UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 декабря 2017 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 December 2017 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш

1.‎ К.М. Арипов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раиси‎ 2.‎ З.Т. Тураев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари‎ 3.‎ лавозим бўйича‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бошлиғи‎ 4.‎ Б.А. Мавлянкариев —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессори ‎ 5.‎ Лавозимига кўра ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи‎ 6.‎ Д.А. Зарединов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи‎ 7.‎ Д.А. Алимов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг ўринбосари ‎ 8.‎ Ш.Х. Усанов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот-методик таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари‎ 9.‎ Т. Турсунов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология институти профессори‎ 10.‎ А.Н. Нигматов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти кафедра мудири‎ 11.‎ М.Х. Эсанов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори‎ 12.‎ З.К. Курбанов ‎ —‎ «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи‎ 13.‎ Ш.А. Хакимов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Тошуйжой ЛИТИ» акциядорлик жамиятининг зилзилага бардош қурилиш бўлими бошлиғи‎ 14.‎ Ж.М. Исаев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий котиби‎ 15‎ Ф.Ш. Шоазизов ‎ —‎ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси мудири‎ 16.‎ Ғ.А. Бимурзаев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи‎ 17.‎ А.А. Турғунов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти директори ‎ 18.‎ А.И. Тўйчиев ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎ 19.‎ Х.С. Сагдиев ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎ 20.‎ К.Д. Салямова ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти етакчи илмий ходими‎ 21.‎ М.У. Каримов ‎ —‎ «Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» давлат корхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎ 22.‎ Б.В. Криворучко ‎ —‎ «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Темир йўл муҳандислари институти «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» кафедраси катта ўқитувчиси‎ 23.‎ В.Д. Минченко ‎ —‎ «ГИДРОИНГЕО институти» давлат корхонаси лаборатория мудири‎ 24.‎ Б.М. Холматжанов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори 25.‎ С.Р. Камилов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси‎ 26.‎ О.Т. Ахмедов ‎ —‎ «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Илмий техника маркази» масъулияти чекланган жамияти докторанти‎ 27.‎ Б.Ф. Хикматов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, Идоралараро кенгаш котиби ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади)асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) кирувчи вазирликлар ва идоралар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (кейинги ўринларда илмий ишлар деб аталади) ташкил этиш ва амалга оширишни мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.

3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

5. Идоралараро кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тавсиявий хусусиятга эга бўлади.

2-боб. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.

7. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш соҳасида:

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

илмий ишларнинг устувор йўналишларини ва вазифаларини белгилаш ҳамда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга тегишли тавсиялар бериш;

илмий ишлар мавзуларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун тавсия этиш ҳамда уларнинг грант танловларида иштироки бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклифлар киритиш;

илмий ишларни ривожлантириш бўйича анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртмасига биноан илмий-амалий тадқиқот ва экспериментал ишланмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тавсия этиш;

илмий ишлар, уларнинг натижадорлиги ҳамда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси бўйича махсус маълумотлар базасини яратиш, янгилаб бориш ҳамда илмий ишлар тўпламлари нашр этилишини ташкил қилиш;

илмий ишларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

б) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш соҳасида:

мақсадли илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

илмий ишларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва эксперт хулосалари бериш;

олиб борилаётган илмий ишларнинг бажарилишини доимий равишда назорат ва таҳлил қилиб бориш;

илмий ишларни амалга оширишда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга доир илмий-техник, услубий, ташкилий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;

в) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш соҳасида:

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий- тадқиқот ва экспериментал ишланмалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги долзарб илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғига таклифлар киритиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши мониторингини юритиш.

3-боб. Идоралараро кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

8. Идоралараро кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳолати билан танишиш ҳамда уларга баҳо бериш;

илмий ишларнинг самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

истиқболсиз ва долзарб эмас деб баҳоланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини тўхтатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклиф киритиш;

илмий ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

илмий ишларни ривожлантиришда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

4-боб. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш

10. Идоралараро кенгашнинг раис, раис ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11. Идоралараро кенгаш ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг етакчи олимлари ва мутахассисларидан иборат бўлади.

12. Идоралараро кенгаш экспертиза тадбирларини ўтказиш мақсадида тақдим этилган илмий-тадқиқот натижаларини кўриб чиқиш учун бошқа вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиши мумкин.

13. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга кўра, аммо ҳар йилда камида бир марта ўтказади.

14. Идоралараро кенгаш раиси:

Идоралараро кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Идоралараро кенгаш мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;

Идоралараро кенгашнинг иш режаларини тасдиқлайди.

Идоралараро кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

15. Идоралараро кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.

16. Ишчи орган:

Идоралараро кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган иш режасига мувофиқ Кенгашнинг фаолиятини ташкил этади;

Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Идоралараро кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Идоралараро кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади, натижалари бўйича Кенгаш раисига ахборот бериб боради ҳамда таҳлилий ва бошқа материалларни навбатдаги мажлисда кўриб чиқиш учун тайёрлайди;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

17. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Идоралараро кенгаш котиби ҳисобланади.

18. Идоралараро кенгаш котиби:

Идоралараро кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

барча зарур ҳужжатларнинг навбатдаги мажлисга тўпланиши, умумлаштирилиши ва Идоралараро кенгаш раисига тақдим этилишини таъминлайди;

Идоралараро кенгаш раиси билан мажлиснинг ўтказилиш муддати ва жойини ҳамда таклиф этиладиган шахслар рўйхатини келишади;

Идоралараро кенгаш аъзоларига ва таклиф этилган шахсларга мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабар беради;

Идоралараро кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни унинг аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади.

19. Идоралараро кенгаш мажлисини чақириш унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш асосида амалга оширилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.

20. Идоралараро кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Идоралараро кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.

Идоралараро кенгаш мажлиси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Зарур миқдордаги аъзолар йиғилмаган ҳолатларда Идоралараро кенгаш мажлиси бошқа муддатга қолдирилади.

21. Идоралараро кенгаш қарорлари унинг мажлисида иштирок этган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Идоралараро кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

22. Идоралараро кенгаш қарорлари мажлисда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ва Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Идоралараро кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.

23. ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган, тугалланган илмий ишлар ва амалга оширилиши режалаштирилаётган янги илмий ишлар лойиҳалари бўйича ҳар йил якунида йиллик ҳисобот тайёрлайди ҳамда унинг Идоралараро кенгашга тақдим этиб боради.

24. Идоралараро кенгашнинг иш режалари, унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида бир йил учун тузилади ва мажлисида кўриб чиқилиб, Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

25. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти томонидан амалга оширилади.

26. Идоралараро кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 15 декабрь,

985-сон

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzurida Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli faqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashni tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida mutaxassislar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi PQ-3030-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirishga koʻmaklashish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Fan va texnologiyalar agentligining Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzurida Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashni (keyingi oʻrinlarda Idoralararo kengash deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Idoralararo kengashning asosiy vazifalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlarda ularning oldini olish va harakat qilish davlat tizimiga kiruvchi vazirliklar va idoralarga aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy ishlarni tashkil etish va amalga oshirishda koʻmaklashish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish hamda fuqaro muhofazasi tizimlari faoliyati samaradorligini oshirishga doir ilmiy-texnik dasturlar ishlab chiqilishini tashkil etish va ularning bajarilishini muvofiqlashtirish;

aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari natijalarini amaliyotga tatbiq etilishini taʼminlash.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki, Idoralararo kengash jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vaziri R.M. Djurayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-dekabrdagi 985-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash

1.‎ K.M. Aripov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari, Idoralararo kengash raisi‎ 2.‎ Z.T. Turayev ‎ —‎‎ Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti boshligʻi, Idoralararo kengash raisining oʻrinbosari‎ 3.‎ lavozim boʻyicha‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Fan, taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasi boshqarmasi boshligʻi‎ 4.‎ B.A. Mavlyankariyev —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yongʻin xavfsizligi instituti professori ‎ 5.‎ Lavozimiga koʻra ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim boʻlimi boshligʻi‎ 6.‎ D.A. Zaredinov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bosh radiologi‎ 7.‎ D.A. Alimov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi bosh direktorining oʻrinbosari ‎ 8.‎ Sh.X. Usanov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Axborot-metodik taʼminlash xizmati boshligʻining oʻrinbosari‎ 9.‎ T. Tursunov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent kimyo-texnologiya instituti professori‎ 10.‎ A.N. Nigmatov‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻrta-maxsus kasb-hunar taʼlimi tizimi kadrlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash instituti kafedra mudiri‎ 11.‎ M.X. Esanov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Respublika taʼlim markazi direktori‎ 12.‎ Z.K. Kurbanov ‎ —‎ “Oʻzbektelekom” aksiyadorlik kompaniyasi Telekommunikatsiya tarmoqlarini ekspluatatsiya qilish boshqarmasi boshligʻi‎ 13.‎ Sh.A. Xakimov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi “Toshuyjoy LITI” aksiyadorlik jamiyatining zilzilaga bardosh qurilish boʻlimi boshligʻi‎ 14.‎ J.M. Isayev ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat veterinariya qoʻmitasi Veterinariya ilmiy-tadqiqot instituti ilmiy kotibi‎ 15‎ F.Sh. Shoazizov ‎ —‎ Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti huzuridagi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining Daryo, kanal va inshootlar gidravlikasi laboratoriyasi mudiri‎ 16.‎ Gʻ.A. Bimurzayev ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Xavfli geologik jarayonlarni kuzatish davlat xizmati boshligʻi‎ 17.‎ A.A. Turgʻunov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi huzuridagi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish ilmiy-tadqiqot instituti direktori ‎ 18.‎ A.I. Toʻychiyev ‎ —‎ Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi Seysmologiya instituti Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari‎ 19.‎ X.S. Sagdiyev ‎ —‎ Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari‎ 20.‎ K.D. Salyamova ‎ —‎ Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti yetakchi ilmiy xodimi‎ 21.‎ M.U. Karimov ‎ —‎ “Toshkent kimyo-texnologiya ilmiy tadqiqot instituti” davlat korxonasi ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari‎ 22.‎ B.V. Krivoruchko ‎ —‎ “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati Temir yoʻl muhandislari instituti “Hayot xavfsizligi asoslari” kafedrasi katta oʻqituvchisi‎ 23.‎ V.D. Minchenko ‎ —‎ “GIDROINGEO instituti” davlat korxonasi laboratoriya mudiri‎ 24.‎ B.M. Xolmatjanov‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti direktori 25.‎ S.R. Kamilov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi “Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi” davlat unitar korxonasi bosh mutaxassisi‎ 26.‎ O.T. Axmedov ‎ —‎ “Oʻzbekenergo” aksiyadorlik jamiyati “Ilmiy texnika markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati doktoranti‎ 27.‎ B.F. Xikmatov ‎ —‎ Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Aholi va hududlarni muhofaza qilish sohasida fan va texnologiyalarni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi, Idoralararo kengash kotibi ‎

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-dekabrdagi 985-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengashning (keyingi oʻrinlarda Idoralararo kengash deb ataladi)asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlarini hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Idoralararo kengash Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlarda ularning oldini olish va harakat qilish davlat tizimiga (keyingi oʻrinlarda FVDT deb ataladi) kiruvchi vazirliklar va idoralar tomonidan aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini (keyingi oʻrinlarda ilmiy ishlar deb ataladi) tashkil etish va amalga oshirishni muvofiqlashtiruvchi kollegial organ hisoblanadi.

Idoralararo kengash jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi.

3. Idoralararo kengash oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.

4. Idoralararo kengash oʻz faoliyatini davlat organlari va muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlar hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiradi.

5. Idoralararo kengashning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari tavsiyaviy xususiyatga ega boʻladi.

2-bob. Idoralararo kengashning asosiy vazifalari va funksiyalari

6. Quyidagilar Idoralararo kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

FVDTga kiruvchi vazirliklar va idoralarga aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy ishlarni tashkil etish va amalga oshirishda koʻmaklashish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish hamda fuqaro muhofazasi tizimlari faoliyati samaradorligini oshirishga doir ilmiy-texnik dasturlar ishlab chiqilishini tashkil etish va ularning bajarilishini muvofiqlashtirish;

aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari natijalarini amaliyotga tatbiq etilishini taʼminlash.

7. Idoralararo kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) FVDTga kiruvchi vazirliklar va idoralarga aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy ishlarni tashkil etish va amalga oshirishda koʻmaklashish sohasida:

aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi mavjud muammoli masalalarni aniqlash, oʻrganish, tahlil qilish va ularni bartaraf etish boʻyicha maqsadli dasturlarni ishlab chiqishda koʻmaklashish;

ilmiy ishlarning ustuvor yoʻnalishlarini va vazifalarini belgilash hamda FVDTga kiruvchi vazirliklar va idoralarga tegishli tavsiyalar berish;

ilmiy ishlar mavzularini koʻrib chiqish, tasdiqlash uchun tavsiya etish hamda ularning grant tanlovlarida ishtiroki boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga takliflar kiritish;

ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha anjumanlar, seminarlar, koʻrgazmalar va boshqa ilmiy-amaliy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi buyurtmasiga binoan ilmiy-amaliy tadqiqot va eksperimental ishlanmalarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga tavsiya etish;

ilmiy ishlar, ularning natijadorligi hamda xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasi boʻyicha maxsus maʼlumotlar bazasini yaratish, yangilab borish hamda ilmiy ishlar toʻplamlari nashr etilishini tashkil qilish;

ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish hamda takomillashtirishni tashkil etish va amalga oshirish;

b) favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish hamda fuqaro muhofazasi tizimlari faoliyatining samaradorligini oshirishga doir ilmiy-texnik dasturlar ishlab chiqilishini tashkil etish va ularning bajarilishini muvofiqlashtirish sohasida:

maqsadli ilmiy-texnik dasturlarni ishlab chiqish, tasdiqlash va ularning amalga oshirilishini tashkil etish;

ilmiy ishlarning loyihalarini koʻrib chiqish va ekspert xulosalari berish;

olib borilayotgan ilmiy ishlarning bajarilishini doimiy ravishda nazorat va tahlil qilib borish;

ilmiy ishlarni amalga oshirishda FVDTga kiruvchi vazirliklar va idoralarning oʻzaro hamkorligini taʼminlashga doir ilmiy-texnik, uslubiy, tashkiliy va boshqa tadbirlarni amalga oshirish;

v) aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari natijalarini amaliyotga tatbiq etilishini taʼminlash sohasida:

aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida ilmiy- tadqiqot va eksperimental ishlanmalar natijalarini amaliyotga tatbiq etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqib, tegishli davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga taqdim etish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish sohasidagi dolzarb ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarini amaliyotga tatbiq etish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻiga takliflar kiritish;

ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarining amaliyotga tatbiq etilishi monitoringini yuritish.

3-bob. Idoralararo kengashning huquq va majburiyatlari

8. Idoralararo kengash quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlardan belgilangan tartibda maʼlumotlarni soʻrash va olish;

FVDTga kiruvchi barcha vazirliklar va idoralar tasarrufidagi ilmiy-tadqiqot institutlari va markazlari tomonidan aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi masalalari boʻyicha olib borilayotgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari holati bilan tanishish hamda ularga baho berish;

ilmiy ishlarning samaradorligini oshirishga doir tavsiyalar ishlab chiqish;

istiqbolsiz va dolzarb emas deb baholangan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini toʻxtatish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga taklif kiritish;

ilmiy ishlarning holatini oʻrganish uchun ishchi komissiyalar va (yoki) ekspert guruhlar tashkil etish, shuningdek, ushbu komissiya va guruhlar faoliyatiga tegishli mutaxassislarni jalb qilish;

ilmiy ishlarni rivojlantirishda faol ishtirok etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tashabbusi bilan chiqish.

Kengash qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

9. Kengash oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.

4-bob. Idoralararo kengash faoliyatini tashkil etish

10. Idoralararo kengashning rais, rais oʻrinbosari va aʼzolaridan iborat tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

11. Idoralararo kengash FVDTga kiruvchi vazirliklar va idoralar hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarning yetakchi olimlari va mutaxassislaridan iborat boʻladi.

12. Idoralararo kengash ekspertiza tadbirlarini oʻtkazish maqsadida taqdim etilgan ilmiy-tadqiqot natijalarini koʻrib chiqish uchun boshqa vazirliklar va idoralar mutaxassislarini jalb etishi mumkin.

13. Idoralararo kengash oʻz faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi va majlislarini zaruratga koʻra, ammo har yilda kamida bir marta oʻtkazadi.

14. Idoralararo kengash raisi:

Idoralararo kengash faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

rais oʻrinbosarlari va aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

Idoralararo kengash majlislarini chaqiradi va ularga raislik qiladi;

Idoralararo kengash majlislari kun tartibini tasdiqlaydi;

Idoralararo kengashning ish rejalarini tasdiqlaydi.

Idoralararo kengashning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

15. Idoralararo kengash ishchi organi funksiyasini Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Aholi va hududlarni muhofaza qilish sohasida fan va texnologiyalarni rivojlantirish boʻlimi (keyingi oʻrinlarda Ishchi organ deb ataladi) bajaradi.

16. Ishchi organ:

Idoralararo kengashning ish rejalarini ishlab chiqadi, ularning ijrosi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

tasdiqlangan ish rejasiga muvofiq Kengashning faoliyatini tashkil etadi;

Idoralararo kengash majlislari kun tartibiga kiritiladigan masalalar boʻyicha materiallarning tayyorlanishini tashkil qiladi;

Idoralararo kengashning vakolati doirasiga kiruvchi masalalar yuzasidan qarorlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlaydi;

Idoralararo kengash qarorlarining ijrosi yuzasidan nazorat va monitoringni tashkil qiladi, natijalari boʻyicha Kengash raisiga axborot berib boradi hamda tahliliy va boshqa materiallarni navbatdagi majlisda koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi;

ommaviy axborot vositalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

Ishchi organ qonun hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Aholi va hududlarni muhofaza qilish sohasida fan va texnologiyalarni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi Idoralararo kengash kotibi hisoblanadi.

18. Idoralararo kengash kotibi:

Idoralararo kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;

barcha zarur hujjatlarning navbatdagi majlisga toʻplanishi, umumlashtirilishi va Idoralararo kengash raisiga taqdim etilishini taʼminlaydi;

Idoralararo kengash raisi bilan majlisning oʻtkazilish muddati va joyini hamda taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini kelishadi;

Idoralararo kengash aʼzolariga va taklif etilgan shaxslarga majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti va joyi toʻgʻrisida xabar beradi;

Idoralararo kengash bayonnomalarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomalarni uning aʼzolariga, manfaatdor vazirliklar va idoralarga yuboradi.

19. Idoralararo kengash majlisini chaqirish uning aʼzolariga avvaldan yozma xabarnoma tarqatish asosida amalga oshiriladi. Xabarnomada majlisni oʻtkazish kuni, vaqti va muhokama qilinadigan masalalar toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlar koʻrsatiladi.

20. Idoralararo kengash majlisini uning raisi boshqaradi. Idoralararo kengash raisi boʻlmagan taqdirda majlisni uning oʻrinbosari boshqaradi.

Idoralararo kengash majlisi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi qatnashgan taqdirda vakolatli hisoblanadi. Zarur miqdordagi aʼzolar yigʻilmagan holatlarda Idoralararo kengash majlisi boshqa muddatga qoldiriladi.

21. Idoralararo kengash qarorlari uning majlisida ishtirok etgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda Idoralararo kengash raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.

22. Idoralararo kengash qarorlari majlisda ishtirok etgan aʼzolari tomonidan imzolanadi va Idoralararo kengash raisi tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnomani imzolashda Idoralararo kengash aʼzolari oʻzlarining alohida fikrlarini yozma ravishda bildirish huquqiga egadir.

23. FVDTga kiruvchi barcha vazirliklar va idoralar aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasida olib borilayotgan, tugallangan ilmiy ishlar va amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan yangi ilmiy ishlar loyihalari boʻyicha har yil yakunida yillik hisobot tayyorlaydi hamda uning Idoralararo kengashga taqdim etib boradi.

24. Idoralararo kengashning ish rejalari, uning aʼzolaridan kelib tushgan takliflar asosida bir yil uchun tuziladi va majlisida koʻrib chiqilib, Idoralararo kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Idoralararo kengash faoliyatini tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti tomonidan amalga oshiriladi.

26. Idoralararo kengashni qayta tashkil etish va tugatish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2017-yil 15-dekabr,

985-son

lex.uz