UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 14-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 14 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 ноября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 November 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, табиий етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсияномалар деб аталади) бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади;

тавсияномаларга эга бўлган ёшлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинади;

тавсияномалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) ёшларига тақдим этилади;

танловларни тўғри ва адолатли ўтказишга тегишли туман (шаҳар), ҳудудий ҳамда республика комиссиялари масъулдир.

4. Республика комиссияси бир ой муддатда:

Республика комиссия ва унинг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) комиссияларининг регламентини;

номзодларни баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

номзод — Ёшлар иттифоқи тизимидаги сардор, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиси, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар;

тавсияномалар — республика комиссияси томонидан танловда ғолиб номзодларни олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжат;

танлов — номзодлар ўртасида уларнинг доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиш бўйича тавсияномалар олиш учун туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичларида ўтказиладиган жараён;

республика комиссияси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;

ҳудудий комиссия — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;

туман (шаҳар) комиссияси — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия.

3. Номзодлар қуйидаги тоифалар бўйича тавсияномага эга бўлиши мумкин:

а) Ёшлар иттифоқининг сардорлари;

б) Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари;

в) Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар.

4. Тавсиянома фақат тақдим этилган йил учун амал қилади.

5. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикасида жойлашган хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

6. Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларининг ишчи органи Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобланади.

7. Номзодларга тавсияномалар бериш бўйича танлов ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ўтказилади.

8. Танловларни ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ва ҳудудий комиссиялар фаолияти республика комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

2-боб. Номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танловлар ўтказиш тартиби

9. Номзодлар тавсияномага эга бўлиш учун қуйидаги уч босқичда саралаб олинади:

1-босқич — Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида туман (шаҳар) комиссияси томонидан амалга оширилади.

2-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

3-босқич — якуний босқич бўлиб, республика комиссияси томонидан амалга оширилади.

10. Номзод танловларда иштирок этиш учун ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) комиссиясига ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) туман (шаҳар) комиссияси раиси номига ариза;

б) умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ҳамда баҳолар кўрсатилган илованинг нусхалари;

в) таълим муассасасидан битирувчи ўқувчи эканлиги тўғрисида маълумотнома (маълумотномада охирги икки йилда фанлардан олган баҳолари кўрсатилади);

ё) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (иш стажи мавжуд бўлса);

ж) Ёшлар иттифоқи тизимида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва бошқа ҳужжатлар) нусхалари.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ҳужжатлар ҳар йили 1 мартдан 25 мартгача туман (шаҳар) комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган рўйхат бўйича қабул қилинади.

Ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган тилхат топширилади.

Ариза мурожаатларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.

12. Туман (шаҳар) комиссияси ҳар йили 15 апрелгача номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Туман (шаҳар) комиссияси танлов якунларига кўра, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан — жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида ҳудудий комиссияга юборади.

13. Ҳудудий комиссия ҳар йили 30 апрелгача тегишли туман (шаҳар) комиссиялари томонидан юборилган номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Ҳудудий комиссия танлов якуни бўйича ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан — жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида республика комиссиясига юборади.

14. Республика комиссияси ҳар йили 15 майгача ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан энг муносибларини аниқлаш ва тавсиянома бериш учун танлов ўтказади.

15. Танловда номзоднинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратилади.

16. Республика комиссияси танлов натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) энг муносиб ёшлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдимнома киритади.

17. Номзод комиссиялар қароридан норози бўлган тақдирда тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Номзод томонидан берилган шикоят тегишли комиссия томонидан бир кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи ҳудудий комиссиянинг

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.

9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари.

10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.

11. Тегишли ҳудуддаги педагогика йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси ректори (1 нафар).

12. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари — «Камалак» болалар ташкилоти раислари.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман (шаҳар) комиссиясининг

1. Туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.

4. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи.

6. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи.

7. Туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбари.

8. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.

9. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари.

10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Номзодларга тавсиянома бериш бўйича танлов ўтказиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси

1. Қ.Қ. Қуранбаев — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика комиссияси раиси 2. Д.Ҳ. Набиев — олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари 3. А.З. Саъдуллаев — халқ таълими вазирининг ўринбосари 4. О.А. Назарбеков — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 5. Ф.Х. Ризаев — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари 6. М. Қуронов — Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари 7. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари 8. А.Х. Мирзажонов — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари 9. М.М. Зуфаров — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Республика «Камалак» болалар ташкилоти раиси

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 ноябрь,

914-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

SXEMASI

TARKIBI

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga kirishda imtiyozlar berish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini takomillashtirishga doir kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 18-iyuldagi PQ-3138-son qarori ijrosini taʼminlash hamda Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tizimida koʻp yillik mehnat stajiga ega boʻlgan fidoyi, tabiiy yetakchilik qobiliyatini namoyon etgan, vatanparvar, yurt kelajagiga daxldorlikni his qiladigan, mehnatsevar va boshqa insoniy fazilatlar egasi boʻlgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar (keyingi oʻrinlarda tavsiyanomalar deb ataladi) berish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda respublika komissiyasi deb ataladi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

tavsiyanomalar Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tizimidagi sardorlarga, boshlangʻich tashkilotlardagi yoʻnalish yetakchilariga, ikki yillik mehnat stajiga ega boʻlgan fidoyi yoshlarga beriladi;

tavsiyanomalarga ega boʻlgan yoshlar Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi qaroriga asosan doimiy yashash joyidagi oliy taʼlim muassasalarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlariga tanlovdan tashqari test sinovlarisiz va kasbiy (ijodiy) imtihonlarsiz davlat grantlari asosida qabul qilinadi;

tavsiyanomalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining bir nafardan (jami 14 nafar) yoshlariga taqdim etiladi;

tanlovlarni toʻgʻri va adolatli oʻtkazishga tegishli tuman (shahar), hududiy hamda respublika komissiyalari masʼuldir.

4. Respublika komissiyasi bir oy muddatda:

Respublika komissiya va uning hududiy hamda tuman (shahar) komissiyalarining reglamentini;

nomzodlarni baholash tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisi Q.Q. Quranbayev zimmasiga va Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

nomzod — Yoshlar ittifoqi tizimidagi sardor, boshlangʻich tashkilotlardagi yoʻnalish yetakchisi, ikki yillik mehnat stajiga ega boʻlgan fidoyi yoshlar;

tavsiyanomalar — respublika komissiyasi tomonidan tanlovda gʻolib nomzodlarni oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdim etiladigan hujjat;

tanlov — nomzodlar oʻrtasida ularning doimiy yashash joyidagi oliy taʼlim muassasalarining pedagogika taʼlim yoʻnalishlariga tanlovdan tashqari test sinovlarisiz va kasbiy (ijodiy) imtihonlarsiz davlat grantlari asosida qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar olish uchun tuman (shahar), hududiy va respublika bosqichlarida oʻtkaziladigan jarayon;

respublika komissiyasi — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi komissiya;

hududiy komissiya — ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantirilgan, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi komissiya;

tuman (shahar) komissiyasi — ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantirilgan, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi komissiya.

3. Nomzodlar quyidagi toifalar boʻyicha tavsiyanomaga ega boʻlishi mumkin:

a) Yoshlar ittifoqining sardorlari;

b) Yoshlar ittifoqining boshlangʻich tashkilotlaridagi yoʻnalish yetakchilari;

v) Yoshlar ittifoqi tizimida ikki yillik mehnat stajiga ega boʻlgan fidoyi yoshlar.

4. Tavsiyanoma faqat taqdim etilgan yil uchun amal qiladi.

5. Tavsiyanomalar Oʻzbekiston Respublikasida joylashgan xorijiy oliy taʼlim muassasalariga tatbiq etilmaydi.

6. Respublika, hududiy va tuman (shahar) komissiyalarining ishchi organi Yoshlar ittifoqining tegishli kengashlari hisoblanadi.

7. Nomzodlarga tavsiyanomalar berish boʻyicha tanlov ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq sxemaga binoan oʻtkaziladi.

8. Tanlovlarni oʻtkazish boʻyicha tuman (shahar) va hududiy komissiyalar faoliyati respublika komissiyasi tomonidan muvofiqlashtiriladi.

2-bob. Nomzodlarning hujjatlarini koʻrib chiqish va tanlovlar oʻtkazish tartibi

9. Nomzodlar tavsiyanomaga ega boʻlish uchun quyidagi uch bosqichda saralab olinadi:

1-bosqich — Oʻzbekiston Respublikasining tuman va shaharlarida tuman (shahar) komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

2-bosqich — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahrida hududiy komissiya tomonidan amalga oshiriladi.

3-bosqich — yakuniy bosqich boʻlib, respublika komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

10. Nomzod tanlovlarda ishtirok etish uchun oʻz hududidagi tuman (shahar) komissiyasiga ushbu Nizomning 3-bandiga muvofiq quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

a) tuman (shahar) komissiyasi raisi nomiga ariza;

b) umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasasini tugatganligi haqidagi hujjat hamda baholar koʻrsatilgan ilovaning nusxalari;

v) taʼlim muassasasidan bitiruvchi oʻquvchi ekanligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (maʼlumotnomada oxirgi ikki yilda fanlardan olgan baholari koʻrsatiladi);

yo) mehnat daftarchasining nusxasi (ish staji mavjud boʻlsa);

j) Yoshlar ittifoqi tizimida erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlarning (diplom, sertifikat, faxriy yorliq va boshqa hujjatlar) nusxalari.

Nomzodlardan mazkur bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

11. Hujjatlar har yili 1-martdan 25-martgacha tuman (shahar) komissiyasi tomonidan ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatib oʻtilgan roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi.

Ariza beruvchiga hujjatlar qabul qilingan sana qoʻyilgan tilxat topshiriladi.

Ariza murojaatlarni roʻyxatga olish jurnalida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

12. Tuman (shahar) komissiyasi har yili 15-aprelgacha nomzodlar orasidan eng munosiblarini tanlash uchun respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlangan baholash tartibiga muvofiq tanlov oʻtkazadi.

Tuman (shahar) komissiyasi tanlov yakunlariga koʻra, ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan har bir toifa boʻyicha bittadan — jami 3 nafar gʻolib nomzod hujjatlarini tanlov yakunlangandan soʻng ikki kun ichida hududiy komissiyaga yuboradi.

13. Hududiy komissiya har yili 30-aprelgacha tegishli tuman (shahar) komissiyalari tomonidan yuborilgan nomzodlar orasidan eng munosiblarini tanlash uchun respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlangan baholash tartibiga muvofiq tanlov oʻtkazadi.

Hududiy komissiya tanlov yakuni boʻyicha ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan har bir toifa boʻyicha bittadan — jami 3 nafar gʻolib nomzod hujjatlarini tanlov yakunlangandan soʻng ikki kun ichida respublika komissiyasiga yuboradi.

14. Respublika komissiyasi har yili 15-maygacha hududiy komissiya tomonidan taqdim etilgan nomzodlar orasidan eng munosiblarini aniqlash va tavsiyanoma berish uchun tanlov oʻtkazadi.

15. Tanlovda nomzodning Yoshlar ittifoqi tizimida erishgan yutuqlari, tizim rivojiga qoʻshgan hissasi, shuningdek, uning tabiiy yetakchilik qobiliyati va fidoyiligiga alohida eʼtibor qaratiladi.

16. Respublika komissiyasi tanlov natijalariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining bir nafardan (jami 14 nafar) eng munosib yoshlar roʻyxatini tasdiqlaydi hamda 10 kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdimnoma kiritadi.

17. Nomzod komissiyalar qaroridan norozi boʻlgan taqdirda tegishliligi boʻyicha yuqori turuvchi komissiyaga tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun ichida shikoyat qilish huquqiga ega.

Nomzod tomonidan berilgan shikoyat tegishli komissiya tomonidan bir kun ichida koʻrib chiqilishi lozim.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi hududiy komissiyaning

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, Komissiya raisi.

2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri kengashlari raislari, Komissiya raisi oʻrinbosari.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy masalalar boʻyicha oʻrinbosarlari.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vaziri, Toshkent shahri xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari boshliqlari.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi boshqarmalari boshliqlari.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari boshliqlari.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vaziri, Toshkent shahri madaniyat bosh boshqarmasi va viloyatlar madaniyat boshqarmalari boshliqlari.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy kengashlar raislarining birinchi oʻrinbosarlari.

10. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻlimlari rahbarlari.

11. Tegishli hududdagi pedagogika yoʻnalishi mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasasi rektori (1 nafar).

12. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri kengashlari raislarining oʻrinbosarlari — “Kamalak” bolalar tashkiloti raislari.

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi tuman (shahar) komissiyasining

1. Tuman (shahar) hokimi, Komissiya raisi.

2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashi raisi, Komissiya raisi oʻrinbosari.

3. Tuman (shahar) hokimining Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari.

4. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi.

5. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi boshligʻi.

6. Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi.

7. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimi rahbari.

8. Tuman (shahar) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha kengash raisining birinchi oʻrinbosari.

9. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining tuman (shahar) boʻlimi rahbari.

10. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashi taʼlim muassasalaridagi yoshlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassisi, “Kamalak” bolalar tashkiloti raisi.

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nomzodlarga tavsiyanoma berish boʻyicha tanlov oʻtkazish

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi respublika komissiyasi

1. Q.Q. Quranbayev — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisi, Respublika komissiyasi raisi 2. D.H. Nabiyev — oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari 3. A.Z. Saʼdullayev — xalq taʼlimi vazirining oʻrinbosari 4. O.A. Nazarbekov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 5. F.X. Rizayev — Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktorining birinchi oʻrinbosari 6. M. Quronov — Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbarining birinchi oʻrinbosari 7. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 8. A.X. Mirzajonov — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining yoshlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari 9. M.M. Zufarov — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi markaziy kengashi raisining oʻrinbosari, Respublika “Kamalak” bolalar tashkiloti raisi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 14-noyabr,

914-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.11.2017-y., 09/17/914/0255-son; 12.03.2021-y., 09/21/132/0202-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2021-y., 09/21/402/0618-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 15.09.2025-y., 09/25/578/0826-son )

lex.uz