UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 19-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 19 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида якунлаган битирувчилар учун бериладиган давлат намунасидаги сертификат 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида муваффақиятли якунлаган битирувчиларга давлат намунасидаги сертификатлар берилишини таъминласин.

3. Академиянинг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига 2017/2018 ўқув йилида:

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган бир йиллик курсларга 60 нафар (шундан 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва 60 фоизи тўлов-контракт асосида);

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Академияда магистратурага ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимлари қабул қилинади ҳамда ушбу курсларга белгиланган қабул квотасидан ташқари қўшимча қабул тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

5. Академия ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи бошқа таълим муассасалари ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар)га бир ой муддатда мувофиқлаштирсинлар.

6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) магистратураси тингловчилари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларда малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

қабул қилувчи ташкилот — тингловчиларнинг малакавий амалиёти ва стажировкаси ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар;

малакавий амалиёт (кейинги ўринларда амалиёт деб аталади) — ўқув жараёнининг бир қисми бўлиб, у назарий билимларни мустаҳкамлаш, бошқарув фаолиятида малака ва маҳоратга эга бўлиш, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда магистрлик диссертацияси мавзусининг муайян (якуний) қисми доирасида материаллар йиғиш имконини яратади;

стажировка — илғор тажриба, шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш асосида магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлар талабларини мақсадли ўзлаштириш, муайян бошқарув лавозимларида дублёр (референт) вазифасини бажариш орқали бошқарув фаолияти соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан (апробациядан) ўтказиш, магистратура тингловчиларининг таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ва ижодий маҳоратини фан ва ишлаб чиқаришни таълим билан боғлаш орқали шакллантириш, тингловчиларни илмий-техникавий жараённинг энг янги ютуқлари билан, иқтисодиёт соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар билан ҳамда бошқарув фаолиятидаги илғор тажриба ва методология билан таништириш;

Академиядан бириктирилган амалиёт ва стажировка раҳбари — Академия ректори томонидан тайинланган, тингловчининг амалиёт ва стажировка ўташини ташкиллаштириш учун масъул шахс;

қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт ва стажировка раҳбари — Академия тингловчисининг амалиёт ва стажировкасига раҳбарлик қилиш учун қабул қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахс;

Амалиёт ва стажировка ўташ дастури — ўқув режалари асосида Академия томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тегишли дастур.

3. Амалиёт ва стажировка ўташ муддати, жойи тегишли дастур ҳамда назарий тайёргарлик, танланган магистрлик диссертацияси мавзуси ҳисобга олинган ҳолда ўқув режа асосида аниқланади.

4. Барча амалиёт ва стажировкалар ўқув режада белгиланган муддатларда ўтказилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари Академия тингловчиларининг малакавий амалиёт ва стажировкаси (дублёр сифатида) сифатли ва мақсадли ўтиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Малакавий амалиётнинг тузилиши ва мазмуни

6. Академиянинг магистратура таълими бўйича ўқув дастурида қуйидаги амалиёт турлари назарда тутилади:

6 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида микро даражада амалиёт ўташ;

6 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида мезо даражада амалиёт ўташ;

4 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида макро даражада амалиёт ўташ;

7. 16 ҳафтага мўлжалланган амалиётнинг умумий дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

амалий маҳорат ва кўникма;

магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича маълумотлар йиғиш;

амалиёт натижалари бўйича ҳисобот ёзиш;

малакавий ҳисобот мазмуни (концепцияси) бўйича ҳимоя;

ташкилот раҳбарининг дублёри сифатида ишлаш;

«устоз — шогирд» модели асосидаги таълим.

8. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида микро даражадаги амалиёт қабул қилувчи ташкилотларнинг амалий фаолияти ҳақидаги тасаввурни шакллантиради ҳамда бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Амалиётнинг мазкур шакли аудиториялардаги таълим якунлангандан сўнг ўтказилади.

Мазкур амалиётнинг мақсади ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштириш жараёнида олинган назарий билимларни мустаҳкамлашдан иборат.

9. Микро даражадаги амалиётнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

индивидуал топшириққа мувофиқ ташкилот фаолияти билан боғлиқ вазифаларга доир маълумотлар (материаллар)ни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш бўйича дастлабки малакага эга бўлиш;

ташкилотнинг соҳавий фаолияти хусусиятларини аниқлаш;

индивидуал топшириққа кўра касбга оид тушунчаларни муайян ташкилотга боғлаган ҳолда ишлата олиш;

давлат, жамият ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш;

ташкилотнинг тизим сифатидаги тавсифи юзасидан тасаввурга эга бўлиш;

индивидуал топшириққа мувофиқ ташкилот бошқаруви тизими ҳақида тушунчага эга бўлиш.

10. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида мезо даражадаги амалиёт микро даражадаги амалиётдан кейин ўтказилади ва тингловчиларга соҳа бўйича маҳоратни ошириш ва бошқарув принципларини амалиётда қўллаб кўриш имконини беради.

Ушбу амалиётнинг мақсади вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаш учун зарур бўладиган мутахассис иш усули ва услубларини ўрганиш, касбий малака ва билимларга эга бўлишдан иборат.

11. Мезо даражадаги амалиётнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид талаблар билан танишиш;

ташкилотнинг бошқарув ва иш юритиш тизимини ўрганиш;

бўлинмалар (бўлимлар) функция (вазифа)ларини белгилаш ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириш тизимини ўрганиш;

мутахассислар орасида вазифалар ҳамда иш ҳажми тақсимотини таҳлил қилиш;

ташкилотда илғор бошқарув усуллари ва қарорларни қўллаш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

бошқарув ва назорат тизимини таҳлил қилиш;

давлат, жамият ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш;

барча турдаги ҳужжатлар мазмуни ва ҳисобини юритишни ўрганиш;

ўқув жараёнида ўзлаштирилган (эгалланган) малакани амалиётда қўллай олиш.

12. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида макро даражадаги амалиёт мезо даражадаги амалиётдан кейин ўтказилади ва тингловчиларга магистрлик диссертацияларини ёзишда зарур бўладиган материалларни йиғишлари учун касбий фаолиятни ўзлаштиришнинг узлуксиз ва тадрижий жараёнини таъминлаб беришни назарда тутади.

Мазкур амалиётнинг мақсади бошқарув ва инновацион фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш ҳамда бажариш, шунингдек, натижалар юзасидан ҳисобот тайёрлаш бўйича малака, маҳорат ва билимларга эга бўлишдан иборат.

13 Макро даражадаги амалиётнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

амалиёт бўйича ҳисобот тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш учун материаллар йиғиш ва уларни қайта ишлаш;

мутахассисликка оид назарий ва амалий билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда уларни муайян масалалар ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш учун бошқарув қарорларини қабул қилишда қўллаш;

ишни мустақил равишда олиб боришни ривожлантириш ва ўрганилаётган муаммо ҳамда масалаларни ечишда тадқиқот ва тажриба ўтказиш усуллари (методлари)ни ўзлаштириш;

тингловчиларнинг замонавий талабларга мувофиқ равишда мустақил ишлай олишларига бўлган тайёргарликларини аниқлаш.

14. Малакавий ҳисобот мазмуни (концепцияси) бўйича ҳимоя якуний босқич бўлиб, унда тингловчиларнинг амалиёт даврида бажарган ишлари натижалари таҳлил этилади ва баҳоланади. Амалиёт ҳисоботи ҳимояси Академия профессор-ўқитувчилари таркибидан ҳамда қабул қилувчи ташкилотнинг мутахассис-амалиётчиларидан иборат эксперт гуруҳ олдида кейс-стади усулида тақдимот шаклида ўтказилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.

15. Амалиёт ҳисоботи ҳимояси ҳар йили сентябрь ойида 2 ҳафта давомида қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади:

амалиётда назарий билимларни қўллаш даражаси;

амалиёт ўташ даврида тингловчилар томонидан йиғилган материаллар, ўрганилган ва ечилган масалаларнинг мазмуни, даражаси ва сифати.

16. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларининг амалиёти алоҳида махсус дастур ҳамда 12 кунга мўлжалланган ўқув режа асосида ташкил этилади. Мазкур малакавий амалиётнинг мақсади битирув малакавий ишини тайёрлаш учун материаллар йиғиш ҳисобланади.

3-боб. Стажировканинг тузилиши ва мазмуни

17. Академиянинг таълим дастури бўйича 2-курсда ўқиётган тингловчилар учун стажировка, шу жумладан хорижий стажировка ташкил этиш назарда тутилади.

18. Стажировка ўқув жараёнида тингловчилар томонидан эгалланган бошқарув фаолиятига боғлиқ назарий билимлар ва касбий малака ҳамда маҳоратни мустаҳкамлаш, муайян иш жойида бошқарув фаолиятига тайёрланиш ва магистрлик диссертациясининг амалий қисмига материаллар йиғиш учун йўналтирилган.

19. Стажировка 16 ҳафта давомида тингловчиларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларда бўлиб ўтади.

20. Стажировканинг мақсади:

тингловчиларнинг малакавий амалиёт дастурларини ўзлаштиришда олинган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш;

ўзларининг хизмат вазифаларини ижро этишда амалий малака ва маҳоратдан самарали фойдалана олиш кўникмасини ошириш ҳисобланади.

21. Стажировканинг асосий вазифалари:

иш жойида амалий малака ва маҳоратни қўллаш;

магистрлик диссертациясини тайёрлаш.

22. Стажировка дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

раҳбарнинг дублёри ёки референт-маслаҳатчиси сифатидаги вазифани бажариш;

лавозимга келиш, иш жойига мувофиқ равишда лавозим функциялари ва вазифаларини дублёр сифатида ижро этиш;

мазкур иш ўрнига оид тартиб ва фаолият йўналишларини ўзлаштириш, ушбу лавозимга лаёқати бор ёки йўқлигини, бор бўлса унинг даражасини текшириш;

бажарилган ишлар, уларнинг натижалари юзасидан берилган топшириқларни тушуниш;

бажарилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан берилган топшириқлар тушунилганлигини расмийлаштириш, стажировка ҳисоботида ушбу бажарилган вазифаларга тайёргарликни баҳолаш;

тақдимот ва стажировка ҳисоботи ҳимояси.

23. Ҳимоя якуний босқич сифатида 1 ҳафта давомида стажировка даврида тингловчилар томонидан бажарилган ишлар натижаларини баҳолаш асосида ўтказилади.

Стажировка ҳисоботи ҳимояси Академия профессор-ўқитувчилари таркибидан ҳамда қабул қилувчи ташкилотнинг мутахассис-амалиётчиларидан иборат эксперт гуруҳ олдида тақдимот шаклида ўтказилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.

24. Академия тингловчиларининг хориждаги стажировкалари чет элдаги ҳамкорлар билан тузилган шартномалар (битимлар) асосида ташкил этилади. Илғор хорижий тажрибаларни соҳавий ташкилотлар ва марказларда ўргатиш мақсадида Академия ходимлари раҳбарлигида тингловчиларни 1 ойлик муддат билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хорижга юборилади.

25. Хориждаги стажировка дастури қуйидаги талабларни ўзи ичига олади:

таълим ихтисослигига мувофиқ келувчи бир хил ёки айнан ўхшаш (идентив ёки аналог) идораларнинг фаолиятини ташкил этиш ва юритиш тартиби, шакллари ҳамда муаммолари таҳлили;

касбий лаёқат, татбиқ этиш ва имплементация қилиш мақсадида хорижий ташкилотда қўлланиладиган метод ва методологиялар таҳлили;

асосий иш жойи бўйича стажировка ўтаётган ташкилот (муассаса) ёки унинг таркибий бўлинмаларида амалга ошириш мумкин бўлган ўзгаришлар ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

26. Хориждаги стажировка ҳисоботи ҳимояси 1 ҳафта давомида тақдимот шаклида ўтказилади. Хориждаги стажировка ҳисоботи ҳимояси бўйича Комиссия таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.

4-боб. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчига қўйиладиган талаблар

27. Тингловчи:

методик ва инструктив материаллар билан танишиши, Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбаридан йўл-йўриқ олиши;

амалиёт ва стажировка ўташ чораларини кўриш ва назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиши;

амалиёт ва стажировка ўташ дастурларида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда тўлиқ ҳамда сифатли бажариши;

Академия платформасидаги онлайн ва оффлайн тизими воситасида профессор-ўқитувчилар ва илмий раҳбарлардан олинган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши;

ҳар куни тартибли равишда кундалик юритиши;

талабга кўра юритаётган кундалигини Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиши;

келгуси ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиши мумкин бўлган материалларни йиғиб бориши;

қабул қилувчи ташкилотнинг ички меҳнат қоидалари ва талабларига риоя этиши шарт.

28. Тингловчи Академия томонидан тайинланган раҳбарига амалиёт ва стажировка якуни бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

амалиёт ва стажировка кундалиги;

келажакда ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиш учун тингловчига якуний хулосалардан сўнг қайтариб бериладиган амалиёт ва стажировка ўташ даврида йиғилган материаллар жилди (уларнинг рўйхати кундаликда ўз ифодасини топиши зарур).

29. Узрли сабабларсиз амалиёт ва стажировкани ўташдан озод этилишга йўл қўйилмайди.

5-боб. Амалиёт ва стажировкани ташкил этиш талаблари

30. Амалиёт ва стажировка ўташни ташкил этиш жараёнига қўйиладиган талаблар махсус дастурлар асосида аниқланади. Барча босқичларда тингловчиларнинг узлуксиз ва тизимли равишда касбий бошқарув фаолиятини ўзлаштиришлари таъминланиши ташкил этилиши талаб этилади.

Хориждаги стажировка мавзуси ва мазмуни Академиянинг таълим ва илмий тадқиқот фаолиятидаги бугунги ва истиқболдаги равнақи масалаларига мувофиқ келиши ва стажировка дастурлари талабларига жавоб бериши зарур.

31. Ўқитувчиларнинг амалиёт ва стажировкадаги юкламалари ўқув режаси ҳамда амалиёт ва стажировка турларида белгиланган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар) миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

32. Амалиёт ва стажировка Академия ректорининг буйруғи асосида ташкил этилади. Унда амалиёт ёки стажировка турлари, муддати ва жойлари, моддий таъминот, яшаш жойини тақдим этиш, жавобгар шахслар ва юбориладиган тингловчилар рўйхати таркиби, амалиёт ва стажировка раҳбари белгилаб берилади.

33. Қабул қилувчи ташкилотдан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбарлари амалиёт ва стажировка ўташ жойларида меҳнат муҳофазаси талаблари ҳамда тингловчилар ҳаётининг хавфсизлиги бўйича тегишли чораларни кўради.

34. Академия тингловчиларининг чет элдаги стажировкалари хорижий ҳамкорлик бўйича тузилган шартномалар (битимлар) асосида ташкил этилади.

35. Амалиёт ва стажировкани ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириш Академиянинг тегишли таркибий бўлимида амалга оширилади.

36. Амалиёт ва стажировкани ташкил этишга оид саволлар юзасидан тингловчиларни хабардор қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоботлар ҳимояси билан боғлиқ бўлган маълумотларни тақдим этиш) Академиянинг тегишли таркибий бўлими томонидан корпоратив почта манзилларига юбориш орқали амалга оширилади. Тингловчилар электрон шаклдаги хабарларни мунтазам равишда кузатиб боришлари зарур.

37. Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари:

амалиёт ва стажировкага кетаётган тингловчиларга Академиянинг тегишли таркибий бўлимлари билан биргаликда йўриқнома ўтказади;

тингловчиларнинг амалиёт ва стажировка ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;

қабул қилувчи ташкилот раҳбари ҳамда у ердан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари билан алоқа ўрнатади;

амалиёт ва стажировка ўташ дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда тингловчиларга методик ёрдам кўрсатади;

амалиёт ва стажировканинг барча даври учун шахсий режа тузади, қабул қилувчи ташкилот томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари билан ҳамкорликда иш ҳажми ҳамда мазмунини аниқлайди;

тингловчиларни амалиёт ва стажировка ўташ объектлари бўйича тақсимлашда иштирок этади;

амалиёт ва стажировка муддатлари, мазмуни махсус дастурларнинг ижроси юзасидан назоратни ташкил этади, шунингдек, амалиёт ва стажировка ўташ жойларига бориб тингловчиларнинг йўқламаларини юритади;

малакавий амалиёт ва стажировка ҳисоботи ҳимоясида иштирок этади;

амалиёт ва стажировка ўташ ҳамда ушбу йўналишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилган ҳисоботни тайёрлайди, уни Академияга тақдим этади.

38. Қабул қилувчи ташкилот раҳбари:

амалиёт ва стажировка ўташ бўйича Академия билан шартнома тузади;

тингловчиларни амалиёт ва стажировка ўташга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради;

қабул қилувчи ташкилотнинг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан тингловчининг амалиёт ва стажировкасини ўташи бўйича масъулларни тайинлайди, шунингдек, назорат юритувчи ишчи гуруҳни тузади;

малакавий амалиёт ва стажировканинг сифати ҳамда унинг мақсадли ўтишига шахсан масъул ҳисобланади;

амалиёт ва стажировканинг қониқарсиз ташкил этилишига шахсан жавобгар бўлади;

дастурга мувофиқ амалиёт ва стажировкани ташкил этиш учун тегишли шароитлар яратади.

39. Амалиёт ва стажировка қабул қилувчи ташкилот ҳамда Академия ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ташкил этилади. Мазкур шартномада ушбу ташкилот зиммасига амалиётчи (стажёр) учун жой тақдим қилиш мажбурияти юклатилади.

Амалиёт ва стажировка ўтказиш бўйича тузилган шартномада Академия ва қабул қилувчи ташкилот ҳужжатнинг предмети, томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, амалиёт ва стажировкани ташкил этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, уни бекор қилиш асослари, шунингдек, томонларнинг жавобгарлиги каби масалаларни келишиб оладилар.

40. Амалиёт ва стажировка бошланиши билан тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ички тартиб қоидалари ва улар танишиши зарур бўлган ҳужжатлар танишиш учун тақдим қилинади.

41. Амалиёт ва стажировка бўйича қўйиладиган баҳолар таълим жараёнидаги баҳоларга тенглаштирилади ва тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси бўйича умумий рейтингининг якуний натижаларида ҳисобга олинади.

42. Академия устави ва мазкур Низомга мувофиқ амалиёт ва стажировка натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган, шунингдек узрсиз сабабларга кўра дастурларда белгиланган вазифаларнинг бажарилмаслиги тингловчини академик қарздор сифатида белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш учун асос бўлади.

6-боб. Моддий таъминот

43. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчининг асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

44. Амалиёт ва стажировка ўташ даври учун хизмат сафари, йўл ҳақи ва яшаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Академия тингловчиларига амалиёт ёки стажировка ўташ жойига етиб олиш ва назарда тутилган ўқув дастурига мувофиқ қайтиб келиш учун бир марталик йўл ҳақи тўлаб берилади.

45. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчиларга яшаш жойини ижарага олиш учун қуйидаги миқдорларда ойлик компенсация тўланади:

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида.

46. Академия магистратураси тингловчиларини хориждаги бошқарув кадрларни тайёрлаш бўйича етакчи илмий-маърифий муассасалар ва марказларга, шунингдек чет мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жамоат ташкилотларига мажбурий тартибда бир ойлик муддатга юбориш Академиянинг, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил этилади.

7-боб. Якуний қоида

47. Амалиёт ва стажировка ўташни ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни юритиш (ҳужжатлар айланишини ташкил этиш) Академиянинг тегишли таркибий бўлими томонидан зарур бўлимлар ва қабул қилувчи ташкилотларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари (кейинги ўринларда масофавий курслар деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув дастурларини мустақил ўзлаштириши асосида амалга оширилади.

3. Масофавий курслар онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида видеомаърузаларни, маслаҳатларни, назорат турларини олиб бориш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларда ташкил этилади. Мазкур курсларнинг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Академия Ўқув-услубий бўлими электрон мониторинг тизимида қайд этилади ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланади.

4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларининг масофавий курсларда ўқиши давлат гранти ва шартнома асосида амалга оширилади.

2-боб. Масофавий курсларнинг асосий мақсад ва вазифалари

5. Масофавий курсларни ташкил этишнинг асосий мақсади тингловчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил ўқиши ва изланишини замонавий таълим технологиялари асосида рағбатлантиришдир.

6. Масофавий ўқитиш шаклининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига замонавий таълим технологияларини кенг жорий этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларига асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакани ошириш ўқув дастурларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўзлаштириш имкониятини яратиш, мустақил таълимни рағбатлантириш.

3-боб. Масофавий курсларга тингловчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш

7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини масофавий курсларга қабул қилиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртмасига мувофиқ амалга оширилади.

8. Масофавий курслар бошланишидан 3 кун олдин тингловчиларга Академия Ўқув-услубий бўлими томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчилар ўзига берилган логин ва парол ёрдамида «Масофавий курслар» бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.

Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.

9. Масофавий курс давомида тингловчи курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлиги (келишув асосида)га амал қилиши, шунингдек онлайн ва оффлайн режимидаги таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.

10. Масофавий курсларда тингловчининг фаолияти тасдиқланган график асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

онлайн кириш тест синови — курс бошида тингловчиларнинг тегишли қайта тайёрлаш ва малакани ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун ташкил этилади;

тингловчиларга «Масофавий курслар» тизимидаги ресурслар (мустақил таълим учун тақдимотлар, ўқув, аудио ва видео материаллар)дан фойдаланишга рухсат берилади.

11. Йўналиш ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш кетма-кетлиги Ўқув-методик бўлим томонидан белгиланади. Бунда тингловчи ўқув фанлари мазмунини электрон таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда мустақил ўзлаштиради.

12. Масофавий курсларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасидаги ўқув фанлари бўйича онлайн маърузалар (вебинар) ташкил этилади.

13. Онлайн маърузалар (вебинарлар) ўтказилишидан 3 кун олдин тизимда Ўқув-методик бўлим томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.

14. Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун курс давомида тингловчи ўқув режасидаги ҳар бир фан мавзулари бўйича ассесмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради.

Ассесмент топшириқлари ҳар бир фан мавзулари тўлиқ ўзлаштирсагина (56 % дан ошса) навбатдаги мавзуга ўтади ва уларни муваффақиятли топширган тингловчиларга навбатдаги фанларни ўзлаштиришга рухсат берилади.

Ассесмент топшириқлари тест ёки профессор-ўқитувчи томонидан текшириб баҳоланадиган вазифа тарзида берилиши мумкин.

Ўқув режасидаги барча фанлар бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари уларнинг электрон рейтинг дафтарчасида қайд этилиб борилади.

15. Курс давомида тингловчиларга буюртмачилар эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларидаги фанлар бўйича маърузалар, маслаҳатлар онлайн ёки оффлайн шаклда, махсус режа асосида ташкил этилади.

16. Битирув иши мавзуси тингловчи томонидан тизимдаги мавжуд мавзулар доирасида ихтиёрий танланади ва Академиянинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори буйруғи билан тасдиқланади. Битирув ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

17. Масофавий курсларда тингловчиларнинг амалиёти (стажировка) тингловчи фаолият кўрсатаётган ташкилотнинг тегишли йўналиш тузилмалари базасида, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Раҳбар кадрларнинг малакавий амалиёти Академиянинг амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотларни ташкил этиш бўлими орқали шакллантирилади ва назорат қилинади.

Амалиёт якунлари бўйича тингловчининг ҳисоботи ва натижалари қайд этилган баённома кўчирмаси тасдиқланган ҳолда тизимнинг тегишли қисмига илова қилинади.

18. Оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовлари масофавий курс дастури доирасида тайёрланган саволлар асосида, белгиланган режа бўйича ташкил этилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

Бунда тингловчиларга оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли марказларда, белгиланган вақтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг якунида ўтказиладиган тест синовларида қатнашаётган бошқа тингловчилар билан биргаликда топширишга рухсат берилади.

19. Масофавий курс давомида тингловчининг жорий (ассесмент баллари, электрон портфолио кўрсаткичлари ва амалиёт натижалари) ва оралиқ назорат (чиқиш тести) турлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари Академия Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети тизимида қайд этиб борилади.

20. Масофавий курсларда ўқиш давомийлиги белгиланган режа асосида амалга оширилади. Бунда курсларнинг ўқув дастурларини тўлиқ ўзлаштирган, жорий ва оралиқ назорат топшириқларига ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан юқори балл тўплаган тингловчиларга якуний аттестацияга киришга рухсат берилади.

21. Агар тингловчи узрли сабабларга кўра якуний аттестацияга кела олмаса, унга такрорий аттестациядан ўтиш муддатидан келиб чиққан ҳолда кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида якуний назоратга киришга рухсат берилади.

Белгиланган муддат давомида курсларнинг ўқув дастурларини ўзлаштирмаган тингловчилар масофавий курслардан ўтмаган ҳисобланади.

4-боб. Масофавий курслар тингловчилари билимини якуний баҳолаш

22. Масофавий курслар тингловчиларини якуний баҳолаш тегишли йўналишлар бўйича Академияда ташкил этиладиган имтиҳон комиссиялари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоида

23. Масофавий ўқитиш жараёнида юзага келадиган низолар Академия Кенгаши томонидан ҳал этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари (кейинги ўринларда таълим хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар:

буюртмачи — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар;

таълим олувчи — ўрнатилган тартибда Академияда таълим дастурлари асосида билим олувчи жисмоний шахс;

таълим хизмати — Академия ва буюртмачи ўртасида тузилган пуллик хизмат кўрсатиш шартномасига биноан буюртмачининг ҳисобидан ва талаби асосида таълим бериш фаолияти;

асосий таълим дастури — буюртмачи талаби асосида Академия томонидан шакллантирилган таълим дастури;

қўшимча таълим дастури — Академия томонидан ишлаб чиқилган ҳамда буюртмачига таклиф этилган таълим дастури.

3. Таълим хизматларини кўрсатиш Академия уставига мувофиқ амалга оширилади, ундан келиб тушадиган маблағлар Академия уставида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилади.

4. Таълим хизматларини кўрсатиш нархи ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили Академия кенгаши томонидан белгиланади. Тегишли ўқув дастурлари бўйича таълим хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар Академия расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

5. Академия ўқув дастури ва шартнома шартларида белгиланган таълим хизматлари кўрсатилишини таъминлаши лозим.

Шартнома шартларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрлари малакасини ошириш Академиянинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилиши мумкин.

6. Академия ва буюртмачи ўртасида шартнома тузилганидан сўнг таълим хизматлари кўрсатиш нархини ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, икки томоннинг розилиги билан шартнома предмети кенгайтирилган ҳоллар бундан мустасно.

Академия ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномалар тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлади. Бир шартнома доирасида икки ва ундан ортиқ гуруҳ тингловчиларига таълим хизматлари бир вақтда ёки турли вақтда кўрсатилиши мумкин.

7. Академия томонидан қуйидаги таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин:

Академия ўқув жараёни дастурлари асосида таълим олувчиларнинг малакасини ошириш;

буюртмачи талабига асосан таълим олувчиларнинг малакасини ошириш;

Академиянинг магистратура мутахассислигига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тайёрлаш.

2-боб. Таълим хизматлари кўрсатиш ва шартнома тузиш тартиби

8. Академия буюртмачи билан шартнома тузишга қадар таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисида аниқ маълумотларни буюртмачига тақдим этиши лозим.

9. Буюртмачига тақдим этиладиган маълумотларда қуйидагилар ўз ифодасини топган бўлиши керак:

Академиянинг жойлашган манзили;

асосий ва қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш йўналишлари;

таълим хизматлари рўйхати ва уларни кўрсатиш тартиби;

таълим хизматлари нархи;

таълимни тугатгандан кейин бериладиган ҳужжат шакли;

Академиянинг ички тартиб-қоидалари.

10. Буюртмачининг сўровига биноан Академия қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши керак:

Академия устави ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар;

шартнома намуналари;

асосий ва қўшимча таълим дастурлари;

таълим хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.

11. Маълумотлар буюртмачига қуйидаги усулларда етказилади:

Академия расмий веб-сайти;

буклетлар;

проспектлар.

12. Маълумотлар ўзбек тилида ёки буюртмачининг сўровига кўра рус тилида тақдим этилади.

13. Таълим хизматлари кўрсатиш учун томонлар ўртасида тузилган таълим хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) асос бўлиб ҳисобланади.

14. Шартнома тузишда бир буюртмачига бошқасига нисбатан устуворлик берилишига йўл қўйилмайди.

15. Шартнома оддий ёзма шаклда тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

Академия тўғрисидаги тўлиқ маълумот;

буюртмачи — юридик шахснинг тўлиқ номи, почта манзили, унинг номидан ҳаракат қилувчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили;

таълим олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, телефон рақами;

ижрочи, буюртмачи ва таълим олувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

таълим хизмати нархи ва уни тўлаш тартиби;

таълим дастурининг тури ва йўналиши;

таълим муддати;

таълим дастурини эгаллаган таълим олувчига бериладиган ҳужжат шакли;

шартномани талабларини ўзгартириш, қўшимча киритиш ва бекор қилиш асослари;

таълим хизмати хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа маълумотлар.

16. Шартномага таълим олувчининг ҳуқуқларини чеклашга қаратилган шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.

17. Шартнома уч нусхада расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси Академияда сақланади, иккинчи нусхаси буюртмачига, учинчи нусхаси таълим олувчига тақдим этилади.

18. Шартнома Академия номидан Ректор томонидан имзоланади.

19. Буюртмачи шартномада кўрсатилган тартибда ва муддатда таълим хизмати учун тўловларни амалга оширади.

Академия таълим хизматини кўрсатиш давомида ўқув жараёни учун зарур шарт-шароитлар яратади ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этади.

3-боб. Академия ва буюртмачининг жавобгарлиги

20. Томонлар шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномада ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.

21. Ўқув дастурларида назарда тутилган таълим хизматларини кўрсатишда аниқланган камчиликлар учун буюртмачи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:

пул тўлаш шартисиз таълим хизматини кўрсатиш;

таълим хизмати кўрсатиш нархини мос равишда пасайтиришни;

камчиликларни бартараф этишга қаратилган харажатларни қоплашни.

Агар буюртмачини юқорида қайд этилган ҳолатлар қаноатлантирмаса, у ҳолда буюртмачи шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиши мумкин.

22. Қуйидаги ҳолларда шартнома Академия томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин:

таълим олувчининг ўқув дастурида белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги;

таълим хизмати кўрсатиш учун тўловнинг шартномада белгиланган муддатда тўланмаганлиги;

Академия ички тартиб-қоидаларига риоя қилинмаганлиги.

4-боб. Якуний қоида

23. Томонлар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ‎ Давлат герби ‎‎ Oʼzbekiston Respublikasi ‎‎ Qayta tayyorlash ‎ haqida ‎‎ ‎‎SERTIFIKAT ‎‎QT № 000000 ‎‎____________________________________________________________________________ ‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ___ yil ___________________________ dan 20 ___ yil ________________________ gacha ‎‎ __________________________________________________________________________‎da ‎‎(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi) ‎‎ ___________________________________________________________ soatga moʼljallangan (Qayta tayyorlash kursining nomi) ‎‎ ‎‎ qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, ________________________________________________ ___________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya‎‎ komissiyasida ______________________________________________ bahoga himoya qildi va ‎qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi ‎‎ ‎ Muhr oʼrni‎‎ Rektor ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana ‎____________ ‎ ‎‎Qayd raqami __________

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги сертификатнинг ТАВСИФИ

Қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 19 сентябрь,

745-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1054-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/857/2094-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

Boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida boshqaruv kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi PF-5139-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi magistraturasi tinglovchilari tomonidan malakaviy amaliyot va stajirovka oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali oʻquv kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida tinglovchilarga ishlab chiqarishdan ajralmagan holda taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida (keyingi oʻrinlarda Akademiya deb ataladi) boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash kurslarini 2015/2016 va 2016/2017 oʻquv yillarida yakunlagan bitiruvchilar uchun beriladigan davlat namunasidagi sertifikat 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Akademiya boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash kurslarini 2015/2016 va 2016/2017 oʻquv yillarida muvaffaqiyatli yakunlagan bitiruvchilarga davlat namunasidagi sertifikatlar berilishini taʼminlasin.

3. Akademiyaning boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash kurslariga 2017/2018 oʻquv yilida:

ishlab chiqarishdan ajralmagan holda tashkil etiladigan bir yillik kurslarga 60 nafar (shundan 40 foizi Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga va 60 foizi toʻlov-kontrakt asosida);

ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan toʻrt oylik kurslarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga 100 nafar tinglovchi oʻqishga qabul qilinsin.

4. Belgilab qoʻyilsinki, Akademiyada magistraturaga va ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan toʻrt oylik kurslarga davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining xodimlari qabul qilinadi hamda ushbu kurslarga belgilangan qabul kvotasidan tashqari qoʻshimcha qabul toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi.

5. Akademiya hamda boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi boshqa taʼlim muassasalari oʻquv-metodik va boshqa hujjatlarni Boshqaruv kadrlarini tayyorlash sohasida magistratura mutaxassisliklari boʻyicha oliy taʼlimning davlat taʼlim standarti (Asosiy qoidalar)ga bir oy muddatda muvofiqlashtirsinlar.

6. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi magistraturasi tinglovchilari tomonidan malakaviy amaliyot va stajirovka oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi (keyingi oʻrinlarda Akademiya deb ataladi) magistraturasi tinglovchilari tomonidan ularning doimiy yashash joyidan tashqarida boʻlgan mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarda malakaviy amaliyot va stajirovka oʻtash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

qabul qiluvchi tashkilot — tinglovchilarning malakaviy amaliyoti va stajirovkasi oʻtkaziladigan mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek davlat va nodavlat notijorat tashkilotlar;

malakaviy amaliyot (keyingi oʻrinlarda amaliyot deb ataladi) — oʻquv jarayonining bir qismi boʻlib, u nazariy bilimlarni mustahkamlash, boshqaruv faoliyatida malaka va mahoratga ega boʻlish, oʻquv rejalari, fan dasturlari hamda magistrlik dissertatsiyasi mavzusining muayyan (yakuniy) qismi doirasida materiallar yigʻish imkonini yaratadi;

stajirovka — ilgʻor tajriba, shu jumladan, xorijiy tajribani oʻrganish asosida magistratura mutaxassisligi boʻyicha oʻquv reja va dasturlar talablarini maqsadli oʻzlashtirish, muayyan boshqaruv lavozimlarida dublyor (referent) vazifasini bajarish orqali boshqaruv faoliyati sohasidagi nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalarni sinovdan (aprobatsiyadan) oʻtkazish, magistratura tinglovchilarining tahliliy, tadqiqot olib borish va ijodiy mahoratini fan va ishlab chiqarishni taʼlim bilan bogʻlash orqali shakllantirish, tinglovchilarni ilmiy-texnikaviy jarayonning eng yangi yutuqlari bilan, iqtisodiyot sohasidagi zamonaviy texnika va texnologiyalar bilan hamda boshqaruv faoliyatidagi ilgʻor tajriba va metodologiya bilan tanishtirish;

Akademiyadan biriktirilgan amaliyot va stajirovka rahbari — Akademiya rektori tomonidan tayinlangan, tinglovchining amaliyot va stajirovka oʻtashini tashkillashtirish uchun masʼul shaxs;

qabul qiluvchi tashkilotdan amaliyot va stajirovka rahbari — Akademiya tinglovchisining amaliyot va stajirovkasiga rahbarlik qilish uchun qabul qiluvchi tashkilot rahbari tomonidan tayinlanadigan masʼul shaxs;

Amaliyot va stajirovka oʻtash dasturi — oʻquv rejalari asosida Akademiya tomonidan ishlab chiqiladigan va tasdiqlanadigan tegishli dastur.

3. Amaliyot va stajirovka oʻtash muddati, joyi tegishli dastur hamda nazariy tayyorgarlik, tanlangan magistrlik dissertatsiyasi mavzusi hisobga olingan holda oʻquv reja asosida aniqlanadi.

4. Barcha amaliyot va stajirovkalar oʻquv rejada belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, Toshkent shahri va viloyat hokimlari, shuningdek davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari Akademiya tinglovchilarining malakaviy amaliyot va stajirovkasi (dublyor sifatida) sifatli va maqsadli oʻtishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

2-bob. Malakaviy amaliyotning tuzilishi va mazmuni

6. Akademiyaning magistratura taʼlimi boʻyicha oʻquv dasturida quyidagi amaliyot turlari nazarda tutiladi:

6 hafta davomida davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida mikro darajada amaliyot oʻtash;

6 hafta davomida davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida mezo darajada amaliyot oʻtash;

4 hafta davomida davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida makro darajada amaliyot oʻtash;

7. 16 haftaga moʻljallangan amaliyotning umumiy dasturi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

amaliy mahorat va koʻnikma;

magistrlik dissertatsiyasi mavzusi boʻyicha maʼlumotlar yigʻish;

amaliyot natijalari boʻyicha hisobot yozish;

malakaviy hisobot mazmuni (konsepsiyasi) boʻyicha himoya;

tashkilot rahbarining dublyori sifatida ishlash;

“ustoz — shogird” modeli asosidagi taʼlim.

8. Davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida mikro darajadagi amaliyot qabul qiluvchi tashkilotlarning amaliy faoliyati haqidagi tasavvurni shakllantiradi hamda birlamchi kasbiy mahorat va koʻnikmalarni egallashni nazarda tutadi. Amaliyotning mazkur shakli auditoriyalardagi taʼlim yakunlangandan soʻng oʻtkaziladi.

Mazkur amaliyotning maqsadi oʻquv dasturidagi fanlarni oʻzlashtirish jarayonida olingan nazariy bilimlarni mustahkamlashdan iborat.

9. Mikro darajadagi amaliyotning vazifalari quyidagilardan iborat:

individual topshiriqqa muvofiq tashkilot faoliyati bilan bogʻliq vazifalarga doir maʼlumotlar (materiallar)ni yigʻish, tahlil qilish va umumlashtirish boʻyicha dastlabki malakaga ega boʻlish;

tashkilotning sohaviy faoliyati xususiyatlarini aniqlash;

individual topshiriqqa koʻra kasbga oid tushunchalarni muayyan tashkilotga bogʻlagan holda ishlata olish;

davlat, jamiyat va xoʻjalik yurituvchi boshqa subyektlar bilan oʻzaro aloqalarini tahlil qilish;

tashkilotning tizim sifatidagi tavsifi yuzasidan tasavvurga ega boʻlish;

individual topshiriqqa muvofiq tashkilot boshqaruvi tizimi haqida tushunchaga ega boʻlish.

10. Davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida mezo darajadagi amaliyot mikro darajadagi amaliyotdan keyin oʻtkaziladi va tinglovchilarga soha boʻyicha mahoratni oshirish va boshqaruv prinsiplarini amaliyotda qoʻllab koʻrish imkonini beradi.

Ushbu amaliyotning maqsadi vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalarida ishlash uchun zarur boʻladigan mutaxassis ish usuli va uslublarini oʻrganish, kasbiy malaka va bilimlarga ega boʻlishdan iborat.

11. Mezo darajadagi amaliyotning vazifalari quyidagilardan iborat:

davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyatiga oid talablar bilan tanishish;

tashkilotning boshqaruv va ish yuritish tizimini oʻrganish;

boʻlinmalar (boʻlimlar) funksiya (vazifa)larini belgilash va ularning ishlarini muvofiqlashtirish tizimini oʻrganish;

mutaxassislar orasida vazifalar hamda ish hajmi taqsimotini tahlil qilish;

tashkilotda ilgʻor boshqaruv usullari va qarorlarni qoʻllash tajribasini oʻrganish va tahlil qilish;

boshqaruv va nazorat tizimini tahlil qilish;

davlat, jamiyat va xoʻjalik yurituvchi boshqa subyektlar bilan oʻzaro aloqalarini tahlil qilish;

barcha turdagi hujjatlar mazmuni va hisobini yuritishni oʻrganish;

oʻquv jarayonida oʻzlashtirilgan (egallangan) malakani amaliyotda qoʻllay olish.

12. Davlat, jamiyat va xoʻjalik boshqaruvi tizimida makro darajadagi amaliyot mezo darajadagi amaliyotdan keyin oʻtkaziladi va tinglovchilarga magistrlik dissertatsiyalarini yozishda zarur boʻladigan materiallarni yigʻishlari uchun kasbiy faoliyatni oʻzlashtirishning uzluksiz va tadrijiy jarayonini taʼminlab berishni nazarda tutadi.

Mazkur amaliyotning maqsadi boshqaruv va innovatsion faoliyatni rejalashtirish, tashkil etish hamda bajarish, shuningdek, natijalar yuzasidan hisobot tayyorlash boʻyicha malaka, mahorat va bilimlarga ega boʻlishdan iborat.

13 Makro darajadagi amaliyotning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

amaliyot boʻyicha hisobot tayyorlash va uni himoya qilish uchun materiallar yigʻish va ularni qayta ishlash;

mutaxassislikka oid nazariy va amaliy bilimlarni tizimlashtirish, mustahkamlash va kengaytirish hamda ularni muayyan masalalar va muammoli vaziyatlarni hal qilish uchun boshqaruv qarorlarini qabul qilishda qoʻllash;

ishni mustaqil ravishda olib borishni rivojlantirish va oʻrganilayotgan muammo hamda masalalarni yechishda tadqiqot va tajriba oʻtkazish usullari (metodlari)ni oʻzlashtirish;

tinglovchilarning zamonaviy talablarga muvofiq ravishda mustaqil ishlay olishlariga boʻlgan tayyorgarliklarini aniqlash.

14. Malakaviy hisobot mazmuni (konsepsiyasi) boʻyicha himoya yakuniy bosqich boʻlib, unda tinglovchilarning amaliyot davrida bajargan ishlari natijalari tahlil etiladi va baholanadi. Amaliyot hisoboti himoyasi Akademiya professor-oʻqituvchilari tarkibidan hamda qabul qiluvchi tashkilotning mutaxassis-amaliyotchilaridan iborat ekspert guruh oldida keys-stadi usulida taqdimot shaklida oʻtkaziladi. Ekspert guruhining tarkibi Akademiya rektori tomonidan tasdiqlanadi.

15. Amaliyot hisoboti himoyasi har yili sentabr oyida 2 hafta davomida quyidagi mezonlarga muvofiq oʻtkaziladi:

amaliyotda nazariy bilimlarni qoʻllash darajasi;

amaliyot oʻtash davrida tinglovchilar tomonidan yigʻilgan materiallar, oʻrganilgan va yechilgan masalalarning mazmuni, darajasi va sifati.

16. Boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining amaliyoti alohida maxsus dastur hamda 12 kunga moʻljallangan oʻquv reja asosida tashkil etiladi. Mazkur malakaviy amaliyotning maqsadi bitiruv malakaviy ishini tayyorlash uchun materiallar yigʻish hisoblanadi.

3-bob. Stajirovkaning tuzilishi va mazmuni

17. Akademiyaning taʼlim dasturi boʻyicha 2-kursda oʻqiyotgan tinglovchilar uchun stajirovka, shu jumladan xorijiy stajirovka tashkil etish nazarda tutiladi.

18. Stajirovka oʻquv jarayonida tinglovchilar tomonidan egallangan boshqaruv faoliyatiga bogʻliq nazariy bilimlar va kasbiy malaka hamda mahoratni mustahkamlash, muayyan ish joyida boshqaruv faoliyatiga tayyorlanish va magistrlik dissertatsiyasining amaliy qismiga materiallar yigʻish uchun yoʻnaltirilgan.

19. Stajirovka 16 hafta davomida tinglovchilarning doimiy yashash joyidan tashqarida boʻlgan mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining tarkibiy boʻlinmalari, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarda boʻlib oʻtadi.

20. Stajirovkaning maqsadi:

tinglovchilarning malakaviy amaliyot dasturlarini oʻzlashtirishda olingan nazariy va amaliy bilimlarni mustahkamlash;

oʻzlarining xizmat vazifalarini ijro etishda amaliy malaka va mahoratdan samarali foydalana olish koʻnikmasini oshirish hisoblanadi.

21. Stajirovkaning asosiy vazifalari:

ish joyida amaliy malaka va mahoratni qoʻllash;

magistrlik dissertatsiyasini tayyorlash.

22. Stajirovka dasturi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

rahbarning dublyori yoki referent-maslahatchisi sifatidagi vazifani bajarish;

lavozimga kelish, ish joyiga muvofiq ravishda lavozim funksiyalari va vazifalarini dublyor sifatida ijro etish;

mazkur ish oʻrniga oid tartib va faoliyat yoʻnalishlarini oʻzlashtirish, ushbu lavozimga layoqati bor yoki yoʻqligini, bor boʻlsa uning darajasini tekshirish;

bajarilgan ishlar, ularning natijalari yuzasidan berilgan topshiriqlarni tushunish;

bajarilgan ishlar va ularning natijalari yuzasidan berilgan topshiriqlar tushunilganligini rasmiylashtirish, stajirovka hisobotida ushbu bajarilgan vazifalarga tayyorgarlikni baholash;

taqdimot va stajirovka hisoboti himoyasi.

23. Himoya yakuniy bosqich sifatida 1 hafta davomida stajirovka davrida tinglovchilar tomonidan bajarilgan ishlar natijalarini baholash asosida oʻtkaziladi.

Stajirovka hisoboti himoyasi Akademiya professor-oʻqituvchilari tarkibidan hamda qabul qiluvchi tashkilotning mutaxassis-amaliyotchilaridan iborat ekspert guruh oldida taqdimot shaklida oʻtkaziladi. Ekspert guruhining tarkibi Akademiya rektori tomonidan tasdiqlanadi.

24. Akademiya tinglovchilarining xorijdagi stajirovkalari chet eldagi hamkorlar bilan tuzilgan shartnomalar (bitimlar) asosida tashkil etiladi. Ilgʻor xorijiy tajribalarni sohaviy tashkilotlar va markazlarda oʻrgatish maqsadida Akademiya xodimlari rahbarligida tinglovchilarni 1 oylik muddat bilan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan xorijga yuboriladi.

25. Xorijdagi stajirovka dasturi quyidagi talablarni oʻzi ichiga oladi:

taʼlim ixtisosligiga muvofiq keluvchi bir xil yoki aynan oʻxshash (identiv yoki analog) idoralarning faoliyatini tashkil etish va yuritish tartibi, shakllari hamda muammolari tahlili;

kasbiy layoqat, tatbiq etish va implementatsiya qilish maqsadida xorijiy tashkilotda qoʻllaniladigan metod va metodologiyalar tahlili;

asosiy ish joyi boʻyicha stajirovka oʻtayotgan tashkilot (muassasa) yoki uning tarkibiy boʻlinmalarida amalga oshirish mumkin boʻlgan oʻzgarishlar hamda ularning faoliyatini takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish.

26. Xorijdagi stajirovka hisoboti himoyasi 1 hafta davomida taqdimot shaklida oʻtkaziladi. Xorijdagi stajirovka hisoboti himoyasi boʻyicha Komissiya tarkibi Akademiya rektori tomonidan tasdiqlanadi.

4-bob. Amaliyot va stajirovka oʻtash davrida tinglovchiga qoʻyiladigan talablar

27. Tinglovchi:

metodik va instruktiv materiallar bilan tanishishi, Akademiya tomonidan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbaridan yoʻl-yoʻriq olishi;

amaliyot va stajirovka oʻtash choralarini koʻrish va nazorat qilish boʻyicha tashkil etiladigan tadbirlarda qatnashishi;

amaliyot va stajirovka oʻtash dasturlarida nazarda tutilgan barcha topshiriqlarni belgilangan muddatlarda toʻliq hamda sifatli bajarishi;

Akademiya platformasidagi onlayn va offlayn tizimi vositasida professor-oʻqituvchilar va ilmiy rahbarlardan olingan topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarishi;

har kuni tartibli ravishda kundalik yuritishi;

talabga koʻra yuritayotgan kundaligini Akademiya tomonidan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbariga koʻrib chiqish uchun taqdim etishi;

kelgusi oʻquv va amaliy faoliyatda foydalanishi mumkin boʻlgan materiallarni yigʻib borishi;

qabul qiluvchi tashkilotning ichki mehnat qoidalari va talablariga rioya etishi shart.

28. Tinglovchi Akademiya tomonidan tayinlangan rahbariga amaliyot va stajirovka yakuni boʻyicha quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

amaliyot va stajirovka kundaligi;

kelajakda oʻquv va amaliy faoliyatda foydalanish uchun tinglovchiga yakuniy xulosalardan soʻng qaytarib beriladigan amaliyot va stajirovka oʻtash davrida yigʻilgan materiallar jildi (ularning roʻyxati kundalikda oʻz ifodasini topishi zarur).

29. Uzrli sabablarsiz amaliyot va stajirovkani oʻtashdan ozod etilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5-bob. Amaliyot va stajirovkani tashkil etish talablari

30. Amaliyot va stajirovka oʻtashni tashkil etish jarayoniga qoʻyiladigan talablar maxsus dasturlar asosida aniqlanadi. Barcha bosqichlarda tinglovchilarning uzluksiz va tizimli ravishda kasbiy boshqaruv faoliyatini oʻzlashtirishlari taʼminlanishi tashkil etilishi talab etiladi.

Xorijdagi stajirovka mavzusi va mazmuni Akademiyaning taʼlim va ilmiy tadqiqot faoliyatidagi bugungi va istiqboldagi ravnaqi masalalariga muvofiq kelishi va stajirovka dasturlari talablariga javob berishi zarur.

31. Oʻqituvchilarning amaliyot va stajirovkadagi yuklamalari oʻquv rejasi hamda amaliyot va stajirovka turlarida belgilangan oʻquv pedagogik soatlar (haftalar) miqdoridan kelib chiqib aniqlanadi.

32. Amaliyot va stajirovka Akademiya rektorining buyrugʻi asosida tashkil etiladi. Unda amaliyot yoki stajirovka turlari, muddati va joylari, moddiy taʼminot, yashash joyini taqdim etish, javobgar shaxslar va yuboriladigan tinglovchilar roʻyxati tarkibi, amaliyot va stajirovka rahbari belgilab beriladi.

33. Qabul qiluvchi tashkilotdan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbarlari amaliyot va stajirovka oʻtash joylarida mehnat muhofazasi talablari hamda tinglovchilar hayotining xavfsizligi boʻyicha tegishli choralarni koʻradi.

34. Akademiya tinglovchilarining chet eldagi stajirovkalari xorijiy hamkorlik boʻyicha tuzilgan shartnomalar (bitimlar) asosida tashkil etiladi.

35. Amaliyot va stajirovkani tashkil etish va oʻtkazishni muvofiqlashtirish Akademiyaning tegishli tarkibiy boʻlimida amalga oshiriladi.

36. Amaliyot va stajirovkani tashkil etishga oid savollar yuzasidan tinglovchilarni xabardor qilish (hujjatlarni rasmiylashtirish, hisobotlar himoyasi bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish) Akademiyaning tegishli tarkibiy boʻlimi tomonidan korporativ pochta manzillariga yuborish orqali amalga oshiriladi. Tinglovchilar elektron shakldagi xabarlarni muntazam ravishda kuzatib borishlari zarur.

37. Akademiya tomonidan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbari:

amaliyot va stajirovkaga ketayotgan tinglovchilarga Akademiyaning tegishli tarkibiy boʻlimlari bilan birgalikda yoʻriqnoma oʻtkazadi;

tinglovchilarning amaliyot va stajirovka oʻtash joyiga yetib kelishini nazorat qiladi;

qabul qiluvchi tashkilot rahbari hamda u yerdan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbari bilan aloqa oʻrnatadi;

amaliyot va stajirovka oʻtash dasturlarida belgilangan vazifalarni bajarishda tinglovchilarga metodik yordam koʻrsatadi;

amaliyot va stajirovkaning barcha davri uchun shaxsiy reja tuzadi, qabul qiluvchi tashkilot tomonidan tayinlangan amaliyot va stajirovka rahbari bilan hamkorlikda ish hajmi hamda mazmunini aniqlaydi;

tinglovchilarni amaliyot va stajirovka oʻtash obyektlari boʻyicha taqsimlashda ishtirok etadi;

amaliyot va stajirovka muddatlari, mazmuni maxsus dasturlarning ijrosi yuzasidan nazoratni tashkil etadi, shuningdek, amaliyot va stajirovka oʻtash joylariga borib tinglovchilarning yoʻqlamalarini yuritadi;

malakaviy amaliyot va stajirovka hisoboti himoyasida ishtirok etadi;

amaliyot va stajirovka oʻtash hamda ushbu yoʻnalishni takomillashtirish yuzasidan takliflar kiritilgan hisobotni tayyorlaydi, uni Akademiyaga taqdim etadi.

38. Qabul qiluvchi tashkilot rahbari:

amaliyot va stajirovka oʻtash boʻyicha Akademiya bilan shartnoma tuzadi;

tinglovchilarni amaliyot va stajirovka oʻtashga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi;

qabul qiluvchi tashkilotning malakali va tajribali mutaxassislari orasidan tinglovchining amaliyot va stajirovkasini oʻtashi boʻyicha masʼullarni tayinlaydi, shuningdek, nazorat yurituvchi ishchi guruhni tuzadi;

malakaviy amaliyot va stajirovkaning sifati hamda uning maqsadli oʻtishiga shaxsan masʼul hisoblanadi;

amaliyot va stajirovkaning qoniqarsiz tashkil etilishiga shaxsan javobgar boʻladi;

dasturga muvofiq amaliyot va stajirovkani tashkil etish uchun tegishli sharoitlar yaratadi.

39. Amaliyot va stajirovka qabul qiluvchi tashkilot hamda Akademiya oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq tashkil etiladi. Mazkur shartnomada ushbu tashkilot zimmasiga amaliyotchi (stajyor) uchun joy taqdim qilish majburiyati yuklatiladi.

Amaliyot va stajirovka oʻtkazish boʻyicha tuzilgan shartnomada Akademiya va qabul qiluvchi tashkilot hujjatning predmeti, tomonlar huquq va majburiyatlari, amaliyot va stajirovkani tashkil etish tartibi, shartnomaning amal qilish muddati, uni bekor qilish asoslari, shuningdek, tomonlarning javobgarligi kabi masalalarni kelishib oladilar.

40. Amaliyot va stajirovka boshlanishi bilan tinglovchilarga Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi, mehnatni muhofaza qilish qoidalari, ichki tartib qoidalari va ular tanishishi zarur boʻlgan hujjatlar tanishish uchun taqdim qilinadi.

41. Amaliyot va stajirovka boʻyicha qoʻyiladigan baholar taʼlim jarayonidagi baholarga tenglashtiriladi va tinglovchilarning oʻzlashtirish darajasi boʻyicha umumiy reytingining yakuniy natijalarida hisobga olinadi.

42. Akademiya ustavi va mazkur Nizomga muvofiq amaliyot va stajirovka natijalari boʻyicha qoniqarsiz baho olgan, shuningdek uzrsiz sabablarga koʻra dasturlarda belgilangan vazifalarning bajarilmasligi tinglovchini akademik qarzdor sifatida belgilangan tartibda oʻqishdan chetlashtirish uchun asos boʻladi.

6-bob. Moddiy taʼminot

43. Amaliyot va stajirovka oʻtash davrida tinglovchining asosiy ish joyida oʻrtacha oylik ish haqi saqlanib qoladi.

44. Amaliyot va stajirovka oʻtash davri uchun xizmat safari, yoʻl haqi va yashash xarajatlari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

Akademiya tinglovchilariga amaliyot yoki stajirovka oʻtash joyiga yetib olish va nazarda tutilgan oʻquv dasturiga muvofiq qaytib kelish uchun bir martalik yoʻl haqi toʻlab beriladi.

45. Amaliyot va stajirovka oʻtash davrida tinglovchilarga yashash joyini ijaraga olish uchun quyidagi miqdorlarda oylik kompensatsiya toʻlanadi:

Toshkent, Nukus shaharlari va viloyat markazlarida yashash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida;

Oʻzbekiston Respublikasining boshqa shaharlari, tuman markazlari va aholi punktlarida yashash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida.

46. Akademiya magistraturasi tinglovchilarini xorijdagi boshqaruv kadrlarni tayyorlash boʻyicha yetakchi ilmiy-maʼrifiy muassasalar va markazlarga, shuningdek chet mamlakatlarning davlat hokimiyati organlariga, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga, jamoat tashkilotlariga majburiy tartibda bir oylik muddatga yuborish Akademiyaning, Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasining budjet mablagʻlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga tashkil etiladi.

7-bob. Yakuniy qoida

47. Amaliyot va stajirovka oʻtashni tashkil etish bilan bogʻliq barcha hujjatlarni yuritish (hujjatlar aylanishini tashkil etish) Akademiyaning tegishli tarkibiy boʻlimi tomonidan zarur boʻlimlar va qabul qiluvchi tashkilotlarni jalb etgan holda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali oʻquv kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali oʻquv kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Masofadan oʻqitish usullari orqali qayta tayyorlash va malakani oshirish kurslari (keyingi oʻrinlarda masofaviy kurslar deb ataladi) davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari rahbar kadrlarini asosiy ish joyidan ajralmagan holda oʻquv dasturlarini mustaqil oʻzlashtirishi asosida amalga oshiriladi.

3. Masofaviy kurslar onlayn (masofadan turib real vaqt rejimida videomaʼruzalarni, maslahatlarni, nazorat turlarini olib borish) va offlayn (masofaviy taʼlim tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) rejimlarda tashkil etiladi. Mazkur kurslarning sifati va samaradorligining doimiy nazorati Akademiya Oʻquv-uslubiy boʻlimi elektron monitoring tizimida qayd etiladi hamda belgilangan talablarga muvofiqligi taʼminlanadi.

4. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari rahbar kadrlarining masofaviy kurslarda oʻqishi davlat granti va shartnoma asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Masofaviy kurslarning asosiy maqsad va vazifalari

5. Masofaviy kurslarni tashkil etishning asosiy maqsadi tinglovchilarning oʻqituvchi rahbarligidagi mustaqil oʻqishi va izlanishini zamonaviy taʼlim texnologiyalari asosida ragʻbatlantirishdir.

6. Masofaviy oʻqitish shaklining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari rahbar kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish jarayonlariga zamonaviy taʼlim texnologiyalarini keng joriy etish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari rahbar kadrlariga asosiy ish joyidan ajralmagan holda tegishli yoʻnalishlar boʻyicha qayta tayyorlash va malakani oshirish oʻquv dasturlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali oʻzlashtirish imkoniyatini yaratish, mustaqil taʼlimni ragʻbatlantirish.

3-bob. Masofaviy kurslarga tinglovchilarni qabul qilish va taʼlim jarayonini tashkil etish

7. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari rahbar kadrlarini masofaviy kurslarga qabul qilish davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarining buyurtmasiga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Masofaviy kurslar boshlanishidan 3 kun oldin tinglovchilarga Akademiya Oʻquv-uslubiy boʻlimi tomonidan elektron portfolio logini va paroli beriladi. Tinglovchilar oʻziga berilgan login va parol yordamida “Masofaviy kurslar” boʻlimiga kiradi va tizimda oʻzining shaxsiy kabinetiga ega boʻladi.

Tinglovchiga berilgan login va parolni hamda shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslarga foydalanish uchun berish taqiqlanadi.

Tinglovchining shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslar foydalanishini oldini olish maqsadida himoya usullaridan foydalaniladi.

9. Masofaviy kurs davomida tinglovchi kurslarni tashkil etish va oʻtkazish rejasiga, oʻqish davomiyligi (kelishuv asosida)ga amal qilishi, shuningdek onlayn va offlayn rejimidagi taʼlim jarayonida shaxsan oʻzi ishtirok etishi talab etiladi.

10. Masofaviy kurslarda tinglovchining faoliyati tasdiqlangan grafik asosida quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

onlayn kirish test sinovi — kurs boshida tinglovchilarning tegishli qayta tayyorlash va malakani oshirish yoʻnalishi boʻyicha dastlabki bilim, koʻnikma va malakalarining shakllanganlik darajasini aniqlash uchun tashkil etiladi;

tinglovchilarga “Masofaviy kurslar” tizimidagi resurslar (mustaqil taʼlim uchun taqdimotlar, oʻquv, audio va video materiallar)dan foydalanishga ruxsat beriladi.

11. Yoʻnalish oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirish ketma-ketligi Oʻquv-metodik boʻlim tomonidan belgilanadi. Bunda tinglovchi oʻquv fanlari mazmunini elektron taʼlim resurslaridan foydalangan holda mustaqil oʻzlashtiradi.

12. Masofaviy kurslarda qayta tayyorlash va malaka oshirish oʻquv rejasidagi oʻquv fanlari boʻyicha onlayn maʼruzalar (vebinar) tashkil etiladi.

13. Onlayn maʼruzalar (vebinarlar) oʻtkazilishidan 3 kun oldin tizimda Oʻquv-metodik boʻlim tomonidan onlayn maʼruza oʻtkaziladigan sana, vaqt, maʼruza mavzusi hamda maʼruzachining familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatilgan eʼlon beriladi.

14. Tinglovchining oʻquv dasturini oʻzlashtirish darajasini aniqlash uchun kurs davomida tinglovchi oʻquv rejasidagi har bir fan mavzulari boʻyicha assesment (joriy nazorat) topshiriqlarini bajaradi.

Assesment topshiriqlari har bir fan mavzulari toʻliq oʻzlashtirsagina (56 % dan oshsa) navbatdagi mavzuga oʻtadi va ularni muvaffaqiyatli topshirgan tinglovchilarga navbatdagi fanlarni oʻzlashtirishga ruxsat beriladi.

Assesment topshiriqlari test yoki professor-oʻqituvchi tomonidan tekshirib baholanadigan vazifa tarzida berilishi mumkin.

Oʻquv rejasidagi barcha fanlar boʻyicha tinglovchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlari ularning elektron reyting daftarchasida qayd etilib boriladi.

15. Kurs davomida tinglovchilarga buyurtmachilar ehtiyojlardan kelib chiqqan holda oʻquv rejalaridagi fanlar boʻyicha maʼruzalar, maslahatlar onlayn yoki offlayn shaklda, maxsus reja asosida tashkil etiladi.

16. Bitiruv ishi mavzusi tinglovchi tomonidan tizimdagi mavjud mavzular doirasida ixtiyoriy tanlanadi va Akademiyaning oʻquv ishlari boʻyicha birinchi prorektori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Bitiruv ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

17. Masofaviy kurslarda tinglovchilarning amaliyoti (stajirovka) tinglovchi faoliyat koʻrsatayotgan tashkilotning tegishli yoʻnalish tuzilmalari bazasida, belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Rahbar kadrlarning malakaviy amaliyoti Akademiyaning amaliyot, stajirovka va joylardagi mashgʻulotlarni tashkil etish boʻlimi orqali shakllantiriladi va nazorat qilinadi.

Amaliyot yakunlari boʻyicha tinglovchining hisoboti va natijalari qayd etilgan bayonnoma koʻchirmasi tasdiqlangan holda tizimning tegishli qismiga ilova qilinadi.

18. Oraliq (chiqish) onlayn test sinovlari masofaviy kurs dasturi doirasida tayyorlangan savollar asosida, belgilangan reja boʻyicha tashkil etiladi.

Tinglovchiga test topshiriqlarini bajarish uchun 100 ta test savoli beriladi. Test sinovlarining natijalari shu vaqtning oʻzida eʼlon qilinadi.

Bunda tinglovchilarga oraliq (chiqish) onlayn test sinovlarini asosiy ish joyidan ajralmagan holda tegishli markazlarda, belgilangan vaqtda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining yakunida oʻtkaziladigan test sinovlarida qatnashayotgan boshqa tinglovchilar bilan birgalikda topshirishga ruxsat beriladi.

19. Masofaviy kurs davomida tinglovchining joriy (assesment ballari, elektron portfolio koʻrsatkichlari va amaliyot natijalari) va oraliq nazorat (chiqish testi) turlari boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichlari Akademiya Boshqaruv kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash fakulteti tizimida qayd etib boriladi.

20. Masofaviy kurslarda oʻqish davomiyligi belgilangan reja asosida amalga oshiriladi. Bunda kurslarning oʻquv dasturlarini toʻliq oʻzlashtirgan, joriy va oraliq nazorat topshiriqlariga ajratilgan maksimal ballning 56 foizidan yuqori ball toʻplagan tinglovchilarga yakuniy attestatsiyaga kirishga ruxsat beriladi.

21. Agar tinglovchi uzrli sabablarga koʻra yakuniy attestatsiyaga kela olmasa, unga takroriy attestatsiyadan oʻtish muddatidan kelib chiqqan holda keyingi qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida yakuniy nazoratga kirishga ruxsat beriladi.

Belgilangan muddat davomida kurslarning oʻquv dasturlarini oʻzlashtirmagan tinglovchilar masofaviy kurslardan oʻtmagan hisoblanadi.

4-bob. Masofaviy kurslar tinglovchilari bilimini yakuniy baholash

22. Masofaviy kurslar tinglovchilarini yakuniy baholash tegishli yoʻnalishlar boʻyicha Akademiyada tashkil etiladigan imtihon komissiyalari tomonidan oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.

5-bob. Yakuniy qoida

23. Masofaviy oʻqitish jarayonida yuzaga keladigan nizolar Akademiya Kengashi tomonidan hal etiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida tinglovchilarga ishlab chiqarishdan ajralmagan holda taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida (keyingi oʻrinlarda Akademiya deb ataladi) ishlab chiqarishdan ajralmagan holda taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim xizmatlari (keyingi oʻrinlarda taʼlim xizmatlari deb ataladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda qoʻllaniladigan asosiy tushunchalar:

buyurtmachi — davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va jismoniy shaxslar;

taʼlim oluvchi — oʻrnatilgan tartibda Akademiyada taʼlim dasturlari asosida bilim oluvchi jismoniy shaxs;

taʼlim xizmati — Akademiya va buyurtmachi oʻrtasida tuzilgan pullik xizmat koʻrsatish shartnomasiga binoan buyurtmachining hisobidan va talabi asosida taʼlim berish faoliyati;

asosiy taʼlim dasturi — buyurtmachi talabi asosida Akademiya tomonidan shakllantirilgan taʼlim dasturi;

qoʻshimcha taʼlim dasturi — Akademiya tomonidan ishlab chiqilgan hamda buyurtmachiga taklif etilgan taʼlim dasturi.

3. Taʼlim xizmatlarini koʻrsatish Akademiya ustaviga muvofiq amalga oshiriladi, undan kelib tushadigan mablagʻlar Akademiya ustavida nazarda tutilgan maqsadlarga yoʻnaltiriladi.

4. Taʼlim xizmatlarini koʻrsatish narxi oʻquv dasturlaridan kelib chiqqan holda har yili Akademiya kengashi tomonidan belgilanadi. Tegishli oʻquv dasturlari boʻyicha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq maʼlumotlar Akademiya rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

5. Akademiya oʻquv dasturi va shartnoma shartlarida belgilangan taʼlim xizmatlari koʻrsatilishini taʼminlashi lozim.

Shartnoma shartlariga koʻra, mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari, shuningdek nodavlat notijorat tashkilotlarining boshqaruv kadrlari malakasini oshirish Akademiyaning hududiy filiallari tomonidan amalga oshirilishi mumkin.

6. Akademiya va buyurtmachi oʻrtasida shartnoma tuzilganidan soʻng taʼlim xizmatlari koʻrsatish narxini oʻzgartirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, ikki tomonning roziligi bilan shartnoma predmeti kengaytirilgan hollar bundan mustasno.

Akademiya va buyurtmachi oʻrtasida tuziladigan shartnomalar tuzilgan paytidan boshlab kuchga kiradi va taraflar uchun majburiy boʻladi. Bir shartnoma doirasida ikki va undan ortiq guruh tinglovchilariga taʼlim xizmatlari bir vaqtda yoki turli vaqtda koʻrsatilishi mumkin.

7. Akademiya tomonidan quyidagi taʼlim xizmatlari koʻrsatilishi mumkin:

Akademiya oʻquv jarayoni dasturlari asosida taʼlim oluvchilarning malakasini oshirish;

buyurtmachi talabiga asosan taʼlim oluvchilarning malakasini oshirish;

Akademiyaning magistratura mutaxassisligiga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlarni tayyorlash.

2-bob. Taʼlim xizmatlari koʻrsatish va shartnoma tuzish tartibi

8. Akademiya buyurtmachi bilan shartnoma tuzishga qadar taʼlim xizmatlari koʻrsatish toʻgʻrisida aniq maʼlumotlarni buyurtmachiga taqdim etishi lozim.

9. Buyurtmachiga taqdim etiladigan maʼlumotlarda quyidagilar oʻz ifodasini topgan boʻlishi kerak:

Akademiyaning joylashgan manzili;

asosiy va qoʻshimcha taʼlim dasturlarini amalga oshirish yoʻnalishlari;

taʼlim xizmatlari roʻyxati va ularni koʻrsatish tartibi;

taʼlim xizmatlari narxi;

taʼlimni tugatgandan keyin beriladigan hujjat shakli;

Akademiyaning ichki tartib-qoidalari.

10. Buyurtmachining soʻroviga binoan Akademiya quyidagi hujjatlar bilan tanishib chiqish imkoniyatini yaratib berishi kerak:

Akademiya ustavi hamda oʻquv jarayonini tashkil etish bilan bogʻliq hujjatlar;

shartnoma namunalari;

asosiy va qoʻshimcha taʼlim dasturlari;

taʼlim xizmati koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlar.

11. Maʼlumotlar buyurtmachiga quyidagi usullarda yetkaziladi:

Akademiya rasmiy veb-sayti;

bukletlar;

prospektlar.

12. Maʼlumotlar oʻzbek tilida yoki buyurtmachining soʻroviga koʻra rus tilida taqdim etiladi.

13. Taʼlim xizmatlari koʻrsatish uchun tomonlar oʻrtasida tuzilgan taʼlim xizmati koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma (keyingi oʻrinlarda shartnoma deb ataladi) asos boʻlib hisoblanadi.

14. Shartnoma tuzishda bir buyurtmachiga boshqasiga nisbatan ustuvorlik berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Shartnoma oddiy yozma shaklda tuziladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

Akademiya toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot;

buyurtmachi — yuridik shaxsning toʻliq nomi, pochta manzili, uning nomidan harakat qiluvchi mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili;

taʼlim oluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili, telefon raqami;

ijrochi, buyurtmachi va taʼlim oluvchining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi;

taʼlim xizmati narxi va uni toʻlash tartibi;

taʼlim dasturining turi va yoʻnalishi;

taʼlim muddati;

taʼlim dasturini egallagan taʼlim oluvchiga beriladigan hujjat shakli;

shartnomani talablarini oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish va bekor qilish asoslari;

taʼlim xizmati xususiyatlaridan kelib chiqadigan boshqa maʼlumotlar.

16. Shartnomaga taʼlim oluvchining huquqlarini cheklashga qaratilgan shartlarning kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Shartnoma uch nusxada rasmiylashtiriladi, uning bir nusxasi Akademiyada saqlanadi, ikkinchi nusxasi buyurtmachiga, uchinchi nusxasi taʼlim oluvchiga taqdim etiladi.

18. Shartnoma Akademiya nomidan Rektor tomonidan imzolanadi.

19. Buyurtmachi shartnomada koʻrsatilgan tartibda va muddatda taʼlim xizmati uchun toʻlovlarni amalga oshiradi.

Akademiya taʼlim xizmatini koʻrsatish davomida oʻquv jarayoni uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi va malakali professor-oʻqituvchilarni jalb etadi.

3-bob. Akademiya va buyurtmachining javobgarligi

20. Tomonlar shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilmaganligi yoki lozim darajada bajarilmaganligi uchun shartnomada va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda javobgar boʻladi.

21. Oʻquv dasturlarida nazarda tutilgan taʼlim xizmatlarini koʻrsatishda aniqlangan kamchiliklar uchun buyurtmachi quyidagilarni talab qilishga haqli:

pul toʻlash shartisiz taʼlim xizmatini koʻrsatish;

taʼlim xizmati koʻrsatish narxini mos ravishda pasaytirishni;

kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan xarajatlarni qoplashni.

Agar buyurtmachini yuqorida qayd etilgan holatlar qanoatlantirmasa, u holda buyurtmachi shartnomani bir tomonlama tartibda bekor qilishi mumkin.

22. Quyidagi hollarda shartnoma Akademiya tomonidan bir tomonlama tartibda bekor qilinishi mumkin:

taʼlim oluvchining oʻquv dasturida belgilangan majburiyatlarni bajarmaganligi;

taʼlim xizmati koʻrsatish uchun toʻlovning shartnomada belgilangan muddatda toʻlanmaganligi;

Akademiya ichki tartib-qoidalariga rioya qilinmaganligi.

4-bob. Yakuniy qoida

23. Tomonlar oʻrtasida yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining ‎ Davlat gerbi ‎‎ Oʼzbekiston Respublikasi ‎‎ Qayta tayyorlash ‎ haqida ‎‎ ‎‎SERTIFIKAT ‎‎QT № 000000 ‎‎____________________________________________________________________________ ‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ___ yil ___________________________ dan 20 ___ yil ________________________ gacha ‎‎ __________________________________________________________________________‎da ‎‎(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi) ‎‎ ___________________________________________________________ soatga moʼljallangan (Qayta tayyorlash kursining nomi) ‎‎ ‎‎ qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, ________________________________________________ ___________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya‎‎ komissiyasida ______________________________________________ bahoga himoya qildi va ‎qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi ‎‎ ‎ Muhr oʼrni‎‎ Rektor ‎ ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana ‎____________ ‎ ‎‎Qayd raqami __________

Qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi sertifikatning TAVSIFI

Qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” va “Qayta tayyorlash haqida SERTIFIKAT” soʻzlari bosiladi. Sertifikat ikki lotin harfi — QT va olti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och pushti rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 19-sentabr,

745-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 38-son, 1054-modda; Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.10.2018-y., 09/18/857/2094-son, 14.05.2019-y., 09/19/397/3123-son; 29.12.2019-y., 09/19/1046/4242-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2021-y., 09/21/345/0522-son, 13.08.2021-y., 09/21/511/0793-son)

lex.uz