UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 15-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 15 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 февраля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 February 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашиш, ўзаро боғлиқ бўлган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш тизимини шакллантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини уларнинг ўзаро боғлиқ бўлган вазифалари ва функцияларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига (кейинги ўринларда жамоатчилик тузилмалари деб аталади) бириктириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик тузилмалари фаолиятига услубий-амалий кўмаклашишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида уларнинг ташаббускорлигини оширишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этиш;

маҳаллаларда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вазифаларининг ижросини таъминлаш, улар томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни бевосита жойлардаги фуқаролардан олишда жамоатчилик тузилмалари фаолиятини кенгайтириш;

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари ролини ошириш;

маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик тузилмалари имкониятларини самарали рўёбга чиқариш.

4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили:

тегишли жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг малакасини ошириш мақсадида соҳанинг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда, туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида режа асосида ўқув семинарларини ташкил этиш тавсия этилсин.

5. Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ташаббускор ва фаол бўлган жамоатчилик тузилмалари аъзоларини тегишли фуқаролар йиғини раисининг тавсияномаси асосида улар бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига моддий ва маънавий рағбатлантириш тавсия этилсин.

6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарорига ИЛОВА

Жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро

Ҳамкорлик йўналишлари ва улардан келиб чиқадиган вазифалар Жамоатчилик тузилмаси ва унга бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари I. Соғлом оилани шакллантириш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, муқаддас динимиз поклигини асраш, тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам ўтказиш, оилада ҳуқуқбузарликларга мунтазам йўл қўядиган шахслар билан профилактика ишларини олиб бориш соғлом оилани шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; йигит ва қизларни оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оилаларда ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш; эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўришга кўмаклашиш; оилалардаги тинчлик-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини фуқароларга тушунтириш . Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси , Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси оилада ва турмушда ҳуқуқбузарликларга мунтазам йўл қўядиган, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан профилактика ишларини олиб бориш ; Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси , Ички ишлар вазирлиги жойларда (оила, маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида) миллий-диний анъаналарни тушунтириш; оилалар, маҳаллалар, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётни, муқаддас динимиз поклигини асраб-авайлаш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш; тўйлар ва бошқа маросимларни фуқаролар манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда, ихчам ўтказишни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш ; оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги жанжалларга барҳам бериш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси , Ўзбекистон мусулмонлари идораси II. Юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, маънавий-маърифий дастурлар ижросини амалга ошириш маънавият ва маърифат ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш; маънавий ҳаёт, миллий онг ва қадриятлар, эътиқод ва тафаккур, кўп асрлик урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, маънавий оламни юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиш; миллий ғоя ва унинг узвий таркибий қисмлари ҳисобланган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик каби тамойилларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш . Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия, Республика Маънавият ва маърифат маркази фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни «оммавий маданият»нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини кўриш; миллий байрамларни аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини фуқаролар йиғини ҳудудида таъминлашга кўмаклашиш. Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия, Маданият вазирлиги III. Ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва даволаш, аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш, даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш йўли билан уларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, профилактика тадбирларини кенгайтириш; кам таъминланган оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларнинг соғлигини сақлашга кўмаклашиш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бўйича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали оилани кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда иштирок этиш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Молия вазирлиги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Касаба уюшмалари Федерацияси ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси IV. Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда уларнинг ўрнини ошириш, салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш – хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳаётда, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш борасида уларнинг ўрнини ролини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошири ш; – хотин-қизларнинг соғлигини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлар ини амалга ошириш; – маҳаллада, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (хотин-қизлар ўртасида турли жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби) юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш . Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси V. Вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, турли тўгаракларга жалб этиш ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига садоқат, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш; вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш; вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳудудларда маънавий-маърифий, тарбиявий, ижтимоий, экологик ишларни амалга оширишда ижтимоий фаоллигини янада оширишга кўмаклашиш; вояга етмаганлар ва ёшларнинг миллий маънавиятимизга зид бўлган салбий иллатлар ҳамда турли экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш ишларига кўмаклашиш. Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва ёшларнинг тарбиясига кўмаклашиш бўйича тегишли органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш. Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Ички ишлар вазирлиги ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, «оммавий маданият» кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш; «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасининг амалга оширилишига кўмаклашиш; вояга етмаганлар ва ёшларни тўгаракларига жалб этиш . Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Халқ таълими вазирлиги аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш; аҳолини оммавий спорт тадбирларига, миллий спорт турлари бўйича ўтказиладиган халқ ўйинлари ва мусобақаларга кенг жалб қилиш; ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинининг ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш . Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги VI. Фуқароларга бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этиш; янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режалар тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш. Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, имтиёзлар, давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳнат муносабатларига киришиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш ва маслаҳат марказлари фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш. Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Адлия вазирлиги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш; аҳоли ўртасида чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш; «Томорқа — қўшимча даромад манбаи!» шиорини қишлоқ аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ер эгаларининг кундалик фаолиятига сингдириш. Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк ва кредит хизматларини кўрсатиш; Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва кредит турлари бўйича ахборотлар тақдим қилиш, кредит олиш тартиби тўғрисида тушунчалар бериш. Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия, тижорат банклари VII. Фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экология саводхонлигини ошириш, яшил патруллар фаолиятини ташкил қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини амалга ошириш аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экология саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш; маҳаллалар ҳудудларида жойлашган умумтаълим муассасаларида экологик тўгараклар, экоклублар, яшил патруллар фаолиятини ташкил қилиш, шунингдек, ўқувчиларнинг экологик дунёқарашини шакллантиришга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш; чиқиндиларни назорат қилиш соҳасидаги қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғинларида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш; фуқаролар орасида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини кўпайтириш, аҳолини табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларини биргаликда ҳал этишга даъват қилиш. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия, Ўзбекистон Экологик ҳаракати VIII. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш ўз ваколати доирасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ; хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш. Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш; аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш; истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш. Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси IX. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, солиқ ва мажбурий тўловлар соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк ва кредит хизматларини кўрсатишга кўмаклашиш янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, имтиёзлар, давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳнат муносабатларига киришиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш ва маслаҳат марказлари фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Адлия вазирлиги солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва солиқ тўловчиларнинг солиқ ва мажбурий тўловлар соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш; тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот бериш . Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, Давлат солиқ қўмитаси ҳунармандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда ўз устави доирасида кўмаклашиш; Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, «Ҳунарманд» уюшмаси тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк ва кредит хизматларини кўрсатиш; тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли барча қатламларига банк томонидан кўрсатилаётган барча хизматлар ва кредит турлари бўйича ахборотлар тақдим қилиш, кредит олиш тартиби тўғрисида тушунчалар бериш. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, тижорат банклари X. Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясида тиббий билимларни ошириш фарзанд тарбиясига етарлича эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш; фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш . «Ота-оналар университети», Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий билимини бойитишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш; оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш . «Ота-оналар университети», Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларда ўз соғлиги ва атрофидагиларнинг соғлиги учун масъулият туйғусини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш; оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги тиббий билимини ошириш. «Ота-оналар университети», Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги XI. Кексаларни ҳурмат қилиш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш ёшдагиларни ёшларни Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга ёши улуғ инсонларни жалб этиш. Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси XII. Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш; эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўришга кўмаклашиш; оилалардаги тинчлик-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини фуқароларга тушунтириш. Қайноналар кенгаши, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси XIII. Хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тегишли ҳудудда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда «Маҳалла посбон» жамоатчилик тузилмаси билан ҳамкорликда ишлаш; жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда фуқаролар фаоллигини ошириш ишларида қатнашиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш. «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 15 февраль,

117-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/117/0717-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; , 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

HAMKORLIK YOʻNALIShLARI

Mahalla institutining yanada samarali faoliyat yuritishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Davlat va jamoat tashkilotlari tomonidan fuqarolar yigʻinlaridagi jamoatchilik tuzilmalariga uslubiy-amaliy koʻmaklashish, oʻzaro bogʻliq boʻlgan vazifalar ijrosini toʻlaqonli taʼminlash tizimini shakllantirish hamda oʻzaro hamkorlikni yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, manfaatdor vazirliklar, idoralar va nodavlat notijorat tashkilotlarining davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarini ularning oʻzaro bogʻliq boʻlgan vazifalari va funksiyalarini inobatga olgan holda, fuqarolar yigʻinlaridagi jamoatchilik tuzilmalariga (keyingi oʻrinlarda jamoatchilik tuzilmalari deb ataladi) biriktirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Jamoatchilik tuzilmalariga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻzaro hamkorlik yoʻnalishlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Quyidagilar davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan jamoatchilik tuzilmalari faoliyatiga uslubiy-amaliy koʻmaklashishning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

jamoatchilik tuzilmalari ishini samarali tashkil etish, mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar sohasida ularning tashabbuskorligini oshirishda davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarini jalb etish;

mahallalarda davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari vazifalarining ijrosini taʼminlash, ular tomonidan ishlab chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari yuzasidan takliflarni bevosita joylardagi fuqarolardan olishda jamoatchilik tuzilmalari faoliyatini kengaytirish;

davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyati yuzasidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirishda jamoatchilik tuzilmalari rolini oshirish;

mahallalarda yuzaga kelayotgan turli muammolarni aniqlash, ularning yuzaga kelish sabablarini tahlil qilish va bartaraf etishda jamoatchilik tuzilmalari imkoniyatlarini samarali roʻyobga chiqarish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligiga jamoatchilik tuzilmalariga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari bilan birgalikda har yili:

tegishli jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlikda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash;

jamoatchilik tuzilmalari rahbarlarining malakasini oshirish maqsadida sohaning tajribali mutaxassislarini jalb etgan holda, tumanlar (shaharlar) kesimida alohida reja asosida oʻquv seminarlarini tashkil etish tavsiya etilsin.

5. Davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik doirasida tashabbuskor va faol boʻlgan jamoatchilik tuzilmalari aʼzolarini tegishli fuqarolar yigʻini raisining tavsiyanomasi asosida ular biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlariga moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tavsiya etilsin.

6. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari Sh.S. Javlonov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 117-son qaroriga ILOVA

Jamoatchilik tuzilmalariga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻzaro

Hamkorlik yoʻnalishlari va ulardan kelib chiqadigan vazifalar Jamoatchilik tuzilmasi va unga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari I. Sogʻlom oilani shakllantirish, yoshlarni oila qurishga tayyorlash, muqaddas dinimiz pokligini asrash, toʻylar va boshqa marosimlarni ixcham oʻtkazish, oilada huquqbuzarliklarga muntazam yoʻl qoʻyadigan shaxslar bilan profilaktika ishlarini olib borish sogʻlom oilani shakllantirish va sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish; yigit va qizlarni oila qurishga ruhiy-maʼnaviy jihatdan tayyorlashga koʻmaklashish, oilalarda ajralishlarning oldini olish boʻyicha targʻibot ishlarini tashkil etish, oilaning muqaddasligi va jamiyatning asosiy boʻgʻini ekanligini yoshlar ongiga singdirishga qaratilgan tashviqot ishlarini amalga oshirish; er-xotin, qaynona va kelin oʻrtasidagi nizolarni bartaraf etish, buzilgan munosabatlarni tiklashga doir amaliy choralar koʻrishga koʻmaklashish; oilalardagi tinchlik-totuvlik mahallalardagi maʼnaviy muhit barqarorligi, shuningdek, oilaning sogʻlomligi jamiyat mustahkamligi hamda mamlakat barqarorligi bilan uzviy bogʻliqligini fuqarolarga tushuntirish . Oilaviy qadriyatlarni mustahk�mlash komissiyasi , Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi oilada va turmushda huquqbuzarliklarga muntazam yoʻl qoʻyadigan, turli yot gʻoyalar taʼsiriga tushib qolgan shaxslar bilan profilaktika ishlarini olib borish ; Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi , Ichki ishlar vazirligi joylarda (oila, mahallalar, mehnat jamoalari, taʼlim muassasalarida) milliy-diniy anʼanalarni tushuntirish; oilalar, mahallalar, jamiyatda sogʻlom muhitni mustahkamlash, yoshlar tarbiyasi, tinch-osuda hayotni, muqaddas dinimiz pokligini asrab-avaylash boʻyicha targʻibot ishlarini olib borish; toʻylar va boshqa marosimlarni fuqarolar manfaatlarini, milliy qadriyatlarimiz va ibratli anʼanalarimizni hisobga olgan holda, ixcham oʻtkazishni aholi oʻrtasida targʻib qilish va bu boradagi ijobiy tajribalarni ommalashtirish ; oilalarda nosogʻlom munosabatlar, qaynona-kelin, er-xotin oʻrtasidagi janjallarga barham berish boʻyicha targʻibot ishlarini amalga oshirish. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi , Oʻzbekiston musulmonlari idorasi II. Yurtga sadoqat, madaniy merosimizga hurmat tuygʻularini mustahkamlash, urf-odat va anʼanalarni asrab-avaylash, millatlararo totuvlikni taʼminlash, maʼnaviy-maʼrifiy dasturlar ijrosini amalga oshirish maʼnaviyat va maʼrifat ishlarini zamon talablari asosida tashkil etish, aholining mamlakatimizda amalga oshirilayotgan yangilanish jarayonlariga daxldorlik hissini oshirishga qaratilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish; maʼnaviy hayot, milliy ong va qadriyatlar, eʼtiqod va tafakkur, koʻp asrlik urf-odat va anʼanalarni asrab-avaylash, maʼnaviy olamni yuksaltirishga qaratilgan ishlarni tashkil etish; milliy gʻoya va uning uzviy tarkibiy qismlari hisoblangan komil inson, ijtimoiy hamkorlik, millatlararo totuvlik kabi tamoyillarning mazmun-mohiyatini aholi oʻrtasida keng targʻib qilish . Maʼrifat va maʼnaviyat masalalari boʻyicha komissiya, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi fuqarolar ongida yurtga sadoqat, madaniy merosimizga hurmat tuygʻularini mustahkamlash, yoshlarni milliy va umuminsoniy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularni “ommaviy madaniyat”ning salbiy illatlari taʼsiridan himoya qilish choralarini koʻrish; milliy bayramlarni aholi oʻrtasida yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha qabul qilingan maʼnaviy-maʼrifiy dasturlar ijrosini fuqarolar yigʻini hududida taʼminlashga koʻmaklashish. Maʼrifat va maʼnaviyat masalalari boʻyicha komissiya, Madaniyat vazirligi III. Yolgʻiz keksa fuqarolar, pensionerlar, nogironligi boʻlgan shaxslarni manzilli ijtimoiy muhofaza qilish va davolash, aholini bandligini taʼminlashga koʻmaklashish yolgʻiz keksa fuqarolar, pensionerlar, nogironligi boʻlgan shaxslarni manzilli ijtimoiy muhofaza qilishni takomillashtirish, davolash, tizimli sogʻlomlashtirishni tashkil etish yoʻli bilan ularga koʻrsatilayotgan tibbiy-ijtimoiy yordam darajasi va sifatini oshirish, profilaktika tadbirlarini kengaytirish; kam taʼminlangan oilalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz fuqarolarning sogʻligini saqlashga koʻmaklashish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha komissiya, Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi kam taʼminlangan oilalarga nafaqalar va moddiy yordam toʻlanishi boʻyicha monitoringni amalga oshirish, mehnatga layoqatli oila aʼzolarining bandligini taʼminlash va tadbirkorlik faolligini oshirish orqali oilani kam taʼminlanganlikdan chiqarish yuzasidan alohida dasturlarni ishlab chiqish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha komissiya, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda bolali oilalarga nafaqa, bola parvarishi boʻyicha nafaqa va kam taʼminlangan oilalarga moddiy yordam tayinlash va toʻlashda ishtirok etish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha komissiya, Moliya vazirligi aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshirish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha komissiya, Kasaba uyushmalari Federatsiyasi yolgʻiz kishilar va ehtiyojmand keksalarni ijtimoiy va moddiy qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, ularning birinchi navbatdagi ehtiyojlari qondirilishida har tomonlama yordam berish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha komissiya, Oʻzbekiston faxriylarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi IV. Xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy qoʻllab-quvvatlash, onalik va bolalikni muhofaza qilish, oilada maʼnaviy-axloqiy muhitni shakllantirishda ularning oʻrnini oshirish, salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlarning oldini olish – xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, oilalarda maʼnaviy-axloqiy muhitni mustahkamlash, yosh avlodni tarbiyalash, xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy qoʻllab-quvvatlash, onalik v� bolalikni muhofaza qilish, ijtimoiy hayotda, oilada maʼnaviy-axloqiy muhitni shakllantirish borasida ularning oʻrnini rolini kuchaytirish chora-tadbirlarini amalga oshiri sh; – xotin-qizlarning sogʻligini saqlash, sogʻlom oilani shakllantirish, oilaviy va ayollar sportini rivojlantirish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish chora-tadbirlar ini amalga oshirish; – mahallada, oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlar (xotin-qizlar oʻrtasida turli jinoyatlar, oʻz joniga qasd qilish, fohishabozlik, giyohvandlik, voyaga yetmagan qizlarni erta turmushga berish kabi) yuzaga kelishining oldini olish va ularni bartaraf etishga qaratilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish . Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi V. Voyaga yetmaganlar va yoshlarning huquqlari, erkinliklarini himoya qilish, ularning ijtimoiy faolligini oshirish, ekstremistik oqim aʼzolari taʼsiriga tushib qolishining oldini olish, huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish, turli toʻgaraklarga jalb etish yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularni milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ongi va qalbida mustaqillik gʻoyalariga sadoqat, milliy oʻzlikni anglash, Vatanga muhabbat va uning taqdiriga daxldorlik, fidoyilik tuygʻularini qaror toptirish va rivojlantirish, turli mafkuraviy tahdidlardan asrash; voyaga yetmaganlar va yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash boʻyicha jamoatchilik ishlarini tashkil etish va amalga oshirish; voyaga yetmaganlar va yoshlarning hududlarda maʼnaviy-maʼrifiy, tarbiyaviy, ijtimoiy, ekologik ishlarni amalga oshirishda ijtimoiy faolligini yanada oshirishga koʻmaklashish; voyaga yetmaganlar va yoshlarning milliy maʼnaviyatimizga zid boʻlgan salbiy illatlar hamda turli ekstremistik oqim aʼzolari taʼsiriga tushib qolishining oldini olish ishlariga koʻmaklashish. Voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari boʻyicha komissiya, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish va jinoyatchilikka qarshi kurashish; qonun hujjatlarida belgilangan tartibda ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlar va yoshlarning tarbiyasiga koʻmaklashish boʻyicha tegishli organlar va jamoatchilik bilan hamkorlik qilish. Voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari boʻyicha komissiya, Ichki ishlar vazirligi oʻquvchilarni umuminsoniy qadriyatlar, yuksak maʼnaviyat, insonparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning qalbi va ongiga mustaqillik gʻoyalarini yanada chuqur singdirish, “ommaviy madaniyat” koʻrinishidagi yot gʻoyalarga qarshi immunitetni mustahkamlash; “Oila — mahalla — taʼlim muassasasi” hamkorlik mexanizmini kuchaytirish boʻyicha tasdiqlangan chora-tadbirlar majmuasining amalga oshirilishiga koʻmaklashish; voyaga yetmaganlar va yoshlarni toʻgaraklariga jalb etish . Voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari boʻyicha komissiya, Xalq taʼlimi vazirligi aholi, ayniqsa, yoshlar, xotin-qizlar, keksalar, qishloq aholisi oʻrtasida sport va jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishni ommalashtirish borasida keng koʻlamli ishlarni tashkil etish; aholini ommaviy sport tadbirlariga, milliy sport turlari boʻyicha oʻtkaziladigan xalq oʻyinlari va musobaqalarga keng jalb qilish; vakolatli davlat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda fuqarolar yigʻinining hududda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga oid dasturlarining amalga oshirilishiga koʻmaklashish . Voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari boʻyicha komissiya, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi VI. Fuqarolarga biznesni tashkil etish, yuritish va yanada rivojlantirishda, tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish istagida boʻlgan fuqarolarga amaliy yordam koʻrsatish tadbirkorlik subyektlariga biznesni tashkil etish, yuritish va yanada rivojlantirishda amaliy yordam koʻrsatish, davlat organlari va bozor infratuzilmasi subyektlari xizmatlaridan foydalanish boʻyicha sharoitlar yaratish, maslahat yordami va axborot taʼminotini taqdim etish; yangidan faoliyat boshlayotgan tadbirkor�arga biznes-rejalar tayyorlash, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq zarur axborotlarni olish va amaliy masalalarni hal etishda huquqiy va maslahat yordami koʻrsatish. Tadbirkorlik faoliyati va oilaviy biznesni rivojlantirish masalalari boʻyicha komissiya, Savdo-sanoat palatasi tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish istagida boʻlgan fuqarolarni qonun hujjatlarida belgilangan tartib-taomillar, imtiyozlar, davlat roʻyxatidan oʻtkazish, mehnat munosabatlariga kirishish va boshqa masalalar yuzasidan targʻibot ishlarini amalga oshirish va maslahat markazlari faoliyatini amalga oshirishga koʻmaklashish. Tadbirkorlik faoliyati va oilaviy biznesni rivojlantirish masalalari boʻyicha komissiya, Adliya vazirligi fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini yanada rivojlantirish, ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishning samarali tizimini yaratish; aholi oʻrtasida chorvachilik, parrandachilik, dehqonchilik, shaxsiy tomorqa xoʻjaligi bilan shugʻullanish haqida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish; “Tomorqa — qoʻshimcha daromad manbai!” shiorini qishloq aholisi oʻrtasida keng targʻib qilish hamda yer egalarining kundalik faoliyatiga singdirish. Tadbirkorlik faoliyati va oilaviy biznesni rivojlantirish masalalari boʻyicha komi�siya, Oʻzbekiston Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi tadbirkorlik subyektlari va aholi barcha qatlamlariga bank va kredit xizmatlarini koʻrsatish; Tadbirkorlik subyektlari va aholi barcha qatlamlariga bank tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlar va kredit turlari boʻyicha axborotlar taqdim qilish, kredit olish tartibi toʻgʻrisida tushunchalar berish. Tadbirkorlik faoliyati va oilaviy biznesni rivojlantirish masalalari boʻyicha komissiya, tijorat banklari VII. Fuqarolarning huquqiy va sanitariya-ekologiya savodxonligini oshirish, yashil patrullar faoliyatini tashkil qilish, atrof muhitni muhofaza qilish ishlarini amalga oshirish aholi oʻrtasida fuqarolarning huquqiy va sanitariya-ekologiya savodxonligini oshirishga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish; mahallalar hududlarida joylashgan umumtaʼlim muassasalarida ekologik toʻgaraklar, ekoklublar, yashil patrullar faoliyatini tashkil qilish, shuningdek, oʻquvchilarning ekologik dunyoqarashini shakllantirishga qaratilgan turli tadbirlar oʻtkazish; chiqindilarni nazorat qilish sohasidagi qonun talablarining buzilishi holatlari boʻyicha fuqarolar yigʻinlarida davra suhbatlari va uchrashuvlar tashkil etish; fuqarolar orasida ekologik nazoratning jamoatchi inspektorlarini koʻpaytirish, aholini tabiatni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish muammolarini birgalikda hal etishga daʼvat qilish. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya, Oʻzbekiston Ekologik harakati VIII. Jamoatchilik nazoratini amalga oshirish, isteʼmolchilar huquqlari va manfaatlarini himoya qilish, isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini targʻib qilish oʻz vakolati doirasida jamoatchilik nazoratini amalga oshirish ; xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy qoʻllab-quvvatlash, onalik va bolalikni muhofaza qilish sohasida jamoatchilik nazoratini amalga oshirish. Jamoatchilik nazorati va isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha komissiya, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi isteʼmolchilar huquqlari va manfaatlarini belgilangan tartibda himoya qilish; aholining isteʼmol madaniyatini oshirish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. Jamoatchilik nazorati va isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha komissiya, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi aholi oʻrtasida isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarining mazmun-mohiyatini keng targʻib qilish, bu sohada aholining huquqiy madaniyatini oshirishga koʻmaklashish; isteʼmolchilar huquqlari va manfaatlarini himoya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirishga koʻmaklashish. Jamoatchilik nazorati va isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha komissiya, Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish jamiyatlari federatsiyasi IX. Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda huquqiy va maslahat yordami koʻrsatish, soliq va majburiy toʻlovlar sohasida huquqiy madaniyatni yuksaltirish, tadbirkorlik subyektlari va aholi barcha qatlamlariga bank va kredit xizmatlarini koʻrsatishga koʻmaklashish yangidan faoliyat boshlayotgan tadbirkorlarga biznes-rejalarni tayyorlash, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq zarur axborotlarni olish va amaliy masalalarni hal etishda huquqiy va maslahat yordami koʻrsatish. Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazi, Savdo-sanoat palatasi tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish istagida boʻlgan fuqarolarni qonun hujjatlarida belgilangan tartib-taomillar, imtiyozlar, davlat roʻyxatidan oʻtkazish, mehnat munosabatlariga kirishish va boshqa masalalar yuzasidan targʻibot ishlarini amalga oshirish va maslahat markazlari faoliyatini amalga oshirishga koʻmaklashish. Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazi, Adliya vazirligi soliq majburiyatlarini bajarishda soliq toʻlovchilarga har tomonlama koʻmaklashish, soliqqa oid huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish va soliq toʻlovchilarning soliq va majburiy toʻlovlar sohasidagi huquqiy madaniyatini yuksaltirish; tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishni istagan, tegishli hududda yashovchi fuqarolar va tadbirkorlik faoliyati subyektlariga qonun hujjatlarida belgilangan imtiyozlar va preferensiyalar haqida maʼlumot berish . Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazi, Davlat soliq qoʻmitasi hunarmandlarning huquq va manfaatlarini himoya qilish; hunarmandchilik faoliyati subyektlariga qonun hujjatlarida belgilangan imtiyozlar, preferensiyalardan foydalanishda, tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish maqsadida kredit olish uchun tegishli hujjatlarni tayyorlash va ishlab chiqarilgan mahsulotni sotishda oʻz ustavi doirasida koʻmaklashish; Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazi, “Hunarmand” uyushmasi tadbirkorlik subyektlari va aholi barcha qatlamlariga bank va kredit xizmatlarini koʻrsatish; tadbirkorlik subyektlari va aholi barcha qatlamlariga bank tomonidan koʻrsatilayotgan barcha xizmatlar va kredit turlari boʻyicha axborotlar taqdim qilish, kredit olish tartibi toʻgʻrisida tushunchalar berish. Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish boʻyicha maslahat markazi, tijorat banklari X. Oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlarning oldini olish, oilada sogʻlom maʼnaviy muhitni taʼminlash, ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, farzand tarbiyasida tibbiy bilimlarni oshirish farzand tarbiyasiga yetarlicha eʼtibor bermayotgan ota-onalar bilan ishlash, fuqarolar yigʻinidagi oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlarning oldini olish; farzand tarbiyasi jarayonida ota-onalarga yordam koʻrsatish, oilada sogʻlom maʼnaviy muhitni taʼminlashga koʻmaklashish . “Ota-onalar universiteti”, Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi ota-onalarning farzand tarbiyasidagi maʼnaviy-axloqiy bilimini boyitishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish; oilalar va mahallalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish . “Ota-onalar universiteti”, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi yoshlarda oʻz sogʻligi va atrofidagilarning sogʻligi uchun masʼuliyat tuygʻusini shakllantirish boʻyicha targʻibot ishlarini olib borish; oilalarning farzand tarbiyasidagi tibbiy bilimini oshirish. “Ota-onalar universiteti”, Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi XI. Keksalarni hurmat qilish, yoshlarni Vatanga muhabbat va hurmat ruhida tarbiyalash yoshdagilarni yoshlarni Vatanga muhabbat, keksalarni eʼzozlash, ezgulik va rahmdillik singari xalqimizning koʻp asrlik anʼanalarini hurmat qilish ruhida tarbiyalashga yoʻnaltirilgan ijtimoiy faoliyatga yoshi ulugʻ insonlarni jalb etish. Nuroniylar jamoatchilik kengashi, Oʻzbekiston faxriylarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi XII. Oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni mustahkamlash, qaynona va kelin oʻrtasidagi nizolarni bartaraf etish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash oilalar mustahkamligini taʼminlash va ulardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish; er-xotin, qaynona va kelin oʻrtasidagi nizolarni bartaraf etish, buzilgan munosabatlarni tiklashga doir amaliy choralar koʻrishga koʻmaklashish; oilalardagi tinchlik-totuvlik mahallalardagi maʼnaviy muhit barqarorligi, shuningdek, oilaning sogʻlomligi jamiyat mustahkamligi hamda mamlakat barqarorligi bilan uzviy bogʻliqligini fuqarolarga tushuntirish. Qaynonalar kengashi, Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi XIII. Xavfsizlik va jamoat tartibini saqlash, huquqbuzarlik, jinoyatchilik, diniy ekstremizm va terrorizmga qarshi kurashish, huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshi�ish tegishli hududda xavfsizlik va jamoat tartibini saqlash, fuqarolar ogohligini oshirish, tinchlik va barqarorlikni taʼminlashda “Mahalla posbon” jamoatchilik tuzilmasi bilan hamkorlikda ishlash; jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirishga koʻmaklashish, huquqbuzarlik, jinoyatchilik, diniy ekstremizm va terrorizmga qarshi kurashishda fuqarolar faolligini oshirish ishlarida qatnashish; huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish va jinoyatchilikka qarshi kurashish. “Mahalla posboni” jamoatchilik tuzilmasi, Ichki ishlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 15-fevral,

117-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.02.2018-y., 09/18/117/0717-son, 09.07.2018-y., 09/18/508/1477-son; 19.06.2020-y., 09/20/391/0777-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.02.2022-y., 09/22/62/0111-son; , 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz