📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 5 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего и среднего специального образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2017 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон буйруғига ИЛОВА
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди .
1-боб. Умумий қоидалар
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
2. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилади.
2-боб. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади.
Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Институтнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.
4. Тингловчи электрон портфолиода сўнгги 3 йил давомидаги ўқув ва ўқув-методик, илмий-тадқиқот ҳамда ташкилий-методик йўналишлардаги касбий фаолият натижаларини электрон шаклда жойлаштиради.
5. Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади. Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.
6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалида тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи ҳамда тингловчи якуний аттестациядан ўтадиган тегишли таянч олий таълим ташкилоти ҳузуридаги аттестация комиссияси ва тингловчининг аттестациядан ўтиш муддати кўрсатилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали Институтнинг расмий веб-сайтидаги Масофавий курслар бўлимида эълон қилинади.
7. Тингловчи Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига қатъий амал қилиши ҳамда ўқув жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши шарт.
8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги лозим.
9. Тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда кириш тест синови ўтказилади.
Мазкур тест синовининг натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг баллини жамлашда ҳисобга олинмайди.
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.
11. Тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув режасидаги ўқув модуллар бўйича онлайн маърузалар, шунингдек тингловчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қўшимча маслаҳатлар ташкил этилади.
12. Онлайн маърузалар ўтказилишидан 5 кун олдин тизимда Институт томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.
13. Тингловчиларининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлашда раҳбар ва педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.
15. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) ҳамда битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.
Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.
Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Онлайн тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.
17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.
18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижаларига (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида) кўра аттестацияга қўйиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
20. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда тингловчига навбатдаги онлайн тест синовларига киритилишига бир марта имконият берилади.
21. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига узрсиз сабабларга кўра келмаган тингловчи якуний аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
3-боб. Якуний қоида
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 сентябрь,
11-2017-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2017-yil 5-sentabrdagi 11-2017-son buyrugʻiga ILOVA
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini (bundan buyon matnda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari deb yuritiladi) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi .
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomda nazarda tutilgan hollarda oʻtkaziladi.
2. Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish onlayn (videomaʼruzalar, maslahatlar, nazorat turlarini masofadan turib real vaqt rejimida oʻtkazish) va offlayn (masofaviy taʼlim tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) shaklda amalga oshiriladi.
2-bob. Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish
3. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonlari boshlanishidan 3 kun oldin tinglovchiga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) tomonidan elektron portfolio logini va paroli beriladi.
Tinglovchi oʻziga berilgan login va parol yordamida Institutning rasmiy veb-sayti orqali Masofaviy kurslar boʻlimiga kiradi va tizimda oʻzining shaxsiy kabinetiga ega boʻladi hamda tinglovchiga tizimdagi elektron shakldagi resurslardan foydalanishga ruxsat beriladi.
4. Tinglovchi elektron portfolioda soʻnggi 3 yil davomidagi oʻquv va oʻquv-metodik, ilmiy-tadqiqot hamda tashkiliy-metodik yoʻnalishlardagi kasbiy faoliyat natijalarini elektron shaklda joylashtiradi.
5. Tinglovchiga berilgan login va parolni hamda shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslarga foydalanish uchun berish taqiqlanadi. Tinglovchining shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslar foydalanishini oldini olish maqsadida himoya usullaridan foydalaniladi.
6. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitishni tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish jadvaliga muvofiq amalga oshiriladi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish jadvalida tinglovchilarning familiyasi, ismi, otasining ismi, shuningdek qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining nomi hamda tinglovchi yakuniy attestatsiyadan oʻtadigan tegishli tayanch oliy taʼlim tashkiloti huzuridagi attestatsiya komissiyasi va tinglovchining attestatsiyadan oʻtish muddati koʻrsatiladi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish jadvali Institutning rasmiy veb-saytidagi Masofaviy kurslar boʻlimida eʼlon qilinadi.
7. Tinglovchi Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarni tashkil etish va oʻtkazish jadvaliga qatʼiy amal qilishi hamda oʻquv jarayonida shaxsan oʻzi ishtirok etishi shart.
8. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqish davomiyligi 2 oydan oshmasligi lozim.
9. Tinglovchining tegishli qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi boʻyicha dastlabki bilim, koʻnikma va malakasining shakllanganlik darajasini aniqlash uchun onlayn shaklda kirish test sinovi oʻtkaziladi.
Mazkur test sinovining natijalari tinglovchining oʻqish davomidagi oʻzlashtirish koʻrsatkichlariga taʼsir qilmaydi va ularning reyting ballini jamlashda hisobga olinmaydi.
10. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv reja va dasturlar asosida amalga oshiriladi.
11. Tegishli qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining oʻquv rejasidagi oʻquv modullar boʻyicha onlayn maʼruzalar, shuningdek tinglovchilarning ehtiyojlaridan kelib chiqib, qoʻshimcha maslahatlar tashkil etiladi.
12. Onlayn maʼruzalar oʻtkazilishidan 5 kun oldin tizimda Institut tomonidan onlayn maʼruza oʻtkaziladigan sana, vaqt, maʼruza mavzusi hamda maʼruzachining familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatilgan eʼlon beriladi.
13. Tinglovchilarining oʻquv dasturini oʻzlashtirish darajasini aniqlashda rahbar va pedagog kadrlarning oxirgi 3 yillik kasbiy, oʻquv-metodik va ilmiy-metodik faoliyati natijalari (elektron portfolioda qayd etilgan koʻrsatkichlari asosida), pedagogik (malakaviy) amaliyot, kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlari natijalari, bitiruv (loyiha) ishini himoya qilish natijalari hisobga olinadi.
15. Tinglovchining pedagogik (malakaviy) amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2938, 2017-yil 23-oktabr) hamda bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2937, 2017-yil 23-oktabr) muvofiq amalga oshiriladi.
16. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini toʻliq oʻzlashtirgan tinglovchilarga kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlarida ishtirok etishga ruxsat beriladi.
Test savollari tegishli qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining oʻquv dasturi doirasida tuziladi.
Tinglovchiga test topshiriqlarini bajarish uchun 100 ta test savoli beriladi. Onlayn test sinovlarining natijalari shu vaqtning oʻzida eʼlon qilinadi.
17. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining oʻzlashtirishi reyting baholash tizimi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq nazorat qilinadi.
18. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilari kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlari, pedagogik (malakaviy) amaliyot hamda pedagog kadrlarning oxirgi 3 yillik kasbiy, oʻquv-metodik va ilmiy-metodik faoliyati natijalariga (elektron portfolioda qayd etilgan koʻrsatkichlari asosida) koʻra attestatsiyaga qoʻyish asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.
19. Tinglovchilarni attestatsiyadan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish jarayonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
20. Kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlariga oʻz vaqtida kelmaganlikning hujjat bilan tasdiqlangan uzrli sabablari boʻlganda tinglovchiga navbatdagi onlayn test sinovlariga kiritilishiga bir marta imkoniyat beriladi.
21. Kursni tamomlagandan keyingi onlayn test sinovlariga uzrsiz sabablarga koʻra kelmagan tinglovchi yakuniy attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi.
3-bob. Yakuniy qoida
22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Vazir I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2017-yil 5-sentabr,
11-2017-son