UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 8 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 ноября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 November 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида

Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, ҳудудда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг умумий майдонида кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифига розилик берилсин.

2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:

бир ой муддатда Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижаларига кўра кичик саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мос бўлган объектларни белгиланган тартибда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлигига берилишини таъминласин;

Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган бўш турган давлат мулки объектлари ва илгари хусусийлаштирилган ишлаб чиқариш майдонларини доимий хатловдан ўтказиб борсин ҳамда хатлов натижаларига кўра янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун мос бўлган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда Жиззах вилоятининг эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) киритиб борсин.

3. Белгилансинки:

кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови истисно тариқасида «ноль» ставка миқдорида белгиланади;

кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга ижарага берилади ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганда ва белгиланган иш ўринлари яратилиб, сақланган тақдирда кейинчалик ўрнатилган тартибда мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

6. Маъмурий кенгаш:

кичик саноат зонаси ҳудудида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар манзилли рўйхатига зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

манзилли рўйхат доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ушбу қарорда назарда тутилган асосий чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда 2018 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларига узвий боғлаган ҳолда кичик саноат зонасининг йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда марказлашган инвестицияларни назарда тутсин.

8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Жиззах вилоят ҳокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектларига банк-молия хизматларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг мини банкини очиш ҳамда тижорат банкларига манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.А. Салиев ва Зомин тумани ҳокими С.М. Умрзоқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 897-сон қарорига ИЛОВА

Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида 2018-2019 йиллар давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа номи Лойиҳа қиймати (млн. сўм) Шундан: Банк номи Ишга тушиш муддати Иш ўрни ўз маблағи банк кредити хорижий инвестиция (минг долл.) Жами 716 473 71 922 157 590 60 492 1 841 1. «Кипарис» ФХ Қурилиш материаллари (кафель, шлакоблок) ишлаб чиқаришни ташкил этиш 688 192 496 Миллий банк 2018 йил 2-чорак 14 2. «Зомин агро фреш» МЧЖ Логистика марказини ташкил этиш 80 000 12 000 68 000 Миллий банк 2018 йил 3-чорак 100 3. «Зафар универсал сервис» ХК Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш 496 88 408 Халқ банки 2018 йил 4-чорак 8 4. «Даштобод мебель» ХК Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 482 80 402 Қишлоқ қурилиш банк 2019 йил 2-чорак 10 5. «Ёғоч робит бизнес» МЧЖ Сутни қайта ишлашни ташкил этиш 280 80 200 Қишлоқ қурилиш банк 2019 йил 3-чорак 5 6. «Зомин полимер» ХК Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 344 200 144 Ипотека банк 2018 йил 4-чорак 10 7. «Барҳаёт Равшан» ХК Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 1 384 400 984 Асака банк 2018 йил 4-чорак 15 8. «Исломжон Анорбой» ХК Алюмин профилдан эшик ва ромлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш 200 32 168 Асака банк 2018 йил 2-чорак 3 9. «Рустам Субонов» ХК Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 100 30 70 Асака банк 2018 йил 1-чорак 3 10. «Эркин голд стар» ХК Пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш 296 96 200 Турон банк 2018 йил 2-чорак 12 11. «Чўққили тоғ жилоси» ХК Асалари уялари ва рамкаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 148 49 99 Турон банк 2018 йил 2-чорак 7 12. «Зомин текс экспорт» МЧЖ (1-босқич) Калава ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш 139 748 17 360 Миллий банк 2018 йил 2-чорак 150 13. «Зомин текс экспорт» МЧЖ (2-босқич) Трикотаж мато ишлаб чиқариш, бўяш ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 255 035 24 000 28 700 Миллий банк 2019 йил 1-чорак 350 14. «Зомин текс экспорт» МЧЖ Болалар гигиеник тагликларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 1 124 416 88 Миллий банк 2019 йил 2-чорак 30 15. «Зомин текс экспорт» МЧЖ Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 1 326 416 113 Миллий банк 2019 йил 4-чорак 100 16. «Зомин текс экспорт» МЧЖ Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш 458 208 31 Миллий банк 2019 йил 3-чорак 24 17. «Зомин текс экспорт» МЧЖ Микрофибра ишлаб чиқаришни ташкил этиш 24 150 3 000 Миллий банк 2019 йил 4-чорак 50 18. «Гўзал Зомин Автомобилчи» МЧЖ Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш 600 200 400 Ҳамкорбанк 2018 йил 2-чорак 8 19. «Dal Teknik Makina» МЧЖҚК Брусчатка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 16 100 2 000 ЎТ-Банк 2018 йил 4-чорак 12 20. «Dal Teknik Makina» МЧЖҚК Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 8 050 1 000 ЎТ-Банк 2018 йил 4-чорак 15 21. «Dal Teknik Makina» МЧЖҚК Газобетон маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш 66 010 8 200 ЎТ-Банк 2019 йил 4-чорак 40 22. «Zomin Milk Food» МЧЖ Қуруқ сут, музлатилган йогурт, музқаймоқ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 35 000 9 000 26 000 Азия Алянс банк 2018 йил 4-чорак 100 23. «Zamon-Baxor» ХК Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 250 100 150 Микрокредит банк 2018 йил 1-чорак 5 24. «Temur-Dovud» ХК Шлакоблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш 220 120 100 Микрокредит банк 2018 йил 3-чорак 10 25. «Зомин Текстил» МЧЖ Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 53 984 18 115 35 869 Миллий банк 2018 йил 2-чорак 250 26. «Зомин Текстил» МЧЖ Трикотаж мато тўқишни ташкил қилиш 24 000 4 800 19 200 Миллий банк 2018 йил 4-чорак 150 27. «Зомин Текстил» МЧЖ Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 4 000 800 3 200 Миллий банк 2019 йил 1-чорак 350 28. «Сирдарё барака улгуржи савдо» МЧЖ Музлатгич сиғимини ташкил этиш 2 000 500 1 500 Тижорат банки 2018 йил 4-чорак 10

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 8 ноябрь,

897-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/897/0233-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahrida kichik sanoat zonasini tashkil etish toʻgʻrisida

Jizzax viloyati Zomin tumani Dashtobod shahrining ishlab chiqarish va resurs salohiyatidan kompleks va samarali foydalanish, hududda tadbirkorlik uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, zamonaviy ishlab chiqarishlarni tashkil etishga investitsiyalarni faol jalb qilish, yangi raqobatdosh ishlab chiqarishlar va kichik korxonalarni rivojlantirishni yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Jizzax viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining Jizzax viloyati Zomin tumani Dashtobod shahrining umumiy maydonida kichik sanoat zonasini tashkil etish taklifiga rozilik berilsin.

2. Jizzax viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar, xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan birgalikda:

bir oy muddatda Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahri hududida joylashgan davlat mulki obyektlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazsin hamda xatlov natijalariga koʻra kichik sanoat zonasida investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun mos boʻlgan obyektlarni belgilangan tartibda Jizzax viloyati Zomin tumani hokimligiga berilishini taʼminlasin;

Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahri hududida joylashgan boʻsh turgan davlat mulki obyektlari va ilgari xususiylashtirilgan ishlab chiqarish maydonlarini doimiy xatlovdan oʻtkazib borsin hamda xatlov natijalariga koʻra yangi ishlab chiqarish quvvatlarini joylashtirish uchun mos boʻlgan obyektlar roʻyxatini belgilangan tartibda Jizzax viloyatining erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashiga (keyingi oʻrinlarda Maʼmuriy kengash deb ataladi) kiritib borsin.

3. Belgilansinki:

kichik sanoat zonasi hududida joylashgan davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun ijara toʻlovi istisno tariqasida “nol” stavka miqdorida belgilanadi;

kichik sanoat zonasi hududidagi davlat koʻchmas mulklari tadbirkorlik subyektlariga 10 yil muddatga ijaraga beriladi hamda loyihalarni amalga oshirish boʻyicha biznes reja koʻrsatkichlari toʻliq bajarilganda va belgilangan ish oʻrinlari yaratilib, saqlangan taqdirda keyinchalik oʻrnatilgan tartibda mulk huquqi rasmiylashtirib beriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, loyiha tashabbuskorlari va tijorat banklari tomonidan ishlab chiqilgan Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahrida 2018-2019-yillarda amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxati (keyingi oʻrinlarda manzilli roʻyxat deb ataladi) ilovaga muvofiq maʼlumot uchun qabul qilinsin.

6. Maʼmuriy kengash:

kichik sanoat zonasi hududida amalga oshirilishi nazarda tutilgan loyihalar manzilli roʻyxatiga zarur hollarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritsin;

manzilli roʻyxat doirasida amalga oshiriladigan loyihalarning tarmoq jadvallarini loyiha tashabbuskorlari va tijorat banklari tomonidan bir oy muddatda ishlab chiqilishini va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlasin;

aholi va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida ushbu qarorda nazarda tutilgan asosiy chora-tadbirlarning mohiyati va ahamiyati, shuningdek beriladigan soliq imtiyozlari va preferensiyalar toʻgʻrisida keng tushuntirish ishlarini tashkil etsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi Moliya vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, “Oʻzbekenergo” AJ, “Oʻztransgaz” AJ bilan birgalikda 2018-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Investitsiya dasturini shakllantirishda Maʼmuriy kengash tomonidan tasdiqlangan investitsiya loyihalarini amalga oshirish tarmoq jadvallariga uzviy bogʻlagan holda kichik sanoat zonasining yoʻl-transport, ishlab chiqarish va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmalarini rivojlantirish uchun kapital qoʻyilmalar limitlarini hamda markazlashgan investitsiyalarni nazarda tutsin.

8. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Oʻzbekenergo” AJ, “Oʻztransgaz” AJ va Jizzax viloyat hokimligiga kichik sanoat zonasida joylashtirilgan tadbirkorlik subyektlarini ularning ishlab chiqarish ehtiyojlariga muvofiq belgilangan tartibda elektr energiyasi, tabiiy gaz va boshqa turdagi kommunal xizmatlar bilan uzluksiz taʼminlash uchun shaxsiy masʼuliyat yuklansin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahridagi tadbirkorlik subyektlariga bank-moliya xizmatlarini kengaytirish maqsadida, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankining mini bankini ochish hamda tijorat banklariga manzilli roʻyxatga kiritilgan loyihalar boʻyicha kredit shartnomalarining oʻz vaqtida rasmiylashtirilishi va moliyalashtirish boshlanishini taʼminlash tavsiya etilsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov, Jizzax viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi E.A. Saliyev va Zomin tumani hokimi S.M. Umrzoqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 8-noyabrdagi 897-son qaroriga ILOVA

Jizzax viloyati Zomin tumanining Dashtobod shahrida 2018-2019-yillar davomida sanoat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash sohasida amalga oshiriladigan loyihalarning

T/r Loyiha tashabbuskori Loyiha nomi Loyiha qiymati (mln. soʻm) Shundan: Bank nomi Ishga tushish muddati Ish oʻrni oʻz mablagʻi bank krediti xorijiy investitsiya (ming doll.) Jami 716 473 71 922 157 590 60 492 1 841 1. “Kiparis” FX Qurilish materiallari (kafel, shlakoblok) ishlab chiqarishni tashkil etish 688 192 496 Milliy bank 2018-yil 2-chorak 14 2. “Zomin agro fresh” MCHJ Logistika markazini tashkil etish 80 000 12 000 68 000 Milliy bank 2018-yil 3-chorak 100 3. “Zafar universal servis” XK Polietilen mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish 496 88 408 Xalq banki 2018-yil 4-chorak 8 4. “Dashtobod mebel” XK Mebel mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 482 80 402 Qishloq qurilish bank 2019-yil 2-chorak 10 5. “Yogʻoch robit biznes” MCHJ Sutni qayta ishlashni tashkil etish 280 80 200 Qishloq qurilish bank 2019-yil 3-chorak 5 6. “Zomin polimer” XK Qurilish materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish 344 200 144 Ipoteka bank 2018-yil 4-chorak 10 7. “Barhayot Ravshan” XK Qurilish materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish 1 384 400 984 Asaka bank 2018-yil 4-chorak 15 8. “Islomjon Anorboy” XK Alyumin profildan eshik va romlar ishlab chiqarishni tashkil etish 200 32 168 Asaka bank 2018-yil 2-chorak 3 9. “Rustam Subonov” XK Qandolat mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 100 30 70 Asaka bank 2018-yil 1-chorak 3 10. “Erkin gold star” XK Pishiq gʻisht ishlab chiqarishni tashkil etish 296 96 200 Turon bank 2018-yil 2-chorak 12 11. “Choʻqqili togʻ jilosi” XK Asalari uyalari va ramkalarini ishlab chiqarishni tashkil etish 148 49 99 Turon bank 2018-yil 2-chorak 7 12. “Zomin teks eksport” MCHJ (1-bosqich) Kalava ip ishlab chiqarishni tashkil etish 139 748 17 360 Milliy bank 2018-yil 2-chorak 150 13. “Zomin teks eksport” MCHJ (2-bosqich) Trikotaj mato ishlab chiqarish, boʻyash va tayyor trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 255 035 24 000 28 700 Milliy bank 2019-yil 1-chorak 350 14. “Zomin teks eksport” MCHJ Bolalar gigiyenik tagliklarini ishlab chiqarishni tashkil etish 1 124 416 88 Milliy bank 2019-yil 2-chorak 30 15. “Zomin teks eksport” MCHJ Poyabzal mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 1 326 416 113 Milliy bank 2019-yil 4-chorak 100 16. “Zomin teks eksport” MCHJ Polietilen mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish 458 208 31 Milliy bank 2019-yil 3-chorak 24 17. “Zomin teks eksport” MCHJ Mikrofibra ishlab chiqarishni tashkil etish 24 150 3 000 Milliy bank 2019-yil 4-chorak 50 18. “Goʻzal Zomin Avtomobilchi” MCHJ Polietilen mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish 600 200 400 Hamkorbank 2018-yil 2-chorak 8 19. “Dal Teknik Makina” MCHJQK Bruschatka mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 16 100 2 000 OʻT-Bank 2018-yil 4-chorak 12 20. “Dal Teknik Makina” MCHJQK Beton mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 8 050 1 000 OʻT-Bank 2018-yil 4-chorak 15 21. “Dal Teknik Makina” MCHJQK Gazobeton mahsuloti ishlab chiqarishni tashkil etish 66 010 8 200 OʻT-Bank 2019-yil 4-chorak 40 22. “Zomin Milk Food” MCHJ Quruq sut, muzlatilgan yogurt, muzqaymoq ishlab chiqarishni tashkil qilish 35 000 9 000 26 000 Aziya Alyans bank 2018-yil 4-chorak 100 23. “Zamon-Baxor” XK Mebel mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish 250 100 150 Mikrokredit bank 2018-yil 1-chorak 5 24. “Temur-Dovud” XK Shlakoblok ishlab chiqarishni tashkil etish 220 120 100 Mikrokredit bank 2018-yil 3-chorak 10 25. “Zomin Tekstil” MCHJ Ip kalava ishlab chiqarishni tashkil qilish 53 984 18 115 35 869 Milliy bank 2018-yil 2-chorak 250 26. “Zomin Tekstil” MCHJ Trikotaj mato toʻqishni tashkil qilish 24 000 4 800 19 200 Milliy bank 2018-yil 4-chorak 150 27. “Zomin Tekstil” MCHJ Tayyor trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil qilish 4 000 800 3 200 Milliy bank 2019-yil 1-chorak 350 28. “Sirdaryo baraka ulgurji savdo” MCHJ Muzlatgich sigʻimini tashkil etish 2 000 500 1 500 Tijorat banki 2018-yil 4-chorak 10

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 8-noyabr,

897-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.11.2017-y., 09/17/897/0233-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son)

lex.uz