UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 23-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 23 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 ноября 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 November 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини самарали амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» нинг ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик ўрнатсин:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва унинг натижаларига кўра аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини тизимли равишда олиб бориш;

тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш чораларини кўриш;

ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир таъсирчан ишларни ташкил этиш.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарорига ИЛОВА

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар

Т/р Тадбирлар номи Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокини таъминлаш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , вазирликлар ва идоралар 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни тайёрлашда иштирок этиш. Мунтазам равишда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 3. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳадаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 4. Ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 5. Тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 6. Деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўришда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 7. Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. Мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 2017 йил декабрь Республика маҳаллалар кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар 9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини раиси, кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлар, ҳудуддаги муассасалар раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш. Ҳар чоракда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 10. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкил қилинган Фуқаролар йиғинининг: тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари; экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш; ижтимоий қўллаб-қувватлаш; вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари; маърифат ва маънавият масалалари; жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; яраштириш; хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар раисларининг фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш. Ҳар чоракда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 12. Фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, республикада ягона электрон ҳудудий база тармоғини яратиш, унда ҳудудидаги аҳоли ва оилалар сони, уларнинг моддий ҳолати ва бошқа зарур маълумотларни жамлаш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашуви тизимини тўлиқ жорий этиш мақсадида фуқаролар йиғинларини интернет тармоқлари билан жиҳозлаш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш. 2017 йил декабрь Республика маҳаллалар кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги 13. Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини изчил амалга ошириш. Мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси , Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Нуроний» жамғармаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 14. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб боришни самарали ташкил этиш. Ҳар чоракда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 23 ноябрь,

940-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/940/0321-сон, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон; 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 8-sentabrdagi PF-5185-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida Maʼmuriy islohotlar konsepsiyasini samarali amalga oshirish boʻyicha “Yoʻl xaritasi” ning ijrosini taʼminlash, shuningdek, mahalliy davlat hokimiyati organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari oʻrtasida samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirishga doir kompleks chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman va shahar hokimliklari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha doimiy hamkorlik oʻrnatsin:

hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish hamda amalga oshirish;

hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, mahalla va xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari faoliyatidagi muammolarni aniqlash hamda hal etish boʻyicha aniq maqsadga qaratilgan tadbirlarni oʻtkazish;

oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni oʻrganish va uning natijalariga koʻra aniqlangan muammolarni hal qilish hamda ularni bartaraf etish yuzasidan taʼsirchan jamoatchilik nazoratini tashkil etish va amalga oshirish;

ijtimoiy soha obyektlari, eng avvalo, sogʻliqni saqlash, taʼlim va boshqa muassasalarning samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash boʻyicha taʼsirchan chora-tadbirlarni amalga oshirish hamda ularning bajarilishi yuzasidan jamoatchilik nazoratini tizimli ravishda olib borish;

tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam koʻrsatish hamda yangi ish oʻrinlari yaratish va aholi bandligini taʼminlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;

dehqon xoʻjaliklari, tomorqa uchun ajratilgan yerlardan maqsadli foydalanish, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini tashkil etishda fermer xoʻjaliklariga koʻmaklashish choralarini koʻrish;

hududlarda huquqbuzarliklarni, ayniqsa voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklar profilaktikasiga doir taʼsirchan ishlarni tashkil etish.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot vaziri G.K. Saidova, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari Sh.S. Javlonov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, ilm-fan va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 23-noyabrdagi 940-son qaroriga ILOVA

Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning dolzarb masalalarini hal etishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari roli va faoliyati samaradorligini yanada oshirishga doir kompleks chora-tadbirlar

T/r Tadbirlar nomi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari loyihalarini ishlab chiqishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari ishtirokini taʼminlash. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , vazirliklar va idoralar 2. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, ularni tayyorlashda ishtirok etish. Muntazam ravishda Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 3. Hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, kommunal sohadagi muammolarni aniqlash hamda hal etish boʻyicha aniq maqsadga qaratilgan tadbirlarni oʻtkazishda tuman (shahar)lardagi sektor rahbarlarining fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorligini tashkil etish. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 4. Ijtimoiy soha obyektlari, eng avvalo, sogʻliqni saqlash, taʼlim va boshqa muassasalarning samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash yuzasidan taʼsirchan chora-tadbirlarni amalga oshirishda tuman (shahar)lardagi sektor rahbarlarining fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorligini tashkil etish. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 5. Tadbirkorlik subyektlariga amaliy yordam koʻrsatish hamda yangi ish oʻrinlari yaratish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirishda tuman (shahar)lardagi sektor rahbarlarining fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorligini tashkil etish. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 6. Dehqon xoʻjaliklari, tomorqa uchun ajratilgan yerlardan maqsadli foydalanish, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini tashkil etishda fermer xoʻjaliklariga koʻmaklashish boʻyicha choralar koʻrishda tuman (shahar)lardagi sektor rahbarlarining fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorligini tashkil etish. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 7. Hududlarda huquqbuzarliklarni, ayniqsa voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida profilaktika qilish hamda ularning barvaqt oldini olish boʻyicha taʼsirchan ishlarni tashkil etishda tuman (shahar)lardagi sektor rahbarlarining fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan hamkorligini tashkil etish. Muntazam ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 8. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari huzuridagi tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazlari faoliyatini samarali tashkil etish yuzasidan manfaatdor tashkilotlar bilan chora-tadbirlar ishlab chiqish. 2017-yil dekabr Respublika mahallalar kengashi, Iqtisodiyot vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Adliya vazirligi, tegishli vazirlik va idoralar 9. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida fuqarolar yigʻini raisi, keksalar va faxriylar ishlari hamda yoshlar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlar, hududdagi muassasalar rahbarlari hamda profilaktika inspektorlari tomonidan fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)da hisobot berish tizimi monitoringini olib borish. Har chorakda Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 10. Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq tashkil qilingan Fuqarolar yigʻinining: tadbirkorlik faoliyati va oilaviy biznesni rivojlantirish masalalari; ekologiya va tabiatni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish; ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash; voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari; maʼrifat va maʼnaviyat masalalari; jamoatchilik nazorati va isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish; yarashtirish; xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyalar raislarining fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)da hisobot berish tizimi monitoringini olib borish. Har chorakda Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 12. Fuqarolar yigʻinlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, xodimlarining ish faoliyati samaradorligini oshirish, respublikada yagona elektron hududiy baza tarmogʻini yaratish, unda hududidagi aholi va oilalar soni, ularning moddiy holati va boshqa zarur maʼlumotlarni jamlash hamda idoralararo elektron axborot almashuvi tizimini toʻliq joriy etish maqsadida fuqarolar yigʻinlarini internet tarmoqlari bilan jihozlash boʻyicha 2018-yilga moʻljallangan chora-tadbirlar majmuini ishlab chiqish. 2017-yil dekabr Respublika mahallalar kengashi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi 13. Mahallalarda va oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni oʻrganish hamda aniqlangan muammolarning mutasaddi tashkilotlar tomonidan bartaraf etilishi yuzasidan taʼsirchan jamoatchilik nazoratini izchil amalga oshirish. Muntazam ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi , Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 14. Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining ekin maydonlaridan foydalanish samaradorligini fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida muhokama qilib borishni samarali tashkil etish. Har chorakda Oʻzbekiston Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va tumanlar fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 23-noyabr,

940-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.11.2017-y., 09/17/940/0321-son, 14.05.2018-y., 09/18/327/1173-son; 23.04.2019-y., 09/19/346/2994-son; 19.06.2020-y., 09/20/391/0777-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.06.2022-y., 09/22/312/0493-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz