📅 2017-yil 20-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 20-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 20 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 ноября 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 November 2017 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 январдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ғазначилик амалиёт куни — ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт.»;
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд билан тўлдирилсин:
«13 1 . Ғазначилик бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.».
5. Қуйидаги мазмундаги 38 1 -банд билан тўлдирилсин:
«38 1 . Ғазначилик бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.».
6. 43-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
7. 44-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
8. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
9. 57-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;».
10. Қуйидаги мазмундаги 71 1 — 71 4 -бандлар билан тўлдирилсин:
«71 1 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 71 2 ва 71 4 -бандларида белгиланган тартибда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига юборишлари мумкин.
71 2 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари шартнома маълумотларини «UzASBO» ДМга киритишда шартнома бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда) мавжудлигини «UzASBO» ДМда электрон тарзда тасдиқлайди.
«UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
71 3 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
71 4 . Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».
11. 78-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига «UzASBO» ДМ орқали фақат электрон шаклда тақдим этадиган буюртмачилар етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхасини ўзларида сақлайдилар ва ушбу ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.».
12. 87-бандда :
учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин.
13. 89 ва 90-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. 91-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси.».
15. 93-бандда :
биринчи хатбошидаги «танлов, тендер ёки электрон савдолари ўтказмасдан, шунингдек биржанинг махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан дорихона муассасалари» деган сўзлар «танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан дорихоналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Қуйидаги мазмундаги 109 1 , 109 2 ва 109 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«109 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
109 2 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
109 3 . Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
17. Қуйидаги мазмундаги 114 1 -банд билан тўлдирилсин:
«114 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 109 1 — 109 3 -бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.».
18. Қуйидаги мазмундаги 123 1 -банд билан тўлдирилсин:
«123 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 109 1 — 109 3 -бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.».
19. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«124. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаси нусхаси олиш йўли билан амалга оширади.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаларини «UzASBO» ДМга киритиб электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмаларига юборади.».
20. 127-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.».
21. Қуйидаги мазмундаги 163 1 ва 163 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«163 1 . «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг капитал қўйилма буюртмачиларида мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
163 2 . Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».
22. 164-банддаги «электрон шаклда» деган сўзлар «электрон ҳужжат шаклида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Қуйидаги мазмундаги 179 1 ва 179 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«179 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг буюртмачиларда мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
179 2 . Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
24. 180-банддаги «электрон шаклда» деган сўзлар «электрон ҳужжат шаклида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 196-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.».
26. 197-банд қуйидаги таҳрирдан баён этилсин:
«197. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли молия органига қайтаради.
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли молия органида сақланади.».
27. 198 ва 199-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
28. 206-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
29. Қуйидаги мазмундаги 206 1 -банд билан тўлдирилсин:
«206 1 . Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
30. 207-банддаги «206-бандида» деган сўзлар «206 ва 206 1 -бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
31. 211-банддаги «суд ижрочисининг қарорида» деган сўзлар «ижро ҳужжатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. Қуйидаги мазмундаги 223 1 , 223 2 ва 223 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«223 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
223 2 . Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
223 3 . Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
33. 225-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТга юборади.
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.».
34. 226 ва 227-бандлардаги «беш» деган сўз «икки» деган сўз билан алмаштирилсин.
35. Қуйидаги мазмундаги 233 1 , 233 2 ва 233 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«233 1 . «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
233 2 . Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.
233 3 . Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
36. 235-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
37. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 ноябрь,
2017 йил 20 ноябрь
159-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2007-yil 28-fevraldagi PQ-594-son “Davlat budjetining gʻazna ijrosi tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 20-martdagi 53-son “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2850, 2016-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 51-son, 593-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq 2018-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2017-yil 20-noyabrdagi 159-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi huzuridagi Oʻzbekiston” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Gʻaznachilik amaliyot kuni — yagona gʻazna hisobvaragʻiga budjet tizimi budjetlarining daromadlarini qabul qilish va undan xarajatlarni toʻlab berish amaliyotlari amalga oshiriladigan vaqt.”;
oʻn toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. 7-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini “UzASBO” DMda shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan elektron toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarining elektron shaklda rasmiylashtirilishi va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.”.
4. Quyidagi mazmundagi 13 1 -band bilan toʻldirilsin:
“13 1 . Gʻaznachilik boʻlinmalari orqali toʻlovlar Gʻaznachilik amaliyot kuni mobaynida amalga oshiriladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining farmoyishlariga asosan Gʻaznachilik amaliyot kuni Moliya vazirligi tomonidan faqat daromadlarning gʻazna ijrosi yoki faqat xarajatlarning gʻazna ijrosi uchun belgilanishi mumkin.”.
5. Quyidagi mazmundagi 38 1 -band bilan toʻldirilsin:
“38 1 . Gʻaznachilik boʻlinmalarida yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olish uchun barcha hujjatlarni faqat elektron shaklda taqdim etadigan “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar va kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan imzolar namunalari va muhr izi kartochkasi gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi.”.
6. 43-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar YuMMR buyurtmasini “UzASBO” DMda shakllantiradi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga elektron hujjat shaklida yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan YuMMR buyurtmalari qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. YuMMR buyurtmalarining elektron shaklda rasmiylashtirilishi va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.”.
7. 44-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritadi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz shaklidagi asl nusxasi gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi. Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasining qogʻoz va elektron shaklda rasmiylashtirilishi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, oʻzaro muvofiqligi va aslining saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.”.
8. 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan YuMMR buyurtmalari va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.
9. 57-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“shartnoma summasi 1 mingdan 100 ming AQSh dollarigacha summani tashkil etganida buyurtmachi tomonidan tuziladigan idoraviy tanlov komissiyalari bayonnomasi nusxasi;
shartnoma summasi 100 ming AQSh dollari va undan ortiq miqdorni tashkil etganida qonun hujjatlariga muvofiq tuziladigan idoralararo tanlov (tender) komissiyalari bayonnomasi nusxasi;”.
10. Quyidagi mazmundagi 71 1 — 71 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“71 1 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzgan shartnomalarini va unga tegishli ilovalarni mazkur Qoidalarning 71 2 va 71 4 -bandlarida belgilangan tartibda “UzASBO” DM orqali gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborishlari mumkin.
71 2 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng tanlov (tender) bayonnomasi hamda shartnoma (qonun hujjatlariga muvofiq bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha shartnomaga qoʻshimcha kelishuv) maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritadi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari shartnoma maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritishda shartnoma boʻyicha ishlarni boshlash uchun zarur hujjatlar (qurilishning manzilli va titul roʻyxati, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi bilan kelishilgan tanlov savdolari natijalari hisoboti, pudrat tashkilotining qurilish tavakkalchiliklarini sugʻurtalash yuzasidan shartnomasi, qurilish-montaj ishlarini bajarishga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasining ruxsati, davlat ekologiya ekspertizasi xulosasi (zarur boʻlganda) mavjudligini “UzASBO” DMda elektron tarzda tasdiqlaydi.
“UzASBO” DM orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan tanlov (tender) bayonnomasi hamda shartnomaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi, shuningdek shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.
Bunda budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan shartnoma tuzishda yetkazib beruvchilarni tanlash tartibotlarini toʻgʻri oʻtkazilishi, shartnomani rasmiylashtirishda qonun hujjatlarida belgilangan barcha talablarga rioya etilishi, shartnoma boʻyicha ishlarni bajarishga vakolatli organlar xulosalari va ruxsatlarining mavjudligi, shuningdek tanlov (tender) bayonnomasi va shartnomaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, shartnomaning asli va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari javobgar hisoblanadi.
71 3 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari buyurtmachi xizmatini saqlab turishga xarajatlari va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan yigʻimlar, badallar, soliqlar va boshqa toʻlovlar boʻyicha “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.
Bunda buyurtmaning asosliligi va unga asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari javobgar hisoblanadi.
71 4 . Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan shartnomalari va buyurtmalari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.”.
11. 78-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olish uchun barcha hujjatlarni gʻaznachilik boʻlinmalariga “UzASBO” DM orqali faqat elektron shaklda taqdim etadigan buyurtmachilar yetkazib beruvchilarning (pudratchilarning) tegishli litsenziyaning yoki ruxsatnoma tusidagi hujjatning nusxasini oʻzlarida saqlaydilar va ushbu hujjatlar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi.”.
12. 87-bandda :
uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“shartnoma summasi 1 mingdan 100 ming AQSh dollarigacha summani tashkil etganida buyurtmachi tomonidan tuziladigan idoraviy tanlov komissiyalari bayonnomasi nusxasi;
shartnoma summasi 100 ming AQSh dollari va undan ortiq miqdorni tashkil etganida qonun hujjatlariga muvofiq tuziladigan idoralararo tanlov (tender) komissiyalari bayonnomasi nusxasi;”;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblasin.
13. 89 va 90-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
14. 91-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“shartnoma summasi 1 mingdan 100 ming AQSh dollarigacha summani tashkil etganida buyurtmachi tomonidan tuziladigan idoraviy tanlov komissiyalari bayonnomasi nusxasi;
shartnoma summasi 100 ming AQSh dollari va undan ortiq miqdorni tashkil etganida qonun hujjatlariga muvofiq tuziladigan idoralararo tanlov (tender) komissiyalari bayonnomasi nusxasi.”.
15. 93-bandda :
birinchi xatboshidagi “tanlov, tender yoki elektron savdolari oʻtkazmasdan, shuningdek birjaning maxsus axborot portaliga eʼlon joylashtirmasdan dorixona muassasalari” degan soʻzlar “tanlov (tender) savdolari oʻtkazmasdan dorixonalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “dorixona muassasalari” degan soʻzlar “dorixonalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. Quyidagi mazmundagi 109 1 , 109 2 va 109 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“109 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng tanlov (tender) bayonnomasi hamda shartnoma (qonun hujjatlariga muvofiq bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha shartnomaga qoʻshimcha kelishuv) maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritadi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan tanlov (tender) bayonnomasi hamda shartnomaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
Bunda budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobidan shartnoma tuzishda yetkazib beruvchilarni tanlash tartibotlarini toʻgʻri oʻtkazilishi, shartnomani rasmiylashtirishda qonun hujjatlarida belgilangan barcha talablarga rioya etilishi, shartnoma boʻyicha ishlarni bajarishga vakolatli organlar xulosalari va ruxsatlarining mavjudligi, shuningdek tanlov (tender) bayonnomasi va shartnomaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, shartnomaning asli va shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
109 2 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar qonun hujjatlarida nazarda tutilgan yigʻimlar, badallar, soliqlar va boshqa toʻlovlar boʻyicha “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
Bunda buyurtmaning asosliligi va unga asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
109 3 . Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan shartnomalari va buyurtmalari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan xarajatlar smetasida koʻrsatilgan summalar va maqsadlarga muvofiq ravishda tuzilishi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.
17. Quyidagi mazmundagi 114 1 -band bilan toʻldirilsin:
“114 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilarning lizing shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish mazkur Qoidalarning 109 1 — 109 3 -bandlarida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.”.
18. Quyidagi mazmundagi 123 1 -band bilan toʻldirilsin:
“123 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilarning import shartnomalarini, shuningdek import shartnomalari boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar (akkreditiv ochish, konvertatsiya va boshqa xizmatlar) uchun toʻlovlar boʻyicha buyurtmalarini roʻyxatdan oʻtkazish yoki hisobga olish mazkur Qoidalarning 109 1 — 109 3 -bandlarida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda qonun hujjatlariga muvofiq import shartnomalari, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlganida mazkur shartnomalar, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar dastlab vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtkazilishi va hisobga qoʻyilishi lozim.”.
19. 124-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“124. Gʻaznachilik boʻlinmalari buyurtmachilar tomonidan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar (pudratchilar) bilan tuzilayotgan shartnomalarning sifatli taʼminlanishini va narx-navo yechimini nazarda tutuvchi budjet mablagʻlaridan foydalanishni maqbullashtirish ustidan monitoringni tanlov (tender) savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlov (tender) komissiyasi bayonnomasi nusxasi olish yoʻli bilan amalga oshiradi.
Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar tanlov (tender) savdolari oʻtkazilganligi natijalarini tasdiqlovchi tanlov (tender) komissiyasi bayonnomalarini “UzASBO” DMga kiritib elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda elektron shaklini shartnoma bilan birga gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.”.
20. 127-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlarini mazkur Qoidalarning 7-bandida belgilangan tartibda elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.”.
21. Quyidagi mazmundagi 163 1 va 163 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“163 1 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) ishlar bajarilganligini (tovarlar yetkazib berilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-faktura olganlaridan soʻng hisobvaraq-faktura maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritadi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan hisobvaraq-fakturaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va Qoidalarning 17-ilovasiga muvofiq shakldagi Moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtma rasmiylashtirilmaydi.
Bunda hisobvaraq-faktura aslining kapital qoʻyilma buyurtmachilarida mavjudligi, hisobvaraq-fakturaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda aslining saqlanishi uchun kapital qoʻyilma buyurtmachilari javobgar hisoblanadi.
163 2 . Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan hisobvaraq-fakturalari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan ushbu hisobvaraq-fakturaning tegishli shartnomaga muvofiqligi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda kapital qoʻyilma buyurtmachilariga qaytariladi.”.
22. 164-banddagi “elektron shaklda” degan soʻzlar “elektron hujjat shaklida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
23. Quyidagi mazmundagi 179 1 va 179 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“179 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilardan (pudratchilardan) ishlar bajarilganligini (tovarlar yetkazib berilganligini) tasdiqlovchi hisobvaraq-faktura olganlaridan soʻng hisobvaraq-faktura maʼlumotlarini “UzASBO” DMga kiritadi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan hisobvaraq-fakturaning qogʻoz shaklidagi asl nusxasi gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va Qoidalarning 17-ilovasiga muvofiq shakldagi Moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtma rasmiylashtirilmaydi.
Bunda hisobvaraq-faktura aslining buyurtmachilarda mavjudligi, hisobvaraq-fakturaning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda aslining saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.
179 2 . Buyurtmachilarning “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan hisobvaraq-fakturalari gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan ushbu hisobvaraq-fakturaning tegishli shartnomaga muvofiqligi ustidan nazorat oʻrnatish asosida bir ish kuni ichida masʼul xodimning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi yoki hisobga olinadi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.
24. 180-banddagi “elektron shaklda” degan soʻzlar “elektron hujjat shaklida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 196-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ijro hujjatiga muvofiq mablagʻni toʻlab berish uchun “OʻRMV” ATda yuridik majburiyatni shakllantiradi va tasdiqlaydi, shuning bilan birgalikda ushbu yuridik majburiyat asosida toʻlov hujjatini shakllantiradi va maʼqullaydi;
ijro hujjatining aslini gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etadi.
Agar ijro varaqasi yoki sud buyrugʻi sudyaning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat tarzida axborot tizimi orqali yuborilgan boʻlsa, uning asl nusxasini taqdim etish talab etilmaydi.”.
26. 197-band quyidagi tahrirdan bayon etilsin:
“197. Gʻaznachilik boʻlinmalarining masʼul xodimlari moliya organlari tomonidan ijro hujjatining asli taqdim etilganidan soʻng ikki ish kuni muddatida moliya organlari tomonidan “OʻRMV” ATda maʼqullangan toʻlov hujjatini tasdiqlash va toʻlovni amalga oshirish yoʻli bilan ijro hujjati ijrosini taʼminlaydi va ijro hujjatining aslini tegishli moliya organiga qaytaradi.
Undiruvchining arizasi va ijro hujjatining asli moliya organida saqlanadi.”.
27. 198 va 199-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
28. 206-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“206. Budjet tashkilotlari ijro hujjatini yoki gʻaznachilik boʻlinmasining tegishli xabarnomasini olganidan soʻng mablagʻlarni oʻtkazib berish uchun ikki ish kuni ichida “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi yoki hisobga oladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.”.
29. Quyidagi mazmundagi 206 1 -band bilan toʻldirilsin:
“206 1 . Gʻaznachilik boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari bir ish kuni ichida “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga elektron shaklini yuboradi.
Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.”.
30. 207-banddagi “206-bandida” degan soʻzlar “206 va 206 1 -bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
31. 211-banddagi “sud ijrochisining qarorida” degan soʻzlar “ijro hujjatida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
32. Quyidagi mazmundagi 223 1 , 223 2 va 223 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“223 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar kreditor qarzdorliklarni toʻlab berish uchun buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar, jumladan buyurtmachi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida oʻtgan yil yakuni boʻyicha tuzilgan solishtirish dalolatnomasi va tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
223 2 . Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmada koʻrsatilgan kreditorlik qarzdorlikni “OʻRMV” ATda oʻtgan moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnoma bilan solishtiradi. Maʼlumotlar muvofiq boʻlganida va buyurtmada kreditorlik qarzdorlikni toʻlash uchun koʻrsatilgan mablagʻ mazkur shartnoma boʻyicha toʻlanmagan mablagʻ miqdoridan oshmasa buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi yoki hisobga oladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.
223 3 . Gʻaznachilik boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.”.
33. 225-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“225. Iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish uchun budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRMV” ATga yuboradi.
Iqtisod qilingan mablagʻlarni Budjet tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasi va Tibbiyot tashkilotlarining moddiy ragʻbatlantirish va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazish toʻlov hujjati moliya organlari tomonidan “OʻRMV” ATda maʼqullanganidan soʻng gʻaznachilik boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.”.
34. 226 va 227-bandlardagi “besh” degan soʻz “ikki” degan soʻz bilan almashtirilsin.
35. Quyidagi mazmundagi 233 1 , 233 2 va 233 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“233 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilar kreditor qarzdorliklarni toʻlab berish uchun “UzASBO” DMda buyurtma shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi. “UzASBO” DM orqali elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuborilgan buyurtma qogʻoz shaklida rasmiylashtirilmaydi. Buyurtma uchun asos boʻlgan hujjatlar, jumladan buyurtmachi va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi (pudratchi) oʻrtasida oʻtgan yil yakuni boʻyicha tuzilgan solishtirish dalolatnomasi va tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va buyurtmachilarda saqlanadi.
233 2 . Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi buyurtmada koʻrsatilgan kreditorlik qarzdorlikni “OʻRMV” ATda oʻtgan moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazilgan shartnoma bilan solishtiradi. Maʼlumotlar muvofiq boʻlganida va buyurtmada kreditorlik qarzdorlikni toʻlash uchun koʻrsatilgan mablagʻ mazkur shartnoma boʻyicha toʻlanmagan mablagʻ miqdoridan oshmasa buyurtmani ikki ish kuni ichida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda “OʻRMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi yoki hisobga oladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytariladi.
233 3 . Gʻaznachilik boʻlinmasida buyurtma roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng budjet tashkilotlari “UzASBO” DMda toʻlov hujjati shakllantiradi va elektron hujjat shaklida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda gʻaznachilik boʻlinmalariga yuboradi.
Gʻaznachilik boʻlinmasining masʼul xodimi toʻlov hujjatini “OʻRMV” ATda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda toʻlovni amalga oshiradi, toʻlov hujjatida kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklarini koʻrsatgan holda elektron tarzda budjet tashkilotiga qaytaradi.”.
36. 235-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda “UzASBO” DM orqali gʻaznachilik boʻlinmalariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlab yuborilgan elektron hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, hujjatlarning qogʻoz va elektron shaklining oʻzaro muvofiqligi, elektron hujjatlarga asos boʻlgan hujjatlarning asli, shuningdek shartnoma tuzish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlarning saqlanishi uchun buyurtmachilar javobgar hisoblanadi.”.
37. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.
Vazir B. XODJAYEV
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2017-yil 20-noyabr,
2017-yil 20-noyabr
159-son