qamoqqa olingan shaxslarga ularning karserda boʻlish muddati tugaganidan keyin topshiriladi. Unga qadar yuborilgan posilka va banderollar VSʼH omborxonasida saqlanadi.

121. Posilkalar, yoʻqlovlar va banderollarning saqlanishi oqibatida ularning tabiiy buzilishi hamda koʻzdan kechirish natijasida tashqi koʻrinishini yoʻqotganligi uchun VSʼH maʼmuriyati javobgar boʻlmaydi. Bu haqda yoʻqlov olib kelgan shaxs yoʻqlovni qabul qilish vaqtida ogohlantirilishi shart.

10-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning xat-xabarlarni olishi va joʻnatishi

122. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar qarindoshlari hamda boshqa shaxslar bilan yozishmalar olib borish huquqiga ega. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning xat-xabarlarini joʻnatish ularning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

123. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar yozishmalar uchun zarur ashyolarni (konvertlar, markalar, telegramma blankalari, qogʻoz va boshqalarni) VSʼH xodimlari orqali sotib oladi.

124. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning yozishmalari VSʼH maʼmuriyati orqali amalga oshiriladi hamda senzuradan oʻtkaziladi. Senzura VSʼH maʼmuriyati tomonidan, zarur boʻlgan taqdirda esa jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organ tomonidan amalga oshiriladi.

125. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning jinoyat ishi boʻyicha haqiqatni aniqlashga toʻsqinlik qilishi yoxud jinoyat sodir etilishiga koʻmaklashishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar koʻrsatilgan, maxfiy yozuv, belgilar bilan yozilgan, davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni oʻz ichiga olgan xat-xabari adresatga joʻnatilmaydi, VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga berilmaydi hamda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga topshiriladi. Bu haqda prokuror yozma ravishda xabardor qilinadi.

126. VSʼHda saqlanayotgan shaxslardan xat-xabarlar va toʻldirilgan telegramma blankalari har kuni yopilmagan konvertlarda, joʻnatuvchi va oluvchining rekvizitlari yozilgan holda VSʼH xodimi tomonidan qabul qilinadi. Xat-xabarlar ularning arizasiga muvofiq voyaga yetmagan farzandlariga VSʼH rekvizitlarini koʻrsatmagan holda joʻnatilishi mumkin.

127. Xat-xabarni VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga topshirish va adresatlarga joʻnatish xat-xabar kelib tushgan yoxud u joʻnatishga topshirilgan kundan eʼtiboran uch kunlik muddatda VSʼH maʼmuriyati tomonidan amalga oshiriladi. Telegramma adresatga darhol topshiriladi va joʻnatiladi.

128. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning barcha xat-xabarlari yuborilgan yoki olingan sana maxsus jurnalda qayd etiladi.

129. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning yaqin qarindoshi vafot etganligi, ogʻir kasalligi, VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning oilasi yoxud yaqin qarindoshlariga moddiy zarar yetkazgan tabiiy ofat haqidagi maʼlumotlar, shuningdek boshqa shunga oʻxshash maʼlumotlar olinganidan keyin darhol adresatga maʼlum qilinadi.

130. Turli VSʼHdagi shaxslar oʻrtasidagi yoki VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ozodlikdan mahrum etish joylarida hamda tergov hibsxonalarida saqlanayotgan shaxslar bilan yozishmalari faqat qarindoshlar oʻrtasida amalga oshirilishi mumkin.

131. VSʼHdan ketgan shaxslarning nomiga kelgan xatlar olinganidan keyin uch kunlik muddatdan kechiktirmay VSʼHning maʼmuriyati tomonidan u ketgan joyga joʻnatiladi.

132. Karserda saqlanayotgan shaxslarning yozishmalari taqiqlanadi.

11-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning har kungi sayrlarini oʻtkazish

133. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar kamida bir soat davom etadigan har kungi sayr etish huquqiga ega.

134. Homilador ayollar, bolali ayollar hamda voyaga yetmaganlarning har kungi sayri kamida ikki soat davom etadigan qilib belgilanadi. Sayrlar vaqtida voyaga yetmaganlarga jismoniy mashqlar va sport oʻyinlari oʻynash uchun imkoniyat beriladi.

135. Bemorlarning har kungi sayr etish vaqti VSʼH tibbiyot xodimining xulosasiga koʻra belgilanadi.

136. Kameradagi shaxslar sayrga bir vaqtda olib chiqilishi va ular mavsumiy kiyimda boʻlishi lozim.

137. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar sayrga kunning yorugʻ va qulay vaqtida VSʼH maʼmuriyati tomonidan belgilangan jadval asosida olib chiqiladi.

138. Sayr vaqtida VSʼH tibbiyot xodimlari VSʼH masʼul xodimlari bilan birgalikda kameralarning sanitariya holatini tekshirishlari mumkin.

139. Sayrga olib chiqilgan shaxslar doimiy ravishda nazorat qilib turiladi.

140. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar sayr vaqtida sayrni muddatidan oldin toʻxtatish haqida nazoratchiga murojaat qilishlari mumkin. Nazoratchi bu haqda VSʼH navbatchisini xabardor qiladi.

141. Sayr qilish ob-havo sharoiti yomonlashganda (boʻron, kuchli yomgʻir va h. k.), favqulodda holatlar (qochish, oʻz joniga qasd qilish va h. k) roʻy berganda, vaziyat keskinlashganda hamda boshqa noxush hodisa (yongʻin, tabiiy ofatlar va h. k.)lar bartaraf etilgunga qadar taqiqlab qoʻyilishi mumkin.

142. Sayr qilish tartibini buzgan shaxslar VSʼH boshligʻi (yoʻqligida uning oʻrinbosari yoki navbatchi) koʻrsatmasiga asosan kamerasiga qaytariladi.

12-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning himoyachisi, qonuniy vakili, qarindoshlari va boshqa shaxslar bilan uchrashuvlarini oʻtkazish

143. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga himoyachisi, qonuniy vakili, qarindoshlari hamda boshqa shaxslar bilan uchrashuvlar beriladi. Himoyachi va qonuniy vakil bilan moneliksiz va xoli uchrashuvlar ularning soni hamda davom etish muddati cheklanmagan holda beriladi, JPKning 230-moddasi ikkinchi qismida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

144. VSʼHda saqlanayotgan shaxsning qarindoshlar va boshqa shaxslar bilan jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning uchrashuvga kelgan shaxs haqida aniq maʼlumotlar koʻrsatilgan va gerbli muhr bilan tasdiqlangan yozma ruxsati asosida VSʼH boshligʻi tomonidan davom etish muddati ikki soatgacha boʻlgan bitta uchrashuvga ijozat berilishi mumkin.

145. Bir vaqtning oʻzida VSʼHda saqlanayotgan shaxs bilan ikki nafar voyaga yetgan qarindoshlari va boshqa shaxslarning uchrashuviga ruxsat etiladi.

146. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning qarindoshlari va boshqa shaxslar bilan uchrashuvlari VSʼHning maxsus jihozlangan uchrashuv xonasida oʻtkaziladi.

147. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar uchrashuvga bir vaqtning oʻzida olib chiqilishi mumkin, bunda VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning kameralar boʻyicha ajratilish talablariga qatʼiy rioya qilinishi shart.

148. Oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar va oʻta xavfli retsidivistlar bilan uchrashuvlar yakka tartibda tashkil qilinadi.

149. VSʼH xodimlari tomonidan uchrashuvga olib chiqilayotgan shaxsning tashqi koʻrinishi ozoda boʻlishi taʼminlanishi kerak.

150. Mazkur Qoidalarning 192-bandida koʻrsatilgan vaqtlarda kelgan, shaxsini tasdiqlovchi hujjati boʻlmagan, shuningdek mast holda kelgan shaxslarga uchrashuv berilmaydi. Bunda rad etish sabablari VSʼH xodimi tomonidan tushuntiriladi.

151. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar bilan uchrashuvlar quyidagilarga beriladi:

advokatga — u advokat guvohnomasini va oʻzining muayyan ishni yuritishga boʻlgan vakolatini tasdiqlovchi orderni koʻrsatganda;

himoyachi sifatida ishtirok etayotgan yaqin qarindoshiga yoki qonuniy vakiliga — uning ishda himoyachi sifatida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyish toʻgʻrisida surishtiruvchi, tergovchining qarorini yoki sudning ajrimini va oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatganda;

qonuniy vakilga — uning ishda qonuniy vakil sifatida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyish toʻgʻrisida surishtiruvchining, tergovchining qarorini yoki sudning ajrimini va oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatganda;

qarindoshga yoki boshqa shaxsga — jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning yozma ruxsatini va oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatganda.

Ushbu bandda sanab oʻtilgan shaxslardan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

152. Advokatning oʻz himoya ostidagi shaxs bilan audio va video kuzatuv qurilmalari boʻlmagan maxsus xonada hamda begona shaxslarning ishtirokisiz oʻz vaqtida va hech qanday toʻsiqlarsiz uchrashishi taʼminlanadi.

Advokatning himoya ostidagi shaxs bilan uchrashish jarayonida elektron vositalardan (mobil telefon, fotoapparat va diktofon) foydalanish imkoniyati yaratiladi. Bunda advokat tomonidan elektron vositalardan maʼlumotlarni qayd etish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa maqsadlarda foydalanish taqiqlanadi.

153. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning advokat bilan uchrashuvlari ularning suhbatini uchinchi shaxslar eshitishini istisno etgan holda, ularni vizual koʻrib turish imkoniyati saqlab qolinadigan sharoitlarda oʻtkaziladi.

Uchrashuv jarayonida advokat tomonidan VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga Qoidalarning 2-ilovasida koʻrsatib oʻtilgan taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini topshirish holatlari aniqlanganda uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi.

Advokat bilan uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatilgan hollarda, VSʼH maʼmuriyati tomonidan advokatlik siri va daxlsizligini taʼminlashga doir qonun hujjatlari talablariga rioya qilgan holda dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Dalolatnoma nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga va ushbu advokatga guvohnoma bergan hududiy adliya organiga yuboriladi.

154. Qarindoshlar va boshqa shaxslar bilan uchrashuvlar VSʼH xodimlarining nazorati ostida amalga oshiriladi. Himoyachi, qonuniy vakil, qarindoshlar va boshqa shaxslar tomonidan VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga mazkur Qoidalarning 2-ilovasida koʻrsatib oʻtilgan taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini topshirishga urinilgan hollarda uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi. Uchrashuvga kelgan shaxs bu haqda uchrashuv boshlanishidan oldin VSʼHning masʼul xodimlari tomonidan ogohlantirilishi shart.

155. Himoyachilar, qonuniy vakillar, qarindoshlar va boshqa shaxslarga uchrashuvlar berilganda, ularning yonida aloqa vositalari, shaxsiy kompyuter, fotoapparatlar, videokameralarning va ovoz yozish qurilmalarining boʻlishi taqiqlanadi.

156. VSʼHda uchrashuvlar vaqtincha toʻxtatib turilgan hollarda nazorat qiluvchi prokurorga, jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga xabar beriladi va bu haqda uchrashuvga kelganlarni qabul qilish xonasiga eʼlon osib qoʻyiladi.

157. Karserda saqlanayotgan shaxslarning himoyachi, qonuniy vakil bilan uchrashuvlardan tashqari uchrashuvlari taqiqlanadi.

13-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning diniy rasm-rusumlarni ado etishi hamda fuqarolik-huquqiy bitimlarda va oilaviy munosabatlarda ishtirok etishi

158. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar, agar bu mazkur Qoidalarni, shuningdek boshqa shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini buzmasa, VSʼH xonalarida diniy rasm-rusumlarni ado etish, VSʼH kutubxonasidagi diniy adabiyotlardan foydalanish, diniy ibodat narsalaridan (sanchuvchi-kesuvchi ashyolardan tashqari) foydalanish huquqiga ega.

159. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsning yoki organning yozma ruxsati bilan oʻz vakillari orqali yoxud bevosita fuqarolik-huquqiy bitimlarda ishtirok etish huquqiga ega.

160. Qamoqqa olinganlar, agar ushbu Qoidalarga zid boʻlmasa, nikoh tuzish hamda nikohdan ajralish, boshqa oilaviy munosabatlarda ishtirok etish huquqiga ega.

161. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga VSʼH kutubxonasidagi qonunchilik hujjatlari, adabiyotlar va davriy matbuot nashrlaridan foydalanishga ruxsat etiladi.

162. VSʼH maʼmuriyati VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning fuqarolik-huquqiy bitimlarda qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoit yaratilishini taʼminlaydi. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning fuqarolik-huquqiy bitimlarda ishtirok etishi bilan bogʻliq uchrashuvlari ularga mazkur Qoidalarning 144-bandida nazarda tutilgan uchrashuvlar berilishida hisobga olinmaydi.

14-bob. VSʼHda qamoqqa olingan shaxslarni mehnatga jalb etish

163. VSʼHda qamoqqa olingan shaxslar tegishli sharoitlar mavjud boʻlganda VSʼH hududida oʻz xohishlariga koʻra va jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning yozma ruxsati bilan mehnatga jalb etilishi mumkin.

164. VSʼHda qamoqqa olingan shaxslarning mehnat sharoiti qonunchilik hujjatlarida belgilangan xavfsizlik, sanitariya va gigiyena talablariga javob berishi kerak. Qamoqqa olingan shaxslar oʻz mehnati uchun tegishli haq olishga haqlidir.

165. Qamoqqa olinganlarning ish haqi qonunchilik hujjatlarida Mehnatga haq toʻlash yagona tarif setkasining birinchi razryadi boʻyicha belgilangan miqdordan kam boʻlmasligi lozim va qonunda nazarda tutilgan chegirmalar qilinganidan keyin ularning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.

166. VSʼHda qamoqqa olingan shaxslarni majburiy mehnatga jalb etish taqiqlanadi, bundan kameraning tozaligini taʼminlash boʻyicha jalb etilgan mehnat mustasno.

167. Mehnat qilish istagini bildirgan qamoqqa olingan shaxslar VSʼH boshligʻi nomiga ariza bilan murojaat qiladi. Ariza VSʼH boshligʻi tomonidan koʻrib chiqiladi.

168. VSʼHda qamoqqa olingan shaxslar mehnatga jalb etilgan hollarda doimiy nazorat ostida boʻladi va VSʼH xodimlarining koʻrsatmasi boʻyicha ishlaydi. Ularni VSʼH hududidan tashqaridagi ishlarga, maxsus boʻlimlar, fotolaboratoriyalar, nusxa koʻpaytirish texnikalari oʻrnatilgan joylarda, barcha turdagi transport vositalari haydovchiligiga, radiostansiya, muhandislik-texnika va aloqa vositalari bilan ishlashga jalb etish taqiqlanadi.

169. Qamoqqa olingan shaxslarni mehnatga jalb etish uchun VSʼHda sharoit boʻlmagan hollarda arizachiga rad etish sabablari tushuntiriladi.

15-bob. Arizalar, takliflar va shikoyatlar yuborish

170. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar VSʼH maʼmuriyatiga, davlat organlariga, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda jamoat birlashmalariga oʻz ona tilida yoki boshqa tilda arizalar, takliflar va shikoyatlar bilan murojaat etish hamda murojaat etilgan tilda belgilangan tartibda yozma javoblar olish huquqiga ega.

171. VSʼH xodimlari har kuni kameralarni aylanish chogʻida VSʼHda saqlanayotgan shaxslardan yozma va ogʻzaki shakldagi ariza, taklif va shikoyatlar qabul qiladi.

172. VSʼH boshligʻi uning nomiga yozilgan arizalar, takliflar va shikoyatlar koʻrib chiqilishini taʼminlaydi.

173. Ogʻzaki shaklda qabul qilingan arizalar, takliflar va shikoyatlar jurnalga qayd etiladi va VSʼH boshligʻiga bayon qilinadi.

174. VSʼH boshligʻi nomiga berilgan arizalar, takliflar va shikoyatlar ham jurnalga qayd etiladi va VSʼH boshligʻiga maʼlum qilinadi.

175. Arizalar, takliflar va shikoyatlar VSʼH boshligʻi tomonidan adresatga yuboriladi, bundan VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni shaxsan qabul qilish vaqtida VSʼHni nazorat qiluvchi yoki tekshiruvchi mansabdor shaxslar tomonidan olingan murojaatlar mustasno.

176. Sud, prokuror, himoyachi yoki VSʼHlarni tekshirish huquqiga ega boʻlgan davlat organlari nomiga, shuningdek jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga yoʻllangan ariza, taklif va shikoyatlar senzuradan oʻtkazilmaydi hamda berilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay muhrlangan tarzda oluvchilarga yuboriladi yoki topshiriladi, telegrammalar esa darhol yuboriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakilining (ombudsmanning) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning nomiga yuborilgan shikoyatlar muassasa maʼmuriyati tomonidan koʻzdan kechirilishi mumkin emas hamda oluvchiga yigirma toʻrt soatdan kechiktirmay yuboriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning javobi koʻzdan kechirilishi mumkin emas hamda arizachiga darhol yetkazib beriladi.

177. Boshqa davlat organlari va tashkilotlari nomiga yoʻllangan arizalar, takliflar va shikoyatlar berilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga topshiriladi, ular tomonidan qarab chiqiladi hamda oʻsha muddatda adresatga yuboriladi. Murojaat adresatga yuborilganligi toʻgʻrisidagi ilova xatning koʻchirma nusxasi VSʼHda saqlanayotgan shaxsga eʼlon qilish uchun VSʼHga yuboriladi. Ilova xatning koʻchirma nusxasi VSʼHda saqlanayotgan shaxsga imzo qoʻydirib tanishtiriladi va uning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.

178. Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organ mansabdor shaxsi, surishtiruvchi yoki tergovchining harakatlari va qarorlari ustidan berilgan shikoyatlar berilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tomonidan tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv yoki tergov organining boshligʻiga yoxud prokurorga, prokurorning harakatlari va qarorlari ustidan berilgan shikoyatlar esa yuqori turuvchi prokurorga yuboriladi yoki topshiriladi.

179. Jinoyat ishi boʻyicha haqiqatni aniqlashga toʻsqinlik qilishi yoxud jinoyat sodir etilishiga koʻmaklashishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar koʻrsatilgan, maxfiy yozuv, belgilar bilan yozilgan, davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni oʻz ichiga olgan arizalar, takliflar va shikoyatlar adresatga yuborilmaydi hamda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga topshirilib, bu haqda VSʼHda saqlanayotgan shaxs, shuningdek prokuror yozma ravishda xabardor qilinadi.

180. Arizalar, takliflar va shikoyatlarga berilgan yozma javoblar, shuningdek ular joʻnatilganligi toʻgʻrisidagi ilova xatlarning koʻchirma nusxalari VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga tilxat olib eʼlon qilinadi hamda ularning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.

181. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni oʻz huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlari buzilganligi haqidagi arizalar va shikoyatlar bilan murojaat etganligi uchun har qanday shaklda taʼqib qilish taqiqlanadi.

16-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan shaxsan qabul qilinishi

182. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar VSʼHning boshligʻiga yoki u vakolat bergan shaxsga, shuningdek VSʼHlarni nazorat qiluvchi yoki tekshiruvchi mansabdor shaxslarga shaxsan qabul qilish toʻgʻrisida iltimos bilan murojaat etish huquqiga ega.

183. VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslarning shaxsiy qabuliga yozilish VSʼH xodimlari tomonidan har kuni kameralarni aylanib chiqish chogʻida amalga oshiriladi. Qabul qilish toʻgʻrisidagi murojaat yozma yoki ogʻzaki ravishda VSʼH boshligʻi nomiga beriladi va shaxsiy qabul jurnalida navbat bilan roʻyxatga olinadi.

184. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan qabul qilish har kuni belgilangan jadvalga muvofiq amalga oshiriladi, dam olish va bayram kunlari bundan mustasno. Zarur hollarda, VSʼHda saqlanayotgan shaxslar jadvaldan tashqari qabul qilinishi mumkin.

185. Murojaat qilganlarni qabul qilish shaxsiy qabul jurnalidagi roʻyxat boʻyicha amalga oshiriladi va qabul natijalari jurnalga yozib qoʻyiladi. Yozma ravishda berilgan murojaatlarga uning natijasi haqida belgi qoʻyilib, VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildiga qoʻshib qoʻyiladi.

186. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning qarindoshlari va boshqa shaxslarni VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan shaxsan qabul qilish VSʼHning uchrashuv xonasida amalga oshiriladi. Qabulga kelgan shaxslar maxsus jurnalda roʻyxatga olinadi va qabul natijalari jurnalga yozib qoʻyiladi.

17-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning tergov harakatlari va sud majlislarida ishtirok etishini taʼminlash

187. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning tergov harakatlari hamda sud majlislarida ishtirok etishlari sud va tergov organlarining talabnomalari asosida hududiy ichki ishlar organlarining konvoy boʻlinmalari xodimlari tomonidan taʼminlanadi.

188. Sud va tergov organlarining VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni sud majlislari va tergov harakatlari oʻtkazish uchun qoʻriqlab borish toʻgʻrisidagi talabnomalari VSʼH joylashgan ichki ishlar organi boshliqlari nomiga tergov harakatlari va sud jarayoni boshlanishidan kamida 24 soat oldin yuborilishi lozim.

189. Sud va tergov organlari tomonidan imzolangan va gerbli muhri bilan tasdiqlangan talabnomalarda quyidagilar koʻrsatiladi:

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning familiyasi, ismi, sharifi, tugʻilgan yili va JKning qaysi moddasi bilan ayblanayotganligi;

VSʼH nomi;

tergov harakatlarini oʻtkazish va sud majlisining koʻrib chiqish joyi;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni tergov harakatlari hamda sud majlislariga olib kelish (sanasi, soati), shuningdek tergov harakatlari hamda sud majlislarining davom etish muddati (taxminiy);

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni qoʻriqlab borishda saqlash tartibi (bir-biridan zaruriy ajratib turish tartiblari bayon etiladi).

Agar, sud majlisiga bir vaqtning oʻzida oldindan chiqarilgan sud qarori asosida qamoqqa olinganlar yoki boshqa jinoiy ish boʻyicha sudlanayotgan shaxslar guvoh sifatida chaqirtirilayotgan boʻlsa, ularning hozirgi holati talabnomada koʻrsatib oʻtiladi.

190. Basharti tergov organlari tomonidan VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni soʻroq qilish, yuzlashtirish, tanib olish uchun koʻrsatish, guvohlantirish va boshqa zarur tergov harakatlarini olib borish VSʼHning tergov xonalarida amalga oshirish imkoni boʻlganda, bunday tergov harakatlari VSʼHning tergov xonalarida amalga oshiriladi.

191. VSʼH hududida tergov va sud harakatlarini, ambulatoriya sud-psixiatriya ekspertizasini hamda boshqa ekspertizalarni oʻtkazish boʻyicha surishtiruvchi, tergovchi, prokuror va sudning yozma koʻrsatmasi asosida VSʼH maʼmuriyati quyidagilarni taʼminlashi shart:

xona ajratilishini;

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ishtirokini;

tergov harakatlarida ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning belgilangan tartibda VSʼH hududiga kirishlarini.

192. VSʼH navbatchisi tomonidan smenani topshirish-qabul qilish (kamida bir soat ichida) va VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning ovqatlanish (nonushta, tushlik va kechki ovqat) vaqtida, shuningdek tungi vaqtda, yaʼni kech soat 22.00 dan ertalab soat 6.00 gacha VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni chaqiruv boʻyicha kameradan olib chiqilishi taqiqlanadi, JPKda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

18-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga nisbatan ragʻbatlantirish va intizomiy jazo choralarini qoʻllash

193. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga nisbatan majburiyatlarini namunali bajarganlik, qamoqda saqlashning belgilangan tartibi va shart-sharoitlariga rioya etganlik uchun quyidagi ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilishi mumkin:

tashakkur eʼlon qilish;

ilgari qoʻllanilgan intizomiy jazoni muddatidan ilgari olib tashlash;

har kungi sayr vaqtini koʻpaytirish;

voyaga yetmaganlarga qoʻshimcha kinofilm namoyish etish, telekoʻrsatuvlar tomosha qilishni tashkil etish, sport mashgʻulotlari xonasiga qoʻshimcha ravishda kirish, shuningdek boʻsh vaqtni oʻtkazishning boshqa shakllari uchun ruxsat berish.

Ragʻbatlantirish choralari VSʼH joylashgan ichki ishlar organi boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxsning buyrugʻi bilan qoʻllaniladi va VSʼHda saqlanayotgan shaxsga eʼlon qilinadi. Ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilganligi toʻgʻrisida VSʼHda saqlanayotgan shaxsning shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga tegishli yozuv kiritiladi.

194. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga nisbatan belgilangan majburiyatlarni bajarmaganlik, qamoqda saqlash tartibi va shart-sharoitlarini, ajratib qoʻyishni taʼminlash talablarini buzganlik uchun quyidagi intizomiy jazo choralari qoʻllanilishi mumkin:

ogohlantirish;

hayfsan;

qamoqqa olingan shaxslarni karserga oʻn sutkagacha, voyaga yetmaganlarni esa karserga besh sutkagacha boʻlgan muddatga joylashtirish.

Intizomiy jazo yozma shaklda beriladi. VSʼHda saqlanayotgan shaxsga nisbatan qoʻllanilgan intizomiy jazo haqida 24 soat ichida yozma ravishda nazorat qiluvchi prokurorga xabar beriladi. Intizomiy jazo qoʻllanilganligi haqidagi materiallar VSʼHda saqlanayotgan shaxsning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildiga qoʻshib qoʻyiladi.

195. Ragʻbatlantirish va intizomiy jazo choralari VSʼHda maxsus yuritilgan daftarda roʻyxatga olinadi.

196. VSʼHda saqlanayotgan shaxsdan intizomiy jazo qoʻllanilishidan oldin yozma tushuntirish olinadi, bunday tushuntirish berishdan bosh tortilgan hollarda esa tegishli dalolatnoma tuziladi.

197. Intizomiy jazoni qoʻllash chogʻida qoidabuzarlik sodir etilgan holatlar, VSʼHda saqlanayotgan shaxsning xulq-atvori va shaxsiga oid sifatlar, ilgari intizomiy jazolar berilgan-berilmaganligi inobatga olinadi.

198. Intizomiy jazo qoidabuzarlik aniqlangan kundan eʼtiboran oʻn sutkadan kechiktirmay, qoidabuzarlik fakti yuzasidan tekshiruv oʻtkazilgan taqdirda esa u tugagan kundan eʼtiboran, lekin qoidabuzarlik sodir etilgan kundan eʼtiboran ikki oydan kechiktirmay berilishi mumkin. Intizomiy jazo darhol qoʻllaniladi, uni darhol qoʻllash imkoniyati boʻlmagan taqdirda esa ushbu jazo berilgan kundan eʼtiboran bir oydan kechiktirmay qoʻllaniladi.

199. Intizomiy jazo VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tomonidan beriladi. Bir vaqtning oʻzida sodir etilgan bir nechta qoidabuzarlik uchun bitta intizomiy jazo qoʻllaniladi. Bitta qoidabuzarlik uchun bir nechta intizomiy jazo qoʻllash taqiqlanadi.

200. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar yuqori turuvchi mansabdor shaxsga, prokurorga yoki sudga qoʻllanilgan intizomiy jazo ustidan shikoyat qilish huquqiga ega. Shikoyat berish intizomiy jazoning ijro etilishini toʻxtatib turmaydi.

201. Qamoqqa olingan shaxslar quyidagilar uchun karserga kiritib qoʻyilishi mumkin:

VSʼHda saqlanayotgan boshqa shaxslarga zulm qilganlik va ularni haqorat qilganlik;

VSʼH xodimlarining yoki boshqa shaxslarning qonuniy talablariga itoat etmaganlik yoxud ularni haqorat qilganlik;

ajratib qoʻyishni taʼminlash talablarini bir necha marta buzganlik;

Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining taʼsir doirasiga tushadigan huquqbuzarlik sodir etganlik;

Qonunda va mazkur Qoidalarda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini saqlaganlik, tarqatganlik, isteʼmol qilganlik hamda ulardan foydalanganlik uchun.

202. Karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazo ilgari ogohlantirish yoki hayfsan tarzidagi ikkita va undan ortiq intizomiy jazo qoʻllanilgan qamoqqa olingan shaxslarga nisbatan ham qoʻllanilishi mumkin.

203. Karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazo homilador ayollarga va bolali ayollarga, shuningdek birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga nisbatan qoʻllanilishi mumkin emas.

204. Karserga kiritib qoʻyish VSʼH boshligʻining mazkur Qoidalarning 9-ilovasiga muvofiq shakldagi qarori va shifokorning qamoqqa olingan shaxsning sogʻligʻi holatiga koʻra karserda turishi mumkinligi haqidagi yozma xulosasi asosida amalga oshiriladi.

205. Karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazo qoʻllanilgan qamoqqa olingan shaxs qaror bilan VSʼH boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tomonidan tanishtirilib, imzo qoʻydiriladi.

206. VSʼH boshligʻi tibbiy koʻrsatuvlarni inobatga olgan holda karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazoning ijrosini kechiktirish, karserda saqlash muddatini qisqartirish yoki qamoqqa olinganni karserdan muddatidan ilgari ozod qilish huquqiga ega.

207. Agar qamoqqa olingan kechiktirish davrida yangi qoidabuzarlik sodir etmagan boʻlsa, u karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazodan ozod qilinishi mumkin.

208. Yuqori turuvchi mansabdor shaxs, prokuror yoki sud karserga kiritib qoʻyish tarzidagi intizomiy jazo asossiz yoxud u sodir etilgan qoidabuzarlikka nomutanosib boʻlgan hollarda intizomiy jazoni yengillashtirish yoki bekor qilish huquqiga ega.

209. Karserda qamoqqa olingan shaxslarni yakka saqlash belgilanadi.

210. Karserda qamoqqa olingan shaxslar yotish uchun alohida joy va koʻrpa-toʻshak bilan faqat tungi uxlash vaqti uchun taʼminlanadi.

211. Karserga kiritib qoʻyiladigan shaxs oʻzi bilan sochiq, sovun, tish choʻtkasi, tish pastasi yoki poroshogini olib kirishi mumkin. Karserga kiritib qoʻyilgan shaxsning ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari (tez buziladigan oziq-ovqat mahsulotlaridan tashqari) VSʼH maʼmuriyati tomonidan saqlanadi.

212. Karserga kiritilgan shaxslarni sanitariya ishlovidan oʻtkazish ular mazkur jazoni oʻtab boʻlganlaridan keyin yoki VSʼH tibbiyot xodimining koʻrsatmasi boʻyicha karserda saqlash vaqtida ham oʻtkaziladi.

213. Karserga kiritilgan shaxs kasallikka chalingan taqdirda, VSʼH tibbiyot xodimining uni muddatidan oldin karserdan ozod qilish toʻgʻrisidagi yozma xulosasiga asosan darhol ozod etiladi.

19-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning moddiy javobgarligi

214. VSʼHda saqlanayotgan shaxslar VSʼHning mol-mulkiga oʻz xatti-harakatlari tufayli yetkazilgan zarar uchun fuqarolik qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan miqdorlarda moddiy javobgar boʻladi. Yetkazilgan moddiy zarar miqdori VSʼH boshligʻining qarori bilan belgilanadi. Mazkur qaror VSʼHda saqlanayotgan shaxsga tilxat olinib eʼlon qilinadi.

215. VSʼHda saqlanayotgan shaxs yetkazgan moddiy zararning oʻrni uning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar tomonidan ularning roziligi bilan qoplanishi mumkin.

216. VSʼHda saqlanayotgan shaxs tergov hibsxonasiga yuborilgan taqdirda yetkazilgan zararni toʻlash toʻgʻrisidagi qaror oʻrni qoplanmagan moddiy zararni belgilangan tartibda undirish uchun tergov hibsxonasiga yuboriladi.

217. VSʼHda saqlanayotgan shaxs moddiy zararning oʻrnini ixtiyoriy ravishda qoplashni rad etgan yoki VSʼHdan ozod qilingan taqdirda bu zarar qonunga muvofiq sud tartibida undiriladi.

218. Moddiy zarar yetkazgan shaxsning sodir etgan xatti-harakatlari uchun Qonunda belgilangan intizomiy jazoga tortilishi uni moddiy javobgarlikdan ozod qilmaydi.

219. Aybdor yetkazilgan zararni toʻlash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlsa, yuqori turuvchi mansabdor shaxsga, prokurorga yoki sudga bu qaror ustidan shikoyat qilishi mumkin. Yetkazilgan moddiy zarar uchun notoʻgʻri undirilgan summalar VSʼHda saqlanayotgan shaxsga qaytarilishi kerak.

20-bob. VSʼHda saqlanayotgan vafot etgan shaxslarning jasadlarini berish

220. VSʼHda saqlanayotgan shaxs vafot etgan taqdirda, VSʼH boshligʻi bu haqda uning yaqin qarindoshlariga, qonuniy vakiliga, jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga va prokurorga darhol xabar qiladi. VSʼHda saqlanayotgan shaxsning vafot etganligi fakti boʻyicha JPKda nazarda tutilgan tartibda tergovga qadar tekshiruv oʻtkaziladi.

221. VSʼHda saqlanayotgan vafot etgan shaxsning jasadi u bilan bogʻliq barcha tegishli tergovga qadar tekshiruv oʻtkazilayotgan jarayonda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning qaroriga asosan saqlash uchun VSʼHga yaqin joydagi sogʻliqni saqlash muassasasining oʻlikxonasiga topshiriladi.

222. VSʼHda saqlanayotgan vafot etgan shaxsning jasadi sud-tibbiy ekspertizasidan oʻtkazilganidan, shuningdek JPKda nazarda tutilgan boshqa harakatlar bajarilganidan keyin vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari va boshqa qarindoshlariga yoki qonuniy vakillariga yoxud dafn etishni amalga oshirish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarga topshiriladi.

223. Vafot etgan shaxsning jasadi uni talab qilgan shaxsning arizasi va holat yuzasidan tergov harakatlarini amalga oshirayotgan mansabdor shaxs yoki organning qarori asosida dafn etish uchun beriladi. Bunda vafot etgan VSʼHda saqlangan shaxsga tegishli boʻlgan hujjatlar, ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari uning ariza bilan murojaat qilgan qarindoshlari yoki boshqa shaxslarga belgilangan tartibda topshiriladi.

Ariza bilan murojaat qilgan shaxs oʻzining shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatishi zarur.

224. VSʼHda saqlanayotgan vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari va boshqa qarindoshlari yoki qonuniy vakillaridan yoxud dafn etishni amalga oshirish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslardan jasadni berish toʻgʻrisida ariza tushmagan taqdirda, vafot etgan shaxsni dafn etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

21-bob. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni ozod qilish

225. Jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxs yoki organning qarori, shuningdek ushlab turish yoki qamoqda saqlashning JPKda nazarda tutilgan muddati tugashi VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni qamoqdan ozod qilishga asos boʻladi.

226. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarni qamoqdan ozod qilish VSʼHda saqlanayotgan shaxsni qamoqdan ozod qilish toʻgʻrisida surishtiruvchi, tergovchi, prokurorning qarori yoxud sudning ajrimi kelib tushgach, VSʼH boshligʻi tomonidan darhol amalga oshiriladi.

227. VSʼH boshligʻi ushlab turish muddati tugashidan oʻn ikki soat oldin bu haqda jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsni yoki organni, shuningdek prokurorni yozma shaklda xabardor qilishi shart.

228. Agar ushlab turishning JPKda belgilangan muddatlari tugaganidan keyin surishtiruvchi, tergovchi, prokurorning VSʼHda saqlanayotgan shaxsni ozod qilish toʻgʻrisidagi qarori, sudning ushlab turish muddatini uzaytirish yoki qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash yoxud qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllashni rad qilish va garov tarzidagi ehtiyot chorasini tanlash toʻgʻrisida ajrimi kelib tushmagan boʻlsa, VSʼH boshligʻi VSʼHda saqlanayotgan shaxsni oʻz qarori bilan darhol ozod qiladi. Qarorning koʻchirma nusxasi kechiktirmasdan jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga, shuningdek prokurorga yuboriladi.

229. VSʼHda saqlanayotgan shaxsni VSʼHdan ozod etishdan oldin VSʼH boshligʻi ozod etilayotgan shaxsning shaxsiy hujjatlari bilan ushlab turish uchun asos boʻlgan hujjatlarni solishtiradi va mos kelishiga ishonch hosil qilgandan soʻng shaxsni ozod etadi.

230. VSʼHdan ozod qilinayotgan shaxsga uning shaxsiy hujjatlari, ashyolari, pullari, shuningdek qimmatli qogʻozlari va boshqa qimmatliklari qaytarib beriladi va oʻziga tegishli boʻlgan shaxsiy hujjatlari, ashyolari, pullari, shuningdek qimmatli qogʻozlari va boshqa qimmatliklarini qaytarib olganligi toʻgʻrisida tilxat olinadi.

22-bob. Yakuniy qoida

231. Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan kelishilgan.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 1-ILOVA

VSʼHda saqlanayotgan shaxslarning xulq-atvor

1. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga quyidagi majburiyatlar yuklatiladi:

Qonunda belgilangan ichki tartib qoidalariga rioya qilish;

VSʼH xodimlarining qonuniy talablarini soʻzsiz bajarish;

shaxsiy gigiyena va sanitariya talablariga rioya etish;

yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etish;

VSʼHning mol-mulkiga ehtiyotkorlik bilan munosabatda boʻlish;

kameralarni ozoda saqlash, yotish joyi, koʻrpa-toʻshaklarini bir xil qilib yigʻishtirish, oziq-ovqat mahsulotlarini, narsa va buyumlarini saqlash talablariga rioya etish;

VSʼH xodimlari hamda boshqa shaxslarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsituvchi xatti-harakatlarni sodir etmaslik;

VSʼH maʼmuriyatining qonuniy talablarini bajarishi, shuningdek VSʼH xodimlarining xizmat vazifalarini bajarishiga toʻsqinlik qilmasligi;

oʻzining hamda boshqa shaxslarning hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi xatti-harakatlarni qasddan sodir etmaslik;

VSʼH xodimlari va bir-birlari bilan xushmuomalada boʻlish;

ichki ishlar organlari xodimlari, prokuratura va boshqa nazorat qiluvchi mansabdor shaxslar kamera ichiga kirgan vaqtida berilgan koʻrsatma asosida oʻrnidan turish va belgilangan joyga saflanish;

VSʼH binosi va hududida harakatlanayotgan vaqtida qoʻlini orqaga qilib yurishi, bundan sayr payti mustasno;

belgilangan tartib asosida sayr qilish va uchrashuv paytida oʻzini tutishi;

VSʼH xodimlarining va boshqa mansabdor shaxslarning talabi asosida oʻzining familiyasini, ismi va otasining ismini aytishi;

tinchlikni saqlash;

navbat bilan kamera boʻyicha navbatchilik qilish.

2. Kamera boʻyicha navbatchi:

kameraga VSʼH xodimlari yoki tekshiruvchi xodimlar kirganida saqlanayotgan shaxslar soni toʻgʻrisida axborot beradi;

jihozlar, buyumlar va boshqa narsalarning saqlanishini nazorat qiladi;

kamerada saqlanayotganlar uchun idish-tovoqlarni oladi va topshiradi;

kamera tozaligiga rioya qilinishini nazorat qiladi.

3. VSʼHda saqlanayotgan shaxslarga quyidagilar taqiqlanadi:

boshqa kamera va xonalardagi shaxslar bilan suhbatlashish, muloqot qilish, shovqin solish (devorlarni, kameradagi jihozlarni taqillatish va boshqa taqiqlangan harakatlar);

Saqlanishi, tarqatilishi, isteʼmol qilinishi, foydalanilishi taqiqlangan pullar, qimmatli qogʻozlar hamda boshqa qimmatliklar, oziq-ovqat mahsulotlari, narsalar va moddalar bilan muomala qilish.

VSʼH xodimlarining ruxsatisiz kamera va maʼmuriy binosining boshqa xonasidan tashqariga chiqish;

belgilanmagan joylarda chekish;

biror-bir manfaatni koʻzlab oʻyinlar tashkil qilish yoki oʻynash;

tatuirovka chizish;

VSʼH maʼmuriyatining ruxsatisiz yotoq joyini oʻzgartirish va unga parda tutish;

kamerada olov yoqish;

VSʼH xodimlarining ruxsatisiz santexnika, yoritish va boshqa asbob-uskunalarni sozlash yoki kameradagi yorugʻlikni oʻzgartirish;

qoʻlbola elektr uskunalardan foydalanish;

diniy ekstremistik gʻoyalarni targʻib qilish hamda ularga rioya etishga majburlash;

kameradagi jihozlarga zarar yetkazish, devorlariga yoki foydalanishga berilgan narsalarga yozish, chizish yoki belgi qoʻyish, shuningdek devorlarga qogʻozlar, fotosuratlar, adabiyotlar, davriy matbuot nashrlari va boshqalarni qirqib yopishtirish, fotosurat, roʻznoma hamda jurnallardan qirqib olingan rasmlar yoki maqolalarni yopishtirish;

safda harakatlanayotganda safdan chiqish, chekish, suhbatlashish va VSʼH xodimlarining ruxsatisiz boshqa harakatlar qilish;

shaxsiy foydalanishida boʻlgan narsalarni sotish, sovgʻa qilish, almashish yoki boshqa usullar bilan oʻzga ushlab turilganlardan tortib olish;

kamera derazasidan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini tashqariga uloqtirish, derazaga va eshikning tuynugiga yopishib turish yoki ularni bekitish yoxud ulardan qarash.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 2-ILOVA

Taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining

1. Barcha turdagi oʻqotar va sovuq qurollar yoki sovuq qurol sifatida foydalanilishi mumkin boʻlgan ashyolar, shuningdek oʻq-dorilar.

2. Pullar, qimmatli qogʻozlar, qimmatbaho toshlar, durlar va ulardan yasalgan buyumlar, turli markadagi soatlar va boshqa qimmatliklar.

3. Optik asboblar, koʻzoynak bundan mustasno.

4. Alkogol mahsulotlari, shuningdek tarkibida spirt boʻlgan atir va boshqa mahsulotlar.

5. Giyohvandlik vositalari, ularning analoglari psixotrop moddalar va kuchli taʼsir etuvchi preparatlar.

6. Barcha turdagi radioapparatura, kompyuter texnikasi, yozuv mashinkasi, nusxa koʻchirish vositalari.

7. Aloqa vositalari, jumladan uyali aloqa vositasi, radiotelefonlar, peyjerlar, ratsiyalar va ularning barcha turdagi qismlari.

8. Inson hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli hamda jinoyat quroli sifatida qoʻllanilishi mumkin boʻlgan sanoat usulida yoki qoʻlbola tarzda yasalgan tigʻli, kesuvchi, uchi oʻtkirlangan sanchiladigan kasbiy va xoʻjalik-maishiy (pichoq, bigiz, ustara (elektr ustara bundan mustasno), qaychi va boshqa) ashyolar.

9. Oynalar, bundan kamera devoriga oʻrnatilgan oyna mustasno.

10. Chilangarlik va boshqa asbob-uskunalar.

11. Sport anjomlari.

12. Oʻyin kartalari.

13. Har qanday turdagi foto, audio va videoapparaturalar hamda ularning qismlari.

14. Pornografik va diniy ekstremistik xususiyatga ega boʻlgan nashr va materiallar, shuningdek taqiqlangan adabiyotlar.

15. Topografik xaritalar va kompas.

16. Harbiy va boshqa formali kiyim-bosh hamda uning jihozlari.

17. Nusxa koʻchiradigan qogʻozlar (kopirka).

18. Musiqa asboblari.

19. Xamirturush va achitqilar.

20. Uyda pishirilgan, shuningdek isteʼmol qilinishi isitish va pishirishni talab qiladigan oziq-ovqat mahsulotlari.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “KELISHILGAN”‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ prokurori‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____”____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎Bir kishilik kameraga joylashtirish toʻgʻrisida ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(bir kishilik kamerada saqlash uchun asos boʻluvchi holat koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________sababli, “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 40-moddasiga asosan: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR QILAMAN: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ 20________yil “_____” _______________ dan eʼtiboran bir kishilik kameraga joylashtirilsin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎____________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎ ‎ (unvoni) ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo va muhr) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎‎20___ yil “___” ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ orqa tomoni Qaror bilan tanishdim _______________________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxsning imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎‎20____ yil “_____”____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 4-ILOVA

‎‎Shaxsiy tintuv qilish hamda ashyolar va oziq-ovqat ‎mahsulotlarini koʻzdan kechirish ‎ ‎ ‎ ‎‎BAYONNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________ yil “_____”____________da tugʻilgan __________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎‎20______ yil “______” ______________ soat ________________da VSʼHga olib kelingan. ‎‎20___ yil “___” ______________________da shaxsiy tintuv qilinib hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari koʻzdan kechirilib, undan quyidagilar olib qoʻyildi: ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎Mazkur bayonnomaga olib qoʻyilgan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari toʻliq kiritildi. ‎ ‎ ‎‎Shaxsiy tintuv qilgan hamda ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini koʻzdan kechirgan VSʼH xodimlari: ‎‎ _____________________________ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎‎ (lavozimi va unvoni‎ ‎) ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎‎‎‎____________________________ ‎ ‎‎‎‎ __________________ ‎ ‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎(lavozimi va unvoni‎‎) ‎ ‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ____________________________‎‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎(lavozimi va unvoni‎‎) ‎‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎‎(F.I.O.)‎ ‎‎____________________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎____________________________ ‎‎‎‎‎‎(lavozimi va unvoni‎‎) ‎ ‎‎‎‎‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Meni shaxsiy tintuv qilish hamda ashyolarim va oziq-ovqat mahsulotlarimni koʻzdan kechirilishiga nisbatan eʼtirozim yoʻq yoki bor. * ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(eʼtiroz boʻlganda, uning qisqacha mazmuni yoziladi) ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎(shaxsiy tituv qilingan hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlarini koʻzdan kechirish oʻtkazilgan shaxsning imzosi va F.I.O.)

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 5-ILOVA

‎‎Taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini ‎olib qoʻyish toʻgʻrisida ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ yilda tugʻilgan _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎shaxsiy tintuv qilinganda hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari koʻzdan kechirilganda taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlari aniqlanganligi sababli, “Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 42-moddasiga asosan: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR QILAMAN: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________________ dan ‎‎quyidagi taqiqlangan ________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________________________________________________________ olib qoʻyilsin. ‎‎Shulardan _________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________ moliya boʻlimiga, omborxonaga saqlash yoki vaqtinchalik saqlash va kelgusida shaxsning qarindoshlari yoki boshqa shaxslarga berib yuborish, davlat daromadiga oʻtkazish uchun topshirilsin * , ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________‎‎_____________________________________________________________________________ ‎‎____________________________________________________________________________ yoʻli bilan yoʻq qilinsin. ‎ ‎ ‎ ‎‎(yoʻq qilish usullari koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________tuman (shahar) IIB VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎‎(unvoni) ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo va muhr) ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____” _________ ____-son ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ orqa tomoni ‎‎Qaror bilan tanishdim ______________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxsning imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎‎20____ yil “_____”_______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 6-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎“TASDIQLAYMAN” ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ yil “___”___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Taqiqlangan ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini yoʻq qilish haqida ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎DALOLATNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ____ yil “___” ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(hudud nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Biz quyida imzo chekuvchilar,___________________________________________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼH xodimlarining lavozimi, unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________________________________________________________________________________________ ‎‎________________________________________________________________________________________ yoʻli bilan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(yoʻq qilish usullari koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________________ ning ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxsning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎quyidagi taqiqlangan ________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyo va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ yoʻq qilinganligini maʼlum qilamiz. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH xodimi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎(lavozimi va unvoni) ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎‎VSʼH xodimi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎_________________________ ‎‎‎‎(lavozimi va unvoni) ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎‎‎‎VSʼH xodimi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________ ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎‎‎‎‎(lavozimi va unvoni) ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎‎‎(F.I.O.) ‎

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 7-ILOVA

‎‎VSʼH navbatchilik qismi seyfida VSʼHda saqlanayotgan _____________________________________________ ga tegishli ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____soʻm ______tiyin mavjud. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH navbatchisi _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 __yil “____” ___________ ‎‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______ ‎‎_______________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(unvoni) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______‎‎______ ‎‎_____________________ dan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxs, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎A R I Z A ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Quyidagi ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini sotib olishga ruxsat berishingizni soʻrayman: ‎‏T.r. ‎‎‏Ashyo va oziq-ovqat mahsulotining nomi ‎‎ Ogʻirligi‎‎ Ajratilgan mablagʻ‎‎ soʻm‎‎ tiyin‎‎ 1.‎ kg.‎ gr.‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ Jami:‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________ soʻmlik ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarini qabul qilib oldim. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___yil “____” __________

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 8-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (unvoni) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎A R I Z A ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Men, _____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(tugʻilgan yili, sanasi, yashash manzili va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________________________________________, sizdan ‎‎VSʼHda saqlanayotgan _________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(tugʻilgan yili, sanasi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎uchun olib kelgan yoʻqlovni qabul qilishingizni soʻrayman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yoʻqlovdagi ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining roʻyxati: ‎‎ T.r.‎ ‎‎Ashyo va oziq-ovqat mahsulotining nomi ‎‎Ogʻirligi ‎‎Miqdori ‎‎Izoh 1.‎ ‎‎ kg.‎ gr.‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(arizachining imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 ___ yil “___” ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yoʻqlovni VSʼHda saqlanayotgan shaxsga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎topshirish uchun qabul qildim: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎(VSʼH xodimining imzosi va F.I.O.) ‎‎20 ___ yil “____” ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yoʻqlovni oldim:____________________________________________________________________________________ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxsning imzosi va F.I.O.) ‎‎20 ___ yil “____” ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari vaqtincha saqlash hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 9-ILOVA

‎‎Karserga kiritib qoʻyish toʻgʻrisidagi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎QAROR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qamoqqa olingan shaxs________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(tugʻilgan yili, sanasi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼHning ichki tartib qoidalarini _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ichki tartib qoidalarni buzgan sanasi, vaqti, holati va xususiyati) ‎‎__________________________________________________________________________________________________ ‎‎________________________________________________________________________________buzganligi aniqlandi. ‎‎“Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 38-moddasiga asosan: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QAROR‎ ‎ QILAMAN:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼHda saqlanayotgan _________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎shaxsiy tituv qilinsin hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari koʻzdan kechirilsin, shuningdek unga nisbatan __ kun karserga kiritib qoʻyish tarzidagi jazo qoʻllanilsin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VSʼH boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________‎ ‎______ ‎________________ ________________ ‎‎(unvoni) ‎ ‎ ‎‎(imzo va muhr) ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎‎20___ yil “___” _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____-son ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qarorni oʻqib eshittirdim ____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼH xodimining unvoni, imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎‎20___ yil “_____”_____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qaror bilan tanishdim _______________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(VSʼHda saqlanayotgan shaxsning imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____”______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________ karserga kiritib qoʻyilishidan ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎oldin shaxsiy tintuv qilindi hamda ashyolari va oziq-ovqat mahsulotlari koʻzdan kechirildi. Unda karserga olib kirish taqiqlangan ________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ashyolar va oziq-ovqat mahsulotlarining nomi) ‎ ‎ ‎‎__________________________ lar borligi aniqlandi va ular olib qoʻyildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH xodimi __________________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎____________________________ ‎ (unvoni) ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎‎20___ yil “___” _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tayinlangan jazoning ijro etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot ‎‎20__ yil “___” ___________ soat “____” da karserga kiritib qoʻyildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH navbatchisi _______________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎ ____________________________ ‎ ‎‎(unvoni) ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎‎20___ yil “____”______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “____” _____________ soat “___” da karserga kiritib qoʻyish tarzidagi jazo muddatining tugashi munosabati bilan yoki VSʼH tibbiy xodimining koʻrsatmasi bilan karserdan ozod qilindi * . ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎VSʼH navbatchisi _______________ ‎ ‎‎__________________ ‎ ‎‎____________________________ ‎ ‎‎(unvoni) ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎‎20___ yil “____”______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazir A. AZIZOV

Oliy sud raisi K. KOMILOV

Bosh prokuror I. ABDULLAYEV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri A. ABDUXAKIMOV

Toshkent sh.,

2017-yil 14-avgust,

2017-yil 14-avgust

2017-yil 14-avgust

2017-yil 14-avgust

2017-yil 14-avgust

171-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 37-son, 1015-modda; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 01.06.2019-y., 10/19/2929-1/3226-son; 04.05.2021-y., 10/21/2929-2/0406-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 09.09.2022-y., 10/22/2929-3/0810-son)

lex.uz