UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 18 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида »ги ва « Ички ишлар органлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарорига ИЛОВА

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар (кейинги ўринларда махсус қабулхона деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Махсус қабулхона ички ишлар органлари тизимига кирувчи, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори асосида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса ҳисобланади.

3. Махсус қабулхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.

4. Махсус қабулхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида ташкил этилади.

5. Махсус қабулхоналарнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади.

6. Махсус қабулхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

7. Махсус қабулхона давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

2-боб. Махсус қабулхонанинг асосий вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар махсус қабулхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлашни ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, шунингдек уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришларини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш харажатларини ундириш ва уларни меҳнатга жалб этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш.

9. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда махсус қабулхона қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлашни ташкил этиш бўйича:

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори асосида маъмурий қамоққа олинган шахсларни кечаю кундуз қабул қилиш;

маъмурий қамоққа олинган шахснинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, бармоқ изларининг рўйхатга олиниши, ушбу шахснинг фотосуратга олиниши, ундаги мавжуд ашёларнинг кўздан кечирилишини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсни қабул қилиш пайтидан бошлаб унга телефон орқали адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериш, шунингдек қабул қилинаётган чет эл фуқароси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда сақланишини ташкил этиш;

махсус қабулхона ҳудудига шахсларнинг кириш-чиқиш режимига риоя этилиши, шунингдек махсус қабулхонанинг ички тартиб қоидаларига амал қилинишини ташкил этиш;

б) маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, шунингдек уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришларини ташкил этиш бўйича:

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг адвокати, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашув ҳуқуқи амалга оширилишини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг оғзаки ёки ёзма шаклда берган аризалари, таклифлари ва шикоятлари бўйича тегишли чоралар кўрилишини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатишлари учун зарур шароитлар яратиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланишларини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини ташкил этиш;

маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек ўз ҳаёти ва соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишларининг олдини олиш чораларини кўриш;

в) маъмурий қамоққа олинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича:

маъмурий қамоққа олинган шахсларга санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар яратиш;

мунтазам равишда дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш вақтида уларнинг орасида беморлар ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида бирламчи тиббий кўрикни амалга ошириш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда тиббий даволанишга муҳтож бўлган шахсларни соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда ўрнатилган тартибда тиббий муассасаларга жойлаштириш;

г) маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш ва уларни меҳнатга жалб этиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича:

тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш чораларини кўриш;

туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда маъмурий қамоққа олинган шахсларни фойдали ижтимоий меҳнатга жалб этиш чораларини кўриш;

меҳнатга жалб қилинган маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳақ олишлари ва меҳнатининг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

меҳнатга жалб этилган маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг доимий назоратда бўлишини ташкил этиш.

3-боб. Махсус қабулхонанинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

10. Махсус қабулхона ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

махсус қабулхонада жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг, ички тартиб қоидалари бузилишининг олдини олиш ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун назорат ва текширувнинг аудиовизуал, электрон воситалари ва бошқа техник воситаларини қўллаш;

маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа ашёларни олиб қўйиш;

махсус қабулхонанинг ички тартиб қоидаларига риоя этаётган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлаётган маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан рағбатлантириш (ташаккур эълон қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали лимитланган бир марталик қўшимча сўзлашув ҳуқуқини бериш, ҳар кунги сайр вақтини уч соатгача узайтириш) ҳамда Қонун талаблари ва ички тартиб қоидаларининг бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо (огоҳлантириш, телефон орқали навбатдаги сўзлашув ҳуқуқидан маҳрум қилиш, ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга навбатдан ташқари жалб этиш) чораларини қўллаш;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилиги билан уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга, шунингдек махсус қабулхона хоналарида санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш;

махсус қабулхонада жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек, жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

Махсус қабулхона қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Махсус қабулхона қуйидаги мажбуриятларга эга:

маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилишини ташкил этиши;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш;

махсус қабулхона иш фаолияти ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига тақдим этиш.

Махсус қабулхона қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Махсус қабулхона ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилиши учун жавобгардир.

4-боб. Махсус қабулхона фаолиятини ташкил этиш

13. Махсус қабулхонага раҳбарликни бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан тайинланадиган бошлиқ амалга оширади.

14. Махсус қабулхона бошлиғи ўз ваколатлари доирасида:

махсус қабулхона ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва махсус қабулхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

махсус қабулхона фаолиятида қонунийликни таъминлаш чораларини кўради, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва интизоми, хизмат фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;

махсус қабулхонанинг кун тартибини тасдиқлайди ва ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни рағбатлантириш, шунингдек интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисида буйруқлар чиқаради ва уларга эълон қилади;

махсус қабулхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар беради;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

5-боб. Якуний қоидалар

15. Махсус қабулхоналар фаолияти устидан назорат бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Махсус қабулхоналарда қонунларга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 18 сентябрь,

734-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1043-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida ”gi va “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalarning huquqiy maqomini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklatilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 18-sentabrdagi 734-son qaroriga ILOVA

Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda Qonun deb ataladi) muvofiq, maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar (keyingi oʻrinlarda maxsus qabulxona deb ataladi) faoliyatini tartibga soladi.

2. Maxsus qabulxona ichki ishlar organlari tizimiga kiruvchi, jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tergov sudyasining qarori, favqulodda holat rejimi sharoitlarida esa, shuningdek harbiy komendantning yoki ichki ishlar organi boshligʻining qarori asosida maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus muassasa hisoblanadi.

3. Maxsus qabulxona Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etiladi, qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

4. Maxsus qabulxonalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari huzurida tashkil etiladi.

5. Maxsus qabulxonalarning shtat birliklari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri tomonidan oʻrnatilgan tartibda tasdiqlanadi.

6. Maxsus qabulxona oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyruqlari va farmoyishlariga, shuningdek ushbu Nizomga amal qiladi.

7. Maxsus qabulxona davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga ega boʻladi.

2-bob. Maxsus qabulxonaning asosiy vazifalari va funksiyalari

8. Quyidagilar maxsus qabulxonaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlashni tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini muhofaza qilish, shuningdek ularga yuklatilgan majburiyatlarni bajarishlarini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni ijtimoiy himoya qilishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan saqlash xarajatlarini undirish va ularni mehnatga jalb etish boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyati institutlari bilan oʻzaro hamkorlikni tashkil etish.

9. Oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalardan kelib chiqqan holda maxsus qabulxona quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlashni tashkil etish boʻyicha:

jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tergov sudyasining qarori, favqulodda holat rejimi sharoitlarida esa, shuningdek, harbiy komendantning yoki ichki ishlar organi boshligʻining qarori asosida maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni kechayu kunduz qabul qilish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning shaxsiy koʻrikdan oʻtkazilishi, barmoq izlarining roʻyxatga olinishi, ushbu shaxsning fotosuratga olinishi, undagi mavjud ashyolarning koʻzdan kechirilishini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni qabul qilish paytidan boshlab unga telefon orqali advokatga, qarindoshlariga yoxud boshqa shaxslarga qoʻngʻiroq qilish yoki xabar qilish huquqini berish, shuningdek qabul qilinayotgan chet el fuqarosi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligini xabardor qilish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning shaxsi va psixologik jihatdan mosligi hisobga olingan holda saqlanishini tashkil etish;

maxsus qabulxona hududiga shaxslarning kirish-chiqish rejimiga rioya etilishi, shuningdek maxsus qabulxonaning ichki tartib qoidalariga amal qilinishini tashkil etish;

b) maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini muhofaza qilish, shuningdek ularga yuklatilgan majburiyatlarni bajarishlarini tashkil etish boʻyicha:

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash, ularning hayoti va sogʻligʻiga tahdidlarning oldini olish hamda bartaraf etish choralarini koʻrish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning advokati, qarindoshlari va boshqa shaxslar bilan uchrashuv huquqi amalga oshirilishini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning ogʻzaki yoki yozma shaklda bergan arizalari, takliflari va shikoyatlari boʻyicha tegishli choralar koʻrilishini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslar tomonidan pochta joʻnatmalarini va yoʻqlovlarni olish hamda joʻnatishlari uchun zarur sharoitlar yaratish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning maxsus qabulxona hududidan chetga chiqish huquqidan foydalanishlarini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning maxsus qabulxona mol-mulkiga ehtiyotkorlik bilan munosabatda boʻlishlarini tashkil etish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslar tomonidan boshqa shaxslarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsituvchi, shuningdek oʻz hayoti va sogʻligʻiga yoxud boshqa shaxslarning hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi xatti-harakatlarni sodir etishlarining oldini olish choralarini koʻrish;

v) maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni ijtimoiy himoya qilishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha:

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarga sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga va yongʻin xavfsizligi qoidalariga javob beradigan moddiy-maishiy sharoitlar yaratish;

muntazam ravishda dezinfeksiya va boshqa sanitariya-gigiyena tadbirlari oʻtkazilishini taʼminlash;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni belgilangan normalar boʻyicha oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish vaqtida ularning orasida bemorlar va tibbiy yordamga muhtoj boʻlgan shaxslarni aniqlash maqsadida birlamchi tibbiy koʻrikni amalga oshirish;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarga tibbiy xizmat koʻrsatish hamda tibbiy davolanishga muhtoj boʻlgan shaxslarni sogʻliqni saqlash organlari bilan hamkorlikda oʻrnatilgan tartibda tibbiy muassasalarga joylashtirish;

g) maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni saqlash xarajatlarini undirish va ularni mehnatga jalb etish yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan oʻzaro hamkorlikni tashkil etish boʻyicha:

tegishli davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlikda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish choralarini koʻrish;

tuman (shahar) hokimliklari bilan hamkorlikda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni foydali ijtimoiy mehnatga jalb etish choralarini koʻrish;

mehnatga jalb qilingan maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning haq olishlari va mehnatining muhofaza qilinishini taʼminlash;

mehnatga jalb etilgan maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning doimiy nazoratda boʻlishini tashkil etish.

3-bob. Maxsus qabulxonaning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi

10. Maxsus qabulxona oʻziga yuklatilgan vazifa va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

maxsus qabulxonada jinoyatlar va boshqa huquqbuzarliklar sodir etilishining, ichki tartib qoidalari buzilishining oldini olish hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning xulq-atvori toʻgʻrisida zarur axborot olish uchun nazorat va tekshiruvning audiovizual, elektron vositalari va boshqa texnik vositalarini qoʻllash;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan saqlash, tarqatish, isteʼmol qilish va foydalanish taqiqlangan hujjatlarni, pul mablagʻlarini, qimmatbaho buyumlarni, narsalarni hamda boshqa ashyolarni olib qoʻyish;

maxsus qabulxonaning ichki tartib qoidalariga rioya etayotgan va mehnatga vijdonan munosabatda boʻlayotgan maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarga nisbatan ragʻbatlantirish (tashakkur eʼlon qilish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻyicha telefon orqali limitlangan bir martalik qoʻshimcha soʻzlashuv huquqini berish, har kungi sayr vaqtini uch soatgacha uzaytirish) hamda Qonun talablari va ichki tartib qoidalarining buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslarga nisbatan intizomiy jazo (ogohlantirish, telefon orqali navbatdagi soʻzlashuv huquqidan mahrum qilish, haq toʻlanmaydigan jismoniy ishlarga navbatdan tashqari jalb etish) choralarini qoʻllash;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning yozma roziligi bilan ularni haq toʻlanadigan mehnatga, shuningdek maxsus qabulxona xonalarida sanitariya-gigiyena, maishiy sharoitlarni yaxshilash, ichki ishlar organi yoki maxsus qabulxona hududini obodonlashtirish bilan bogʻliq boʻlgan haq toʻlanmaydigan jismoniy ishlarga jalb etish;

maxsus qabulxonada jinoyatlarning oldini olish, ularni aniqlash, ularga barham berish va ularni fosh etish, shuningdek, jinoyatlarga tayyorgarlik koʻrishga va ularni sodir etishga daxldor boʻlgan shaxslarni aniqlash, topish hamda qidirish maqsadida, qonunchilikda belgilangan tartibda tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshirish;

Maxsus qabulxona qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

11. Maxsus qabulxona quyidagi majburiyatlarga ega:

maʼmuriy qamoqqa olish toʻgʻrisidagi qarorning ijro etilishini tashkil etishi;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda ularning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida zarur choralar koʻrish;

maxsus qabulxona ish faoliyati haqida zarur maʼlumotlarni tayyorlash va bevosita Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalariga taqdim etish.

Maxsus qabulxona qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

12. Maxsus qabulxona oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifa va funksiyalarni samarali bajarilishi uchun javobgardir.

4-bob. Maxsus qabulxona faoliyatini tashkil etish

13. Maxsus qabulxonaga rahbarlikni bevosita Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari tomonidan tayinlanadigan boshliq amalga oshiradi.

14. Maxsus qabulxona boshligʻi oʻz vakolatlari doirasida:

maxsus qabulxona vakolati doirasiga kiruvchi masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi va maxsus qabulxonaga yuklangan vazifalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

maxsus qabulxona faoliyatida qonuniylikni taʼminlash choralarini koʻradi, xodimlarning kasbiy tayyorgarligi va intizomi, xizmat faoliyati yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

maxsus qabulxonaning kun tartibini tasdiqlaydi va xodimlar oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni ragʻbatlantirish, shuningdek intizomiy jazo choralari qoʻllash toʻgʻrisida buyruqlar chiqaradi va ularga eʼlon qiladi;

maxsus qabulxonaning barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar va koʻrsatmalar beradi;

qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

15. Maxsus qabulxonalar faoliyati ustidan nazorat bevosita Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati Jamoat tartibini saqlash boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.

Maxsus qabulxonalarda qonunlarga rioya etilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori va unga boʻysunuvchi prokurorlar tomonidan amalga oshiriladi.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 18-sentabr,

734-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 38-son, 1043-modda; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 11.09.2023-y., 09/23/459/0690-son; 24.07.2024-y., 09/24/439/0543-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son)

lex.uz