UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 26-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 26 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ички ишлар органлари учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига айлантириладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати тасдиқланганлиги;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар татбиқ этилиши;

Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида таълим олаётган ўқувчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган фазилатлар ва дастлабки касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган ҳуқуқий ва бошқа умумкасбий фанлардан семинар ва амалий-ўқув машғулотлари ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кўп йиллик бой амалий тажрибага эга ходимлари жалб этилган ҳолда ўтказилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида юқори сифатли ўқув-тарбия жараёнини таъминлашда, шунингдек педагоглар малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан тизимли равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз тизимидаги академик лицейларда таълим йўналишларини ички ишлар органларининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб мустақил белгилайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўқувчиларни ўз тизимидаги академик лицейларга ўқишга қабул қилиш имтиҳонларини шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейлари деб аталади) мақоми, асосий мақсади ва вазифалари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, бошқариш, шунингдек уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни белгилайди.

2. ИИВ академик лицейи давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.

3. ИИВ академик лицейида ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ички ишлар органларига касбий йўналтиришни ҳамда уларни Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИИВ академик лицейларига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради ҳамда уларнинг ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиради ва уларга ахборот-ресурс таъминотида амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатади.

6. ИИВ академик лицейи юридик шахс ҳисобланади ҳамда банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.

2-боб. ИИВ академик лицейларининг мақсади ва вазифалари

7. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ИИВ академик лицейлари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

8. Қуйидагилар ИИВ академик лицейларининг вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;

ёшларни Ватанга, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш;

ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, касбий кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни сингдириш ва уларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

ўқувчиларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат ва ҳимоя қилиш, улар билан хушмуомала бўлиш маданиятини шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш вазифаларини виждонан бажаришга қодир бўлган профессионал ходимларни тайёрлашни таъминлаш;

ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш;

ўқувчиларда кенг дунёқараш, соғлом фикрлаш, алоҳида шароитларда вазиятга тўғри баҳо бериш кўникмаларини ва турли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

ўқувчиларда жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти бўйича тасаввурларни ҳосил қилиш;

ўқувчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган касбий-психологик билим ва кўникмаларни шакллантириш.

3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

9. ИИВ академик лицейида ўқув жараёни давлат таълим стандартларига асосан ҳамда ўқувчиларни ички ишлар органларида хизматни ўташ ва Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

ИИВ академик лицейларининг таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мустақил белгиланади.

10. ИИВ академик лицейларида ўқиш давлат ва рус тилида олиб борилади.

11. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотининг турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, ИИВ академик лицейининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ИИВ академик лицейларининг самарали фаолият кўрсатиши, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатади.

13. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.

14. Ўқув машғулотлари давлат ва нодавлат ташкилотларининг мутахассислари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан белгиланган тартибда соатбай ҳақ тўлаш асосида ўтказилиши ҳамда машғулотларга ички ишлар органларининг бой амалий тажрибага эга амалиёт ходимлари жалб этилиши мумкин.

14 1 . ИИВ академик лицейлари ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Бунда қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.

15. ИИВ академик лицейларида ўқув машғулотларига илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, таълим беришда ўқув жараёнини ички ишлар органларининг амалий фаолияти билан боғлашга қаратилган илмий-методик ишлар олиб борилади.

16. Ўқув жараёни давомида ўқувчиларнинг жамловчи ички ишлар органларининг соҳавий хизматларида, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида амалиёт ўташлари белгиланади.

17. Ўқув амалиётини ўташ тартиби ва муддатлари ички ишлар вазирлигининг алоҳида ишлаб чиқилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилади.

18. Ўқитиш, жисмоний ва жанговар тайёргарликни ошириш, меҳнат, дам олиш ва турли маънавий-маърифий тадбирларни биргаликда олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби ўқувчиларнинг ИИВ академик лицейидан бошқа академик лицейларида белгиланган таълим олишининг умумий тартиб-қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва ИИВ академик лицейлари педагогик кенгашларининг қарори билан тасдиқланади.

19. ИИВ академик лицейининг мансабдор шахслари ва ўқувчиларининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари ИИВ академик лицейининг уставида белгиланади.

20. ИИВ академик лицейларида ўқувчилар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган мезонлар асосида амалга оширилади.

Ўқув йили якунлангандан кейин ИИВ академик лицейи ўқувчиларини ҳар бир босқичда ўзлаштириш ва аттестация натижалари бўйича навбатдаги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг бир босқичдан кейинги босқичга ўтиши ИИВ академик лицейи директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

4-боб. ИИВ академик лицейи ўқувчилари ва уларни ўқишга қабул қилиш

21. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ҳар йилги квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади.

22. ИИВ академик лицейларига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

ИИВ академик лицейларига қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

24. ИИВ академик лицейига ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

25. ИИВ академик лицейлари ўқувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ИИВ академик лицейи уставида белгиланади.

26. ИИВ академик лицейида ўқиш муддати икки йилдан иборат бўлади. Гуруҳлардаги ўқувчилар сони эса — 26 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.

4 1 -боб. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва уларни ўқишдан четлаштириш

27 1 . Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ИИВ академик лицейларига кўчириш тақиқланади.

27 2 . Ўқувчиларнинг ўқиши бир ИИВ академик лицейидан бошқа ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда ёзги таътил даврида, ўқувчи республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтганда ёки ота-онаси хизмат ўташ жойини ўзгартирганда эса, ўқув йили даврида ҳам кўчирилади.

27 3 . Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига биноан, бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

б) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

в) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки давлатга чиқиб кетганда;

г) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича ўтказилган якуний назоратда иккита ва ундан ортиқ фанлар бўйича қониқарсиз баҳо олганда);

д) бир семестр мобайнида машғулотларда узрли сабабларсиз 72 соат ва ундан кўп қатнашмаганда (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, яқин қариндошининг тўйи, маърака ва маросимларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно);

е) ўқувчи томонидан ИИВ академик лицейининг кун тартибига мунтазам риоя этмаслик ёки ички тартиб-қоидалари қўпол равишда бузилганда;

ж) ўқувчи томонидан содир этилган жиноят учун суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

з) вафот этганлиги сабабли;

и) ота-онаси бошқа давлатга хизмат сафарига юборилганда улар билан жўнаб кетганда.

27 4 . ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчилар ўқишга қайта тикланмайди, мазкур Низом 27 3 -бандининг « б » ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

27 5 . Мазкур Низом 27 3 -бандининг « б » ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда ўқишдан четлатилганлигига 1 йилдан 2 йилгача муддат бўлган ўқувчиларнинг ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

27 6 . ИИВ академик лицейларидан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Болалар масалалари бўйича комиссияга тақдим этилади.

27 7 . ИИВ академик лицейдан четлаштирилган ўқувчиларни Болалар масалалари бўйича комиссия томонидан яшаш манзили бўйича мажбурий умумий ўрта таълимга жалб этиш тўғрисида қарори билан биргаликда ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

27 8 . Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 10 кун муддат ичида ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш масаласини ҳал этади ва бу тўғрисида ИИВ академик лицейига ҳамда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига ёзма равишда маълумот юборади.

Бунда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига юбориладиган маълумотга ИИВ академик лицейидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

27 9 . Ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тўғрисидаги маълумотни олган ИИВ академик лицейи директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва 3 кун муддатда ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасасига жўнатади.

27 10 . Ўқишдан четлаштирилган ёки ўқиши кўчирилаётган ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасаси директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

27 11 . Ўқувчиларни четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар, педагогик кенгашнинг қарори, буйруқ, ариза, ўзлаштириш дафтарчаси ИИВ академик лицейида сақланади».

5-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, ИИВ академик лицейини бошқариш

28. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ИИВ академик лицейида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

ИИВ академик лицейларига ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишга қабул қилинади.

29. ИИВ академик лицейи ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

30. ИИВ академик лицейи раҳбарияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқувчиларнинг ўқиш, меҳнат ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.

31. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. ИИВ академик лицейлари директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда ИИВ академик лицейи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

32. Директор:

ИИВ академик лицейи фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ИИВ академик лицейининг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;

ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

33. Ўқув босқичларда академик гуруҳларга гуруҳ сардорлари ИИВ академик лицейи директорининг буйруғи билан ватанпарвар, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган ташкилотчи ҳамда фаол ўқувчилар орасидан тайинланади.

34. ИИВ академик лицейида директор ҳузурида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик кенгаш ташкил этилади.

Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари ИИВ академик лицейи уставида белгиланади.

35. ИИВ академик лицейининг директори ва ўринбосарлари, шунингдек бошқа мансабдор шахслари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракти)да ва ИИВ академик лицейи уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан жавоб берадилар.

6-боб. Давлат органларининг ИИВ академик лицейларини бошқариш бўйича ваколатлари

36. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

соҳага оид олий таълим муассасалари базасида ва малака ошириш муассасаларида ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этиш;

илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик таъминланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни юксак ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган маънавий-маърифий ва тарбиявий комплекс ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш, уларда ИИВ академик лицейидаги ўқитиш йўналишларига мувофиқ киритилган махсус фанлар бўйича касбий маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш.

37. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

ИИВ академик лицейларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ИИВ академик лицейларининг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

ички ишлар органлари хизматига йўналтирилган мавзудаги машғулотларни ўтказишда зарур ёрдам кўрсатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларнинг ИИВ академик лицейлари ўқувчиларини Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ёшларни ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурини амалга ошириш;

ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;

якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ИИВ академик лицейлари битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.

38. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиришни ҳамда уларга амалий жиҳатдан ва ахборот ресурслари орқали кўмаклашишни амалга оширади.

7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

39. ИИВ академик лицейи фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва ИИВ академик лицейининг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

хорижий давлатлар давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

40. ИИВ академик лицейлари молиявий маблағлардан қонун ҳужжатларига ҳамда ўзининг уставига мувофиқ фойдаланилади.

41. ИИВ академик лицейларининг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар ва академик лицейнинг мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат.

42. ИИВ академик лицейининг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.

43. ИИВ академик лицейи ўқувчилари академик лицейларининг мавжуд ётоқхонасидан қонун ҳужжатларида белгиланган умумий талаблар асосида фойдаланишлари мумкин.

44. ИИВ академик лицейи ўқувчилари таълим олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда таълим муассасасининг ўзига хослигини акс эттирувчи рамзий белгилари мавжуд бўлган намунадаги кийимда юрадилар.

45. ИИВ академик лицейининг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчиларига академик лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари жорий этилади.

45 1 . Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади

46. ИИВ академик лицейи директорининг пул таъминоти ички ишлар органлари ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар ва нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

47. ИИВ академик лицейи белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

48. ИИВ академик лицейида хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органларининг ваколатли хизматлари томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

49. ИИВ академик лицейларини ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

50. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг « Таълим тўғрисида » ва « Ички ишлар органлари тўғрисида » қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, умумтаълим муассасаларининг 9-синфларини тамомлаган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейи деб аталади) танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. ИИВ академик лицейларига қабул йилида умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

3. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган квотага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига ИИВ академик лицейларига кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари ва Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг қарор (баённома)ларида белгиланган ИИВ академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизгача қўшимча квота ажратилади.

ИИВнинг академик лицейларига ўқишга қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг намунали формали кийим-боши, ўқув қуроллари ва озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлар ҳамда вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади.

Қабул комиссияси таркибига ИИВ академик лицейи директори, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашидан бир нафардан аъзо киритилади. ИИВ академик лицейи директори комиссия котиби ҳисобланади.

Махсус-профессионал танлов бўйича имтиҳонларга қабул комиссияси таркибига қўшимча равишда тор доирадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.

6. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари контингентини сифатли ва мақсадли бутлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:

дастлабки танлов;

махсус-профессионал танлов;

тест синови.

7. Дастлабки танлов ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишни, тиббий комиссия кўригидан ўтказишни, номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишни, якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказишни, дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

8. Махсус-профессионал танлов номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини, умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ҳамда уларни тест синовларига қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

Номзодлар билан якуний суҳбат ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида якка тартибда ўтказилади.

9. Қабул комиссиясига тест синовларини ўтказиш учун қуйидагилар юкланади:

махсус-профессионал танлов натижалари асосида тест синовларига қўйилган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

тест синовлари натижалари бўйича ИИВ академик лицейларига биринчи босқичга номзодларни ўқишга қабул қилиш рўйхатини тайёрлаш ва буйруққа киритиш учун ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларига тақдим этиш;

номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш (қабул комиссияси баённомалари, ИИВ академик лицейлари биринчи босқичига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар рўйхати, тест синовлари натижалари бўйича умумий рўйхат) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этиш;

номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босадиган шахсларнинг ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

10. Номзодларни ўқишга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик принциплари асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

11. Номзодларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ўқишга номзодларни холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.

2-боб. Дастлабки танлов

13. ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат олиб бориши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятни аниқлаш дастлабки танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

14. Дастлабки танловда қуйидагилар амалга оширилади:

ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;

якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;

номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;

тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.

15. Қуйидагилар номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишда бирламчи вазифа ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш;

номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш;

ўқишда ва спорт мусобақаларида эришган натижаларини аниқлаш;

номзодни ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш.

16. Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳудудий жиҳатдан тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири номига ариза;

б) белгиланган шаклдаги сўровнома;

в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

г) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;

д) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

е) фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;

ж) 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

17. Дастлабки ва махсус-профессионал танлов талабларига жавоб берадиган, таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари;

б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари;

мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни академик лицейига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;

ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.

в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.

17 1 . Тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича тест синовларисиз максимал балл олиш учун номзодлар томонидан қўшимча равишда қуйидаги сертификатлар тақдим этилади:

а) инглиз тилидан:

International English Language Testing System (IELTS academic) бўйича 5 балл;

Test of English as a Foreign Language (TOEFL) бўйича IBT 42 балл;

Cambridge Assessment English PET бўйича B1;

Миллий сертификат B1.

б) немис тилидан:

Goethe-Zertifikat бўйича B1;

TestDaf бўйича B1;

Deutsches Sprachdiplom бўйича B1.

в) француз тилидан:

Diplome dʼEtudes en Langue Francaise (DELF) бўйича B1;

Test de Connaissance du Francais (TCF) бўйича B1;

г) бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича (испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили) B1;

д) умумтаълим фанлари бўйича C.

18. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ( 17-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан қабул йилининг 1 июнь кунига қадар тегишли ИИВ академик лицейининг қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.

Қабул йилининг 1 июнь кунидан сўнг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Қабул комиссияси номзодларнинг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармасига тақдим этади.

19. Номзодлар билан якка тартибдаги дастлабки суҳбат уларнинг яшаш жойи ҳудудидан келиб чиқиб, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўтказилади.

Якка тартибдаги дастлабки суҳбатда қуйидагилар аниқланади:

номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлиги;

бурчни ҳис этиши, қатъиятлиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги;

номзод тўғрисидаги турли маълумотлар (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларида хизматга муносабати ва шу кабилар);

ички ишлар органлари ходими касбини танлашининг сабаблари, асослари ва бошқалар.

20. Якка тартибдаги дастлабки суҳбат натижасида қуйидаги хулосалар берилади:

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилади;

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилмайди.

21. Номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан тақдим этиладиган методикалар бўйича психологик тест синовлари ўтказилади.

Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалар тузилади:

ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилади;

ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмайди.

Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра, танловдан ўта олмаган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

22. Номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш тиббий комиссия кўригидан ўтказишда асосий вазифа ҳисобланади.

Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади.

Соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

23. ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзоддан ариза олингандан сўнг, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси томонидан номзоднинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатлилиги ёки муомала лаёқати чекланмаганлиги, муқаддам судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судланганлик ҳолатининг олиб ташланганлиги ва ички ишлар вазири томонидан белгиланган бошқа талаблар асосида ўрганилади.

24. Дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан ўрганилади.

Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси томонидан белгиланадиган муддатларда тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганади ва натижаси юзасидан махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодларнинг рўйхати ҳамда ҳар бир номзод бўйича ИИВ академик лицейларининг қабул комиссиясига умумлаштирилган маълумотнома тақдим этади.

25. Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди.

26. Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:

номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;

номзод белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса;

номзоднинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик ҳолати олиб ташланмаган бўлса;

номзодга нисбатан жиноят иши, суриштирув ва дастлабки тергов ишлари юритилганда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса;

яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.

27. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармасида сақланади.

3-боб. Махсус-профессионал танлов

28. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англайдиган, кенг дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятга эга, етакчилик сифатлари ривожланган, жисмоний тайёргарликка эга, орфографик ва пунктуацион саводхонлик бўйича талабларга жавоб берадиган номзодларни аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

29. Махсус-профессионал танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;

махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.

30. ИИВ академик лицейида махсус-профессионал танлов тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар билан ўтказилади.

31. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.

Ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

32. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов қабул комиссияси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

33. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан номзоднинг республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англаши, кенг дунёқарашга ва интеллектуал салоҳиятга эгалиги, етакчилик сифатлари ривожланганлиги, билими, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

34. Номзодларнинг тест синовларини топширишга қўйиш масаласи махсус-профессионал танлов натижалари бўйича узил-кесил ҳал этилади.

4-боб. Тест синовлари

35. Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

36. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилининг бирида топширадилар.

37. Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли ИИВ академик лицейи қабул комиссиясига тақдим этилади.

38. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.

5-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар

39. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:

ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда охирги уч йил (қабул йили ва ундан олдинги икки йил), республика фан олимпиадаларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил), Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг республика босқичида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб бўлган номзодлар;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида, тест синовларисиз имтиёз тартибида махсус-профессионал танловда тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда қабул қилиниб, тўплаган баллари тенг бўлиб қолган номзодлар умумий квотадан ташқари қабул қилинади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус-профессионал танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослашган мактаб-интернатининг дастлабки танлов натижаларига жавоб берадиган битирувчилари ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарори, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар доимий яшаш манзили бўйича махсус-профессионал танлов ва тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади.

39 1 . Низомнинг 17 1 -бандида белгиланган даражадаги сертификатларга эга бўлган номзодларга тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан тест синовларисиз максимал балл берилади.

6-боб. Қабул қилиш тартиби

40. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар асосида амалга оширилади.

41. Номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тест синови натижаларига асосан амалга оширилади.

42. Бир нечта номзоднинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда улар ИИВ академик лицейларига белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.

43. Тест синовлари натижаларига асосан ИИВ академик лицейларининг қабул комиссияси ўқишга кирган ўқувчилар рўйхатини тузади ҳамда биринчи босқичга қабул қилиш тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва ИИВ академик лицейи муҳри билан тасдиқланади.

44. Қабул комиссияси баённомаси номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришга асос бўлади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

45. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 26 сентябрь,

767-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2017 й., 09/17/767/0022-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 06.05.2019 й., 09/19/374/3094-сон, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademik litseylarining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3216-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek ichki ishlar organlari uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3216-son qarori bilan:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga aylantiriladigan akademik litsey va kasb-hunar kollejlari roʻyxati tasdiqlanganligi;

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi taʼlim shakliga qabul faqat Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari, harbiy akademik litseylar bitiruvchilari, shuningdek ichki ishlar organlari xodimlari tarkibidan amalga oshirilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga va Favqulodda vaziyatlar vazirligi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining bitiruvchilari uchun ularning test sinovlari davomida toʻplash mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 10 foizi miqdorida qoʻshimcha ballar tarzida imtiyozli shartlar tatbiq etilishi;

Ichki ishlar vazirligi akademiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti yoki Favqulodda vaziyatlar vazirligi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kira olmagan idoraviy akademik litseylarning bitiruvchilari ushbu vazirliklar va idoralar rahbarlari tomonidan belgilanadigan tartibda ustunlik asosida tegishlicha ichki ishlar organlariga, Milliy gvardiyaning qoʻriqlash xizmatiga va Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga xizmatga qabul qilinadi.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarida taʼlim olayotgan oʻquvchilarda ichki ishlar organlari xodimlari uchun zarur boʻlgan fazilatlar va dastlabki kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish maqsadida tashkil etiladigan huquqiy va boshqa umumkasbiy fanlardan seminar va amaliy-oʻquv mashgʻulotlari hududiy ichki ishlar organlari hamda boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarning koʻp yillik boy amaliy tajribaga ega xodimlari jalb etilgan holda oʻtkazilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarida yuqori sifatli oʻquv-tarbiya jarayonini taʼminlashda, shuningdek pedagoglar malakasini oshirishni tashkil etish yuzasidan tizimli ravishda har tomonlama metodik va amaliy yordam koʻrsatsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi oʻz tizimidagi akademik litseylarda taʼlim yoʻnalishlarini ichki ishlar organlarining kadrlarga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqib mustaqil belgilaydi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi oʻquvchilarni oʻz tizimidagi akademik litseylarga oʻqishga qabul qilish imtihonlarini shaffof va xolisona oʻtkazilishini taʼminlasin hamda har qanday korrupsiyaviy holatlarning oldini olish boʻyicha taʼsirchan choralarni koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan birgalikda Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ikki oy muddatda ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov va oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining (keyingi oʻrinlarda IIV akademik litseylari deb ataladi) maqomi, asosiy maqsadi va vazifalari, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish, boshqarish, shuningdek ularni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlashni belgilaydi.

2. IIV akademik litseyi davlat taʼlim muassasasi hisoblanadi va oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, boshqa qonun hujjatlariga va oʻz ustaviga muvofiq amalga oshiradi.

3. IIV akademik litseyida oʻquv-tarbiya jarayoni oʻquvchilarni ichki ishlar organlariga kasbiy yoʻnaltirishni hamda ularni Ichki ishlar vazirligining oliy taʼlim muassasalarida oʻqishini nazarda tutadigan davlat taʼlim standartlari, oʻquv rejalari va dasturlari talablariga muvofiq ravishda amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi IIV akademik litseylariga umumiy rahbarlik qiladi, nazoratni tashkil etadi, tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi hamda ularning hududiy ichki ishlar organlari bilan hamkorligini taʼminlaydi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi IIV akademik litseylarining oʻquv-metodik jarayonini muvofiqlashtiradi va ularga axborot-resurs taʼminotida amaliy jihatdan yordam koʻrsatadi.

6. IIV akademik litseyi yuridik shaxs hisoblanadi hamda banklarda hisob raqamlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻzining nomi koʻrsatilgan muhrga, shtampga, blankalarga ega boʻladi.

2-bob. IIV akademik litseylarining maqsadi va vazifalari

7. Oʻquvchilarni chuqurlashtirilgan va kasbga yoʻnaltirilgan holda oʻqitish, intellektual rivojlanishini taʼminlash hamda yuksak vatanparvarlik ruhida tarbiyalash IIV akademik litseylari faoliyatining maqsadi hisoblanadi.

8. Quyidagilar IIV akademik litseylarining vazifalari hisoblanadi:

oʻquvchilarni chuqurlashtirilgan va kasbga yoʻnaltirilgan oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi davlat taʼlim standarti talablariga muvofiq sifatli oʻqitishni tashkil etish;

yoshlarni Vatanga, yuksak fuqarolik hamda demokratiya, mustaqillik gʻoyalariga, oʻz xalqining maʼnaviy va tarixiy qadriyatlariga sadoqat ruhida tarbiyalash;

oʻquvchilarga qonunchilikni toʻgʻri tushunishni va ularga rioya qilishni taʼminlaydigan yuksak madaniyatni, kasbiy koʻnikmalarni, faol ijtimoiy-fuqarolik xulq-atvorni singdirish va ularda maʼnaviy-axloqiy fazilatlarni shakllantirish;

oʻquvchilarda fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini hurmat va himoya qilish, ular bilan xushmuomala boʻlish madaniyatini shakllantirish, jamoat tartibini saqlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish vazifalarini vijdonan bajarishga qodir boʻlgan professional xodimlarni tayyorlashni taʼminlash;

oʻquvchilarda jismoniy chidamlilik, kuch, chaqqonlik va tezkorlikni rivojlantirish;

oʻquvchilarda keng dunyoqarash, sogʻlom fikrlash, alohida sharoitlarda vaziyatga toʻgʻri baho berish koʻnikmalarini va turli yot gʻoyalarga qarshi mafkuraviy immunitetni shakllantirish;

oʻquvchilarda jinoyatchilikka qarshi murosasiz munosabatni shakllantirish, shuningdek jamoat tartibini saqlash va huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyati boʻyicha tasavvurlarni hosil qilish;

oʻquvchilarda ichki ishlar organlari xodimlari uchun zarur boʻlgan kasbiy-psixologik bilim va koʻnikmalarni shakllantirish.

3-bob. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish

9. IIV akademik litseyida oʻquv jarayoni davlat taʼlim standartlariga asosan hamda oʻquvchilarni ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash va Ichki ishlar vazirligining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishlari uchun maqsadli tayyorlashni nazarda tutadigan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq tashkil etiladi.

IIV akademik litseylarining taʼlim yoʻnalishlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan mustaqil belgilanadi.

10. IIV akademik litseylarida oʻqish davlat va rus tilida olib boriladi.

11. Oʻquv rejasi, oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv mashgʻulotining turlari, auditoriya va auditoriyadan tashqari oʻquv-tarbiyaviy ishlar, shuningdek oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa masalalari Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi davlat taʼlim standartlari talablaridan kelib chiqib, IIV akademik litseyining oʻziga xosligi hisobga olingan holda belgilanadi.

12. Hududiy ichki ishlar organlarining rahbarlari IIV akademik litseylarining samarali faoliyat koʻrsatishi, oʻquv-tarbiya jarayonining tashkil etilishida ularga zarur amaliy yordam koʻrsatadi.

13. Oʻquvchilarni tarbiyalash va oʻqitish jarayonida auditoriya va auditoriyadan tashqari mashgʻulotlar oʻtkazishning turli zamonaviy shakllari va interfaol usullaridan foydalaniladi.

14. Oʻquv mashgʻulotlari davlat va nodavlat tashkilotlarining mutaxassislari, oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari tomonidan belgilangan tartibda soatbay haq toʻlash asosida oʻtkazilishi hamda mashgʻulotlarga ichki ishlar organlarining boy amaliy tajribaga ega amaliyot xodimlari jalb etilishi mumkin.

14 1 . IIV akademik litseylari oʻquv-tayyorlov markazlarini tashkil etgan holda, ish vaqtidan tashqari paytda akademik litsey oʻqituvchilari tomonidan oʻquvchi va fuqarolar uchun ixtiyoriylik asosida qoʻshimcha oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha pulli taʼlim xizmatlarini koʻrsatish huquqiga ega.

Bunda qoʻshimcha oʻquv mashgʻulotlaridan tushgan mablagʻlarning 50 foizi mashgʻulot oʻtkazgan oʻqituvchining mehnatiga haq toʻlashga qoʻshimcha ustama uchun, qolgan qismi akademik litseyning moddiy-texnik va oʻquv bazasini rivojlantirish, xodimlarni ragʻbatlantirish va boshqa xarajatlarga yoʻnaltiriladi.

15. IIV akademik litseylarida oʻquv mashgʻulotlariga ilgʻor pedagogik va zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish, taʼlim berishda oʻquv jarayonini ichki ishlar organlarining amaliy faoliyati bilan bogʻlashga qaratilgan ilmiy-metodik ishlar olib boriladi.

16. Oʻquv jarayoni davomida oʻquvchilarning jamlovchi ichki ishlar organlarining sohaviy xizmatlarida, shuningdek huquqbuzarliklar profilaktikasi xizmatida amaliyot oʻtashlari belgilanadi.

17. Oʻquv amaliyotini oʻtash tartibi va muddatlari ichki ishlar vazirligining alohida ishlab chiqilgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlari talablari asosida amalga oshiriladi.

18. Oʻqitish, jismoniy va jangovar tayyorgarlikni oshirish, mehnat, dam olish va turli maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni birgalikda olib borishning tibbiy-pedagogik asoslanishini taʼminlaydigan kun tartibi oʻquvchilarning IIV akademik litseyidan boshqa akademik litseylarida belgilangan taʼlim olishining umumiy tartib-qoidalarini hisobga olgan holda tuziladi va IIV akademik litseylari pedagogik kengashlarining qarori bilan tasdiqlanadi.

19. IIV akademik litseyining mansabdor shaxslari va oʻquvchilarining vazifalari va funksional majburiyatlari IIV akademik litseyining ustavida belgilanadi.

20. IIV akademik litseylarida oʻquvchilar bilimini baholash Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi tomonidan belgilangan mezonlar asosida amalga oshiriladi.

Oʻquv yili yakunlangandan keyin IIV akademik litseyi oʻquvchilarini har bir bosqichda oʻzlashtirish va attestatsiya natijalari boʻyicha navbatdagi bosqichga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Oʻquvchilarning bir bosqichdan keyingi bosqichga oʻtishi IIV akademik litseyi direktorining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.

4-bob. IIV akademik litseyi oʻquvchilari va ularni oʻqishga qabul qilish

21. IIV akademik litseylariga qabul Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan ichki ishlar organlarining ehtiyojini inobatga olgan holda belgilanadigan har yilgi kvotalar boʻyicha tanlov asosida amalga oshiriladi.

22. IIV akademik litseylariga umumtaʼlim muassasalarining 9-sinfini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi shahodatnomaga ega boʻlgan, sogʻligʻi jihatidan oʻqishga yaroqli deb topilgan, tanlovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar oʻqishga qabul qilinadi.

IIV akademik litseylariga qabul qilish tartibi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom bilan belgilanadi.

24. IIV akademik litseyiga oʻqishga qabul qilinadigan shaxslar oʻquvchilar deb ataladi, ularga belgilangan namunadagi oʻquvchi bileti va oʻzlashtirish daftarchasi beriladi.

25. IIV akademik litseylari oʻquvchilarining huquq va majburiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan IIV akademik litseyi ustavida belgilanadi.

26. IIV akademik litseyida oʻqish muddati ikki yildan iborat boʻladi. Guruhlardagi oʻquvchilar soni esa — 26 kishidan ortiq boʻlmasligi kerak.

27. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-martdagi PQ-2829-son qaroriga muvofiq akademik litseylar bitiruvchilariga akademik litseyni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi diplom hamda ijtimoiy-gumanitar taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha maxsus chuqurlashtirilgan tayyorgarlikni talab etmaydigan alohida mutaxassisliklar boʻyicha davlat namunasidagi sertifikat beriladi.

4 1 -bob. IIV akademik litseylari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va ularni oʻqishdan chetlashtirish

27 1 . Oʻquvchilarni boshqa taʼlim muassasalaridan IIV akademik litseylariga koʻchirish taqiqlanadi.

27 2 . Oʻquvchilarning oʻqishi bir IIV akademik litseyidan boshqa IIV akademik litseyiga Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamentining Taʼlim jarayonini tashkil etish boshqarmasi bilan kelishilgan holda yozgi taʼtil davrida, oʻquvchi respublikaning bir hududidan ikkinchi hududiga doimiy yashash uchun koʻchib oʻtganda yoki ota-onasi xizmat oʻtash joyini oʻzgartirganda esa, oʻquv yili davrida ham koʻchiriladi.

27 3 . Oʻquvchilar quyidagi hollarda oʻqishdan chetlashtirilishi mumkin:

a) oʻz xohishiga binoan, boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirilishi munosabati bilan;

b) salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);

v) doimiy yashash uchun boshqa hududga yoki davlatga chiqib ketganda;

g) oʻquvchi tomonidan oʻquv dasturi va oʻquv rejasi talablari bajarilmaganda (semestr yakuni boʻyicha oʻtkazilgan yakuniy nazoratda ikkita va undan ortiq fanlar boʻyicha qoniqarsiz baho olganda);

d) bir semestr mobaynida mashgʻulotlarda uzrli sabablarsiz 72 soat va undan koʻp qatnashmaganda (vaqtincha mehnatga layoqatsizligi, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etganligi, yaqin qarindoshining toʻyi, maʼraka va marosimlarini oʻtkazishda ishtirok etishi bilan bogʻliq holatlar bundan mustasno);

e) oʻquvchi tomonidan IIV akademik litseyining kun tartibiga muntazam rioya etmaslik yoki ichki tartib-qoidalari qoʻpol ravishda buzilganda;

j) oʻquvchi tomonidan sodir etilgan jinoyat uchun sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;

z) vafot etganligi sababli;

i) ota-onasi boshqa davlatga xizmat safariga yuborilganda ular bilan joʻnab ketganda.

27 4 . IIV akademik litseylaridan chetlashtirilgan oʻquvchilar oʻqishga qayta tiklanmaydi, mazkur Nizom 27 3 -bandining “ b ” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

27 5 . Mazkur Nizom 27 3 -bandining “ b ” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan hollarda oʻqishdan chetlatilganligiga 1 yildan 2 yilgacha muddat boʻlgan oʻquvchilarning oʻqishini qayta tiklash Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti Taʼlim jarayonini tashkil etish boshqarmasi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

27 6 . IIV akademik litseylaridan chetlatilgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar akademik litsey direktori tomonidan qaror qabul qilingan kundan boshlab bir hafta muddatda tegishli tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi Bolalar masalalari boʻyicha komissiyaga taqdim etiladi.

27 7 . IIV akademik litseydan chetlashtirilgan oʻquvchilarni Bolalar masalalari boʻyicha komissiya tomonidan yashash manzili boʻyicha majburiy umumiy oʻrta taʼlimga jalb etish toʻgʻrisida qarori bilan birgalikda hujjatlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Xalq taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalariga yuboriladi.

27 8 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi yoki Xalq taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari 10 kun muddat ichida oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish masalasini hal etadi va bu toʻgʻrisida IIV akademik litseyiga hamda oʻquvchining oʻqishi koʻchirilayotgan taʼlim muassasasiga yozma ravishda maʼlumot yuboradi.

Bunda oʻquvchining oʻqishi koʻchirilayotgan taʼlim muassasasiga yuboriladigan maʼlumotga IIV akademik litseyidan taqdim etilgan hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi.

27 9 . Oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish toʻgʻrisidagi maʼlumotni olgan IIV akademik litseyi direktori oʻquvchini oʻquvchilar safidan chiqarish haqida buyruq chiqaradi va 3 kun muddatda oʻquvchini qabul qilayotgan taʼlim muassasasiga joʻnatadi.

27 10 . Oʻqishdan chetlashtirilgan yoki oʻqishi koʻchirilayotgan oʻquvchini qabul qilayotgan taʼlim muassasasi direktori 3 kun muddatda oʻquvchini oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.

27 11 . Oʻquvchilarni chetlashtirish va boshqa taʼlim muassasasiga oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlar, pedagogik kengashning qarori, buyruq, ariza, oʻzlashtirish daftarchasi IIV akademik litseyida saqlanadi”.

5-bob. Rahbar va pedagog kadrlar, IIV akademik litseyini boshqarish

28. Tegishli maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka va yuksak axloqiy sifatlarga ega boʻlgan shaxslar IIV akademik litseyida pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadirlar.

IIV akademik litseylariga oʻqituvchilar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishga qabul qilinadi.

29. IIV akademik litseyi oʻqituvchilar tarkibini attestatsiyadan oʻtkazish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

30. IIV akademik litseyi rahbariyati qonun hujjatlarida belgilangan tartibda oʻquvchilarning oʻqish, mehnat va dam olish sharoitlariga rioya etishi yuzasidan javob beradi.

31. IIV akademik litseyiga Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi. IIV akademik litseylari direktorlarining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti Taʼlim jarayonini tashkil etish boshqarmasi bilan kelishilgan holda IIV akademik litseyi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.

32. Direktor:

IIV akademik litseyi faoliyatiga rahbarlik qiladi;

oʻquvchilarning sifatli oʻqitilishi va tarbiyalanishi, oʻquv rejalari va dasturlarining bajarilishi, IIV akademik litseyining oʻquv-metodik va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati uchun javob beradi;

xodimlar va oʻqituvchilarni ishga qabul qiladi va ishdan boʻshatadi;

belgilangan shtatlar jadvaliga asosan xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida pedagog xodimlarning tarifikatsiya boʻyicha roʻyxatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.

33. Oʻquv bosqichlarda akademik guruhlarga guruh sardorlari IIV akademik litseyi direktorining buyrugʻi bilan vatanparvar, yuksak maʼnaviy-axloqiy sifatlarga ega boʻlgan tashkilotchi hamda faol oʻquvchilar orasidan tayinlanadi.

34. IIV akademik litseyida direktor huzurida oʻquv-tarbiyaviy jarayonni tashkil etish va takomillashtirishga koʻmaklashadigan kollegial organ hisoblanadigan pedagogik kengash tashkil etiladi.

Pedagogik kengashning vazifalari va funksiyalari IIV akademik litseyi ustavida belgilanadi.

35. IIV akademik litseyining direktori va oʻrinbosarlari, shuningdek boshqa mansabdor shaxslari malaka talablarida, mehnat shartnomasi (kontrakti)da va IIV akademik litseyi ustavida nazarda tutilgan oʻz funksional vazifalarini bajarishi yuzasidan javob beradilar.

6-bob. Davlat organlarining IIV akademik litseylarini boshqarish boʻyicha vakolatlari

36. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining vazifalari va funksiyalari hisoblanadi:

sohaga oid oliy taʼlim muassasalari bazasida va malaka oshirish muassasalarida oʻqituvchilar malakasini psixologik-pedagogik jihatdan oshirishni tashkil etish;

ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini taʼlim dasturlariga hamda oʻquv jarayoniga joriy etish boʻyicha ilmiy-metodik yordam koʻrsatish;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda oʻquv, oʻquv-metodik adabiyotlar va koʻrgazmali qoʻllanmalar ishlab chiqish, nashr ettirish hamda IIV akademik litseylarining oʻquv-metodik taʼminlanishini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda oʻquvchilarni yuksak vatanparvarlik ruhida, huquqiy, maʼnaviy-axloqiy va estetik tarbiyalashni taʼminlaydigan maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy kompleks ishlarni tashkil etish va amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda oʻquvchilarni aniq maqsadni koʻzlagan holda kasbga yoʻnaltirish va Ichki ishlar vazirligi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishga tayyorlash, ularda IIV akademik litseyidagi oʻqitish yoʻnalishlariga muvofiq kiritilgan maxsus fanlar boʻyicha kasbiy mahorat va koʻnikmalarni shakllantirish.

37. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining vazifalari va funksiyalari hisoblanadi:

IIV akademik litseylarining faoliyatiga rahbarlik qilish va nazoratni tashkil etish, tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan kelishgan holda Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi davlat taʼlim standartlariga muvofiq IIV akademik litseylarining oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan birgalikda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish, oʻqitishning zamonaviy shakl va usullarini, eng yangi pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, oʻquvchilarga global axborot-huquqiy va taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish;

ichki ishlar organlari xizmatiga yoʻnaltirilgan mavzudagi mashgʻulotlarni oʻtkazishda zarur yordam koʻrsatish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda viloyatlar IIBlarning IIV akademik litseylari oʻquvchilarini Ichki ishlar vazirligining oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun sifatli tayyorlashdagi roli va masʼuliyatini oshirish, shuningdek bevosita ishtirokini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi bilan birgalikda yoshlarni harbiy xizmatga chaqirishgacha dastlabki tayyorlash dasturini amalga oshirish;

IIV akademik litseylariga oʻqishga qabul qilish komissiyalari faoliyatini tashkil etish;

yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va IIV akademik litseylari bitiruvchilariga davlat namunasidagi diplomlar berish.

38. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi IIV akademik litseylarining oʻquv-metodik jarayonini muvofiqlashtirishni hamda ularga amaliy jihatdan va axborot resurslari orqali koʻmaklashishni amalga oshiradi.

7-bob. Moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash

39. IIV akademik litseyi faoliyatini moliyalashtirish qonun hujjatlariga muvofiq quyidagilar hisobidan amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Taʼlim va tibbiyot muassasalari moddiy-texnik bazasini rivojlantirish jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;

taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-pedagogik, ishlab chiqarish va IIV akademik litseyining ustavidagi vazifalariga muvofiq boʻlgan faoliyatning boshqa turlaridan olingan daromadlar;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari va maqsadli badallari;

xorijiy davlatlar davlat kreditlari va xalqaro moliya tashkilotlari mablagʻlari, shuningdek qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.

40. IIV akademik litseylari moliyaviy mablagʻlardan qonun hujjatlariga hamda oʻzining ustaviga muvofiq foydalaniladi.

41. IIV akademik litseylarining mol-mulki asosiy fondlar, aylanma mablagʻlar, moliyaviy resurslar va akademik litseyning mustaqil balansida aks etgan boshqa moddiy qiymatliklardan iborat.

42. IIV akademik litseyining oʻquv, laboratoriya xonalari va boshqa obyektlarini jihozlash davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiq oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi jarayonini moddiy-texnik taʼminlashning namunaviy normativlarida belgilanadi.

43. IIV akademik litseyi oʻquvchilari akademik litseylarining mavjud yotoqxonasidan qonun hujjatlarida belgilangan umumiy talablar asosida foydalanishlari mumkin.

44. IIV akademik litseyi oʻquvchilari taʼlim olish jarayonida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda taʼlim muassasasining oʻziga xosligini aks ettiruvchi ramziy belgilari mavjud boʻlgan namunadagi kiyimda yuradilar.

45. IIV akademik litseyining maʼmuriy-xoʻjalik xodimlari va oʻqituvchilariga akademik litseylarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shart-sharoitlari joriy etiladi.

45 1 . Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD), shuningdek, fan doktori yoxud fan doktori (DSc) ilmiy darajalariga, professor yoki dotsent ilmiy unvonlariga ega boʻlgan kafedra boshliqlari mehnatga haq toʻlash shartlariga koʻra oliy taʼlim muassasasining kafedra boshligʻi (mudiri)ga tenglashtiriladi

46. IIV akademik litseyi direktorining pul taʼminoti ichki ishlar organlari xodimlari uchun nazarda tutilgan imtiyozlar va normalarni hisobga olgan holda belgilanadi.

47. IIV akademik litseyi belgilangan tartibda oʻz ishlari natijalarining tezkor buxgalteriya hisobini amalga oshiradi, statistika va buxgalteriya hisobotlarini yuritadi.

48. IIV akademik litseyida xoʻjalik va moliyaviy intizomga rioya etilishini nazorat qilish ichki ishlar organlarining vakolatli xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

49. IIV akademik litseylarini tashkil etish va tugatish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

50. Mazkur Nizomni qoʻllash bilan bogʻliq yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonun hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

51. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor davlat organlari va tashkilotlarining rahbarlari hamda boshqa mansabdor shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “ Taʼlim toʻgʻrisida ” va “ Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida ” qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3216-son qarori va boshqa tegishli normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq, umumtaʼlim muassasalarining 9-sinflarini tamomlagan oʻquvchilarni (keyingi oʻrinlarda nomzod deb ataladi) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga (keyingi oʻrinlarda IIV akademik litseyi deb ataladi) tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.

2. IIV akademik litseylariga qabul yilida umumtaʼlim muassasalarining 9-sinfini tamomlaganligi toʻgʻrisida shahodatnomaga ega boʻlgan, sogʻligʻi jihatidan oʻqishga yaroqli deb topilgan, dastlabki, maxsus-professional tanlov va test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar oʻqishga qabul qilinadi.

3. IIV akademik litseylariga qabul Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadigan kvotaga muvofiq amalga oshiriladi.

Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlari farzandlariga IIV akademik litseylariga kirish uchun oʻquvchilarni qabul qilishning umumiy sonidan besh foizli kvota ajratiladi.

Ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari va Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiyaning qaror (bayonnoma)larida belgilangan IIV akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishning umumiy sonidan besh foizgacha qoʻshimcha kvota ajratiladi.

IIVning akademik litseylariga oʻqishga qabul qilingan ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalarning namunali formali kiyim-boshi, oʻquv qurollari va oziq-ovqat taʼminoti bilan bogʻliq sarf-xarajatlar Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

4. Qabul komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlar hamda viloyat IIB boshliqlari IIV akademik litseyi qabul komissiyasi raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining yuqori malakali va tajribali katta ofitserlari komissiya raisi oʻrinbosarlari etib belgilanadi.

Qabul komissiyasi tarkibiga IIV akademik litseyi direktori, ichki ishlar organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi hududiy boshqarmalari va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi hududiy Kengashidan bir nafardan aʼzo kiritiladi. IIV akademik litseyi direktori komissiya kotibi hisoblanadi.

Maxsus-professional tanlov boʻyicha imtihonlarga qabul komissiyasi tarkibiga qoʻshimcha ravishda tor doiradagi mutaxassislar ham jalb etilishi mumkin.

6. IIV akademik litseylari oʻquvchilari kontingentini sifatli va maqsadli butlash uchun quyidagilarni oʻz ichiga oladigan bosqichma-bosqich kompleks tanlov amalga oshiriladi:

dastlabki tanlov;

maxsus-professional tanlov;

test sinovi.

7. Dastlabki tanlov IIV akademik litseylariga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodga tegishli hujjatlar va uni tavsiflovchi maʼlumotlarni oʻrganishni, tibbiy komissiya koʻrigidan oʻtkazishni, nomzodning individual-psixologik xususiyatlarini oʻrganishni, yakka tartibdagi dastlabki suhbat oʻtkazishni, dastlabki tanlov yakuni boʻyicha nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildini va tanlov natijalarini oʻrganish hamda ularni maxsus-professional tanlovga qoʻyish masalasini hal etishni oʻz ichiga oladi.

8. Maxsus-professional tanlov nomzodning orfografik va punktuatsion savodxonlik darajasini, umumjismoniy tayyorgarligini aniqlash boʻyicha sinov va yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish hamda ularni test sinovlariga qoʻyish masalasini hal etishni oʻz ichiga oladi.

Nomzodlar bilan yakuniy suhbat oʻzbek, qoraqalpoq va rus tilida yakka tartibda oʻtkaziladi.

9. Qabul komissiyasiga test sinovlarini oʻtkazish uchun quyidagilar yuklanadi:

maxsus-professional tanlov natijalari asosida test sinovlariga qoʻyilgan nomzodlarning roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markaziga taqdim etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan test sinovlarini oʻtkazish uchun zarur sharoitlarni yaratish;

test sinovlari natijalari boʻyicha IIV akademik litseylariga birinchi bosqichga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish roʻyxatini tayyorlash va buyruqqa kiritish uchun hududlar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda viloyatlar IIBlariga taqdim etish;

nomzodlarni qabul qilish natijalari toʻgʻrisida hisobotlar tayyorlash (qabul komissiyasi bayonnomalari, IIV akademik litseylari birinchi bosqichiga oʻqishga qabul qilish uchun nomzodlar roʻyxati, test sinovlari natijalari boʻyicha umumiy roʻyxat) va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga taqdim etish;

nomzodlar, ularning ota-onalari yoki ularni oʻrnini bosadigan shaxslarning IIV akademik litseylariga oʻqishga qabul qilish masalalari boʻyicha shikoyatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqish.

10. Nomzodlarni oʻqishga qabul qilish tanlov yoʻli bilan, teng huquqlilik va odillik prinsiplari asosida, qabul qilishning yagona tartibi va qoidalariga rioya qilgan holda amalga oshiriladi.

11. Nomzodlarning oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi arizalarni topshirish muddatlari va qabul komissiyasiga taqdim etiladigan zarur hujjatlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

12. Hududiy ichki ishlar organlarining rahbarlari oʻqishga nomzodlarni xolisona va sifatli tanlab olish boʻyicha shaxsan masʼul hisoblanadi.

2-bob. Dastlabki tanlov

13. IIV akademik litseylariga oʻqishga kirish uchun murojaat qilgan nomzodlarning kelgusida ichki ishlar organlarida xizmat olib borishi uchun sogʻligʻi va ruhiy mosligi, barqaror ichki eʼtiqodi, intellektual va maʼnaviy-axloqiy salohiyatni aniqlash dastlabki tanlovning asosiy maqsadi hisoblanadi.

14. Dastlabki tanlovda quyidagilar amalga oshiriladi:

IIV akademik litseylariga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish;

yakka tartibda dastlabki suhbat oʻtkazish;

nomzodlarning individual-psixologik xususiyatlarini oʻrganish;

tibbiy komissiya koʻrigidan oʻtkazish;

dastlabki tanlov yakuni boʻyicha nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildini va tanlov natijalarini oʻrganish hamda ularni maxsus-professional tanlovga qoʻyish masalasini hal etish.

15. Quyidagilar nomzodga tegishli hujjatlar va uni tavsiflovchi maʼlumotlarni oʻrganishda birlamchi vazifa hisoblanadi:

taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish, nomzod toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rejali jamlash va tizimlashtirish;

nomzodning ijtimoiy faolligi va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarini aniqlash;

oʻqishda va sport musobaqalarida erishgan natijalarini aniqlash;

nomzodni ichki ishlar organlariga xizmatga qabul qilish maqsadga muvofiq yoki muvofiq emasligini aniqlash.

16. Dastlabki tanlovda ishtirok etish uchun nomzod quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

a) hududiy jihatdan tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB boshliqlari va Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri nomiga ariza;

b) belgilangan shakldagi soʻrovnoma;

v) oʻqish joyi va mahalla fuqarolar yigʻinidan tavsifnoma;

g) namuna asosida yozilgan batafsil tarjimai hol;

d) tugʻilganlik haqidagi guvohnoma yoki pasport nusxasi, mudofaa ishlari boʻlimlarida roʻyxatda turishi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomaning nusxasi;

e) fanlarni oʻzlashtirishi toʻgʻrisida oʻqish joyidan maktab direktori tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma;

j) 3 x 4 sm oʻlchamdagi 6 ta fotosurat (bosh kiyimsiz va burchaksiz) hamda 9 x 12 sm oʻlchamdagi 2 ta fotosurat (bosh kiyimsiz).

17. Dastlabki va maxsus-professional tanlov talablariga javob beradigan, taʼlim muassasalariga test sinovlarisiz qabul qilinish huquqiga ega boʻlgan ayrim toifadagi nomzodlar qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

a) tegishli ixtisoslik fani boʻyicha xalqaro olimpiadalar va respublika fan olimpiadalarining respublika bosqichi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi tomonidan oʻtkazilgan tanlovlar va musobaqalar gʻoliblari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining belgilangan namunadagi guvohnomalari;

b) oʻz xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlarining farzandlari;

mazkur kichik bandning birinchi xatboshisida belgilangan bolalarni akademik litseyiga tanlovdan tashqari qabul qilish toʻgʻrisida tegishli vazirlik va idoralar rahbarlarining iltimosnomasi;

oʻz xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan harbiy xizmatchi, huquqni muhofaza qilish organlari xodimining vafoti toʻgʻrisida xizmat tekshiruvi (maʼmuriy tekshiruv) xulosasining nusxasi;

oʻlim haqidagi guvohnoma nusxasi.

v) Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi.

17 1 . Test sinovlarining fanlar majmuasiga kiritilgan chet tili va umumtaʼlim fanlari boʻyicha test sinovlarisiz maksimal ball olish uchun nomzodlar tomonidan qoʻshimcha ravishda quyidagi sertifikatlar taqdim etiladi:

a) ingliz tilidan:

International English Language Testing System (IELTS academic) boʻyicha 5 ball;

Test of English as a Foreign Language (TOEFL) boʻyicha IBT 42 ball;

Cambridge Assessment English PET boʻyicha B1;

Milliy sertifikat B1.

b) nemis tilidan:

Goethe-Zertifikat boʻyicha B1;

TestDaf boʻyicha B1;

Deutsches Sprachdiplom boʻyicha B1.

v) fransuz tilidan:

Diplome dʼEtudes en Langue Francaise (DELF) boʻyicha B1;

Test de Connaissance du Francais (TCF) boʻyicha B1;

g) boshqa tillar uchun — milliy sertifikat yoki xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha (ispan, turk, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur, italyan, yapon tili) B1;

d) umumtaʼlim fanlari boʻyicha C.

18. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma yoki pasport, harbiy xizmatga chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma, oʻqishga imtiyozli kirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning ( 17-bandda koʻrsatilgan nomzodlar toifasi uchun) asl nusxalari nomzodlar tomonidan qabul yilining 1-iyun kuniga qadar tegishli IIV akademik litseyining qabul komissiyasiga shaxsan taqdim etiladi.

Qabul yilining 1-iyun kunidan soʻng oʻqishga imtiyozli kirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar qabul qilinmaydi.

Qabul komissiyasi nomzodlarning oʻqishga imtiyozli kirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarini qabul yilining 25-iyun kuniga qadar tegishli vazirlik va idoralar bilan koʻrib chiqilishi va Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdim etilishini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamentining Taʼlim jarayonini tashkil etish boshqarmasiga taqdim etadi.

19. Nomzodlar bilan yakka tartibdagi dastlabki suhbat ularning yashash joyi hududidan kelib chiqib, tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB boshliqlari va Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan oʻtkaziladi.

Yakka tartibdagi dastlabki suhbatda quyidagilar aniqlanadi:

nomzodning mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlarning mohiyati va ahamiyatini, davlatni himoya qilish boʻyicha konstitutsiyaviy majburiyatlarini tushunishi;

yuqori darajadagi hushyorlik hamda yot mafkura va huquqbuzarliklarga nisbatan murosasizligi;

burchni his etishi, qatʼiyatligi, ishchanligi, mehnatsevarligi;

nomzod toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlar (oilaviy ahvoli, ota-onasi va yaqin qarindoshlarining ichki ishlar organlarida xizmatga munosabati va shu kabilar);

ichki ishlar organlari xodimi kasbini tanlashining sabablari, asoslari va boshqalar.

20. Yakka tartibdagi dastlabki suhbat natijasida quyidagi xulosalar beriladi:

IIV akademik litseyiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni rasmiylashtirishga tavsiya etiladi;

IIV akademik litseyiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni rasmiylashtirishga tavsiya etilmaydi.

21. Nomzodlarning individual-psixologik xususiyatlarini oʻrganish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti tomonidan taqdim etiladigan metodikalar boʻyicha psixologik test sinovlari oʻtkaziladi.

Individual-psixologik xususiyatlarni oʻrganish natijalariga asosan quyidagi xulosalar tuziladi:

IIV akademik litseyiga kirishga tavsiya etiladi;

IIV akademik litseyiga kirishga tavsiya etilmaydi.

Individual-psixologik xususiyatlarni oʻrganish natijalariga koʻra, tanlovdan oʻta olmagan nomzod tanlovning keyingi bosqichlariga qoʻyilmaydi.

22. Nomzodning sogʻligʻi jihatidan oʻqishga yaroqliligini aniqlash tibbiy komissiya koʻrigidan oʻtkazishda asosiy vazifa hisoblanadi.

Nomzodlar yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi tomonidan tashkil etiladigan tibbiy komissiya koʻrigidan oʻtadi.

Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish yakunlari boʻyicha nomzodga tibbiy maʼlumotnoma beriladi.

Sogʻligʻi jihatidan oʻqishga yaroqsiz deb topilgan nomzod tanlovning keyingi bosqichlariga qoʻyilmaydi.

23. IIV akademik litseyiga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzoddan ariza olingandan soʻng, tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV Kadrlar boshqarmasi tomonidan nomzodning belgilangan tartibda muomalaga layoqatliligi yoki muomala layoqati cheklanmaganligi, muqaddam sudlangan boʻlsa, sudlanganlik holati tugallanganligi yoki sudlanganlik holatining olib tashlanganligi va ichki ishlar vaziri tomonidan belgilangan boshqa talablar asosida oʻrganiladi.

24. Dastlabki tanlov yakuni boʻyicha nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIVning Kadrlar boshqarmasi tomonidan oʻrganiladi.

Nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildlarini oʻrganish boʻyicha quyidagi ishlar amalga oshiriladi:

Hujjatlarni oʻrganishda nomzod toʻgʻrisida taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning belgilangan talablarga muvofiqligi tekshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamentining Taʼlim jarayonini tashkil etish boshqarmasi tomonidan belgilanadigan muddatlarda tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIVning Kadrlar boshqarmasi normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan talablar asosida nomzodlarning rasmiylashtirilgan shaxsiy hujjatlar yigʻma jildlarini oʻrganadi va natijasi yuzasidan maxsus-professional tanlovda ishtirok etishga qoʻyilgan nomzodlarning roʻyxati hamda har bir nomzod boʻyicha IIV akademik litseylarining qabul komissiyasiga umumlashtirilgan maʼlumotnoma taqdim etadi.

25. Dastlabki tanlov natijalariga koʻra IIV akademik litseyiga kirishga tavsiya etilmagan nomzodlar maxsus-professional tanlovga qoʻyilmaydi.

26. Nomzodlarga quyidagi hollarda rad javobi beriladi:

nomzod Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmasa;

nomzod belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan boʻlsa;

nomzodning sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganlik holati olib tashlanmagan boʻlsa;

nomzodga nisbatan jinoyat ishi, surishtiruv va dastlabki tergov ishlari yuritilganda, sudda jinoyat ishi koʻrib chiqilayotgan boʻlsa;

yashash joyidan, ichki ishlar boʻlimlaridan salbiy tavsiyanomalar taqdim etilganda.

27. Nomzodlarning shaxsiy hujjatlar yigʻma jildi tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIVning Kadrlar boshqarmasida saqlanadi.

3-bob. Maxsus-professional tanlov

28. Respublikada amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyatini anglaydigan, keng dunyoqarash va intellektual salohiyatga ega, yetakchilik sifatlari rivojlangan, jismoniy tayyorgarlikka ega, orfografik va punktuatsion savodxonlik boʻyicha talablarga javob beradigan nomzodlarni aniqlash maxsus-professional tanlovning asosiy maqsadi hisoblanadi.

29. Maxsus-professional tanlovning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

nomzodning orfografik va punktuatsion savodxonlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov oʻtkazish;

nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov oʻtkazish;

yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish;

maxsus-professional tanlov natijalariga koʻra nomzodni test sinovlarini topshirishga qoʻyish masalasini hal etish.

30. IIV akademik litseyida maxsus-professional tanlov tegishli viloyatlar IIB, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIVning Kadrlar boshqarmasi tomonidan taqdim etilgan roʻyxat boʻyicha maxsus-professional tanlovda ishtirok etishga qoʻyilgan nomzodlar bilan oʻtkaziladi.

31. Nomzodlarning orfografik va punktuatsion savodxonlik darajasini aniqlash uchun oʻtkaziladigan sinovda ulardan yozma ish (diktant) olinadi.

Yozma ish (diktant) oʻtkazish tartibi, metodikasi va baholash mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

32. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov qabul komissiyasi tomonidan tegishli mutaxassislar jalb etilgan holda oʻtkaziladi.

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov oʻtkazish tartibi, metodikasi va baholash mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

33. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat qabul komissiyasi tomonidan nomzodning respublikada amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun mohiyatini anglashi, keng dunyoqarashga va intellektual salohiyatga egaligi, yetakchilik sifatlari rivojlanganligi, bilimi, aqliy qobiliyati va boshqa muhim kasbiy fazilatlarini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.

Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish tartibi, metodikasi va baholash mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

34. Nomzodlarning test sinovlarini topshirishga qoʻyish masalasi maxsus-professional tanlov natijalari boʻyicha uzil-kesil hal etiladi.

4-bob. Test sinovlari

35. Test sinovlari belgilangan tartib asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi belgilagan muddatlarda oʻtkaziladi.

36. Test sinovlari oʻtkaziladigan umumtaʼlim fanlari bloki Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.

Nomzodlar test sinovlarini oʻzlarining tanlovi boʻyicha uchta: davlat tili, rus tili va qoraqalpoq tilining birida topshiradilar.

37. Test sinovlari natijalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi belgilagan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasiga hamda tegishli IIV akademik litseyi qabul komissiyasiga taqdim etiladi.

38. Test sinovlariga belgilangan muddatda kelmagan nomzodlar uchun takroriy test sinovlari oʻtkazilmaydi.

5-bob. Nomzodlarga beriladigan imtiyozlar

39. IIV akademik litseyiga Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining qaroriga muvofiq, dastlabki va maxsus-professional tanlov natijalariga javob beradigan quyidagi nomzodlar test sinovlarisiz imtiyoz asosida qabul qilinadi:

ixtisoslik fanlari boʻyicha xalqaro olimpiadalarda oxirgi uch yil (qabul yili va undan oldingi ikki yil), respublika fan olimpiadalarida oxirgi bir yil (qabul yili va undan oldingi yil), Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan musobaqalarning respublika bosqichida oxirgi bir yil (qabul yili va undan oldingi yil) davomida gʻolib boʻlgan nomzodlar;

oʻz xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlarining farzandlari.

Terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan ichki ishlar organlari xodimlarining farzandlari qabul kvotalaridan tashqari, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlari farzandlari ajratilgan besh foizli kvotalar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida, test sinovlarisiz imtiyoz tartibida maxsus-professional tanlovda toʻplagan ballari boʻyicha ketma-ketlikda qabul qilinib, toʻplagan ballari teng boʻlib qolgan nomzodlar umumiy kvotadan tashqari qabul qilinadi.

Ajratilgan besh foizli qabul kvotalariga qabul qilinmagan nomzodlar maxsus-professional tanlov natijalari boʻyicha toʻplagan ballari bilan umumiy tartibda tanlovda ishtirok etadilar.

Shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ixtisoslashgan maktab-internatining dastlabki tanlov natijalariga javob beradigan bitiruvchilari hamda Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasi qarori, Ijtimoiy himoya milliy agentligining yoʻllanmasiga muvofiq ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar doimiy yashash manzili boʻyicha maxsus-professional tanlov va test sinovlarisiz imtiyoz asosida qabul qilinadi.

39 1 . Nizomning 17 1 -bandida belgilangan darajadagi sertifikatlarga ega boʻlgan nomzodlarga test sinovlarining fanlar majmuasiga kiritilgan mos chet tili va fanlardan test sinovlarisiz maksimal ball beriladi.

6-bob. Qabul qilish tartibi

40. IIV akademik litseylariga qabul Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan ichki ishlar organlarining ehtiyojini inobatga olgan holda belgilanadigan kvotalar asosida amalga oshiriladi.

41. Nomzodlarni IIV akademik litseyining oʻquvchilari safiga qabul qilish test sinovi natijalariga asosan amalga oshiriladi.

42. Bir nechta nomzodning oʻtish reyting ballari teng boʻlgan holatlarda ular IIV akademik litseylariga belgilangan kvotadan tashqari qabul qilinadi.

43. Test sinovlari natijalariga asosan IIV akademik litseylarining qabul komissiyasi oʻqishga kirgan oʻquvchilar roʻyxatini tuzadi hamda birinchi bosqichga qabul qilish toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtiradi. Mazkur hujjatlar qabul komissiyasi raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi va IIV akademik litseyi muhri bilan tasdiqlanadi.

44. Qabul komissiyasi bayonnomasi nomzodlarni IIV akademik litseyining oʻquvchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqarishga asos boʻladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

45. Mazkur Nizomni qoʻllash bilan bogʻliq yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonun hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

46. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor davlat organlari va tashkilotlarning rahbarlari hamda boshqa mansabdor shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 26-sentabr,

767-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 28.09.2017-y., 09/17/767/0022-son, 09.07.2018-y., 09/18/508/1477-son; 06.05.2019-y., 09/19/374/3094-son, 28.06.2019-y., 09/19/529/3346-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2021-y., 09/21/345/0522-son, 28.07.2021-y., 09/21/466/0713-son; 07.07.2022-y., 09/22/363/0600-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 13.05.2026-y., 09/26/239/0481-son)

lex.uz