UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 5 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 сентября 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего и среднего специального образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 September 2017 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 12-2017-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Битирув (лойиҳа) иши Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш курслари (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари деб юритилади) ўқув дастурларини ўзлаштириш жараёнида тингловчи эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган ўқув-услубий ишларнинг натижаси ҳисобланади.

2. Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқиётган олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрлари битирув (лойиҳа) ишини тайёрлайди.

Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишидан келиб чиқиб битирув иши ёки лойиҳа иши шаклида тайёрланади.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.

4. Тингловчилар битирув (лойиҳа) иши мавзуларини Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари ёки Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий (тармоқ) марказининг (бундан буён матнда минтақавий (тармоқ) марказ деб юритилади) директори томонидан тасдиқланадиган битирув (лойиҳа) иши мавзулари рўйхатида кўрсатилган мавзулардан бирини ўзининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишидан келиб чиққан ҳолда танлайди.

Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар Битирув (лойиҳа) иши мавзулари рўйхатини Институтнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимидан юклаб олади ва мазкур веб-сайтдаги тегишли тугмани босиш орқали танлаган мавзусини белгилайди.

Тингловчи битирув (лойиҳа) иши мавзусини ўзининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиш ва фан соҳасининг долзарб масалаларидан келиб чиқиб ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга. Бунда тингловчи томонидан танланган битирув (лойиҳа) иши мавзуси Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказ билан келишилиши шарт.

2-боб. Битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар

5. Тингловчининг битирув (лойиҳа) иши мавзусидан келиб чиқиб унга тегишлилиги бўйича Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказ педагоглари орасидан илмий раҳбар бириктирилади.

Тингловчининг битирув (лойиҳа) иши мавзуси ва унга бириктирилган илмий раҳбар тегишлилиги бўйича Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

6. Илмий раҳбар:

тингловчига битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериб боради;

битирув (лойиҳа) иши режасини тузишда тингловчига кўмаклашади;

битирув (лойиҳа) ишининг ўз вақтида тайёрланиши ва тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади;

битирув (лойиҳа) ишига хулоса беради.

7. Битирув (лойиҳа) иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:

Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда титул варақ;

битирув (лойиҳа) ишининг аннотацияси;

мундарижа;

кириш;

асосий қисм;

хулоса;

фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

иловалар (мавжуд бўлса).

8. Битирув (лойиҳа) ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

битирув (лойиҳа) иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши;

битирув (лойиҳа) ишининг объекти ва предмети;

битирув (лойиҳа) ишининг мақсади ва вазифалари;

битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили;

битирув (лойиҳа) ишининг назарий ва амалий аҳамияти;

битирув (лойиҳа) иши тузилмасининг тавсифи.

9. Битирув (лойиҳа) ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши керак.

10. Битирув (лойиҳа) ишининг асосий қисмида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили;

битирув (лойиҳа) ишининг амалий қисми баёни.

11. Битирув (лойиҳа) ишининг хулоса қисмида мавзу бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ кўрсатилади.

12. Битирув (лойиҳа) ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган, мавзуга доир қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.

13. Битирув (лойиҳа) иши тайёрлашда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди.

3-боб. Битирув (лойиҳа) ишини расмийлаштириш ва ҳимояга тақдим этиш

14. Битирув (лойиҳа) ишининг матни 40 саҳифадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.

15. Битирув (лойиҳа) ишининг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида жойлаштирилиши лозим.

16. Битирув (лойиҳа) ишининг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим, бунда иловалар алоҳида рақамланади.

Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.

17. Битирув (лойиҳа) иши:

стандарт варақ 1,5 қатор оралиғида («полуторный») ёзилиши;

ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга бўлиши;

хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши;

матннинг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

18. Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг танлови бўйича ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки тегишлилиги Институт ёхуд минтақавий (тармоқ) марказ билан келишган ҳолда бошқа тилда тайёрланади.

19. Тингловчи битирув (лойиҳа) ишини якуний аттестация ўтказилишидан камида 3 кун олдин илмий раҳбар хулосаси билан бирга Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказга топширади.

20. Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказ тингловчиларнинг битирув (лойиҳа) ишларини аттестация комиссиясига ҳимоя учун тақдим этади.

4-боб. Якуний қоида

21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ‎ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________________( таянч олий таълим ташкилотнинг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ‎ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________ (минтақавий ёки тармоқ) МАРКАЗИ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«Ҳимояга тавсия этаман» ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎_____________________________________________(қайта тайёрлаш ва малака маркази номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________‎‎(имзо) ‎‎________________________________(қайта тайёрлаш ва малака маркази директорининг фамилияси, исми,отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ йил «___»__________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________ йўналиши тингловчиси ‎ ‎ ‎‎(қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________ нинг (тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________ мавзусидаги (мавзу номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ (битирув ёки лойиҳа) ИШИ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Илмий раҳбар: ______________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тошкент шаҳри ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазир И. МАДЖИДОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 5 сентябрь,

12-2017-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2937/0163-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2017-yil 5-sentabrdagi 12-2017-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Bitiruv (loyiha) ishi Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malaka oshirish kurslari (bundan buyon matnda qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslari deb yuritiladi) oʻquv dasturlarini oʻzlashtirish jarayonida tinglovchi egallagan nazariy va amaliy bilimlari asosida bajarilgan oʻquv-uslubiy ishlarning natijasi hisoblanadi.

2. Qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslarida oʻqiyotgan oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlari bitiruv (loyiha) ishini tayyorlaydi.

Bitiruv (loyiha) ishi tinglovchining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishidan kelib chiqib bitiruv ishi yoki loyiha ishi shaklida tayyorlanadi.

3. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini himoya qilish attestatsiya komissiyasida amalga oshiriladi.

4. Tinglovchilar bitiruv (loyiha) ishi mavzularini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) oʻquv-metodik ishlar boʻyicha oʻrinbosari yoki Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy (tarmoq) markazining (bundan buyon matnda mintaqaviy (tarmoq) markaz deb yuritiladi) direktori tomonidan tasdiqlanadigan bitiruv (loyiha) ishi mavzulari roʻyxatida koʻrsatilgan mavzulardan birini oʻzining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishidan kelib chiqqan holda tanlaydi.

Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilar Bitiruv (loyiha) ishi mavzulari roʻyxatini Institutning rasmiy veb-sayti orqali Masofaviy kurslar boʻlimidan yuklab oladi va mazkur veb-saytdagi tegishli tugmani bosish orqali tanlagan mavzusini belgilaydi.

Tinglovchi bitiruv (loyiha) ishi mavzusini oʻzining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalish va fan sohasining dolzarb masalalaridan kelib chiqib ixtiyoriy tanlash huquqiga ega. Bunda tinglovchi tomonidan tanlangan bitiruv (loyiha) ishi mavzusi Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markaz bilan kelishilishi shart.

2-bob. Bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va uning mazmuniga qoʻyiladigan talablar

5. Tinglovchining bitiruv (loyiha) ishi mavzusidan kelib chiqib unga tegishliligi boʻyicha Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markaz pedagoglari orasidan ilmiy rahbar biriktiriladi.

Tinglovchining bitiruv (loyiha) ishi mavzusi va unga biriktirilgan ilmiy rahbar tegishliligi boʻyicha Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markaz direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

6. Ilmiy rahbar:

tinglovchiga bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash boʻyicha maslahatlar berib boradi;

bitiruv (loyiha) ishi rejasini tuzishda tinglovchiga koʻmaklashadi;

bitiruv (loyiha) ishining oʻz vaqtida tayyorlanishi va toʻgʻri rasmiylashtirilishini nazorat qiladi;

bitiruv (loyiha) ishiga xulosa beradi.

7. Bitiruv (loyiha) ishi quyidagi tarkibiy qismlardan iborat boʻlishi kerak:

Mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda titul varaq;

bitiruv (loyiha) ishining annotatsiyasi;

mundarija;

kirish;

asosiy qism;

xulosa;

foydalanilgan adabiyotlar roʻyxati;

ilovalar (mavjud boʻlsa).

8. Bitiruv (loyiha) ishining kirish qismi quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

bitiruv (loyiha) ishi mavzusining dolzarbligi va uning asoslanishi;

bitiruv (loyiha) ishining obyekti va predmeti;

bitiruv (loyiha) ishining maqsadi va vazifalari;

bitiruv (loyiha) ishini tayyorlashda foydalanilgan adabiyotlar va normativ-huquqiy hujjatlarning qisqacha oʻzaro tahlili;

bitiruv (loyiha) ishining nazariy va amaliy ahamiyati;

bitiruv (loyiha) ishi tuzilmasining tavsifi.

9. Bitiruv (loyiha) ishining asosiy qismi kamida ikki bobdan iborat boʻlib, boblar hajm jihatidan oʻzaro mutanosib boʻlishi kerak.

10. Bitiruv (loyiha) ishining asosiy qismida quyidagilar koʻrsatilishi lozim:

bitiruv (loyiha) ishini tayyorlashda foydalanilgan adabiyotlar, normativ-huquqiy hujjatlar va ilgʻor xorijiy tajribalarning qiyosiy tahlili;

bitiruv (loyiha) ishining amaliy qismi bayoni.

11. Bitiruv (loyiha) ishining xulosa qismida mavzu boʻyicha umumlashtirilgan xulosa, fikr, taklif hamda tavsiyalar qisqa va aniq koʻrsatiladi.

12. Bitiruv (loyiha) ishiga uning mazmunini bayon etish uchun bevosita zarur boʻlgan, mavzuga doir qoʻshimcha maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan materiallar ilova qilinishi mumkin.

13. Bitiruv (loyiha) ishi tayyorlashda mualliflikni oʻzlashtirishga (plagiatga) yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Bitiruv (loyiha) ishini rasmiylashtirish va himoyaga taqdim etish

14. Bitiruv (loyiha) ishining matni 40 sahifadan kam boʻlmasligi tavsiya etiladi.

15. Bitiruv (loyiha) ishining matni A4 formatdagi qogʻoz varagʻining bir tomonida joylashtirilishi lozim.

16. Bitiruv (loyiha) ishining betlari izchil ketma-ketlikda raqamlanishi lozim, bunda ilovalar alohida raqamlanadi.

Betning tartib raqami varaqning pastki oʻng burchagida 2 raqamidan boshlab yoziladi. Birinchi betida 1 raqami qoʻyilmaydi.

17. Bitiruv (loyiha) ishi:

standart varaq 1,5 qator oraligʻida (“polutorniy”) yozilishi;

har bir bet yuqoridan va pastdan 2 sm, chapdan 3 sm, oʻngdan 1,5 sm hoshiyaga ega boʻlishi;

xatboshi besh-olti belgiga teng va bir xilda boʻlishi;

matnning har bir qatorida soʻzlar koʻchirilmasdan tugallangan boʻlishi lozim.

Matnni kompyuter vositasida bosib chiqarishda “Times New Roman” 14 oʻlchamli shriftida yoki shunga oʻxshash shriftni qoʻllagan holda Misrosoft Word matn redaktoridan foydalanish tavsiya qilinadi.

18. Bitiruv (loyiha) ishi tinglovchining tanlovi boʻyicha oʻzbek, rus, qoraqalpoq va ingliz tillarida yoki tegishliligi Institut yoxud mintaqaviy (tarmoq) markaz bilan kelishgan holda boshqa tilda tayyorlanadi.

19. Tinglovchi bitiruv (loyiha) ishini yakuniy attestatsiya oʻtkazilishidan kamida 3 kun oldin ilmiy rahbar xulosasi bilan birga Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markazga topshiradi.

20. Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markaz tinglovchilarning bitiruv (loyiha) ishlarini attestatsiya komissiyasiga himoya uchun taqdim etadi.

4-bob. Yakuniy qoida

21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv (loyiha) ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________________( tayanch oliy taʼlim tashkilotning nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎HUZURIDAGI PEDAGOG KADRLARNI QAYTA TAYYORLASH ‎VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________ (mintaqaviy yoki tarmoq) MARKAZI‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“Himoyaga tavsiya etaman” ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎_____________________________________________(qayta tayyorlash va malaka markazi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________‎‎(imzo) ‎‎________________________________(qayta tayyorlash va malaka markazi direktorining familiyasi, ismi,otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎201__ yil “___”__________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________ yoʻnalishi tinglovchisi ‎ ‎ ‎‎(qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________ ning (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________________________ mavzusidagi (mavzu nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ (bitiruv yoki loyiha) ISHI‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ilmiy rahbar: ______________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Toshkent shahri ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazir I. MADJIDOV

Toshkent sh.,

2017-yil 5-sentabr,

12-2017-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.10.2017-y., 10/17/2937/0163-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 17.01.2025-y., 10/25/3598/0039-son)

lex.uz