UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 15-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 15 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 февраля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 February 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

СХЕМАСИ

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, уларнинг мусулмон оламида нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилоятида Зангиота, Сурхондарё вилоятида буюк муҳаддис Имом Термизий, Қашқадарё вилоятида аллома Абул Муин Насафий, Тошкент шаҳрида Сузукота зиёратгоҳларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, жойларда қабристонларни ободонлаштириш ва сақлаш борасида қуйидаги бир қатор камчиликлар кузатилмоқда:

биринчидан , баъзи маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларнинг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги натижасида кўплаб қабристонлар ночор ва ташландиқ аҳволга келиб қолган;

иккинчидан , айрим қабристонлар ҳудудини девор билан ўраш ишлари олиб борилмаган, уларда ободонлаштириш ишлари тизимли ва изчил ташкил этилмаган;

учинчидан , ободонлаштириш ишлари ва хайрия ҳашарларига аҳолини фаол жалб этишга етарли эътибор қаратилмаган;

тўртинчидан , айрим қабристонлар ҳудудларида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ҳолатлари кузатилмоқда;

бешинчидан , айрим қабристонларда уларга тегишли ҳудуддаги ерлар ўзбошимчалик билан ўзлаштирилиб, уй-жой қуриш каби диний ва миллий қадриятларга зид ишларга йўл қўйилмоқда.

Жойларда йўл қўйилаётган мазкур камчиликларни бартараф этиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда муқаддас масканларни сақлаш, қадрлаш, аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантириш, шунингдек, ватандошларимизни юртимиздаги қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилишдек эзгу ишларга фаол жалб этиш, бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш давр тақозосидир.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бу масканларда халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Республикада мавжуд қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишларининг аҳволи қониқарсиз деб ҳисоблансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) икки ой муддатда — қабристонларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда, уларни талаб даражасида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш чораларини кўрсинлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

б) икки ой муддатда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда қабристонлар жойлашган ҳудуддаги мавжуд талабларни ўрганиб чиқиб, ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил бошига мавжуд маблағининг тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган қисми ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхатини шакллантириш, уларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.

5. Қуйидагилар:

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (Раматов)га Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишлар мониторингини ташкил этиш, вазирликлар ва идораларга тегишли ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Тошкент ислом университетининг таклифлари асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ой муддатда диний қоидалар ва миллий урф-одатларни эътиборга олган ҳолда қабристонлар тузилиши (қабристон ҳудуди, қабрлар орасидаги йўлаклар, қабр тошлари)нинг ягона намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига жума маърузалари ва жойларда ташкил этиладиган диний-маърифий тадбирларда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш ва таъсирчанлигини янада ошириш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда бир ой муддатда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоблари бўйича тавсиялар ишлаб чиқсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларда зиёрат қилиш одоблари ёзилган лавҳаларнинг тегишли жойларда ўрнатилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан ҳамкорликда:

ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини тегишли фанлар машғулотлари ҳамда мақсадли маънавий-маърифий тадбирлар орқали шакллантириш;

умумхалқ байрамлари, шу жумладан, диний байрамлар арафасида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда ташаббуслар билан чиққан ёшларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўриб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ушбу қарор ижросини ташкил этиш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарорига 1-ИЛОВА

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар

Т/Р Чора-тадбирлар Ижро Молиялаштириш манбалари Ижро учун масъуллар I. Ташкилий масалалар 1. Диний қоидалар ва миллий урф-одатларни эътиборга олган ҳолда қабристонлар тузилишининг ягона намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2018 йил апрель Маҳаллий бюджет маблағлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2. Республика ҳудудидаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни янада ободонлаштириш юзасидан уларнинг жойлашув харитаси, схематик тархи ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган паспорти, ҳозирги ҳолати акс эттирилган фотоальбомларни тайёрлаш. 2018 йил март Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 3. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар жойлашган ҳудуддаги мавжуд талабни ўрганиб чиққан ҳолда ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этиш. 2018 йил март Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши 4. Фуқароларнинг ўз аждодларини хотиралаш ва зиёрат қилишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида қабристонлар ҳудудларида эҳтиёждан келиб чиқиб, ихчам (50 ўринга мўлжалланган) ёпиқ хонақолар қуриш (йўқ жойларда) ва уларда зарур шарт-шароитлар ташкил қилиш. 2018 йил сентябрь Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси 5. Қабристонларда ҳар бир қабрни (шу жумладан рақамланмаган қабрларни) рақамлаш ва ҳисоб дафтарида тизимли қайд этиб бориш. 2018 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси 6. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил бошига мавжуд маблағининг тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган қисми ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратиш ва ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш. 2018 йил I ярим йиллик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхатини шакллантириш. 2018 йил апрель _ Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси II. Ободонлаштириш ва реконструкция ишлари 8. Эски масжидларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши 9. Қабристонлардаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудни девор билан ўраш, қабр ва ички йўлакларни таъмирлаш, манзарали дарахт, гул ва райҳон кўчатлари экиш билан боғлиқ ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 2018 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси 10. Қаровсиз қолган қабрларни сувоқ қилиш, атрофини обод этиш ва сақлаш ишларининг яқин қариндошлари томонидан амалга оширилишини ва уларнинг имконияти бўлмаган ҳолларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб борилишини таъминлаш. 2018 йил апрель Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси 11. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларга тегишли ёрдамчи бинолар, муҳандислик иншоотларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш. 2018 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси 12. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоблари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларда зиёрат қилиш одоблари ёзилган лавҳаларнинг тегишли жойларда ўрнатилишини таъминлаш. 2018 йил февраль Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари III. Маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишлари 13. Аждодлар хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас масканларни обод этишга бағишланган долзарб мавзуларда махсус жума тезисларини тайёрлаш ва жойларга етказиш. 2018 йил ҳар чоракда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита 14. «Зиё» медиамаркази томонидан қабристонларни зиёрат қилиш одоблари, ушбу масканларни обод этиш фазилати ҳамда турли хурофий одатларга барҳам бериш мавзуларига бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва уларни соҳага дахлдор ташкилотлар интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш. 2018 йил июнь Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети маблағлари Тошкент ислом университети, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 15. «Ҳидоят сари» ва «Зиё» кўрсатувларида ислом дини таълимотларида муқаддас масканларни зиёрат қилиш ва уларни обод этиш фазилатларига бағишланган мавзуларни ёритиш. 2018 йил Режа асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети маблағлари Тошкент ислом университети, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 16. Имом-хатиблар томонидан жума маърузалари ва диний-маърифий тадбирларда фуқароларда аждодлар хотирасига ҳурмат, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш мавзуларидаги тарғибот ишларини янада жадаллаштириш. 2018 йил давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита 17. «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетасида зиёрат одоблари, зиёрат масканларини обод этиш фазилати ҳамда турли хурофий одатларга барҳам бериш мавзуларига бағишланган туркум мақолалар чоп этиш. 2018 йил давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази 18. Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида «Аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром» шиори остида тарғибот акциясини ўтказиш. 2018 йил март _ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита 19. Ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини тегишли фанлар машғулотлари ҳамда мақсадли маънавий-маърифий тадбирлар орқали шакллантириш; умумхалқ байрамлари, шу жумладан, диний байрамлар арафасида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда ташаббуслар билан чиққан ёшларнинг иштирокини таъминлаш. 2017-2018 ўқув йили давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши 20. Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этиш. мунтазам _ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарорига 2-ИЛОВА

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

1 . А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосарлари 3. О.О. Юсупов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 4. У.Т. Алимов — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий 5. Б.С. Сайфуллаев — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири 6. Ш.С. Жавлонов — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари 7. Ш.И. Джалилов — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси 8. Д.М. Мирзаджанова — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раиси ўринбосари 9. О.П. Таджиев — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари 10. Б.И. Зокиров — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси 11. А.Х. Абдуллаев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси 12. Р.В. Абдуллаев — Тошкент ислом университети ректори 13. А.Д. Хаджаев — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. 14. А.К. Кучимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 15. Л.Х. Тангриев — Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарорига 3-ИЛОВА

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этиш

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 15 февраль,

120-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/120/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

SXEMASI

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish ishlarini samarali tashkil etish toʻgʻrisida

Mamlakatimiz taraqqiyotining yangi bosqichida milliy anʼana hamda qadriyatlarimizni tiklash va rivojlantirish, ajdodlarimiz xotirasini ulugʻlash, ularga hurmat-ehtirom koʻrsatish, muqaddas qadamjolar va ziyoratgohlarni obodonlashtirish, ularning musulmon olamida nufuzini yanada oshirish borasida keng koʻlamli bunyodkorlik ishlari olib borilmoqda. Toshkent viloyatida Zangiota, Surxondaryo viloyatida buyuk muhaddis Imom Termiziy, Qashqadaryo viloyatida alloma Abul Muin Nasafiy, Toshkent shahrida Suzukota ziyoratgohlarida amalga oshirilayotgan obodonlashtirish ishlari shular jumlasidandir.

Shu bilan birga, joylarda qabristonlarni obodonlashtirish va saqlash borasida quyidagi bir qator kamchiliklar kuzatilmoqda:

birinchidan , baʼzi mahalliy hokimliklar va mutasaddi tashkilotlarning loqaydligi va eʼtiborsizligi natijasida koʻplab qabristonlar nochor va tashlandiq ahvolga kelib qolgan;

ikkinchidan , ayrim qabristonlar hududini devor bilan oʻrash ishlari olib borilmagan, ularda obodonlashtirish ishlari tizimli va izchil tashkil etilmagan;

uchinchidan , obodonlashtirish ishlari va xayriya hasharlariga aholini faol jalb etishga yetarli eʼtibor qaratilmagan;

toʻrtinchidan , ayrim qabristonlar hududlarida quruq oʻt, barg, shox-shabbalar yoqish, qishloq xoʻjaligi ekinlari oʻstirish, uy hayvonlarini boqish holatlari kuzatilmoqda;

beshinchidan , ayrim qabristonlarda ularga tegishli hududdagi yerlar oʻzboshimchalik bilan oʻzlashtirilib, uy-joy qurish kabi diniy va milliy qadriyatlarga zid ishlarga yoʻl qoʻyilmoqda.

Joylarda yoʻl qoʻyilayotgan mazkur kamchiliklarni bartaraf etish, yoshlarni milliy qadriyatlarimizga hurmat va sadoqat ruhida tarbiyalash, ularda muqaddas maskanlarni saqlash, qadrlash, ajdodlar xotirasiga hurmat-ehtirom koʻrsatish tuygʻularini shakllantirish, shuningdek, vatandoshlarimizni yurtimizdagi qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obod qilishdek ezgu ishlarga faol jalb etish, bu boradagi maʼnaviy-maʼrifiy targʻibot ishlarini yanada kuchaytirish davr taqozosidir.

Qayd etilganlardan kelib chiqib, muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish, bu maskanlarda xalqimizning ziyorat qilishi, fuqarolarning diniy eʼtiqod erkinligini taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlar yaratish borasidagi ishlarni tizimli tashkil etish va ularning samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Respublikada mavjud qabristonlarni saqlash va obodonlashtirish ishlarining ahvoli qoniqarsiz deb hisoblansin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

a) ikki oy muddatda — qabristonlarning mavjud holatini oʻrganib, homiylarni jalb etgan holda, ularni talab darajasida obodonlashtirish hamda taʼmirlash choralarini koʻrsinlar va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobotni 2018-yilning 1-apreliga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritsinlar;

b) ikki oy muddatda — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi bilan hamkorlikda qabristonlar joylashgan hududdagi mavjud talablarni oʻrganib chiqib, ushbu maskanlarda diniy marosimlarni (janoza, marhumlarni xotirlash) oʻtkazishga moʻljallangan maxsus joy tashkil etish yuzasidan takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaga taqdim etsinlar.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish ishlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining 2018-yil boshiga mavjud mablagʻining tasdiqlangan aylanma kassa mablagʻlari miqdoridan oshgan qismi hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga 3 mlrd. soʻmdan mablagʻ ajratilishi belgilab qoʻyilsin.

4. Oʻzbekiston musulmonlari idorasiga bir oy muddatda rekonstruksiya qilish va taʼmirlash talab etiladigan eski masjidlar roʻyxatini shakllantirish, ularni Oʻzbekiston musulmonlari idorasi huzuridagi Muqaddas qadamjolarni saqlash va obod etish xayriya jamoat fondi hamda homiylar hisobidan 2018-2019-yillar davomida rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini tashkil etish tavsiya etilsin.

5. Quyidagilar:

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq;

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 2-ilovaga muvofiq;

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ijrosini nazorat qilish va hisobotlarni taqdim etish sxemasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh (Ramatov)ga Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini muvofiqlashtirish, amalga oshirilgan ishlar monitoringini tashkil etish, vazirliklar va idoralarga tegishli tashkiliy-amaliy yordam koʻrsatish vazifasi yuklansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Toshkent islom universitetining takliflari asosida Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi hamda Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi ikki oy muddatda diniy qoidalar va milliy urf-odatlarni eʼtiborga olgan holda qabristonlar tuzilishi (qabriston hududi, qabrlar orasidagi yoʻlaklar, qabr toshlari)ning yagona namunaviy loyihasini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Oʻzbekiston musulmonlari idorasiga juma maʼruzalari va joylarda tashkil etiladigan diniy-maʼrifiy tadbirlarda muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish boʻyicha targʻibot ishlarini tizimli tashkil etish va taʼsirchanligini yanada oshirish tavsiya etilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita Oʻzbekiston musulmonlari idorasi bilan birgalikda bir oy muddatda muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni ziyorat qilish odoblari boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqsin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarda ziyorat qilish odoblari yozilgan lavhalarning tegishli joylarda oʻrnatilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Din ishlari qoʻmitasi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi bilan hamkorlikda:

yosh avlodni milliy qadriyatlarimizga hurmat va sadoqat ruhida tarbiyalash, yurtimizdagi muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obod qilish hamda ularda muqaddas maskanlarni qadrlash, saqlash va ajdodlar xotirasiga hurmat-ehtirom koʻrsatish tuygʻularini tegishli fanlar mashgʻulotlari hamda maqsadli maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar orqali shakllantirish;

umumxalq bayramlari, shu jumladan, diniy bayramlar arafasida muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir xayriya hasharlarida koʻngilli ravishda tashabbuslar bilan chiqqan yoshlarning ishtirokini taʼminlash yuzasidan choralar koʻrib borsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor vazirliklar, idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasiga, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligiga ushbu qaror ijrosini tashkil etish, muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish borasida amalga oshirilayotgan ishlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J.Ramatov va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 120-son qaroriga 1-ILOVA

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir chora-tadbirlar

T/R Chora-tadbirlar Ijro Moliyalashtirish manbalari Ijro uchun masʼullar I. Tashkiliy masalalar 1. Diniy qoidalar va milliy urf-odatlarni eʼtiborga olgan holda qabristonlar tuzilishining yagona namunaviy loyihasini ishlab chiqish. 2018-yil aprel Mahalliy budjet mablagʻlari Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Toshkent islom universiteti, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi 2. Respublika hududidagi muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar va qabristonlarni yanada obodonlashtirish yuzasidan ularning joylashuv xaritasi, sxematik tarxi va boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan pasporti, hozirgi holati aks ettirilgan fotoalbomlarni tayyorlash. 2018-yil mart Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi 3. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar va qabristonlar joylashgan hududdagi mavjud talabni oʻrganib chiqqan holda ushbu maskanlarda diniy marosimlarni (janoza, marhumlarni xotirlash) oʻtkazishga moʻljallangan maxsus joy tashkil etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaga taqdim etish. 2018-yil mart Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi 4. Fuqarolarning oʻz ajdodlarini xotiralash va ziyorat qilishlari uchun keng imkoniyat yaratish maqsadida qabristonlar hududlarida ehtiyojdan kelib chiqib, ixcham (50 oʻringa moʻljallangan) yopiq xonaqolar qurish (yoʻq joylarda) va ularda zarur shart-sharoitlar tashkil qilish. 2018-yil sentabr Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi 5. Qabristonlarda har bir qabrni (shu jumladan raqamlanmagan qabrlarni) raqamlash va hisob daftarida tizimli qayd etib borish. 2018-yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi 6. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish ishlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining 2018-yil boshiga mavjud mablagʻining tasdiqlangan aylanma kassa mablagʻlari miqdoridan oshgan qismi hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga 3 mlrd. soʻmdan mablagʻ ajratish va ajratilgan mablagʻlardan samarali foydalanish. 2018-yil I yarim yillik Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Rekonstruksiya qilish va taʼmirlash talab etiladigan eski masjidlar roʻyxatini shakllantirish. 2018-yil aprel _ Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi II. Obodonlashtirish va rekonstruksiya ishlari 8. Eski masjidlarni rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 2018-2019-yillar davomida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi huzuridagi Muqaddas qadamjolarni saqlash va obod etish xayriya jamoat fondi mablagʻlari, homiylik xayriyalari Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Muqaddas qadamjolarni saqlash va obod etish xayriya jamoat fondi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi 9. Qabristonlardagi mavjud holatdan kelib chiqib, hududni devor bilan oʻrash, qabr va ichki yoʻlaklarni taʼmirlash, manzarali daraxt, gul va rayhon koʻchatlari ekish bilan bogʻliq obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2018-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi 10. Qarovsiz qolgan qabrlarni suvoq qilish, atrofini obod etish va saqlash ishlarining yaqin qarindoshlari tomonidan amalga oshirilishini va ularning imkoniyati boʻlmagan hollarda mahalliy hokimliklar tomonidan olib borilishini taʼminlash. 2018-yil aprel Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi 11. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar va qabristonlarga tegishli yordamchi binolar, muhandislik inshootlarining zarur darajada ishlashini taʼminlash. 2018-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi, “Nuroniy” jamgʻarmasi 12. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni ziyorat qilish odoblari boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarda ziyorat qilish odoblari yozilgan lavhalarning tegishli joylarda oʻrnatilishini taʼminlash. 2018-yil fevral Mahalliy budjet mablagʻlari, homiylik xayriyalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari III. Maʼnaviy-maʼrifiy va targʻibot-tashviqot ishlari 13. Ajdodlar xotirasini ulugʻlash, ularga hurmat-ehtirom koʻrsatish, muqaddas maskanlarni obod etishga bagʻishlangan dolzarb mavzularda maxsus juma tezislarini tayyorlash va joylarga yetkazish. 2018-yil har chorakda Oʻzbekiston musulmonlari idorasi mablagʻlari Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita 14. “Ziyo” mediamarkazi tomonidan qabristonlarni ziyorat qilish odoblari, ushbu maskanlarni obod etish fazilati hamda turli xurofiy odatlarga barham berish mavzulariga bagʻishlangan maxsus videoroliklar tayyorlash va ularni sohaga daxldor tashkilotlar internet saytlari va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalariga joylashtirish. 2018-yil iyun Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va Toshkent islom universiteti mablagʻlari Toshkent islom universiteti, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi 15. “Hidoyat sari” va “Ziyo” koʻrsatuvlarida islom dini taʼlimotlarida muqaddas maskanlarni ziyorat qilish va ularni obod etish fazilatlariga bagʻishlangan mavzularni yoritish. 2018-yil Reja asosida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va Toshkent islom universiteti mablagʻlari Toshkent islom universiteti, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 16. Imom-xatiblar tomonidan juma maʼruzalari va diniy-maʼrifiy tadbirlarda fuqarolarda ajdodlar xotirasiga hurmat, yurtimizdagi muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obod qilish mavzularidagi targʻibot ishlarini yanada jadallashtirish. 2018-yil davomida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi mablagʻlari Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita 17. “Hidoyat” jurnali va “Islom nuri” gazetasida ziyorat odoblari, ziyorat maskanlarini obod etish fazilati hamda turli xurofiy odatlarga barham berish mavzulariga bagʻishlangan turkum maqolalar chop etish. 2018-yil davomida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi mablagʻlari Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Toshkent islom universiteti, Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi, Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi 18. Ijtimoiy tarmoqlarda yoshlar oʻrtasida “Ajdodlar xotirasiga hurmat-ehtirom” shiori ostida targʻibot aksiyasini oʻtkazish. 2018-yil mart _ Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita 19. Yosh avlodni milliy qadriyatlarimizga hurmat va sadoqat ruhida tarbiyalash, yurtimizdagi muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obod qilish hamda ularda muqaddas maskanlarni qadrlash, saqlash va ajdodlar xotirasiga hurmat-ehtirom koʻrsatish tuygʻularini tegishli fanlar mashgʻulotlari hamda maqsadli maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar orqali shakllantirish; umumxalq bayramlari, shu jumladan, diniy bayramlar arafasida muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir xayriya hasharlarida koʻngilli ravishda tashabbuslar bilan chiqqan yoshlarning ishtirokini taʼminlash. 2017-2018 oʻquv yili davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi 20. Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish borasida amalga oshirilayotgan ishlarning ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borilishini tashkil etish. muntazam _ Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 120-son qaroriga 2-ILOVA

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirishga doir chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi

1 . A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosarlari 3. O.O. Yusupov — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita raisi, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 4. U.T. Alimov — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy 5. B.S. Sayfullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri 6. Sh.S. Javlonov — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari 7. Sh.I. Djalilov — Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi respublika boshqaruvi raisi 8. D.M. Mirzadjanova — Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha Respublika kengashi raisi oʻrinbosari 9. O.P. Tadjiyev — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi raisining birinchi oʻrinbosari 10. B.I. Zokirov — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi 11. A.X. Abdullayev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi 12. R.V. Abdullayev — Toshkent islom universiteti rektori 13. A.D. Xadjayev — Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi raisi v.b. 14. A.K. Kuchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 15. L.X. Tangriyev — Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi bosh direktori

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 120-son qaroriga 3-ILOVA

Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ijrosini nazorat qilish va hisobotlarni taqdim etish

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 15-fevral,

120-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.02.2018-y., 09/18/120/0716-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2023-y., 09/23/193/0260-son)

lex.uz