📅 2017-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 ноября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 November 2017 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
«Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 октябрдаги ПҚ-3306-сон қарорига мувофиқ спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорати ва малакасини мунтазам ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, «Кураш» миллий спорт турини республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурда кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари унда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ой муддатда Ўзбекистон кураш федерациясининг буюртмаси ва техник топшириғи асосида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ўзбекистон кураш федерацияси билан биргаликда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2018 — 2020 йилларда намунавий лойиҳалар асосида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш режа-жадвалини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2020 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур капитал қуйилмалар лимити ажратилишини назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб, Кураш халқаро ассоциациясига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 100 миллион сўм миқдорида маблағ ажратиши белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Кураш» миллий спорт тури кунини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 893-сон қарорига ИЛОВА
«Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Т/р Тадбирларнинг номланиши Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларини, ҳар бир туман (шаҳар)да замонавий спорт клублари ва секцияларини ташкил этиш 1. Ўзбекистон кураш федерациясининг буюртмаси ва техник топшириғи асосида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш 2018 йил январь Ўзбекистон кураш федерацияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2018 — 2020 йилларда намунавий лойиҳалар асосида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2018 йил январь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси 3. 2018-2020 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш ва жиҳозлаш учун зарур капитал қуйилмалар лимити ажратилишини назарда тутиш 2018 — 2020 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 4. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида тасдиқланган лойиҳа-смета асосида ҳамда шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда «Кураш» миллий спорт тури марказлари қурилишини ташкил этиш 2018 — 2020 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси 5. Ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секцияларни ташкил этиш 2017 — 2018 йиллар давомида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси 6. Ҳар бир туман (шаҳар)ларда ташкил этилган «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секцияларда қобилиятли ёш спортчиларни саралаш, селекция ишларини амалга ошириш календарь режага мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секциялар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги мавжуд бўш бино ва иншоотларда «Кураш» миллий спорт тури бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш базасини ташкил этиш 2018 йил май Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси 9. Кураш бўйича Осиё-Океания конфедерациясининг маъмурий биноси қурилиши учун Тошкент шаҳридан ер участка ажратиш, қурилиши ва фойдаланилишини таъминлаш 2018 — 2019 йиллар давомида Осиё-Океания кураш конфедерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси II. «Кураш» миллий спорт тури бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш 10. «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секциялар ўртасида спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни вилоятлар, республика терма жамоалари таркибига киритиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 11. 2018 йилда «Кураш» миллий спорт тури бўйича мамлакатимизнинг буюк давлат ва жамият арбоблари хотирасига бағишланган турнирларни ўтказиш календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2017 йил IV чорак Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 12. Курашнинг миллий қадрият ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, очиқ майдонларда «Кураш» миллий спорт тури бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш доимий асосда Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. «Кураш» миллий спорт турини миллий бойлигимиз сифатида жаҳонда оммалаштириш мақсадида халқаро мусобақаларни мунтазам ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш календарь режага мувофиқ Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 14. 2018 йил 6 сентябрда — «Кураш» миллий спорт тури кунини кенг нишонлаш юзасидан Тошкент шаҳрида Ислом Каримов хотира турнирини юқори савияда ўтказиш, жойларда мусобақалар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, жаҳон чемпионлари иштирокида кўргазмали чиқишларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш 2018 йил I чорак Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кураш халқаро ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси 15. «Кураш» миллий спорт тури бўйича республика мусобақалари ва турнирларини доимий ташкил этиш. Жумладан: ёзги таътил даврида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёзги таътилни кураш билан бирга ўтказамиз» шиори остида мусобақа ва ўқув ма ш ғулотлар ўтказиш; касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида «Кураш — бизнинг миллий бойлигимиз» шиори остида мусобақа ва ўқув машғулотларини ўтказиш; олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Кураш — миллий ифтихоримиз» шиори остида мусобақа ва ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш календарь режага мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 16. Таълим муассасаларида (мактаблар, коллежлар, лицейлар ва олий таълим муассасалари) спорт тўгараклари ва секцияларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш 2018 йил февраль Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси 17. «Кураш» миллий спорт турини «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари дастурига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш 2017 йил декабрь Халқ таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси III. «Кураш» миллий спорт тури бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирлар иштирокчилари тўғрисида маълумотлар электрон базасини жорий этиш 18. «Кураш» миллий спорт тури бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари, миллий терма жамоа аъзолари тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва шу асосда «Кураш» миллий спорт турининг моддий-техника базаси, тренерлар, терма жамоа аъзолари, халқаро ва республика тоифасидаги ҳакамлар ҳамда захирадаги ҳакамлар тўғрисидаги барча маълумотларни электрон базага жойлаштиришни ташкил этиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон кураш федерацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 19. «Кураш» миллий спорт тури бўйича ҳар йили ўтказиладиган барча нуфузли мусобақаларни спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритиш ҳамда ўтказилган чемпионатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштиришни ташкил этиш ҳар йили ноябрь Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги IV. «Кураш» миллий спорт тури бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш 20. Ўзбекистон кураш федерацияси талабномасига мувофиқ Олимпия захиралари коллежларида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, «Кураш» миллий спорт тури йўналиши бўйича қабул квоталарини ошириш 2018 йил май Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон кураш федерацияси 21. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ўсмирлар спорт мактабларида «Кураш» миллий спорт тури бўлимларини ташкил этиш 2018 йил сентябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия спорт бошқармалари 22. «Кураш» миллий спорт тури бўйича малакали тренер ва ҳакамларга чет тилларни ўргатиш орқали уларнинг малакасини тизимли асосда ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2017 йил декабрь Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси 23. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг профессор-ўқитувчилари ва малакали тренерларини жалб этган ҳолда ўқитишнинг янги инновацион технологияларини татбиқ этган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича илмий-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш доимий Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети V. «Кураш» миллий спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ва «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 24. Ўзбекистон кураш федерацияси негизида жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ҳамда «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва «Кураш» миллий спорт тури билан шуғулланиш учун ҳудудларга етказиб берилишини таъминлаш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон кураш федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси 25. Ишлаб чиқарилган «яктак» спорт кийимлари, «кураш гилами»ларини Кураш халқаро ассоциация билан ҳамкорликда хорижий давлатларга экспорт қилишни ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон кураш федерацияси, Кураш халқаро ассоциацияси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси VI. «Кураш» миллий спорт турини оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириш 26. Уч ярим минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган, жаҳон спорти ҳисобланган ҳамда олийжаноблик, мардлик, бағрикенглик ва ҳалоллик тимсоллари сифатида эъзозланадиган «Кураш» миллий спорт турини кенг тарғиб қилиш, бунда: «Кураш» миллий спорт турини, шу жумладан реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш орқали оммалаштириш; «Кураш» миллий спорт тури бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш; ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш медиа-режасини ишлаб чиқиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон кураш федерацияси 27. «Кураш» миллий спорт тури бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш, маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш доимий Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси 28. Ўқув қўлланмалар, «Кураш миллий спорт турининг ривожланиш тарихи тўғрисида» китоблар, «Ўзбек кураши»нинг илмий-оммабоп журналини нашр этиш ва нашр маҳсулотлари, баннерлар, плакатлар, шунингдек электрон оммавий ахборот воситаларида «Кураш» миллий спорт тури рамзини тасвирлаш орқали уни кенг тарғиб қилиш 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 ноябрь,
893-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
“Kurash” milliy sport turini yanada rivojlantirish va ommalashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kurash milliy sport turini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-oktabrdagi PQ-3306-son qaroriga muvofiq sportchilar, trenerlar va hakamlarning mahorati va malakasini muntazam oshirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, sport muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda oʻquv-mashgʻulot jarayonlarining yuqori sifatini taʼminlash, shuningdek, “Kurash” milliy sport turini respublika aholisining keng qatlamlari oʻrtasida, ayniqsa, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida faol targʻib qilish hamda ommalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Kurash” milliy sport turini yanada rivojlantirish va ommalashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Dasturda koʻrsatilgan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar rahbarlari unda nazarda tutilgan tadbirlarning oʻz vaqtida va samarali amalga oshirilishi uchun shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi ikki oy muddatda Oʻzbekiston kurash federatsiyasining buyurtmasi va texnik topshirigʻi asosida Nukus shahri va viloyat markazlarida “Kurash” milliy sport turi markazlarining namunaviy loyihalarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:
Oʻzbekiston kurash federatsiyasi bilan birgalikda Nukus shahri va viloyat markazlarida 2018 — 2020-yillarda namunaviy loyihalar asosida “Kurash” milliy sport turi markazlarini qurish reja-jadvalini ikki oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda 2018 — 2020-yillar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirishda Nukus shahri va viloyat markazlarida “Kurash” milliy sport turi markazlarini qurish va jihozlash ishlari uchun zarur kapital quyilmalar limiti ajratilishini nazarda tutsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2018-yildan boshlab, Kurash xalqaro assotsiatsiyasiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan har yili 100 million soʻm miqdorida mablagʻ ajratishi belgilab qoʻyilsin.
6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa ommaviy axborot vositalariga “Kurash” milliy sport turi kunini oʻtkazish bilan bogʻliq tadbirlarni keng yoritish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi raisi R.D. Qurbonov zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Sogʻliqni saqlash, ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish, jismoniy tarbiya va sport masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-noyabrdagi 893-son qaroriga ILOVA
“Kurash” milliy sport turini yanada rivojlantirish va ommalashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar
T/r Tadbirlarning nomlanishi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Nukus shahri va viloyat markazlarida “Kurash” milliy sport turi markazlarini, har bir tuman (shahar)da zamonaviy sport klublari va seksiyalarini tashkil etish 1. Oʻzbekiston kurash federatsiyasining buyurtmasi va texnik topshirigʻi asosida Nukus shahri va viloyat markazlarida “Kurash” milliy sport turi markazlarining namunaviy loyihalarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlash 2018-yil yanvar Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi 2. Nukus shahri va viloyat markazlarida 2018 — 2020-yillarda namunaviy loyihalar asosida “Kurash” milliy sport turi markazlarini qurish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash 2018-yil yanvar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 3. 2018-2020-yillar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirishda Nukus shahri va viloyat markazlarida “Kurash” milliy sport turi markazlarini qurish va jihozlash uchun zarur kapital quyilmalar limiti ajratilishini nazarda tutish 2018 — 2020-yillar davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi 4. Nukus shahri va viloyat markazlarida tasdiqlangan loyiha-smeta asosida hamda shaharsozlik normalari hamda qoidalarini hisobga olgan holda “Kurash” milliy sport turi markazlari qurilishini tashkil etish 2018 — 2020-yillar davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 5. Har bir tuman (shahar)lardagi sport maktablarida “Kurash” milliy sport turi boʻyicha klublar va seksiyalarni tashkil etish 2017 — 2018-yillar davomida Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 6. Har bir tuman (shahar)larda tashkil etilgan “Kurash” milliy sport turi boʻyicha klublar va seksiyalarda qobiliyatli yosh sportchilarni saralash, seleksiya ishlarini amalga oshirish kalendar rejaga muvofiq Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha klublar va seksiyalar oʻrtasida sport musobaqalarini tashkil etish 2018-yildan boshlab, doimiy Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Toshkent viloyati Boʻstonliq tumanidagi mavjud boʻsh bino va inshootlarda “Kurash” milliy sport turi boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish bazasini tashkil etish 2018-yil may Toshkent viloyati hokimligi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 9. Kurash boʻyicha Osiyo-Okeaniya konfederatsiyasining maʼmuriy binosi qurilishi uchun Toshkent shahridan yer uchastka ajratish, qurilishi va foydalanilishini taʼminlash 2018 — 2019-yillar davomida Osiyo-Okeaniya kurash konfederatsiyasi, Toshkent shahar hokimligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi II. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha respublika, xalqaro musobaqa va turnirlarni doimiy asosda tashkil etish va oʻtkazish 10. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha klublar va seksiyalar oʻrtasida sport musobaqalarida gʻolib va sovrindor boʻlgan sportchilarni viloyatlar, respublika terma jamoalari tarkibiga kiritish 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi va uning hududiy boʻlinmalari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 11. 2018-yilda “Kurash” milliy sport turi boʻyicha mamlakatimizning buyuk davlat va jamiyat arboblari xotirasiga bagʻishlangan turnirlarni oʻtkazish kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash 2017-yil IV chorak Oʻzbekiston kurash federatsiyasi va uning hududiy boʻlinmalari, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi 12. Kurashning milliy qadriyat va anʼanalaridan kelib chiqqan holda, ochiq maydonlarda “Kurash” milliy sport turi boʻyicha musobaqalarni muntazam tashkil etish doimiy asosda Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. “Kurash” milliy sport turini milliy boyligimiz sifatida jahonda ommalashtirish maqsadida xalqaro musobaqalarni muntazam tashkil etish va yuqori saviyada oʻtkazish kalendar rejaga muvofiq Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 14. 2018-yil 6-sentabrda — “Kurash” milliy sport turi kunini keng nishonlash yuzasidan Toshkent shahrida Islom Karimov xotira turnirini yuqori saviyada oʻtkazish, joylarda musobaqalar va seminarlar tashkil etish, shuningdek, jahon chempionlari ishtirokida koʻrgazmali chiqishlarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish 2018-yil I chorak Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Toshkent shahar hokimligi, Kurash xalqaro assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 15. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha respublika musobaqalari va turnirlarini doimiy tashkil etish. Jumladan: yozgi taʼtil davrida umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Yozgi taʼtilni kurash bilan birga oʻtkazamiz” shiori ostida musobaqa va oʻquv ma sh gʻulotlar oʻtkazish; kasb-hunar kollejlari va akademik litsey oʻquvchilari oʻrtasida “Kurash — bizning milliy boyligimiz” shiori ostida musobaqa va oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish; oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida “Kurash — milliy iftixorimiz” shiori ostida musobaqa va oʻquv mashgʻulot yigʻinlarini oʻtkazish kalendar rejaga muvofiq Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 16. Taʼlim muassasalarida (maktablar, kollejlar, litseylar va oliy taʼlim muassasalari) sport toʻgaraklari va seksiyalarni xatlovdan oʻtkazish hamda ularning faoliyatini takomillashtirish boʻyicha aniq takliflar tayyorlash 2018-yil fevral Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 17. “Kurash” milliy sport turini “Umid nihollari”, “Barkamol avlod” va “Universiada” sport oʻyinlari dasturiga belgilangan tartibda kiritish choralarini koʻrish 2017-yil dekabr Xalq taʼlim vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi III. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha respublika, xalqaro musobaqa va turnirlar ishtirokchilari toʻgʻrisida maʼlumotlar elektron bazasini joriy etish 18. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha Osiyo oʻyinlari, Osiyo va jahon chempionatlari gʻoliblari, milliy terma jamoa aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron bazaga joylashtirish dasturini ishlab chiqish va shu asosda “Kurash” milliy sport turining moddiy-texnika bazasi, trenerlar, terma jamoa aʼzolari, xalqaro va respublika toifasidagi hakamlar hamda zaxiradagi hakamlar toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni elektron bazaga joylashtirishni tashkil etish 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 19. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha har yili oʻtkaziladigan barcha nufuzli musobaqalarni sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga kiritish hamda oʻtkazilgan chempionatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron bazaga joylashtirishni tashkil etish har yili noyabr Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi IV. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalariga qabul kvotalarini oshirish 20. Oʻzbekiston kurash federatsiyasi talabnomasiga muvofiq Olimpiya zaxiralari kollejlarida mavjud imkoniyatlardan kelib chiqib, “Kurash” milliy sport turi yoʻnalishi boʻyicha qabul kvotalarini oshirish 2018-yil may Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 21. Ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktablari hamda Bolalar oʻsmirlar sport maktablarida “Kurash” milliy sport turi boʻlimlarini tashkil etish 2018-yil sentabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya sport boshqarmalari 22. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha malakali trener va hakamlarga chet tillarni oʻrgatish orqali ularning malakasini tizimli asosda oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlash 2017-yil dekabr Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 23. Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining professor-oʻqituvchilari va malakali trenerlarini jalb etgan holda oʻqitishning yangi innovatsion texnologiyalarini tatbiq etgan holda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish boʻyicha ilmiy-metodik qoʻllanmalar ishlab chiqish doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti V. “Kurash” milliy sport turi bilan shugʻullanish uchun jahon standartlariga javob beradigan “yaktak” sport kiyimlari va “kurash gilam”larini ishlab chiqarishni tashkil etish 24. Oʻzbekiston kurash federatsiyasi negizida jahon standartlariga javob beradigan “yaktak” sport kiyimlari hamda “kurash gilam”larini ishlab chiqarishni tashkil etish va “Kurash” milliy sport turi bilan shugʻullanish uchun hududlarga yetkazib berilishini taʼminlash 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Toshkent shahar hokimligi, Hususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Oʻzbekyengilsanoat” AJ, “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi 25. Ishlab chiqarilgan “yaktak” sport kiyimlari, “kurash gilami”larini Kurash xalqaro assotsiatsiya bilan hamkorlikda xorijiy davlatlarga eksport qilishni tashkil etish va amaliy yordam koʻrsatish 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Kurash xalqaro assotsiatsiyasi, “Oʻzbekyengilsanoat” AJ, “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi VI. “Kurash” milliy sport turini ommaviy axborot vositalari orqali ommalashtirish 26. Uch yarim ming yildan ortiq tarixga ega boʻlgan, jahon sporti hisoblangan hamda oliyjanoblik, mardlik, bagʻrikenglik va halollik timsollari sifatida eʼzozlanadigan “Kurash” milliy sport turini keng targʻib qilish, bunda: “Kurash” milliy sport turini, shu jumladan reklama kampaniyalarini oʻtkazish va ijtimoiy roliklarni namoyish etish orqali ommalashtirish; “Kurash” milliy sport turi boʻyicha telekoʻrsatuvlar tayyorlash, radio eshittirishlar tashkil etish; yoshlar, ayniqsa uyushmagan yoshlar oʻrtasida sportni keng targʻib etish, ularni sogʻlom turmush tarziga amal qilishga yoʻnaltirish boʻyicha alohida koʻrsatuvlar namoyish etish orqali ommalashtirish media-rejasini ishlab chiqish 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 27. “Kurash” milliy sport turi boʻyicha oʻtkaziladigan xalqaro va respublika musobaqalarini muntazam yoritib borish, mahoratli sportchi va tajribali trenerlar va ularning ota-onalari toʻgʻrisida telekoʻrsatuvlar tayyorlash doimiy Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi,Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston kurash federatsiyasi 28. Oʻquv qoʻllanmalar, “Kurash milliy sport turining rivojlanish tarixi toʻgʻrisida” kitoblar, “Oʻzbek kurashi”ning ilmiy-ommabop jurnalini nashr etish va nashr mahsulotlari, bannerlar, plakatlar, shuningdek elektron ommaviy axborot vositalarida “Kurash” milliy sport turi ramzini tasvirlash orqali uni keng targʻib qilish 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston kurash federatsiyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlimi vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi, Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2017-yil 7-noyabr,
893-son