UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 16-yanvar · Prezident farmoyishlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 16 январь · Президент фармойишлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 января 2018 г. · Распоряжения Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 January 2018 · Presidential orders

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармойиши

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида

Халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг « Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида » ҳамда « Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида »ги қонунлари қабул қилинди, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида Конвенция ратификация қилинди.

Ушбу Конвенция доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Шу билан бирга, моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолган, уларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш талаб даражасида эмас.

Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, бошқариш ҳамда улардан оқилона фойдаланишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифини инобатга олиб, 2018 — 2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб юритилади), шунингдек, йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 1 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика комиссияси (Арипов):

ўн беш кун муддатда объектларнинг тарихий-маданий аҳамияти, муҳофаза қилиш аҳволи ва техник ҳолати, объектлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлиги, шу жумладан, туристик потенциали каби мезонлар асосида моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2018 йил 1 апрелга қадар йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳларини тузган ҳолда республикадаги барча моддий маданий ва археология мероси объектларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини ташкил этсин, шунингдек, хатлов натижалари бўйича объектлар тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олган ва доимий янгиланиб борувчи ягона электрон маълумотлар базаси яратилишини таъминласин;

йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар билан биргаликда соҳадаги ҳолатни чуқур таҳлил қилсин, бу борада илғор хорижий тажрибани ҳамда халқаро экспертлар, академик доиралар ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклиф-мулоҳазаларини атрофлича ўргансин;

2018 йил 1 майга қадар хатлов ва ўрганиш натижалари асосида 2018 — 2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда киритсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади ва унинг фаолиятини ташкил этади;

моддий маданий ва археология мероси объектлари тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларига объектлар ҳолати билан тўлиқ танишиш учун имконият яратсин ҳамда объектларга оид материалларни тақдим этсин, шунингдек, республика комиссияси ва йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларининг фаолиятини самарали ташкил этишига кўмаклашсин.

5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги Ф-5181-сон фармойишига 1-ИЛОВА

2018 — 2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси

А. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, республика комиссияси раиси лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари Б. Сайфуллаев — Маданият вазири Б. Ходжаев — Иқтисодиёт вазири Ш. Шерматов — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. А. Хайдаров — Молия вазирининг биринчи ўринбосари И. Маджидов — Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. Зокиров — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. Абдухакимов — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдуллаев — Ер ресурслари, геодезия. картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. Ахмедхаджаев — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси О. Юсупов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Б. Йўлдошев — Ўзбекистон Фанлар академияси президенти А. Нуридинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Р. Боходиров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хорижий давлатлардаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори У. Алимов — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ш. Жавлонов — Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Ш. Пидаев — Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори Ж. Исмоилова — Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори А. Иргашев — Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи М. Жуманиязов — Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири М. Маджидов — Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, республика комиссияси котиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги Ф-5181-сон фармойишига 2-ИЛОВА

Моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

У. Қўқонбоев — Маданият вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Б. Ўроков — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари М. Рўзметов — Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ў. Хасанбоев — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари А. Мансуров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А. Раҳмонов — Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси бош архитектори лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги Ф-5181-сон фармойишига 3-ИЛОВА

Моддий маданий ва археология мероси объектларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

Б. Сайфуллаев — Маданият вазири, ишчи гуруҳ раҳбари А. Каримов — Молия вазири ўринбосари А. Ортиқов — Иқтисодиёт вазири ўринбосари К. Акилова — Маданият вазири ўринбосари Ш. Шораҳметов — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. Бурнашев — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. Жавлонов — Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси А. Икрамов — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби Ш. Пидаев — Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори Ж. Исмоилова — Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори А. Иргашев — Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги Ф-5181-сон фармойишига 4-ИЛОВА

Моддий маданий ва археология мероси объектларида молиявий тушумларни ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек уларни таъмирлаш, тиклаш ва консервация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ

А. Каримов — Молия вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари У. Қўқонбоев — Маданият вазири ўринбосари А. Ортиқов — Иқтисодиёт вазири ўринбосари Ў. Хасанбоев — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари А. Мансуров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А. Иргашев — Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 16 январь,

Ф-5181-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 08/18/5181/0574-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Farmoyishi

TARKIBI

TARKIBI

TARKIBI

TARKIBI

Moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanishni takomillashtirish toʻgʻrisida

Xalqimizning boy tarixi va madaniy merosini muhofaza qilish, ilmiy oʻrganish, targʻib qilish va boyitib borish borasida mamlakatimizda qator ishlar amalga oshirib kelinmoqda.

Jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining “ Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida ” hamda “ Arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida ”gi qonunlari qabul qilindi, Umumjahon madaniy va tabiiy merosni muhofaza qilish toʻgʻrisida Konvensiya ratifikatsiya qilindi.

Ushbu Konvensiya doirasida Xiva, Buxoro, Samarqand va Shahrisabz shaharlarining tarixiy markazlari YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritildi.

Shu bilan birga, moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarining aksariyati taʼmirtalab ahvolga kelib qolgan, ularning turistik salohiyatidan samarali foydalanish talab darajasida emas.

Moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, boshqarish hamda ulardan oqilona foydalanishning yagona mexanizmini ishlab chiqish maqsadida:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralarning taklifini inobatga olib, 2018 — 2023-yillarda moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, asrash, ilmiy tadqiq etish, targʻib qilish va ulardan foydalanishni tubdan takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi loyihasini ishlab chiqish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda respublika komissiyasi deb yuritiladi), shuningdek, yoʻnalishlar boʻyicha ishchi guruhlar tarkibi 1 — 4-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

2. Respublika komissiyasi (Aripov):

oʻn besh kun muddatda obyektlarning tarixiy-madaniy ahamiyati, muhofaza qilish ahvoli va texnik holati, obyektlardan oqilona foydalanish va ularning samaradorligi, shu jumladan, turistik potensiali kabi mezonlar asosida moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini xatlovdan oʻtkazish tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

2018-yil 1-aprelga qadar yoʻnalishlar boʻyicha ishchi guruhlari tomonidan hududlarda malakali mutaxassislardan iborat ekspertlar guruhlarini tuzgan holda respublikadagi barcha moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini tashkil etsin, shuningdek, xatlov natijalari boʻyicha obyektlar toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan va doimiy yangilanib boruvchi yagona elektron maʼlumotlar bazasi yaratilishini taʼminlasin;

yoʻnalishlar boʻyicha ishchi guruhlar bilan birgalikda sohadagi holatni chuqur tahlil qilsin, bu borada ilgʻor xorijiy tajribani hamda xalqaro ekspertlar, akademik doiralar va keng jamoatchilik vakillarining taklif-mulohazalarini atroflicha oʻrgansin;

2018-yil 1-mayga qadar xatlov va oʻrganish natijalari asosida 2018 — 2023-yillarda moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, asrash, ilmiy tadqiq etish, targʻib qilish va ulardan foydalanishni tubdan takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi loyihasini ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda kiritsin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi respublika komissiyasining ishchi organi hisoblanadi va uning faoliyatini tashkil etadi;

moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlari toʻgʻrisida yagona elektron maʼlumotlar bazasini yaratish bilan bogʻliq xarajatlar Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan qoplanadi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari yoʻnalishlar boʻyicha ishchi guruhlariga obyektlar holati bilan toʻliq tanishish uchun imkoniyat yaratsin hamda obyektlarga oid materiallarni taqdim etsin, shuningdek, respublika komissiyasi va yoʻnalishlar boʻyicha ishchi guruhlarining faoliyatini samarali tashkil etishiga koʻmaklashsin.

5. Mazkur farmoyishning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi X.M. Sultonov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-yanvardagi F-5181-son farmoyishiga 1-ILOVA

2018 — 2023-yillarda moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish, asrash, ilmiy tadqiq etish, targʻib qilish va ulardan foydalanishni tubdan takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi loyihasini ishlab chiqish boʻyicha respublika komissiyasi

A. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, respublika komissiyasi raisi lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi, respublika komissiyasi raisining oʻrinbosari B. Sayfullayev — Madaniyat vaziri B. Xodjayev — Iqtisodiyot vaziri Sh. Shermatov — Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri v.b. A. Xaydarov — Moliya vazirining birinchi oʻrinbosari I. Madjidov — Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri B. Zokirov — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi A. Abduxakimov — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A. Abdullayev — Yer resurslari, geodeziya. kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A. Axmedxadjayev — Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisi O. Yusupov — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi B. Yoʻldoshev — Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi prezidenti A. Nuridinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi R. Boxodirov — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistonga oid xorijiy davlatlardagi madaniy boyliklarni tadqiq etish markazi direktori U. Alimov — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Sh. Javlonov — Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi raisi Sh. Pidayev — Sanʼatshunoslik ilmiy-tadqiqot instituti direktori J. Ismoilova — Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi direktori A. Irgashev — Madaniyat vazirligining Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish ilmiy ishlab-chiqarish bosh boshqarmasi boshligʻi M. Jumaniyazov — Vazirlar Mahkamasining Hududlarni kompleks ijtimoiy- iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti mudiri M. Madjidov — Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamenti bosh mutaxassisi, respublika komissiyasi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-yanvardagi F-5181-son farmoyishiga 2-ILOVA

Moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarini xatlovdan oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh

U. Qoʻqonboyev — Madaniyat vaziri oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari B. Oʻrokov — Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari M. Roʻzmetov — Yer resurslari geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari Oʻ. Xasanboyev — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi oʻrinbosari A. Mansurov — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari A. Rahmonov — Madaniyat vazirligining Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish ilmiy ishlab chiqarish bosh boshqarmasi bosh arxitektori lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-yanvardagi F-5181-son farmoyishiga 3-ILOVA

Moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlaridan foydalanish holatini tahlil qilish hamda ularning turistik salohiyatidan samarali foydalanish yuzasidan taklif ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh

B. Sayfullayev — Madaniyat vaziri, ishchi guruh rahbari A. Karimov — Moliya vaziri oʻrinbosari A. Ortiqov — Iqtisodiyot vaziri oʻrinbosari K. Akilova — Madaniyat vaziri oʻrinbosari Sh. Shorahmetov — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisining oʻrinbosari Sh. Burnashev — Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisining oʻrinbosari Sh. Javlonov — Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi raisi A. Ikramov — YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi masʼul kotibi Sh. Pidayev — Sanʼatshunoslik ilmiy-tadqiqot instituti direktori J. Ismoilova — Oʻzbekiston tarixi davlat muzeyi direktori A. Irgashev — Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish ilmiy ishlab-chiqarish bosh boshqarmasi boshligʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-yanvardagi F-5181-son farmoyishiga 4-ILOVA

Moddiy madaniy va arxeologiya merosi obyektlarida moliyaviy tushumlarni hisobga olish va ulardan maqsadli foydalanish, shuningdek ularni taʼmirlash, tiklash va konservatsiya qilish yuzasidan takliflar tayyorlash boʻyicha ishchi guruh

A. Karimov — Moliya vaziri oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari U. Qoʻqonboyev — Madaniyat vaziri oʻrinbosari A. Ortiqov — Iqtisodiyot vaziri oʻrinbosari Oʻ. Xasanboyev — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi oʻrinbosari A. Mansurov — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari A. Irgashev — Madaniyat vazirligining Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish ilmiy ishlab-chiqarish bosh boshqarmasi boshligʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2018-yil 16-yanvar,

F-5181-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2018-y., 08/18/5181/0574-son)

lex.uz