📅 2017-yil 24-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 24-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 24 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 ноября 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 November 2017 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 24 ноябрдаги 169-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. 7 011 400 «Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти» кичик бўлими бўйича шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.».
2. 110-банддаги «тарғибот» деган сўз «ва маърифат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 1-илова 3 011 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 012 0 0 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 012 1 0 Республика маблағлари;
3 013 0 0 Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
3 013 1 0 Республика маблағлари;
3 014 0 0 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;
3 014 1 0 Республика маблағлари;
3 014 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 014 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
3 014 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;
3 015 0 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;
3 015 1 0 Республика маблағлари».
4. 2-иловада :
1) 3 422 102 қатордаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 3 422 110 қатордаги «Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни» деган сўзлар «Тадбиркорлик субъектларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 422 219 қатордаги «Ўсимликлар карантини бош» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 450 973 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 450 974 Асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар ижарасидан даромадлар».
5. 3-иловада :
1) 27 409 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27 415 Оҳангарон шаҳри»;
2) 27 420 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27 401 Нурафшон шаҳри»;
3) 27 426 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27 424 Янгийўл шаҳри».
6. 4-иловада :
1) 7 011 401 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларини сақлаш харажатлари»;
2) 7 011 402 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларини сақлаш харажатлари»;
3) 7 016 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 016 106 Вилоят сайлов комиссияси котибини сақлаш харажатлари»;
4) 7 017 202 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 017 209 Ташқи қарз билан боғлиқ бошқа харажатлар»;
5) 7 018 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 018 106 Давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига бериладиган ссудалар»;
6) 7 019 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 019 800 Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ажратиладиган маблағлар»;
7) 7 021 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 021 500 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясини сақлаш харажатлари»;
8) 7 033 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 033 900 Бошқа харажатлар;
7 033 901 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонини сақлаш харажатлари»;
9) 7 041 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 041 902 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини сақлаш харажатлари»;
10) 7 042 105, 7 042 110, 7 042 112 ва 7 042 910 қаторлар чиқариб ташлансин;
11) 7 042 125 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 042 130 Давлат ветеринария хизмати;
7 042 131 Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси;
7 042 132 Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари;
7 042 133 Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари;
7 042 134 Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис маркази;
7 042 135 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари;
7 042 136 Туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари;
7 042 137 Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази;
7 042 138 Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси»;
12) 7 043 201 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 043 209 Бошқа харажатлар»;
13) 7 044 303 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 044 901 Бошқа харажатлар»;
14) 7 049 960 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 049 970 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказини сақлаш харажатлари»;
15) 7 082 920 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 082 930 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази харажатлари»;
16) 7 085 500 қатордаги «тарғибот маркази ва» деган сўзлар «ва маърифат марказини ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 7 085 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 085 600 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини сақлаш харажатлари»;
18) 7 094 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 094 400 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари;
7 094 410 Ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
7 094 420 Ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни кенгайтиришни молиялаштириш;
7 094 430 Бошқа харажатлар»;
19) 7 096 300 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини сақлаш харажатлари»;
20) 7 098 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 098 600 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигини сақлаш харажатлари;
7 098 601 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги харажатлари;
7 098 602 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари харажатлари»;
21) 7 102 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 102 417 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг пенсия ва нафақа харажатлари»;
22) 7 109 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 109 130 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасини сақлаш харажатлари».
7. 5-илова 42 52 430 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 440 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари».
8. 5а-илова 42 52 430 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 440 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари».
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 ноябрь,
169-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 18-martdagi PQ-2847-son “Moliya organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2017-yil 24-noyabrdagi 169-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. 7 011 400 “Fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organlarining faoliyati” kichik boʻlimi boʻyicha shaharcha, qishloq va ovullarda, shuningdek ular tarkibidagi mahallalarda hamda shaharlardagi mahallalarda fuqarolarning yigʻinlarini saqlash xarajatlari aks ettiriladi.”.
2. 110-banddagi “targʻibot” degan soʻz “va maʼrifat” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 1-ilova 3 011 1 0 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“3 012 0 0 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;
3 012 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 013 0 0 Ichki isteʼmol bozorida narx-navoni barqarorlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi;
3 013 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 014 0 0 Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Jamoat ishlari jamgʻarmasi;
3 014 1 0 Respublika mablagʻlari;
3 014 2 0 Hududiy mablagʻlar;
3 014 2 1 Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika darajasidagi, viloyatlarning viloyat darajasidagi va Toshkent shahrining shahar darajasidagi mablagʻlari;
3 014 2 2 Tumanlar va shaharlar darajasidagi mablagʻlar;
3 015 0 0 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi;
3 015 1 0 Respublika mablagʻlari”.
4. 2-ilovada :
1) 3 422 102 qatordagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) 3 422 110 qatordagi “Yuridik shaxslarni, shuningdek tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarni” degan soʻzlar “Tadbirkorlik subyektlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 3 422 219 qatordagi “Oʻsimliklar karantini bosh” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 3 450 973 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“3 450 974 Asosiy vositalar, mini-uskunalar va inventarlar ijarasidan daromadlar”.
5. 3-ilovada :
1) 27 409 qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27 415 Ohangaron shahri”;
2) 27 420 qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27 401 Nurafshon shahri”;
3) 27 426 qator quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27 424 Yangiyoʻl shahri”.
6. 4-ilovada :
1) 7 011 401 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaharcha, qishloq, ovul va shaharlar mahallalarining fuqarolar yigʻinlarini saqlash xarajatlari”;
2) 7 011 402 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Shaharlar hududidan tashqarida joylashgan mahallalar fuqarolar yigʻinlarini saqlash xarajatlari”;
3) 7 016 105 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 016 106 Viloyat saylov komissiyasi kotibini saqlash xarajatlari”;
4) 7 017 202 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 017 209 Tashqi qarz bilan bogʻliq boshqa xarajatlar”;
5) 7 018 105 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 018 106 Davlat boshqaruvi sektorining boshqa birliklariga beriladigan ssudalar”;
6) 7 019 700 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 019 800 Ichki isteʼmol bozorida narx-navoni barqarorlashtirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga ajratiladigan mablagʻlar”;
7) 7 021 400 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 021 500 Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasini saqlash xarajatlari”;
8) 7 033 700 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“7 033 900 Boshqa xarajatlar;
7 033 901 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili devonini saqlash xarajatlari”;
9) 7 041 901 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 041 902 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasini saqlash xarajatlari”;
10) 7 042 105, 7 042 110, 7 042 112 va 7 042 910 qatorlar chiqarib tashlansin;
11) 7 042 125 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“7 042 130 Davlat veterinariya xizmati;
7 042 131 Oʻzbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qoʻmitasi;
7 042 132 Qoraqalpogʻiston Respublikasi veterinariya qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar veterinariya boshqarmalari;
7 042 133 Tumanlar (shaharlar) veterinariya boʻlimlari;
7 042 134 Respublika hayvonlar kasalliklari va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi tashxis markazi;
7 042 135 Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi davlat markazlari;
7 042 136 Tumanlar (shaharlar) hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi davlat markazlari;
7 042 137 Veterinariya dori vositalari, ozuqabop qoʻshimchalar sifati va muomalasi nazorati boʻyicha Davlat ilmiy markazi;
7 042 138 Davlat chegarasi va transportdagi davlat veterinariya nazorati boshqarmasi”;
12) 7 043 201 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 043 209 Boshqa xarajatlar”;
13) 7 044 303 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 044 901 Boshqa xarajatlar”;
14) 7 049 960 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 049 970 Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati markazini saqlash xarajatlari”;
15) 7 082 920 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 082 930 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistonga oid xorijdagi madaniy boyliklarni tadqiq etish markazi xarajatlari”;
16) 7 085 500 qatordagi “targʻibot markazi va” degan soʻzlar “va maʼrifat markazini hamda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
17) 7 085 500 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 085 600 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom madaniyati markazini saqlash xarajatlari”;
18) 7 094 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“7 094 400 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi xarajatlari;
7 094 410 Oʻquv va ilmiy-laboratoriya binolari va korpuslarini, sport inshootlarini va ijtimoiy-muhandislik infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish;
7 094 420 Oʻquv-ilmiy laboratoriya bazasini zamonaviy asbob-uskunalar va jihozlar, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlash, jahon taʼlim resurslaridan, ilgʻor ilmiy adabiyotlar elektron kataloglaridan va maʼlumotlar bazalaridan foydalanishni kengaytirishni moliyalashtirish;
7 094 430 Boshqa xarajatlar”;
19) 7 096 300 qator nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarini saqlash xarajatlari”;
20) 7 098 500 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:
“7 098 600 Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligini saqlash xarajatlari;
7 098 601 Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi xarajatlari;
7 098 602 Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining hududiy boʻlinmalari xarajatlari”;
21) 7 102 416 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 102 417 Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi harbiy xizmatchilarining pensiya va nafaqa xarajatlari”;
22) 7 109 120 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“7 109 130 Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Jamoat ishlari jamgʻarmasini saqlash xarajatlari”.
7. 5-ilova 42 52 430 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 52 440 Ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan dori vositalari va tibbiyot buyumlari”.
8. 5a-ilova 42 52 430 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:
“42 52 440 Ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan dori vositalari va tibbiyot buyumlari”.
Vazir B. XODJAYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 24-noyabr,
169-son