📅 2017-yil 17-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 17-noyabr · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 17 ноябрь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 ноября 2017 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 November 2017 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАРКИБИ
ДАСТУРИ
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда алоҳида муҳим ўрин эгаллайди.
Асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг машаққатли меҳнати ва фидоийлиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимиз ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқёсида катта шуҳрат ва эътибор қозонган. Мақом санъатининг гултожи бўлган «Шашмақом» ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатда эътироф этилгани ҳамда унинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани бунинг яққол тасдиғидир.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мақом санъатини ўрганиш ва ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Айниқса, ўзбек «Шашмақоми» нота матнларининг нашр этилиши ва уларга мувофиқ равишда мақом куй-қўшиқларининг магнит ленталарга ёзиб олиниши улкан илмий-маданий аҳамиятга эга воқеа бўлди.
Ҳозирги кунда юртимизда Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли, ҳудудларда мақом жамоалари, Ўзбекистон давлат консерваториясида шу йўналишда махсус кафедра фаолият кўрсатаётгани, соҳага оид илмий изланишлар олиб борилаётганини қайд этиш лозим.
Айни вақтда миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг кенг имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти.
Мазкур йўналишда чуқур илмий-назарий тадқиқотлар, ўқув-услубий адабиётлар яратиш, мақом санъатини радио-телевидение, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи орқали мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, мақом устозлари, соҳа олимлари ва мутахассисларининг, иқтидорли ва истиқболли ёш ижрочилар фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари эътибордан четда қолиб келмоқда.
Юқорида зикр этилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ўзбек мақом санъатини чуқур ўрганиб, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш, унинг «олтин фонди»ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг давлат муассасаси шаклида Ўзбек миллий мақом санъати маркази (кейинги ўринларда — Мақом маркази) фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага ;
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага ;
Ўзбек миллий мақом санъати марказининг таркибий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблари ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш;
ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг «олтин фонди»ни яратиш;
халқимиз, хусусан, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;
мақом санъати бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
мумтоз мусиқа меросимиз намуналарини нотага олиш, мавжуд ёзувларни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш, мақом санъатининг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини юртимиз олимлари ва чет эллик мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиб, янги илмий тадқиқотлар яратиш;
мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириб, уларни янгича усуллар билан бойитиб, ёш авлод вакилларига ўргатиб келаётган мақомчилар, мақомшунос илмий-педагог олимлар ва мутахассислар, Мақом маркази ходимлари фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Юртимизда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарслари ҳамда турли халқаро мақом анжуманлари ва танловларини ташкил этиш;
республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;
мақом санъатини радио-телевидение, оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали Ўзбекистон ва чет элларда кенг тарғиб этиш.
4. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги:
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Мусиқий шарқшунослиқ кафедраси негизида «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси» кафедрасини ташкил этиш, вилоятлардаги педагогик олий таълим муассасаларининг мусиқий таълим йўналишида мақом санъатини махсус фан сифатида ўқитишни жорий этиш;
мазкур таълим муассасаларига малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тегишли дарслик, ўқув қўлланма ва илмий-услубий адабиётлар билан таъминлаш;
республикадаги мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактаблари хамда маданият ва санъат коллежлари ва академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини янада кучайтириш;
мақом санъатининг ижодий, илмий-услубий ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш ва муносиб давом эттириш мақсадида, таълим муассасаларига моҳир мақомчи санъаткорларни бириктириш ва шу асосда «устоз-шогирд» мактабларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
5. 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш белгилансин.
Республика комиссиясига:
Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Қурилиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, 6 ой муддатда Шаҳрисабз шаҳрининг Оқсарой майдонида мазкур анжуманни ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар киритиш;
Халқаро мақом санъати анжуманининг илмий-ижодий концепцияси ва Низомини ишлаб чиқиш;
Оқсарой майдонининг тарихий қисмида мақом санъатига бағишланган музей ва миллий созлар лабораториясини ташкил этиш;
Шаҳрисабз шаҳар маданият саройини капитал таъмирлаш, ҳозирги вақтда Оқсарой майдонидаги мавжуд Мақом маркази ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятларини такомиллаштириш;
Халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш учун хорижий давлатлардан таниқли мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар ва мутахассисларни таклиф этиш;
2018 йилдан бошлаб соҳада фаол ижод қилаётган санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши мақом хонандаси», «Энг яхши мақом созандаси», «Энг яхши мақом устози», «Энг яхши мақом тарғиботчиси», «Энг яхши ёш мақомчи» каби номинациялар бўйича мукофотлар таъсис этиш;
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
6. Мақом маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Тошкент радиоэшиттириш уйи» биносига ижара тўловисиз вақтинча жойлаштирилсин. (Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси 49-уй.)
Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1 ой муддатда Мақом маркази учун замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳа асосида янги бино қуриш бўйича таклиф киритсин.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз тизими учун бюджетдан ажратилган йиллик маблағлари доирасида доимий равишда «Тошкент радиоэшиттириш уйи»да овоз ёзиш студиялари ва техник воситалардан Мақом маркази учун бепул фойдаланиш ва Мақом ансамбли томонидан ижро этиладиган мусиқий асарларни ёзиб олиш, эфирга бериш ва тарғибот қилишни таъминласин.
7. Мақом йўналишида ижод қилиб келаётган ижодий жамоалар, ансамбллар 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Мақом марказига 1 та енгил автомобиль ва 1 та автобус ҳарид қилиш учун маблағлар ажратсин.
«Тошкент радиоэшиттириш уйи»да Мақом марказига ажратилган хоналарни жорий таъмирлаш учун маблағ ажратсин.
Мақом санъатини тадқиқ қилиш билан боғлиқ илмий изланишлар, ўқув қўлланмалар, таржималар, илмий ва услубий адабиётларни нашр қилиш ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин.
Ўзбек миллий мақом санъати марказини молиялаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳудудий бўлимларини сақлаб туриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
9. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари уч ой муддатда вилоятларда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлимларини ташкил этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига мақом санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича хорижий давлатлар билан олиб бориладиган барча ҳамкорлик ишларини ўрнатилган тартибда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсин.
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги мақом санъатини ривожлантириш бўйича бажарилган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси
Арипов А. — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси Султонов Х. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Маматов Р. — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сайфуллаев Б. — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Саидова Г. — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Хаджаев Б. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Давлетов Р. — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Мажидов И. — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иноятов У. — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Комилов А. — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдуҳалимов Б. — Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти Болтабаев М. — Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги бош директори Усманов Р. — Тошкент шаҳар ҳокими Рўзиев 3. — Қашқадарё вилояти ҳокими Хаджаев А. — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.в.б. Кўчимов А. — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Тангриев Л. — Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Абдуллаев Р. — Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси Ахмедов М. — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Қодиров А. — Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Закиров Б. — «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси ИсмоиловА. — Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли бадиий раҳбари Иброҳимов О. — Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими Бегматов С. — Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар
Т/р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Уставини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш. 2017 йил ноябрь Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги 2. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш, бунда концерт ва илмий-тадқиқот муассасалар ташкилотлари ходимлари меқнатига ҳақ тўлаш тартибини қўллашни назарда тутган ҳолда жорий этиш. 2017 йил декабрь Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 3. Ўзбек миллий мақом санъати маркази ходимларининг фаолият йўналишлари ва функцияларини белгилаш бўйича лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш. 2017 йил ноябрь Ўзбек миллий мақом санъати маркази 4. Ўзбек миллий мақом санъати марказида фаолият олиб борадиган устозлар ва илмий ходимлар таркибини шакллантириш; мақом санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини амалга ошириш мақсадида шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндаларининг концертлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш. 2017 йил октябрь мунтазам Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 5. Вилоятларда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясига таклиф тайёрлаш. 2019 йил ноябрь Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 6. Ўзбек миллий мақом санъати маркази жойлашган бинонинг марказга ажратилгаи қисмини таъмирлаш ва зарур мебель, инвентарлар ҳамда ускуналар билан жиҳозлаш. 2017 йил ноябрь Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 7. Миллий мусиқа чолғуларида парда тизимини мувофиқлаштириш ва садоларини асл ҳолига келтириш, марказда чолғуларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш ва ривожлаятириш мақсадида хорижий давлатлардан махсус анжомларни келтириш. 2017 йил декабрь Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 8. Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси таркибида фаолият юритаётган Ю. Ражабий номидаги «Мақом» ансамблини Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибига ўтказиш. 2017 йил ноябрь Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги 9. Юнус Ражабий номидаги Ёш мақом ижрочиларининг Республика кўрик-танловини тиклаш ҳамда уни ўтказиш. 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 10. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг «Интернет»даги веб-сайтини яратиш, уни ўзбек мақоми тарихи, йўналишлари, мақом асосларига оид маълумотлар билан тўлдириб янгилаб бориш. 2017 йил ноябрдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 11. Республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкил этиш. «Арт-туризм» дастури доирасида хорижий меҳмонлар учун нуфузли концерт-лекцияларни ташкил этиш. 2017 йил ноябрдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 12. Ёш мақом ижрочиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2017 йил декабрь Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 13. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистони давлат санъат ва маданият институти, маданият ва санъат коллежлари, ихтисослаштирлган мусиқа академик лицейлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий мақомлар (Бухоро шашмақоми, Хоразм олти ярим мақоми ва Дутор мақомлари, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, Ўзбек «Шашмақоми» ҳамда янги йўналишлар) тизимли равишда ўқув дастурларига киритиш. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 14. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мақом ижрочиларининг кўрик-танловларини ўтказиш, миллий мақом санъатини ноёб мерос сифатида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш. 2017 йил ноябрдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 15. Бастакорлар ўртасида «Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар» номинацияси бўйича танловлар ўтказиб бориш. 2018 йилдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 16. Композиторлар ўртасида миллий мақомлар асосида яратилган замонавий йўналишда энг яхши саҳна асарлар (симфония, концерт, камер-чолғу, йирик йўналишдаги саҳна асарлари ва бошқа) танловларни ташкил этиш ва ўтказиш. 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 17. Мусиқашунослар орасида республикамиз ва хорижий мамлакатлариинг йирик олимларини жалб этган ҳолда доимий равиишда танлов ва ўқув семинарларини ташкил этиш. 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 18. Кўп асрлик мақом ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти билдн уларни замон руҳи билан бойитиб, «устоз-шогирд» таълимига мувофиқ ёш авлодга сингдириб келаётган таниқли бастакор ва мусиқашуносларни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантириш. 2018 йилдан бошлаб мунтазам Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази 19. Мақом йўлида ижод қилган устоз санъаткорлар ҳаёти ва ижодига доир оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларни нашр этиш, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва саньат коллежлари ва олий ўқув юртларида фойдаланишлари учун тарқатиш, шу борада турли конференция ва семинарлар ўтказиш; 2018 йилдан бошлаб мунтазам Ўзбекистои Рсспубликаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган мусиқага оид қўлёзмалар устида тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини монография, китоб ва тўпламлар тарзида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; 2018 йилдан бошлаб режа асосида Абу Наср Форобий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Фахриддин Розий, Сафиуддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али Чангий, Абдурауф Фитрат, Бекжон Раҳмон, Матюсуф Ҳарратов, Ғулом Зафарий ва бошқа алломаларнинг мусиқага оид рисолаларини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар ақадемияси Санъатшунослик илмий тадқиқот институти архивида сақланётган С. Урмавийнинг «Китаб алъ-адвар», Дарвиш Али Чангийнинг «Рисолаи мусиқий» қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб чоп этиш; 2018 — 2020 йиллар И. Ражабовнинг «Шарқ мусиқаси атамаларининт қисқача изоҳли луғати», «Мақом асослари» қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб китоб ҳолида чоп этиш; 2019 йил ноябрь О. Матёқубовнинг «Ўзбек мусиқаси» фундаментал тадқиқотини нашр этиш; 2018 йили икки жилдлик «Мақом» энциклопедиясини тузиш ва нашр этиш; Бухоро Шашмақоми, Хоразм олти ярим Дутор мақомлари, Фарғона — Тошкент мақом йўли мавзуларида йирик (фундаментал) тадқиқотларни олиб бориш учун тадқиқотчи олимларга яқиндан амалий кўмак бериш. 2018 йилдан бошлаб мунтазам 20. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали мақом санъатини тарғиб қилувчи махсус илмий-оммабоп кўрсатув намойишини ташкил этиш; ёш иқтидорли ижрочилар ва мусиқашунос олимларни миллий мақом санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш. 2017 йил декабрдан бошлаб мунтазам Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистои электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбек миллий мақом санъати марказининг таркибий
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
ПҚ-3391-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
TARKIBI
DASTURI
TUZILMASI
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Xalqimiz madaniy merosining ajralmas qismi boʻlgan milliy maqom sanʼati oʻzining qadimiy tarixi, teran falsafiy ildizlari, betakror badiiy uslubi va boy ijodiy anʼanalari bilan maʼnaviy hayotimizda alohida muhim oʻrin egallaydi.
Asrlar davomida ulugʻ shoir va olimlar, mohir bastakorlar, hofiz va sozandalarning mashaqqatli mehnati va fidoiyligi, ijodiy tafakkuri bilan sayqal topib kelayotgan ushbu noyob sanʼat nafaqat yurtimiz va sharq mamlakatlarida, balki dunyo miqyosida katta shuhrat va eʼtibor qozongan. Maqom sanʼatining gultoji boʻlgan “Shashmaqom” YUNESKO tomonidan insoniyatning nomoddiy madaniy merosi sifatda eʼtirof etilgani hamda uning Reprezentativ roʻyxatiga kiritilgani buning yaqqol tasdigʻidir.
Oʻtgan davr mobaynida mamlakatimizda maqom sanʼatini oʻrganish va rivojlantirish borasida muayyan ishlar amalga oshirildi. Ayniqsa, oʻzbek “Shashmaqomi” nota matnlarining nashr etilishi va ularga muvofiq ravishda maqom kuy-qoʻshiqlarining magnit lentalarga yozib olinishi ulkan ilmiy-madaniy ahamiyatga ega voqea boʻldi.
Hozirgi kunda yurtimizda Yunus Rajabiy nomidagi Maqom ansambli, hududlarda maqom jamoalari, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasida shu yoʻnalishda maxsus kafedra faoliyat koʻrsatayotgani, sohaga oid ilmiy izlanishlar olib borilayotganini qayd etish lozim.
Ayni vaqtda milliy oʻzligimizni anglash, madaniyatimizni har tomonlama rivojlantirish, xalqimiz, avvalo, yosh avlodimizni yuksak insoniy tuygʻular ruhida tarbiyalash, uning estetik didi va tafakkurini shakllantirishda maqom sanʼatining keng imkoniyatlaridan yetarlicha foydalanilmayapti.
Mazkur yoʻnalishda chuqur ilmiy-nazariy tadqiqotlar, oʻquv-uslubiy adabiyotlar yaratish, maqom sanʼatini radio-televideniye, ommaviy axborot vositalari, Internet tarmogʻi orqali mamlakatimizda va chet ellarda targʻib etish, maqom ustozlari, soha olimlari va mutaxassislarining, iqtidorli va istiqbolli yosh ijrochilar faoliyatini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash ishlari eʼtibordan chetda qolib kelmoqda.
Yuqorida zikr etilgan kamchilik va muammolarni bartaraf etish, oʻzbek maqom sanʼatini chuqur oʻrganib, oʻziga xos ijro maktablari va anʼanalarni yangi bosqichda ravnaq toptirish, uning “oltin fondi”ni yaratish va boyitish, xalqaro nufuzini oshirish va keng targʻib qilish maqsadida:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasining davlat muassasasi shaklida Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi (keyingi oʻrinlarda — Maqom markazi) faoliyatini tashkil etish haqidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirishga doir chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha Respublika komissiyasi tarkibi 1-ilovaga ;
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirishga doir chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga ;
Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining tarkibiy tuzilmasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekistonda maqom sanʼatini yanada rivojlantirish, bu borada shakllangan ijro va ijodiy maktablari va anʼanalarni, buyuk bastakorlar, hofiz va sozandalar merosini chuqur ilmiy asosda oʻrganish va qayta tiklash;
oʻzbek maqom sanʼati mumtoz va zamonaviy ijro namunalarining “oltin fondi”ni yaratish;
xalqimiz, xususan, yosh avlodni maqom sanʼati bilan keng tanishtirish orqali ularda milliy oʻzlikni anglash tuygʻusi yuksak badiiy-estetik did va tafakkurni kamol toptirish;
maqom sanʼati boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish va targʻib qilish boʻyicha xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
mumtoz musiqa merosimiz namunalarini notaga olish, mavjud yozuvlarni takomillashtirish va amaliyotga joriy etish, maqom sanʼatining ijtimoiy-tarixiy ildizlari, ilmiy-nazariy negizlari, milliy va umumbashariy qadriyatlar bilan bogʻliq jihatlarini yurtimiz olimlari va chet ellik mutaxassislar ishtirokida chuqur oʻrganib, yangi ilmiy tadqiqotlar yaratish;
maqom sanʼatining koʻp asrlik ijro yoʻllarini puxta oʻzlashtirib, ularni yangicha usullar bilan boyitib, yosh avlod vakillariga oʻrgatib kelayotgan maqomchilar, maqomshunos ilmiy-pedagog olimlar va mutaxassislar, Maqom markazi xodimlari faoliyatini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash;
Yurtimizda maqom sanʼati boʻyicha xorijiy yetuk ijrochilarning oʻzaro tajriba almashuvi, mahorat darslari hamda turli xalqaro maqom anjumanlari va tanlovlarini tashkil etish;
respublika hududlarida taniqli maqom ijrochilarining konsertlarini va mahorat darslarini tashkillashtirish;
maqom sanʼatini radio-televideniye, ommaviy axborot vositalari va Internet orqali Oʻzbekiston va chet ellarda keng targʻib etish.
4. Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi:
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining Musiqiy sharqshunosliq kafedrasi negizida “Oʻzbek maqomi tarixi va nazariyasi” kafedrasini tashkil etish, viloyatlardagi pedagogik oliy taʼlim muassasalarining musiqiy taʼlim yoʻnalishida maqom sanʼatini maxsus fan sifatida oʻqitishni joriy etish;
mazkur taʼlim muassasalariga malakali mutaxassislar, professor-oʻqituvchilarni jalb etish, ular uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish, tegishli darslik, oʻquv qoʻllanma va ilmiy-uslubiy adabiyotlar bilan taʼminlash;
respublikadagi mavjud bolalar musiqa va sanʼat maktablari xamda madaniyat va sanʼat kollejlari va akademik litseylarda maqom sanʼatini oʻqitish boʻyicha boʻlimlar faoliyatini yanada kuchaytirish;
maqom sanʼatining ijodiy, ilmiy-uslubiy va ijro anʼanalarini puxta oʻzlashtirish va munosib davom ettirish maqsadida, taʼlim muassasalariga mohir maqomchi sanʼatkorlarni biriktirish va shu asosda “ustoz-shogird” maktablarini tashkil etish vazifasi topshirilsin.
5. 2018-yildan boshlab Shahrisabz shahrida har ikki yilda bir marta Xalqaro maqom sanʼati anjumanini oʻtkazish belgilansin.
Respublika komissiyasiga:
Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi, Qurilish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda, 6 oy muddatda Shahrisabz shahrining Oqsaroy maydonida mazkur anjumanni oʻtkazish uchun zarur madaniy infratuzilma inshootlarini barpo etish boʻyicha takliflar kiritish;
Xalqaro maqom sanʼati anjumanining ilmiy-ijodiy konsepsiyasi va Nizomini ishlab chiqish;
Oqsaroy maydonining tarixiy qismida maqom sanʼatiga bagʻishlangan muzey va milliy sozlar laboratoriyasini tashkil etish;
Shahrisabz shahar madaniyat saroyini kapital taʼmirlash, hozirgi vaqtda Oqsaroy maydonidagi mavjud Maqom markazi hamda bolalar musiqa va sanʼat maktabi faoliyatlarini takomillashtirish;
Xalqaro maqom sanʼati anjumanini yuksak saviyada oʻtkazish uchun xorijiy davlatlardan taniqli musiqashunos olimlar, sanʼatkorlar, ijodiy jamoalar va mutaxassislarni taklif etish;
2018-yildan boshlab sohada faol ijod qilayotgan sanʼatkorlarni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish maqsadida “Eng yaxshi maqom xonandasi”, “Eng yaxshi maqom sozandasi”, “Eng yaxshi maqom ustozi”, “Eng yaxshi maqom targʻibotchisi”, “Eng yaxshi yosh maqomchi” kabi nominatsiyalar boʻyicha mukofotlar taʼsis etish;
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirishga doir chora-tadbirlar dasturida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash vazifalari yuklatilsin.
6. Maqom markazi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasining “Toshkent radioeshittirish uyi” binosiga ijara toʻlovisiz vaqtincha joylashtirilsin. (Toshkent shahar, Yashnobod tumani, Maxtumquli koʻchasi 49-uy.)
Madaniyat vazirligi, “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 1 oy muddatda Maqom markazi uchun zamonaviy talablarga javob beradigan loyiha asosida yangi bino qurish boʻyicha taklif kiritsin.
Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi oʻz tizimi uchun budjetdan ajratilgan yillik mablagʻlari doirasida doimiy ravishda “Toshkent radioeshittirish uyi”da ovoz yozish studiyalari va texnik vositalardan Maqom markazi uchun bepul foydalanish va Maqom ansambli tomonidan ijro etiladigan musiqiy asarlarni yozib olish, efirga berish va targʻibot qilishni taʼminlasin.
7. Maqom yoʻnalishida ijod qilib kelayotgan ijodiy jamoalar, ansambllar 2023-yilgacha barcha soliq toʻlovlaridan ozod etilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi.
Maqom markaziga 1 ta yengil avtomobil va 1 ta avtobus harid qilish uchun mablagʻlar ajratsin.
“Toshkent radioeshittirish uyi”da Maqom markaziga ajratilgan xonalarni joriy taʼmirlash uchun mablagʻ ajratsin.
Maqom sanʼatini tadqiq qilish bilan bogʻliq ilmiy izlanishlar, oʻquv qoʻllanmalar, tarjimalar, ilmiy va uslubiy adabiyotlarni nashr qilish harajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining parametrlarida ijtimoiy sohaga nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtirilishini taʼminlasin.
Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazini moliyalashtirish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladigan hududiy boʻlimlarini saqlab turish va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, oʻz daromadlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
9. Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari uch oy muddatda viloyatlarda Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan hududiy boʻlimlarini tashkil etsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga maqom sanʼatini rivojlantirish va targʻib qilish boʻyicha xorijiy davlatlar bilan olib boriladigan barcha hamkorlik ishlarini oʻrnatilgan tartibda tashkil etishda amaliy yordam koʻrsatsin.
11. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, “Jahon” axborot agentligi maqom sanʼatini rivojlantirish boʻyicha bajarilgan ishlarni muntazam ravishda yoritib borish maqsadida alohida dastur ishlab chiqsin va amalga oshirsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan birgalikda, bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
13. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi X. Sultonov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PQ-3391-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirishga doir chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish boʻyicha Respublika komissiyasi
Aripov A. — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, tashkiliy qoʻmita raisi Sultonov X. — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi Mamatov R. — Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri Sayfullayev B. — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Saidova G. — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vaziri Xadjayev B. — Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vaziri Davletov R. — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vaziri Majidov I. — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri Inoyatov U. — Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vaziri Komilov A. — Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Abduhalimov B. — Oʻzbekiston Fanlar Akademiyasi vitse-prezidenti Boltabayev M. — Oʻzbekiston Fan va texnologiyalar agentligi bosh direktori Usmanov R. — Toshkent shahar hokimi Roʻziyev 3. — Qashqadaryo viloyati hokimi Xadjayev A. — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi v.v.b. Koʻchimov A. — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori Tangriyev L. — Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi bosh direktori Abdullayev R. — Oʻzbekiston kompozitorlar va bastakorlar uyushmasi raisi Axmedov M. — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi Qodirov A. — Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbari Zakirov B. — “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi raisi IsmoilovA. — Yunus Rajabiy nomidagi “Maqom” ansambli badiiy rahbari Ibrohimov O. — Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi Sanʼatshunoslik ilmiy-tadqiqot instituti yetakchi ilmiy xodimi Begmatov S. — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi professori
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PQ-3391-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirishga doir chora-tadbirlar
T/r Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining Ustavini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda davlat roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlash. 2017-yil noyabr Madaniyat vazirligi, Adliya vazirligi 2. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining shtatlar jadvalini ishlab chiqish va uni tasdiqlash, bunda konsert va ilmiy-tadqiqot muassasalar tashkilotlari xodimlari meqnatiga haq toʻlash tartibini qoʻllashni nazarda tutgan holda joriy etish. 2017-yil dekabr Madaniyat vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 3. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi xodimlarining faoliyat yoʻnalishlari va funksiyalarini belgilash boʻyicha lavozim yoʻriqnomasini ishlab chiqish. 2017-yil noyabr Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 4. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazida faoliyat olib boradigan ustozlar va ilmiy xodimlar tarkibini shakllantirish; maqom sanʼatining keng miqyosdagi targʻibotini amalga oshirish maqsadida sharq xalqlari musiqa sanʼati namunalari va yetuk namoyandalarining konsertlari hamda mahorat darslarini tashkil etish. 2017-yil oktabr muntazam Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 5. Viloyatlarda Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining hududiy boʻlimlarini tashkil etish boʻyicha Respublika komissiyasiga taklif tayyorlash. 2019-yil noyabr Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 6. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi joylashgan binoning markazga ajratilgai qismini taʼmirlash va zarur mebel, inventarlar hamda uskunalar bilan jihozlash. 2017-yil noyabr Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 7. Milliy musiqa cholgʻularida parda tizimini muvofiqlashtirish va sadolarini asl holiga keltirish, markazda cholgʻularning akustik xususiyatlarini oʻrganish va rivojlayatirish maqsadida xorijiy davlatlardan maxsus anjomlarni keltirish. 2017-yil dekabr Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 8. Oʻzbekiston Badiiy jamoalari ijodiy birlashmasi tarkibida faoliyat yuritayotgan Yu. Rajabiy nomidagi “Maqom” ansamblini Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi tarkibiga oʻtkazish. 2017-yil noyabr Madaniyat vazirligi, Adliya vazirligi 9. Yunus Rajabiy nomidagi Yosh maqom ijrochilarining Respublika koʻrik-tanlovini tiklash hamda uni oʻtkazish. 2018-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 10. Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining “Internet”dagi veb-saytini yaratish, uni oʻzbek maqomi tarixi, yoʻnalishlari, maqom asoslariga oid maʼlumotlar bilan toʻldirib yangilab borish. 2017-yil noyabrdan boshlab muntazam Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 11. Respublika hududlarida taniqli maqom ijrochilarining konsertlarini va mahorat darslarini tashkil etish. “Art-turizm” dasturi doirasida xorijiy mehmonlar uchun nufuzli konsert-leksiyalarni tashkil etish. 2017-yil noyabrdan boshlab muntazam Madaniyat vazirligi, “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 12. Yosh maqom ijrochilarni moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularni ipoteka kreditlari asosida arzon uy-joylar bilan taʼminlash boʻyicha aniq takliflar tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2017-yil dekabr Madaniyat vazirligi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 13. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi, Oʻzbekistoni davlat sanʼat va madaniyat instituti, madaniyat va sanʼat kollejlari, ixtisoslashtirlgan musiqa akademik litseylari, bolalar musiqa va sanʼat maktablarida milliy maqomlar (Buxoro shashmaqomi, Xorazm olti yarim maqomi va Dutor maqomlari, Fargʻona — Toshkent maqom yoʻllari, Oʻzbek “Shashmaqomi” hamda yangi yoʻnalishlar) tizimli ravishda oʻquv dasturlariga kiritish. 2018-2019 oʻquv yilidan boshlab Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Oʻzbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 14. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida maqom ijrochilarining koʻrik-tanlovlarini oʻtkazish, milliy maqom sanʼatini noyob meros sifatida ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritib borish. 2017-yil noyabrdan boshlab muntazam Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 15. Bastakorlar oʻrtasida “Maqom yoʻllarida yaratilgan eng yaxshi asar” nominatsiyasi boʻyicha tanlovlar oʻtkazib borish. 2018-yildan boshlab muntazam Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 16. Kompozitorlar oʻrtasida milliy maqomlar asosida yaratilgan zamonaviy yoʻnalishda eng yaxshi sahna asarlar (simfoniya, konsert, kamer-cholgʻu, yirik yoʻnalishdagi sahna asarlari va boshqa) tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish. 2019-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 17. Musiqashunoslar orasida respublikamiz va xorijiy mamlakatlariing yirik olimlarini jalb etgan holda doimiy raviishda tanlov va oʻquv seminarlarini tashkil etish. 2019-yildan boshlab har ikki yilda bir marta Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi, Oʻzbekiston mustaqil bosma ommaviy axborot vositalari va axborot agentliklarini qoʻllab- quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi 18. Koʻp asrlik maqom ijodkorligi anʼanalarini oʻzlashtirgan, oʻzining isteʼdodi va salohiyati bildn ularni zamon ruhi bilan boyitib, “ustoz-shogird” taʼlimiga muvofiq yosh avlodga singdirib kelayotgan taniqli bastakor va musiqashunoslarni Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan moddiy ragʻbatlantirish. 2018-yildan boshlab muntazam Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi 19. Maqom yoʻlida ijod qilgan ustoz sanʼatkorlar hayoti va ijodiga doir ommabop va maxsus ilmiy kitoblar, nota toʻplamlari va annotatsiyali nota albomlarni nashr etish, respublikamizdagi bolalar musiqa va sanʼat maktablari, madaniyat va sanat kollejlari va oliy oʻquv yurtlarida foydalanishlari uchun tarqatish, shu borada turli konferensiya va seminarlar oʻtkazish; 2018-yildan boshlab muntazam Oʻzbekistoi Rsspublikasi Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fan va texnologiyalar agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi, Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutida saqlanayotgan musiqaga oid qoʻlyozmalar ustida tadqiqot ishlarini olib borish va ularning natijalarini monografiya, kitob va toʻplamlar tarzida nashrga tayyorlash va chop etish; 2018-yildan boshlab reja asosida Abu Nasr Forobiy, Muhammad Xorazmiy, Abu Ali ibn Sino, Faxriddin Roziy, Safiuddin Urmaviy, Abdulqodir Marogʻiy, Abdurahmon Jomiy, Najmiddin Kavkabiy, Darvish Ali Changiy, Abdurauf Fitrat, Bekjon Rahmon, Matyusuf Harratov, Gʻulom Zafariy va boshqa allomalarning musiqaga oid risolalarini, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar aqademiyasi Sanʼatshunoslik ilmiy tadqiqot instituti arxivida saqlanyotgan S. Urmaviyning “Kitab alʼ-advar”, Darvish Ali Changiyning “Risolai musiqiy” qoʻlyozmalarini nashrga tayyorlab chop etish; 2018 — 2020 yillar I. Rajabovning “Sharq musiqasi atamalarinint qisqacha izohli lugʻati”, “Maqom asoslari” qoʻlyozmalarini nashrga tayyorlab kitob holida chop etish; 2019-yil noyabr O. Matyoqubovning “Oʻzbek musiqasi” fundamental tadqiqotini nashr etish; 2018-yili ikki jildlik “Maqom” ensiklopediyasini tuzish va nashr etish; Buxoro Shashmaqomi, Xorazm olti yarim Dutor maqomlari, Fargʻona — Toshkent maqom yoʻli mavzularida yirik (fundamental) tadqiqotlarni olib borish uchun tadqiqotchi olimlarga yaqindan amaliy koʻmak berish. 2018-yildan boshlab muntazam 20. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi orqali maqom sanʼatini targʻib qiluvchi maxsus ilmiy-ommabop koʻrsatuv namoyishini tashkil etish; yosh iqtidorli ijrochilar va musiqashunos olimlarni milliy maqom sanʼatini targʻib etishda xorijiy mamlakatlar bilan ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish hamda ularga xalqaro miqyosdagi ilmiy anjumanlarda qatnashish imkonini yaratish. 2017-yil dekabrdan boshlab muntazam Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Jurnalistlari uyushmasi, Oʻzbekiston mustaqil bosma ommaviy axborot vositalari va axborot agentliklarini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi, Oʻzbekistoi elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PQ-3391-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining tarkibiy
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2017-yil 17-noyabr,
PQ-3391-son