📅 2018-yil 14-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 14-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 14 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 января 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 January 2018 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Мирзаев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғига ИЛОВА
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом хорижий давлатлар таълим ташкилотларида (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқиш учун танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Таълим ташкилотларига номзодларни ўқишга юбориш хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ажратилган қабул ўринларига мувофиқ амалга оширилади.
2. Зарур ҳолларда хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
3. Таълим ташкилотларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, умумий ўрта , ўрта-махсус , бошланғич профессионал , ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлган шахслар танлов асосида ўқишга юборилади.
4. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
5. Таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
6. Номзодлар синовларни таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда топширадилар.
7. Ишчи гуруҳлар томонидан хорижий давлатлар таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагида мурожаат қилган номзод (унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқишга қабул қилингандан сўнг тузиладиган шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги натижасида келиб чиқадиган моддий жавобгарлик ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.
Таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган номзод билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Шартнома тузишни рад этган фуқаролар таълим ташкилотларига ўқишга юборилмайди.
2-боб. Таълим ташкилотларига номзодларни танлаш ва ўқишга юборишни ташкил этиш
8. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида (бундан буён матнда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари деб юритилади) ишчи гуруҳлар тузилади.
Ишчи гуруҳлар Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиқларининг буйруғи билан унинг ўринбосари (кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи) раҳбарлигида тузилади. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари Кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси (бўлими) бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.
9. Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича буйруқларда уларнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт.
10. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан қабул йилининг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.
11. Таълим ташкилотларига ўқишга юборишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга юбориш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) ташкил этилади. Қабул комиссиясига Вазир ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
12. Қабул комиссияси таркибига Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссияси раиси киритилади.
13. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар олиб боради.
14. Қуйидагилар Қабул комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:
номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш;
ёзма иш (диктант) ўтказиш;
психофизиологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;
якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш;
якуний қарор қабул қилиш.
15. Қабул комиссияси раиси:
қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;
қабул комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
қабул комиссияси зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.
16. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
17. Таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи ва ҳарбий қисмларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
18. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (сўровнома);
ўқиш ёки иш жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса);
ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолари кўрсатилган иловаси нусхаси;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси ;
яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома;
меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса);
таълим ташкилотига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилик хати.
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Номзодлар томонидан ариза, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ёзилади.
19. Ички ишлар органлари ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (сўровнома).
Ходимлар томонидан билдирги, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ёзилади.
20. Таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов бўйича тарғибот ишларини амалга оширилиши учун ички ишлар органлари масъулдир. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиғи вазифалар, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.
3-боб. Дастлабки ва махсус касбий танловларни ўтказиш
21. Дастлабки танлов тадбирлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 1 апрель кунига қадар ўтказилади.
22. Дастлабки танловнинг асосий мақсади таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.
23. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
якка тартибда суҳбатлашиш;
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва шу кабилар);
индивидуал-психологик ўрганиш;
номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш.
Номзодлар билан якка тартибда суҳбатлашиш таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
24. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
25. Дастлабки танлов:
Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари ҳамда фуқаролар учун – уларнинг яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун — уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.
26. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
27. Якка тартибдаги суҳбат фуқаролар билан — ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
28. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
29. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим ташкилотига кириш учун тавсия этиш ёки тавсия этилмаслик тўғрисидаги хулосалардан бири қабул қилинади.
30. Психологик тест синовларини бир маротаба қайта топширишга рухсат берилади.
31. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим ташкилотига кириш учун тавсия этилган номзодларга улар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
32. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
33. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.
34. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
35. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиғи ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини ҳамда номзодларнинг жисмонан соғломлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.
36. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;
номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини, соғлиғини ўрганиш;
номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик ва билим даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).
37. Махсус касбий танлов Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида ўтказилади ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни ўрганиш;
ёзма иш (диктант);
психофизиологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
38. Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 20 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
39. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
40. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
41. Ёзма иш номзодга таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда диктант ёздириш орқали Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Ёзма иш ўтказиш бўйича Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
Ёзма иш (диктант) натижалари қониқарсиз баҳоланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
42. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси психологлари томонидан ўтказилади. Психофизиологик ўрганиш бўйича Вазирлик соҳавий хизматларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.
43. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
44. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
45. Умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
46. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
47. Номзодларга махсус касбий танловнинг ёзма иш, психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлигини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
48. Психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаган номзодлар қабул комиссиясининг қарорига кўра тиббий кўрикка қўйилади. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда баённома билан расмийлаштирилади.
49. Махсус касбий танлов тадбирлари натижаларига кўра тиббий кўрикка қўйилган номзодлар сони камида бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда тиббий кўрикка қўйилмаган, бироқ махсус касбий танлов тадбирларидан энг юқори балл тўплаган номзодлар истисно тариқасида тиббий кўрикка қўйилади.
50. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади. Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
4-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
51. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
52. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
53. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
54. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш ёки юбормаслик тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
55. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
56. Номзодлар танловлар пайтида синовлар ўтказиладиган жой ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга калькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Бунда Қабул комиссияси раиси номзодни танловнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
57. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
58. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
5-боб. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш
59. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида таълим ташкилотларига ўқишга юборилади.
60. Қабул комиссияси ҳар йили 15 июнга қадар номзодларни ўқишга юбориш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.
61. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш ва уларни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш тўғрисидаги Ички ишлар вазирининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
62. Таълим ташкилотларига ўқишга юборилаётган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма берилади.
63. Таълим ташкилотларига ўқишга юборилаётган номзодлар билан ўқиш жойига юборилгунга қадар алоҳида тасдиқланган дастурга асосан ўқув машғулотлари ўтказилади.
64. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари қабул комиссиясининг қарори эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ички ишлар органларига қайтариб юборилади.
65. Номзодни ўқишга юбориш учун асос бўлган ҳужжатлар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида сақланади.
66. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодлар ўз хоҳишига кўра Вазирлик олий таълим ташкилотларида ўтказиладиган танловларда иштирок этишлари мумкин. Бунда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли олий таълим ташкилотларига юборилади.
67. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўтган номзодлар ўқиш жойларига юборилгунга қадар хизмат ёки ўқув интизомини бузган ёхуд ўз хоҳишига биноан номзодлар сафидан четлаштирилган тақдирда, Қабул комиссияси унинг ўрнига тўпланган баллар миқдорига кўра ўтиш балидан кейинги ўринда турган номзодни ўқишга юбориш ҳуқуқига эга.
6-боб. Якуний қоидалар
68. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимининг қасамёдини қабул қиладилар.
69. Таълим ташкилотларида ўқиш даври ходимнинг умумий хизмат ўташ муддатига киритилади ва ички ишлар органлари ходимларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мен, ____________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________га ўқишга киришга номзод _________________________________________________________, ўқишга қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим. ____________________________ (имзо) ______________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» ______________________ Биз, _____________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________га ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси, фарзандимиз __________________________________________________ ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик. ____________________________ (имзо) ______________________________________ (Ф.И.О.) ____________________________ (имзо) ______________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» _____________ ________
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
____________________________________га (ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.) ____________________________________да (номзоднинг яшаш жойи) яшовчи _____________________________дан (номзоднинг Ф.И.О.) АРИЗА Менга ___________________________________________________________________________________________ (таълим ташкилоти номи) ______________________________________________________________________________га ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим. Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармаси (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман. ________________________ (имзо) ______________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» _________________
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
____________________________________га (ички ишлар органи бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.) БИЛДИРГИ Менга ___________________________________________________________________________________________ (таълим ташкилоти номи) _______________________________________________________________________________________________га ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) ______________________________________________ тилида топшираман. ________________________ (имзо) ______________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «____» _________________ _
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Якка тартибдаги суҳбат ВАРАҚАСИ Номзоднинг Ф.И.О.: ________________________________________________________________________________ Номзоднинг оилавий аҳволи: _________________________________________________________________________ Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати: __________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ички ишлар органларида хизматни танлашининг сабаблари ва асослари: ______________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. Номзоднинг таълим ташкилотидаги ўзлаштириш даражаси: ________________________________________________ Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: _______________________________________________________ Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ таълим муассасаларига ўқишга юбориш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди. ______________________________________(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг унвони, лавозими ва Ф.И.О.) _____________ (имзо) 20___ йил «____» _____________ ________
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Индивидуал-психологик ўрганиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда психологик тест синовлари бошлангунга қадар ишчи гуруҳ раисига юборилади.
4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ишчи гуруҳ таркибидаги психолог ходимнинг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.
2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш
5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга олтита вазифа бўйича бир юз йигирмата психологик тест берилади.
8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;
касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.
9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар — ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи — ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа — ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.
10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
13. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод таълим ташкилотига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
3-боб. Якуний қоидалар
17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
18. Қайднома ишчи гуруҳ раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Индивидуал-психологик ўрганиш методикасига ИЛОВА
Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича ҚАЙДНОМАСИ Номзод __________________________________________________________________________________________. (Ф.И.О.) Топшириш жойи: __________________________________________________________________________________. Топшириш санаси: 20__ йил ___ ________________. Натижалар: 1-вазифа 2-вазифа 3-вазифа 4-вазифа 5-вазифа 6-вазифа Хулоса 1 2 3 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 5 0 — 3 0 — 5 0 — 6 0 — 4 0 — 4 Тавсия этилмайди 5 — 10 5 — 10 5 — 10 6— 10 4 — 14 6 — 14 7 — 14 5 — 14 5 — 14 Тавсия этилади Хулоса: __________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. Ишчи гуруҳи раиси: ____________ (имзо) ___________________________________ (унвони ва Ф.И.О.) Ишчи гуруҳи аъзолари: ____________ (имзо) ___________________________________ (унвони ва Ф.И.О.) ____________ (имзо) ___________________________________ (унвони ва Ф.И.О.) ____________ (имзо) ___________________________________ (унвони ва Ф.И.О.) ____________ (имзо) ___________________________________ (унвони ва Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _______________________________ (ички ишлар органи бошлиғининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси) 20___ йил «___» ______________ Номзодни_______________________________________________________________________________________га махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида ХУЛОСА _______________________________________________________________________________________________ ни (номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун — махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими) _________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ га махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида. 1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 2. Махсус текшириш натижалари: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ______________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ______________________________________ (Ф.И.О.) ___________________________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ______________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «___» ________________________
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ёзма иш (диктант) ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.
3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари муҳрланган ҳолда Қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.
5. Номзодларга ёзма ишни қайта топширишга рухсат берилмайди.
6. Диктантлар текшириб чиқилиб, баҳолангандан сўнг Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.
7. Диктант ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
2-боб. Диктантга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
8. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
9. Диктант матнининг ҳажми 170 — 200 та сўздан иборат бўлади.
10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.
11. Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 5 балл қўйилади;
иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;
тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак.
диктантдаги хатолар «3» балл учун белгиланган мезонлардан ортиқ бўлса, диктантга — 0 балл қўйилади ва «қониқарсиз» деб баҳоланади.
12. Кириш сўзларнинг ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса битта хато деб топилади.
13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар;
такрорий хатолар;
сўз кўчиришдаги хатолар;
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар.
14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.
3-боб. Якуний қоидалар
15. Текширилган ҳар бир диктантга Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар ва ёзма ишни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади.
16. Ёзма иш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома ёзма иш (диктант)ни ўтказишга масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш методикасига ИЛОВА
Ёзма иш (диктант) натижалари бўйича ҚАЙДНОМА Сана: 20__ йил ___ ____________ Гуруҳ рақами: ___ Т.р. Номзодларнинг Ф.И.О. Тўпланган Балл Текширувчининг Ф.И.О. Дафтар рақами 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Психофизиологик ўрганиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.
2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили – номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.
3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва унинг хулосаси
4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.
5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.
6. Ушбу хона:
етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;
шовқиндан ҳимояланган бўлиши;
номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.
7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.
8. Мутахассис номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.
9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.
10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.
11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.
14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус комплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулоса (баҳо)си ҳисобланади.
15. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича якуний балл 30 баллик тизимда баҳоланиб, якуний балл — D, қуйидаги формула D=E*6, яъни аппарат хулосаси бўйича олинган баҳо — Е, 6 (олти)га кўпайтириб чиқарилади ва якуний балл — D қайдномага қўйилади.
3-боб. Якуний қоида
16. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома психофизиологик ўрганиш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.
Психофизиологик ўрганиш методикасига ИЛОВА
Психофизиологик ўрганиш натижаларини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ Сана: 20__ йил ___ ____________ Гуруҳ рақами: ___ Т.р. Номзодларнинг Ф.И.О. Тўпланган якуний балл 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
1-§. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.
4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:
тўсин(турник)да тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш.
5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:
куч ишлатиш машқлари комплекси;
100 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
6. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
7. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда қониқарсиз баҳоланган номзодларга умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
2-§. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
9. Турник(тўсин)да тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Номзодларнинг турникда тортилиш машқи қуйидагича баҳоланади:
13 маротаба ва ундан кўп тортилганда — 10,0 балл;
11-12 маротаба тортилганда — 7,0 балл;
9-10 маротаба тортилганда — 5,0 балл;
1 — 8 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда — 0 балл билан баҳоланади.
10. 100 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
11. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:
Эркаклар учун:
14,2 сония ичида бажарганда — 10,0 балл;
14,3 — 14,6 сонияда бажарганда — 7,0 балл;
14,7 — 15,4 сонияда бажарганда — 5,0 балл;
15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
Қизлар учун:
17,0 сония ичида бажарганда — 10,0 балл;
17,1 — 17,8 сонияда бажарганда — 7,0 балл;
17,9 — 18,4 сонияда бажарганда — 5,0 балл;
18,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
12. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
13. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:
12,50 дақиқа ичида бажарганда — 10,0 балл;
12,50 дақиқадан кўп, бироқ 13,10 дақиқагача бажарганда — 7,0 балл;
13,10 дақиқадан кўп, бироқ 13,45 дақиқагача бажарганда — 5,0 балл;
13,45 дақиқадан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
14. Номзодларнинг 1000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:
4,30 дақиқа ичида бажарганда — 10,0 балл;
4,30 дақиқадан кўп, бироқ 4,50 дақиқагача бажарганда — 7,0 балл;
4,50 дақиқадан кўп, бироқ 5,20 дақиқагача бажарганда — 5,0 балл;
5,20 дақиқадан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
15. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.
16. Биринчи машқни бажаришда:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.
17. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.
18. Иккинчи машқни бажаришда:
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
19. Номзодларнинг куч ишлатиш машқлари комплексини бажариш машқи қуйидагича баҳоланади:
34 маротаба ва ундан кўп бажарилганда — 10,0 балл;
32-33 маротаба бажарилганда — 7,0 балл;
28 — 31 маротаба бажарилганда — 5,0 балл;
1 — 27 маротаба бажарилганда ёхуд умуман бажарилмаганда — 0 балл билан баҳоланади.
3-§. Якуний қоида
20. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда қабул комиссияси раисига топширилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ (ўғил болалар учун) Топшириш жойи: __________________________________________________________________________________ Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________ Гуруҳ рақами: ___ Т.р. Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баллари Умумий балл Тўсин(турник)да тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ (қизлар учун) Топшириш жойи: __________________________________________________________________________________ Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________ Гуруҳ рақами: ___ Т.р. Номзодларнинг Ф.И.О. Машқларнинг номи ва баллари Умумий балл Тўсин(турник)да тортилиш 100 метрга югуриш 3000 метрга югуриш 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Номзод умумий ўрта таълим ташкилотларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тилларини ўзлаштирганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.
2. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синов бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Қабул комиссияси таркибидаги чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.
4. Ҳар бир саволга 4 тадан («А», «B», «C», «D») жавоблар варианти берилган бўлиб, ҳар бир тест саволига фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.
5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун Қабул комиссияси масъул котиби жавобгар ҳисобланади.
6. Умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
7. Номзод ўқишга кириш учун берилган ариза (билдирги)да қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатиши лозим.
2-боб. Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш
8. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун ўттизта саволга бир соат вақт меъёри белгиланади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
9. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
10. Тест саволларини шакллантиришда чет тилларига ихтисослашмаган умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
11. Тест синовлари натижаси «30» баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.
3-боб. Якуний қоида
12. Чет тиллари (инглиз, немис, француз)ни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома синовни қабул қилган масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.
Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш методикасига ИЛОВА
Номзодларнинг чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ Топшириш жойи _______________________ Топшириш санаси _______________________ Гуруҳ рақами: ___ Т.р. Номзоднинг Ф.И.О. Тўғри жавоблар сони Нотўғри жавоблар сони Тўпланган балл 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этилади. Бунда фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.
2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.
3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган баллни ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал балл 30,0 балл билан баҳоланади.
4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.
5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.
7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:
а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 30,0 балл қўйилади:
матнни ўқишда хато қилмаса — 8,5 балл;
матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 8,5 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 8,0 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 5 балл;
б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 25 балл қўйилади:
матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 7,5 балл;
матннинг 90 фоизини таржима қилса — 7,5 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 7 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 3 балл;
в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 20 балл қўйилади:
матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 7 балл;
матннинг 80 фоизини таржима қилса — 7 балл;
матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 6 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;
г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 12 балл қўйилади:
матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 6 балл;
матннинг 70 фоизини таржима қилса — 6 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;
д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 5 балл қўйилади:
матннинг 60 фоизини таржима қилса — 5 балл;
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;
е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 4 балл қўйилади:
матннинг 50 фоизини таржима қилса — 4 балл;
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади.
ж) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 0 балл қўйилади:
матннинг 50 фоизидан камини таржима қилса — 0 балл;
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса ёки узрли сабабларсиз имтиҳонга келмаса — 0 балл қўйилади.
3-боб. Якуний қоидалар
8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, имтиҳонни қабул қилувчи ҳар бир мутахассис номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Мутахассислар томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.
9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.
10. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига ИЛОВА
Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича ҚАЙДНОМА Номзод __________________________________________________________________________________________.(Ф.И.О.) Топшириш жойи: __________________________________________________________________________________. Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________. Имтиҳон топширилган тил: ________________. Номзодга қўйилган балл ______. _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони) ____________ (имзо) _______________________________ (Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________________________ ______________________________ ______________________________ (Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси) 20___ йил «___» _______________ Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси йиғилишининг БАЁННОМАСИ ____-сон 20__ йил «___» __________ ______ Тошкент шаҳри Раислик қилувчи: ____________________________________________________________ (қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.) Қатнашганлар: ____________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) КУН ТАРТИБИ: (номзодларни тиббий кўрикка қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида) Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 48-бандига асосан, қарор қилади: Т.р. Номзоднинг Ф.И.О. Махсус касбий танлов натижалари Умумий балл Тиббий кўрикка қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳақида ёзув Психофизиологик ўрганиш Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш 1. 2. 3. 4. ... Қабул комиссияси масъул котиби: _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.) Қабул комиссияси аъзолари: _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.) _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.
2. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик принципи асосида Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
3. Номзодларга бериладиган саволлар Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари 1 июнь кунига қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.
4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодни баҳолашда унинг савол мазмуни ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши инобатга олинади.
5. Қабул комиссия раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
6. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга паспорти (идентификация ID-картаси) билан келиши шарт.
2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
8. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод ихтиёрий равишда танлаб олган 3 та саволдан иборат билетдаги саволларга жавоб беради.
Билетдаги:
биринчи савол — ҳуқуқшунослик фани;
иккинчи савол — Ўзбекистон тарихи фани;
учинчи савол — тарбия фанларидан иборат бўлади.
9. Номзодларга ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бериладиган саволлар мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
10. Номзод билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўриши учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод хоҳласа тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат берилади.
11. Номзодларга тайёргарлик кўришлари учун Қабул комиссияси хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафар номзод киритилиб, тайёргарлик кўриш жараёни комиссия котиби томонидан назорат қилинади.
3-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини аниқлаш
12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси унга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.
13. Номзоднинг саволларга берган жавоблари қуйидаги 4 та мезонлар бўйича баҳоланади:
саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши;
саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши;
саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаши;
саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга ҳавола қилиши.
14. Ҳар бир мезон 5 та баҳолаш даражасига эга:
максимал;
яхши;
ўрта;
паст;
қониқарсиз.
Т/р Баҳолаш мезонлари Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда) Максимал Яхши Ўрта Паст Қониқарсиз 1. Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш 100 75 50 25 0 2. Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш 100 75 50 25 0 3. Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш 100 75 50 25 0 4. Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш 100 75 50 25 0
Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби тўртта мезон бўйича бешта баҳолаш даражасига кўра фоиз ҳисобида баҳоланади ва арифметик ҳисоблаш орқали савол учун ўртача балл қўйилади.
15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси 100 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
биринчи савол учун — максимал 40 балл;
иккинчи савол учун — максимал 30 балл;
учинчи савол учун — максимал 30 балл.
16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:
A=(B÷100)× C
A — савол бўйича тўпланган балл;
B — савол бўйича максимал балл;
C — савол бўйича тўпланган фоиз.
17. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.
4-боб. Якуний қоидалар
18. Якка тартибдаги суҳбатга белгиланган сана ва вақтда келмаган номзодларга бошқа сана ва вақтда якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
19. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади.
20. Мазкур қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикасига ИЛОВА
Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ҚАЙДНОМА Сана: ___________ Тошкент шаҳри Гуруҳ рақами: ____ Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Саволларга қўйилган баллар Тўплаган балл 1-савол 2-савол 3-савол 1. 2. 3. 4. ... Қабул комиссия раиси (ўринбосари) ___________ ___________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) Қабул комиссияси масъул котиби ___________ ___________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) Қабул комиссияси аъзолари ___________ ___________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.) ___________ ___________________ (имзо) (унвони ва Ф.И.О.)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________________________ ______________________________ ______________________________ (Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси) 20___ йил «___» _______________ Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси йиғилишининг БАЁННОМАСИ ____-сон 20__ йил «___» __________ ______ Тошкент шаҳри Раислик қилувчи: ____________________________________________________________ (қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.) Қатнашганлар: ____________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) ____________________________________________________________ (қабул комиссияси аъзолари) КУН ТАРТИБИ: (номзодларни ___________________________________________________________________________________га ўқишга юбориш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида) Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 60-бандига асосан, қарор қилади: Т.р. Номзоднинг Ф.И.О. Махсус касбий танловда тўплаган бали Якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган бали Умумий Балл Ўқишга юборилиши ёки юборилмаслиги ҳақида ёзув 1. 2. 3. 4. ... Қабул комиссияси масъул котиби: _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.) Қабул комиссияси аъзолари: _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.) _________________________________________________________ (унвони, Ф.И.О.)
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 январь,
13-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
NIZOM
METODIKASI
METODIKASI
METODIKASI
METODIKASI
METODIKASI
METODIKASI
METODIKASI
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son “Ichki ishlar organlari kadrlari bilan ishlash va ularning xizmatini tashkil etish tartibini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
3. Mazkur buyruq ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Mirzayev zimmasiga yuklatilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining 2018-yil 14-yanvardagi 13-son buyrugʻiga ILOVA
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Taʼlim tashkilotlariga nomzodlarni oʻqishga yuborish xorijiy davlatlar huquqni muhofaza qiluvchi organlari tomonidan ajratilgan qabul oʻrinlariga muvofiq amalga oshiriladi.
2. Zarur hollarda xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun oʻtkaziladigan tanlov xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan xarajatlar smetasi doirasida amalga oshiriladi.
3. Taʼlim tashkilotlariga yoshi oʻn sakkizdan kichik va yigirma beshdan katta boʻlmagan, shu jumladan yigirma besh yoshdagi ham, umumiy oʻrta , oʻrta-maxsus , boshlangʻich professional , oʻrta professional yoki oʻrta maxsus professional maʼlumotga ega, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari, harbiy akademik litseylar bitiruvchilari, shuningdek ichki ishlar organlarining xodimlari va harbiy xizmatchilari hamda profilaktika (katta) inspektorlarining jamoat tartibini saqlash boʻyicha yordamchisi lavozimida kamida olti oy ish stajiga ega boʻlgan shaxslar tanlov asosida oʻqishga yuboriladi.
4. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish uchun nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi zarur.
5. Taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov teng huquqlilik, adolatlilik, oshkoralik va oʻqishga qabul qilishning yagona qoidalari asosida quyidagi bosqichlarda tashkil etiladi:
dastlabki tanlov;
maxsus kasbiy tanlov;
yakka tartibdagi yakuniy suhbat.
Bir bosqichdan muvaffaqiyatli oʻta olmagan nomzodlar keyingi bosqichga qoʻyilmaydi.
6. Nomzodlar sinovlarni taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan tilda topshiradilar.
7. Ishchi guruhlar tomonidan xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish istagida murojaat qilgan nomzod (uning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻqishga qabul qilingandan soʻng tuziladigan shartnoma shartlari hamda uning bajarilmasligi natijasida kelib chiqadigan moddiy javobgarlik haqida mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda yozma ravishda ogohlantiriladi.
Taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun oʻtkazilgan tanlovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzod bilan oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashlari haqida belgilangan tartibda shartnoma tuziladi.
Shartnoma tuzishni rad etgan fuqarolar taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborilmaydi.
2-bob. Taʼlim tashkilotlariga nomzodlarni tanlash va oʻqishga yuborishni tashkil etish
8. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish boʻyicha targʻibot va dastlabki tanlov bosqichi tadbirlarini tashkil etish hamda amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tegishli tarkibiy tuzilmalari va hududiy boʻlinmalarida (bundan buyon matnda Vazirlikning tegishli boʻlinmalari deb yuritiladi) ishchi guruhlar tuziladi.
Ishchi guruhlar Vazirlikning tegishli boʻlinmalari boshliqlarining buyrugʻi bilan uning oʻrinbosari (kadrlar boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi) rahbarligida tuziladi. Bunda Vazirlikning tegishli boʻlinmalari Kadrlar boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻining oʻrinbosari va psixologlari, Oʻz xavfsizligi boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi hamda Harbiy-tibbiy komissiya raisi ishchi guruh tarkibiga kiritilishi lozim.
9. Ishchi guruhlarni tuzish boʻyicha buyruqlarda ularning vazifalari aniq koʻrsatilishi shart.
10. Ishchi guruhlar oʻz faoliyatini qabul yilidan oldingi yilning sentabr oyi birinchi ish kunidan qabul yilining sentabr oyi birinchi ish kuniga qadar amalga oshiradi.
11. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborishni sifatli tashkil etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan nomzodlarni tanlash va oʻqishga yuborish boʻyicha qabul komissiyasi (bundan buyon matnda Qabul komissiyasi deb yuritiladi) tashkil etiladi. Qabul komissiyasiga Vazir oʻrinbosari – Kadrlar bosh boshqarmasi boshligʻi rahbarlik qiladi.
12. Qabul komissiyasi tarkibiga Vazirlikning Kadrlar bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari va psixologlari, Oʻz xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi hamda Harbiy-tibbiy komissiyasi raisi kiritiladi.
13. Qabul komissiyasi oʻz faoliyatini qabul yilining 1-fevralidan 31-avgustiga qadar olib boradi.
14. Quyidagilar Qabul komissiyasining vazifalari hisoblanadi:
nomzodlarning hujjatlarini oʻrganish;
yozma ish (diktant) oʻtkazish;
psixofiziologik oʻrganish;
umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;
chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash;
yakka tartibda yakuniy suhbat oʻtkazish;
yakuniy qaror qabul qilish.
15. Qabul komissiyasi raisi:
qabul komissiyasining ishini tashkillashtiradi;
qabul komissiyasi aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
qabul komissiyasi zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun oʻz vakolati doirasida buyruq qabul qiladi.
16. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish uchun arizalar (bildirgilar) qabul yilidan oldingi yilning 15-noyabridan qabul yilining 15-fevraliga qadar qabul qilinadi.
17. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish istagini bildirgan fuqarolar oʻzlarining yashash joyidagi ichki ishlar organiga mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan, ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilari oʻz xizmat joyi va harbiy qismlarga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi bildirgi bilan murojaat qiladi.
18. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
nomzod tomonidan qoʻlda va kompyuterda yozilgan tarjimai hol;
anketa (soʻrovnoma);
oʻqish yoki ish joyidan tavsifnoma (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa);
ariza beruvchining maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi hamda ularning baholari koʻrsatilgan ilovasi nusxasi;
harbiy xizmatga chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi ;
yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan belgilangan namunadagi sogʻligʻining holati haqida maʼlumotnoma;
mehnat daftarchasi nusxasi yoki mehnat stajini tasdiqlovchi “Elektron mehnat daftarchasi” tizimidan koʻchirma (agar mavjud boʻlsa);
taʼlim tashkilotiga oʻqishga kirishga nomzodning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) rozilik xati.
Arizani qabul qilgan ichki ishlar organi xodimi ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlarning aslini tekshirib oladi. Ishchi guruh tomonidan xizmat oʻtash xususiyatidan kelib chiqib, shuningdek ayrim hujjatlarga aniqlik kiritish maqsadida tegishli muassasadan qoʻshimcha hujjat yoxud maʼlumotlar talab qilib olinishi mumkin. Nomzodlar tomonidan ariza, tarjimai hol va anketa (soʻrovnoma) taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan tilda yoziladi.
19. Ichki ishlar organlari xodimlarining bildirgisiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
qoʻlda va kompyuterda yozilgan tarjimai hol;
anketa (soʻrovnoma).
Xodimlar tomonidan bildirgi, tarjimai hol va anketa (soʻrovnoma) taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan tilda yoziladi.
20. Taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun oʻtkaziladigan tanlov boʻyicha targʻibot ishlarini amalga oshirilishi uchun ichki ishlar organlari masʼuldir. Bunda Vazirlikning tegishli boʻlinmalari boshligʻi vazifalar, ularni bajarish muddatlari va masʼul ijrochilarini koʻrsatgan holda qabul yili uchun chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlashi hamda uning ijrosini nazorat qilib borishi shart.
3-bob. Dastlabki va maxsus kasbiy tanlovlarni oʻtkazish
21. Dastlabki tanlov tadbirlari Vazirlikning tegishli boʻlinmalari ishchi guruhlari tomonidan qabul yilidan oldingi yilning 15-noyabridan qabul yilining 1-aprel kuniga qadar oʻtkaziladi.
22. Dastlabki tanlovning asosiy maqsadi taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlarni tavsiflovchi maʼlumotlarning ular kelgusida ichki ishlar organlarida xizmat qilishi uchun mosligini va nomzodlarning sogʻligʻi holatini aniqlashdan iborat.
23. Quyidagilar dastlabki tanlovning asosiy vazifalari hisoblanadi:
yakka tartibda suhbatlashish;
nomzodga tegishli hujjatlarni va uni tavsiflovchi maʼlumotlarni toʻplash;
nomzod toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlarni aniqlash (oilaviy ahvoli, ota-onalari va yaqin qarindoshlarining ichki ishlar organlaridagi xizmatga munosabati va shu kabilar);
individual-psixologik oʻrganish;
nomzodning sogʻligʻi jihatidan oʻqishga yaroqliligini aniqlash.
Nomzodlar bilan yakka tartibda suhbatlashish taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan tilda oʻtkaziladi. Yakka tartibdagi suhbatni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
24. Dastlabki tanlov bosqichida ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.
25. Dastlabki tanlov:
Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari va harbiy akademik litseylar bitiruvchilari hamda fuqarolar uchun – ularning yashash joyidagi tegishli ichki ishlar organlarida;
ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilari uchun — ularning xizmat joyi va harbiy qismlarda (muassasalarda) oʻtkaziladi.
26. Nomzodlarning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish ishlari dastlabki tanlash tadbirlari yakunlangunga qadar amalga oshiriladi.
27. Yakka tartibdagi suhbat fuqarolar bilan — ichki ishlar organlari boshliqlari tomonidan, harbiy xizmatchilar va ichki ishlar organlari xodimlari bilan — harbiy qismlar (muassasalar), boʻlinmalarning komandirlari, tegishli ichki ishlar organlari boshliqlari tomonidan oʻtkaziladi. Bunda yakka tartibdagi suhbat nomzod ariza (bildirgi) bilan murojaat qilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻtkaziladi. Yakka tartibdagi suhbat natijasi boʻyicha mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda yakka tartibdagi suhbat varaqasi toʻldiriladi.
28. Individual-psixologik oʻrganish nomzodlar bilan yakka tartibdagi suhbat oʻtkazilgan kundan boshlab 10 kun ichida ishchi guruhi tarkibiga kiritilgan psixologlar tomonidan ularni psixologik test sinovidan oʻtkazish yoʻli bilan mazkur Nizomning 5-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
29. Psixologik test sinovi natijalari boʻyicha taʼlim tashkilotiga kirish uchun tavsiya etish yoki tavsiya etilmaslik toʻgʻrisidagi xulosalardan biri qabul qilinadi.
30. Psixologik test sinovlarini bir marotaba qayta topshirishga ruxsat beriladi.
31. Psixologik test sinovi natijalari boʻyicha taʼlim tashkilotiga kirish uchun tavsiya etilgan nomzodlarga ular tomonidan taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlarni toʻliq topshirganlaridan soʻng, tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma beriladi.
32. Nomzodlar tibbiy koʻrikdan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadigan, tibbiyot mutaxassislaridan maxsus shakllantiriladigan harbiy-tibbiy komissiya tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 764-son “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida tibbiy tekshiruvni tashkil etish va harbiy-tibbiy ekspertizani oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq oʻtkaziladi.
Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari asosida nomzodning sogʻligʻiga koʻra taʼlim tashkilotlarida oʻqishga yaroqliligi darajasi toʻgʻrisida harbiy-tibbiy komissiya tomonidan xulosa chiqariladi.
Sogʻligʻining holatiga koʻra taʼlim tashkilotlarida oʻqishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi.
33. Dastlabki tanlash tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan hamda shaxsiy hujjatlari yigʻmajildi toʻliq rasmiylashtirilgan nomzodlarni maxsus kasbiy tanlovda ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shaklda xulosa qabul qilinadi. Mazkur xulosa nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildiga tikiladi.
34. Dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari Vazirlikning tegishli boʻlinmalari tomonidan qabul yilining 20-mayiga qadar Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasiga yuboriladi.
35. Maxsus kasbiy tanlovning asosiy maqsadi nomzodlarning ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtashi uchun ularning sogʻligʻi va psixofiziologik xususiyatlarining mos kelishini hamda nomzodlarning jismonan sogʻlomligi va intellektual salohiyatini aniqlashdan iborat.
36. Quyidagilar maxsus kasbiy tanlovning asosiy vazifalari hisoblanadi:
taqdim etilgan hujjatlar va nomzodni tavsiflovchi materiallarni oʻrganish;
nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlarini, sogʻligʻini oʻrganish;
nomzodning umumjismoniy tayyorgarligi, chet tillari boʻyicha oʻquv dasturlarini oʻzlashtirganlik va bilim darajasini har tomonlama va xolisona baholash;
nomzodlarni yakka tartibdagi yakuniy suhbatga qoʻyish toʻgʻrisida uzil-kesil qaror qabul qilish (maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha).
37. Maxsus kasbiy tanlov Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasida oʻtkaziladi va quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
hujjatlarni oʻrganish;
yozma ish (diktant);
psixofiziologik oʻrganish;
umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;
chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash;
tibbiy koʻrikdan oʻtkazish.
38. Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasida tuzilgan ishchi guruh tomonidan har yili 20-mayga qadar maxsus kasbiy tanlov tadbirlarini oʻtkazish muddatlari belgilangan reja-jadval ishlab chiqiladi va tegishli ichki ishlar organlariga yuboriladi.
39. Ishchi guruhlar nomzodlarga reja-jadvalga muvofiq maxsus kasbiy tanlov tadbirlarini oʻtkazish joyi va muddatlari haqida maʼlum qiladi hamda ularning hujjatlarini Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasiga belgilangan muddatlarda toʻliq yetkazilishini taʼminlaydi.
40. Hujjatlarni oʻrganish nomzod toʻgʻrisida taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirish orqali amalga oshiriladi.
41. Yozma ish nomzodga taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan tilda diktant yozdirish orqali Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasi masʼul xodimlari tomonidan mazkur Nizomning 7-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi. Yozma ish oʻtkazish boʻyicha Vazirlik hamda respublika oliy va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari kelishuv asosida jalb qilinishi mumkin.
Yozma ish (diktant) natijalari qoniqarsiz baholangan nomzodlar maxsus kasbiy tanlovning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi.
42. Psixofiziologik oʻrganish mazkur Nizomning 8-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasi psixologlari tomonidan oʻtkaziladi. Psixofiziologik oʻrganish boʻyicha Vazirlik sohaviy xizmatlarida faoliyat yuritayotgan psixolog xodimlar jalb qilinishi mumkin.
43. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasini baholash Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasi masʼul xodimlari tomonidan mazkur Nizomning 9-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
44. Nomzodlarning chet (ingliz, nemis, fransuz) tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasi masʼul xodimlari tomonidan mazkur Nizomning 10-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
45. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida boshqa chet tili (ispan, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur va boshqa tillar) boʻyicha oʻqigan taqdirda nomzod chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha sinovlar oʻrniga mazkur nizomning 11-ilovasida nazarda tutilgan metodikaga muvofiq yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshiradi.
Chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash va yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonlarga Vazirlik hamda respublika oliy va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari kelishuv asosida jalb qilinishi mumkin.
46. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-avgustdagi 610-son “Taʼlim muassasalarida chet tillarini oʻqitishning sifatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori asosida chet tillarini bilish darajasi haqida davlat namunasidagi V1 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatiga ega boʻlgan nomzodlarga chet tili fanidan belgilangan maksimal ball beriladi va ular chet tili fanidan oʻtkaziladigan sinovdan ozod etiladi.
47. Nomzodlarga maxsus kasbiy tanlovning yozma ish, psixofiziologik oʻrganish, umumjismoniy tayyorgarligini va chet tillarini oʻzlashtirganlik darajalarini baholash tadbirlari boʻyicha sinovlarni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
48. Psixofiziologik oʻrganish, umumjismoniy tayyorgarlik va chet tillarini oʻzlashtirganlik darajalarini baholash boʻyicha toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 50 foizidan koʻp ball toʻplagan nomzodlar qabul komissiyasining qaroriga koʻra tibbiy koʻrikka qoʻyiladi. Qabul komissiyasining qarori mazkur Nizomning 12-ilovasiga muvofiq shaklda bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
49. Maxsus kasbiy tanlov tadbirlari natijalariga koʻra tibbiy koʻrikka qoʻyilgan nomzodlar soni kamida bir qabul oʻrniga ikkita nomzodni tashkil etmagan hollarda tibbiy koʻrikka qoʻyilmagan, biroq maxsus kasbiy tanlov tadbirlaridan eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar istisno tariqasida tibbiy koʻrikka qoʻyiladi.
50. Nomzodlar tibbiy koʻrikdan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadigan, tibbiyot mutaxassislaridan maxsus shakllantiriladigan harbiy-tibbiy komissiya tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 764-son “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida tibbiy tekshiruvni tashkil etish va harbiy-tibbiy ekspertizani oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq oʻtkaziladi.
Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari asosida nomzodning sogʻligʻiga koʻra taʼlim tashkilotlarida oʻqishga yaroqlilik darajasi toʻgʻrisida harbiy-tibbiy komissiya tomonidan xulosa chiqariladi. Sogʻligʻining holatiga koʻra taʼlim tashkilotlarida oʻqishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar yakka tartibdagi yakuniy suhbatga qoʻyilmaydi.
4-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish
51. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatning asosiy maqsadi huquqshunoslik, Oʻzbekiston tarixi va tarbiya fanlari boʻyicha nomzodlarning bilimlarini har tomonlama va xolisona baholashdan iborat.
52. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat Qabul komissiyasi tomonidan kollegiallik prinsipi asosida har bir fan boʻyicha kamida bir nafardan malakali mutaxassis jalb etilgan holda oʻtkaziladi.
Nomzodlarga beriladigan savollar umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional taʼlim fanlarining oʻquv dasturlariga muvofiq ishlab chiqiladi.
53. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatda nomzodni baholashda uning savol mazmun va mohiyatini ochib berishi, javobni mantiqiy ketma-ketlikda izchil ifodalashi, mustaqil va ijodiy fikrlashi hamda uni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ-huquqiy hujjatlarga murojaat qilishi inobatga olinadi.
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat mazkur Nizomning 13-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
54. Qabul komissiyasi tomonidan maxsus kasbiy tanlov natijalari va yakka tartibdagi yakuniy suhbat boʻyicha nomzodni taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish yoki yubormaslik toʻgʻrisida uzil-kesil qaror qabul qilinadi.
55. Nomzodlarga yakka tartibdagi yakuniy suhbatni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
56. Nomzodlar tanlovlar paytida sinovlar oʻtkaziladigan joy hududiga uyali telefonlar va boshqa aloqa vositalarini olib kirishi va foydalanishi qatʼiy man etiladi.
Nomzod tomonidan sinovlarga kalkulyatorlar, lugʻat, jadvallar, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirilishi, sinovlar paytida bir-biriga yordam berishi, birovning oʻrniga kirishi, sinov oʻtkazish tartibini buzish deb hisoblanadi, bu haqda tegishli dalolatnoma tuziladi. Bunda Qabul komissiyasi raisi nomzodni tanlovning istalgan bosqichida chetlatish huquqiga ega.
57. Maxsus kasbiy tanlov boshlanishidan oldin psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant), umumjismoniy tayyorgarlik, chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari yuzasidan nomzodlarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyrugʻiga asosan Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
58. Apellyatsiya komissiyasiga ariza va shikoyatlar psixofiziologik oʻrganish, yozma ish (diktant), umumjismoniy tayyorgarlik, chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida taqdim etilishi mumkin. Apellyatsiya komissiyasi taqdim etilgan ariza va shikoyatlarni ular tushgan kundan boshlab besh ish kunidan oshmagan muddatda murojaat qilgan nomzod ishtirokida koʻrib chiqadi.
5-bob. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish
59. Nomzodlar maxsus kasbiy tanlov va yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari asosida taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuboriladi.
60. Qabul komissiyasi har yili 15-iyunga qadar nomzodlarni oʻqishga yuborish masalasini koʻrib chiqadi va mazkur Nizomning 14-ilovasiga muvofiq shakldagi bayonnomani rasmiylashtiradi.
61. Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma nomzodlarni Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari xizmatiga qabul qilish va ularni taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish toʻgʻrisidagi Ichki ishlar vazirining buyruqlarini rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
62. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborilayotgan ichki ishlar organlari xodimlari va harbiy xizmatchilariga oʻz xizmat oʻtash joylariga taqdim etish uchun ularni taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma beriladi.
63. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborilayotgan nomzodlar bilan oʻqish joyiga yuborilgunga qadar alohida tasdiqlangan dasturga asosan oʻquv mashgʻulotlari oʻtkaziladi.
64. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish uchun oʻtkazilgan tanlovlardan oʻta olmagan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari qabul komissiyasining qarori eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida tegishli ichki ishlar organlariga qaytarib yuboriladi.
65. Nomzodni oʻqishga yuborish uchun asos boʻlgan hujjatlar Vazirlik Kadrlar bosh boshqarmasida saqlanadi.
66. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish uchun oʻtkazilgan tanlovlardan oʻta olmagan nomzodlar oʻz xohishiga koʻra Vazirlik oliy taʼlim tashkilotlarida oʻtkaziladigan tanlovlarda ishtirok etishlari mumkin. Bunda nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari Vazirlikning tegishli oliy taʼlim tashkilotlariga yuboriladi.
67. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuborish uchun oʻtkazilgan tanlovlardan oʻtgan nomzodlar oʻqish joylariga yuborilgunga qadar xizmat yoki oʻquv intizomini buzgan yoxud oʻz xohishiga binoan nomzodlar safidan chetlashtirilgan taqdirda, Qabul komissiyasi uning oʻrniga toʻplangan ballar miqdoriga koʻra oʻtish balidan keyingi oʻrinda turgan nomzodni oʻqishga yuborish huquqiga ega.
6-bob. Yakuniy qoidalar
68. Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga yuboriladigan fuqarolar Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari xodimining qasamyodini qabul qiladilar.
69. Taʼlim tashkilotlarida oʻqish davri xodimning umumiy xizmat oʻtash muddatiga kiritiladi va ichki ishlar organlari xodimlariga belgilangan imtiyozlardan foydalanadilar.
70. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Men, ____________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ga oʻqishga kirishga nomzod _________________________________________________________, oʻqishga qabul qilinsam va oʻqishni tamomlagandan soʻng men bilan tuziladigan shartnoma talablarini bajarmaganligim sababli, zaxiraga boʻshatilsam, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsam yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsam, moddiy javobgarligim toʻgʻrisida ogohlantirildim. ____________________________ (imzo) ______________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” ______________________ Biz, _____________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________ga oʻqishga kirishga nomzodning ota-onasi, farzandimiz __________________________________________________ oʻqishga qabul qilinsa va oʻqishni tamomlagandan soʻng u bilan tuziladigan shartnoma talablarini bajarmaganligi sababli, zaxiraga boʻshatilsa, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsa yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsa, moddiy masʼulligimiz toʻgʻrisida ogohlantirildik. ____________________________ (imzo) ______________________________________ (F.I.O.) ____________________________ (imzo) ______________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” _____________ ________
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
____________________________________ga (ichki ishlar organi boshligʻining F.I.O.) ____________________________________da (nomzodning yashash joyi) yashovchi _____________________________dan (nomzodning F.I.O.) ARIZA Menga ___________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkiloti nomi) ______________________________________________________________________________ga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Ichki ishlar organlarida xizmatni oʻtash tartibi va moddiy taʼminoti bilan tanishtirildim. Chet tili boʻyicha sinovlarni (imtihonni) _______________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan yerda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat, harbiy va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oilamda oʻzgarishlar boʻlganda hamda yaqin qarindoshlarimdan birortasi jinoiy javobgarlikka tortilgan taqdirda, belgilangan muddatda boshliqlarimga va kadrlar boshqarmasi (boʻlimi)ga yozma ravishda xabar beraman. ________________________ (imzo) ______________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” _________________
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
____________________________________ga (ichki ishlar organi boshligʻining unvoni va F.I.O.) BILDIRGI Menga ___________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkiloti nomi) _______________________________________________________________________________________________ga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Chet tili boʻyicha sinovlarni (imtihonni) ______________________________________________ tilida topshiraman. ________________________ (imzo) ______________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “____” _________________ _
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Yakka tartibdagi suhbat VARAQASI Nomzodning F.I.O.: ________________________________________________________________________________ Nomzodning oilaviy ahvoli: _________________________________________________________________________ Nomzodning ota-onasi, yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati: __________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Ichki ishlar organlarida xizmatni tanlashining sabablari va asoslari: ______________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. Nomzodning taʼlim tashkilotidagi oʻzlashtirish darajasi: ________________________________________________ Nomzodning xorijiy tilni egallaganlik darajasi: _______________________________________________________ Nomzod haqidagi qoʻshimcha maʼlumotlar: _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ taʼlim muassasalariga oʻqishga yuborish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida batafsil tushuntirildi. ______________________________________(yakka tartibdagi suhbat oʻtkazgan shaxsning unvoni, lavozimi va F.I.O.) _____________ (imzo) 20___ yil “____” _____________ ________
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Individual-psixologik oʻrganish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Individual-psixologik oʻrganish nomzodlarni mazkur Metodikada belgilangan tartibda psixologik test sinovidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
2. Dastlab nomzodlarga individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi ishchi guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi hamda tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
3. Psixologik testlar, ularning javoblari, javoblar blanklari har yili tegishli qabul yili uchun Qabul komissiyasi tomonidan ishlab chiqiladi hamda psixologik test sinovlari boshlangunga qadar ishchi guruh raisiga yuboriladi.
4. Psixologik testlar, ularning javoblari, javoblar blanklari ishchi guruh tarkibidagi psixolog xodimning seyfida saqlanadi va u testlarning oshkor boʻlib ketmasligi uchun masʼul hisoblanadi.
2-bob. Individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish
5. Individual-psixologik oʻrganish yakka tartibda yoki guruh boʻlib oʻtkazilishi mumkin.
6. Individual-psixologik oʻrganish guruh boʻlib oʻtkazilganda, xonada nomzodlar 20 nafardan ortiq boʻlmasligi zarur.
7. Individual-psixologik oʻrganish davomida nomzodlarga oltita vazifa boʻyicha bir yuz yigirmata psixologik test beriladi.
8. Psixologik testlar nomzodlarning quyidagi individual-psixologik xususiyatlarini aniqlashga yoʻnaltiriladi:
aql zakovati, umumiy intellektual salohiyati va xotirasi;
mantiqiy fikrlashi, ziyrakligi, tafakkur shakllarining rivojlanganlik darajasi, fikrlash tezligi va tahlil qilish qobiliyatlari;
shaxsiga xos individual xususiyatlari, kirishimliligi, psixik turgʻunligi, samimiyligi;
kasbni tanlashining maqsadi va maqsadining barqarorligi.
9. Birinchi, ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi vazifalar — oʻntadan savol (jami qirqta), beshinchi vazifaning toʻrtta shkalasi — oʻn toʻrttadan savol (jami ellik oltita), oltinchi vazifa — oʻn toʻrtta savoldan iborat boʻladi. Bunda har bir toʻgʻri javobga bir balldan qoʻyiladi.
10. Psixologik test boshlangunga qadar nomzodning sogʻligʻi surishtiriladi. Oʻzini yomon his qilayotganidan shikoyat qilgan nomzodlar oʻrganishga qoʻyilmaydi. Bunday holatda dalolatnoma tuziladi va unga keyingi individual-psixologik oʻrganishdan oʻtish uchun qayta ruxsat beriladi.
11. Javoblar varaqasining toʻgʻri toʻldirilishi uchun nomzod shaxsan javobgar. Javoblar varaqasidagi tegishli katakchalarni notoʻgʻri belgilagan nomzodning eʼtirozlari koʻrib chiqilmaydi.
12. Psixologik test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga mikrokalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari olib kirish va ulardan foydalanish taqiqlanadi.
13. Psixologik test oʻtkazish vaqtida oʻrganish oʻtkazayotgan shaxslar nomzodlarni uzluksiz ravishda kuzatib turadi.
14. Barcha topshiriqlar bajarib boʻlingandan soʻng, nomzodlar javoblar blankalarini oʻrganish oʻtkazayotgan mutaxassislardan biriga topshiradi. Oʻrganish oʻtkazgan mutaxassislar javoblar blanklarini qabul qilishda ularning toʻgʻri toʻldirilganligiga eʼtibor berishi zarur.
15. Vazifalarning barchasini (beshinchi vazifadagi barcha shkalani) muvaffaqiyatli topshirgan nomzod taʼlim tashkilotiga kirish uchun tavsiya etiladi hamda unga dastlabki tanlashning keyingi tadbirlarida ishtirok etish uchun ruxsat beriladi.
16. Individual-psixologik oʻrganish natijalari boʻyicha taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan nomzodlarga boshqa kuni oʻtkaziladigan individual-psixologik oʻrganish tadbirida psixologik testlarni yana bir marta qayta topshirishga ruxsat beriladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
17. Individual-psixologik oʻrganish sinovlarini topshirgan har bir nomzod uchun mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
18. Qaydnoma ishchi guruh raisi va ishchi guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan imzolanadi. Qaydnoma nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildiga tikib qoʻyiladi.
Individual-psixologik oʻrganish metodikasiga ILOVA
Nomzodning individual-psixologik oʻrganish natijalari boʻyicha QAYDNOMASI Nomzod __________________________________________________________________________________________. (F.I.O.) Topshirish joyi: __________________________________________________________________________________. Topshirish sanasi: 20__ yil ___ ________________. Natijalar: 1-vazifa 2-vazifa 3-vazifa 4-vazifa 5-vazifa 6-vazifa Xulosa 1 2 3 4 0 — 4 0 — 4 0 — 4 0 — 5 0 — 3 0 — 5 0 — 6 0 — 4 0 — 4 Tavsiya etilmaydi 5 — 10 5 — 10 5 — 10 6— 10 4 — 14 6 — 14 7 — 14 5 — 14 5 — 14 Tavsiya etiladi Xulosa: __________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. Ishchi guruhi raisi: ____________ (imzo) ___________________________________ (unvoni va F.I.O.) Ishchi guruhi aʼzolari: ____________ (imzo) ___________________________________ (unvoni va F.I.O.) ____________ (imzo) ___________________________________ (unvoni va F.I.O.) ____________ (imzo) ___________________________________ (unvoni va F.I.O.) ____________ (imzo) ___________________________________ (unvoni va F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _______________________________ (ichki ishlar organi boshligʻining unvoni, F.I.O. va imzosi) 20___ yil “___” ______________ Nomzodni_______________________________________________________________________________________ga maxsus kasbiy tanlovda ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida XULOSA _______________________________________________________________________________________________ ni (nomzodning F.I.O., harbiy xizmatchilar va xodimlar uchun — maxsus yoki harbiy unvoni, lavozimi) _________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________ ga maxsus kasbiy tanlovda ishtirok etish uchun yuborish toʻgʻrisida. 1. Nomzodni dastlabki oʻrganish natijalari: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 2. Maxsus tekshirish natijalari: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 3. Harbiy-tibbiy komissiya xulosasi: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 4. Nomzodni oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ______________________________________ (F.I.O.) ___________________________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ______________________________________ (F.I.O.) ___________________________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ______________________________________ (F.I.O.) 20___ yil “___” ________________________
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Yozma ish (diktant) oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yozma ish diktant yozdirish yoʻli bilan nomzodning orfografik va punktuatsion savodxonligini baholash maqsadida oʻtkaziladi.
2. Diktantlarning mavzulari va matnlari Qabul komissiyasi tarkibidagi yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha masʼul xodimlar tomonidan 1-iyun kuniga qadar shakllantiriladi, Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va zarur miqdorda koʻpaytiriladi.
3. Diktantlarning mavzulari va matnlari muhrlangan holda Qabul komissiyasi masʼul kotibining seyfida saqlanadi u ularning oshkor qilinmasligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
4. Nomzodlarga dastlab mazkur Metodikada nazarda tutilgan yozma ish (diktant) oʻtkazish tartibi tushuntiriladi.
5. Nomzodlarga yozma ishni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
6. Diktantlar tekshirib chiqilib, baholangandan soʻng Qabul komissiyasi masʼul kotibiga topshiriladi.
7. Diktant oʻtkaziladigan auditoriyaga lugʻat, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
2-bob. Diktantga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
8. Diktant uchun umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional taʼlim fan dasturlari doirasida oʻtilgan mavzularga muvofiq keladigan va nomzodning olgan bilimlarini aniqlash imkoniyatini beradigan materiallar tanlanadi.
9. Diktant matnining hajmi 170 — 200 ta soʻzdan iborat boʻladi.
10. Diktant yozishdan oldin nomzodlarga diktant matni toʻliq oʻqib eshittiriladi.
Diktant yozish vaqtida har bir gap oʻqib eshittirilgandan soʻng, ushbu gapni yozishga kirishiladi. Ushbu gap yozib boʻlingandan soʻng, gap yana bir bor oʻqib eshittiriladi.
11. Nomzodlarning diktanti “5” ballik tizimda quyidagicha baholanadi:
mutlaqo xatosiz yozilgan yoki bitta orfografik yoxud bitta punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga – 5 ball qoʻyiladi;
ikkitagacha orfografik va ikkitagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 4 ball qoʻyiladi, xatolar nisbati oʻzgarganda, ularning umumiy miqdori toʻrttadan oshmasligi kerak;
toʻrttagacha orfografik va toʻrttagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan diktantga — 3 ball qoʻyiladi, xatolar nisbati oʻzgarganda, ularning umumiy miqdori sakkiztadan, biroq orfografik xatolar miqdori oltitadan oshmasligi kerak.
diktantdagi xatolar “3” ball uchun belgilangan mezonlardan ortiq boʻlsa, diktantga — 0 ball qoʻyiladi va “qoniqarsiz” deb baholanadi.
12. Kirish soʻzlarning yozilishida oltitagacha punktuatsion xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa bitta xato deb topiladi.
13. Quyidagilar xato deb hisoblanmaydi:
tasodifiy xatolar;
takroriy xatolar;
soʻz koʻchirishdagi xatolar;
ayrim atamalarning yozilishidagi xatolar.
14. Diktantdagi tuzatishlar miqdori 5 tadan ortiq boʻlsa, baho bir ballga pasaytiriladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
15. Tekshirilgan har bir diktantga Qabul komissiyasi tarkibidagi yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha masʼul xodimlar va yozma ishni tekshirgan aʼzosi tomonidan imzo qoʻyiladi.
16. Yozma ish natijalari boʻyicha ilovaga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma yozma ish (diktant)ni oʻtkazishga masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi va qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.
Yozma ish (diktant) oʻtkazish metodikasiga ILOVA
Yozma ish (diktant) natijalari boʻyicha QAYDNOMA Sana: 20__ yil ___ ____________ Guruh raqami: ___ T.r. Nomzodlarning F.I.O. Toʻplangan Ball Tekshiruvchining F.I.O. Daftar raqami 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Psixofiziologik oʻrganish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Psixofiziologik oʻrganish nomzodning psixofiziologik xislatlari va individual xususiyatlarini aniqlash maqsadida avtomatlashtirilgan psixofiziologik komplekslar (bundan buyon matnda maxsus kompleks deb yuritiladi) yordamida oʻtkaziladi.
2. Nomzodlarni psixofiziologik oʻrganish maxsus kompleks yordamida oʻtkazilishining asosiy tamoyili – nomzodning psixofiziologik xususiyati boʻyicha xulosa qilishda inson omilidan holi boʻlish va subyektivlikdan saqlanish hisoblanadi.
3. Nomzodlarga psixofiziologik oʻrganish oʻtkazishdan oldin mazkur Metodikada nazarda tutilgan psixofiziologik oʻrganish oʻtkazish tartibi, maxsus kompleksning texnik xususiyatlari va xavfsizlik nuqtai nazaridan oʻzini qanday tutishi lozimligi tushuntiriladi hamda tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
2-bob. Psixofiziologik oʻrganishni oʻtkazish va uning xulosasi
4. Psixofiziologik oʻrganish har bir nomzod uchun alohida oʻtkaziladi.
5. Psixofiziologik oʻrganish maxsus jihozlangan xonada oʻtkaziladi.
6. Ushbu xona:
yetarli darajada tabiiy va sunʼiy yoritilgan boʻlishi;
shovqindan himoyalangan boʻlishi;
nomzodga ajratilgan joy qulay boʻlishi lozim.
7. Psixofiziologik oʻrganish oʻtkaziladigan xonaga faqat bir nafar nomzod qoʻyiladi.
8. Mutaxassis nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjatini shaxsan tekshirib, uni joyiga oʻtqizadi.
9. Psixofiziologik oʻrganishda nomzodning qoʻllariga maxsus kompleksning elektrodlari ulanadi va mazkur elektrodlar orqali 10 daqiqagacha boʻlgan vaqt davomida kichik quvvatli elektr impulslar uzatiladi.
10. Psixofiziologik oʻrganish davomida nomzod bilan muloqotga kirishishga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. Psixofiziologik oʻrganish nomzodning hissiy (somatik), psixoemotsional holati yaxshi boʻlgandagina oʻtkazilishi lozim.
12. Psixofiziologik oʻrganish boshlanishidan oldin oʻzini yomon his qilayotgan yoki sogʻligʻidan shikoyat qilayotgan nomzodlar mazkur tadbirga qoʻyilmaydi. Bunday holatda dalolatnoma tuziladi va nomzodga keyingi guruhlar tarkibida psixofiziologik oʻrganishdan oʻtish uchun qayta ruxsat beriladi.
13. Psixofiziologik oʻrganish vaqtida uni oʻtkazayotgan shaxs nomzodni uzluksiz ravishda kuzatib turadi.
14. Nomzodning psixofiziologik oʻrganish natijasi maxsus kompleksning avtomatik ravishda chiqarib beradigan xulosa (baho)si hisoblanadi.
15. Nomzodlarning psixofiziologik oʻrganish natijalari boʻyicha yakuniy ball 30 ballik tizimda baholanib, yakuniy ball — D, quyidagi formula D=E*6, yaʼni apparat xulosasi boʻyicha olingan baho — E, 6 (olti)ga koʻpaytirib chiqariladi va yakuniy ball — D qaydnomaga qoʻyiladi.
3-bob. Yakuniy qoida
16. Psixofiziologik oʻrganish natijalari boʻyicha ilovaga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma psixofiziologik oʻrganish boʻyicha masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi va qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.
Psixofiziologik oʻrganish metodikasiga ILOVA
Psixofiziologik oʻrganish natijalarini baholash QAYDNOMASI Sana: 20__ yil ___ ____________ Guruh raqami: ___ T.r. Nomzodlarning F.I.O. Toʻplangan yakuniy ball 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
1-§. Umumiy qoidalar
1. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.
2. Nomzodlarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar hamda mashqlarni bajarish tartibi umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha kichik komissiya tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.
3. Nomzodlar umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga sport kiyimida kelishi lozim.
4. Nomzod yigitlar quyidagi mashqlarni bajaradi:
toʻsin(turnik)da tortilish;
100 metrga yugurish;
3000 metrga yugurish.
5. Nomzod qizlar quyidagi mashqlarni bajaradi:
kuch ishlatish mashqlari kompleksi;
100 metrga yugurish;
1000 metrga yugurish.
6. Mashqlar oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.
7. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra bajarmagan nomzodlar qoniqarsiz baholanadi.
8. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra bajarmagan, shuningdek mashqlarni bajarishda qoniqarsiz baholangan nomzodlarga umumjismoniy tayyorgarlik darajasi boʻyicha sinovlarni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
2-§. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
9. Turnik(toʻsin)da tortilish mashqini bajarishda:
bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etadi).
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
Nomzodlarning turnikda tortilish mashqi quyidagicha baholanadi:
13 marotaba va undan koʻp tortilganda — 10,0 ball;
11-12 marotaba tortilganda — 7,0 ball;
9-10 marotaba tortilganda — 5,0 ball;
1 — 8 marotaba tortilganda yoxud umuman tortila olmaganda — 0 ball bilan baholanadi.
10. 100 metrga yugurish mashqi:
yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;
stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.
11. Nomzodlarning 100 metrga yugurish mashqi quyidagicha baholanadi:
Erkaklar uchun:
14,2 soniya ichida bajarganda — 10,0 ball;
14,3 — 14,6 soniyada bajarganda — 7,0 ball;
14,7 — 15,4 soniyada bajarganda — 5,0 ball;
15,5 soniyada va undan koʻp vaqtda bajarganda — 0 ball bilan baholanadi.
Qizlar uchun:
17,0 soniya ichida bajarganda — 10,0 ball;
17,1 — 17,8 soniyada bajarganda — 7,0 ball;
17,9 — 18,4 soniyada bajarganda — 5,0 ball;
18,5 soniyada va undan koʻp vaqtda bajarganda — 0 ball bilan baholanadi.
12. 3000 (1000) metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.
13. Nomzodlarning 3000 metrga yugurish mashqi quyidagicha baholanadi:
12,50 daqiqa ichida bajarganda — 10,0 ball;
12,50 daqiqadan koʻp, biroq 13,10 daqiqagacha bajarganda — 7,0 ball;
13,10 daqiqadan koʻp, biroq 13,45 daqiqagacha bajarganda — 5,0 ball;
13,45 daqiqadan koʻp vaqtda bajarganda — 0 ball bilan baholanadi.
14. Nomzodlarning 1000 metrga yugurish mashqi quyidagicha baholanadi:
4,30 daqiqa ichida bajarganda — 10,0 ball;
4,30 daqiqadan koʻp, biroq 4,50 daqiqagacha bajarganda — 7,0 ball;
4,50 daqiqadan koʻp, biroq 5,20 daqiqagacha bajarganda — 5,0 ball;
5,20 daqiqadan koʻp vaqtda bajarganda — 0 ball bilan baholanadi.
15. Kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda bir daqiqada ikkita mashq uzluksiz bajariladi.
Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniya vaqt ajratiladi.
16. Birinchi mashqni bajarishda:
chalqancha yotiladi;
qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;
dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.
17. Birinchi mashq uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilingandan soʻng, darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishiladi.
18. Ikkinchi mashqni bajarishda:
tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;
qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);
qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.
19. Nomzodlarning kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarish mashqi quyidagicha baholanadi:
34 marotaba va undan koʻp bajarilganda — 10,0 ball;
32-33 marotaba bajarilganda — 7,0 ball;
28 — 31 marotaba bajarilganda — 5,0 ball;
1 — 27 marotaba bajarilganda yoxud umuman bajarilmaganda — 0 ball bilan baholanadi.
3-§. Yakuniy qoida
20. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi hamda qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash metodikasiga ILOVA
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash QAYDNOMASI (oʻgʻil bolalar uchun) Topshirish joyi: __________________________________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20__ yil ___ ____________ Guruh raqami: ___ T.r. Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va ballari Umumiy ball Toʻsin(turnik)da tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash QAYDNOMASI (qizlar uchun) Topshirish joyi: __________________________________________________________________________________ Topshirish sanasi: 20__ yil ___ ____________ Guruh raqami: ___ T.r. Nomzodlarning F.I.O. Mashqlarning nomi va ballari Umumiy ball Toʻsin(turnik)da tortilish 100 metrga yugurish 3000 metrga yugurish 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Nomzod umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida chet tili sifatida ingliz, nemis yoki fransuz tillarini oʻrgangan taqdirda chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasi kompyuter dasturiga kiritilgan test savollarini berish yoʻli bilan tekshiriladi.
2. Nomzodlarning chet (ingliz, nemis, fransuz) tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha sinov boshlanishidan oldin ularga mazkur Metodikada nazarda tutilgan baholash tartibi tushuntiriladi hamda tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.
3. Test savollari va ularning javoblari Qabul komissiyasi tarkibidagi chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha masʼul xodimlar tomonidan 1-iyun kuniga qadar ishlab chiqiladi, Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va tegishli kompyuterlar dasturiga kiritiladi.
4. Har bir savolga 4 tadan (“A”, “B”, “C”, “D”) javoblar varianti berilgan boʻlib, har bir test savoliga faqat bitta toʻgʻri javob belgilanishi lozim.
5. Test savollari va ularning javoblari oshkor qilinmasligi uchun Qabul komissiyasi masʼul kotibi javobgar hisoblanadi.
6. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida boshqa chet tili (ispan, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur va boshqa tillar) boʻyicha oʻqigan taqdirda nomzod chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha sinovlar oʻrniga mazkur nizomning 11-ilovasida nazarda tutilgan metodikaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshiradi.
7. Nomzod oʻqishga kirish uchun berilgan ariza (bildirgi)da qaysi chet tilidan imtihon topshirishini koʻrsatishi lozim.
2-bob. Chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash
8. Nomzodga test topshiriqlarini bajarish uchun oʻttizta savolga bir soat vaqt meʼyori belgilanadi. Nomzodga test sinovlarini qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
9. Test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyaga lugʻat, kitoblar, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
10. Test savollarini shakllantirishda chet tillariga ixtisoslashmagan umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional taʼlim fanlarining oʻquv dasturlariga muvofiq keladigan va nomzodning olgan bilimlarini aniqlash imkoniyatini beradigan materiallar tanlanadi.
11. Test sinovlari natijasi “30” ballik tizimda, har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball, har bir notoʻgʻri javob uchun 0 ball bilan baholanadi.
3-bob. Yakuniy qoida
12. Chet tillari (ingliz, nemis, fransuz)ni oʻzlashtirganlik darajasini baholash natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi. Qaydnoma sinovni qabul qilgan masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi hamda Qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.
Chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash metodikasiga ILOVA
Nomzodlarning chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash QAYDNOMASI Topshirish joyi _______________________ Topshirish sanasi _______________________ Guruh raqami: ___ T.r. Nomzodning F.I.O. Toʻgʻri javoblar soni Notoʻgʻri javoblar soni Toʻplangan ball 1. 2. 3. 4. ... _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonlarni qabul qilish uchun tegishli mutaxassislarni jalb etgan holda tashkil etiladi. Bunda fanlar boʻyicha tajribali va malakali oʻqituvchilar jalb etiladi.
2. Imtihonlar tasdiqlangan jadvalga qatʼiy rioya etilgan holda oʻtkaziladi hamda imtihon oʻtkazilishidan uch kun oldin nomzodlar bilan maslahatlar tashkil etiladi.
3. Imtihon chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlari uchun ajratilgan ballni hisobga olgan holda yagona koʻp balli tizim boʻyicha maksimal ball 30,0 ball bilan baholanadi.
4. Imtihonda tegishli chet tili boʻyicha nomzodning matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olishi, berilgan mavzuni bilishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi, jumlani grammatik tahlil qila olishi, nutqni grammatik va leksik jihatdan shakllantira olishi, talaffuz qila olishi, yoza olishi tekshiriladi va baholanadi.
5. Yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonlarga uzrli sabablarsiz kelmagan nomzodlarga imtihonlar qayta tashkil etilmaydi.
2-bob. Baholash mezonlari
6. Nomzodlarning imtihonda savollarga bergan javoblari mazkur bobda belgilangan mezonlar boʻyicha baholanadi.
7. Chet tili boʻyicha nomzodning matnni oʻqiy olishi, tarjima qila olishi, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olishi, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan savollarga javob bera olishi tekshiriladi va quyidagicha baholanadi:
a) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 30,0 ball qoʻyiladi:
matnni oʻqishda xato qilmasa — 8,5 ball;
matnni toʻliq (100 foiz) tarjima qilsa — 8,5 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini toʻliq gapirib bersa — 8,0 ball;
mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolga ham javob bersa — 5 ball;
b) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 25 ball qoʻyiladi:
matndagi ikkitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 7,5 ball;
matnning 90 foizini tarjima qilsa — 7,5 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bersa — 7 ball;
mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning bittasiga javob bersa — 3 ball;
v) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 20 ball qoʻyiladi:
matndagi beshtagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 7 ball;
matnning 80 foizini tarjima qilsa — 7 ball;
matnning (maqolaning) faqat umumiy mazmunini gapirib bersa — 6 ball;
mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;
g) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 12 ball qoʻyiladi:
matndagi yettitagacha soʻzni oʻqishda xato qilsa — 6 ball;
matnning 70 foizini tarjima qilsa — 6 ball;
matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, berilgan mavzuni bilmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;
d) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 5 ball qoʻyiladi:
matnning 60 foizini tarjima qilsa — 5 ball;
matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi;
e) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 4 ball qoʻyiladi:
matnning 50 foizini tarjima qilsa — 4 ball;
matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa — 0 ball qoʻyiladi.
j) agar nomzod quyidagicha javob bersa, 0 ball qoʻyiladi:
matnning 50 foizidan kamini tarjima qilsa — 0 ball;
matndagi sakkiztadan ortiq soʻzni oʻqishda xato qilsa yoki umuman oʻqiy olmasa, matnning (maqolaning) mazmunini gapirib bera olmasa, mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlar va ularning mazmuni yuzasidan berilgan ikkita savolning hech qaysisiga javob bermasa yoki uzrli sabablarsiz imtihonga kelmasa — 0 ball qoʻyiladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
8. Nomzodning javoblari qabul qilingandan soʻng, imtihonni qabul qiluvchi har bir mutaxassis nomzodga oʻzining bahosini qoʻyadi. Mutaxassislar tomonidan qoʻyilgan baholar muhokama qilinib, har bir nomzodga imtihon natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnomaga oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi.
9. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik bahosi aniqlanadi. Qaydnoma masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi hamda Qabul komissiyasi raisiga topshiriladi.
10. Qabul qilingan imtihon boʻyicha eʼtirozlar shu kunning oʻzida Apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihonni baholash mezonlariga ILOVA
Chet tilidan imtihon natijalari boʻyicha QAYDNOMA Nomzod __________________________________________________________________________________________.(F.I.O.) Topshirish joyi: __________________________________________________________________________________. Topshirish sanasi: 20__ yil ___ ____________. Imtihon topshirilgan til: ________________. Nomzodga qoʻyilgan ball ______. _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.) _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi va unvoni) ____________ (imzo) _______________________________ (F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______________________________ ______________________________ ______________________________ (Qabul komissiyasi raisining unvoni, F.I.O. va imzosi) 20___ yil “___” _______________ Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi yigʻilishining BAYONNOMASI ____-son 20__ yil “___” __________ ______ Toshkent shahri Raislik qiluvchi: ____________________________________________________________ (qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.O.) Qatnashganlar: ____________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) KUN TARTIBI: (nomzodlarni tibbiy koʻrikka qoʻyish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida) Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi nomzodlarning maxsus kasbiy tanlov natijalarini koʻrib chiqib hamda mazkur Nizomning 48-bandiga asosan, qaror qiladi: T.r. Nomzodning F.I.O. Maxsus kasbiy tanlov natijalari Umumiy ball Tibbiy koʻrikka qoʻyilganligi yoki qoʻyilmaganligi haqida yozuv Psixofiziologik oʻrganish Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash Chet tillarini oʻzlashtirganlik darajasini baholash 1. 2. 3. 4. ... Qabul komissiyasi masʼul kotibi: _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.) Qabul komissiyasi aʼzolari: _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.) _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat huquqshunoslik, Oʻzbekiston tarixi va tarbiya fanlari boʻyicha nomzodlarning bilimlarini har tomonlama va xolisona baholash maqsadida ogʻzaki savol-javob tarzida oʻtkaziladi.
2. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat kollegiallik prinsipi asosida Qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
3. Nomzodlarga beriladigan savollar Qabul komissiyasi aʼzolari, shuningdek huquqshunoslik, Oʻzbekiston tarixi va tarbiya fanlari boʻyicha malakali mutaxassislar tomonidan tuziladi va savollar boʻyicha bilet variantlari 1-iyun kuniga qadar tayyorlanadi hamda Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Biletlarda savollarning takrorlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
4. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat davomida nomzodni baholashda uning savol mazmuni va mohiyatini ochib berishi, javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalashi, mustaqil va ijodiy fikrlashi hamda savolni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ-huquqiy hujjatlarga havola qilishi inobatga olinadi.
5. Qabul komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan savollar roʻyxati va bilet variantlari komissiya masʼul kotibining seyfida saqlanadi. Masʼul kotib savollar roʻyxati va bilet variantlari oshkor qilinmasligi uchun javobgar hisoblanadi.
6. Nomzod yakka tartibdagi yakuniy suhbatga pasporti (identifikatsiya ID-kartasi) bilan kelishi shart.
2-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish
7. Nomzodlar yakka tartibdagi yakuniy suhbatdan oʻtish uchun auditoriyaga Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat boʻyicha ketma-ketlikda shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatgan holda kiritiladi.
8. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatda nomzod ixtiyoriy ravishda tanlab olgan 3 ta savoldan iborat biletdagi savollarga javob beradi.
Biletdagi:
birinchi savol — huquqshunoslik fani;
ikkinchi savol — Oʻzbekiston tarixi fani;
uchinchi savol — tarbiya fanlaridan iborat boʻladi.
9. Nomzodlarga huquqshunoslik, Oʻzbekiston tarixi va tarbiya fanlaridan beriladigan savollar mazmuni umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional taʼlim fanlarining oʻquv dasturlariga muvofiq ishlab chiqiladi.
10. Nomzod biletlardan birini tanlab olgach, savollarga tayyorgarlik koʻrishi uchun 20 daqiqa vaqt beriladi. Agar nomzod xohlasa tayyorgarlik koʻrmasdan javob berishiga ruxsat beriladi.
11. Nomzodlarga tayyorgarlik koʻrishlari uchun Qabul komissiyasi xonasiga tutash boʻlgan alohida auditoriya ajratiladi. Unga 5 nafar nomzod kiritilib, tayyorgarlik koʻrish jarayoni komissiya kotibi tomonidan nazorat qilinadi.
3-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalarini aniqlash
12. Nomzodning savollarga javobi eshitilgandan soʻng komissiyaning har bir aʼzosi unga oʻz bahosini qoʻyadi. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik balli aniqlanadi.
13. Nomzodning savollarga bergan javoblari quyidagi 4 ta mezonlar boʻyicha baholanadi:
savolning mazmun va mohiyatini ochib berishi;
savolga javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalashi;
savolni yoritishda mustaqil va ijodiy fikrlashi;
savolni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ hujjatlarga havola qilishi.
14. Har bir mezon 5 ta baholash darajasiga ega:
maksimal;
yaxshi;
oʻrta;
past;
qoniqarsiz.
T/r Baholash mezonlari Mezonlarni baholash darajasi (foizda) Maksimal Yaxshi Oʻrta Past Qoniqarsiz 1. Savolning mazmun va mohiyatini ochib berish 100 75 50 25 0 2. Savolga javobni mantiqan va ketma-ketlikda izchil ifodalash 100 75 50 25 0 3. Savolni yoritishda mustaqil va ijodiy fikrlash 100 75 50 25 0 4. Javobni yoritishda ishonchli dalillar yoki normativ hujjatlarga murojaat qilish 100 75 50 25 0
Nomzodning har bir savolga bergan javobi toʻrtta mezon boʻyicha beshta baholash darajasiga koʻra foiz hisobida baholanadi va arifmetik hisoblash orqali savol uchun oʻrtacha ball qoʻyiladi.
15. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijasi 100 ballik tizimda quyidagicha baholanadi:
birinchi savol uchun — maksimal 40 ball;
ikkinchi savol uchun — maksimal 30 ball;
uchinchi savol uchun — maksimal 30 ball.
16. Nomzodning har bir savol boʻyicha bergan javobi quyidagi formulaga muvofiq hisoblanadi:
A=(B÷100)× C
A — savol boʻyicha toʻplangan ball;
B — savol boʻyicha maksimal ball;
C — savol boʻyicha toʻplangan foiz.
17. Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan qoʻyilgan baholar muhokama qilinib, har bir nomzodga yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
18. Yakka tartibdagi suhbatga belgilangan sana va vaqtda kelmagan nomzodlarga boshqa sana va vaqtda yakka tartibdagi suhbatda ishtirok etish uchun ruxsat berilmaydi.
19. Har bir nomzodning yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari mazkur metodikaning ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma bilan rasmiylashtiriladi.
20. Mazkur qaydnoma qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolanadi va masʼul kotibga topshiriladi.
Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish metodikasiga ILOVA
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha QAYDNOMA Sana: ___________ Toshkent shahri Guruh raqami: ____ T/r Nomzodning F.I.O. Savollarga qoʻyilgan ballar Toʻplagan ball 1-savol 2-savol 3-savol 1. 2. 3. 4. ... Qabul komissiya raisi (oʻrinbosari) ___________ ___________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.) Qabul komissiyasi masʼul kotibi ___________ ___________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.) Qabul komissiyasi aʼzolari ___________ ___________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.) ___________ ___________________ (imzo) (unvoni va F.I.O.)
Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______________________________ ______________________________ ______________________________ (Qabul komissiyasi raisining unvoni, F.I.O. va imzosi) 20___ yil “___” _______________ Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi yigʻilishining BAYONNOMASI ____-son 20__ yil “___” __________ ______ Toshkent shahri Raislik qiluvchi: ____________________________________________________________ (qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.O.) Qatnashganlar: ____________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) ____________________________________________________________ (qabul komissiyasi aʼzolari) KUN TARTIBI: (nomzodlarni ___________________________________________________________________________________ga oʻqishga yuborish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida) Xorijiy davlatlar taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasi nomzodlarning maxsus kasbiy tanlov hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalarini koʻrib chiqib hamda mazkur Nizomning 60-bandiga asosan, qaror qiladi: T.r. Nomzodning F.I.O. Maxsus kasbiy tanlovda toʻplagan bali Yakka tartibdagi yakuniy suhbatda toʻplagan bali Umumiy Ball Oʻqishga yuborilishi yoki yuborilmasligi haqida yozuv 1. 2. 3. 4. ... Qabul komissiyasi masʼul kotibi: _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.) Qabul komissiyasi aʼzolari: _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.) _________________________________________________________ (unvoni, F.I.O.)
Vazir P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2018-yil 14-yanvar,
13-son