UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 1-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 1 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 декабря 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 December 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

УСТАВИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Бадиий академиясининг устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Бадиий академияси:

бир ой муддатда Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимига кирувчи ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқсин ва уларни қонун ҳужжатлари талабларига мослаштирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Бадиий академиясининг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Устав Ўзбекистон Бадиий академиясининг (кейинги ўринларда Бадиий академия деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда Бадиий академия раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Бадиий академия тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишларини ривожлантириш, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга ваколатли бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.

3. Бадиий академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонига , шунингдек, « Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда « Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида » 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон, « Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2025 йил 1 июлдаги ПҚ-212-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади.

4. Бадиий академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларида Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.

5. Бадиий академия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. Бадиий академия юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.

7. Бадиий академиянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Бадиий академияси, қисқа номи — ЎзБА

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Академия Художеств Узбекистана, қисқа номи — АХУз

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи –Academy of Arts of Uzbekistan, қисқа номи — AAU

7 1 . Бадиий академиянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Содиқ Азимов» кўчаси 35-уй, 100000.

2-боб. Бадиий академиянинг таркибий тузилмаси

8. Бадиий академия таркибида:

Бадиий академиянинг марказий аппарати;

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими;

Бадиий кўргазмалар дирекцияси;

Халқаро маданият карвон саройи;

Тошкент фотосуратлар уйи;

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи;

«Санъат» журнали;

Қурилиш дирекцияси;

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари;

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти;

ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари;

Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси);

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолият олиб боради.

3-боб. Бадиий академиянинг вазифалари ва функциялари

1-§. Бадиий академиянинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Бадиий академиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибани алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Бадиий академия тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг (кейинги ўринларда Бадиий ижодкорлар уюшмаси деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларнинг миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Бадиий академия марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;

Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламли кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарали ижод қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

истеъдодли ёш рассомлар учун мўлжалланган ижодий устахоналар фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг шахсий ва жамоавий кўргазмаларини ташкил этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида истеъдодли ёшларни тасвирий ва амалий санъат соҳаларига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишда турли креатив лойиҳалардаги иштирокини рағбатлантириш;

бадиий таълим соҳасида кадрлар тайёрлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва такомиллаштириш, шунингдек, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш;

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини жаҳон миқёсида оммалаштириш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

10. Бадиий академия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) ижодий йўналишда:

ёш ижодкорлар, истеъдодли рассомлар, дизайнерлар, халқ усталарининг республика ва халқаро миқёсда шахсий ва жамоавий кўргазмаларини белгиланган тартибда ташкил этади;

ижодкорлар ва кўргазмалар бадиий салоҳиятини ошириш мақсадида академиклар, профессионал мутахассислар ҳамда санъатшунослар, адабиётшуносларни, тарих, эстетика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимларни жалб қилган ҳолда муҳокамалар мунтазам олиб борилишини назорат қилади;

ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида ижодий танловлар ўтказади;

Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишини ривожлантириш бўйича жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ташкилотлар, бадиий ижодкорлар уюшмалари, соҳа бўйича атоқли ижодкорлар билан ҳар томонлама ижодий ҳамкорликни амалга оширади;

кўргазмали фаолият билан шуғулланувчи тизим ташкилотлари ва галереяларнинг моддий-техник базасини замонавий талабларга асосан такомиллаштиради;

ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ таклифларни «Илҳом» жамоат фонди ва бошқа ҳомийларга киритади;

Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан биргаликда уюшма шуъбаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудий галереяларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкорларга шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;

белгиланган тартибда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналиши бўйича давлат ва нодавлат ташкилотларининг буюртмаларини амалга оширади.

б) таълим йўналишида:

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг бадиий таълим бўйича фаолият йўналишини белгилайди;

бадиий таълимнинг изчиллигини кучайтириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бошланғич, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ва ундан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштиришда иштирок этади ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик соҳасида педагог ва мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим тизимини мунтазам такомиллаштириб боради;

жаҳондаги таълим муассасалари билан Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги, тажриба алмашувини мувофиқлаштиради;

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида бошланғич бадиий таълимни изчил йўлга қўйишни, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамланишини назорат қилади;

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларида ёшларнинг таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш, бадиий таълим сифатини ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда амалга оширади;

в) илмий йўналишда:

Бадиий академиянинг илмий-тадқиқот фаолияти йўналишларини белгилайди ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида давлат дастури ва лойиҳаларини ҳамда бошқа турдаги дастур ва лойиҳаларни амалга оширади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишидаги фаолият ва уни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бадиий академиянинг «Санъат» журналида ёш тадқиқотчиларнинг илмий ишлари натижалари, мутахассис олимларнинг санъат соҳасига доир мақолалари сифати ва салоҳиятини назорат қилади;

долзарб илмий-ижодий муаммолар ҳамда буюк мутафаккирлар, машҳур фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига бағишланган, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда бадиий таълим соҳаларига доир халқаро илмий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этишда иштирок этади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишидаги илмий тадқиқотларни ташкил этади ва амалга оширади ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларда фаолият юритаётган илмий ходимлар ва мутахассисларнинг самарали фаолиятини ташкил этади;

г) тарғибот-ташвиқот йўналишида:

ўзбек тасвирий ва амалий санъатини тарғиб этиш, истеъдодли ёшлар ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил этади ва ўтказади;

кенг кўламда кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, тарихий ва замонавий ўзбек амалий санъатини республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш ва тарғиб қилиш ишларини юксак поғонага кўтариш мақсадида «Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси» ва «Замонавий санъат Биенналеси»ни ҳар икки йилда бир марта ўтказади;

ўзбек тасвирий ва амалий санъатининг ўзига хос жиҳатларини намойиш қилиш, турли хилдаги йўналишларни, янги тенденцияларни, замонавий санъатда янги номлар ва йўналишлар интеграциясини амалга ошириш, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, истеъдодли болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро даражадаги биенналеларни, шу жумладан, болалар биенналеларни ўтказишни ташкил этади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, миллий маданиятни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, жисмонан бақувват, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида Бадиий академиянинг «Олтин», «Кумуш» медаллари ва дипломларини таъсис этади.

4-боб. Бадиий академиянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

11. Бадиий академия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

2) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

3) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага белгиланган тартибда бериш;

5) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилот ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

6) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

7) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш, идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

8) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳамда банклар ва бошқа кредит ташкилотларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;

9) Ўзбекистоннинг етук рассомлари асарларини, халқ усталарининг буюмларини, ноёб дурдоналарини сақлаш ҳамда республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда кўргазмалар ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда бюджет, хайрия маблағлари ва бошқа манбалардан тушган маблағлар ҳисобидан санъат асарларини сотиб олиш ва санъат, санъатшунослик соҳасида ижодий, илмий асарлар яратиш учун буюртма бериш;

10) Ўзбекистондаги ва хориждаги тегишли аукционларда қатнашиш ва уларни белгиланган тартибда ташкил этиш, шунингдек, ушбу аукционларда тасвирий ва амалий санъат асарларини белгиланган тартибда сотиш ва сотиб олиш;

11) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;

12) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

13) Бадиий академияга тегишли мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

14) Ўзбекистонда ва чет элларда бадиий, ижодий кўргазмалар ташкил қилиш ва миллий санъатимизни кенг тарғиб этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муаллифларнинг асарларини Ўзбекистонда ва хорижда сотишда кўмаклашиш.

Бадиий академия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

12. Бадиий академия:

1) Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда Бадиий академия томонидан қабул қилинган қарорларнинг сифати ва улар татбиқ этилишига доир якуний натижалар учун;

3) мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш мақсадида ижодкорларнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги асарларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгашига тақдим этиш, ушбу Бадиий экспертлар кенгаши таркибига тасвирий ва амалий санъат соҳасида илғор ғоялари ва юксак бадиий салоҳияти билан ажралиб турувчи мутахассисларни танлаш бўйича номзодларни таклиф қилиш, шунингдек, бу борада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши ишини ҳамкорликда самарали ташкил этиш;

4) хўжалик фаолияти ва капитал қурилишни олиб бориш мақсадида Бадиий академиянинг тегишли ишларини ташкил этиш;

5) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастур, чора-тадбирлар амалга оширилиши учун масъулдир.

5-боб. Бадиий академия раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

13. Раиснинг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Бадиий академиянинг умумий бошқарув фаолиятини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Бадиий академияга юкланган вазифалар бажарилишини ташкил қилиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир ҳужжатлар ва қарорларга асосан амалга оширилаётган концепция, комплекс дастур ва чора-тадбирларни чуқур ва танқидий таҳлил қилиб бориш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларда белгиланган вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Бадиий академия фаолияти ва ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича ўзаро фаолият юритиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумидаги йиғилишларда масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни бажариш;

7) Бадиий академия фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш, марказий аппарат ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўринбосар, бош илмий котиб, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат таркибидаги бўлим ва бошқармалар раҳбар ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда уларнинг галереяларининг раҳбар ходимлари фаолиятини назорат қилиш;

8) Бадиий академия бошқарув фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппаратнинг бўлинмалари низомларини, шунингдек, Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг уставлари ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш, ижодий, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик дастурларни ҳамда йиллик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни бажаришни тизимли ташкил қилиш, Бадиий академияда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

10) Бадиий академиянинг марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, шу жумладан, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ижро мониторингини яратиш;

11) Бадиий академия ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда тизимли ташкил этилишини назорат қилиш;

12) Бадиий академия тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Бадиий академияда кадрлар захирасини шакллантирилишни назорат қилиш;

13) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамасига « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида киритиб бориш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида уларни кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;

14) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритишда « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ ташкил этиш;

15) Бадиий академия ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарурат туғилганда, тегишли қарорларни вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда қабул қилиш;

16) Бадиий академияга тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, уларни марказий аппарат бўлинмаларида ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан пухта ўтказиш, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламентида белгиланган муддатларда мувофиқлаштиришни таъминлаш;

17) Бадиий академия раҳбар ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва « Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) Раис ўринбосари, бош илмий котиб, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат бўлим ва бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш, уларнинг шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида тинглаш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Бадиий академия тизими ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш, ўринбосар ва бош илмий котиб, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш ҳамда Бадиий академия тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва рағбатлантиришнинг бошқа турларига тавсия этиш;

20) Бадиий академия марказий аппарати ва тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларини Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ва ходимларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва ходимларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларига (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) риоя қилишларини таъминлаш;

21) « Коррупцияга қарши кураш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

22) Бадиий академия фаолиятини ва унинг таркибидаги ҳудудий ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини назорат қилиш;

23) давлат хизматлари кўрсатишнинг очиқлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабулни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш, бунда Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Бадиий академияга ажратилган молиявий ва моддий воситаларни белгиланган тартибда тасарруф этиш ва уларнинг белгиланган тартибда сарфланиши устидан назорат юритиш;

28) давлатнинг юқори органлари, ижодий, илмий, ўқув муассасалари ва ташкилотларида Бадиий академия номидан вакиллик қилиш ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

29) Бадиий академиянинг ноширлик режаларини тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш ишларига раҳбарлик қилиш;

30) ўз ваколати доирасида Бадиий академия тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва ижросини назорат қилиш;

31) Бадиий академиянинг марказий аппарати ходимларини, тизим ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

31 1 ) Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)ни бошқариш.

32) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

14. Раис ўринбосарининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) тегишли буйруқ асосида Раис вақтинча йўқлигида унинг мажбуриятларини бажариш, марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

3) ўзи масъул бўлган тизим ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш ва ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

4) Бадиий академиянинг тегишли йўналишлар доирасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастурлар ва кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш борасида чуқур танқидий таҳлиллар ўтказиш;

5) ўзи масъул бўлган бўлим ва бошқарма, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлинмалар режаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Раисга киритиш, уларнинг ижроси устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Раиснинг буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича шахсий масъулиятини ошириш борасида чоралар кўриш;

8) Бадиий академия раҳбари, Бошқарув кенгаши қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва тайинлаш бўйича таклифларни киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи вакант иш ўринларига, шунингдек, Бадиий академияга ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини кафолатли таъминлаш ҳамда уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш;

10) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Раисга тақдим этилишини, « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти талабларига амал қилган ҳолда уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритишни таъминлаш, Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) ўз фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳа ва таклифларни тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ–3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини тизимли олиб бориш, мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг бу борадаги шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

14) ўз фаолиятига доир соҳаларда Бадиий академия самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бадиий академия Раисига киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини кўриб чиқишга доир таклиф киритиш, белгиланган вазифаларнинг ижроси учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

17) « Коррупцияга қарши кураш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

18) давлат хизматларининг самарадорлиги ва сифатини таъминлашга доир таклифларни Раисга тақдим этиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни, бунда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

22) Бадиий академия тизимида кўргазмалар фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш;

23) республика ва хорижда анжуманлар, кўргазмалар, биеннале, фотобиеннале, симпозиум, конференция, фотокўргазма ва бошқа ижодий, маданий тадбирларни ташкил этиш ва бу соҳада турдош вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

24) Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, тизим ташкилотларининг ижодкор ходимларини белгиланган тартибда қабул қилиш, уларнинг шахсий, ижодий масалалар бўйича оғзаки ва ёзма мурожаатларини ўрганиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари билан Раис кўрсатмасига асосан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

26) Раиснинг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда устувор вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;

27) Ўзбекистон Бадиий академияси, мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи таълим муассасалари бошқаруви органларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Раиснинг топшириғига асосан белгиланган тартибда тайёрлашда иштирок этиш;

28) соҳани ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар, ҳужжатлар ва лойиҳаларни кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлаш;

29) Бадиий академия марказий аппарати бўлим ва бошқармалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этишда иштирок этиш;

30) Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

31) Раис топшириғига асосан тизим ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари ва вакилларини Бадиий академияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

32) кўргазмали ва тарғибот-ташвиқот фаолияти билан боғлиқ тадбирлар самарали ташкил этилишини таъминлаш;

15. Бош илмий котибнинг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Раис вақтинча йўқлигида тегишли буйруқ асосида унинг мажбуриятларини бажариш, марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

3) марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

4) тизимга кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

5) Бадиий академиянинг тегишли йўналишлар доирасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастурлар ва кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш борасида чуқур танқидий таҳлиллар ўтказиш;

6) мутасаддилик қилинадиган бўлимлар, тизим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш, масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

7) мутасаддилик қилинадиган бўлимлар, тизим раҳбарларининг йиллик режаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, тасдиқлаш ёки тасдиқлаш учун киритиш, уларнинг ижроси устидан назоратни таъминлаш;

8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Раиснинг буйруқ ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи масъул бўлган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида » 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи вакант иш ўринларига номзодларнинг, шунингдек, Бадиий академияга ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионал, чуқур билим ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини кафолатли таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш;

10) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши, « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти талабларига амал қилган ҳолда уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритишни таъминлаш, шу билан бирга Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) ўз фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳа ва таклифларни тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат бўлинмалари, ҳудудий муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини тизимли олиб бориш, уларнинг шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

14) ўз фаолиятига доир соҳаларда Бадиий академия самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бадиий академия Раисига киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш, уларнинг белгиланган вазифаларнинг ижроси учун ўз шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

17) «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

18) давлат хизматларининг самарадорлигини, сифати ва очиқлигини таъминлашга доир таклифларни Бадиий академия Раисига тақдим этиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бунда Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

22) Бадиий академия фаолияти йўналишлари бўйича ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатлар лойиҳалари устида ишлаш, лойиҳаларнинг сифати, салоҳиятини ошириш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш, ишчи гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш;

23) республика ва хорижда анжуманлар, кўргазмалар, биеннале, фотобиеннале, симпозиум, конференция, фотокўргазма ва бошқа ижодий, маданий тадбирлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш ва бу соҳада турдош вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

24) Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига сайлов ўтказиш тартиби ва унга доир норматив ҳужжатларни мувофиқлаштириш, сайловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этишда иштирок этиш;

25) соҳани ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича киритиладиган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, қайта ишлаш, уларнинг давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлаш;

26) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат раҳбарлари ва ходимлари томонидан Бадиий академия Устави талаблари, Раис ва Бошқарув кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлаш;

27) Бадиий академия ва ўзи масъул бўлган тизим ташкилотлари ва муассасаларида меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш ва назорат қилиш;

28) илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

32) Бадиий академия тизимида Идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизими билан бевосита ишлаш тартиби йўлга қўйилишини ташкил этиш;

33) «Санъат» журнали таҳририяти фаолиятини мувофиқлаштириш;

34) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси), Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари, уларнинг ўқув, устувор илмий йўналишлари, норматив ҳужжатлари, лойиҳалари, дастурлари, таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;

35) ўқув қўлланмаларини яратиш, таълим-тарбия жараёнини назорат қилиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича кенг кўламли иш олиб бориш, маданий-маърифий муассасалар ва уларнинг истиқболини белгилаш, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, меъморчилик, халқ ижодиётини ривожлантириш бўйича нашрларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

36) Бадиий академиянинг илмий, ижодий, ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш, турдош вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш;

37) Раис кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси, мутасаддилик қилинадиган таълим муассасалари бошқаруви органларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни киритиш ва белгиланган тартибда тайёрлашда иштирок этиш;

38) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг тизимда бажарилишини таъминлаш;

39) Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

40) тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Бадиий академияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

41) тасдиқланган марказий аппарат бўлим ва бошқармалари низомларига асосан ўз фаолияти доирасида функционал вазифаларни самарали амалга ошириш, хизмат мажбуриятларини бажариш, зарурат туғилганда Бадиий академия фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ тезкор топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш;

16. Бадиий академия марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) марказий аппарат ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган вазифалар ва топшириқлар Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлаш;

3) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига боғлиқ самарали кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ тизим ташкилотлари ходимлари топшириқларни сифатли ва самарали бажариши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини таъминлаш;

6) Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши, Директорлар кенгаши қарорлари, Раис, унинг ўринбосари ва бош илмий котибнинг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини режалаштириш, иш режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш, фаолиятга доир топшириқларнинг хусусиятидан келиб чиқиб чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;

8) марказий аппарат бўлинмаларига юкланган вазифалар ва топшириқлар ижросини назорат қилиш, ташкил этиш ва таъминлаш, бу борада тизим ташкилотлари ва муассасаларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) марказий аппарат фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва Бадиий академия раҳбариятига тегишли таклифлар киритиш;

10) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар бўйича кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг малакасини, юқори даражадаги ахлоқий фазилатларини кафолатли таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, раҳбарлик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;

11) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун раҳбариятга тақдим этилишини, « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги, « Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти талабларига амал қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритилишини таъминлаш, Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини таъминлаш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) раҳбарлик қилинадиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

15) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотларнинг фаолияти бўйича «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

16) давлат хизматларининг самарадорлигини, сифати ва очиқлигини таъминлашга доир таклифларни Бадиий академия раҳбарига тақдим этиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом бўйича белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бунда Бадиий академия марказий аппарати ходимлари, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

19) тасдиқланган марказий аппарат бўлим ва бошқармалари низомларига асосан ўз фаолияти доирасида функционал вазифаларни самарали амалга ошириш, хизмат мажбуриятларини бажариш, зарурат туғилганда Бадиий академия фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ топшириқлар сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

20) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

21) Ташкилий-таҳлилий бўлимга белгиланган муддатларда тегишли топшириқлар ижроси юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш.

6-боб. Бадиий академия раҳбарларининг жавобгарлиги

17. Раис:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг мажбуриятлар соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 13-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифаларини сифатли амалга ошириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

18. Бадиий академия раиси ўринбосари:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, унинг марказий аппарат бошқармалари ва бўлинмалари томонидан самарали бажарилиши таъминланиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 14-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

19. Бадиий академиянинг бош илмий котиби:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат бошқармалари ва бўлинмалари томонидан самарали бажарилиши таъминланиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 15-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

20. Марказий аппарат бўлим ва бошқармалари раҳбарлари:

тегишли бўлим ва бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

ушбу Уставнинг 16-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун масъулдирлар.

7-боб. Бадиий академия фаолиятини ташкил этиш

1-§. Бадиий академия бошқаруви

21. Бадиий академия фаолиятига Раис раҳбарлик қилади. Раис Бадиий академия Бошқарув кенгаши раиси ҳисобланади ва белгиланган тартибда лавозимга Бош вазирнинг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда « Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорларига мувофиқ Раис мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб вазир ўринбосарига, шунингдек, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи раис ўринбосарига тенглаштирилади.

2-§. Бадиий академия марказий аппаратининг тизим ташкилотлари ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

23. Бадиий академия марказий аппаратининг тегишли ташкилий тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппарат бошқарув ходимлари томонидан амалга оширилади.

24. Бадиий академия марказий аппарати тизим ташкилотлари ва муассасалари билан соҳа фаолияти бўйича ўзаро ҳамкорлик доирасида:

1) тизимига кирувчи ташкилотларга топшириқлар юборади ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

2) тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича текширувлар ўтказади ва натижаларни умумлаштиради ҳамда фаолият самарадорлигини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

3) тизимига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятига доир ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

4) тизимига кирувчи ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилиш ва соҳа фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

5) тизимига кирувчи ташкилотлардан тушган таклифларни ўрганади;

6) тизимга кирувчи ташкилотларни соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилади ҳамда самарадорликни ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.

25. Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар марказий аппарат билан соҳа фаолияти бўйича ўзаро ҳамкорлик доирасида:

1) марказий аппарат кўрсатмалари ижроси юзасидан ҳисобот беради;

2) соҳа бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият натижалари юзасидан марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) фаолиятни ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш натижаси бўйича ҳисобот беради;

4) фаолият натижалари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этади;

5) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва фаолият жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифларни тақдим этади;

6) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тармоқлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот юборади;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича маълумот беради.

26. Бадиий академия марказий аппаратининг тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Раиснинг топшириғига асосан Раис ўринбосари ва бош илмий котиб томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар ҳал бўлмаган тақдирда, ушбу масала бўйича тегишли қарор бевосита Бадиий академия раҳбари томонидан қабул қилинади.

27. Бадиий академия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

28. Бадиий академия Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ҳамда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.

3-§. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши

29. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши унинг юқори органи ҳисобланади.

30. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши Раис, раис ўринбосари, бош илмий котиб, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Бадиий академия таркибига кирадиган муассасаларнинг раҳбарларидан ташкил топади.

31. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши:

1) Бадиий академиянинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;

2) Бадиий академия раиси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотлар тавсияларига асосан Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлайди;

3) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасаларни ташкил қилиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади;

4) Бадиий академиянинг Уставига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

5) зарурат бўлганда Бадиий академия фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ўз ваколати доирасида кўриб чиқади.

32. Бадиий академия Бошқарув кенгашида қабул қилинаётган қарор йиғилишда рўйхатдаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштироки билан кўпчилик овоз берган тақдирда рўйхатдан ўтган ҳисобланади.

33. Бадиий академияда раҳбарияти, бошқарув ходимлари, Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда Бадиий академиянинг Директорлар кенгаши тузилади. Директорлар кенгашига Раис раҳбарлик қилади. Директорлар кенгашининг шахсий таркиби ва унинг фаолият олиб бориш тартиби Раис томонидан тасдиқланади.

34. Бадиий академия ўзининг ҳақиқий, шунингдек фахрий хорижий аъзоларига эга.

35. Халқаро ва республика миқёсдаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган, миллий, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти билан соҳа тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган, ўзбек маданияти ва санъатининг келажагига, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган давлат мукофотлари ва унвонларига эга бўлган ижодкорлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзод бўлиши мумкин.

36. Жаҳон тасвирий ва амалий санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшган арбоблар Бадиий академиянинг фахрий хорижий аъзолари этиб тайинланишлари мумкин.

4-§.Бадиий академия аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

37. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Бадиий академия тизимида яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда ижодий, илмий асарлар устида ишлаш;

2) Бадиий академиянинг ижодий, илмий, ўқув муассасаларидаги мавжуд илмий лавозимларни танловда иштирок этмаган ҳолда эгаллаш;

3) Бадиий академия Бошқарув кенгашига ижодий, илмий, ташкилий масалалар, таклифлар билан мурожаат қилиш ва муҳокамада иштирок этиш.

38. Бадиий академиянинг аъзолари:

1) Бадиий академия Бошқарув кенгаши ва Раиснинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қарорлари, буйруқлари ва бошқа топшириқларини бажаришлари;

2) санъатни юксак, ёрқин ижодий ва илмий ютуқлар ёки кашфиётлар билан бойитишлари;

3) санъат ёки санъатшунослик соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига олишлари;

4) санъат ва санъатшунослик соҳаларига тегишли мутахассисларни тайёрлашда бевосита қатнашишлари;

5) ҳар икки йилда бир маротаба ҳисобот кўргазмасини ташкил этишлари ва бир йилда бир маротаба Бадиий академия Бошқарув кенгашида Бадиий академия фаолиятидаги ижодий, тарғибот ва ташвиқот йўналишларидаги самарадорлик, ёш ижодкорларнинг ижодий имкониятларини кенгайтиришдаги иштироки бўйича ҳисобот бериб боришлари лозим.

39. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари академик унвони учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ойлик гонорар оладилар ҳамда ушбу гонорарлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

40. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

5-§. Бадиий академия ҳақиқий аъзолигига сайловлар ўтказиш

41. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш ушбу Уставга мувофиқ ва Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланадиган сайлов тартиби асосида ҳар 3 йилда бир марта ўтказилади.

42. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш ҳақидаги маълумотлар сайловлар ўтадиган кундан камида уч ой олдин матбуотда эълон қилинади.

43. Ҳақиқий аъзоликка номзодлар сайлов ҳақидаги эълон чиққан кундан бошлаб икки ойдан кечикмай Бадиий ижодкорлар уюшмаси тавсияномаси билан Бадиий академиянинг Бадиий академия Бошқарув кенгашида рўйхатдан ўтишлари керак.

44. Ҳақиқий аъзоликка сайловлар ўтказиш муддати ва жойи Бадиий академия Бошқарув кенгаши қарори билан белгиланади. Ҳақиқий аъзоликка сайловлар тенг ва тўғридан-тўғри сайлов асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

45. Ҳақиқий аъзоликка сайловларда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир ҳақиқий аъзо ҳақиқий аъзоликка сайловларда шахсан иштирок этади ва у бир овозга эга бўлади.

46. Овоз беришда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт. Сайловларда иштирок этган ҳақиқий аъзоларнинг 50 фоизидан кўпининг овозини олган номзодлар Бадиий академия аъзолиги сайловидан ўтган ҳисобланади.

47. Маданият ва санъат соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзодлар кўрсатишлари мумкин.

8-боб. Бадиий академия фаолияти самарадорлигининг баҳолаш мезонлари

48. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.

49. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланган мезонлар ва ишчи кўрсаткичларига асосан амалга оширилади.

50. Баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган чораларни қўллаш;

51. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш методикаси ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

9-боб. Бадиий академия фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий таъминотини ташкил этиш

52. Бадиий академия марказий аппаратини, унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаларини сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

53. Бадиий академия ходимларининг иш ҳақига лавозим маошлари, қўшимчалар, устама, мукофотлар ва бошқа тўловлар киради.

54. Бадиий академия ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган ойлик устама ва қўшимча ҳақлар Раис томонидан белгиланади.

55. Бадиий академиянинг бошқарув аппарати ходимларига иш ҳақи тўлаш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари учун белгиланган шартлар татбиқ этилади.

56. Бадиий академия фаолиятининг иқтисодий асосини унга давлат томонидан ажратиладиган маблағлар, доимий фойдаланишга берилган асосий воситалар (фондлар) ва бошқа мол-мулк ташкил этади.

57. Бадиий академия унга ўз мулки сифатида ёки вақтинча фойдаланиш учун берилган давлат фондлари, бошқа мол-мулкдан давлат топшириқлари асосида ва амалдаги қонунлар доирасида фойдаланади.

58. Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар ўз ихтиёридаги асосий воситалар, иншоотлар ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланадилар.

59. Бадиий академия ва тизимдаги бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаларнинг бюджетдан ташқари даромадларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

60. Бадиий академиянинг ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлари ўз фаолиятини тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад (фойда)лар ҳисобига амалга оширадилар.

10-боб. Бадиий академиянинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот бериши

61. Бадиий академия тизимли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беради.

62. Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти томонидан мунтазам равишда Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилади, унинг фаолияти натижадорлиги юзасидан холисона баҳо берилади.

63. Мониторинг натижалари ва Бадиий академиянинг алоҳида ажралиб турадиган раҳбарлари ва мансабдор шахслари фаолиятига баҳо бериш натижалари бўйича улар рағбатлантириладилар ёки камчиликларга йўл қўйилганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган чоралар кўрилади.

11-боб. Якунловчи қоида

64. Бадиий академия Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорининг 1-банди , 2-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари , 1 — 3 , 3а-иловалари .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги 264-сон қарорининг 5-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарори»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2009 йил 3 июлдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 317-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш бўйича айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 28 июндаги 127-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 210-модда).

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 1 декабрь,

957-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 21.01.2020 й., 09/20/36/0076-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 22.08.2020 й., 09/20/499/1199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 04.11.2025 й., 09/25/690/1011-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

USTAVI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son qarorini bajarish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ustavi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi:

bir oy muddatda Badiiy ijodkorlar uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi galereyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda tasdiqlasin;

ikki oy muddatda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimiga kiruvchi tashkilotlarning taʼsis hujjatlarini qayta koʻrib chiqsin va ularni qonun hujjatlari talablariga moslashtirilishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A.V. Nuridinov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 957-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Ustav Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining (keyingi oʻrinlarda Badiiy akademiya deb ataladi) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, uning faoliyatini tashkil etish tartibi hamda Badiiy akademiya rahbarlarining funksional vazifalari va javobgarligini belgilaydi.

2. Badiiy akademiya tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishlarini rivojlantirish, akademik badiiy taʼlimning izchilligini taʼminlash bilan bogʻliq vazifalarni hal etishga vakolatli boʻlgan davlat muassasasi hisoblanadi.

3. Badiiy akademiya oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasini tashkil etish haqida” 1997-yil 23-yanvardagi PF-1701-son Farmoniga , shuningdek, “ Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son hamda “ Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son, “ Tasviriy va amaliy sanʼat sohasini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2025-yil 1-iyuldagi PQ-212-son qarorlariga muvofiq amalga oshiradi.

4. Badiiy akademiya Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga (keyingi oʻrinlarida Vazirlar Mahkamasi deb ataladi) boʻysunadi.

5. Badiiy akademiya oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Ustavga va boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.

6. Badiiy akademiya yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisob raqamlariga, shu jumladan, qonun hujjatlariga muvofiq banklarda milliy va xorijiy valyutada hisob raqamlariga ega boʻladi.

7. Badiiy akademiyaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, qisqa nomi — OʻzBA

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Akademiya Xudojestv Uzbekistana, qisqa nomi — AXUz

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi –Academy of Arts of Uzbekistan, qisqa nomi — AAU

7 1 . Badiiy akademiyaning joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumani “Sodiq Azimov” koʻchasi 35-uy, 100000.

2-bob. Badiiy akademiyaning tarkibiy tuzilmasi

8. Badiiy akademiya tarkibida:

Badiiy akademiyaning markaziy apparati;

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi;

Badiiy koʻrgazmalar direksiyasi;

Xalqaro madaniyat karvon saroyi;

Toshkent fotosuratlar uyi;

Kamoliddin Behzod nomidagi Sharq miniatura sanʼati muzeyi;

“Sanʼat” jurnali;

Qurilish direksiyasi;

Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlimlari;

Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlardagi galereyalari;

Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti;

ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlari;

Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi);

Badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi faoliyat olib boradi.

3-bob. Badiiy akademiyaning vazifalari va funksiyalari

1-§. Badiiy akademiyaning asosiy vazifalari va funksiyalari

9. Quyidagilar Badiiy akademiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini yanada rivojlantirish, shaxsiy va ijodiy koʻrgazmalar uchun keng imkoniyatlar yaratib berish hamda ijodkorlarning badiiy salohiyatini oshirish chora-tadbirlarini amalga oshirish;

jahondagi yetakchi badiiy akademiyalar, ushbu yoʻnalishdagi taʼlim muassasalari, tashkilotlar, atoqli madaniyat va sanʼat arboblari bilan ilgʻor tajribani almashish maqsadida har tomonlama ijodiy hamkorlik aloqalarini rivojlantirish;

ijodkorlar va isteʼdodli yoshlarni ijtimoiy-iqtisodiy muhofaza qilish hamda Badiiy akademiya tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

xalqimizning boy madaniy merosini, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn anʼanalarini rivojlantirish maqsadida Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasining (keyingi oʻrinlarda Badiiy ijodkorlar uyushmasi deb ataladi) faoliyatini muvofiqlashtirish;

tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishidagi ijodkorlarning milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini tarannum etuvchi yuksak darajadagi yorqin sanʼat asarlarini yaratishdagi faoliyatini ragʻbatlantirish va bolalar sanʼatini rivojlantirish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni amalga oshirish;

Badiiy akademiya tizimidagi taʼlim muassasalarining faoliyatida badiiy taʼlim uzviyligi hamda uzluksizligini taʼminlashga erishish maqsadida ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlari uchun boshlangʻich badiiy taʼlimni yoʻlga qoʻyish;

Oʻzbekiston madaniyati va sanʼatining taraqqiyoti yoʻlida tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn va xalq hunarmandchiligi sohalari boʻyicha yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash maqsadida Badiiy akademiya tizimidagi taʼlim muassasalarining faoliyatini xorijiy tajriba asosida takomillashtirish;

tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishida yetuk mutaxassislarni tayyorlash tizimini takomillashtirish, Badiiy akademiya markaziy apparati va uning hududiy boʻlinmalari faoliyatini kuchaytirish, bu boradagi vazifalarni amalga oshirishning zamonaviy, taʼsirchan usul va shakllarini tizimli asosda rivojlantirib borish;

Oʻzbekistonda va xorijda keng koʻlamli koʻrgazmalar tashkil etish orqali milliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish, konferensiya, biyennalelar va boshqa anjumanlar oʻtkazish;

tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn sohasi xodimlarini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash hamda ularning samarali ijod qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

isteʼdodli yosh rassomlar uchun moʻljallangan ijodiy ustaxonalar faoliyatini yoʻlga qoʻyish, ularning shaxsiy va jamoaviy koʻrgazmalarini tashkil etish;

yoshlarga oid davlat siyosatini izchil amalga oshirish maqsadida isteʼdodli yoshlarni tasviriy va amaliy sanʼat sohalariga keng jalb etish hamda ularning ushbu yoʻnalishda turli kreativ loyihalardagi ishtirokini ragʻbatlantirish;

badiiy taʼlim sohasida kadrlar tayyorlashga oid normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, amaliyotga joriy etish va takomillashtirish, shuningdek, akademik badiiy taʼlimning izchilligini taʼminlash bilan bogʻliq vazifalarni hal etish;

Oʻzbekiston tasviriy va amaliy sanʼatini jahon miqyosida ommalashtirish maqsadida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish.

10. Badiiy akademiya oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) ijodiy yoʻnalishda:

yosh ijodkorlar, isteʼdodli rassomlar, dizaynerlar, xalq ustalarining respublika va xalqaro miqyosda shaxsiy va jamoaviy koʻrgazmalarini belgilangan tartibda tashkil etadi;

ijodkorlar va koʻrgazmalar badiiy salohiyatini oshirish maqsadida akademiklar, professional mutaxassislar hamda sanʼatshunoslar, adabiyotshunoslarni, tarix, estetika sohasida ilmiy tadqiqotlar olib borayotgan olimlarni jalb qilgan holda muhokamalar muntazam olib borilishini nazorat qiladi;

ijodkorlar va isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishida ijodiy tanlovlar oʻtkazadi;

Oʻzbekistonda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishini rivojlantirish boʻyicha jahondagi yetakchi badiiy akademiyalar, tashkilotlar, badiiy ijodkorlar uyushmalari, soha boʻyicha atoqli ijodkorlar bilan har tomonlama ijodiy hamkorlikni amalga oshiradi;

koʻrgazmali faoliyat bilan shugʻullanuvchi tizim tashkilotlari va galereyalarning moddiy-texnik bazasini zamonaviy talablarga asosan takomillashtiradi;

ijtimoiy-iqtisodiy himoyaga muhtoj ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq takliflarni “Ilhom” jamoat fondi va boshqa homiylarga kiritadi;

Badiiy ijodkorlar uyushmasi bilan birgalikda uyushma shuʼbalarining faoliyatini samarali tashkil etish, hududiy galereyalarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ijodkorlarga shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻradi;

belgilangan tartibda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishi boʻyicha davlat va nodavlat tashkilotlarining buyurtmalarini amalga oshiradi.

b) taʼlim yoʻnalishida:

Badiiy akademiya tizimidagi taʼlim muassasalarining badiiy taʼlim boʻyicha faoliyat yoʻnalishini belgilaydi;

badiiy taʼlimning izchilligini kuchaytirish, taʼlimning uzviyligi va uzluksizligini taʼminlash maqsadida boshlangʻich, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, oliy va undan keyingi taʼlim tizimini muvofiqlashtirishda ishtirok etadi hamda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik sohasida pedagog va mutaxassis kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tizimini muntazam takomillashtirib boradi;

jahondagi taʼlim muassasalari bilan Badiiy akademiya tizimidagi taʼlim muassasalarining oʻzaro hamkorligi, tajriba almashuvini muvofiqlashtiradi;

Badiiy akademiya tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlarida boshlangʻich badiiy taʼlimni izchil yoʻlga qoʻyishni, uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlanishini nazorat qiladi;

Badiiy akademiya tizimidagi taʼlim muassasalarida yoshlarning taʼlim olishi uchun shart-sharoitlar yaratish, badiiy taʼlim sifatini oshirish bilan bogʻliq loyihalarni tegishli vazirliklar bilan hamkorlikda amalga oshiradi;

v) ilmiy yoʻnalishda:

Badiiy akademiyaning ilmiy-tadqiqot faoliyati yoʻnalishlarini belgilaydi hamda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn sohasida davlat dasturi va loyihalarini hamda boshqa turdagi dastur va loyihalarni amalga oshiradi;

tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishidagi faoliyat va uni rivojlantirish bilan bogʻliq muammolarni hal etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

Badiiy akademiyaning “Sanʼat” jurnalida yosh tadqiqotchilarning ilmiy ishlari natijalari, mutaxassis olimlarning sanʼat sohasiga doir maqolalari sifati va salohiyatini nazorat qiladi;

dolzarb ilmiy-ijodiy muammolar hamda buyuk mutafakkirlar, mashhur fan, adabiyot va sanʼat arboblari sharafiga bagʻishlangan, shuningdek, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik hamda badiiy taʼlim sohalariga doir xalqaro ilmiy kongresslar, konferensiyalar, simpoziumlar, seminarlarni tashkil etishda ishtirok etadi;

tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishidagi ilmiy tadqiqotlarni tashkil etadi va amalga oshiradi hamda Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan ilmiy xodimlar va mutaxassislarning samarali faoliyatini tashkil etadi;

g) targʻibot-tashviqot yoʻnalishida:

oʻzbek tasviriy va amaliy sanʼatini targʻib etish, isteʼdodli yoshlar va ijodkorlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida anʼanaviy tasviriy va amaliy sanʼat festivalini tashkil etadi va oʻtkazadi;

keng koʻlamda koʻrgazmalar tashkil etish orqali milliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish, tarixiy va zamonaviy oʻzbek amaliy sanʼatini respublikada hamda xorijda keng targʻib qilish, jamoatchilikni milliy va chet el madaniyati va sanʼati bilan yaqindan tanishtirish va targʻib qilish ishlarini yuksak pogʻonaga koʻtarish maqsadida “Toshkent Xalqaro amaliy sanʼat Biyennalesi” va “Zamonaviy sanʼat Biyennalesi”ni har ikki yilda bir marta oʻtkazadi;

oʻzbek tasviriy va amaliy sanʼatining oʻziga xos jihatlarini namoyish qilish, turli xildagi yoʻnalishlarni, yangi tendensiyalarni, zamonaviy sanʼatda yangi nomlar va yoʻnalishlar integratsiyasini amalga oshirish, xalqaro madaniy aloqalarni rivojlantirish, isteʼdodli bolalar va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida xalqaro darajadagi biyennalelarni, shu jumladan, bolalar biyennalelarni oʻtkazishni tashkil etadi;

tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn sohasida samarali faoliyat olib borayotgan, milliy madaniyatni asrab-avaylash va targʻib qilish, maʼnaviy boy, jismonan baquvvat, har tomonlama barkamol avlodni tarbiyalashga munosib hissa qoʻshayotgan ijodkorlarni ragʻbatlantirish maqsadida Badiiy akademiyaning “Oltin”, “Kumush” medallari va diplomlarini taʼsis etadi.

4-bob. Badiiy akademiyaning huquqlari va javobgarligi

11. Badiiy akademiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

1) Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini taʼminlash bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish;

2) Badiiy akademiya vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan axborotni davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

3) Badiiy akademiya vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur statistika axborotini davlat statistika organlaridan bepul asosda olish;

4) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarning davlatga tegishli mol-mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida bir boʻlinmadan boshqa boʻlinmaga belgilangan tartibda berish;

5) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilot xodimlari tomonidan oʻz sohasida ular faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari boʻyicha parametrlar bajarilishini hisobga olgan holda ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdorlari va shartlarini belgilash;

6) Badiiy akademiya vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga, mahalliy davlat hokimiyati organlariga kiritish;

7) Badiiy akademiya vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha xalqaro shartnomalar loyihalarini tayyorlashda ishtirok etish, idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;

8) qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirish hamda banklar va boshqa kredit tashkilotlarida valyuta hisob raqamlariga ega boʻlish;

9) Oʻzbekistonning yetuk rassomlari asarlarini, xalq ustalarining buyumlarini, noyob durdonalarini saqlash hamda respublika hududida va xorijiy mamlakatlarda koʻrgazmalar oʻtkazish maqsadida belgilangan tartibda budjet, xayriya mablagʻlari va boshqa manbalardan tushgan mablagʻlar hisobidan sanʼat asarlarini sotib olish va sanʼat, sanʼatshunoslik sohasida ijodiy, ilmiy asarlar yaratish uchun buyurtma berish;

10) Oʻzbekistondagi va xorijdagi tegishli auksionlarda qatnashish va ularni belgilangan tartibda tashkil etish, shuningdek, ushbu auksionlarda tasviriy va amaliy sanʼat asarlarini belgilangan tartibda sotish va sotib olish;

11) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini yaxshilash choralarini koʻrish;

12) qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shartnomalar tuzish;

13) Badiiy akademiyaga tegishli mol-mulkka nisbatan qonun hujjatlarida belgilab qoʻyilgan doirada, oʻz faoliyatining maqsadlariga, mulkdorning topshiriqlariga hamda mol-mulkning vazifasiga muvofiq holda egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish;

14) Oʻzbekistonda va chet ellarda badiiy, ijodiy koʻrgazmalar tashkil qilish va milliy sanʼatimizni keng targʻib etish, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda mualliflarning asarlarini Oʻzbekistonda va xorijda sotishda koʻmaklashish.

Badiiy akademiya qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

12. Badiiy akademiya:

1) Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlash;

2) Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa hujjatlar hamda Badiiy akademiya tomonidan qabul qilingan qarorlarning sifati va ular tatbiq etilishiga doir yakuniy natijalar uchun;

3) mamlakatimiz muzeylari fondlarini mustaqillik yillarida yaratilgan yuksak badiiy qiymatga ega boʻlgan tasviriy va amaliy sanʼat asarlari bilan muntazam boyitib borish maqsadida ijodkorlarning tasviriy va amaliy sanʼat sohasidagi asarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertlar kengashiga taqdim etish, ushbu Badiiy ekspertlar kengashi tarkibiga tasviriy va amaliy sanʼat sohasida ilgʻor gʻoyalari va yuksak badiiy salohiyati bilan ajralib turuvchi mutaxassislarni tanlash boʻyicha nomzodlarni taklif qilish, shuningdek, bu borada Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertlar kengashi ishini hamkorlikda samarali tashkil etish;

4) xoʻjalik faoliyati va kapital qurilishni olib borish maqsadida Badiiy akademiyaning tegishli ishlarini tashkil etish;

5) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarining ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyoti, ulardagi muammolarni hal qilish boʻyicha dastur, chora-tadbirlar amalga oshirilishi uchun masʼuldir.

5-bob. Badiiy akademiya rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

13. Raisning asosiy funksional vazifalari quyidagilardan iborat:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) Badiiy akademiyaning umumiy boshqaruv faoliyatini amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari hamda qonun hujjatlariga muvofiq Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar bajarilishini tashkil qilish;

3) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan davlat boshqaruvi organlari faoliyatini takomillashtirishga doir hujjatlar va qarorlarga asosan amalga oshirilayotgan konsepsiya, kompleks dastur va chora-tadbirlarni chuqur va tanqidiy tahlil qilib borish;

4) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarda belgilangan vazifalar soʻzsiz bajarilishini taʼminlash boʻyicha amaliy choralar koʻrish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan Badiiy akademiya faoliyati va vakolati doirasiga kiruvchi masalalar boʻyicha oʻzaro faoliyat yuritish, Vazirlar Mahkamasi va uning Prezidiumidagi yigʻilishlarda masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;

6) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari tomonidan berilgan topshiriqlarni bajarish;

7) Badiiy akademiya faoliyatining alohida yoʻnalishlariga rahbarlik qilish, markaziy apparat hamda Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar ishi yuzasidan shaxsiy javobgarlik darajasini belgilash, ularning faoliyatini muvofiqlashtirish, oʻrinbosar, bosh ilmiy kotib, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi, markaziy apparat tarkibidagi boʻlim va boshqarmalar rahbar va xodimlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar, Badiiy ijodkorlar uyushmasi va uning hududiy boʻlimlari hamda ularning galereyalarining rahbar xodimlari faoliyatini nazorat qilish;

8) Badiiy akademiya boshqaruv faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, markaziy apparatning boʻlinmalari nizomlarini, shuningdek, Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarning ustavlari va tuzilmasini belgilangan tartibda tasdiqlash, ijodiy, ilmiy-tadqiqot va oʻquv-metodik dasturlarni hamda yillik rejalarini tasdiqlash va ularning ijrosini nazorat qilish;

9) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlarida belgilangan vazifalarni bajarishni tizimli tashkil qilish, Badiiy akademiyada ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;

10) Badiiy akademiyaning markaziy apparati boshqarma va boʻlimlari, shu jumladan, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qarori ijro monitoringini yaratish;

11) Badiiy akademiya xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish belgilangan tartibda tizimli tashkil etilishini nazorat qilish;

12) Badiiy akademiya tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat yuritishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Badiiy akademiyada kadrlar zaxirasini shakllantirilishni nazorat qilish;

13) oʻz faoliyati doirasidagi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini sifatli ishlab chiqishni tashkil etish, Vazirlar Mahkamasiga “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamenti talablariga qatʼiy amal qilgan holda oʻz vaqtida kiritib borish, Vazirlar Mahkamasi apparatida ularni koʻrib chiqish, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqishda ishtirok etish;

14) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va tegishli organlarga kiritishda “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq tashkil etish;

15) Badiiy akademiya vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilish, zarurat tugʻilganda, tegishli qarorlarni vazirliklar va idoralar bilan hamkorlikda qabul qilish;

16) Badiiy akademiyaga taqdim etilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va takliflar toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini, ularni markaziy apparat boʻlinmalarida huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizalardan puxta oʻtkazish, shuningdek, ularni Vazirlar Mahkamasining reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamentida belgilangan muddatlarda muvofiqlashtirishni taʼminlash;

17) Badiiy akademiya rahbar va xodimlarining xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “ Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlariga muvofiq tashkil qilish va bajarish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini taʼminlash, xizmat safarlari xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

18) Rais oʻrinbosari, bosh ilmiy kotib, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi, markaziy apparat boʻlim va boshqarmalari, tizimga kiruvchi tashkilot va muassasalar rahbarlari faoliyatini baholash, ularning shaxsiy hisobotlarini kengash majlislarida tinglash, yakuniy natijalar boʻyicha zarur choralar koʻrish;

19) Badiiy akademiya tizimi xodimlarini ragʻbatlantirish va ularning intizomiy javobgarligi toʻgʻrisidagi masalalarni hal etish, oʻrinbosar va bosh ilmiy kotib, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan intizomiy choralar koʻrish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimlarda qolishining maqsadga muvofiq yoki muvofiq emasligi boʻyicha takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralarni amalga oshirish hamda Badiiy akademiya tizimining alohida oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini Oʻzbekiston Respublikasining davlat mukofotlariga va ragʻbatlantirishning boshqa turlariga tavsiya etish;

20) Badiiy akademiya markaziy apparati va tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlarini Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi markaziy apparati boshqarma boshliqlari va xodimlarining idoraviy odob-axloq qoidalari hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi tashkilotlar va muassasalar rahbarlari va xodimlarining idoraviy odob-axloq qoidalariga (keyingi oʻrinlarda Odob-axloq qoidalari deb ataladi) rioya qilishlarini taʼminlash;

21) “ Korrupsiyaga qarshi kurash toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Badiiy akademiya tizimida korrupsiya va boshqa jinoyatlarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, shuningdek, ularning yuzaga kelishi sabablarini aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etishni tashkil etish;

22) Badiiy akademiya faoliyatini va uning tarkibidagi hududiy tashkilotlar va muassasalar faoliyatini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini nazorat qilish;

23) davlat xizmatlari koʻrsatishning ochiqligi, sifati va samaradorligini oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish samaradorligini oshirish;

24) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh faoliyatini samarali tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni tashkil qilish, shaxsiy qabulni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining sayyor qabullarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda tashkil qilish;

25) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi bilan oʻzaro samarali hamkorlikni taʼminlash, bunda Badiiy akademiya rahbarlari va xodimlarining faol ishtirokini tashkil qilish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasiga tushayotgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

26) davlat sirlari va maxfiy hisoblangan axborotlar bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish;

27) Badiiy akademiyaga ajratilgan moliyaviy va moddiy vositalarni belgilangan tartibda tasarruf etish va ularning belgilangan tartibda sarflanishi ustidan nazorat yuritish;

28) davlatning yuqori organlari, ijodiy, ilmiy, oʻquv muassasalari va tashkilotlarida Badiiy akademiya nomidan vakillik qilish hamda uning manfaatlarini himoya qilish;

29) Badiiy akademiyaning noshirlik rejalarini tasdiqlash va ularni amalga oshirish ishlariga rahbarlik qilish;

30) oʻz vakolati doirasida Badiiy akademiya tizimi xodimlari bajarishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va ijrosini nazorat qilish;

31) Badiiy akademiyaning markaziy apparati xodimlarini, tizim tashkilotlar va muassasalar rahbarlarini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish;

31 1 ) Badiiy akademiya huzuridagi Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi)ni boshqarish.

32) qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

14. Rais oʻrinbosarining asosiy funksional vazifalari quyidagilardan iborat:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga hamda normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) tegishli buyruq asosida Rais vaqtincha yoʻqligida uning majburiyatlarini bajarish, markaziy apparat va tizimga kiruvchi tashkilotlar va muassasalar rahbarlari va vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

3) oʻzi masʼul boʻlgan tizim tashkilotlarining faoliyatini nazorat qilish va xodimlar oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlash;

4) Badiiy akademiyaning tegishli yoʻnalishlar doirasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan konsepsiya, kompleks dasturlar va keng qamrovli chora-tadbirlarni amalga oshirish borasida chuqur tanqidiy tahlillar oʻtkazish;

5) oʻzi masʼul boʻlgan boʻlim va boshqarma, tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish, belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;

6) mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlinmalar rejalarni koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun Raisga kiritish, ularning ijrosi ustidan nazoratni taʼminlash;

7) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Raisning buyruqlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks choralarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari rahbarlarining topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish boʻyicha shaxsiy masʼuliyatini oshirish borasida choralar koʻrish;

8) Badiiy akademiya rahbari, Boshqaruv kengashi qarorlari va topshiriqlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

9) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarga kadrlarni tanlash va tayinlash boʻyicha takliflarni kiritish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiruvchi vakant ish oʻrinlariga, shuningdek, Badiiy akademiyaga ishga qabul qilinuvchi boshqa kadrlarning professionalligi, chuqur bilimga va amaliy tajribaga, yuqori darajadagi ishchanlik, ruhiy-maʼnaviy fazilatlarga ega boʻlishini kafolatli taʼminlash hamda ularning kasb malakasini oshirish choralarini koʻrish;

10) oʻz faoliyati doirasidagi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishi va tasdiqlash uchun Raisga taqdim etilishini, “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Vazirlar Mahkamasining reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamenti talablariga amal qilgan holda ularni Vazirlar Mahkamasiga oʻz muddatida kiritishni taʼminlash, Rais topshirigʻiga asosan Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;

11) oʻz faoliyatiga doir normativ-huquqiy hujjatlar, loyiha va takliflarni toʻlaqonli va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni markaziy apparat boʻlinmalari orqali huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizalardan oʻtkazish;

12) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ–3170-son qarorlariga muvofiq tashkil qilish va bajarish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini taʼminlash, xizmat safarlari xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

13) mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlimlar, tizimga kiruvchi tashkilotlar faoliyati samaradorligi va natijadorligining tanqidiy tahlilini tizimli olib borish, mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlimlar, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlarining bu boradagi shaxsiy hisobotlarini kengash majlislarida eshitish, yakuniy natijalar boʻyicha zarur choralar koʻrish;

14) oʻz faoliyatiga doir sohalarda Badiiy akademiya samaradorligini oshirish va yanada rivojlantirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish hamda ularni takomillashtirish boʻyicha takliflarni Badiiy akademiya Raisiga kiritish;

15) mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlimlar, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, egallab turgan lavozimlarga loyiq yoki loyiq emasligini koʻrib chiqishga doir taklif kiritish, belgilangan vazifalarning ijrosi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;

16) mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlimlar, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlari Odob-axloq qoidalariga rioya qilishini taʼminlash;

17) “ Korrupsiyaga qarshi kurash toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonun talablariga muvofiq Badiiy akademiya tizimida korrupsiya va boshqa jinoyatlarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, ogohlantirish, shuningdek, ularning yuzaga kelishi sabablarini aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etishni tashkil etish;

18) davlat xizmatlarining samaradorligi va sifatini taʼminlashga doir takliflarni Raisga taqdim etish;

19) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh faoliyatini samarali tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni tashkil qilish, shaxsiy qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining sayyor qabullarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda tashkil qilish;

20) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi bilan oʻzaro samarali hamkorlikni, bunda Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlarining faol ishtirokini tashkil qilish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasiga tushayotgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

21) davlat sirlari va maxfiy hisoblangan axborotlar bilan ishlashda qonunchilik talablariga rioya qilish;

22) Badiiy akademiya tizimida koʻrgazmalar faoliyatini tashkil etish va nazorat qilish;

23) respublika va xorijda anjumanlar, koʻrgazmalar, biyennale, fotobiyennale, simpozium, konferensiya, fotokoʻrgazma va boshqa ijodiy, madaniy tadbirlarni tashkil etish va bu sohada turdosh vazirliklar, idoralar, tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

24) Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolari, tizim tashkilotlarining ijodkor xodimlarini belgilangan tartibda qabul qilish, ularning shaxsiy, ijodiy masalalar boʻyicha ogʻzaki va yozma murojaatlarini oʻrganish, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqish;

25) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari bilan Rais koʻrsatmasiga asosan oʻzaro hamkorlik qilish;

26) Raisning topshiriqlariga binoan tegishli tarmoqlarda ustuvor vazifalar va dasturlar bajarilishini muvofiqlashtirib borish;

27) Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, mutasaddilik qilinadigan Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi taʼlim muassasalari boshqaruvi organlaridagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilari nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga nomzodlar boʻyicha takliflarni Raisning topshirigʻiga asosan belgilangan tartibda tayyorlashda ishtirok etish;

28) sohani rivojlantirish va boshqa masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritilgan takliflar, hujjatlar va loyihalarni koʻrib chiqishda davlat manfaatlariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash. Tegishli hujjatlar qabul qilingandan keyin ularning amalga oshirilishi yuzasidan tizimli nazorat tashkil etilishini taʼminlash;

29) Badiiy akademiya markaziy apparati boʻlim va boshqarmalari, tizim tashkilotlari va muassasalari rahbar lavozimlariga kadrlar zaxirasini shakllantirish ishlarini tizimli asosda tashkil etishda ishtirok etish;

30) Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqiladigan masalalarni tahlil qilish va tayyorlash uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan hamda boshqa organlar va tashkilotlardan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

31) Rais topshirigʻiga asosan tizim tashkilotlari va muassasalari rahbarlari va vakillarini Badiiy akademiyada koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish uchun belgilangan tartibda jalb etish, tegishli masalalar boʻyicha vaqtinchalik ishchi guruhlar tuzish;

32) koʻrgazmali va targʻibot-tashviqot faoliyati bilan bogʻliq tadbirlar samarali tashkil etilishini taʼminlash;

15. Bosh ilmiy kotibning asosiy funksional vazifalari quyidagilardan iborat:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;

2) Rais vaqtincha yoʻqligida tegishli buyruq asosida uning majburiyatlarini bajarish, markaziy apparat va tizimga kiruvchi tashkilotlar va muassasalar rahbarlari va vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

3) markaziy apparat va tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

4) tizimga kiruvchi tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish, mutasaddilik qilinadigan tashkilotlar va muassasalar faoliyatini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, xodimlar oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlash;

5) Badiiy akademiyaning tegishli yoʻnalishlar doirasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan konsepsiya, kompleks dasturlar va keng qamrovli chora-tadbirlarni amalga oshirish borasida chuqur tanqidiy tahlillar oʻtkazish;

6) mutasaddilik qilinadigan boʻlimlar, tizim tashkilotlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha choralar koʻrish, masʼul rahbarlarning hisobotlarini muntazam eshitish, belgilangan koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;

7) mutasaddilik qilinadigan boʻlimlar, tizim rahbarlarining yillik rejalarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish, tasdiqlash yoki tasdiqlash uchun kiritish, ularning ijrosi ustidan nazoratni taʼminlash;

8) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Raisning buyruq va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, oʻzi masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks choralarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida ” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlari rahbarlarining topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish boʻyicha shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

9) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarga kadrlarni tanlash va joylashtirish boʻyicha takliflarni kiritish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiruvchi vakant ish oʻrinlariga nomzodlarning, shuningdek, Badiiy akademiyaga ishga qabul qilinuvchi boshqa kadrlarning professional, chuqur bilim va amaliy tajribaga, yuqori darajadagi ishchanlik, ruhiy-maʼnaviy fazilatlarga ega boʻlishini kafolatli taʼminlash hamda ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish;

10) oʻz faoliyati doirasidagi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishi, “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Vazirlar Mahkamasining reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamenti talablariga amal qilgan holda ularni Vazirlar Mahkamasiga oʻz muddatida kiritishni taʼminlash, shu bilan birga Rais topshirigʻiga asosan Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarni ishlab chiqishda ishtirok etish;

11) oʻz faoliyatiga doir normativ-huquqiy hujjatlar, loyiha va takliflarni toʻlaqonli va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni markaziy apparat boʻlinmalari orqali huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizalardan oʻtkazish;

12) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlariga muvofiq tashkil qilish va bajarish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini taʼminlash, xizmat safarlari xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

13) mutasaddilik qilinadigan tizimga kiruvchi tashkilotlar, markaziy apparat boʻlinmalari, hududiy muassasa va tashkilotlar rahbarlari faoliyati samaradorligi va natijadorligining tanqidiy tahlilini tizimli olib borish, ularning shaxsiy hisobotlarini kengash majlislarida eshitish, yakuniy natijalar boʻyicha zarur choralar koʻrish;

14) oʻz faoliyatiga doir sohalarda Badiiy akademiya samaradorligini oshirish va yanada rivojlantirish boʻyicha amaliy choralar koʻrish hamda ularni takomillashtirish boʻyicha takliflarni Badiiy akademiya Raisiga kiritish;

15) mutasaddilik qilinadigan tizimga kiruvchi tashkilotlar, markaziy apparat rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, egallab turgan lavozimlarga loyiq yoki loyiq emasligi boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish, ularning belgilangan vazifalarning ijrosi uchun oʻz shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish;

16) mutasaddilik qilinadigan boshqarma va boʻlimlar, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlari Odob-axloq qoidalariga rioya qilishini taʼminlash;

17) “Korrupsiyaga qarshi kurash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonun talablariga muvofiq Badiiy akademiya tizimida korrupsiya va boshqa jinoyatlarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, ogohlantirish, shuningdek, ularning yuzaga kelishi sabablarini aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etishni tashkil etish;

18) davlat xizmatlarining samaradorligini, sifati va ochiqligini taʼminlashga doir takliflarni Badiiy akademiya Raisiga taqdim etish;

19) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruhning faoliyatini samarali tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni tashkil qilish, shaxsiy qabul qilishni muntazam ravishda oʻtkazish, shu jumladan jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining sayyor qabullarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda tashkil qilish;

20) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi bilan oʻzaro samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, bunda Badiiy akademiya rahbarlari va xodimlarining faol ishtirokini tashkil qilish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasiga tushayotgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

21) davlat sirlari va maxfiy hisoblangan axborotlar bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish;

22) Badiiy akademiya faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha ishlab chiqiladigan normativ hujjatlar loyihalari ustida ishlash, loyihalarning sifati, salohiyatini oshirish maqsadida mutaxassislarni jalb qilish, ishchi guruh tuzish va uning faoliyatini samarali tashkil etish;

23) respublika va xorijda anjumanlar, koʻrgazmalar, biyennale, fotobiyennale, simpozium, konferensiya, fotokoʻrgazma va boshqa ijodiy, madaniy tadbirlar loyihalarini tayyorlash va oʻtkazishda ishtirok etish va bu sohada turdosh vazirliklar, idoralar, tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni amalga oshirish;

24) Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzoligiga saylov oʻtkazish tartibi va unga doir normativ hujjatlarni muvofiqlashtirish, saylovni oʻtkazish bilan bogʻliq tadbirlarni tashkil etishda ishtirok etish;

25) sohani rivojlantirish va boshqa masalalar boʻyicha kiritiladigan takliflarni va hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish, qayta ishlash, ularning davlat manfaatlariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash. Tegishli hujjatlar qabul qilingandan keyin ularning amalga oshirilishi yuzasidan tizimli nazorat tashkil etilishini taʼminlash;

26) mutasaddilik qilinadigan tizimga kiruvchi tashkilotlar, markaziy apparat rahbarlari va xodimlari tomonidan Badiiy akademiya Ustavi talablari, Rais va Boshqaruv kengashi qarorlari bajarilishini taʼminlash;

27) Badiiy akademiya va oʻzi masʼul boʻlgan tizim tashkilotlari va muassasalarida mehnat va ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlarini koʻrish va nazorat qilish;

28) ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyat bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish;

32) Badiiy akademiya tizimida Idoralararo yagona ijro intizomi elektron tizimi bilan bevosita ishlash tartibi yoʻlga qoʻyilishini tashkil etish;

33) “Sanʼat” jurnali tahririyati faoliyatini muvofiqlashtirish;

34) Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti, Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi), Badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi, Ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari va maktab-internatlari, ularning oʻquv, ustuvor ilmiy yoʻnalishlari, normativ hujjatlari, loyihalari, dasturlari, taʼlimni rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirilishini nazorat qilish;

35) oʻquv qoʻllanmalarini yaratish, taʼlim-tarbiya jarayonini nazorat qilish, kadrlar tayyorlash va ularni qayta tayyorlash boʻyicha keng koʻlamli ish olib borish, madaniy-maʼrifiy muassasalar va ularning istiqbolini belgilash, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, meʼmorchilik, xalq ijodiyotini rivojlantirish boʻyicha nashrlarni tashkil etish va muvofiqlashtirish;

36) Badiiy akademiyaning ilmiy, ijodiy, oʻquv faoliyatini samarali tashkil etish, turdosh vazirliklar, idoralar, nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorligini rivojlantirish;

37) Rais koʻrsatmasiga asosan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, mutasaddilik qilinadigan taʼlim muassasalari boshqaruvi organlaridagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchilari nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga nomzodlar boʻyicha takliflarni kiritish va belgilangan tartibda tayyorlashda ishtirok etish;

38) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarining, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlarining, Hukumat qarorlarining tizimda bajarilishini taʼminlash;

39) Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqiladigan masalalarni tahlil qilish va tayyorlash uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan hamda boshqa organlar va tashkilotlardan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

40) tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va vakillarini Badiiy akademiyada koʻrib chiqiladigan masalalarni ishlab chiqish uchun belgilangan tartibda jalb etish, tegishli masalalar boʻyicha vaqtinchalik ishchi guruhlar tuzish;

41) tasdiqlangan markaziy apparat boʻlim va boshqarmalari nizomlariga asosan oʻz faoliyati doirasida funksional vazifalarni samarali amalga oshirish, xizmat majburiyatlarini bajarish, zarurat tugʻilganda Badiiy akademiya faoliyati samaradorligi bilan bogʻliq tezkor topshiriqlarning soʻzsiz ijrosini taʼminlash;

16. Badiiy akademiya markaziy apparati boʻlinmalari rahbarlarining funksional vazifalari:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

2) markaziy apparat hududiy boʻlinmalari faoliyatini nazorat qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar asosida berilgan vazifalar va topshiriqlar Badiiy akademiya tizimidagi tashkilotlar tomonidan bajarilishini taʼminlash;

3) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatiga bogʻliq samarali koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va uning ijrosini nazorat qilish;

4) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq tizim tashkilotlari xodimlari topshiriqlarni sifatli va samarali bajarishi uchun ularning shaxsiy javobgarligini taʼminlash;

6) Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi, Direktorlar kengashi qarorlari, Rais, uning oʻrinbosari va bosh ilmiy kotibning topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

7) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatini rejalashtirish, ish rejalarini koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun kiritish, faoliyatga doir topshiriqlarning xususiyatidan kelib chiqib chora-tadbirlar ishlab chiqish va ijrosini nazorat qilish;

8) markaziy apparat boʻlinmalariga yuklangan vazifalar va topshiriqlar ijrosini nazorat qilish, tashkil etish va taʼminlash, bu borada tizim tashkilotlari va muassasalarga amaliy va metodik yordam koʻrsatish;

9) markaziy apparat faoliyati samaradorligini oshirish yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish, tayyorlash va Badiiy akademiya rahbariyatiga tegishli takliflar kiritish;

10) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar boʻyicha kadrlarni tanlash va joylashtirish boʻyicha takliflarni kiritish, ularning malakasini, yuqori darajadagi axloqiy fazilatlarini kafolatli taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish, rahbarlik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirishda ishtirok etish;

11) oʻz faoliyati doirasidagi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishi va tasdiqlash uchun rahbariyatga taqdim etilishini, “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi, “ Qonun loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining reglamenti talablariga amal qilgan holda Vazirlar Mahkamasiga oʻz muddatida kiritilishini taʼminlash, Rais topshirigʻiga asosan Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;

12) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va takliflar toʻlaqonli va har tomonlama koʻrib chiqilishini, markaziy apparat boʻlinmalari orqali huquqiy, moliyaviy, iqtisodiy va boshqa ekspertizalardan oʻtkazilishini taʼminlash;

13) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlish samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashriflarini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlariga muvofiq tashkil qilish va bajarish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini taʼminlash, xizmat safarlari xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

14) rahbarlik qilinadigan boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining Odob-axloq qoidalariga rioya qilishini taʼminlash;

15) mutasaddilik qilinadigan tizimga kiruvchi tashkilotlarning faoliyati boʻyicha “Korrupsiyaga qarshi kurash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq korrupsiya va boshqa jinoyatlarning oldini olish boʻyicha choralar koʻrish, ogohlantirish, shuningdek, ularning yuzaga kelishi sabablarini aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etishni tashkil etish;

16) davlat xizmatlarining samaradorligini, sifati va ochiqligini taʼminlashga doir takliflarni Badiiy akademiya rahbariga taqdim etish;

17) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruhning faoliyatini samarali tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni tashkil qilish, muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining sayyor qabullarini “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Davlat organlari va davlat muassasalarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom boʻyicha belgilangan muddatlarda tashkil qilish;

18) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi bilan oʻzaro samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, bunda Badiiy akademiya markaziy apparati xodimlari, tizimga kiruvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlarining faol ishtirokini tashkil qilish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasiga tushayotgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

19) tasdiqlangan markaziy apparat boʻlim va boshqarmalari nizomlariga asosan oʻz faoliyati doirasida funksional vazifalarni samarali amalga oshirish, xizmat majburiyatlarini bajarish, zarurat tugʻilganda Badiiy akademiya faoliyati samaradorligi bilan bogʻliq topshiriqlar soʻzsiz bajarilishini taʼminlash;

20) davlat sirlari va maxfiy hisoblangan axborotlar bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish;

21) Tashkiliy-tahliliy boʻlimga belgilangan muddatlarda tegishli topshiriqlar ijrosi yuzasidan hisobotlarni taqdim etib borish.

6-bob. Badiiy akademiya rahbarlarining javobgarligi

17. Rais:

Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishi;

ushbu Ustavning 12-bandida nazarda tutilgan Badiiy akademiyaning majburiyatlar sohalari boʻyicha;

ushbu Ustavning 13-bandida nazarda tutilgan oʻzining funksional vazifalarini sifatli amalga oshirish uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.

18. Badiiy akademiya raisi oʻrinbosari:

Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning mutasaddilik qilinadigan Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar, uning markaziy apparat boshqarmalari va boʻlinmalari tomonidan samarali bajarilishi taʼminlanishi;

ushbu Ustavning 12-bandida nazarda tutilgan Badiiy akademiyaning javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Ustavning 14-bandida nazarda tutilgan oʻzining funksional vazifalari sifatli amalga oshirilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.

19. Badiiy akademiyaning bosh ilmiy kotibi:

Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning mutasaddilik qilinadigan Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar, markaziy apparat boshqarmalari va boʻlinmalari tomonidan samarali bajarilishi taʼminlanishi;

ushbu Ustavning 12-bandida nazarda tutilgan Badiiy akademiyaning javobgarlik sohalari boʻyicha;

ushbu Ustavning 15-bandida nazarda tutilgan oʻzining funksional vazifalari sifatli amalga oshirilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.

20. Markaziy apparat boʻlim va boshqarmalari rahbarlari:

tegishli boʻlim va boshqarmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar amalga oshirilishi;

ushbu Ustavning 16-bandida nazarda tutilgan oʻzining funksional vazifalari sifatli amalga oshirilishi uchun masʼuldirlar.

7-bob. Badiiy akademiya faoliyatini tashkil etish

1-§. Badiiy akademiya boshqaruvi

21. Badiiy akademiya faoliyatiga Rais rahbarlik qiladi. Rais Badiiy akademiya Boshqaruv kengashi raisi hisoblanadi va belgilangan tartibda lavozimga Bosh vazirning taqdimiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi;

22. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son hamda “ Ommaviy axborot vositalari mustaqilligini taʼminlash hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari faoliyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2019-yil 27-iyundagi PQ-4366-son qarorlariga muvofiq Rais maqomi, moddiy, maishiy, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish shart-sharoitlari boʻyicha vazirga, uning oʻrinbosari va bosh ilmiy kotib vazir oʻrinbosariga, shuningdek, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi rais oʻrinbosariga tenglashtiriladi.

2-§. Badiiy akademiya markaziy apparatining tizim tashkilotlari va muassasalari bilan oʻzaro hamkorligi tartibi

23. Badiiy akademiya markaziy apparatining tegishli tashkiliy tuzilmalarining oʻzaro hamkorligini taʼminlash markaziy apparat boshqaruv xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

24. Badiiy akademiya markaziy apparati tizim tashkilotlari va muassasalari bilan soha faoliyati boʻyicha oʻzaro hamkorlik doirasida:

1) tizimiga kiruvchi tashkilotlarga topshiriqlar yuboradi va ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

2) tizimiga kiruvchi tashkilotlar faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha tekshiruvlar oʻtkazadi va natijalarni umumlashtiradi hamda faoliyat samaradorligini takomillashtirish chora-tadbirlarini ishlab chiqadi va amalga oshiradi;

3) tizimiga kiruvchi tashkilotlarning faoliyatiga doir hisobot va axborot materiallarini, statistik va boshqa maʼlumotlarni oʻrganishni tashkil etadi;

4) tizimiga kiruvchi tashkilotlarning ish rejalarini tahlil qilish va soha faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirish choralarini koʻradi;

5) tizimiga kiruvchi tashkilotlardan tushgan takliflarni oʻrganadi;

6) tizimga kiruvchi tashkilotlarni soha boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishga jalb qiladi hamda samaradorlikni oshirish boʻyicha takliflarni koʻrib chiqadi.

25. Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar markaziy apparat bilan soha faoliyati boʻyicha oʻzaro hamkorlik doirasida:

1) markaziy apparat koʻrsatmalari ijrosi yuzasidan hisobot beradi;

2) soha boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan faoliyat natijalari yuzasidan markaziy apparatga axborot taqdim etadi;

3) faoliyatni oʻrganish davomida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish natijasi boʻyicha hisobot beradi;

4) faoliyat natijalari boʻyicha hisobotlarni belgilangan tartibda oʻz vaqtida taqdim etadi;

5) ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va faoliyat jarayonida yuzaga kelayotgan muammolarni hal etishga qaratilgan takliflarni taqdim etadi;

6) ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha tarmoqlar bilan oʻzaro hamkorlik natijalari toʻgʻrisida hisobot yuboradi;

7) vakolatli organlar tomonidan oʻtkaziladigan tekshiruvlar natijalari boʻyicha maʼlumot beradi.

26. Badiiy akademiya markaziy apparatining tizim tashkilotlari oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlari jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Raisning topshirigʻiga asosan Rais oʻrinbosari va bosh ilmiy kotib tomonidan koʻrib chiqiladi. Kelishmovchiliklar hal boʻlmagan taqdirda, ushbu masala boʻyicha tegishli qaror bevosita Badiiy akademiya rahbari tomonidan qabul qilinadi.

27. Badiiy akademiya oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, nodavlat, xorijiy, xalqaro va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.

28. Badiiy akademiya Vazirlar Mahkamasining Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari kotibiyatiga biriktirilgan tashkilotlar roʻyxatiga kiradi hamda uning faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari tomonidan nazorat qilinadi.

3-§. Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi

29. Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi uning yuqori organi hisoblanadi.

30. Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi Rais, rais oʻrinbosari, bosh ilmiy kotib, Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari, Badiiy akademiya tarkibiga kiradigan muassasalarning rahbarlaridan tashkil topadi.

31. Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi:

1) Badiiy akademiyaning ustuvor yoʻnalishlari boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlarni muhokama qilib boradi;

2) Badiiy akademiya raisi Badiiy ijodkorlar uyushmasi hamda tegishli vakolatga ega boʻlgan tashkilotlar tavsiyalariga asosan Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolarini saylaydi;

3) Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar va muassasalarni tashkil qilish, qayta tashkil etish va tugatish haqidagi takliflarni ishlab chiqadi;

4) Badiiy akademiyaning Ustaviga zarur oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;

5) zarurat boʻlganda Badiiy akademiya faoliyatiga taalluqli boshqa masalalarni ham oʻz vakolati doirasida koʻrib chiqadi.

32. Badiiy akademiya Boshqaruv kengashida qabul qilinayotgan qaror yigʻilishda roʻyxatdagi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtiroki bilan koʻpchilik ovoz bergan taqdirda roʻyxatdan oʻtgan hisoblanadi.

33. Badiiy akademiyada rahbariyati, boshqaruv xodimlari, Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlaridan iborat tarkibda Badiiy akademiyaning Direktorlar kengashi tuziladi. Direktorlar kengashiga Rais rahbarlik qiladi. Direktorlar kengashining shaxsiy tarkibi va uning faoliyat olib borish tartibi Rais tomonidan tasdiqlanadi.

34. Badiiy akademiya oʻzining haqiqiy, shuningdek faxriy xorijiy aʼzolariga ega.

35. Xalqaro va respublika miqyosdagi nufuzli koʻrgazmalarda munosib ishtirok etgan, milliy, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik sohalarini oʻzining yirik asarlari bilan boyitgan va oʻz ijodi, ilmiy, pedagogik faoliyati bilan soha taraqqiyotiga ulkan hissa qoʻshayotgan, oʻzbek madaniyati va sanʼatining kelajagiga, yuqori malakali mutaxassislar tayyorlashga oʻz hissasini qoʻshib kelayotgan davlat mukofotlari va unvonlariga ega boʻlgan ijodkorlar Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzoligiga nomzod boʻlishi mumkin.

36. Jahon tasviriy va amaliy sanʼati taraqqiyotiga ulkan hissa qoʻshgan arboblar Badiiy akademiyaning faxriy xorijiy aʼzolari etib tayinlanishlari mumkin.

4-§.Badiiy akademiya aʼzolarining huquqlari va majburiyatlari

37. Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari quyidagi huquqlarga ega:

1) Badiiy akademiya tizimida yaratilgan sharoitlardan foydalangan holda ijodiy, ilmiy asarlar ustida ishlash;

2) Badiiy akademiyaning ijodiy, ilmiy, oʻquv muassasalaridagi mavjud ilmiy lavozimlarni tanlovda ishtirok etmagan holda egallash;

3) Badiiy akademiya Boshqaruv kengashiga ijodiy, ilmiy, tashkiliy masalalar, takliflar bilan murojaat qilish va muhokamada ishtirok etish.

38. Badiiy akademiyaning aʼzolari:

1) Badiiy akademiya Boshqaruv kengashi va Raisning qonun hujjatlariga zid boʻlmagan qarorlari, buyruqlari va boshqa topshiriqlarini bajarishlari;

2) sanʼatni yuksak, yorqin ijodiy va ilmiy yutuqlar yoki kashfiyotlar bilan boyitishlari;

3) sanʼat yoki sanʼatshunoslik sohasining har tomonlama rivojlanishi uchun shaxsiy masʼuliyatni oʻz zimmasiga olishlari;

4) sanʼat va sanʼatshunoslik sohalariga tegishli mutaxassislarni tayyorlashda bevosita qatnashishlari;

5) har ikki yilda bir marotaba hisobot koʻrgazmasini tashkil etishlari va bir yilda bir marotaba Badiiy akademiya Boshqaruv kengashida Badiiy akademiya faoliyatidagi ijodiy, targʻibot va tashviqot yoʻnalishlaridagi samaradorlik, yosh ijodkorlarning ijodiy imkoniyatlarini kengaytirishdagi ishtiroki boʻyicha hisobot berib borishlari lozim.

39. Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari akademik unvoni uchun qonun hujjatlarida belgilangan miqdorlarda oylik gonorar oladilar hamda ushbu gonorarlar jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻidan ozod qilinadi.

40. Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari Oʻzbekiston Fanlar akademiyasining haqiqiy aʼzolari uchun belgilangan imtiyozlardan foydalanadi.

5-§. Badiiy akademiya haqiqiy aʼzoligiga saylovlar oʻtkazish

41. Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolarini saylash ushbu Ustavga muvofiq va Badiiy akademiyaning Boshqaruv kengashi qarori bilan tasdiqlanadigan saylov tartibi asosida har 3 yilda bir marta oʻtkaziladi.

42. Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolarini saylash haqidagi maʼlumotlar saylovlar oʻtadigan kundan kamida uch oy oldin matbuotda eʼlon qilinadi.

43. Haqiqiy aʼzolikka nomzodlar saylov haqidagi eʼlon chiqqan kundan boshlab ikki oydan kechikmay Badiiy ijodkorlar uyushmasi tavsiyanomasi bilan Badiiy akademiyaning Badiiy akademiya Boshqaruv kengashida roʻyxatdan oʻtishlari kerak.

44. Haqiqiy aʼzolikka saylovlar oʻtkazish muddati va joyi Badiiy akademiya Boshqaruv kengashi qarori bilan belgilanadi. Haqiqiy aʼzolikka saylovlar teng va toʻgʻridan-toʻgʻri saylov asosida yashirin ovoz berish yoʻli bilan oʻtkaziladi.

45. Haqiqiy aʼzolikka saylovlarda Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari ovoz berish huquqiga egadirlar. Har bir haqiqiy aʼzo haqiqiy aʼzolikka saylovlarda shaxsan ishtirok etadi va u bir ovozga ega boʻladi.

46. Ovoz berishda Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashishi shart. Saylovlarda ishtirok etgan haqiqiy aʼzolarning 50 foizidan koʻpining ovozini olgan nomzodlar Badiiy akademiya aʼzoligi saylovidan oʻtgan hisoblanadi.

47. Madaniyat va sanʼat sohasidagi davlat va nodavlat tashkilotlar hamda xalqaro tashkilotlar Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzoligiga nomzodlar koʻrsatishlari mumkin.

8-bob. Badiiy akademiya faoliyati samaradorligining baholash mezonlari

48. Badiiy akademiya faoliyatining samaradorligi doimiy ravishda baholab boriladi.

49. Badiiy akademiya faoliyatining samaradorligini baholash Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan tasdiqlangan mezonlar va ishchi koʻrsatkichlariga asosan amalga oshiriladi.

50. Baholash yakunlari boʻyicha quyidagi choralar koʻriladi:

Badiiy akademiya rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish yoki intizomiy javobgarlikka tortish va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish hamda sohani rivojlantirishga qaratilgan choralarni qoʻllash;

51. Badiiy akademiya faoliyatining samaradorligini baholash metodikasi va tartibi qonun hujjatlarida belgilanadi.

9-bob. Badiiy akademiya faoliyatini moliyalashtirish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va moddiy taʼminotini tashkil etish

52. Badiiy akademiya markaziy apparatini, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimini, shuningdek budjetdan mablagʻ bilan taʼminlanadigan muassasalarini saqlab turish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

53. Badiiy akademiya xodimlarining ish haqiga lavozim maoshlari, qoʻshimchalar, ustama, mukofotlar va boshqa toʻlovlar kiradi.

54. Badiiy akademiya xodimlarining lavozim maoshlariga qoʻshiladigan oylik ustama va qoʻshimcha haqlar Rais tomonidan belgilanadi.

55. Badiiy akademiyaning boshqaruv apparati xodimlariga ish haqi toʻlash, mukofotlash, moddiy yordam koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi xodimlari uchun belgilangan shartlar tatbiq etiladi.

56. Badiiy akademiya faoliyatining iqtisodiy asosini unga davlat tomonidan ajratiladigan mablagʻlar, doimiy foydalanishga berilgan asosiy vositalar (fondlar) va boshqa mol-mulk tashkil etadi.

57. Badiiy akademiya unga oʻz mulki sifatida yoki vaqtincha foydalanish uchun berilgan davlat fondlari, boshqa mol-mulkdan davlat topshiriqlari asosida va amaldagi qonunlar doirasida foydalanadi.

58. Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar oʻz ixtiyoridagi asosiy vositalar, inshootlar va mol-mulkdan belgilangan tartibda foydalanadilar.

59. Badiiy akademiya va tizimdagi budjetdan mablagʻ bilan taʼminlanadigan muassasalarning budjetdan tashqari daromadlaridan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.

60. Badiiy akademiyaning oʻzini oʻzi moliyalashtiradigan tashkilotlari oʻz faoliyatini tadbirkorlik faoliyatidan olingan daromad (foyda)lar hisobiga amalga oshiradilar.

10-bob. Badiiy akademiyaning Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti oldida hisobot berishi

61. Badiiy akademiya tizimli ravishda Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti oldida hisobot beradi.

62. Vazirlar Mahkamasining Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari kotibiyati tomonidan muntazam ravishda Badiiy akademiyaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi boʻyicha monitoringi olib boriladi, uning faoliyati natijadorligi yuzasidan xolisona baho beriladi.

63. Monitoring natijalari va Badiiy akademiyaning alohida ajralib turadigan rahbarlari va mansabdor shaxslari faoliyatiga baho berish natijalari boʻyicha ular ragʻbatlantiriladilar yoki kamchiliklarga yoʻl qoʻyilganligi uchun egallab turgan lavozimidan ozod qilishgacha boʻlgan choralar koʻriladi.

11-bob. Yakunlovchi qoida

64. Badiiy akademiya Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil qilinadi va tugatiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 957-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 1997-yil 11-martdagi 131-son qarorining 1-bandi , 2-bandining uchinchi — oltinchi xatboshilari , 1 — 3 , 3a-ilovalari .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish masalalari toʻgʻrisida” 2005-yil 25-noyabrdagi 264-son qarorining 5-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 1997-yil 11-martdagi 131-son qarori”ga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2009-yil 3-iyuldagi 185-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2009-y., 27-son, 317-modda).

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar toʻgʻrisidagi nizomlarini tasdiqlash boʻyicha ayrim qarorlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2010-yil 5-iyundagi 108-son qaroriga ilovaning 10-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 6-son, 27-modda).

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 1997-yil 11-martdagi 131-son qaroriga qoʻshimchalar kiritish haqida” 2010-yil 28-iyundagi 127-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2010-y., 26-27-son, 210-modda).

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 1-dekabr,

957-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.12.2017-y., 09/17/957/0352-son, 14.05.2019-y., 09/19/397/3123-son; 21.01.2020-y., 09/20/36/0076-son, 27.06.2020-y., 09/20/411/1000-son, 22.08.2020-y., 09/20/499/1199-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2021-y., 09/21/524/0802-son; 04.11.2025-y., 09/25/690/1011-son)

lex.uz