UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 26-sentabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 26 сентябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 сентября 2017 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 September 2017 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

рўйхати

рўйхати

Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорига мувофиқ ҳамда олий таълим муассасаларига кириш учун муносиб номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган, чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мавжуд академик лицейларнинг фаолияти комплекс таҳлил қилинганлиги, моддий-техника базаси хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг:

ўтказилган комплекс таҳлил ва хатлов якунлари бўйича аниқланган ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган 1-иловада кўрсатилган академик лицейларнинг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни тўхтатиши ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фаолиятини тугатиши тўғрисидаги;

юқори илмий ва педагогик салоҳиятга, етарли моддий-техника базага эга бўлган академик лицейларни 2-иловага мувофиқ олий таълим муассасалари тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланади ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар белгиланган тартибда ётоқхона ҳамда ота-оналар тўлови ҳисобига (ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида) харажатларни қисман қоплаган ҳолда, имтиёзли озиқ-овқат билан таъминланадилар;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабули тўхтатилаётган академик лицейларнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари мазкур академик лицейларда таълимни амалдаги ўқув дастурлари бўйича белгиланган тартибда якунлайдилар ва уларга давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломи берилади;

академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида амалга оширилади;

фаолияти тугатиладиган академик лицейларнинг бино ва иншоотлари, ер майдонлари, биринчи навбатда, амалда бириктирилган олий таълим муассасасига, олий таълим муассасасида эҳтиёж мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади;

академик лицейлар самарали фаолият кўрсатиши, улардаги ўқитиш сифатини таъминлаш ҳамда улар моддий-техника базаси ва юқори малакали ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, таълим-тарбия жараёни устидан назорат қилиниши, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини тўлиқ таъминлаш учун шахсий масъулият тегишли олий таълим муассасалари ректорларига юкланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М. Холмухамедов:

бир ой муддатда фаолияти тугатиладиган 1-иловадаги академик лицейларнинг бино ва иншоотлари, ер майдонлари ва бошқа барча моддий-техника бойликларини (кейинги ўринларда моддий бойликлар деб аталади) тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин ҳамда уларни рўйхат асосида ҳар бир таълим муассасаси кесимида моддий жавобгар шахсларга ўрнатилган тартибда бириктирсин;

моддий жавобгар шахсларнинг ўзларига бириктирилган моддий бойликларни ўрнатилган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида расмийлаштирилгунига қадар бут ва соз сақланишини таъминлаш чораларини кўрсин ва улар фаолияти бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.

5. Олий таълим муассасалари раҳбариятига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Мажидов икки ой муддатда:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда академик лицейларга умумтаълим мактабларининг энг билимли, қобилиятли ва иқтидорли ўқувчиларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Низомда республиканинг малакали кадрлар етишмовчилиги кузатилаётган ҳудудларидан ўқувчиларни олий таълим муассасаларига киришга мақсадли тайёрлаш учун имтиёзли қабул қилиш, шунингдек академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасасига кира олмаслиги даражасига мувофиқ (фоиз кўрсаткичларига мос равишда) академик лицейни тасарруфига олган олий таълим муассасаси ректори, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, академик лицей директори ва масъул ходимларига ўрнатилган тартибда жарима қўлланилиши ҳамда уларнинг ойлик маошларидан чегириб қолиниши назарда тутилсин;

академик лицейларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда академик лицей ўқитувчиларининг етакчи олий таълим муассасаларида малака оширишини самарали тизимини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолияти тугатиладиган академик лицейларнинг ишдан бўшайдиган ўқитувчиларини ва ходимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда «Маориф» соҳасига йўналтирилган маблағлар доирасида ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарорига 1-ИЛОВА

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабули тўхтатиладиган ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фаолияти тугатиладиган академик лицейлар

I. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Зангиота академик лицейи. 2. Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2-сон академик лицей. 3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Ангрен академик лицейи. 4. Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-сон академик лицей. 5. Тошкент молия институти қошидаги Молия академик лицейи. 6. Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицей. 7. Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Олмазор академик лицейи. 8. Андижон давлат университети қошидаги Асака академик лицейи. 9. Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей. 10. Бухоро муҳандислик технология институти қошидаги Қоровулбозор 2-сон академик лицейи. 11. Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейи. 12. Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бўстон академик лицейи. 13. Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейи. 14. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 3-сон академик лицей. 15. Наманган давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей. 16. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Тўрақўрғон академик лицейи. 17. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги 2-сон академик лицей. 18. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Норин академик лицейи. 19. Наманган муҳандислик технология институти қошидаги 2-сон академик лицей. 20. Самарқанд давлат университети қошидаги Ургут шаҳар 3-сон академик лицей. 21. Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги 2-сон академик лицей. 22. Термиз давлат университети қошидаги Денов 3-сон академик лицейи. 23. Фарғона политехника институти қошидаги Марғилон академик лицейи. 24. Фарғона политехника институти қошидаги Сўх академик лицейи. 25. Навоий давлат педагогика институти қошидаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи. 26. Нукус давлат педагогика институти қошидаги Амударё 3-сон академик лицейи. 27. Қўқон давлат педагогика институти қошидаги Риштон академик лицейи. 28. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Юнусобод академик лицейи. 29. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи. 30. Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 2-сон академик лицей. 31. Андижон қишлоқ институти қошидаги 3-сон академик лицей. III. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 32. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицей. 33. Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги Ғиждувон 2-сон академик лицейи. IV. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 34. Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Мирзо Улуғбек академик лицейи. V. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 35. Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 2-сон академик лицей. VI. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси 36. Навоий давлат кончилик институти қошидаги Зарафшон академик лицейи. 37. Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ филиали қошидаги академик лицей.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарорига 2-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари тасарруфига бериладиган академик лицейлар

Т/р Олий таълим муассасаси номи Олий таълим муассасасига берилаётган академик лицейнинг номи * 1. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 1. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи 2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Х. Сирожиддинов академик лицейи 3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сон академик лицей 4. Тошкент давлат техника университети Тошкент давлат техника университети қошидаги Компьютер технологиялари академик лицейи 5. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Чилонзор академик лицейи 6. Тошкент молия институти Тошкент молия институти қошидаги 2-сон академик лицей 7. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицей 8. Тошкент давлат шарқшунослик институти Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Юнусобод академик лицейи 9. Тошкент кимё-технология институти Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей 10. Тошкент давлат педагогика университети Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги 2-сон академик лицей 11. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 3-сон академик лицей 12. Андижон машинасозлик институти Андижон машинасозлик институти қошидаги 2-сон академик лицей 13. Андижон давлат университети Андижон давлат университети қошидаги академик лицей 14. Бухоро давлат университети Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл 3-сон академик лицей 15. Бухоро муҳандислик технология институти Бухоро муҳандислик технология институти қошидаги 1-сон академик лицей 16. Гулистон давлат университети Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейи 17. Жиззах политехника институти Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей 18. Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Нукус 1-сон академик лицейи 19. Қарши давлат университети Қарши давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей 20. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги «Нуристон» академик лицейи 21. Наманган давлат университети Наманган давлат университети қошидаги академик лицей 22. Наманган муҳандислик қурилиш институти Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Дўстлик академик лицейи 23. Наманган муҳандислик технология институти Наманган муҳандислик-технология институти қошидаги 1-сон академик лицей 24. Самарқанд давлат университети Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей 25. Самарқанд давлат чет тиллари институти Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей 26. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей 27. Термиз давлат университети Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей 28. Фарғона давлат университети Фарғона давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей 29. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Фарғона политехника институти Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи 30. Урганч давлат университети Урганч давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей 31. Термиз муҳандислик-технология институти Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейи 32. Навоий давлат педагогика институти Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицей 33. Нукус давлат педагогика институти Нукус давлат педагогика институти қошидаги Нукус академик лицейи 34. Жиззах давлат педагогика университети Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейи 35. Қўқон давлат педагогика институти Қўқон давлат педагогика институти қошидаги 2-сон академик лицей 36. Чирчиқ давлат педагогика университети Тошкент кимё-технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицейи 3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 37. Тошкент тиббиёт академияси Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей 38. Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали қошидаги академик лицей 39. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи 40. Тошкент фармацевтика институти Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицей 41. Тошкент давлат стоматология институти Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей 42. Андижон давлат тиббиёт институти Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей 43. Бухоро давлат тиббиёт институти Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей 44. Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей 4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 45. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти қошидаги «Интернейшенл-Хаус» Тошкент академик лицейи 46. Тошкент давлат аграр университети Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қибрай академик лицейи 47. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали Нукус давлат педагогика институти қошидаги 4-сон Чимбой академик лицейи 48. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали академик лицейи 49. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейи 6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 53. Тошкент ахборот технологиялари университети Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-сон академик лицей 54. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали Қарши давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей 55. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Нукус 3-сон академик лицейи 56. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей 57. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали Фарғона давлат университети қошидаги Фарғона академик лицейи 58. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали қошидаги 1-сон академик лицей 7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 59. Тошкент давлат юридик университети Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей 8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 60. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи 9. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 61. Тошкент архитектура-қурилиш университети Тошкент архитектура-қурилиш университети қошидаги академик лицей 62. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети қошидаги 1-сон академик лицей 10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 63. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатацияси институти Тошкент давлат техника университети қошидаги Чилонзор академик лицейи 11. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 64. Тошкент темир йўллари муҳандислари институти Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Миробод академик лицейи 12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 65. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети қошидаги академик лицей 13. Хорижий олий таълим муассасалари филиаллари 66. Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги академик лицей 67. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги академик лицей 68. Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицей

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 26 сентябрь,

ПҚ-3290-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2017 й., 07/17/3290/0018-сон; 29.06.2019 й., 07/19/4375/3424-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 03.12.2021 й., 07/21/30/1125-сон; 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Qarori

roʻyxati

roʻyxati

Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirishda iqtisodiyot sohalari va tarmoqlarining ishtirokini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-iyuldagi PQ-3151-son qaroriga muvofiq hamda oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun munosib nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini takomillashtirish, oʻquvchilarning tegishli mutaxassisliklar boʻyicha oliy taʼlim muassasalarida oʻqishni davom ettirishlari uchun zarur va yetarli boʻlgan, chuqurlashtirilgan nazariy va kasbiy tayyorgarligini taʼminlash maqsadida:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi tomonidan mavjud akademik litseylarning faoliyati kompleks tahlil qilinganligi, moddiy-texnika bazasi xatlovdan oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazining:

oʻtkazilgan kompleks tahlil va xatlov yakunlari boʻyicha aniqlangan oʻquv-metodik va moddiy-texnika bazasi zamonaviy talablarga javob bermaydigan, oliy taʼlim muassasalaridan uzoqda joylashgan, taʼlim sifati va bitiruvchilarning oliy taʼlim muassasalariga kirish koʻrsatkichlari past boʻlgan 1-ilovada koʻrsatilgan akademik litseylarning 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab oʻquvchilarni qabul qilishni toʻxtatishi va 2019-yil 1-sentabrdan boshlab faoliyatini tugatishi toʻgʻrisidagi;

yuqori ilmiy va pedagogik salohiyatga, yetarli moddiy-texnika bazaga ega boʻlgan akademik litseylarni 2-ilovaga muvofiq oliy taʼlim muassasalari tasarrufiga berish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

2017/2018 oʻquv yilidan boshlab akademik litseylarda oʻqish muddati ikki yil etib belgilanadi va ularga oʻquv-metodik jihatdan rahbarlik qilish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi;

akademik litseylardan uzoq joylashgan hududlardan qabul qilingan oʻquvchilar belgilangan tartibda yotoqxona hamda ota-onalar toʻlovi hisobiga (har oyda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida) xarajatlarni qisman qoplagan holda, imtiyozli oziq-ovqat bilan taʼminlanadilar;

2018/2019 oʻquv yilidan boshlab oʻquvchilar qabuli toʻxtatilayotgan akademik litseylarning 2 va 3-bosqich oʻquvchilari mazkur akademik litseylarda taʼlimni amaldagi oʻquv dasturlari boʻyicha belgilangan tartibda yakunlaydilar va ularga davlat namunasidagi akademik litsey bitiruvchisi diplomi beriladi;

akademik litseylar rahbar va pedagog xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy markazlarida amalga oshiriladi;

faoliyati tugatiladigan akademik litseylarning bino va inshootlari, yer maydonlari, birinchi navbatda, amalda biriktirilgan oliy taʼlim muassasasiga, oliy taʼlim muassasasida ehtiyoj mavjud boʻlmagan hollarda tegishli tuman (shahar)lar hokimliklariga operativ boshqaruv huquqi asosida beriladi;

akademik litseylar samarali faoliyat koʻrsatishi, ulardagi oʻqitish sifatini taʼminlash hamda ular moddiy-texnika bazasi va yuqori malakali oʻqituvchilar tarkibi bilan taʼminlanganligi, taʼlim-tarbiya jarayoni ustidan nazorat qilinishi, bitiruvchilarning oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi koʻrsatkichlarini toʻliq taʼminlash uchun shaxsiy masʼuliyat tegishli oliy taʼlim muassasalari rektorlariga yuklanadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari — Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktori M. Xolmuxamedov:

bir oy muddatda faoliyati tugatiladigan 1-ilovadagi akademik litseylarning bino va inshootlari, yer maydonlari va boshqa barcha moddiy-texnika boyliklarini (keyingi oʻrinlarda moddiy boyliklar deb ataladi) toʻliq inventarizatsiyadan oʻtkazsin hamda ularni roʻyxat asosida har bir taʼlim muassasasi kesimida moddiy javobgar shaxslarga oʻrnatilgan tartibda biriktirsin;

moddiy javobgar shaxslarning oʻzlariga biriktirilgan moddiy boyliklarni oʻrnatilgan tartibda topshirish-qabul qilish dalolatnomalari asosida rasmiylashtirilguniga qadar but va soz saqlanishini taʼminlash choralarini koʻrsin va ular faoliyati boʻyicha shaxsan masʼul etib belgilansin.

5. Oliy taʼlim muassasalari rahbariyatiga oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash huquqi berilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. Majidov ikki oy muddatda:

Xalq taʼlimi vazirligi bilan birgalikda akademik litseylarga umumtaʼlim maktablarining eng bilimli, qobiliyatli va iqtidorli oʻquvchilarini tanlab olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin. Nizomda respublikaning malakali kadrlar yetishmovchiligi kuzatilayotgan hududlaridan oʻquvchilarni oliy taʼlim muassasalariga kirishga maqsadli tayyorlash uchun imtiyozli qabul qilish, shuningdek akademik litsey bitiruvchilarining oliy taʼlim muassasasiga kira olmasligi darajasiga muvofiq (foiz koʻrsatkichlariga mos ravishda) akademik litseyni tasarrufiga olgan oliy taʼlim muassasasi rektori, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari bilan ishlash boʻyicha prorektori, akademik litsey direktori va masʼul xodimlariga oʻrnatilgan tartibda jarima qoʻllanilishi hamda ularning oylik maoshlaridan chegirib qolinishi nazarda tutilsin;

akademik litseylarning oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini qayta koʻrib chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;

tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda akademik litsey oʻqituvchilarining yetakchi oliy taʼlim muassasalarida malaka oshirishini samarali tizimini, shu jumladan, xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda tashkil etsin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi faoliyati tugatiladigan akademik litseylarning ishdan boʻshaydigan oʻqituvchilarini va xodimlarini belgilangan tartibda ishga joylashtirish choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda “Maorif” sohasiga yoʻnaltirilgan mablagʻlar doirasida ushbu qaror ijrosini taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun zarur mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi A.N. Yunusxodjayev zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son qaroriga 1-ILOVA

2018/2019 oʻquv yilidan boshlab oʻquvchilar qabuli toʻxtatiladigan va 2019-yil 1-sentabrdan boshlab faoliyati tugatiladigan akademik litseylar

I. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 1. Oʻzbekiston Milliy universiteti qoshidagi Zangiota akademik litseyi. 2. Oʻzbekiston Milliy universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey. 3. Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzuridagi Angren akademik litseyi. 4. Toshkent davlat texnika universiteti qoshidagi 5-son akademik litsey. 5. Toshkent moliya instituti qoshidagi Moliya akademik litseyi. 6. Toshkent davlat pedagogika universiteti qoshidagi akademik litsey. 7. Toshkent davlat sharqshunoslik instituti qoshidagi Olmazor akademik litseyi. 8. Andijon davlat universiteti qoshidagi Asaka akademik litseyi. 9. Andijon davlat universiteti qoshidagi 4-son akademik litsey. 10. Buxoro muhandislik texnologiya instituti qoshidagi Qorovulbozor 2-son akademik litseyi. 11. Guliston davlat universiteti qoshidagi Yangiyer akademik litseyi. 12. Qoraqalpoq davlat universiteti qoshidagi Boʻston akademik litseyi. 13. Qarshi davlat universiteti qoshidagi Shahrisabz akademik litseyi. 14. Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti qoshidagi 3-son akademik litsey. 15. Namangan davlat universiteti qoshidagi 3-son akademik litsey. 16. Namangan muhandislik qurilish instituti qoshidagi Toʻraqoʻrgʻon akademik litseyi. 17. Namangan muhandislik qurilish instituti qoshidagi 2-son akademik litsey. 18. Namangan muhandislik qurilish instituti qoshidagi Norin akademik litseyi. 19. Namangan muhandislik texnologiya instituti qoshidagi 2-son akademik litsey. 20. Samarqand davlat universiteti qoshidagi Urgut shahar 3-son akademik litsey. 21. Samarqand davlat chet tillar instituti qoshidagi 2-son akademik litsey. 22. Termiz davlat universiteti qoshidagi Denov 3-son akademik litseyi. 23. Fargʻona politexnika instituti qoshidagi Margʻilon akademik litseyi. 24. Fargʻona politexnika instituti qoshidagi Soʻx akademik litseyi. 25. Navoiy davlat pedagogika instituti qoshidagi kompyuter va axborot texnologiyalari akademik litseyi. 26. Nukus davlat pedagogika instituti qoshidagi Amudaryo 3-son akademik litseyi. 27. Qoʻqon davlat pedagogika instituti qoshidagi Rishton akademik litseyi. 28. Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qoshidagi Yunusobod akademik litseyi. 29. Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filiali qoshidagi Toʻrtkoʻl akademik litseyi. 30. Andijon qishloq xoʻjaligi instituti qoshidagi 2-son akademik litsey. 31. Andijon qishloq instituti qoshidagi 3-son akademik litsey. III. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 32. Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Nukus filiali qoshidagi akademik litsey. 33. Buxoro davlat tibbiyot instituti qoshidagi Gʻijduvon 2-son akademik litseyi. IV. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 34. Toshkent axborot texnologiyalari universiteti qoshidagi Mirzo Ulugʻbek akademik litseyi. V. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati 35. Toshkent temir yoʻl muhandislari instituti qoshidagi 2-son akademik litsey. VI. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi 36. Navoiy davlat konchilik instituti qoshidagi Zarafshon akademik litseyi. 37. Navoiy davlat konchilik institutining Olmaliq filiali qoshidagi akademik litsey.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son qaroriga 2-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalari tasarrufiga beriladigan akademik litseylar

T/r Oliy taʼlim muassasasi nomi Oliy taʼlim muassasasiga berilayotgan akademik litseyning nomi * 1. Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi 1. Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi qoshidagi Shayxontohur akademik litseyi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Oʻzbekiston Milliy universiteti Oʻzbekiston Milliy universiteti qoshidagi S.X. Sirojiddinov akademik litseyi 3. Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 4. Toshkent davlat texnika universiteti Toshkent davlat texnika universiteti qoshidagi Kompyuter texnologiyalari akademik litseyi 5. Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti qoshidagi Chilonzor akademik litseyi 6. Toshkent moliya instituti Toshkent moliya instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 7. Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti qoshidagi akademik litsey 8. Toshkent davlat sharqshunoslik instituti Toshkent davlat sharqshunoslik instituti qoshidagi Yunusobod akademik litseyi 9. Toshkent kimyo-texnologiya instituti Toshkent kimyo-texnologiya instituti qoshidagi akademik litsey 10. Toshkent davlat pedagogika universiteti Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 11. Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti qoshidagi 3-son akademik litsey 12. Andijon mashinasozlik instituti Andijon mashinasozlik instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 13. Andijon davlat universiteti Andijon davlat universiteti qoshidagi akademik litsey 14. Buxoro davlat universiteti Buxoro davlat universiteti qoshidagi Qorakoʻl 3-son akademik litsey 15. Buxoro muhandislik texnologiya instituti Buxoro muhandislik texnologiya instituti qoshidagi 1-son akademik litsey 16. Guliston davlat universiteti Guliston davlat universiteti qoshidagi Guliston akademik litseyi 17. Jizzax politexnika instituti Jizzax politexnika instituti qoshidagi akademik litsey 18. Qoraqalpoq davlat universiteti Qoraqalpoq davlat universiteti qoshidagi Nukus 1-son akademik litseyi 19. Qarshi davlat universiteti Qarshi davlat universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 20. Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti qoshidagi “Nuriston” akademik litseyi 21. Namangan davlat universiteti Namangan davlat universiteti qoshidagi akademik litsey 22. Namangan muhandislik qurilish instituti Namangan muhandislik qurilish instituti qoshidagi Doʻstlik akademik litseyi 23. Namangan muhandislik texnologiya instituti Namangan muhandislik-texnologiya instituti qoshidagi 1-son akademik litsey 24. Samarqand davlat universiteti Samarqand davlat universiteti qoshidagi 1-son akademik litsey 25. Samarqand davlat chet tillari instituti Samarqand davlat universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 26. Samarqand iqtisodiyot va servis instituti Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi akademik litsey 27. Termiz davlat universiteti Termiz davlat universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 28. Fargʻona davlat universiteti Fargʻona davlat universiteti qoshidagi 3-son akademik litsey 29. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Fargʻona politexnika instituti Fargʻona politexnika instituti qoshidagi Yormozor akademik litseyi 30. Urganch davlat universiteti Urganch davlat universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 31. Termiz muhandislik-texnologiya instituti Termiz davlat universiteti qoshidagi Termiz akademik litseyi 32. Navoiy davlat pedagogika instituti Navoiy davlat pedagogika instituti qoshidagi akademik litsey 33. Nukus davlat pedagogika instituti Nukus davlat pedagogika instituti qoshidagi Nukus akademik litseyi 34. Jizzax davlat pedagogika universiteti Jizzax davlat pedagogika instituti qoshidagi “Sayiljoy” akademik litseyi 35. Qoʻqon davlat pedagogika instituti Qoʻqon davlat pedagogika instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 36. Chirchiq davlat pedagogika universiteti Toshkent kimyo-texnologiya instituti qoshidagi Chirchiq akademik litseyi 3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 37. Toshkent tibbiyot akademiyasi Toshkent tibbiyot akademiyasi qoshidagi akademik litsey 38. Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali qoshidagi akademik litsey 39. Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Toshkent pediatriya tibbiyot instituti qoshidagi Yunusobod akademik litseyi 40. Toshkent farmatsevtika instituti Toshkent farmatsevtika instituti qoshidagi akademik litsey 41. Toshkent davlat stomatologiya instituti Toshkent pediatriya tibbiyot instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 42. Andijon davlat tibbiyot instituti Andijon davlat tibbiyot instituti qoshidagi akademik litsey 43. Buxoro davlat tibbiyot instituti Buxoro davlat tibbiyot instituti qoshidagi 1-son akademik litsey 44. Samarqand davlat tibbiyot instituti Samarqand davlat tibbiyot instituti qoshidagi 1-son akademik litsey 4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 45. “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mehanizatsiyalash muhandislari instituti qoshidagi “Interneyshenl-Xaus” Toshkent akademik litseyi 46. Toshkent davlat agrar universiteti Toshkent davlat agrar universiteti qoshidagi Qibray akademik litseyi 47. Toshkent davlat agrar universitetining Nukus filiali Nukus davlat pedagogika instituti qoshidagi 4-son Chimboy akademik litseyi 48. Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti Toshkent davlat agrar universitetining Andijon filiali akademik litseyi 49. Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti Samarqand veterinariya meditsinasi instituti akademik litseyi 6. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 53. Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Toshkent axborot texnologiyalari universiteti qoshidagi 2-son akademik litsey 54. Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Qarshi filiali Qarshi davlat universiteti qoshidagi 1-son akademik litsey 55. Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Nukus filiali Qoraqalpoq davlat universiteti qoshidagi Nukus 3-son akademik litseyi 56. Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Samarqand filiali Samarqand iqtisodiyot va servis instituti qoshidagi 2-son akademik litsey 57. Toshkent axborot texnologiyalari universitetining Fargʻona filiali Fargʻona davlat universiteti qoshidagi Fargʻona akademik litseyi 58. Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Urganch filiali Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Urganch filiali qoshidagi 1-son akademik litsey 7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 59. Toshkent davlat yuridik universiteti Toshkent davlat yuridik universiteti qoshidagi akademik litsey 8. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi 60. Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti qoshidagi Shayxontohur akademik litseyi 9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 61. Toshkent arxitektura-qurilish universiteti Toshkent arxitektura-qurilish universiteti qoshidagi akademik litsey 62. Samarqand davlat arxitektura-qurilish universiteti Samarqand davlat arxitektura-qurilish universiteti qoshidagi 1-son akademik litsey 10. Oʻzbekiston Respublikasi Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi 63. Toshkent avtomobil yoʻllarini loyihalash, qurilish va ekspluatatsiyasi instituti Toshkent davlat texnika universiteti qoshidagi Chilonzor akademik litseyi 11. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati 64. Toshkent temir yoʻllari muhandislari instituti Toshkent temir yoʻl muhandislari instituti qoshidagi Mirobod akademik litseyi 12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 65. Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti qoshidagi akademik litsey 13. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari filiallari 66. Toshkent shahridagi I.M. Gubkin nomidagi Rossiya davlat neft va gaz universiteti filiali Toshkent shahridagi I.M. Gubkin nomidagi Rossiya davlat neft va gaz universiteti filiali qoshidagi akademik litsey 67. Toshkent shahridagi Turin politexnika universiteti Toshkent shahridagi Turin politexnika universiteti qoshidagi akademik litsey 68. Toshkent shahridagi Xalqaro Vestminster universiteti Toshkent Xalqaro Vestminster universiteti qoshidagi akademik litsey

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2017-yil 26-sentabr,

PQ-3290-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.09.2017-y., 07/17/3290/0018-son; 29.06.2019-y., 07/19/4375/3424-son; 14.12.2019-y., 06/19/5894/4161-son; 04.02.2021-y., 07/21/4975/0085-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2021-y., 06/21/6218/0398-son, 03.12.2021-y., 07/21/30/1125-son; 01.04.2022-y., 06/22/94/0256-son, 31.08.2022-y., 06/22/214/0791-son; 03.12.2022-y., 06/22/258/1064-son; 04.07.2023-y., 06/23/107/0441-son; 11.09.2025-y., 06/25/164/0821-son)

lex.uz