📅 2017-yil 29-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 29-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 29 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 декабря 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и трудовых отношений
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 December 2017 · Ministry and agency documents · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТ
Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламентни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 57-Б-сон буйруғига ИЛОВА
Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича
Мазкур Намунавий регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини (бундан буён матнда ярмарка деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ярмарка ташкилотчиси — ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ташкилот (ташкилотлар);
ярмарка иштирокчилари — касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ишсизлар, бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.
2. Ярмарка Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ташкил этилади.
3. Ярмаркалар мазкур Намунавий регламент асосида ярмарка ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ярмарка ўтказиш регламенти асосида ўтказилади.
Ярмарка ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ярмарка ўтказиш регламенти қонунчилик ҳужжатларига ҳамда мазкур Намунавий регламентга зид бўлмаслиги лозим.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари томонидан ҳар йили 15 январга қадар тегишли ҳудуддаги туманлар кесимида ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. Режа-жадвал тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда 20 январга қадар тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) юборилади.
5. Ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал асосида Марказ томонидан тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органи билан биргаликда ярмарка ташкил этилишидан камида бир ой олдин ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Дастурда ярмарка ташкилотчиси, ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ярмарка ўтказиш санаси, вақти, ярмарка иштирокчилари ҳақидаги маълумот кўрсатилади.
2-боб. Ярмарка ўтказишни ташкил этиш
6. Ярмарка ташкилотчиси ярмарка ташкил этилишидан камида 15 кун олдин тегишли ҳудуддаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, турли мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи (агар мавжуд бўлса) ва бошқа ташкилотлар ҳамда тижорат банкларига ярмаркада иштирок этишлари юзасидан расмий хат орқали таклифнома юборади.
7. Ярмаркада қатнашиш истагини билдирган ташкилотлар ярмарка бошланишидан камида 5 кун олдин ярмарка ташкилотчисига тегишлича бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни, мавжуд мини технологиялар, тижорат кредити турлари шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни тақдим қилади.
Ярмарка ташкилотчиси тақдим этилган маълумотларга асосан ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар бўйича уларнинг фаолият соҳасини кўрсатган ҳолда рўйхат шакллантиради.
8. Ярмарка ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин ярмарка ташкилотчиси томонидан оммавий ахборот воситаларида ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ярмарка ўтказиладиган сана ва вақт ҳамда мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган хабар эълон қилинади.
9. Ярмаркани ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни (ярмарка ўтказиладиган бинони тозалаш, зарур мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш) ҳал қилиш ярмарка ташкилотчиси зиммасига юклатилади.
10. Ярмарка ташкилотчиси ярмарка ўтказилаётган жойда барча иштирокчилар танишишлари учун қулай бўлган жойларда ярмаркада иштирок этаётган ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ярмаркани ўтказиш регламенти жойлаштирилишини таъминлайди.
3-боб. Ярмаркани ўтказиш
11. Ярмарка туман (шаҳар) марказларидаги тадбирларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган биноларда ўтказилади.
12. Ярмарка соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади. Ҳафтанинг якшанба кунида ярмарка ўтказилмайди.
13. Ярмарка иштирокчиларининг ярмаркага кириши — бепул ҳисобланади.
14. Ярмарка ўтказиш вақтида ярмарка иштирокчиларига:
жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, ярмаркани ташкил қилиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларни содир қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш ;
ярмарка ўтказилаётган жойга совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, пиротехника буюмлари, ўқ-дорилар, осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни, шунингдек фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни олиб кириш;
ярмарка ўтказилаётган жойга ҳайвонлар билан келиш ;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотларининг эмблемалари, рамзлари, байроқлари ва вимпелларидан, шунингдек мазмуни жамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, шунингдек конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғатиш, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадидаги эмблемалар, рамзлар, байроқлар, вимпеллар, плакатлар, транспарантлар ва бошқа воситалардан фойдаланиш ;
маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш тақиқланади.
15. Ярмарка ташкилотчиси томонидан ярмарка иштирокчилари (бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тижорат банкларининг вакиллари) ҳисоби юритилади.
16. Ярмаркада иштирок этаётган ташкилотлар ярмаркада ўзларининг тарқатма материаллари (флаерлар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар) билан иштирок этишлари мумкин.
17. Марказ ярмарка иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги соҳасида тегишли маслаҳатлар бериш, ишга жойлашишлари учун йўлланмалар расмийлаштириш ҳамда меҳнат шартномалари тузишда амалий ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ажратилишини таъминлайди.
18. Ярмаркада иштирок этаётган:
тижорат банкларининг вакиллари — ярмарка иштирокчиларига тижорат кредитини ажратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ва зарур маълумотларни;
бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар — ўзида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида, ишнинг хусусияти ва тахминий ойлик маоши тўғрисидаги маълумотларни;
мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар — бизнес лойиҳалар, лизинг орқали берилиши мумкин бўлган техника ва асбоб ускуналар, ишлаб чиқариш соҳасининг афзалликлари, шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни берадилар.
19. Марказ томонидан ярмарка иштирокчиларига Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таклифлар берилади.
20. Ярмаркага келувчилар ярмаркада ўзлари учун мақбул келадиган иш ўринларига эга ташкилотлар билан меҳнат шартномаларини тузиши, тижорат банклари билан кредит олиш масаласида ҳужжатларни расмийлаштириши, шунингдек мини технологиялар олиш учун ярмаркада иштирок этаётган корхоналар билан тегишли шартномалар расмийлаштириши мумкин.
4-боб. Якуний қоида
21. Ушбу намунавий регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Вазир А. ХАИТОВ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
2017 йил 29 декабрь
2017 йил 29 декабрь
2017 йил 29 декабрь
2017 йил 29 декабрь
2017 йил 29 декабрь
57-Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining
buyrugʻi
NAMUNAVIY REGLAMENT
Kasb-hunar kollejlari bazasida boʻsh ish oʻrinlari va oʻz biznesini boshlashga koʻmaklashish yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha namunaviy reglamentni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 24-maydagi PQ-3001-son “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Kasb-hunar kollejlari bazasida boʻsh ish oʻrinlari va oʻz biznesini boshlashga koʻmaklashish yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha namunaviy reglament ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2017-yil 29-dekabrdagi 57-B-son buyrugʻiga ILOVA
Kasb-hunar kollejlari bazasida boʻsh ish oʻrinlari va oʻz biznesini boshlashga koʻmaklashish yarmarkalarini oʻtkazish boʻyicha
Mazkur Namunaviy reglament Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 24-maydagi PQ-3001-son “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq kasb-hunar kollejlari bazasida boʻsh ish oʻrinlari va oʻz biznesini boshlashga koʻmaklashish yarmarkalarini (bundan buyon matnda yarmarka deb yuritiladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yarmarka tashkilotchisi — yarmarkani tashkil etish va oʻtkazish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan tashkilot (tashkilotlar);
yarmarka ishtirokchilari — kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari, ishsizlar, boʻsh ish oʻrinlari mavjud boʻlgan tashkilotlar, mini texnologiyalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi va boshqa tashkilotlar, tijorat banklari, shuningdek yarmarkada ishtirok etish istagini bildirgan boshqa jismoniy va yuridik shaxslar.
2. Yarmarka Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalariga muvofiq tashkil etiladi.
3. Yarmarkalar mazkur Namunaviy reglament asosida yarmarka tashkilotchisi tomonidan tasdiqlanadigan yarmarka oʻtkazish reglamenti asosida oʻtkaziladi.
Yarmarka tashkilotchisi tomonidan tasdiqlanadigan yarmarka oʻtkazish reglamenti qonunchilik hujjatlariga hamda mazkur Namunaviy reglamentga zid boʻlmasligi lozim.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari tomonidan har yili 15-yanvarga qadar tegishli hududdagi tumanlar kesimida yarmarkalarni oʻtkazish boʻyicha reja-jadval ishlab chiqiladi. Reja-jadval tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi hamda 20-yanvarga qadar tegishli tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markaziga (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) yuboriladi.
5. Yarmarkalarni oʻtkazish boʻyicha reja-jadval asosida Markaz tomonidan tegishli mahalliy ijroiya hokimiyati organi bilan birgalikda yarmarka tashkil etilishidan kamida bir oy oldin yarmarkani tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha dastur ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
Dasturda yarmarka tashkilotchisi, yarmarka oʻtkaziladigan joyning manzili, yarmarka oʻtkazish sanasi, vaqti, yarmarka ishtirokchilari haqidagi maʼlumot koʻrsatiladi.
2-bob. Yarmarka oʻtkazishni tashkil etish
6. Yarmarka tashkilotchisi yarmarka tashkil etilishidan kamida 15 kun oldin tegishli hududdagi boʻsh ish oʻrinlari mavjud boʻlgan tashkilotlar, turli mini texnologiyalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi (agar mavjud boʻlsa) va boshqa tashkilotlar hamda tijorat banklariga yarmarkada ishtirok etishlari yuzasidan rasmiy xat orqali taklifnoma yuboradi.
7. Yarmarkada qatnashish istagini bildirgan tashkilotlar yarmarka boshlanishidan kamida 5 kun oldin yarmarka tashkilotchisiga tegishlicha boʻsh ish oʻrinlari haqidagi maʼlumotni, mavjud mini texnologiyalar, tijorat krediti turlari shuningdek oʻz biznesini boshlamoqchi boʻlgan shaxslarni qiziqtiradigan boshqa maʼlumotlarni taqdim qiladi.
Yarmarka tashkilotchisi taqdim etilgan maʼlumotlarga asosan yarmarkada ishtirok etish istagini bildirgan tashkilotlar boʻyicha ularning faoliyat sohasini koʻrsatgan holda roʻyxat shakllantiradi.
8. Yarmarka oʻtkaziladigan kundan kamida 10 kun oldin yarmarka tashkilotchisi tomonidan ommaviy axborot vositalarida yarmarka oʻtkaziladigan joyning manzili, yarmarka oʻtkaziladigan sana va vaqt hamda murojaat etish uchun telefon raqamlari koʻrsatilgan xabar eʼlon qilinadi.
9. Yarmarkani oʻtkazish bilan bogʻliq barcha tashkiliy masalalarni (yarmarka oʻtkaziladigan binoni tozalash, zarur mebel va boshqa anjomlar bilan jihozlash) hal qilish yarmarka tashkilotchisi zimmasiga yuklatiladi.
10. Yarmarka tashkilotchisi yarmarka oʻtkazilayotgan joyda barcha ishtirokchilar tanishishlari uchun qulay boʻlgan joylarda yarmarkada ishtirok etayotgan tashkilotlar haqidagi maʼlumotlar hamda yarmarkani oʻtkazish reglamenti joylashtirilishini taʼminlaydi.
3-bob. Yarmarkani oʻtkazish
11. Yarmarka tuman (shahar) markazlaridagi tadbirlarni tashkil etish uchun zarur shart-sharoitlarga ega boʻlgan binolarda oʻtkaziladi.
12. Yarmarka soat 9.00 dan 18.00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida oʻtkaziladi. Haftaning yakshanba kunida yarmarka oʻtkazilmaydi.
13. Yarmarka ishtirokchilarining yarmarkaga kirishi — bepul hisoblanadi.
14. Yarmarka oʻtkazish vaqtida yarmarka ishtirokchilariga:
jamoat xavfsizligi, odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdiruvchi, yarmarkani tashkil qilish va oʻtkazishning belgilangan tartibini buzuvchi yoki bunday xatti-harakatlarni sodir qilishga undovchi harakatlarni bajarish ;
yarmarka oʻtkazilayotgan joyga sovuq, oʻqotar, gazli yoki boshqa qurollar, pirotexnika buyumlari, oʻq-dorilar, oson alangalanadigan va zaharli moddalar, sanchuvchi, kesuvchi va boshqa predmetlarni, shuningdek foydalanilishi odamlarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirishi yoki fuqarolar va tashkilotlarga moddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan maxsus tayyorlangan yoki moslashtirilgan predmetlarni olib kirish;
yarmarka oʻtkazilayotgan joyga hayvonlar bilan kelish ;
belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilmagan nodavlat notijorat tashkilotlarining emblemalari, ramzlari, bayroqlari va vimpellaridan, shuningdek mazmuni jamiyatning axloqiy asoslarini, umuminsoniy qadriyatlarni buzishga qaratilgan, shuningdek konstitutsiyaviy tuzumni noqonuniy oʻzgartirish yoki Oʻzbekiston Respublikasining hududiy yaxlitligini buzish, urush, zoʻravonlik va shafqatsizlikni targʻib qilish, ijtimoiy, irqiy, millatchilik va diniy adovatni qoʻzgʻatish, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlangan boshqa qilmishlarni sodir etish maqsadidagi emblemalar, ramzlar, bayroqlar, vimpellar, plakatlar, transparantlar va boshqa vositalardan foydalanish ;
mast holatda yoki giyohvand vositalar, psixotrop yoki boshqa moddalarni isteʼmol qilish oqibatida insonning intellektual-iroda faoliyatiga taʼsir koʻrsatuvchi holatda boʻlish taqiqlanadi.
15. Yarmarka tashkilotchisi tomonidan yarmarka ishtirokchilari (boʻsh ish oʻrinlari mavjud boʻlgan tashkilotlar, mini texnologiyalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi va boshqa tashkilotlar, shuningdek tijorat banklarining vakillari) hisobi yuritiladi.
16. Yarmarkada ishtirok etayotgan tashkilotlar yarmarkada oʻzlarining tarqatma materiallari (flayerlar, bukletlar, bannerlar va boshqalar) bilan ishtirok etishlari mumkin.
17. Markaz yarmarka ishtirokchilariga mehnat qonunchiligi sohasida tegishli maslahatlar berish, ishga joylashishlari uchun yoʻllanmalar rasmiylashtirish hamda mehnat shartnomalari tuzishda amaliy yordam koʻrsatish uchun mutaxassislar ajratilishini taʼminlaydi.
18. Yarmarkada ishtirok etayotgan:
tijorat banklarining vakillari — yarmarka ishtirokchilariga tijorat kreditini ajratish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan tegishli tavsiyalar va zarur maʼlumotlarni;
boʻsh ish oʻrinlari mavjud boʻlgan tashkilotlar — oʻzida mavjud boʻlgan boʻsh ish oʻrinlari haqida, ishning xususiyati va taxminiy oylik maoshi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
mini texnologiyalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi va boshqa tashkilotlar — biznes loyihalar, lizing orqali berilishi mumkin boʻlgan texnika va asbob uskunalar, ishlab chiqarish sohasining afzalliklari, shuningdek oʻz biznesini boshlamoqchi boʻlgan shaxslarni qiziqtiradigan boshqa maʼlumotlarni beradilar.
19. Markaz tomonidan yarmarka ishtirokchilariga Ishsiz va band boʻlmagan aholini kasb-hunarga oʻqitish mintaqaviy markazlarida kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash va malaka oshirish boʻyicha takliflar beriladi.
20. Yarmarkaga keluvchilar yarmarkada oʻzlari uchun maqbul keladigan ish oʻrinlariga ega tashkilotlar bilan mehnat shartnomalarini tuzishi, tijorat banklari bilan kredit olish masalasida hujjatlarni rasmiylashtirishi, shuningdek mini texnologiyalar olish uchun yarmarkada ishtirok etayotgan korxonalar bilan tegishli shartnomalar rasmiylashtirishi mumkin.
4-bob. Yakuniy qoida
21. Ushbu namunaviy reglament Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Markaziy banki, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Savdo-sanoat palatasi va Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan.
Vazir A. XAITOV
Davlat soliq qoʻmitasi raisi B. PARPIYEV
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining birinchi oʻrinbosari, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktori M. XOLMUXAMEDOV
Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2017-yil 29-dekabr,
2017-yil 29-dekabr
2017-yil 29-dekabr
2017-yil 29-dekabr
2017-yil 29-dekabr
2017-yil 29-dekabr
57-B-son