📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 5-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 5 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего и среднего специального образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2017 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 13-2017-сон буйруғига ИЛОВА
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидаги педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш курсларида (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари деб юритилади) ўқиётган олий таълим ташкилотларининг раҳбар кадрлари малакавий амалиёт, педагог кадрлари эса, педагогик амалиёт ўтайди.
2. Раҳбар ва педагог кадрларнинг педагогик (малакавий) амалиёти олий таълим ташкилотларининг ихтисослаштирилган кафедралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ёки Олий таълим ташкилотлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий (тармоқ) марказлари (бундан буён матнда минтақавий (тармоқ) марказ деб юритилади) ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларнинг педагогик (малакавий) амалиёти ўқув режаси бўйича ўқув модуллари якунланганидан кейин Институт ёки минтақавий (тармоқ) марказ директори томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида олий таълим ташкилотларининг ихтисослаштирилган кафедралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотларида (бундан буён матнда амалиёт объекти деб юритилади) ташкил этилади.
4. Педагогик (малакавий) амалиётнинг давомийлиги ва соатлар ҳажми қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув-режасига мувофиқ белгиланади.
2-боб. Раҳбар кадрларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
5. Тингловчиларга Институт директорининг буйруғи асосида малакавий амалиёт раҳбари тайинланади ҳамда улар тегишли амалиёт ўташ ташкилотларига юборилади.
6. Ҳар бир малакавий амалиёт раҳбари учун 12 нафаргача тингловчилар бириктирилади.
7. Малакавий амалиёт раҳбари амалиёт ўталадиган ташкилотнинг раҳбари томонидан бириктириладиган масъул ходим билан Тингловчининг амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш дастурини (бундан буён матнда амалиёт дастури деб юритилади) тузади.
8. Малакавий амалиёт раҳбари:
тингловчиларни амалиёт дастури билан таништиради;
амалиёт ўталадиган ташкилотга олиб боради;
тингловчилар томонидан амалиёт дастурида белгиланган ишларнинг бажарилишини умумий назорат қилади;
зарур ҳолларда тингловчиларга тегишли маслаҳатлар беради;
тингловчиларнинг амалиёт бўйича ҳисоботларини баҳолайди.
9. Тингловчига малакавий амалиёт ўташ даврида зарурий шарт-шароитларни яратиш, тегишли маслаҳатлар бериш ҳамда уларнинг амалиёт фаолиятини назорат қилиш мақсадида тегишли ташкилотнинг раҳбари томонидан амалиёт ўташ жойидан масъул ходим (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) бириктирилади.
10. Масъул ходим:
тингловчиларни амалиёт ўталаётган ташкилот билан таништиради;
тингловчиларнинг ўрганиши ва таҳлил қилишлари учун амалиёт ўталаётган ташкилот фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини ёки электрон шаклини тингловчиларга тақдим этади;
тингловчиларга амалиёт ўташ даврида тегишли маслаҳатлар беради;
амалиёт дастурида белгиланган ишларни амалга оширилишини, шунингдек тингловчининг амалиёт кундалиги ҳар куни тўғри ва тўлиқ ёзиб борилишини назорат қилади ва имзолайди.
11. Тингловчи амалиёт ўтаётган ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларига, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.
12. Тингловчи малакавий амалиёт даврида Бош илмий-методик марказ томонидан бериладиган мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги амалиёт кундалигини юритади.
13. Амалиёт кундалигининг титул варағида тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, малакавий амалиёт ўталаётган ташкилот номи ҳамда масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
14. Тингловчи томонидан амалиёт дастури асосида бажарилган ишлар амалиёт кундалигига ҳар куни ёзиб борилади.
Бунда, амалиёт ўталган сана, бажарилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот ёзилади ҳамда бажарилган ишлар ва маълумотларнинг тўғри ва тўлиқлиги масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
15. Масъул ходим амалиёт якунида тингловчининг амалиёт кундалиги титул варағига имзо қўяди ва тегишли муҳр билан тасдиқлайди.
16. Амалиёт кундалиги масъул ходим томонидан имзолангандан кейин, тингловчининг ўзида сақланади ва у ҳисобот билан бирга амалиёт раҳбарига топширилади.
17. Тингловчи амалиёт даврида амалиёт ўтаётган ташкилот фаолиятининг йўналишлари, таълим менежменти ва бошқарув стратегияси соҳасидаги мавжуд иш тажрибасини ўрганади ва таҳлил қилади.
Ўрганиш ва таҳлил қилиш амалиёт ўталаётган ташкилот фаолиятининг ютуқлари, камчиликлари, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш асосида амалга оширади.
18. Тингловчи ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида амалиёт ўталаётган ташкилотда бошқарув ва фаолият самарадорлигини, шунингдек таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади.
19. Тингловчи амалиёт якунида амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан ҳисобот тайёрлайди. Ҳисоботда амалиёт жараёнида бажарилган ишларини умумлашган ҳолда кўрсатиши лозим.
20. Ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
амалиёт ташкил этилган ташкилотнинг фаолият йўналишлари ҳақида қисқача маълумот;
тингловчи амалиётни ўташ жараёнида танишган норматив-ҳуқуқий, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатлар;
амалиёт ўталаётган ташкилот фаолиятининг йўналишлари, таълим менежменти ва бошқарув стратегияси бўйича таҳлилий маълумотлар;
амалиёт ўталаётган ташкилот фаолиятининг йўналишлари, таълим менежменти ва бошқарув стратегияси ва фаолият самарадорлигини, шунингдек таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар.
21. Ҳисоботнинг титул варағида тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жойи ва йўналиши, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, малакавий амалиёт ўтилаётган ташкилот номи ҳамда амалиёт раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
22. Малакавий амалиёт якунлангандан кейин тингловчилар тайёрланган ҳисоботни ва амалиёт кундалигини амалиёт раҳбарига топширади.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар малакавий амалиёт бўйича тайёрланган ҳисоботни ва амалиёт кундалигини электрон шаклда (PDF форматда) амалиёт раҳбарининг электрон почтасига юборади.
23. Амалиёт раҳбари тингловчидан ҳисобот ва амалиёт кундалигини қабул қилиб олади.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларнинг ҳисоботлари ва амалиёт кундалигини электрон шаклда қабул қилади ва чоп этади.
Ҳисоботнинг титул варағи амалиёт раҳбари томонидан имзоланади ва тегишли муҳр билан тасдиқланади.
24. Амалиёт раҳбари тингловчиларнинг малакавий амалиёт натижаларини ўрганиб чиқади ва баҳолайди.
25. Тингловчиларнинг малакавий амалиёти натижалари қуйидагича баҳоланади:
тингловчининг амалиёт кундалигини тўғри ва тўлиқ юритганлиги — 0,5 баллик тизимда;
тингловчининг ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида ишлаб чиққан таклиф ва тавсиялари — 3,5 баллик тизимда;
тингловчининг амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан тайёрланган ҳисобот — 1 баллик тизимда.
26. Тингловчига амалиёт раҳбари томонидан қўйилган балларнинг ўртача арифметик баҳоси қўйилади.
3-боб. Педагог кадрларнинг педагогик амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
27. Тингловчиларга минтақавий (тармоқ) марказ директорининг буйруғи асосида минтақавий (тармоқ) марказнинг педагог кадрлари орасидан амалиёт раҳбари тайинланади ҳамда улар амалиёт ўташ учун таянч олий таълим ташкилоти ҳузуридаги ихтисослаштирилган кафедраларга юборилади.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларга амалиёт раҳбари тайинлаш талаб этилмайди ва уларнинг амалиёти ўзлари фаолият кўрсатаётган олий таълим ташкилоти кафедрасида ташкил этилади.
28. Ҳар бир малакавий амалиёт раҳбари учун 12 нафаргача тингловчилар бириктирилади.
29. Педагогик амалиёт раҳбари ихтисослаштирилган кафедранинг мудири билан биргаликда Тингловчининг амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш дастурини (бундан буён матнда амалиёт дастури деб юритилади) тузади.
30. Педагогик амалиёт раҳбари:
тингловчиларни амалиёт дастури билан таништиради;
ихтисослаштирилган кафедрага олиб боради;
тингловчилар томонидан амалиёт дастурида белгиланган ишларнинг бажарилишини умумий назорат қилади;
зарур ҳолларда тингловчиларга тегишли маслаҳатлар беради;
тингловчиларнинг амалиёт бўйича ҳисоботларини баҳолайди.
31. Тингловчига амалиёт даврида зарурий шарт-шароитларни яратиш, тегишли маслаҳатлар бериш ҳамда уларнинг амалиёт фаолиятини назорат қилиш мақсадида таянч олий таълим ташкилоти ректори томонидан ихтисослаштирилган кафедра мудири масъул сифатида бириктирилади.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларга амалиёт даврида зарурий шарт-шароитларни яратиш, тегишли маслаҳатлар бериш ҳамда уларнинг амалиёт фаолиятини назорат қилиш тингловчи фаолият кўрсатаётган кафедра мудири томонидан амалга оширилади.
32. Кафедра мудири:
тингловчиларни ихтисослаштирилган кафедра фаолияти билан таништиради;
тингловчиларнинг ўрганиши ва таҳлил қилишлари учун кафедранинг фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини ёки электрон шаклини тингловчиларга тақдим этади;
амалиёт ўташ даврида тингловчиларга тегишли маслаҳатлар беради;
амалиёт дастурида белгиланган ишларни амалга оширилишини, шунингдек тингловчининг амалиёт кундалиги ҳар куни тўғри ва тўлиқ ёзиб борилишини назорат қилади ва имзолайди;
масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг очиқ дарсларини кузатиш, шунингдек амалиёт якунлари бўйича кафедра йиғилишида муҳокама қилиш учун ташқи экспертларни жалб қилади.
33. Тингловчи кафедранинг ички тартиб-қоидаларига, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.
34. Тингловчи педагогик амалиёт даврида минтақавий (тармоқ) маркази томонидан бериладиган мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги амалиёт кундалигини юритади.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги амалиёт кундалигини Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимидан юклаб олади.
35. Амалиёт кундалигининг титул варағида тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
36. Тингловчи томонидан амалиёт дастури асосида бажарилган ишлар амалиёт кундалигига ҳар куни ёзиб борилади.
Бунда, амалиёт ўталган сана, бажарилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот ёзилади ҳамда бажарилган ишлар ва маълумотларнинг тўғри ва тўлиқлиги кафедра мудирининг имзоси билан тасдиқланади.
37. Кафедра мудири амалиёт якунида тингловчининг амалиёт кундалиги титул варағига имзо қўяди ва тегишли муҳр билан тасдиқлайди.
38. Амалиёт кундалиги тингловчининг ўзида сақланади ва у амалиёт якунида ҳисобот билан бирга кафедра мудирига топширилади.
39. Тингловчи амалиёт даврида кафедра фаолияти ва иш тажрибасини ўрганади ҳамда таҳлил қилади.
40. Тингловчи педагогик амалиёт даврида кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган 2 та дарс жараёнларини кузатади ва таҳлил қилади.
41. Тингловчи амалиёт ўташ даврида кафедранинг йўналишига мос фанлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари, шунингдек илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларга 1 та очиқ дарс ўтказади.
42. Тингловчи томонидан ўтказиладиган очиқ дарсда кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари иштирок этади ва дарс жараёнини кузатиб боради.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчи томонидан ўтказиладиган очиқ дарсда кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари билан биргаликда турдош олий таълим ташкилотларидан соҳа мутахассиси бўлган ташқи экспертлар иштирок этади. Ташқи экспертлар ўтказилган очиқ дарс тугагандан кейин шу куннинг ўзида очиқ дарс бўйича ўз хулосаларини кафедра мудирига ёзма шаклда тақдим этади.
43. Тингловчи амалиёт якунида амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан ҳисобот тайёрлайди. Ҳисоботда амалиёт жараёнида бажарилган ишлар умумлашган ҳолда кўрсатилади.
44. Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
амалиёт ташкил этилган ихтисослаштирилган кафедранинг фаолият йўналишлари ҳақида қисқача маълумот;
амалиётни ўташ жараёнида танишган норматив-ҳуқуқий, ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар;
кафедра профессор-ўқитувчилари ўтказган дарс жараёнларини кузатиш ва таҳлил қилишнинг натижалар бўйича тингловчининг фикрлари;
тингловчи ўтказган очиқ дарсда фойдаланилган ўқув материаллари ва ишланмалари;
кафедрада педагогик фаолият самарадорлигини ва ўқитиш сифатини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар.
45. Ҳисоботнинг титул варағида тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кафедранинг номи ҳамда амалиёт раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
46. Малакавий амалиёт якунлангандан кейин тингловчилар тайёрланган ҳисоботни ва амалиёт кундалигини кафедра мудирига топширади.
Амалиёт якунлари бўйича кафедра йиғилиши ҳисоботлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 1 кун ичида ўтказилади.
47. Кафедра мудири тингловчилардан ҳисобот ва амалиёт кундаликларини қабул қилиб олади ҳамда уларни амалиёт якунлари бўйича кафедра йиғилиши ўтказиладиган вақт ҳақида хабардор қилади. Амалиёт якунлари бўйича кафедра йиғилишида амалиёт раҳбари, кафедранинг профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар иштирок этадилар.
48. Кафедра йиғилишида тингловчиларнинг педагогик амалиёт якунлари бўйича натижалари қуйидагича баҳоланади:
тингловчининг амалиёт кундалигини тўғри ва тўлиқ юритганлиги — 0,5 баллик тизимда;
тингловчининг очиқ дарсларни ўтказиш жараёни — 3,5 баллик тизимда;
тингловчининг амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан тайёрланган ҳисобот — 1 баллик тизимда.
49. Кафедра йиғилишида ҳар бир қатнашчи тингловчининг амалиёт якунлари бўйича натижаларига ўзининг баҳосини қўяди. Кафедра йиғилиши қатнашчилари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, тингловчига ўртача арифметик балл қўйилади.
4-боб. Якуний қоида
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти __________________________________________________________(қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи) қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши тингловчиси ________________________________________________________нинг (фамилияси, исми, отасининг исми) малакавий амалиёт бўйича АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ Масъул ходим: ___________________________________________________(фамилияси, исми, отасининг исми) __________________(имзо) М.Ў. Тошкент шаҳри 20___ йил
Тингловчининг малакавий амалиёт КУНДАЛИГИ Сана Бажарилган ишлар ҳақида қисқача маълумот Амалиёт раҳбарининг имзоси Биринчи кун Иккинчи кун Учинчи кун Тўртинчи кун Бешинчи кун
Олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш _________________________(минтақавий ёки тармоқ) маркази __________________________________________________________(қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи) қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши тингловчиси ________________________________________________________нинг (фамилияси, исми, отасининг исми) педагогик амалиёт бўйича АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ Масъул ходим: ___________________________________________________(фамилияси, исми, отасининг исми) __________________(имзо) М.Ў. Тошкент шаҳри 20___ йил
Тингловчининг малакавий амалиёт КУНДАЛИГИ Сана Бажарилган ишлар ҳақида қисқача маълумот Амалиёт раҳбарининг имзоси Биринчи кун Иккинчи кун Учинчи кун Тўртинчи кун Бешинчи кун
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 сентябрь,
13-2017-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2017-yil 5-sentabrdagi 13-2017-son buyrugʻiga ILOVA
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 20-avgustdagi 242-son “Oliy taʼlim muassasalarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslaridagi pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malaka oshirish kurslarida (bundan buyon matnda qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslari deb yuritiladi) oʻqiyotgan oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar kadrlari malakaviy amaliyot, pedagog kadrlari esa, pedagogik amaliyot oʻtaydi.
2. Rahbar va pedagog kadrlarning pedagogik (malakaviy) amaliyoti oliy taʼlim tashkilotlarining ixtisoslashtirilgan kafedralari, iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha tashkilotlari bilan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) yoki Oliy taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy (tarmoq) markazlari (bundan buyon matnda mintaqaviy (tarmoq) markaz deb yuritiladi) oʻrtasida tuziladigan shartnomalar asosida amalga oshiriladi.
3. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilarning pedagogik (malakaviy) amaliyoti oʻquv rejasi boʻyicha oʻquv modullari yakunlanganidan keyin Institut yoki mintaqaviy (tarmoq) markaz direktori tomonidan tasdiqlanadigan reja-jadval asosida oliy taʼlim tashkilotlarining ixtisoslashtirilgan kafedralari, iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha tashkilotlarida (bundan buyon matnda amaliyot obyekti deb yuritiladi) tashkil etiladi.
4. Pedagogik (malakaviy) amaliyotning davomiyligi va soatlar hajmi qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv-rejasiga muvofiq belgilanadi.
2-bob. Rahbar kadrlarning malakaviy amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish
5. Tinglovchilarga Institut direktorining buyrugʻi asosida malakaviy amaliyot rahbari tayinlanadi hamda ular tegishli amaliyot oʻtash tashkilotlariga yuboriladi.
6. Har bir malakaviy amaliyot rahbari uchun 12 nafargacha tinglovchilar biriktiriladi.
7. Malakaviy amaliyot rahbari amaliyot oʻtaladigan tashkilotning rahbari tomonidan biriktiriladigan masʼul xodim bilan Tinglovchining amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish dasturini (bundan buyon matnda amaliyot dasturi deb yuritiladi) tuzadi.
8. Malakaviy amaliyot rahbari:
tinglovchilarni amaliyot dasturi bilan tanishtiradi;
amaliyot oʻtaladigan tashkilotga olib boradi;
tinglovchilar tomonidan amaliyot dasturida belgilangan ishlarning bajarilishini umumiy nazorat qiladi;
zarur hollarda tinglovchilarga tegishli maslahatlar beradi;
tinglovchilarning amaliyot boʻyicha hisobotlarini baholaydi.
9. Tinglovchiga malakaviy amaliyot oʻtash davrida zaruriy shart-sharoitlarni yaratish, tegishli maslahatlar berish hamda ularning amaliyot faoliyatini nazorat qilish maqsadida tegishli tashkilotning rahbari tomonidan amaliyot oʻtash joyidan masʼul xodim (bundan buyon matnda masʼul xodim deb yuritiladi) biriktiriladi.
10. Masʼul xodim:
tinglovchilarni amaliyot oʻtalayotgan tashkilot bilan tanishtiradi;
tinglovchilarning oʻrganishi va tahlil qilishlari uchun amaliyot oʻtalayotgan tashkilot faoliyati bilan bogʻliq hujjatlarning nusxalarini yoki elektron shaklini tinglovchilarga taqdim etadi;
tinglovchilarga amaliyot oʻtash davrida tegishli maslahatlar beradi;
amaliyot dasturida belgilangan ishlarni amalga oshirilishini, shuningdek tinglovchining amaliyot kundaligi har kuni toʻgʻri va toʻliq yozib borilishini nazorat qiladi va imzolaydi.
11. Tinglovchi amaliyot oʻtayotgan tashkilotning ichki tartib-qoidalariga, texnika xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga qatʼiy rioya qilishi shart.
12. Tinglovchi malakaviy amaliyot davrida Bosh ilmiy-metodik markaz tomonidan beriladigan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi amaliyot kundaligini yuritadi.
13. Amaliyot kundaligining titul varagʻida tinglovchining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi, uning familiyasi, ismi va otasining ismi, malakaviy amaliyot oʻtalayotgan tashkilot nomi hamda masʼul xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatiladi.
14. Tinglovchi tomonidan amaliyot dasturi asosida bajarilgan ishlar amaliyot kundaligiga har kuni yozib boriladi.
Bunda, amaliyot oʻtalgan sana, bajarilgan ishlar toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot yoziladi hamda bajarilgan ishlar va maʼlumotlarning toʻgʻri va toʻliqligi masʼul xodimning imzosi bilan tasdiqlanadi.
15. Masʼul xodim amaliyot yakunida tinglovchining amaliyot kundaligi titul varagʻiga imzo qoʻyadi va tegishli muhr bilan tasdiqlaydi.
16. Amaliyot kundaligi masʼul xodim tomonidan imzolangandan keyin, tinglovchining oʻzida saqlanadi va u hisobot bilan birga amaliyot rahbariga topshiriladi.
17. Tinglovchi amaliyot davrida amaliyot oʻtayotgan tashkilot faoliyatining yoʻnalishlari, taʼlim menejmenti va boshqaruv strategiyasi sohasidagi mavjud ish tajribasini oʻrganadi va tahlil qiladi.
Oʻrganish va tahlil qilish amaliyot oʻtalayotgan tashkilot faoliyatining yutuqlari, kamchiliklari, mavjud muammolarni aniqlash va aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish asosida amalga oshiradi.
18. Tinglovchi oʻrganish va tahlil natijalari asosida amaliyot oʻtalayotgan tashkilotda boshqaruv va faoliyat samaradorligini, shuningdek taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish yuzasidan oʻzining taklif va tavsiyalarni ishlab chiqadi.
19. Tinglovchi amaliyot yakunida amaliyot davrida bajargan ishlari yuzasidan hisobot tayyorlaydi. Hisobotda amaliyot jarayonida bajarilgan ishlarini umumlashgan holda koʻrsatishi lozim.
20. Hisobotda quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
amaliyot tashkil etilgan tashkilotning faoliyat yoʻnalishlari haqida qisqacha maʼlumot;
tinglovchi amaliyotni oʻtash jarayonida tanishgan normativ-huquqiy, oʻquv-metodik va boshqa hujjatlar;
amaliyot oʻtalayotgan tashkilot faoliyatining yoʻnalishlari, taʼlim menejmenti va boshqaruv strategiyasi boʻyicha tahliliy maʼlumotlar;
amaliyot oʻtalayotgan tashkilot faoliyatining yoʻnalishlari, taʼlim menejmenti va boshqaruv strategiyasi va faoliyat samaradorligini, shuningdek taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish yuzasidan taklif va tavsiyalar.
21. Hisobotning titul varagʻida tinglovchining qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish joyi va yoʻnalishi, uning familiyasi, ismi va otasining ismi, malakaviy amaliyot oʻtilayotgan tashkilot nomi hamda amaliyot rahbarining familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatiladi.
22. Malakaviy amaliyot yakunlangandan keyin tinglovchilar tayyorlangan hisobotni va amaliyot kundaligini amaliyot rahbariga topshiradi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilar malakaviy amaliyot boʻyicha tayyorlangan hisobotni va amaliyot kundaligini elektron shaklda (PDF formatda) amaliyot rahbarining elektron pochtasiga yuboradi.
23. Amaliyot rahbari tinglovchidan hisobot va amaliyot kundaligini qabul qilib oladi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilarning hisobotlari va amaliyot kundaligini elektron shaklda qabul qiladi va chop etadi.
Hisobotning titul varagʻi amaliyot rahbari tomonidan imzolanadi va tegishli muhr bilan tasdiqlanadi.
24. Amaliyot rahbari tinglovchilarning malakaviy amaliyot natijalarini oʻrganib chiqadi va baholaydi.
25. Tinglovchilarning malakaviy amaliyoti natijalari quyidagicha baholanadi:
tinglovchining amaliyot kundaligini toʻgʻri va toʻliq yuritganligi — 0,5 ballik tizimda;
tinglovchining oʻrganish va tahlil natijalari asosida ishlab chiqqan taklif va tavsiyalari — 3,5 ballik tizimda;
tinglovchining amaliyot davrida bajargan ishlari yuzasidan tayyorlangan hisobot — 1 ballik tizimda.
26. Tinglovchiga amaliyot rahbari tomonidan qoʻyilgan ballarning oʻrtacha arifmetik bahosi qoʻyiladi.
3-bob. Pedagog kadrlarning pedagogik amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish
27. Tinglovchilarga mintaqaviy (tarmoq) markaz direktorining buyrugʻi asosida mintaqaviy (tarmoq) markazning pedagog kadrlari orasidan amaliyot rahbari tayinlanadi hamda ular amaliyot oʻtash uchun tayanch oliy taʼlim tashkiloti huzuridagi ixtisoslashtirilgan kafedralarga yuboriladi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilarga amaliyot rahbari tayinlash talab etilmaydi va ularning amaliyoti oʻzlari faoliyat koʻrsatayotgan oliy taʼlim tashkiloti kafedrasida tashkil etiladi.
28. Har bir malakaviy amaliyot rahbari uchun 12 nafargacha tinglovchilar biriktiriladi.
29. Pedagogik amaliyot rahbari ixtisoslashtirilgan kafedraning mudiri bilan birgalikda Tinglovchining amaliyotini tashkil etish va oʻtkazish dasturini (bundan buyon matnda amaliyot dasturi deb yuritiladi) tuzadi.
30. Pedagogik amaliyot rahbari:
tinglovchilarni amaliyot dasturi bilan tanishtiradi;
ixtisoslashtirilgan kafedraga olib boradi;
tinglovchilar tomonidan amaliyot dasturida belgilangan ishlarning bajarilishini umumiy nazorat qiladi;
zarur hollarda tinglovchilarga tegishli maslahatlar beradi;
tinglovchilarning amaliyot boʻyicha hisobotlarini baholaydi.
31. Tinglovchiga amaliyot davrida zaruriy shart-sharoitlarni yaratish, tegishli maslahatlar berish hamda ularning amaliyot faoliyatini nazorat qilish maqsadida tayanch oliy taʼlim tashkiloti rektori tomonidan ixtisoslashtirilgan kafedra mudiri masʼul sifatida biriktiriladi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilarga amaliyot davrida zaruriy shart-sharoitlarni yaratish, tegishli maslahatlar berish hamda ularning amaliyot faoliyatini nazorat qilish tinglovchi faoliyat koʻrsatayotgan kafedra mudiri tomonidan amalga oshiriladi.
32. Kafedra mudiri:
tinglovchilarni ixtisoslashtirilgan kafedra faoliyati bilan tanishtiradi;
tinglovchilarning oʻrganishi va tahlil qilishlari uchun kafedraning faoliyati bilan bogʻliq hujjatlarning nusxalarini yoki elektron shaklini tinglovchilarga taqdim etadi;
amaliyot oʻtash davrida tinglovchilarga tegishli maslahatlar beradi;
amaliyot dasturida belgilangan ishlarni amalga oshirilishini, shuningdek tinglovchining amaliyot kundaligi har kuni toʻgʻri va toʻliq yozib borilishini nazorat qiladi va imzolaydi;
masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining ochiq darslarini kuzatish, shuningdek amaliyot yakunlari boʻyicha kafedra yigʻilishida muhokama qilish uchun tashqi ekspertlarni jalb qiladi.
33. Tinglovchi kafedraning ichki tartib-qoidalariga, texnika xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga qatʼiy rioya qilishi shart.
34. Tinglovchi pedagogik amaliyot davrida mintaqaviy (tarmoq) markazi tomonidan beriladigan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi amaliyot kundaligini yuritadi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchilar mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi amaliyot kundaligini Bosh ilmiy-metodik markazning rasmiy veb-sayti orqali Masofaviy kurslar boʻlimidan yuklab oladi.
35. Amaliyot kundaligining titul varagʻida tinglovchining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi, uning familiyasi, ismi va otasining ismi, masʼul xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatiladi.
36. Tinglovchi tomonidan amaliyot dasturi asosida bajarilgan ishlar amaliyot kundaligiga har kuni yozib boriladi.
Bunda, amaliyot oʻtalgan sana, bajarilgan ishlar toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot yoziladi hamda bajarilgan ishlar va maʼlumotlarning toʻgʻri va toʻliqligi kafedra mudirining imzosi bilan tasdiqlanadi.
37. Kafedra mudiri amaliyot yakunida tinglovchining amaliyot kundaligi titul varagʻiga imzo qoʻyadi va tegishli muhr bilan tasdiqlaydi.
38. Amaliyot kundaligi tinglovchining oʻzida saqlanadi va u amaliyot yakunida hisobot bilan birga kafedra mudiriga topshiriladi.
39. Tinglovchi amaliyot davrida kafedra faoliyati va ish tajribasini oʻrganadi hamda tahlil qiladi.
40. Tinglovchi pedagogik amaliyot davrida kafedraning professor-oʻqituvchilari tomonidan oʻtkaziladigan 2 ta dars jarayonlarini kuzatadi va tahlil qiladi.
41. Tinglovchi amaliyot oʻtash davrida kafedraning yoʻnalishiga mos fanlar boʻyicha qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻzlashtirgan bilim, koʻnikma va malakalari, shuningdek ilgʻor pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda talabalarga 1 ta ochiq dars oʻtkazadi.
42. Tinglovchi tomonidan oʻtkaziladigan ochiq darsda kafedraning tajribali professor-oʻqituvchilari ishtirok etadi va dars jarayonini kuzatib boradi.
Masofadan oʻqitish taʼlim usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiyotgan tinglovchi tomonidan oʻtkaziladigan ochiq darsda kafedraning tajribali professor-oʻqituvchilari bilan birgalikda turdosh oliy taʼlim tashkilotlaridan soha mutaxassisi boʻlgan tashqi ekspertlar ishtirok etadi. Tashqi ekspertlar oʻtkazilgan ochiq dars tugagandan keyin shu kunning oʻzida ochiq dars boʻyicha oʻz xulosalarini kafedra mudiriga yozma shaklda taqdim etadi.
43. Tinglovchi amaliyot yakunida amaliyot davrida bajargan ishlari yuzasidan hisobot tayyorlaydi. Hisobotda amaliyot jarayonida bajarilgan ishlar umumlashgan holda koʻrsatiladi.
44. Hisobotda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim:
amaliyot tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan kafedraning faoliyat yoʻnalishlari haqida qisqacha maʼlumot;
amaliyotni oʻtash jarayonida tanishgan normativ-huquqiy, oʻquv-uslubiy va boshqa hujjatlar;
kafedra professor-oʻqituvchilari oʻtkazgan dars jarayonlarini kuzatish va tahlil qilishning natijalar boʻyicha tinglovchining fikrlari;
tinglovchi oʻtkazgan ochiq darsda foydalanilgan oʻquv materiallari va ishlanmalari;
kafedrada pedagogik faoliyat samaradorligini va oʻqitish sifatini oshirish yuzasidan taklif va tavsiyalar.
45. Hisobotning titul varagʻida tinglovchining qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi, uning familiyasi, ismi va otasining ismi, kafedraning nomi hamda amaliyot rahbarining familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatiladi.
46. Malakaviy amaliyot yakunlangandan keyin tinglovchilar tayyorlangan hisobotni va amaliyot kundaligini kafedra mudiriga topshiradi.
Amaliyot yakunlari boʻyicha kafedra yigʻilishi hisobotlar qabul qilib olingan kundan boshlab 1 kun ichida oʻtkaziladi.
47. Kafedra mudiri tinglovchilardan hisobot va amaliyot kundaliklarini qabul qilib oladi hamda ularni amaliyot yakunlari boʻyicha kafedra yigʻilishi oʻtkaziladigan vaqt haqida xabardor qiladi. Amaliyot yakunlari boʻyicha kafedra yigʻilishida amaliyot rahbari, kafedraning professor-oʻqituvchilari hamda tinglovchilar ishtirok etadilar.
48. Kafedra yigʻilishida tinglovchilarning pedagogik amaliyot yakunlari boʻyicha natijalari quyidagicha baholanadi:
tinglovchining amaliyot kundaligini toʻgʻri va toʻliq yuritganligi — 0,5 ballik tizimda;
tinglovchining ochiq darslarni oʻtkazish jarayoni — 3,5 ballik tizimda;
tinglovchining amaliyot davrida bajargan ishlari yuzasidan tayyorlangan hisobot — 1 ballik tizimda.
49. Kafedra yigʻilishida har bir qatnashchi tinglovchining amaliyot yakunlari boʻyicha natijalariga oʻzining bahosini qoʻyadi. Kafedra yigʻilishi qatnashchilari tomonidan qoʻyilgan baholar muhokama qilinib, tinglovchiga oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi.
4-bob. Yakuniy qoida
50. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti __________________________________________________________(qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining nomi) qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi tinglovchisi ________________________________________________________ning (familiyasi, ismi, otasining ismi) malakaviy amaliyot boʻyicha AMALIYOT KUNDALIGI Masʼul xodim: ___________________________________________________(familiyasi, ismi, otasining ismi) __________________(imzo) M.Oʻ. Toshkent shahri 20___ yil
Tinglovchining malakaviy amaliyot KUNDALIGI Sana Bajarilgan ishlar haqida qisqacha maʼlumot Amaliyot rahbarining imzosi Birinchi kun Ikkinchi kun Uchinchi kun Toʻrtinchi kun Beshinchi kun
Oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarida pedagogik (malakaviy) amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI Oliy taʼlim tizimi pedagog va rahbar kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish _________________________(mintaqaviy yoki tarmoq) markazi __________________________________________________________(qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishining nomi) qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishi tinglovchisi ________________________________________________________ning (familiyasi, ismi, otasining ismi) pedagogik amaliyot boʻyicha AMALIYOT KUNDALIGI Masʼul xodim: ___________________________________________________(familiyasi, ismi, otasining ismi) __________________(imzo) M.Oʻ. Toshkent shahri 20___ yil
Tinglovchining malakaviy amaliyot KUNDALIGI Sana Bajarilgan ishlar haqida qisqacha maʼlumot Amaliyot rahbarining imzosi Birinchi kun Ikkinchi kun Uchinchi kun Toʻrtinchi kun Beshinchi kun
Vazir I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2017-yil 5-sentabr,
13-2017-son