📅 2017-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 22 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария қўмитасининг:
республикада жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни (кейинги ўринда ҳайвонлар деб аталади) босқичма-босқич идентификация қилинишини ташкил этиш;
идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш;
ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни босқичма-босқич ўқитиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан, ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш, туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлаш, ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар:
ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар;
Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг грантлари ва кредит маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича мутахассисларни ўқитиш, атрибутлар ва ветеринария паспортларини тайёрлаш, ягона маълумотлар базасининг электрон ахборот тизими дастурини яратиш ҳамда жорий этиш юзасидан 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Ушбу чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган барча ишларни 2020 йил 1 июнгача якунланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг грантларини республикадаги мавжуд ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга ошириш учун кенг жалб қилган ҳолда ушбу ишларни ташкил этишга йўналтирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг тарғиб қилган ҳолда, республикада фаолият олиб бораётган ҳайвонларни сўйиш билан шуғулланувчи ташкилотларни ихтисослашган сўйиш корхоналарига айлантириш ва сўйиладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда сўйиш ишларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўқув ва амалий семинарлар ташкил этсинлар.
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини мунтазам равишда кенг ёритиш тавсия этилсин.
8. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарорига ИЛОВА
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ветеринария паспорти — ҳайвонга берилган ва идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат;
давлат ветеринария хизматининг вакили — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ветеринария участкаси ходимлари;
идентификация — биркалаш, тавро босиш (тамғалаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш, шунингдек, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш;
идентификация рақамини сақловчи атрибут — қулоқ учун биркалар, оёқ ҳалқалари, электрон чип ва бошқалар;
индивидуал рақам — биркалаш, тавро босиш (тамғалаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган ҳарфлардан ва саккиз хонали рақамдан иборат код;
ихтисослашган сўйиш корхонаси — ҳайвонларни сўйиш учун замонавий механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бино ва хоналари мавжуд бўлган корхона;
ҳайвонлар — жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган (боқиладиган) қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, итлар ва мушуклар;
электрон ахборот тизими — ҳайвонлар ҳисоби ва уларни ҳисобга қўйиш ҳақидаги мавжуд маълумотлар базасидаги ахборотлар мажмуаси;
қаровсиз ҳайвонлар — уй ва маълум бир жойда сақланмайдиган, идентификация қилинмаган назоратсиз қолган (юрган) ҳайвонлар;
ҳайвоннинг идентификация рақами — ҳайвонга унинг яшаш даври давомида бир марта бериладиган, бошқа ҳайвонларда такрорланмайдиган ҳарфли ва рақамли код;
ҳайвон эгалари — ҳайвонларни ўз эҳтиёжи ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтириш, боқиш ва сақлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
кузатиш — ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишлари бўйича мониторинг ўрнатиш;
рўйхатга олиш — ҳайвонларни идентификация қилиш ва электрон ахборот тизимига ҳайвон ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, унга берилган идентификация рақами ва идентификация қилинганлиги тўғрисида берилган ҳужжатлар ёки тегишли ёзувлар қайд этилган ветеринария паспорти ҳақидаги ахборотларни киритиш.
3. Идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилади.
Қуйидаги маълумотлар электрон ахборот тизимига киритилиши шарт:
ҳайвонларнинг турлари;
ҳайвонларнинг идентификация рақами;
ҳайвонларнинг зоти, жинси, лақаби (мавжуд бўлганда);
ҳайвонларнинг келиб чиқиш (туғилган) жойи;
ҳайвон эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
ҳайвон эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
ҳайвонларни сақлаш жойи;
ҳайвонларнинг эгаси алмашганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ҳайвонларнинг туғилган санаси;
ҳайвонларда амалга оширилган профилактика, ташхис ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар;
ҳайвонларнинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича берилган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар;
ҳайвонларнинг сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) санаси;
ҳайвонларнинг гўштидан (жасадидан) истеъмол учун фойдаланилганлиги ёки уларнинг зарарсизлантирилганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар.
Электрон ахборот тизими маълумотлар базасига ҳайвоннинг фотосурати ҳам жойлаштирилиши мумкин.
4. Электрон ахборот тизимига маълумотлар туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ветеринария участкалари ходимлари томонидан киритилади.
2-боб. Ҳайвонларни идентификация қилиш
5. Ҳайвонларни идентификация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тартибда ҳайвонларга индивидуал рақам бериш;
электрон ахборот тизимига ҳайвонлар идентификация қилинганлиги тўғрисида маълумот киритиш;
ветеринария паспортини расмийлаштириш.
6. Ҳайвонларга турларига қараб индивидуал рақам бериш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
а) биркалаш усули — бу усул қорамол, қўй ва эчкилар, туялар, чўчқаларнинг қулоғига биркаларни тақиш орқали амалга оширилади ва у ҳайвонларнинг яшаш даври давомида олинмайди;
б) тавро босиш (тамғалаш) усули — бу усул от ва эшакларга нисбатан қўлланилади, яъни, от ва эшакларнинг танасининг чап томони курак соҳасига суюқ азот ёрдамида республика, вилоят тартиб коди ва бел соҳасига индивидуал рақами қўйилади. Бунда тавро (тамға) ўлчамининг баландлиги 50 мм, эни 30 мм бўлиши лозим;
г) чип ўрнатиш (электрон идентификация) усули — бу усул от, ит ва мушукларга қўлланилиши мумкин.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган усуллардаги идентификация рақамлари ўн икки белгидан иборат бўлади:
биринчи иккита белги — Ўзбекистон Республикасининг ҳарфли (литер) коди (Стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот (ISO) кодига мувофиқ);
учинчи белги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарфли коди;
тўртинчи белги — ҳайвонлар турининг рақамли коди;
бешинчи белгидан ўн иккинчи белгигача — саккиз хонали рақамдан иборат ҳайвонларнинг индивидуал рақами (от ва эшаклардан ташқари). От ва эшакларнинг индивидуал рақамлари тўрт хонали рақамдан иборат бўлади.
8. Ҳайвонларни биркалаш учун ушбу Низомга 3-иловада келтирилган идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркаларидан фойдаланилади.
9. Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфли кодлари ушбу Низомнинг 4-иловасига , ҳайвонлар турининг рақамли коди эса 5-иловасига мувофиқ белгиланади.
11. Сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг, шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатларда ветеринария паспорти ва идентификация рақамини сақловчи атрибутлар тегишли туман (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан йўқ қилинади.
12. Ҳайвонлар эгаси алмашганда, шунингдек, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчирилганда идентификация рақамини сақловчи атрибут алмаштирилмайди ва бу бўйича электрон ахборот тизими ҳамда ветеринария паспортига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
13. Импорт қилинган ҳайвонлар йигирма бир кундан кечиктирмасдан идентификация қилинади.
14. Сўйиш мақсадида импорт қилинган ҳайвонлар идентификация қилинмайди. Ушбу ҳайвонлар келтирилган вақтдан бошлаб етти календарь кунида сўйилиши шарт.
15. Бирка йўқотилганда ёки унга шикаст етганлиги сабабли идентификация рақамини аниқлаш имконияти бўлмаганда, ҳайвонларнинг идентификация рақамларига электрон ахборот тизимидаги бошқа ҳайвонларнинг идентификация рақамлари ва ветеринария паспортлари билан солиштириш орқали беш кун муддатда аниқлик киритилади. Бу даврда ҳайвонни сотиш (ҳадя қилиш), алмаштириш ва сўйиш (сўйишга топшириш) тақиқланади. Бу ҳайвонларни қайта идентификация қилиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига 1 иловада келтирилган туманлар бундан мустасно). Тўлов миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланади.
3-боб. Идентификация қилинган ҳайвонларга ветеринария паспортини расмийлаштириш
17. Ҳайвонларга идентификация рақами берилганидан сўнг уч иш куни мобайнида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ветеринария паспортини расмийлаштиради.
18. Сақланаётган (боқилаётган) ҳар бир бош ҳайвонга ветеринария паспорти расмийлаштирилади (қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилиши мумкин).
19. Ветеринария паспортига ҳайвонларнинг идентификация рақами (янги туғилган ҳайвонлар билан бирга уни туққан ҳайвон тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади), ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
20. Ветеринария паспортига янги маълумотлар ветеринария тадбирлари ўтказилган даврда (профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш тадбирлари) ҳамда ҳайвон эгаси ўзгарганда ва бошқа ҳолатларда киритиб борилади.
21. Ветеринария паспорти туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиғи томонидан имзоланади ва муҳр босилади.
22. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати берилади.
23. Ветеринария паспорти йўқолганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисидаги ариза (яроқсиз ҳолга келган тақдирда ветеринария паспорти билан бирга) давлат ветеринария хизматининг вакилига тақдим қилинади ва йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ветеринария паспорти ҳайвон эгаси томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
24. Дубликат бериш тўғрисида ариза тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига юқори қисмининг ўнг бурчагига «ДУБЛИКАТ» сўзи ёзилган янги ветеринария паспортини расмийлаштириб беради.
4-боб Ҳайвонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш
25. Қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан, қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан, чўчқа болалари бир ойлигидан, ит ва мушуклар уч ойлигидан рўйхатга олинади.
26. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилади.
27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади.
28. Ҳайвонлар рўйхатга олинганидан сўнг унинг эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга асосан ветеринария паспорти расмийлаштирилади.
29. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспорти ҳайвоннинг яшаш даври давомида сақланиши шарт.
30. Хизмат кўрсатган ветеринария врачи томонидан ветеринария паспортига ҳайвонларнинг даволанганлиги ва/ёки бошқа ўтказилган профилактика тадбирлари амалга оширилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши мажбурийдир. Бунда, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қайднома расмийлаштирилади, ҳайвон эгасининг имзоси билан тасдиқланиб, ветеринария врачи томонидан имзоланади ва электрон ахборот тизимига киритиш учун тегишли давлат ветеринария хизматига тақдим этилади.
31. Ҳайвон эгалари ҳайвон туғилганда ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ белгиланган муддатларда идентификация қилиш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига мурожаат қилади.
32. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади.
33. Ҳайвондан идентификация рақамини сақловчи атрибутни ечиш, ўзгартириш, бошқа ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут билан алмаштириш, ветеринария паспортига ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар, турли ёзувлар киритиш, шунингдек, нобуд бўлган (сўйилган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини сақлаш тақиқланади.
34. Ҳайвонлар рўйхатга қўйилгандан сўнг ҳайвон эгалари ушбу Низом талаблари билан таништирилади.
35. Ҳайвон эгалари ҳайвон сўйилганда (нобуд бўлганда, йўқ қилинганда) ҳайвоннинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортини) етти кун муддатда доимий яшаш ёки вақтинча турган манзили бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига рўйхатдан чиқариш учун тақдим қилади.
Сўйилган ҳайвонларга ихтисослашган сўйиш корхонасининг ветеринария врачи томонидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ ҳайвон эгасига берилган «Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида» маълумотнома ҳам тақдим этилади.
36. Давлат ветеринария хизмати ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортига (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортига) асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқаради.
37. Давлат ветеринария хизматининг вакилига ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида тасдиқлатишга мажбурдир, бунда ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади.
4 1 -боб. Ҳайвонларни кузатиш
37 1 . Ҳудудлардаги чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилиш, рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва сақлашнинг тўлиқ қамраб олинганлиги ҳолати ўрганилади.
37 2 . Қушхоналар, мол бозорлари, ички постлар, шунингдек, чорва ҳайвонларининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтиш ҳаракатлари (миграцияси) таҳлил қилинади.
37 3 . Чорва ҳайвонлари сақланадиган объектларнинг жойлашув манзили шакллантирилади.
37 4 . Ҳайвонларнинг касалликларига қарши ўтказилаётган профилактика даволаш, ташхис қўйиш ишлари доимий равишда кузатилади.
5-боб. Ҳайвонларни сақлаш
38. Ҳайвонлар ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ шароитлардаги жойларда (биноларда) сақланади.
39. Шаҳар ҳудудида ҳайвонларни сақлашда уларнинг бош сонларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
40. Қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туяларни кўп қаватли турар-жойларда сақлашга йўл қўйилмайди.
41. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида идентификация қилинмаган ҳайвонларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан сақлаш ва боқиш тақиқланади.
Кўчалар, чорраҳалар, истироҳат боғлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар ҳамда очиқ майдонларда чиқиндилар ва гўнгни тўплаш, сақлаш, ташлаш ва ёқиш тақиқланади.
42. Ҳайвонлардан ҳосил бўлган чиқиндилар ва гўнг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақланади ва йўқ қилинади.
6-боб. Ҳайвонларни тутиш ва сақлаш
43. Қаровсиз ҳайвонларни тутиш, ташиш ва сақлаш туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
44. Юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган ва одамларга тажовуз қилаётган ҳайвонлар тўғрисида ҳайвон эгалари ёки туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан давлат ветеринария хизматларига мурожаат қилиниши лозим.
45. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари орқали тутиб сақланаётган сўйиладиган ҳайвонлар ўттиз кун мобайнида ҳайвон эгалари томонидан олиб кетилмаган тақдирда, ушбу ҳайвонлар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобига ўтказилади ва давлат ветеринария хизмати томонидан ветеринария кўригидан ўтказилгандан сўнг, сўйилиб фақат қайта ишлаш мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.
7-боб. Ҳайвон эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
46. Ҳайвон эгалари:
ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниши ҳолати, эпизоотик вазият тўғрисида, шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган махсус текширишлар натижалари, уларга кўрсатилган ветеринария хизмати учун тўловлар миқдорлари ҳақида ахборот ва бошқа маълумотларни олиш;
ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида тегишли ветеринария хизматлари, шунингдек, хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузиш;
ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни, ветеринария дори ва техника воситаларини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ олиш ҳамда реализация қилиш;
давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳайвон эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
47. Ҳайвон эгалари:
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларини бажариш;
ўзларига тегишли ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно;
касал ҳайвонни даволатиш, зарур бўлган ҳолларда тегишли давлат ветеринария инспекторининг кўрсатмасига кўра унинг сўйилишини ёки йўқ қилинишини белгиланган тартибда таъминлаш;
ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлганлиги ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати ҳолатлари тўғрисида тегишли давлат ветеринария хизматини зудлик билан хабардор қилиш;
ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш бўйича тегишли карантин тадбирлари ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини, шунингдек, тўлиқ ҳажмда даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;
чорвачилик биноларини ҳамда ҳайвонларни сақлаш учун мўлжалланган бошқа иншоотларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақлаш;
ҳайвонлар сақланаётган ва боқилаётган объектларда дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;
ҳайвонларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонларда қўлламаслик;
сўйиладиган ҳайвонларни сўйишга доир ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этиш;
сўйиладиган ҳайвонларни фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун ва мажбурий сўйиш бундан мустасно);
ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш;
ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибутини ва ветеринария паспорти сақланишини таъминлаш;
ҳайвонга берилган идентификация рақамини сақловчи атрибути ва ветеринария паспорти учун белгиланган тўловларни амалга оширишга мажбурдир.
Ҳайвонлар эгаларининг зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
48. Ҳайвон эгалари ҳайвонларни соғлиғига ва ушбу Низомга мувофиқ сақланишига ҳамда ҳайвонлар томонидан одамларга етказилган ҳар қандай тарздаги зарар учун жавоб берадилар.
8-боб. Якунловчи қоидалар
49. Ушбу Низомга риоя қилинишини назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ички ишлар органлари, давлат ветеринария хизматига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатли органларга юклатилади.
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати I босқич Ариза берувчи Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади (электрон ёки ёзма шаклда) Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган муддатларда II босқич Давлат ветеринария хизмати Ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга оширади (жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда, уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график асосида амалга оширилади). Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ишлари натижасига мувофиқ ветеринария паспортини расмийлаштиради ва электрон ахборот тизимига маълумотларни киритилади. Ҳайвон эгаси идентификация атрибутларини олгандан сўнг уч иш кунида III босқич Ариза берувчи Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш учун давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади. Етти кун муддатда IV босқич Давлат ветеринария хизмати Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишларини амалга оширади. Ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишлари натижасига мувофиқ тегишли маълумотлар электрон ахборот тизимидан чиқаради. Икки кун муддатда
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Профилактика, даволаш ва диагностика ишлари ўтказилган жой: ________________________________________ вилояти ________________________________________тумани _____________________________ М.Ф.Й. ____________________________ кўча _______ уй Профилактика, даволаш ва диагностика ишлари ўтказилганлиги тўғрисида ҚАЙДНОМА Т/р Тадбир ўтказилган сана Ҳайвон тури Ҳайвоннинг идентификация рақами Тадбир номи (даволаш ўтказилганда қўйилган ташхис) Фойдаланилган ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимчалар Натижа, сана Ҳайвон эгасининг Ф.И.О. (номи) Имзоси Ветеринария врачи ________________________________ (Ф.И.О., имзо, муҳр)
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркалар турлари ва меъёрлари
Ҳайвонлар учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер материаллардан тайёрланган қулоқ биркаси тавсия этилади.
Ҳайвон турига қараб қулоқ биркаси турли хил кўриниш, ранг ва шаклларда бўлиши мумкин.
Қорамоллар учун қулоқ биркасининг пластмасса тури қуйидаги ҳажмда: эни — 57 мм, баландлиги — 77 мм (1-расм).
Қўй, эчки ва туялар учун: эни — 40 мм, баландлиги — 45 мм (2-расм), эни — 37 мм, узунлиги — 41 мм (3-расм).
Чўчқалар учун тугма кўринишидаги биркалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, диаметри 25 мм (4-расм).
Қулоқ биркалари ҳайвонларнинг қулоғига биркаларни ўрнатиш техникасига мувофиқ ўрнатилади.
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарфли кодлари Ҳарфли кодлар Ҳудуд номи А Қорақалпоғистон Республикаси B Андижон вилояти C Бухоро вилояти D Жиззах вилояти E Қашқадарё вилояти F Навоий вилояти G Наманган вилояти H Самарқанд вилояти K Сурхондарё вилояти L Сирдарё вилояти M Тошкент вилояти N Фарғона вилояти O Хоразм вилояти P Тошкент шаҳри
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳайвонлар турининг рақамли коди Қорамоллар — 1 Қўй ва эчкилар — 2 Туялар — 3 Отлар — 4 Эшаклар — 5 Чўчқалар — 6 Итлар — 7 Мушуклар — 8
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИ
ҲАЙВОН ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИНИНГ РАҚАМИ № 0-0000000* Ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут тури ___________________________________________________ Ҳайвон идентификация рақами _______________________________________________________________________ ________________________ вилояти __________________ тумани (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан 20 ___ йил «___» _______ да берилди. _______________ тумани (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ___________ _________ _________________________ (имзо/муҳр) (Ф.И.Ш.) М.Ў. * рақамлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади.
I. ҲАЙВОН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР Ҳайвон тури ______________________________________________________________________________________ Зоти ____________________________________________________________________________________________ Ранги ___________________________________________________________________________________________ Жинси __________________________________________________________________________________________ Ёши ____________________________________________________________________________________________ Ҳайвон онасининг идентификация рақами ______________________________________________________________ II. ҲАЙВОН ЭГАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР Фамилияси (субъект номи) __________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми ___________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ______________________________________________________________________ вилояти, _______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., ___________________ кўча, _______________ уй. Ҳайвон эгасининг имзоси ___________________________ III. ҲАЙВОН ЭГАСИНИНГ АЛМАШИНИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР (давлат ветеринария хизматининг вакили томонидан тўлдирилади) 2-эгаси: Фамилияси (субъект номи) __________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: _________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, _____ уй. сотдим (ҳадя қилдим)______________________ ________ _________________________________ (имзо) (биринчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) Давлат ветеринария хизмати вакили___________________ _________________________________ (имзо/муҳр) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «___» ______________ 3-эгаси: Фамилияси (субъект номи) _________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, ______ уй. сотдим (ҳадя қилдим)______________________________ ______________________________________ (имзо) (иккинчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) Давлат ветеринария хизмати вакили ___________________ ______________________________________ (имзо/муҳр) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «___» ______________ 4-эгаси: Фамилияси (субъект номи) _________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, ______ уй. сотдим (ҳадя қилдим) _______________________________ ______________________________________ (имзо) (учинчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) Давлат ветеринария хизмати вакили ___________________ ______________________________________ (имзо/муҳр) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «___» ______________ Изоҳ: Ҳайвон эгаси ҳайвони сотиб (ҳадяни) олганда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбур. IV. ҲАЙВОННИНГ СЎЙИЛИШИ Мен ҳайвон эгаси __________________________________________________________________________________ (Ф.И.Ш. ёки номи) идентификация рақами № ______________________________ бўлган ҳайвонни сўйиш учун топширдим _____________________ ____________________________ (имзо) (сана) _______________ вилояти, ____________ тумани, ______________ М.Ф.Й., __________ кўча, _______ уй манзилига _________________ ихтисослашган сўйиш корхонаси раҳбари (вакили)/идентификация рақами № _________________ (номи) бўлган ҳайвоннинг сўйилганлигини тасдиқлайман. ____________________________ __________________ ____________________________ (лавозими) (имзо/муҳр) (Ф.И.Ш.) 20___ йил «___» ______________
V. ЎТКАЗИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ВА МАЖБУРИЙ ЭМЛАШ ИШЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ТАДБИРЛАР Т/р Сана Ўтказилган тадбирлар Ижрочи Ф.И.Ш., лавозими Имзоси VI. ДАВОЛАШ ИШЛАРИ Т/р Сана Касаллик ташхиси Натижа, сана Ижрочи Ф.И.Ш., лавозими Имзоси
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА Ф200 № _______ Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаким, ҳайвон эгаси ___________________________________________________ ф.и.ш. (номи) идентификация рақами № ______________________________________________________________ бўлган ҳайвонни _________________ вилояти, ________________________ тумани, ____________________________________ м.ф.й, _______________________________ кўча, _______ уй манзилидаги _____________________________ ихтисослашган номи сўйиш корхонасида сўйилди Дастлабки кўрик натижалари: Нимта оғирлиги: _____________ кг гўштни кўрикдан ўтказиш натижалари: __________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ички аъзоларини (ўпка, жигар, буйрак, талоқ ва шу кабилар) кўрикдан ўтказиш натижалари: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Аниқланган паразитар касалликлар: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Юқумли касалликларга гумон қилиниши: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Амалга оширилган чоралар: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ихтисослашган сўйиш корхонаси ветеринария врачи ____________________________ ____________________________ имзо ф.и.ш. 20 ___ й. «___» _______________ М. Ў.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 сентябрь,
748-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, ularni hisobga olish, hisobdan chiqarish va saqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 1-iyundagi PQ-3026-son qarorining ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Davlat veterinariya qoʻmitasining:
respublikada jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan asrab, koʻpaytiriladigan hayvonlarni (keyingi oʻrinda hayvonlar deb ataladi) bosqichma-bosqich identifikatsiya qilinishini tashkil etish;
identifikatsiya qilingan hayvonlar toʻgʻrisida yagona maʼlumotlar bazasini shakllantirish maqsadida yagona elektron axborot tizimini joriy qilish;
hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlariga jalb qilinadigan xodimlarni bosqichma-bosqich oʻqitish ishlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
2. Hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlarini tashkil etish, shu jumladan, yagona elektron axborot tizimini joriy qilish, tuman va shahar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlarini axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlash, hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlariga jalb qilinadigan xodimlarni oʻqitish bilan bogʻliq xarajatlar:
hayvonlarning egalaridan identifikatsiya qilish xizmatlari uchun undiriladigan toʻlovlar;
Veterinariya xizmati va chorvachilikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
xalqaro tashkilotlar va xorijiy hukumatlar moliya institutlarining grantlari va kredit mablagʻlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
3. Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi ikki oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda hayvonlarni identifikatsiya qilish boʻyicha mutaxassislarni oʻqitish, atributlar va veterinariya pasportlarini tayyorlash, yagona maʼlumotlar bazasining elektron axborot tizimi dasturini yaratish hamda joriy etish yuzasidan 2018 — 2020-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin. Ushbu chora-tadbirlar rejasida nazarda tutiladigan barcha ishlarni 2020-yil 1-iyungacha yakunlanishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi xalqaro tashkilotlar va xorijiy hukumatlar moliya institutlarining grantlarini respublikadagi mavjud hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlarini amalga oshirish uchun keng jalb qilgan holda ushbu ishlarni tashkil etishga yoʻnaltirsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, manfaatdor vazirliklar va idoralar aholi hamda tadbirkorlar oʻrtasida ushbu qarorning mazmuni, mohiyati va amaliy ahamiyatini keng targʻib qilgan holda, respublikada faoliyat olib borayotgan hayvonlarni soʻyish bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarni ixtisoslashgan soʻyish korxonalariga aylantirish va soʻyiladigan hayvonlarni belgilangan tartibda soʻyish ishlarini amalga oshirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan hamkorlikda muntazam ravishda oʻquv va amaliy seminarlar tashkil etsinlar.
7. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligiga aholi oʻrtasida ushbu qarorning mazmuni, mohiyati va amaliy ahamiyatini muntazam ravishda keng yoritish tavsiya etilsin.
8. Vazirliklar va idoralar bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov va Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-sentabrdagi 748-son qaroriga ILOVA
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
veterinariya pasporti — hayvonga berilgan va identifikatsiya raqamiga muvofiq rasmiylashtirilgan, hayvon egasini belgilovchi, hayvonlar kasalliklari profilaktikasi va ularni davolash ishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qayd etib boriladigan hujjat;
davlat veterinariya xizmatining vakili — tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi veterinariya uchastkasi xodimlari;
identifikatsiya — birkalash, tavro bosish (tamgʻalash) va chip oʻrnatish (elektron identifikatsiya) orqali hayvonlarni aniqlash imkonini beradigan individual raqam berish, shuningdek, hayvonlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni elektron axborot tizimiga kiritish va ularga veterinariya pasportini rasmiylashtirish;
identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut — quloq uchun birkalar, oyoq halqalari, elektron chip va boshqalar;
individual raqam — birkalash, tavro bosish (tamgʻalash) va chip oʻrnatish (elektron identifikatsiya) orqali hayvonlarni aniqlash imkonini beradigan harflardan va sakkiz xonali raqamdan iborat kod;
ixtisoslashgan soʻyish korxonasi — hayvonlarni soʻyish uchun zamonaviy mexanizatsiyalashtirilgan yoki avtomatlashtirilgan asbob-uskunalar bilan jihozlangan bino va xonalari mavjud boʻlgan korxona;
hayvonlar — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan asrab, koʻpaytiriladigan (boqiladigan) qoramollar, qoʻy va echkilar, choʻchqalar, otlar, eshaklar va tuyalar, itlar va mushuklar;
elektron axborot tizimi — hayvonlar hisobi va ularni hisobga qoʻyish haqidagi mavjud maʼlumotlar bazasidagi axborotlar majmuasi;
qarovsiz hayvonlar — uy va maʼlum bir joyda saqlanmaydigan, identifikatsiya qilinmagan nazoratsiz qolgan (yurgan) hayvonlar;
hayvonning identifikatsiya raqami — hayvonga uning yashash davri davomida bir marta beriladigan, boshqa hayvonlarda takrorlanmaydigan harfli va raqamli kod;
hayvon egalari — hayvonlarni oʻz ehtiyoji yoki tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun koʻpaytirish, boqish va saqlashni amalga oshiruvchi yuridik va jismoniy shaxslar;
kuzatish — hayvonlarning yashash davri davomida ularning kelib chiqishi, koʻpayishi (koʻpaytirilishi) va harakati, shuningdek, hayvonlarda uchraydigan kasalliklarga qarshi profilaktika, tashxis qoʻyish va davolash ishlari boʻyicha monitoring oʻrnatish;
roʻyxatga olish — hayvonlarni identifikatsiya qilish va elektron axborot tizimiga hayvon haqidagi maʼlumotlar, shu jumladan, unga berilgan identifikatsiya raqami va identifikatsiya qilinganligi toʻgʻrisida berilgan hujjatlar yoki tegishli yozuvlar qayd etilgan veterinariya pasporti haqidagi axborotlarni kiritish.
3. Identifikatsiya qilingan hayvonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi yagona elektron axborot tizimi orqali shakllantiriladi.
Quyidagi maʼlumotlar elektron axborot tizimiga kiritilishi shart:
hayvonlarning turlari;
hayvonlarning identifikatsiya raqami;
hayvonlarning zoti, jinsi, laqabi (mavjud boʻlganda);
hayvonlarning kelib chiqish (tugʻilgan) joyi;
hayvon egasining familiyasi, ismi va otasining ismi;
hayvon egasi boʻlgan yuridik shaxsning toʻliq nomi va joylashgan yeri (pochta manzili);
hayvonlarni saqlash joyi;
hayvonlarning egasi almashganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
hayvonlarning tugʻilgan sanasi;
hayvonlarda amalga oshirilgan profilaktika, tashxis va davolash ishlari toʻgʻrisida maʼlumotlar;
hayvonlarning hisobga qoʻyilganligi boʻyicha berilgan hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
hayvonlarning soʻyilgan (nobud boʻlgan, yoʻq qilingan) sanasi;
hayvonlarning goʻshtidan (jasadidan) isteʼmol uchun foydalanilganligi yoki ularning zararsizlantirilganligi (yoʻqotilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
Elektron axborot tizimi maʼlumotlar bazasiga hayvonning fotosurati ham joylashtirilishi mumkin.
4. Elektron axborot tizimiga maʼlumotlar tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish veterinariya uchastkalari xodimlari tomonidan kiritiladi.
2-bob. Hayvonlarni identifikatsiya qilish
5. Hayvonlarni identifikatsiya qilish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan tartibda hayvonlarga individual raqam berish;
elektron axborot tizimiga hayvonlar identifikatsiya qilinganligi toʻgʻrisida maʼlumot kiritish;
veterinariya pasportini rasmiylashtirish.
6. Hayvonlarga turlariga qarab individual raqam berish quyidagi usullar orqali amalga oshiriladi:
a) birkalash usuli — bu usul qoramol, qoʻy va echkilar, tuyalar, choʻchqalarning qulogʻiga birkalarni taqish orqali amalga oshiriladi va u hayvonlarning yashash davri davomida olinmaydi;
b) tavro bosish (tamgʻalash) usuli — bu usul ot va eshaklarga nisbatan qoʻllaniladi, yaʼni, ot va eshaklarning tanasining chap tomoni kurak sohasiga suyuq azot yordamida respublika, viloyat tartib kodi va bel sohasiga individual raqami qoʻyiladi. Bunda tavro (tamgʻa) oʻlchamining balandligi 50 mm, eni 30 mm boʻlishi lozim;
g) chip oʻrnatish (elektron identifikatsiya) usuli — bu usul ot, it va mushuklarga qoʻllanilishi mumkin.
7. Ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan usullardagi identifikatsiya raqamlari oʻn ikki belgidan iborat boʻladi:
birinchi ikkita belgi — Oʻzbekiston Respublikasining harfli (liter) kodi (Standartlashtirish boʻyicha Xalqaro tashkilot (ISO) kodiga muvofiq);
uchinchi belgi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar harfli kodi;
toʻrtinchi belgi — hayvonlar turining raqamli kodi;
beshinchi belgidan oʻn ikkinchi belgigacha — sakkiz xonali raqamdan iborat hayvonlarning individual raqami (ot va eshaklardan tashqari). Ot va eshaklarning individual raqamlari toʻrt xonali raqamdan iborat boʻladi.
8. Hayvonlarni birkalash uchun ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan identifikatsiya raqamini saqlovchi quloq birkalaridan foydalaniladi.
9. Hayvonlarni identifikatsiya qilish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining harfli kodlari ushbu Nizomning 4-ilovasiga , hayvonlar turining raqamli kodi esa 5-ilovasiga muvofiq belgilanadi.
11. Soʻyilgan (nobud boʻlgan, yoʻq qilingan) hayvonlarning, shuningdek, ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan holatlarda veterinariya pasporti va identifikatsiya raqamini saqlovchi atributlar tegishli tuman (shahar) davlat veterinariya xizmati tomonidan yoʻq qilinadi.
12. Hayvonlar egasi almashganda, shuningdek, bir hududdan boshqa hududga koʻchirilganda identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut almashtirilmaydi va bu boʻyicha elektron axborot tizimi hamda veterinariya pasportiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
13. Import qilingan hayvonlar yigirma bir kundan kechiktirmasdan identifikatsiya qilinadi.
14. Soʻyish maqsadida import qilingan hayvonlar identifikatsiya qilinmaydi. Ushbu hayvonlar keltirilgan vaqtdan boshlab yetti kalendar kunida soʻyilishi shart.
15. Birka yoʻqotilganda yoki unga shikast yetganligi sababli identifikatsiya raqamini aniqlash imkoniyati boʻlmaganda, hayvonlarning identifikatsiya raqamlariga elektron axborot tizimidagi boshqa hayvonlarning identifikatsiya raqamlari va veterinariya pasportlari bilan solishtirish orqali besh kun muddatda aniqlik kiritiladi. Bu davrda hayvonni sotish (hadya qilish), almashtirish va soʻyish (soʻyishga topshirish) taqiqlanadi. Bu hayvonlarni qayta identifikatsiya qilish ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
16. Hayvonlarning egalaridan identifikatsiya qilish xizmatlari uchun toʻlov undiriladi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 24-avgustdagi PQ-285-son qaroriga 1 ilovada keltirilgan tumanlar bundan mustasno). Toʻlov miqdori va shartlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.
3-bob. Identifikatsiya qilingan hayvonlarga veterinariya pasportini rasmiylashtirish
17. Hayvonlarga identifikatsiya raqami berilganidan soʻng uch ish kuni mobaynida davlat veterinariya xizmatining vakili hayvon egasiga ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shakldagi veterinariya pasportini rasmiylashtiradi.
18. Saqlanayotgan (boqilayotgan) har bir bosh hayvonga veterinariya pasporti rasmiylashtiriladi (qoʻy va echkilarga guruh usulida veterinariya pasporti rasmiylashtirilishi mumkin).
19. Veterinariya pasportiga hayvonlarning identifikatsiya raqami (yangi tugʻilgan hayvonlar bilan birga uni tuqqan hayvon toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham kiritiladi), hayvonlarning kasalliklarga qarshi profilaktikasi va ularni davolash ishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.
20. Veterinariya pasportiga yangi maʼlumotlar veterinariya tadbirlari oʻtkazilgan davrda (profilaktika, tashxis qoʻyish va davolash tadbirlari) hamda hayvon egasi oʻzgarganda va boshqa holatlarda kiritib boriladi.
21. Veterinariya pasporti tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlari boshligʻi tomonidan imzolanadi va muhr bosiladi.
22. Veterinariya pasporti yoʻqolganda yoki yaroqsiz holga kelib qolganda uning dublikati beriladi.
23. Veterinariya pasporti yoʻqolganligi va yaroqsiz holga kelganligi toʻgʻrisidagi ariza (yaroqsiz holga kelgan taqdirda veterinariya pasporti bilan birga) davlat veterinariya xizmatining vakiliga taqdim qilinadi va yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan veterinariya pasporti hayvon egasi tomonidan ariza berilgan kundan boshlab haqiqiy emas deb hisoblanadi.
24. Dublikat berish toʻgʻrisida ariza taqdim qilingan kundan boshlab uch kun ichida davlat veterinariya xizmatining vakili hayvon egasiga yuqori qismining oʻng burchagiga “DUBLIKAT” soʻzi yozilgan yangi veterinariya pasportini rasmiylashtirib beradi.
4-bob Hayvonlarni roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish
25. Qoramol, qoʻy va echkilar, tuyalarning bolalari tugʻilganidan oʻn toʻrt kundan keyin bir oylikdan kechikmasdan, qulunlar va xoʻtiklar toʻrt oyligidan, choʻchqa bolalari bir oyligidan, it va mushuklar uch oyligidan roʻyxatga olinadi.
26. Aholini hayvonlar va odam uchun umumiy boʻlgan kasalliklardan muhofaza qilish maqsadida xaridor (oluvchi) hayvonni sotib olganda (hadyani olganda) doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha davlat veterinariya xizmatining vakiliga yetti kun ichida hayvonni roʻyxatga qoʻyish uchun murojaat qiladi.
27. Hayvon egalarining arizasiga muvofiq davlat veterinariya xizmati tomonidan hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq uch kun ichida amalga oshiriladi.
28. Hayvonlar roʻyxatga olinganidan soʻng uning egasining shaxsini tasdiqlovchi hujjatga asosan veterinariya pasporti rasmiylashtiriladi.
29. Identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut va veterinariya pasporti hayvonning yashash davri davomida saqlanishi shart.
30. Xizmat koʻrsatgan veterinariya vrachi tomonidan veterinariya pasportiga hayvonlarning davolanganligi va/yoki boshqa oʻtkazilgan profilaktika tadbirlari amalga oshirilganligi toʻgʻrisida yozuv kiritilishi majburiydir. Bunda, ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq qaydnoma rasmiylashtiriladi, hayvon egasining imzosi bilan tasdiqlanib, veterinariya vrachi tomonidan imzolanadi va elektron axborot tizimiga kiritish uchun tegishli davlat veterinariya xizmatiga taqdim etiladi.
31. Hayvon egalari hayvon tugʻilganda ushbu Nizomning 25-bandiga muvofiq belgilangan muddatlarda identifikatsiya qilish uchun doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha davlat veterinariya xizmatining vakiliga murojaat qiladi.
32. Identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut va/yoki veterinariya pasporti boʻlmagan hayvonlar identifikatsiya qilinmagan hisoblanadi.
33. Hayvondan identifikatsiya raqamini saqlovchi atributni yechish, oʻzgartirish, boshqa hayvon identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut bilan almashtirish, veterinariya pasportiga oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirish va qoʻshimchalar, turli yozuvlar kiritish, shuningdek, nobud boʻlgan (soʻyilgan, yoʻq qilingan) hayvonlarning identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut va veterinariya pasportini saqlash taqiqlanadi.
34. Hayvonlar roʻyxatga qoʻyilgandan soʻng hayvon egalari ushbu Nizom talablari bilan tanishtiriladi.
35. Hayvon egalari hayvon soʻyilganda (nobud boʻlganda, yoʻq qilinganda) hayvonning identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut va veterinariya pasportini (elektron identifikatsiyalashda faqat veterinariya pasportini) yetti kun muddatda doimiy yashash yoki vaqtincha turgan manzili boʻyicha davlat veterinariya xizmatining vakiliga roʻyxatdan chiqarish uchun taqdim qiladi.
Soʻyilgan hayvonlarga ixtisoslashgan soʻyish korxonasining veterinariya vrachi tomonidan ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq hayvon egasiga berilgan “Hayvon soʻyilganligi toʻgʻrisida” maʼlumotnoma ham taqdim etiladi.
36. Davlat veterinariya xizmati hayvonlarning identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut va veterinariya pasportiga (elektron identifikatsiyalashda faqat veterinariya pasportiga) asosan hayvonlarni roʻyxatdan chiqaradi.
37. Davlat veterinariya xizmatining vakiliga hayvon egalari hayvon sotilganligi yoki hadya qilinganligini veterinariya pasportida tasdiqlatishga majburdir, bunda hayvon egalari oʻzlarining shaxsini tasdiqlovchi hujjatini ham taqdim etadi.
4 1 -bob. Hayvonlarni kuzatish
37 1 . Hududlardagi chorva va uy hayvonlarini identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish, roʻyxatdan chiqarish va saqlashning toʻliq qamrab olinganligi holati oʻrganiladi.
37 2 . Qushxonalar, mol bozorlari, ichki postlar, shuningdek, chorva hayvonlarining bir hududdan boshqa hududga oʻtish harakatlari (migratsiyasi) tahlil qilinadi.
37 3 . Chorva hayvonlari saqlanadigan obyektlarning joylashuv manzili shakllantiriladi.
37 4 . Hayvonlarning kasalliklariga qarshi oʻtkazilayotgan profilaktika davolash, tashxis qoʻyish ishlari doimiy ravishda kuzatiladi.
5-bob. Hayvonlarni saqlash
38. Hayvonlar veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari talablariga muvofiq sharoitlardagi joylarda (binolarda) saqlanadi.
39. Shahar hududida hayvonlarni saqlashda ularning bosh sonlarining chegaralari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilanadi.
40. Qoramollar, qoʻy va echkilar, choʻchqalar, otlar, eshaklar va tuyalarni koʻp qavatli turar-joylarda saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
41. Aholini hayvonlar va odam uchun umumiy boʻlgan kasalliklardan muhofaza qilish maqsadida identifikatsiya qilinmagan hayvonlarni yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan saqlash va boqish taqiqlanadi.
Koʻchalar, chorrahalar, istirohat bogʻlari, avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar hamda ochiq maydonlarda chiqindilar va goʻngni toʻplash, saqlash, tashlash va yoqish taqiqlanadi.
42. Hayvonlardan hosil boʻlgan chiqindilar va goʻng veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga muvofiq saqlanadi va yoʻq qilinadi.
6-bob. Hayvonlarni tutish va saqlash
43. Qarovsiz hayvonlarni tutish, tashish va saqlash tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari huzuridagi qarovsiz qolgan hayvonlarni tutish boʻlimlari tomonidan veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga muvofiq amalga oshiriladi.
44. Yuqumli kasalliklarga chalinganligi gumon qilingan va odamlarga tajovuz qilayotgan hayvonlar toʻgʻrisida hayvon egalari yoki tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari huzuridagi qarovsiz qolgan hayvonlarni tutish boʻlimlari tomonidan davlat veterinariya xizmatlariga murojaat qilinishi lozim.
45. Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari huzuridagi qarovsiz qolgan hayvonlarni tutish boʻlimlari orqali tutib saqlanayotgan soʻyiladigan hayvonlar oʻttiz kun mobaynida hayvon egalari tomonidan olib ketilmagan taqdirda, ushbu hayvonlar obodonlashtirish boshqarmalari hisobiga oʻtkaziladi va davlat veterinariya xizmati tomonidan veterinariya koʻrigidan oʻtkazilgandan soʻng, soʻyilib faqat qayta ishlash maqsadlari uchun ishlatilishi mumkin.
7-bob. Hayvon egalarining huquqlari va majburiyatlari
46. Hayvon egalari:
veterinariya xizmatidan hayvonlarning kasallikka chalinishi holati, epizootik vaziyat toʻgʻrisida, shuningdek, hayvonlarda oʻtkazilgan maxsus tekshirishlar natijalari, ularga koʻrsatilgan veterinariya xizmati uchun toʻlovlar miqdorlari haqida axborot va boshqa maʼlumotlarni olish;
veterinariya xizmati koʻrsatilishi toʻgʻrisida tegishli veterinariya xizmatlari, shuningdek, xususiy veterinariya faoliyatini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari bilan shartnomalar tuzish;
hayvonlarni, kelib chiqishi hayvonotga mansub mahsulot va xom ashyoni, ozuqalarni, ozuqabop qoʻshimchalarni, veterinariya dori va texnika vositalarini veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga muvofiq olish hamda realizatsiya qilish;
davlat organlari va boshqa organlarning qonunga xilof qarorlari, ushbu organlar mansabdor shaxslarining qonunga xilof harakatlari (harakatsizligi) ustidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga yoki mansabdor shaxsga yoxud bevosita sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
Hayvon egalari qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
47. Hayvon egalari:
veterinariya toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari talablariga rioya etish;
davlat veterinariya xizmatining koʻrsatmalarini bajarish;
oʻzlariga tegishli hayvonlar kasalliklarining oldini olishga qaratilgan tashkiliy-xoʻjalik va veterinariya tadbirlarini oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan tadbirlar bundan mustasno;
kasal hayvonni davolatish, zarur boʻlgan hollarda tegishli davlat veterinariya inspektorining koʻrsatmasiga koʻra uning soʻyilishini yoki yoʻq qilinishini belgilangan tartibda taʼminlash;
hayvonlarning toʻsatdan nobud boʻlganligi yoki gʻayriodatiy xatti-harakati holatlari toʻgʻrisida tegishli davlat veterinariya xizmatini zudlik bilan xabardor qilish;
hayvonlarni yuqumli kasalliklardan muhofaza etish boʻyicha tegishli karantin tadbirlari va boshqa veterinariya tadbirlari oʻtkazilishini, shuningdek, toʻliq hajmda davolash-profilaktika tadbirlari oʻtkazilishini taʼminlash;
chorvachilik binolarini hamda hayvonlarni saqlash uchun moʻljallangan boshqa inshootlarni veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga muvofiq saqlash;
hayvonlar saqlanayotgan va boqilayotgan obyektlarda dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya tadbirlarini oʻz vaqtida oʻtkazish;
hayvonlarni veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga rioya etgan holda realizatsiya qilishni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilmagan veterinariya dori vositalarini va ozuqabop qoʻshimchalarni hayvonlarda qoʻllamaslik;
soʻyiladigan hayvonlarni soʻyishga doir veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga rioya etish;
soʻyiladigan hayvonlarni faqat ixtisoslashgan soʻyish korxonasida soʻyish (veterinariya vrachining ruxsati bilan shaxsiy ehtiyoji uchun va majburiy soʻyish bundan mustasno);
hayvonlarni davlat veterinariya xizmatida roʻyxatdan oʻtkazish va identifikatsiya qilish;
hayvonlarning identifikatsiya raqamini saqlovchi atributini va veterinariya pasporti saqlanishini taʼminlash;
hayvonga berilgan identifikatsiya raqamini saqlovchi atributi va veterinariya pasporti uchun belgilangan toʻlovlarni amalga oshirishga majburdir.
Hayvonlar egalarining zimmasiga qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
48. Hayvon egalari hayvonlarni sogʻligʻiga va ushbu Nizomga muvofiq saqlanishiga hamda hayvonlar tomonidan odamlarga yetkazilgan har qanday tarzdagi zarar uchun javob beradilar.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
49. Ushbu Nizomga rioya qilinishini nazorat qilish mahalliy davlat hokimiyati organlari, ichki ishlar organlari, davlat veterinariya xizmatiga va qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatli organlarga yuklatiladi.
50. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati I bosqich Ariza beruvchi Ushbu Nizomning 27-bandiga asosan hayvonlarni identifikatsiya qilish boʻyicha davlat veterinariya xizmatiga ariza taqdim etadi (elektron yoki yozma shaklda) Nizomning 25 va 26-bandlarida belgilangan muddatlarda II bosqich Davlat veterinariya xizmati Ariza taqdim etilgan kundan boshlab uch kun ichida hayvonlarni identifikatsiya qilish ishlarini amalga oshiradi (jismoniy va yuridik shaxslarning hayvonlarini bosh soni koʻp boʻlgan taqdirda, ularni identifikatsiya qilish boʻyicha alohida grafik asosida amalga oshiriladi). Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish ishlari natijasiga muvofiq veterinariya pasportini rasmiylashtiradi va elektron axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritiladi. Hayvon egasi identifikatsiya atributlarini olgandan soʻng uch ish kunida III bosqich Ariza beruvchi Ushbu Nizomning 35-bandiga asosan hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish uchun davlat veterinariya xizmatiga ariza taqdim etadi. Yetti kun muddatda IV bosqich Davlat veterinariya xizmati Ariza beruvchining murojaatiga asosan hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish ishlarini amalga oshiradi. Hayvonlarni roʻyxatdan chiqarish ishlari natijasiga muvofiq tegishli maʼlumotlar elektron axborot tizimidan chiqaradi. Ikki kun muddatda
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Profilaktika, davolash va diagnostika ishlari oʻtkazilgan joy: ________________________________________ viloyati ________________________________________tumani _____________________________ M.F.Y. ____________________________ koʻcha _______ uy Profilaktika, davolash va diagnostika ishlari oʻtkazilganligi toʻgʻrisida QAYDNOMA T/r Tadbir oʻtkazilgan sana Hayvon turi Hayvonning identifikatsiya raqami Tadbir nomi (davolash oʻtkazilganda qoʻyilgan tashxis) Foydalanilgan veterinariya dori vositasi va ozuqabop qoʻshimchalar Natija, sana Hayvon egasining F.I.O. (nomi) Imzosi Veterinariya vrachi ________________________________ (F.I.O., imzo, muhr)
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Identifikatsiya raqamini saqlovchi quloq birkalar turlari va meʼyorlari
Hayvonlar uchun issiq va sovuqqa chidamli elastik polimer materiallardan tayyorlangan quloq birkasi tavsiya etiladi.
Hayvon turiga qarab quloq birkasi turli xil koʻrinish, rang va shakllarda boʻlishi mumkin.
Qoramollar uchun quloq birkasining plastmassa turi quyidagi hajmda: eni — 57 mm, balandligi — 77 mm (1-rasm).
Qoʻy, echki va tuyalar uchun: eni — 40 mm, balandligi — 45 mm (2-rasm), eni — 37 mm, uzunligi — 41 mm (3-rasm).
Choʻchqalar uchun tugma koʻrinishidagi birkalardan foydalanish maqsadga muvofiq boʻlib, diametri 25 mm (4-rasm).
Quloq birkalari hayvonlarning qulogʻiga birkalarni oʻrnatish texnikasiga muvofiq oʻrnatiladi.
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Hayvonlarni identifikatsiya qilish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar harfli kodlari Harfli kodlar Hudud nomi A Qoraqalpogʻiston Respublikasi B Andijon viloyati C Buxoro viloyati D Jizzax viloyati E Qashqadaryo viloyati F Navoiy viloyati G Namangan viloyati H Samarqand viloyati K Surxondaryo viloyati L Sirdaryo viloyati M Toshkent viloyati N Fargʻona viloyati O Xorazm viloyati P Toshkent shahri
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Hayvonlar turining raqamli kodi Qoramollar — 1 Qoʻy va echkilar — 2 Tuyalar — 3 Otlar — 4 Eshaklar — 5 Choʻchqalar — 6 Itlar — 7 Mushuklar — 8
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat veterinariya xizmati VETERINARIYA PASPORTI
HAYVON VETERINARIYA PASPORTINING RAQAMI № 0-0000000* Hayvon identifikatsiya raqamini saqlovchi atribut turi ___________________________________________________ Hayvon identifikatsiya raqami _______________________________________________________________________ ________________________ viloyati __________________ tumani (shahar) davlat veterinariya xizmati tomonidan 20 ___ yil “___” _______ da berildi. _______________ tumani (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi ___________ _________ _________________________ (imzo/muhr) (F.I.Sh.) M.Oʻ. * raqamlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi davlat veterinariya qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.
I. HAYVON TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTLAR Hayvon turi ______________________________________________________________________________________ Zoti ____________________________________________________________________________________________ Rangi ___________________________________________________________________________________________ Jinsi __________________________________________________________________________________________ Yoshi ____________________________________________________________________________________________ Hayvon onasining identifikatsiya raqami ______________________________________________________________ II. HAYVON EGASI TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTLAR Familiyasi (subyekt nomi) __________________________________________________________________________ Ismi ___________________________________________________________________________________________ Otasining ismi ___________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Yashash (joylashgan) manzili: ______________________________________________________________________ viloyati, _______________ tuman, ___________________ M.F.Y., ___________________ koʻcha, _______________ uy. Hayvon egasining imzosi ___________________________ III. HAYVON EGASINING ALMASHINISHI TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTLAR (davlat veterinariya xizmatining vakili tomonidan toʻldiriladi) 2-egasi: Familiyasi (subyekt nomi) __________________________________________________________________________ Ismi ___________________________________________________________________________________________ Otasining ismi __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Yashash (joylashgan) manzili: _________________ viloyati, ______________ tuman, ___________________ M.F.Y., _____________ koʻcha, _____ uy. sotdim (hadya qildim)______________________ ________ _________________________________ (imzo) (birinchi egasining F.I.Sh. yoki subyekt nomi) Davlat veterinariya xizmati vakili___________________ _________________________________ (imzo/muhr) (F.I.Sh.) 20___ yil “___” ______________ 3-egasi: Familiyasi (subyekt nomi) _________________________________________________________________________ Ismi ___________________________________________________________________________________________ Otasining ismi __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Yashash (joylashgan) manzili: ________________ viloyati, ______________ tuman, ___________________ M.F.Y., _____________ koʻcha, ______ uy. sotdim (hadya qildim)______________________________ ______________________________________ (imzo) (ikkinchi egasining F.I.Sh. yoki subyekt nomi) Davlat veterinariya xizmati vakili ___________________ ______________________________________ (imzo/muhr) (F.I.Sh.) 20___ yil “___” ______________ 4-egasi: Familiyasi (subyekt nomi) _________________________________________________________________________ Ismi ___________________________________________________________________________________________ Otasining ismi __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Yashash (joylashgan) manzili: ________________ viloyati, ______________ tuman, ___________________ M.F.Y., _____________ koʻcha, ______ uy. sotdim (hadya qildim) _______________________________ ______________________________________ (imzo) (uchinchi egasining F.I.Sh. yoki subyekt nomi) Davlat veterinariya xizmati vakili ___________________ ______________________________________ (imzo/muhr) (F.I.Sh.) 20___ yil “___” ______________ Izoh: Hayvon egasi hayvoni sotib (hadyani) olganda doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha davlat veterinariya xizmatining vakiliga yetti kun ichida hayvonni hisobga qoʻyish uchun murojaat qilishga majbur. IV. HAYVONNING SOʻYILISHI Men hayvon egasi __________________________________________________________________________________ (F.I.Sh. yoki nomi) identifikatsiya raqami № ______________________________ boʻlgan hayvonni soʻyish uchun topshirdim _____________________ ____________________________ (imzo) (sana) _______________ viloyati, ____________ tumani, ______________ M.F.Y., __________ koʻcha, _______ uy manziliga _________________ ixtisoslashgan soʻyish korxonasi rahbari (vakili)/identifikatsiya raqami № _________________ (nomi) boʻlgan hayvonning soʻyilganligini tasdiqlayman. ____________________________ __________________ ____________________________ (lavozimi) (imzo/muhr) (F.I.Sh.) 20___ yil “___” ______________
V. OʻTKAZILGAN PROFILAKTIK VA MAJBURIY EMLASH ISHLARI HAMDA BOSHQA TADBIRLAR T/r Sana Oʻtkazilgan tadbirlar Ijrochi F.I.Sh., lavozimi Imzosi VI. DAVOLASH ISHLARI T/r Sana Kasallik tashxisi Natija, sana Ijrochi F.I.Sh., lavozimi Imzosi
Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Hayvon soʻyilganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA F200 № _______ Berildi ushbu maʼlumotnoma shu haqdakim, hayvon egasi ___________________________________________________ f.i.sh. (nomi) identifikatsiya raqami № ______________________________________________________________ boʻlgan hayvonni _________________ viloyati, ________________________ tumani, ____________________________________ m.f.y, _______________________________ koʻcha, _______ uy manzilidagi _____________________________ ixtisoslashgan nomi soʻyish korxonasida soʻyildi Dastlabki koʻrik natijalari: Nimta ogʻirligi: _____________ kg goʻshtni koʻrikdan oʻtkazish natijalari: __________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ichki aʼzolarini (oʻpka, jigar, buyrak, taloq va shu kabilar) koʻrikdan oʻtkazish natijalari: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Aniqlangan parazitar kasalliklar: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Yuqumli kasalliklarga gumon qilinishi: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Amalga oshirilgan choralar: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ixtisoslashgan soʻyish korxonasi veterinariya vrachi ____________________________ ____________________________ imzo f.i.sh. 20 ___ y. “___” _______________ M. Oʻ.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 22-sentabr,
748-son