UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 23-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 23 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 января 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 January 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонига асосан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини моддий рағбатлантириш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 43-сон қарорига ИЛОВА

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари — Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) молия бўлимлари мудирлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари;

даромадлар прогнози — солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ даромад манбалари кесимида уларнинг солиқ солинадиган базасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган бюджет даромадларининг йиғма кўрсаткичлари;

солиқ қарзи — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар. Бунда ундирилиши умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзлари инобатга олинмайди;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервлари — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, молия ҳамда солиқ органлари томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида аниқланиб, тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланган солиққа тортиш объектлари.

3. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларни моддий жавобгарликка тортиш ҳар бир ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.

4. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ёки моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги буйруқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра:

молия органларининг раҳбарлари учун — Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан қабул қилинади.

5. Молия ва солиқ органларининг моддий рағбатлантириш жамғармалари ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ушбу органлар раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.

2-боб. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш учун улар фаолиятини баҳолаш мезонлари

6. Қуйидагилар молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш учун улар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари (кейинги ўринда мезонлар деб аталади) ҳисобланади:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилиши;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлигининг қисқартирилиши;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича кўрсаткичларнинг бажарилиши.

7. Мезонлар ижроси таҳлили тегишли ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.

3-боб. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларни моддий жавобгарликка тортиш тартиби

8. Мезонлар ижроси бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари томонидан ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомга 1 , 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маълумотномалар тузилади.

9. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

10. Маълумотномалар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

туман (шаҳар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари томонидан — туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсиялари илова қилинган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармаларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар;

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармалари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсиялари илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар.

11. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи қабул қилинади.

12. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш уларнинг лавозим маошига нисбатан устама қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини уларнинг лавозим маошларини 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадлари тасдиқланган прогнозининг ижро этилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;

б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмаганлиги учун уларнинг лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллаш, шу жумладан:

маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджетларга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўйилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;

маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида.

13. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига ушбу Низом 12-бандининг «б» кичик бандига асосан жарималар қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 — 184-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур Низом 12-бандининг «а» кичик бандига асосан рағбатлантириш чоралари ҳисобот чорагидан кейинги чорак даври учун амал қилади ҳамда ушбу низом билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича илгари қўлланилган жазонинг амал қилиш муддати мобайнида қўлланилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги учун жарима қўллашда молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари томонидан прогноз кўрсаткичлари бажарилмаслик сабаблари ўрганилади, бунда уларга боғлиқ бўлмаган омиллар инобатга олинади.

15. Муайян ҳисобот чораги учун мазкур Низомга асосан молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима кейинги ҳисобот чораги якуни бўйича уларни рағбатлантиришда инобатга олинмайди.

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Келишилди» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О. «____» _________________ 20 ____ йил Бюджет даромадлари бўйича ___ йилнинг __ чораги учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг _________________ вилоятида бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ Т/р Ҳудудлар Чораклик прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши (млн.сўм) Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари (%) Бюджет даромадлари Молия органлари Солиқ органлари Чораклик прогноз Ҳақиқатда тушум (1-Н ҳисоботлари бўйича) Ижроси (%) Фарқи Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * A 1 2 3=(2/1) 4=(2-1) 5 6 7 8 Ҳудуд бўйича жами шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида: 1. 2. 3. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

_______________________________ ҳудудий молия органлари раҳбари / Имзо / Ф.И.О _______________________________ ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари / Имзо / Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Келишилди» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О. «____» _________________ 20 ____ йил Давлат бюджетига тўловлар бўйича 20__ йилнинг 1 _______ ҳолатига мавжуд солиқ қарзлари тўғрисида МАЪЛУМОТ Ҳудудлар Мавжуд солиқ қарзи (умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзи инобатга олинмаган ҳолда) (млн.сўм) Солиқ қарзининг ўзгариши («+» ўсиш, «-» камайиш) Солиқ қарзининг ўсиш суръати (%) Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари (%) Ҳисобот чораги бошига Ҳисобот чораги якунига Молия органлари Солиқ органлари Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * A 1 2 3=(2-1) 4=(2/1) 5 6 7 8 Ҳудуд бўйича, жами шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида: 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

_______________________________ ҳудудий молия органлари раҳбари / Имзо / Ф.И.О _______________________________ ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари / Имзо / Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«Келишилди» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари _____________ Ф.И.О. «____» _________________ 20 ____ йил _______________ бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари даромад базасини ошириш резервлари тўғрисида __.__._ йил ҳолатига маълумот (млн.сўмда) Т/р Ҳудудлар Маҳаллий бюджет даромадлари базасини оширишда аниқланган резервлар (ҳисобот чораги давомида) Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг тасдиқланган режаси Жами аниқланган захира суммасининг режага нисбатан улуши (%) Резерв суммалари (ҳисобот чораги давомида) Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари (%) Жами шу жумладан: Молия органлари Солиқ органлари Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи Бозорлардан тушадиган даромадидан Маҳаллий йиғимлар Бошқалар Ундирилган Ундирилиш даражаси (%) Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * Ф.И.О. лавозим маошига нисбатан * A 1=(2+3+4+5+6+7) 2 3 4 5 6 7 8 9=(1/8) 10 11=(10/1) 12 13 14 15 Ҳудуд бўйича, жами шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида: 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

ҳудудий молия органлари раҳбари ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари / Имзо / Имзо / Ф.И.О Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 23 январь,

43-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2018 й., 09/18/43/0615-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalliy davlat hokimiyati organlarining moliyaviy erkinligini oshirish, mahalliy budjetlarga tushumlarning toʻliqligini taʼminlash boʻyicha soliq va moliya organlari javobgarligini kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 13-dekabrdagi PF-5283-son Farmoniga asosan hamda davlat soliq xizmati organlari va moliya organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini moddiy ragʻbatlantirish va ularga nisbatan javobgarlik choralarini qoʻllash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining raisi B.R. Parpiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-yanvardagi 43-son qaroriga ILOVA

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar moliya bosh boshqarmalari boshliqlari, tuman (shahar) moliya boʻlimlari mudirlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari boshliqlari, tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalari boshliqlari;

daromadlar prognozi — soliq va budjet toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq daromad manbalari kesimida ularning soliq solinadigan bazasini tavsiflovchi asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha ishlab chiqilgan budjet daromadlarining yigʻma koʻrsatkichlari;

soliq qarzi — soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarz summasi, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan muddatda toʻlanmagan moliyaviy sanksiyalar. Bunda undirilishi umidsiz va muddati uzaytirilgan soliq qarzlari inobatga olinmaydi;

mahalliy budjet daromadlari bazasini oshirish rezervlari — Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi, moliya hamda soliq organlari tomonidan tahlillar (oʻrganishlar) natijasida aniqlanib, tegishli soliq organlari tomonidan tasdiqlangan soliqqa tortish obyektlari.

3. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularni moddiy javobgarlikka tortish har bir hisobot choragi yakuni boʻyicha amalga oshiriladi.

4. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish yoki moddiy javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi buyruq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, tumanlar (shaharlar) hokimlarining tavsiyalariga koʻra:

moliya organlarining rahbarlari uchun — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri;

davlat soliq xizmati organlarining rahbarlari uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining raisi tomonidan qabul qilinadi.

5. Moliya va soliq organlarining moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmalari va mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari ushbu organlar rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish manbai hisoblanadi.

2-bob. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va moddiy javobgarlikka tortish uchun ular faoliyatini baholash mezonlari

6. Quyidagilar moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va moddiy javobgarlikka tortish uchun ular faoliyatini baholashning asosiy mezonlari (keyingi oʻrinda mezonlar deb ataladi) hisoblanadi:

mahalliy budjet daromadlarining tasdiqlangan prognozining ijro etilishi;

budjetga toʻlovlar boʻyicha soliq qarzdorligining qisqartirilishi;

mahalliy budjet daromadlari bazasini oshirish rezervlarini aniqlash boʻyicha koʻrsatkichlarning bajarilishi.

7. Mezonlar ijrosi tahlili tegishli hisobot choragi yakuni boʻyicha amalga oshiriladi.

3-bob. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularni moddiy javobgarlikka tortish tartibi

8. Mezonlar ijrosi boʻyicha hududiy moliya va soliq organlari tomonidan har chorak yakuni boʻyicha ushbu Nizomga 1 , 2 va 3-ilovalarga muvofiq maʼlumotnomalar tuziladi.

9. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash ushbu Nizomning 4-ilovasida keltirilgan sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

10. Maʼlumotnomalar quyidagi muddatlarda taqdim etiladi:

tuman (shahar) moliya boʻlimlari va davlat soliq inspeksiyalari tomonidan — tumanlar (shaharlar) hokimlarining tavsiyalari ilova qilingan holda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vazirligi, hududiy moliya va davlat soliq boshqarmalariga hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vazirligi, hududiy moliya va davlat soliq boshqarmalari tomonidan — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tavsiyalari ilova qilingan holda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasiga hisobot choragidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar.

11. Hisobot choragidan keyingi oyning 25-sanasiga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining tavsiyalarini inobatga olgan holda, tahlillar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining va Davlat soliq qoʻmitasi raisining tegishli buyrugʻi qabul qilinadi.

12. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va moddiy javobgarlikka tortish ularning lavozim maoshiga nisbatan ustama quyidagi miqdorlarda belgilanadi:

a) moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ularning lavozim maoshlarini 50 foizigacha boʻlgan miqdorda mukofotlash, shu jumladan:

mahalliy budjet daromadlari tasdiqlangan prognozining ijro etilganligi uchun 10 foiz miqdorida;

budjetga toʻlovlar boʻyicha soliq qarzdorligi qisqartirilganligi uchun 20 foiz miqdorida;

mahalliy budjet daromadlari bazasini oshirish rezervlarini aniqlash boʻyicha hisob-kitob koʻrsatkichlari bajarilganligi uchun 20 foiz miqdorida;

b) yuqorida koʻrsatilgan mezonlarning ijrosi taʼminlanmaganligi uchun ularning lavozim maoshlarining 30 foizi miqdorida jarima qoʻllash, shu jumladan:

mahalliy budjet daromadlarining tasdiqlangan prognozining ijro etilmaganligi uchun 10 foiz miqdorida;

mahalliy budjetlarga toʻlovlar boʻyicha soliq qarzdorligi oshishiga yoʻl qoʻyilganligi uchun 10 foiz miqdorida;

mahalliy budjet daromadlari bazasini oshirish rezervlarini aniqlash boʻyicha hisob-kitob koʻrsatkichlari bajarilmaganligi uchun 10 foiz miqdorida.

13. Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslariga ushbu Nizom 12-bandining “b” kichik bandiga asosan jarimalar qoʻllanilishi Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 181 — 184-moddalarida nazarda tutilgan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

Mazkur Nizom 12-bandining “a” kichik bandiga asosan ragʻbatlantirish choralari hisobot choragidan keyingi chorak davri uchun amal qiladi hamda ushbu nizom bilan bogʻliq boʻlmagan holatlar boʻyicha ilgari qoʻllanilgan jazoning amal qilish muddati mobaynida qoʻllanilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Mahalliy budjet daromadlarining belgilangan prognoz koʻrsatkichlarining bajarilmaganligi uchun jarima qoʻllashda moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslari tomonidan prognoz koʻrsatkichlari bajarilmaslik sabablari oʻrganiladi, bunda ularga bogʻliq boʻlmagan omillar inobatga olinadi.

15. Muayyan hisobot choragi uchun mazkur Nizomga asosan moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslariga nisbatan qoʻllanilgan jarima keyingi hisobot choragi yakuni boʻyicha ularni ragʻbatlantirishda inobatga olinmaydi.

16. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Kelishildi” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, tumanlar (shaharlar) hokimlari _____________ F.I.O. “____” _________________ 20 ____ yil Budjet daromadlari boʻyicha ___ yilning __ choragi uchun belgilangan prognoz koʻrsatkichlarining _________________ viloyatida bajarilishi toʻgʻrisida MAʼLUMOT T/r Hududlar Choraklik prognoz koʻrsatkichlarining bajarilishi (mln.soʻm) Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslari uchun ragʻbatlantirish va javobgarlik choralari (%) Budjet daromadlari Moliya organlari Soliq organlari Choraklik prognoz Haqiqatda tushum (1-N hisobotlari boʻyicha) Ijrosi (%) Farqi F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * A 1 2 3=(2/1) 4=(2-1) 5 6 7 8 Hudud boʻyicha jami shu jumladan tuman(shahar)lar kesimida: 1. 2. 3. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

_______________________________ hududiy moliya organlari rahbari / Imzo / F.I.O _______________________________ hududiy davlat soliq xizmati organlari rahbari / Imzo / F.I.O

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Kelishildi” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, tumanlar (shaharlar) hokimlari _____________ F.I.O. “____” _________________ 20 ____ yil Davlat budjetiga toʻlovlar boʻyicha 20__ yilning 1 _______ holatiga mavjud soliq qarzlari toʻgʻrisida MAʼLUMOT Hududlar Mavjud soliq qarzi (umidsiz va muddati uzaytirilgan soliq qarzi inobatga olinmagan holda) (mln.soʻm) Soliq qarzining oʻzgarishi (“+” oʻsish, “-” kamayish) Soliq qarzining oʻsish surʼati (%) Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslari uchun ragʻbatlantirish va javobgarlik choralari (%) Hisobot choragi boshiga Hisobot choragi yakuniga Moliya organlari Soliq organlari F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * A 1 2 3=(2-1) 4=(2/1) 5 6 7 8 Hudud boʻyicha, jami shu jumladan tuman(shahar)lar kesimida: 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

_______________________________ hududiy moliya organlari rahbari / Imzo / F.I.O _______________________________ hududiy davlat soliq xizmati organlari rahbari / Imzo / F.I.O

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“Kelishildi” Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, tumanlar (shaharlar) hokimlari _____________ F.I.O. “____” _________________ 20 ____ yil _______________ boʻyicha budjet va budjetdan tashqari davlat maqsadli jamgʻarmalari daromad bazasini oshirish rezervlari toʻgʻrisida __.__._ yil holatiga maʼlumot (mln.soʻmda) T/r Hududlar Mahalliy budjet daromadlari bazasini oshirishda aniqlangan rezervlar (hisobot choragi davomida) Mahalliy soliqlar va yigʻimlarning tasdiqlangan rejasi Jami aniqlangan zaxira summasining rejaga nisbatan ulushi (%) Rezerv summalari (hisobot choragi davomida) Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslari uchun ragʻbatlantirish va javobgarlik choralari (%) Jami shu jumladan: Moliya organlari Soliq organlari Tadbirkorlik faoliyatining ayrim turlari boʻyicha qatʼiy belgilangan soliq Jismoniy shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq Jismoniy shaxslardan olinadigan yer soligʻi Bozorlardan tushadigan daromadidan Mahalliy yigʻimlar Boshqalar Undirilgan Undirilish darajasi (%) F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * F.I.O. lavozim maoshiga nisbatan * A 1=(2+3+4+5+6+7) 2 3 4 5 6 7 8 9=(1/8) 10 11=(10/1) 12 13 14 15 Hudud boʻyicha, jami shu jumladan tuman(shahar)lar kesimida: 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14.

hududiy moliya organlari rahbari hududiy davlat soliq xizmati organlari rahbari / Imzo / Imzo / F.I.O F.I.O

Budjetga toʻlovlar kelib tushishining koʻrsatkich prognozlari bajarilgani hamda qoʻshimcha daromadlar aniqlangani va undirib olingani uchun moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Moliya va soliq organlari rahbarlari, mansabdor shaxslarini ragʻbatlantirish va ularga nisbatan moddiy javobgarlik choralarini qoʻllash

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 23-yanvar,

43-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.01.2018-y., 09/18/43/0615-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz