UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 19-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 19 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

СХЕМАСИ

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепциясини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жуда қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш мақсадида жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатишнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган ҳолда жойларга чиқиб фуқароларни қабул қилиш бўйича кенг қамровли тадбирларни амалга оширишга қаратилган қатор давлат ва ҳудудий дастурлар қабул қилинди.

Жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, шунингдек, фуқароларимизнинг талаб ва таклифларига биноан қисқа вақт ичида шаҳарларда — кўп қаватли, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар қуриш, ичимлик сув, иссиқлик таъминоти, канализация тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир дастурлар қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат органлари ишини ташкил этишнинг амалдаги механизмлари, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органларининг бугунги кундаги ўзаро ҳамкорлиги ҳолати мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш, аҳолининг кундалик муаммоларига ўз вақтида ечим топиш имконини бермаяпти.

Республика органларининг туман ва шаҳарлардан узилиб қолганлиги ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда манзилли амалий чораларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти.

Республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг жорий тартиби, биринчи навбатда, энг устувор лойиҳаларнинг манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб равишда молиялаштирилишини таъминлай олмаяпти.

Давлат органлари фаолияти натижаларини баҳолашда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳолининг ҳаёт сифатини қанчалик яхшилаётганига ҳамда маҳалла ва туманларнинг (шаҳарларнинг) ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштиришга бўлган таъсири етарлича эътиборга олинмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига тушган бир миллиондан ортиқ мурожаатлар юқоридагилардан далолат бермоқда.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва усулларини тубдан такомиллаштириш, ижроия ва вакиллик ҳокимияти органлари томонидан жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида барҳам бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ва Концепция схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда ҳал этишнинг намунавий «йўл харитаси» макети (кейинги ўринларда «йўл харитаси» деб аталади) 3-иловага мувофиқ;

уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтари макети 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ишлари ушбу Концепция асосида ўтказилишига ва тасдиқланган йўл хариталарининг ўз вақтида самарали ижросини таъминлашга;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини доимий ва манзилли ўрганиш борасида ҳамкорликда олиб бориладиган тизимли фаолиятини ташкил этиш ва натижаси юзасидан мутасаддиларнинг халқ олдида ҳисобот бериши учун шахсан масъул эканлиги белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтарини уч кун муддатда зарур нусхада чоп этилишини ва Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига етказилишини таъминласин.

Уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтарини чоп этиш ва тарқатиш масалалари билан боғлиқ бўлган харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан белгиланган тартибда қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова ва молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Концепциянинг асосий мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари «қуйидан — юқорига» ҳамда «юқоридан — қуйига» тамойили асосида ўтказилади. Яъни, кун тартибидаги масала ва муаммолар маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика тамойилига кўра шакллантирилади;

шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича «йўл хариталари» туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари «йўл хариталари»ни ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади, ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини тинглаш амалиёти жорий этилади. Туман ҳокимлиги ваколатидан ташқари бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига (кейинга ўринларда ҳудудлар деб аталади), мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади;

туманлардан (шаҳарлардан) шакллантирилган ва туман (шаҳар) ваколатидан ташқари бўлган муаммолар бўйича «йўл хариталари» Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари «йўл хариталари»ни ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади, ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини тинглаш амалиёти жорий этилади. Ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудлар маълумотлари ва ўзлари аниқлаган муаммолар асосида шакллантирилган «йўл хариталари»ни тасдиқлайди. Мазкур «йўл хариталари»даги муаммоларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича тегишли маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маълумотлари ва ўзлари аниқлаган муаммолар асосида шакллантирилган «йўл хариталари»ни тасдиқлайди. Мазкур «йўл хариталари»даги муаммоларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади;

Вазирлар Маҳкамаси туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколати доирасидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудларга тегишли топшириқ беради. Яъни, «қуйидан — юқорига» тамойили асосида шакллантирилган масала ва муаммоларнинг ижроси ва амалий назорати «юқоридан-қуйига» тамойили асосида таъминланади.

2-боб. Туманлар (шаҳарлар)нинг асосий муаммоларини шакллантириш, масъуллар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларининг ҳисоботи шакллари

3. Туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

туманда (шаҳарда) маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тасдиқланган режаларнинг ижро этилиши ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш;

туман (шаҳар) миқёсида экспорт салоҳиятини янада ошириш ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар;

тумандаги мавжуд ишсизлик муаммоларини ҳал этиш, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш масалалари;

туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари, ички йўл ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда инфратузилма объектларининг (мактаб, боғча ва спорт объектларининг) аҳволи;

аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва уларни сифатли қуриш масалалари;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баёнлари ижросини таъминлаш.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторлардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан қўшимча масалалар ҳам киритилади.

4. Туман (шаҳар) ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг туман (шаҳар) раҳбарлари — туманлар (шаҳарлар) ва маҳаллалардаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади.

5. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича «йўл хариталари» туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларида туман (шаҳар) ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг туман (шаҳар) раҳбарлари ушбу Концепциянинг 3-бандида келтирилган муаммоларнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериш амалиёти жорий этилади.

6. Туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 3-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижаси акс этади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, ушбу ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ишга туширилган корхона қанча маҳсулот ишлаб чиқарди, қанча экспорт қилинди, қанча ишчи ўрни яратилди, маҳаллий бюджетга қанча қўшимча солиқ тушди ва бошқалар).

7. Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ўз вақтида бажарилишига ва масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо берилади.

8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботни («йўл хариталари»нинг ижроси), шунингдек, ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни ҳудудларга, мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади.

3-боб. Ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)нинг асосий муаммоларини шакллантириш, масъуллар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларининг ҳисоботи шакллари

9. Ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

ҳудудий ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича тасдиқланган режаларнинг ижро этилиши ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш;

ҳудудлар миқёсида экспорт салоҳиятини янада ошириш ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар;

ҳудудларда мавжуд ишсизлик муаммоларини ҳал этиш, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш масалалари;

ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари, ички йўл ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда инфратузилма объектларининг (мактаб, боғча ва спорт объектларининг) аҳволи;

шаҳар марказларида кўп қаватли уйлар қурилиши ва қишлоқ жойларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш;

ҳудудларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва ҳудудда инвестицион муҳитни янада яхшилаш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баёнлари ижросини таъминлаш;

ушбу Концепциянинг 8-банди асосида ва бошқалар.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторлар томонидан ҳам қўшимча муаммолар аниқланади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилма раҳбарлари — ҳудудлардаги асосий муаммоларни шакллантиришга ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади.

11. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича «йўл хариталари» Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилма раҳбарларининг ушбу Концепциянинг 9-бандида келтирилган муаммоларнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши амалиёти жорий этилади.

12. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 9-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижаси акс этади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилмаган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, ушбу ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ҳудудда ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси қанчага ошди, кимлар бундан манфаатдор бўлди ва бошқалар).

13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари йиғилишларида тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ўз вақтида бажарилишига ва масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо берилади.

14. Ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботларни («йўл хариталари»нинг бажарилишини), шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади.

4-боб. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий муаммоларини шакллантириш, масъуллар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларининг ҳисоботи шакллари

15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзларига тегишли мавжуд муаммоларни туман (шаҳар) ва ҳудудлар бўйича муҳокама қилиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тегишли қисми бўйича белгиланган вазифалар ижросини таҳлил этиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

ушбу Концепциянинг 8 ва 14-бандлари асосида.

16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари — тармоқ ва соҳадаги асосий муаммоларни шакллантириш ва ҳал этиш бўйича масъул ҳисобланади.

17. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича «йўл хариталари» давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланиб, унинг бажарилиши давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Ҳайъат йиғилишларида ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 15-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижалари акс эттирилади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, мазкур ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ишга туширилган инвестиция лойиҳасининг иқтисодиётга таъсири, қанча қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми қанчага ошди, қанча аҳоли иш билан таъминланди ва шу кабилар).

19. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисоботи, шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва Концепциянинг 15-бандида келтирилган ҳал этилмаган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тегишли таклифлар биринчи раҳбар томонидан тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилади.

5-боб. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари бўйича асосий муаммоларни шакллантириш, масъуллар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларининг ҳисоботи шакллари

20. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

Комплекс таркибига кирувчи тегишли тармоқ ва соҳалар бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг ижросини батафсил таҳлил қилиш;

республика ҳудудлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг Комплексга тааллуқли топшириқларининг ижросини кенг қамровли таҳлил қилиш, тегишли ҳисоботларни эшитиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида ҳар бир ҳудудлар бўйича Комплекс таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда туман (шаҳар)лар, ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатида ҳал этилмаган муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ қарорлар қабул қилиш.

21. Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари — Комплексдаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни ҳал этишга масъул ҳисобланади.

22. Концепциянинг 20-бандида келтирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича «йўл хариталари» Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

23. Муҳокама натижалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ваколатидан ташқарида бўлган муаммолар ҳисобот шаклида Комплекс раҳбари томонидан тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига кўриб чиқиш учун киритилади.

6-боб. Вазирлар Маҳкамасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилиш

24. Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

республикада макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижроси, яъни ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция даражаси, давлат бюджети ижроси ҳамда экспорт ва импорт масалалари;

республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда ҳар бир ҳудуд ва туман бўйича ижрони таъминлаш юзасидан ҳисоботларни эшитиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзларига тегишли масалалар юзасидан ҳудудлар ва туманлар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг тармоқлар бўйича ҳисобот бериши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида ҳар бир ҳудуд бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар, фармойишлар ва баёнлар ижроси юзасидан ҳисоботларни эшитиш.

25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ишчи орган — Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларидаги асосий муаммоларни шакллантириш, улар ижросини қатъий назоратга олиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ҳисобот беришга масъул ҳисобланади.

26. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказилади ҳамда қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон қарорига 2-ИЛОВА

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш янги концепциясининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон қарорига 3-ИЛОВА

Жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ҳамда ҳал этишнинг намунавий «йўл харитаси» макети НАМУНА «ТАСДИҚЛАЙМАН» туман (шаҳар) ҳокими ________________ 2017 йил «___» _______ Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган (ҳар чоракда янгиланиб борилади) «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» Т/р Фуқаролар йиғини номи Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Тахминий харажатлар, молиялаштириш манбаи Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар 1-сектор бўйича «Йўл харитаси» — Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар: — «йўл харитаси»га киритилган маҳаллалар — __ та (_________, _________) — «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун белгиланган молиявий маблағларнинг тахминий ҳажми — _________ млрд сўм ; — «йўл харитаси» доирасида капитал таъмирланадиган объектлар — __та; — «йўл харитаси» доирасида таъмирланадиган ички йўллар (км) — __км; — «йўл харитаси» доирасида бандлиги таъминланадиган фуқаролар — __ нафар. I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш: 1. Ушбу «Йўл харитаси» — Дастурга киритилган МФЙлар МФЙлар ҳудудидаги ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш 1. МФЙ ҳудудидаги ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатларини шакллантириш. 2. Рўйхатга киритилган оилаларни зарур дори воситалари, ногиронлик аравачалари билан таъминлаш. 3. Рўйхатга киритилган оилалар билан касаначилик, сартарошлик, қандолатчилик, атторлик, пойабзални таъмирлаш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида асбоб-ускуналар сотиб олиши учун имтиёзли кредитлар олишлари юзасидан суҳбатлар ўтказиш. 4. Рўйхат асосида 50 та хонадонга 100 тадан товуқ боқиш учун имтиёзли банк кредитларини олишда амалий ёрдам бериш. 5. Рўйхат асосида 50 та хонадонда 1 сотихли иссиқхона қуриш учун имтиёзли банк кредитларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш. 6. Туман жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан ушбу чора-тадбирлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш. 150 млн сўм (тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига) 2 млрд сўм (тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига) 10 сентябргача 1 октябргача 1 ноябргача 1 декабргача туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (______________), туман соғлиқни сақлаш бўлими (_________), «Маҳалла» фондининг туман бўлинмаси (_____________), Агробанкнинг туман филиали (_________), Халқ банкининг туман филиали (______________), туман хотин-қизлар қўмитаси раиси (_______________) 2. 3. II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш: 4. МФЙ номи Маҳалла аҳолисининг тадбиркорлик соҳасидаги тажрибасини инобатга олиб томорқа маданиятини ривожлантириш, оилавий бизнесни шакллантириш натижасида фуқароларнинг иқтисодий маданиятини ошириш ва моддий эҳтиёжларини қаноатлантириш орқали фуқаролар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олишга эришиш. 1. Ҳудудлардаги ўз бизнесини йўлга қўйган самарали фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш. 2.Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик тажрибасини ошириш мақсадида семинарлар ўтказиш. 3. Маҳаллада томорқа маданиятини ошириш мақсадида 20 та оиланинг имтиёзли кредит олиб лимон ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишларини ташкил қилиш. энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида (тижорат банкларининг кредит маблағлари) МФЙ кафиллиги асосида 1 октябрга қадар мунтазам равишда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман бўлими (______________) «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси (_________), Туман хотин-қизлар қўмитаси (__________), туман ИИБ (__________), тижорат банклари, МФЙ Кенгашлари 5. III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш: 6. Хонобод МФЙ Маҳалладаги жами 1200 гектар томорқа ер майдонига тўлиқ экин экишни, хонадонларнинг камида 15%ига иссиқхона 50%ига томорқа ерларига экин экишни ташкил этиш. Банклар томонидан берилган имтиёзли кредитлар асосида иссиқхонани қуриш ва томорқа ердан фойдаланиш учун керакли жиҳозлар олинишини ташкил этиш. 1. Уйма-уй юриб томорқа ерларига экин экмаган аҳолини аниқлаш. 2. Аниқланган аҳолига экин экишни тушунтириш ва экинларни тўлиқ эктириш. 3. Томорқасида иссиқхона ташкил этишга хоҳиши бор фуқароларни аниқлаш. 4. Иссиқхона ташкил этувчи аҳолига кредит маблағларини олиб беришда кўмаклашиш. 5. Томорқадан намунали фойдаланаётган оилаларнинг амалга оширган ишлари бўйича кўргазмали семинарлар ўтказиш. 6. Туман жамоатчилик назорати гуруҳлари ва фуқаролар йиғинлари Кенгашлари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жамоатчилик назоратини амалга ошириш. энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида (тижорат банкларининг кредит маблағлари) МФЙ кафиллиги асосида 10 сентябрь кунига қадар рўйхатини аниқлаш мунтазам равишда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман бўлими (_____________) «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси (__________), тижорат банклари, МФЙ Кенгашлари 7. 8. 9. 10. IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш: 11. Яйпан МФЙ Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш мақсадида аҳолини ушбу йўналишга жалб қилиш 1. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш. 2. Лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳа асосида бўш иш ўринларини яратиш. 4. Бўш иш ўринларига МФЙ аҳолисини жалб этиш 150 млн сўм (тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига) 2 млрд сўм (тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига) 10 сентябрь 20 сентябрь 25 сентябрь 30 сентябрь туман ДСИ (_________), «Маҳалла» фондининг туман бўлинмаси (____________), Агробанкнинг туман филиали (____________), Халқ банкининг туман филиали (____________), туман хотин-қизлар қўмитаси раиси (_____________) туман тижорат банклари МФЙ Кенгашлари 12. V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш: 13. Янгиобод МФЙ МФЙ ҳудудидаги 45 та 2 қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш 1. МФЙ ҳудудида 4 та ХУЖМШ фаолиятини ташкил этиш, 45 та 2 қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 2. 45 та кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш. 3. МФЙ ҳудудида архитектура талабларига жавоб берадиган замонавий ҳожатхона ва тандирхоналар қуриш. 4. МФЙ ҳудудида 15 та болалар майдончаларини ташкил этиш. 5. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш 3 млрд 200 млн сўм (Халқ банки ва «Агробанк»нинг туман филиаллари кредит маблағлари ҳисобига) 700 млн сўм (маҳаллий бюджет маблағлари) 200 млн сўм (ташаббускорлар ҳомийлар маблағи ҳисобидан) 1 сентябрга қадар 1 сентябрга қадар 1 сентябрга қадар туман ҳокими ўринбосари (_________), Халқ банки, (_________) Агробанк (_________) туман қурилиш ва архитектура бўлими (____________), туман ободонлаштириш бошқармаси (________) туман молия бўлими (____________) ХУЖМШ раислари 14. VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти қувурларини таъмирлаш 15. 16. VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш: 17. Тинчлик МФЙ Маҳаллада уюшқоқлик кучлилиги, оқсоқоллар фикри муҳим аҳамиятга эгалигини ҳисобга олиб, уларнинг таъсир доирасидан унумли фойдаланиш, маҳаллада хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган ҳолатлар, фоҳишабозлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари, авлодларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишига таъсири юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш. 1. Туман миқёсида, маҳаллада ташкил этиладиган маънавий тадбирларга атоқли инсонларни жалб этиш, ҳаётий тажрибаларини тарғиб қилиш орқали маҳаллада салбий ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш юзасидан жамоатчи ва масъул ходимларнинг қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатда амалга ошириш. 2. Туман жамоатчилик назорати гуруҳлари ва фуқаролар йиғинлари Кенгашлари томонидан маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни, таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш. - 1 сентябрдан бошлаб алоҳида режа асосида мунтазам равишда Туман ҳокимининг ўринбосари (___________) Ёшлар иттифоқи туман бўлими Туман хотин-қизлар қўмитаси (__________), «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси (_________), «Аёллар маслаҳат маркази» туман бўлими (_____________), туман ИИБ (__________), тиббиёт бирлашмаси (____________) МФЙ Кенгашлари 18. 19. VIII. * 20. 21. 2-сектор бўйича «Йўл харитаси» — Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар: I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш: 22. 23. 24. II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш: 25. 26. III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш: 27. 28. IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш: 29. 30. V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш: 31. 32. VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти қувурларини таъмирлаш 33. 34. VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш: 35. 36. 37. VIII. * 38. 3-сектор бўйича «Йўл харитаси» — Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар: I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш: 39. 40. 41. II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш: 42. 43. 44. III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш: 45. 46. IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш: 47. 48. 49. V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш: 50. 51. VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти қувурларини таъмирлаш 52. VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш: 53. VIII. * 54. 4-сектор бўйича «Йўл харитаси» — Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар: I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш: 55. 56. 57. II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш: 58. 59. III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш: 60. 61. IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш: 62. 63. V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш: 64. 65. VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти қувурларини таъмирлаш 66. VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш: 67. VIII. **** 68. _________ туман прокурори __________ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи _________ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон қарорига 4-ИЛОВА

‎‎УЙМА-УЙ ЮРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ‎ДАФТАРИ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Сектор раҳбарининг Ф.И.О.) ‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Сектор раҳбарининг лавозими, ишлаш жойи, манзили) ‎‎‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Сектор раҳбарини тайинлаш ва бириктириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, ‎вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори рақами ва санаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Туман (шаҳар) ‎ҳокими ‎ ‎‎Туман (шаҳар) прокурори ‎ ‎‎Туман (шаҳар) Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ‎ ‎‎Туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎ _______________________ ‎ ‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О. ‎ ‎‎__ ‎‎_______имзо / М.Ў. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_______имзо / М.Ў. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_______имзо / М.Ў. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_________имзо / М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ ‎‎Уйма-уй юриш ўтказилган сана ‎‎Уйма-уй юришнинг аниқ давом этган вақти ‎‎Юриш ўтказилган уй хўжалиги эгаси ‎‎Юриш ўтказилган уй хўжалиги эгасининг тўлиқ манзили ‎‎Юриш ўтказилган уй хўжалиги эгаси томонидан кўтарилган муаммолар 1‎ ‎‎2 ‎‎3 4 ‎‎5 ‎‎6 1.‎ ‎‎кк.оо.йййй ‎‎соат «... : ...» дан соат «... : ...» гача ‎‎Ф.И.О. ‎‎Вилоят: ... ‎Туман (шаҳар): ... ҚФЙ: ... ‎Маҳалла: ... ‎Уй №: ... ‎‎1. ... ‎2. ... ‎3. ... 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Юриш ўтказилганда Сектор раҳбари томонидан аниқланган муаммолар ‎‎Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар ва уларни бажариш муддати ‎‎Уй хўжалиги эгасининг муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар билан танишиб чиққанлиги тасдиғи ‎‎Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар бажарилиши (чораларда белгиланган муддатлар ўтгандан сўнг тўлдирилади) ‎‎Уй хўжалиги эгаси томонидан муаммолар бартараф этилганлиги тасдиғи (белгиланган чоралар амалга оширилганидан сўнг тўлдирилади) ‎‎7 ‎‎8 ‎‎9 ‎‎10-1 ‎‎10-2 ‎‎1. ... ‎2. ... ‎3. ... ‎‎1. ... (сана — гача); 2. ... (сана — гача); 3. ... (сана — гача). ‎‎Уй хўжалиги эгаси Ф.И.О. ва имзоси ‎‎1. Бажарилди/Бажарилмади — Изоҳ; ‎2. Бажарилди/Бажарилмади — Изоҳ; ‎3. Бажарилди/Бажарилмади — Изоҳ. ‎‎Уй хўжалиги эгаси Ф.И.О. ва имзоси ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 19 сентябрь,

746-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1055-модда)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

SXEMASI

Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishning yangi konsepsiyasini tasdiqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Juda qisqa davr mobaynida mamlakatni jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholi uchun munosib hayot sharoitlarini yaratish maqsadida joylarda ishlarning haqiqiy ahvolini har tomonlama va chuqur oʻrganish, xalq bilan bevosita muloqot oʻrnatishning sifat jihatidan yangi va samarali shakllarini joriy etish, ayniqsa, mamlakatimizning barcha tuman va shaharlarini qamrab olgan holda joylarga chiqib fuqarolarni qabul qilish boʻyicha keng qamrovli tadbirlarni amalga oshirishga qaratilgan qator davlat va hududiy dasturlar qabul qilindi.

Joylarda aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida, shuningdek, fuqarolarimizning talab va takliflariga binoan qisqa vaqt ichida shaharlarda — koʻp qavatli, qishloq joylarda namunaviy loyihalar asosida arzon uylar qurish, ichimlik suv, issiqlik taʼminoti, kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish, shuningdek, tadbirkorlik faoliyatini jadal rivojlantirishni taʼminlash, xususiy mulkni har tomonlama muhofaza qilish va ishbilarmonlik muhitini sifat jihatidan yaxshilashga doir dasturlar qabul qilindi va amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, davlat organlari ishini tashkil etishning amaldagi mexanizmlari, ijro etuvchi va vakillik hokimiyati organlarining bugungi kundagi oʻzaro hamkorligi holati mazkur vazifalarni samarali amalga oshirish, aholining kundalik muammolariga oʻz vaqtida yechim topish imkonini bermayapti.

Respublika organlarining tuman va shaharlardan uzilib qolganligi har bir maʼmuriy-hududiy birlik boʻyicha ularning oʻziga xos xususiyatlari va rivojlanish darajasini inobatga olgan holda manzilli amaliy choralarni ishlab chiqish imkonini bermayapti.

Respublika va mahalliy budjet mablagʻlarini shakllantirish, taqsimlash, investitsiya dasturlarini ishlab chiqish hamda amalga oshirishning joriy tartibi, birinchi navbatda, eng ustuvor loyihalarning manzilli, oʻz vaqtida va mutanosib ravishda moliyalashtirilishini taʼminlay olmayapti.

Davlat organlari faoliyati natijalarini baholashda ular tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar aholining hayot sifatini qanchalik yaxshilayotganiga hamda mahalla va tumanlarning (shaharlarning) ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini yanada jadallashtirishga boʻlgan taʼsiri yetarlicha eʼtiborga olinmayapti.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual va Xalq qabulxonalariga tushgan bir milliondan ortiq murojaatlar yuqoridagilardan dalolat bermoqda.

2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan vazifalarni soʻzsiz amalga oshirish, birinchi navbatda, jamoatchilik oldida hisobot berish shakllari va usullarini tubdan takomillashtirish, ijroiya va vakillik hokimiyati organlari tomonidan joylarda mavjud muammolarni aniqlash va ularga oʻz vaqtida barham berish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hududlarning jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini taʼminlashga doir ustuvor chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi PQ-3182-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishning yangi konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) va Konsepsiya sxemasi 1 va 2-ilovalarga muvofiq;

joylarda aniqlangan muammo va kamchiliklarni har tomonlama tahlil qilish hamda hal etishning namunaviy “yoʻl xaritasi” maketi (keyingi oʻrinlarda “yoʻl xaritasi” deb ataladi) 3-ilovaga muvofiq;

uyma-uy yurishni hisobga olish daftari maketi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi komplekslari, vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari:

mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilish ishlari ushbu Konsepsiya asosida oʻtkazilishiga va tasdiqlangan yoʻl xaritalarining oʻz vaqtida samarali ijrosini taʼminlashga;

hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi holatini doimiy va manzilli oʻrganish borasida hamkorlikda olib boriladigan tizimli faoliyatini tashkil etish va natijasi yuzasidan mutasaddilarning xalq oldida hisobot berishi uchun shaxsan masʼul ekanligi belgilansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Xoʻjalik faoliyati boshqarmasi uyma-uy yurishni hisobga olish daftarini uch kun muddatda zarur nusxada chop etilishini va Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklariga yetkazilishini taʼminlasin.

Uyma-uy yurishni hisobga olish daftarini chop etish va tarqatish masalalari bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar Vazirlar Mahkamasining zaxira fondi hisobidan belgilangan tartibda qoplanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov, iqtisodiyot vaziri G.K. Saidova va moliya vaziri B.A. Xoʻjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 746-son qaroriga 1-ILOVA

Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishning yangi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishning yangi konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hududlarning jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini taʼminlashga doir ustuvor chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi PQ-3182-son qarorining 9-bandiga muvofiq ishlab chiqilgan.

2. Ushbu Konsepsiyaning asosiy mazmun-mohiyati quyidagilardan iborat:

mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari “quyidan — yuqoriga” hamda “yuqoridan — quyiga” tamoyili asosida oʻtkaziladi. Yaʼni, kun tartibidagi masala va muammolar mahalla — tuman (shahar) — viloyat — respublika tamoyiliga koʻra shakllantiriladi;

shakllantirilgan muammolarni samarali va oʻz vaqtida hal etish boʻyicha “yoʻl xaritalari” tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari tomonidan tasdiqlanadi;

tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari “yoʻl xaritalari”ni har chorakda kamida bir marta muhokama qiladi, ijrosi yuzasidan masʼullar hisobotini tinglash amaliyoti joriy etiladi. Tuman hokimligi vakolatidan tashqari boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga (keyinga oʻrinlarda hududlar deb ataladi), mutasaddi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga va Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun yuboradi;

tumanlardan (shaharlardan) shakllantirilgan va tuman (shahar) vakolatidan tashqari boʻlgan muammolar boʻyicha “yoʻl xaritalari” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri Kengashlari tomonidan tasdiqlanadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri Kengashlari “yoʻl xaritalari”ni har chorakda kamida bir marta muhokama qiladi, ijrosi yuzasidan masʼullar hisobotini tinglash amaliyoti joriy etiladi. Vakolatidan tashqarida boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha maʼlumotlarni mutasaddi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga va Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun yuboradi;

Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tumanlar (shaharlar) va hududlar maʼlumotlari va oʻzlari aniqlagan muammolar asosida shakllantirilgan “yoʻl xaritalari”ni tasdiqlaydi. Mazkur “yoʻl xaritalari”dagi muammolarning ijrosini har chorakda kamida bir marta muhokama qiladi. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari vakolatidan tashqarida boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari tumanlar (shaharlar), hududlar va davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari maʼlumotlari va oʻzlari aniqlagan muammolar asosida shakllantirilgan “yoʻl xaritalari”ni tasdiqlaydi. Mazkur “yoʻl xaritalari”dagi muammolarning ijrosini har chorakda kamida bir marta muhokama qiladi;

Vazirlar Mahkamasi tumanlar (shaharlar), hududlar, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari vakolati doirasidan tashqarida boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha mutasaddi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari va hududlarga tegishli topshiriq beradi. Yaʼni, “quyidan — yuqoriga” tamoyili asosida shakllantirilgan masala va muammolarning ijrosi va amaliy nazorati “yuqoridan-quyiga” tamoyili asosida taʼminlanadi.

2-bob. Tumanlar (shaharlar)ning asosiy muammolarini shakllantirish, masʼullar va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarining hisoboti shakllari

3. Tumanlar (shaharlar)ni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishda quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy muammolar shakllantiriladi:

tumanda (shaharda) mahsulot ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish boʻyicha tasdiqlangan rejalarning ijro etilishi hamda mavjud muammolar va ularni bartaraf etish;

tuman (shahar) miqyosida eksport salohiyatini yanada oshirish va ushbu yoʻnalishda amalga oshirilgan ishlar;

tumandagi mavjud ishsizlik muammolarini hal etish, ayniqsa yoshlarni ish bilan taʼminlash masalalari;

tumanda obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish masalalari, ichki yoʻl va sifatli ichimlik suv bilan taʼminlash hamda infratuzilma obyektlarining (maktab, bogʻcha va sport obyektlarining) ahvoli;

aholini uy-joy bilan taʼminlash va ularni sifatli qurish masalalari;

Vazirlar Mahkamasi tomonidan tumanni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yuzasidan qabul qilingan dasturlar ijrosini taʼminlash va mavjud muammolarni bartaraf etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tashrifi mobaynida berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, bayonlari ijrosini taʼminlash.

Yuqorida qayd etilganlardan tashqari, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati organlari rahbarlari boshchilik qiladigan sektorlardagi mavjud muammolar va ularni bartaraf etish yuzasidan qoʻshimcha masalalar ham kiritiladi.

4. Tuman (shahar) hokimi, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati organlarining tuman (shahar) rahbarlari — tumanlar (shaharlar) va mahallalardagi asosiy muammolarni shakllantirish va ularni bartaraf etishga masʼul hisoblanadi.

5. Shakllantirilgan muammolarni samarali va oʻz vaqtida hal etish boʻyicha “yoʻl xaritalari” tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari tomonidan tasdiqlanib, har chorakda kamida bir marta muhokama qilinadi.

Tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlarida tuman (shahar) hokimi, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati organlarining tuman (shahar) rahbarlari ushbu Konsepsiyaning 3-bandida keltirilgan muammolarning ijrosi yuzasidan hisobot berish amaliyoti joriy etiladi.

6. Tumanlar (shaharlar)ni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari hisobotida ushbu Konsepsiyaning 3-bandida keltirilgan asosiy muammolarning ijrosi va natijasi aks etadi.

Shuningdek, hisobotda har bir amalga oshirilgan ishning yoki hal etilgan muammoning natijaviyligi va samaradorligini ifodalovchi koʻrsatkichlar hamda tahlillar keltiriladi. Yaʼni, ushbu ishning amalga oshirilishi yoki muammoning hal etilishi aholiga qanday foyda keltirganligi izohlanadi. (Masalan, ishga tushirilgan korxona qancha mahsulot ishlab chiqardi, qancha eksport qilindi, qancha ishchi oʻrni yaratildi, mahalliy budjetga qancha qoʻshimcha soliq tushdi va boshqalar).

7. Tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari yigʻilishlarida tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ning oʻz vaqtida bajarilishiga va masʼullarning ish faoliyatiga xolis baho beriladi.

8. Tuman (shahar) hokimligi, tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari tomonidan tasdiqlangan hisobotni (“yoʻl xaritalari”ning ijrosi), shuningdek, vakolatidan tashqarida boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha maʼlumotlarni hududlarga, mutasaddi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari va Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun yuboradi.

3-bob. Hududlar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri)ning asosiy muammolarini shakllantirish, masʼullar va ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarining hisoboti shakllari

9. Hududlar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri)ni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishda quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy muammolar shakllantiriladi:

hududiy yalpi mahsulot ishlab chiqarish hajmlari boʻyicha tasdiqlangan rejalarning ijro etilishi hamda mavjud muammolar va ularni bartaraf etish;

hududlar miqyosida eksport salohiyatini yanada oshirish va ushbu yoʻnalishda amalga oshirilgan ishlar;

hududlarda mavjud ishsizlik muammolarini hal etish, ayniqsa yoshlarni ish bilan taʼminlash masalalari;

hududlarda obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish masalalari, ichki yoʻl va sifatli ichimlik suv bilan taʼminlash hamda infratuzilma obyektlarining (maktab, bogʻcha va sport obyektlarining) ahvoli;

shahar markazlarida koʻp qavatli uylar qurilishi va qishloq joylarda aholini uy-joy bilan taʼminlash;

hududlarga xorijiy investitsiyalarni keng jalb etish va hududda investitsion muhitni yanada yaxshilash;

hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari ijrosini taʼminlash va mavjud muammolarni bartaraf etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tashrifi mobaynida berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, bayonlari ijrosini taʼminlash;

ushbu Konsepsiyaning 8-bandi asosida va boshqalar.

Yuqorida qayd etilganlardan tashqari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshchilik qiladigan sektorlar tomonidan ham qoʻshimcha muammolar aniqlanadi.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati organlarining hududiy tuzilma rahbarlari — hududlardagi asosiy muammolarni shakllantirishga va ularni bartaraf etishga masʼul hisoblanadi.

11. Shakllantirilgan muammolarni samarali va oʻz vaqtida hal etish boʻyicha “yoʻl xaritalari” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlanib, har chorakda kamida bir marta muhokama qilinadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va davlat soliq xizmati organlarining hududiy tuzilma rahbarlarining ushbu Konsepsiyaning 9-bandida keltirilgan muammolarning ijrosi yuzasidan hisobot berishi amaliyoti joriy etiladi.

12. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari hisobotida ushbu Konsepsiyaning 9-bandida keltirilgan asosiy muammolarning ijrosi va natijasi aks etadi.

Shuningdek, hisobotda har bir amalga oshirilgan ishning yoki hal etilmagan muammoning natijaviyligi va samaradorligini ifodalovchi koʻrsatkichlar hamda tahlillar keltiriladi. Yaʼni, ushbu ishning amalga oshirilishi yoki muammoning hal etilishi aholiga qanday foyda keltirganligi izohlanadi. (Masalan, hududda ichimlik suv bilan taʼminlanganlik darajasi qanchaga oshdi, kimlar bundan manfaatdor boʻldi va boshqalar).

13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari yigʻilishlarida tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ning oʻz vaqtida bajarilishiga va masʼullarning ish faoliyatiga xolis baho beriladi.

14. Hududlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlangan hisobotlarni (“yoʻl xaritalari”ning bajarilishini), shuningdek vakolatidan tashqarida boʻlgan va hal etilmagan muammolar boʻyicha maʼlumotlarni mutasaddi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari va Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun yuboradi.

4-bob. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining asosiy muammolarini shakllantirish, masʼullar hamda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarining hisoboti shakllari

15. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishda quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy muammolar shakllantiriladi:

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining oʻzlariga tegishli mavjud muammolarni tuman (shahar) va hududlar boʻyicha muhokama qilish;

hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari ijrosini taʼminlashda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga tegishli qismi boʻyicha belgilangan vazifalar ijrosini tahlil etish va mavjud muammolarni bartaraf etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi mobaynida berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash;

ushbu Konsepsiyaning 8 va 14-bandlari asosida.

16. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari rahbarlari — tarmoq va sohadagi asosiy muammolarni shakllantirish va hal etish boʻyicha masʼul hisoblanadi.

17. Shakllantirilgan muammolarni samarali va oʻz vaqtida hal etish boʻyicha “yoʻl xaritalari” davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining birinchi rahbari tomonidan tasdiqlanib, uning bajarilishi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining Hayʼat yigʻilishlarida har chorakda kamida bir marta muhokama qilinadi.

18. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari hisobotida ushbu Konsepsiyaning 15-bandida keltirilgan asosiy muammolarning ijrosi va natijalari aks ettiriladi.

Shuningdek, hisobotda har bir amalga oshirilgan ishning yoki hal etilgan muammoning natijaviyligi va samaradorligini ifodalovchi koʻrsatkichlar hamda tahlillar keltiriladi. Yaʼni, mazkur ishning amalga oshirilishi yoki muammoning hal etilishi aholiga qanday foyda keltirganligi izohlanadi. (Masalan, ishga tushirilgan investitsiya loyihasining iqtisodiyotga taʼsiri, qancha qoʻshimcha mahsulot ishlab chiqarildi, eksport hajmi qanchaga oshdi, qancha aholi ish bilan taʼminlandi va shu kabilar).

19. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hisoboti, shuningdek vakolatidan tashqarida boʻlgan va Konsepsiyaning 15-bandida keltirilgan hal etilmagan muammolar va ularning yechimi yuzasidan tegishli takliflar birinchi rahbar tomonidan tasdiqlanib, Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun yuboriladi.

5-bob. Vazirlar Mahkamasi komplekslari boʻyicha asosiy muammolarni shakllantirish, masʼullar hamda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarining hisoboti shakllari

20. Vazirlar Mahkamasi komplekslari boʻyicha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishda quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy muammolar shakllantiriladi:

Kompleks tarkibiga kiruvchi tegishli tarmoq va sohalar boʻyicha belgilangan koʻrsatkichlarning ijrosini batafsil tahlil qilish;

respublika hududlari boʻyicha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarining Kompleksga taalluqli topshiriqlarining ijrosini keng qamrovli tahlil qilish, tegishli hisobotlarni eshitish hamda mavjud muammolarni bartaraf etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi mobaynida har bir hududlar boʻyicha Kompleks tarkibiga kiruvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash hamda tuman (shahar)lar, hududlar, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari vakolatida hal etilmagan muammolarni hal etish yuzasidan aniq qarorlar qabul qilish.

21. Vazirlar Mahkamasi tegishli komplekslari rahbarlari — Kompleksdagi asosiy muammolarni shakllantirish va ularni hal etishga masʼul hisoblanadi.

22. Konsepsiyaning 20-bandida keltirilgan muammolarni samarali va oʻz vaqtida hal etish boʻyicha “yoʻl xaritalari” Vazirlar Mahkamasining tegishli kompleksi rahbarlari tomonidan tasdiqlanib, har chorakda kamida bir marta muhokama qilinadi.

23. Muhokama natijalari, shuningdek Vazirlar Mahkamasi komplekslari vakolatidan tashqarida boʻlgan muammolar hisobot shaklida Kompleks rahbari tomonidan tasdiqlanib, Vazirlar Mahkamasi va Vazirlar Mahkamasi Rayosatiga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.

6-bob. Vazirlar Mahkamasida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini muhokama qilish

24. Vazirlar Mahkamasi va Vazirlar Mahkamasi Rayosatida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilishda quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy muammolar shakllantiriladi:

respublikada makroiqtisodiy koʻrsatkichlarning ijrosi, yaʼni yalpi ishlab chiqarish hajmi, inflyatsiya darajasi, davlat budjeti ijrosi hamda eksport va import masalalari;

respublika hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari ijrosini taʼminlashda har bir hudud va tuman boʻyicha ijroni taʼminlash yuzasidan hisobotlarni eshitish hamda mavjud muammolarni bartaraf etish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining oʻzlariga tegishli masalalar yuzasidan hududlar va tumanlar boʻyicha hisobotlarini eshitish;

Vazirlar Mahkamasi komplekslari rahbarlarining tarmoqlar boʻyicha hisobot berishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi mobaynida har bir hudud boʻyicha berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilingan qarorlar, farmoyishlar va bayonlar ijrosi yuzasidan hisobotlarni eshitish.

25. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi ishchi organ — Vazirlar Mahkamasi yigʻilishlaridagi asosiy muammolarni shakllantirish, ular ijrosini qatʼiy nazoratga olish va natijasi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi Rayosatida hisobot berishga masʼul hisoblanadi.

26. Vazirlar Mahkamasi yigʻilishlari Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan oʻtkaziladi hamda qaror qabul qilinadi, qabul qilingan qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Devoniga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 746-son qaroriga 2-ILOVA

Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlarini sarhisob qilish yangi konsepsiyasining

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 746-son qaroriga 3-ILOVA

Joylarda aniqlangan muammo va kamchiliklarni har tomonlama tahlil qilish va hamda hal etishning namunaviy “yoʻl xaritasi” maketi NAMUNA “TASDIQLAYMAN” tuman (shahar) hokimi ________________ 2017-yil “___” _______ Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumanini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholining turmush tarzi va ijtimoiy muhofazasini yaxshilash, tadbirkorlikni rivojlantirish va huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻyicha ishlarni tashkil etish yuzasidan 2018-yilga moʻljallangan (har chorakda yangilanib boriladi) “YOʻL XARITASI” T/r Fuqarolar yigʻini nomi Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Taxminiy xarajatlar, moliyalashtirish manbai Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar 1-sektor boʻyicha “Yoʻl xaritasi” — Dasturni amalga oshirish boʻyicha kutilayotgan natijalar: — “yoʻl xaritasi”ga kiritilgan mahallalar — __ ta (_________, _________) — “yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun belgilangan moliyaviy mablagʻlarning taxminiy hajmi — _________ mlrd soʻm ; — “yoʻl xaritasi” doirasida kapital taʼmirlanadigan obyektlar — __ta; — “yoʻl xaritasi” doirasida taʼmirlanadigan ichki yoʻllar (km) — __km; — “yoʻl xaritasi” doirasida bandligi taʼminlanadigan fuqarolar — __ nafar. I. Aholini ijtimoiy himoya qilish, shu jumladan, nogironlar va muhtoj oilalarga manzilli yordam koʻrsatish: 1. Ushbu “Yoʻl xaritasi” — Dasturga kiritilgan MFYlar MFYlar hududidagi nogironlar va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni qoʻllab-quvvatlash 1. MFY hududidagi nogiron va ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar roʻyxatlarini shakllantirish. 2. Roʻyxatga kiritilgan oilalarni zarur dori vositalari, nogironlik aravachalari bilan taʼminlash. 3. Roʻyxatga kiritilgan oilalar bilan kasanachilik, sartaroshlik, qandolatchilik, attorlik, poyabzalni taʼmirlash faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida asbob-uskunalar sotib olishi uchun imtiyozli kreditlar olishlari yuzasidan suhbatlar oʻtkazish. 4. Roʻyxat asosida 50 ta xonadonga 100 tadan tovuq boqish uchun imtiyozli bank kreditlarini olishda amaliy yordam berish. 5. Roʻyxat asosida 50 ta xonadonda 1 sotixli issiqxona qurish uchun imtiyozli bank kreditlarini olishda amaliy yordam koʻrsatish. 6. Tuman jamoatchilik nazorati guruhi tomonidan ushbu chora-tadbirlar ijrosi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish. 150 mln soʻm (tumandagi tijorat banklarining kreditlari hisobiga) 2 mlrd soʻm (tumandagi tijorat banklarining kreditlari hisobiga) 10-sentabrgacha 1-oktabrgacha 1-noyabrgacha 1-dekabrgacha tuman davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi (______________), tuman sogʻliqni saqlash boʻlimi (_________), “Mahalla” fondining tuman boʻlinmasi (_____________), Agrobankning tuman filiali (_________), Xalq bankining tuman filiali (______________), tuman xotin-qizlar qoʻmitasi raisi (_______________) 2. 3. II. Tadbirkorlikni rivojlantirish, investitsiyalar jalb etish: 4. MFY nomi Mahalla aholisining tadbirkorlik sohasidagi tajribasini inobatga olib tomorqa madaniyatini rivojlantirish, oilaviy biznesni shakllantirish natijasida fuqarolarning iqtisodiy madaniyatini oshirish va moddiy ehtiyojlarini qanoatlantirish orqali fuqarolar oʻrtasida salbiy holatlarning oldini olishga erishish. 1. Hududlardagi oʻz biznesini yoʻlga qoʻygan samarali faoliyat yuritayotgan tadbirkorlar ishtirokida targʻibot-tashviqot tadbirlarini oʻtkazish. 2.Xotin-qizlar oʻrtasida tadbirkorlik tajribasini oshirish maqsadida seminarlar oʻtkazish. 3. Mahallada tomorqa madaniyatini oshirish maqsadida 20 ta oilaning imtiyozli kredit olib limon va oilaviy tadbirkorlikni yoʻlga qoʻyishlarini tashkil qilish. eng kam oylik ish haqining 100 barobari miqdorida (tijorat banklarining kredit mablagʻlari) MFY kafilligi asosida 1-oktabrga qadar muntazam ravishda Tadbirkorlikka koʻmaklashish markazlari tuman boʻlimi (______________) “Mahalla” fondi tuman boʻlinmasi (_________), Tuman xotin-qizlar qoʻmitasi (__________), tuman IIB (__________), tijorat banklari, MFY Kengashlari 5. III. Tomorqa uchastkalaridan samarali foydalanish: 6. Xonobod MFY Mahalladagi jami 1200 gektar tomorqa yer maydoniga toʻliq ekin ekishni, xonadonlarning kamida 15%iga issiqxona 50%iga tomorqa yerlariga ekin ekishni tashkil etish. Banklar tomonidan berilgan imtiyozli kreditlar asosida issiqxonani qurish va tomorqa yerdan foydalanish uchun kerakli jihozlar olinishini tashkil etish. 1. Uyma-uy yurib tomorqa yerlariga ekin ekmagan aholini aniqlash. 2. Aniqlangan aholiga ekin ekishni tushuntirish va ekinlarni toʻliq ektirish. 3. Tomorqasida issiqxona tashkil etishga xohishi bor fuqarolarni aniqlash. 4. Issiqxona tashkil etuvchi aholiga kredit mablagʻlarini olib berishda koʻmaklashish. 5. Tomorqadan namunali foydalanayotgan oilalarning amalga oshirgan ishlari boʻyicha koʻrgazmali seminarlar oʻtkazish. 6. Tuman jamoatchilik nazorati guruhlari va fuqarolar yigʻinlari Kengashlari tomonidan aholi tomorqalaridan samarali foydalanish jamoatchilik nazoratini amalga oshirish. eng kam oylik ish haqining 100 barobari miqdorida (tijorat banklarining kredit mablagʻlari) MFY kafilligi asosida 10-sentabr kuniga qadar roʻyxatini aniqlash muntazam ravishda Tadbirkorlikka koʻmaklashish markazlari tuman boʻlimi (_____________) “Mahalla” fondi tuman boʻlinmasi (__________), tijorat banklari, MFY Kengashlari 7. 8. 9. 10. IV. Meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi faoliyati turlarini rivojlantirish: 11. Yaypan MFY Meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi faoliyati turlarini rivojlantirish maqsadida aholini ushbu yoʻnalishga jalb qilish 1. Loyiha tashabbuskorlarini aniqlash. 2. Loyihani amalga oshirish uchun dastlabki texnik-iqtisodiy asoslarni ishlab chiqish. 3. Loyiha asosida boʻsh ish oʻrinlarini yaratish. 4. Boʻsh ish oʻrinlariga MFY aholisini jalb etish 150 mln soʻm (tumandagi tijorat banklarining kreditlari hisobiga) 2 mlrd soʻm (tumandagi tijorat banklarining kreditlari hisobiga) 10-sentabr 20-sentabr 25-sentabr 30-sentabr tuman DSI (_________), “Mahalla” fondining tuman boʻlinmasi (____________), Agrobankning tuman filiali (____________), Xalq bankining tuman filiali (____________), tuman xotin-qizlar qoʻmitasi raisi (_____________) tuman tijorat banklari MFY Kengashlari 12. V. Aholining uy-joy va kommunal sharoitlarini yaxshilash, hududlarni obodonlashtirish: 13. Yangiobod MFY MFY hududidagi 45 ta 2 qavatli uy-joylarni kuz-qish mavsumiga tayyorlash hamda obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish 1. MFY hududida 4 ta XUJMSH faoliyatini tashkil etish, 45 ta 2 qavatli uy-joylarni kuz-qish mavsumiga tayyorlash hamda obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2. 45 ta koʻp qavatli uylar atrofidagi noqonuniy qurilmalarni buzish. 3. MFY hududida arxitektura talablariga javob beradigan zamonaviy hojatxona va tandirxonalar qurish. 4. MFY hududida 15 ta bolalar maydonchalarini tashkil etish. 5. Elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suv bilan uzluksiz taʼminlash 3 mlrd 200 mln soʻm (Xalq banki va “Agrobank”ning tuman filiallari kredit mablagʻlari hisobiga) 700 mln soʻm (mahalliy budjet mablagʻlari) 200 mln soʻm (tashabbuskorlar homiylar mablagʻi hisobidan) 1-sentabrga qadar 1-sentabrga qadar 1-sentabrga qadar tuman hokimi oʻrinbosari (_________), Xalq banki, (_________) Agrobank (_________) tuman qurilish va arxitektura boʻlimi (____________), tuman obodonlashtirish boshqarmasi (________) tuman moliya boʻlimi (____________) XUJMSH raislari 14. VI. Ijtimoiy obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash, yoʻl, elektr energiyasi, gaz, suv va issiqlik taʼminoti quvurlarini taʼmirlash 15. 16. VII. Aholi, shu jumladan, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish va profilaktika qilish: 17. Tinchlik MFY Mahallada uyushqoqlik kuchliligi, oqsoqollar fikri muhim ahamiyatga egaligini hisobga olib, ularning taʼsir doirasidan unumli foydalanish, mahallada xotin-qizlar oʻrtasida oʻz joniga qasd qilish, jinoyatchilik, oilaviy ajrimlarga sabab boʻlayotgan holatlar, fohishabozlik kabi illatlarning salbiy oqibatlari, avlodlarimizning komil inson boʻlib voyaga yetishiga taʼsiri yuzasidan tushuntirish-targʻibot ishlarini olib borish. 1. Tuman miqyosida, mahallada tashkil etiladigan maʼnaviy tadbirlarga atoqli insonlarni jalb etish, hayotiy tajribalarini targʻib qilish orqali mahallada salbiy holatlar sodir boʻlishining oldini olish yuzasidan jamoatchi va masʼul xodimlarning qoʻshma chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va belgilangan muddatda amalga oshirish. 2. Tuman jamoatchilik nazorati guruhlari va fuqarolar yigʻinlari Kengashlari tomonidan mahallalarda va oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni, taʼlim muassasalari faoliyatini oʻrganish hamda aniqlangan muammolarni bartaraf etish ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish. - 1-sentabrdan boshlab alohida reja asosida muntazam ravishda Tuman hokimining oʻrinbosari (___________) Yoshlar ittifoqi tuman boʻlimi Tuman xotin-qizlar qoʻmitasi (__________), “Mahalla” fondi tuman boʻlinmasi (_________), “Ayollar maslahat markazi” tuman boʻlimi (_____________), tuman IIB (__________), tibbiyot birlashmasi (____________) MFY Kengashlari 18. 19. VIII. * 20. 21. 2-sektor boʻyicha “Yoʻl xaritasi” — Dasturni amalga oshirish boʻyicha kutilayotgan natijalar: I. Aholini ijtimoiy himoya qilish, shu jumladan, nogironlar va muhtoj oilalarga manzilli yordam koʻrsatish: 22. 23. 24. II. Tadbirkorlikni rivojlantirish, investitsiyalar jalb etish: 25. 26. III. Tomorqa uchastkalaridan samarali foydalanish: 27. 28. IV. Meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi faoliyati turlarini rivojlantirish: 29. 30. V. Aholining uy-joy va kommunal sharoitlarini yaxshilash, hududlarni obodonlashtirish: 31. 32. VI. Ijtimoiy obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash, yoʻl, elektr energiyasi, gaz, suv va issiqlik taʼminoti quvurlarini taʼmirlash 33. 34. VII. Aholi, shu jumladan, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish va profilaktika qilish: 35. 36. 37. VIII. * 38. 3-sektor boʻyicha “Yoʻl xaritasi” — Dasturni amalga oshirish boʻyicha kutilayotgan natijalar: I. Aholini ijtimoiy himoya qilish, shu jumladan, nogironlar va muhtoj oilalarga manzilli yordam koʻrsatish: 39. 40. 41. II. Tadbirkorlikni rivojlantirish, investitsiyalar jalb etish: 42. 43. 44. III. Tomorqa uchastkalaridan samarali foydalanish: 45. 46. IV. Meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi faoliyati turlarini rivojlantirish: 47. 48. 49. V. Aholining uy-joy va kommunal sharoitlarini yaxshilash, hududlarni obodonlashtirish: 50. 51. VI. Ijtimoiy obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash, yoʻl, elektr energiyasi, gaz, suv va issiqlik taʼminoti quvurlarini taʼmirlash 52. VII. Aholi, shu jumladan, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish va profilaktika qilish: 53. VIII. * 54. 4-sektor boʻyicha “Yoʻl xaritasi” — Dasturni amalga oshirish boʻyicha kutilayotgan natijalar: I. Aholini ijtimoiy himoya qilish, shu jumladan, nogironlar va muhtoj oilalarga manzilli yordam koʻrsatish: 55. 56. 57. II. Tadbirkorlikni rivojlantirish, investitsiyalar jalb etish: 58. 59. III. Tomorqa uchastkalaridan samarali foydalanish: 60. 61. IV. Meva-sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi faoliyati turlarini rivojlantirish: 62. 63. V. Aholining uy-joy va kommunal sharoitlarini yaxshilash, hududlarni obodonlashtirish: 64. 65. VI. Ijtimoiy obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash, yoʻl, elektr energiyasi, gaz, suv va issiqlik taʼminoti quvurlarini taʼmirlash 66. VII. Aholi, shu jumladan, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish va profilaktika qilish: 67. VIII. **** 68. _________ tuman prokurori __________ tumani ichki ishlar boʻlimi boshligʻi _________ tumani davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 746-son qaroriga 4-ILOVA

‎‎UYMA-UY YURISHNI HISOBGA OLISH ‎DAFTARI ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Sektor rahbarining F.I.O.) ‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Sektor rahbarining lavozimi, ishlash joyi, manzili) ‎‎‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎‎(Sektor rahbarini tayinlash va biriktirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, ‎viloyat va Toshkent shahar hokimining qarori raqami va sanasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tuman (shahar) ‎hokimi ‎ ‎‎Tuman (shahar) prokurori ‎ ‎‎Tuman (shahar) Ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi ‎ ‎‎Tuman (shahar) Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi ‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎__________________ ‎ ‎‎‎‎ _______________________ ‎ ‎‎F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O. ‎ ‎‎__ ‎‎_______imzo / M.Oʻ. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_______imzo / M.Oʻ. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_______imzo / M.Oʻ. ‎ ‎‎‎‎__‎‎_________imzo / M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ ‎‎Uyma-uy yurish oʻtkazilgan sana ‎‎Uyma-uy yurishning aniq davom etgan vaqti ‎‎Yurish oʻtkazilgan uy xoʻjaligi egasi ‎‎Yurish oʻtkazilgan uy xoʻjaligi egasining toʻliq manzili ‎‎Yurish oʻtkazilgan uy xoʻjaligi egasi tomonidan koʻtarilgan muammolar 1‎ ‎‎2 ‎‎3 4 ‎‎5 ‎‎6 1.‎ ‎‎kk.oo.yyyy ‎‎soat “... : ...” dan soat “... : ...” gacha ‎‎F.I.O. ‎‎Viloyat: ... ‎Tuman (shahar): ... QFY: ... ‎Mahalla: ... ‎Uy №: ... ‎‎1. ... ‎2. ... ‎3. ... 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yurish oʻtkazilganda Sektor rahbari tomonidan aniqlangan muammolar ‎‎Aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha choralar va ularni bajarish muddati ‎‎Uy xoʻjaligi egasining muammolarni bartaraf etish boʻyicha choralar bilan tanishib chiqqanligi tasdigʻi ‎‎Aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha choralar bajarilishi (choralarda belgilangan muddatlar oʻtgandan soʻng toʻldiriladi) ‎‎Uy xoʻjaligi egasi tomonidan muammolar bartaraf etilganligi tasdigʻi (belgilangan choralar amalga oshirilganidan soʻng toʻldiriladi) ‎‎7 ‎‎8 ‎‎9 ‎‎10-1 ‎‎10-2 ‎‎1. ... ‎2. ... ‎3. ... ‎‎1. ... (sana — gacha); 2. ... (sana — gacha); 3. ... (sana — gacha). ‎‎Uy xoʻjaligi egasi F.I.O. va imzosi ‎‎1. Bajarildi/Bajarilmadi — Izoh; ‎2. Bajarildi/Bajarilmadi — Izoh; ‎3. Bajarildi/Bajarilmadi — Izoh. ‎‎Uy xoʻjaligi egasi F.I.O. va imzosi ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 19-sentabr,

746-son

(Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 38-son, 1055-modda)

lex.uz