📅 2017-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 29 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 сентября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 September 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
тузилмаси
тузилмаси
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, шахснинг маънавий камол топиши психологик қўллаб-қувватланишини таъминлаш, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда жамиятда психологик билимларни кенг тарғиб этишга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, шахснинг маънавий камол топиши психологик қўллаб-қувватланишини таъминлашнинг илмий-амалий асосларини яратиш ва методик таъминотини ишлаб чиқиш;
жамиятдаги долзарб ижтимоий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий психологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
психологиянинг асосий ютуқларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича босма ва электрон илмий журналлар таъсис этиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларини ташкил этиш;
ижтимоий талаб ва таклиф асосида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларидаги олий маълумотли мутахассисларнинг базавий маълумотига мувофиқ психология мутахассислиги бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, турли соҳа ходимларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш;
давлат буюртмаси ҳамда ижтимоий талаблар асосида жамият ҳаётидаги шахс психологияси билан боғлиқ бўлган махсус ва тизимли муаммолар бўйича амалий психологик тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртмалари асосида психологик тадқиқотлар ўтказиш;
жамият ҳаётидаги турли фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш ва фуқароларни психологик тушкунликдан чиқариш бўйича амалий ишларни ташкил этиш;
аҳолининг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муҳим омилларни ўрганиш ва натижалари бўйича тегишли ташкилотларга ахборот киритиб бориш;
жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида психологик билимларни кенг тарғиб этиш.
3. Қуйидагилар:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректорига, зарур ҳолларда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети уставига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази низомини тасдиқласин;
Марказга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлари режасини тасдиқласин;
Марказни юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида таълим олган ҳамда психология соҳасида катта тажрибага эга бўлган илмий-педагог кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази:
бир ой муддатда Марказда 2017 йил ноябрь-декабрь ойларида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтиши тавсия этилаётган психолог ходимлар рўйхатини шакллантириб, Марказга тақдим этилишини таъминласинлар;
2018 — 2021 йиллар учун психолог ходимларнинг шартнома асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳар бир вазирлик ва идора кесимидаги манзилли режаларини тасдиқласинлар.
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Марказнинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Белгилансинки:
Марказ юридик шахс ҳисобланмайди;
Марказнинг илмий ва раҳбар ходимлари лавозим маошлари республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;
Марказда психолог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида, малака ошириш ва қайта тайёрлашга юборган буюртмачи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Марказ фаолияти кенгайиб бориши ва чуқур ихтисослашган йўналишлар бўйича илмий ишлар амалга оширилиши учун Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 4/1-уй манзилида жойлашган Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар мазкур коллеж биносида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2019 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2017 йилда олий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги 153-сон қарорига 1-илова матни 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 775-сон қарорига 1-ИЛОВА
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 775-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 сентябрь,
775-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
tuzilmasi
tuzilmasi
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetida Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirishda iqtisodiyot sohalari va tarmoqlarining ishtirokini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-iyuldagi PQ-3151-son qarori ijrosini taʼminlash hamda mamlakatimizda ijtimoiy sogʻlom muhitni shakllantirish, yoshlar tarbiyasining taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish, shaxsning maʼnaviy kamol topishi psixologik qoʻllab-quvvatlanishini taʼminlash, soha mutaxassislarining psixologik bilim va koʻnikmalarini shakllantirish hamda jamiyatda psixologik bilimlarni keng targʻib etishga doir ishlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xotin-qizlar qoʻmitasi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetida Psixologiya oʻquv-ilmiy markazini (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
mamlakatimizda ijtimoiy sogʻlom muhitni shakllantirish, yoshlar tarbiyasining taʼsirchan mexanizmlarini ishlab chiqish, shaxsning maʼnaviy kamol topishi psixologik qoʻllab-quvvatlanishini taʼminlashning ilmiy-amaliy asoslarini yaratish va metodik taʼminotini ishlab chiqish;
jamiyatdagi dolzarb ijtimoiy muammolarni oʻrganish, tahlil qilish va hal etish boʻyicha ilmiy psixologik tadqiqotlar oʻtkazish hamda ularda qoʻllaniladigan samarali metodlar ishlab chiqilishini taʼminlash;
psixologiyaning asosiy yutuqlarini keng jamoatchilikka yetkazish boʻyicha bosma va elektron ilmiy jurnallar taʼsis etish, ilmiy loyihalarni amalga oshirish, xalqaro va respublika ilmiy-amaliy konferensiyalarini tashkil etish;
ijtimoiy talab va taklif asosida davlat va nodavlat notijorat tashkilotlaridagi oliy maʼlumotli mutaxassislarning bazaviy maʼlumotiga muvofiq psixologiya mutaxassisligi boʻyicha kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, turli soha xodimlarining psixologik bilim va koʻnikmalarini shakllantirish;
davlat buyurtmasi hamda ijtimoiy talablar asosida jamiyat hayotidagi shaxs psixologiyasi bilan bogʻliq boʻlgan maxsus va tizimli muammolar boʻyicha amaliy psixologik tadqiqotlar oʻtkazib, ularning yechimi boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda boshqa davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarining buyurtmalari asosida psixologik tadqiqotlar oʻtkazish;
jamiyat hayotidagi turli favqulodda vaziyatlar vaqtida aholiga psixologik yordam koʻrsatish va fuqarolarni psixologik tushkunlikdan chiqarish boʻyicha amaliy ishlarni tashkil etish;
aholining axborot-psixologik xavfsizligini taʼminlash borasidagi muhim omillarni oʻrganish va natijalari boʻyicha tegishli tashkilotlarga axborot kiritib borish;
jamiyatda, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida psixologik bilimlarni keng targʻib etish.
3. Quyidagilar:
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti rektoriga, zarur hollarda, Markazning tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy shtatlar soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bir oy muddatda:
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti ustaviga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin;
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi nizomini tasdiqlasin;
Markazga yuklangan vazifalardan kelib chiqqan holda uning faoliyatini tashkil etishga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlari rejasini tasdiqlasin;
Markazni yuqori malakali mutaxassislar, shu jumladan xorijiy taʼlim muassasalarida taʼlim olgan hamda psixologiya sohasida katta tajribaga ega boʻlgan ilmiy-pedagog kadrlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xotin-qizlar qoʻmitasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi:
bir oy muddatda Markazda 2017-yil noyabr-dekabr oylarida malaka oshirish va qayta tayyorlashdan oʻtishi tavsiya etilayotgan psixolog xodimlar roʻyxatini shakllantirib, Markazga taqdim etilishini taʼminlasinlar;
2018 — 2021-yillar uchun psixolog xodimlarning shartnoma asosida malakasini oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha har bir vazirlik va idora kesimidagi manzilli rejalarini tasdiqlasinlar.
6. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirishning asosiy manbalari etib belgilansin:
Markazning joriy taʼminoti, unga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarishga doir tadbirlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga oliy taʼlim muassasalarini saqlash xarajatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va maqsadli badallari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Belgilansinki:
Markaz yuridik shaxs hisoblanmaydi;
Markazning ilmiy va rahbar xodimlari lavozim maoshlari respublika ilmiy-tadqiqot muassasalarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan lavozim maoshlari miqdoriga tenglashtiriladi;
Markazda psixolog xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish shartnoma asosida, malaka oshirish va qayta tayyorlashga yuborgan buyurtmachi tashkilotning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Markaz faoliyati kengayib borishi va chuqur ixtisoslashgan yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy ishlar amalga oshirilishi uchun Toshkent shahri, Chilonzor tumani, 19-mavze, 4/1-uy manzilida joylashgan Chilonzor kommunal xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish kasb-hunar kollejining bino va inshootlarini tegishli hududlari bilan birga Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetiga operativ boshqarish huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilab qoʻyilsinki, Chilonzor kommunal xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish kasb-hunar kollejining oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar mazkur kollej binosida oʻquv jarayonini davom ettiradilar.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi va Moliya vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturining 2019-yilga va keyingi yillarga moʻljallangan parametrlarini shakllantirishda Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti obyektlarini rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Markazni saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash maqsadida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga 2017-yilda oliy taʼlim muassasalarini saqlash xarajatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti xarajatlar smetasiga oʻzgartirishlar kiritsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat pedagogika universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 13-maydagi 153-son qaroriga 1-ilova matni 2-ilovaga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga va Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-sentabrdagi 775-son qaroriga 1-ILOVA
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-sentabrdagi 775-son qaroriga 2-ILOVA
“Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 29-sentabr,
775-son