📅 2018-yil 23-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy sudi Ichki ishlar vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 23-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy sudi Ichki ishlar vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 23 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий суди Ички ишлар вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 февраля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Верховного суда Министерства внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 February 2018 · Ministry and agency documents · Oliy sudi Ichki ishlar vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
ЙЎРИҚНОМА
Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарорига ИЛОВА
Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Йўриқнома суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Суд биноларини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш туман ва шаҳар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бўлинмалари) (бундан буён матнда қўриқлаш хизмати деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Суд процесси иштирокчилари ва судланувчиларнинг хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан таъминланади.
2. Алоҳида ҳолларда хавфсизликни таъминлаш чоралари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
3. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
суд биноси — судьялар, суд аппарати ходимларини доимий асосда жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки унга бириктирилган ҳудуд;
судга ташриф буюрувчи шахс — суд биноси ёки унинг ҳудудига вақтинча (суд мажлиси иштирокчиси сифатида, ўз ихтиёри ёки хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан) келган ҳар қандай жисмоний шахс.
суд процесси — суд мажлиси бошланган вақтдан тугагунга қадар давом этадиган жараён.
4. Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди.
5. Судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади.
2-боб. Суд бинолари хавфсизлигини таъминлаш
1-§. Суд биноларини қўриқлашга қабул қилиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) томонидан суд биноларининг қўриқланишини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бундан буён матнда ҳудудий қўриқлаш хизмати деб юритилади) билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
7 1 . Суд бинолари, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар 6 ойда камида бир маротаба ҳудудий қўриқлаш хизмати ҳамда Департаментнинг масъул ходимлари иштирокида суд биноларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг келишувида назарда тутилган муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлиги ҳамда уларнинг мустаҳкамлиги ўрганиб чиқилади.
Бунда суд биноларини қўриқлаш бўйича тузилган шартнома талабларида кўрсатилган қўриқлаш хизмати ходимларига хизмат ўташлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳам текширилади.
Ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилади. Ўрганиш давомида камчиликлар аниқланган ҳолларда далолатномада ушбу камчиликларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари кўрсатилиши шарт.
2-§. Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш
9. Қўриқлаш хизмати суд биноларини қўриқлаш учун шахсий таркиб ажратади.
10. Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан суд биноларини қўриқлаш 24 соат давомида амалга оширилади.
11. Қўриқлаш хизмати ходимлари қўриқланаётган суд биносини ўзига хослигини, сигнализация ва ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари жойлашган жойларни ва улардан фойдаланишни билиши ҳамда уларни соз ҳолатда эканлигини мунтазам текшириб, аниқланган барча камчиликлар бўйича дарҳол суд раисига ва тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) хабар бериши лозим.
3-боб. Суд биноларида ички ва кириб-чиқиш тартибини таъминлаш
1-§. Суд биносидаги ички тартиб қоидалар
12. Суд биносида иш тартиби:
иш вақти — соат 09:00 дан 18:00 гача;
тушлик вақти — соат 13:00 дан 14:00 гача;
дам олиш кунлари — шанба, якшанба;
дам олиш ва байрам кунлари суд ходимларининг иш вақти ҳамда масъул ходимларнинг навбатчилиги суд раиси буйруғига асосан амалга оширилади ҳамда буйруқ нусхаси назорат ўтказиш пунктига топширилади.
14. Суд биносига мобиль телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг (бундан буён матнда раислик қилувчи деб юритилади) рухсатисиз олиб кириш тақиқланади, мазкур Йўриқноманинг 14 1 -бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
14 1 . Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.
15. Суд биносига ўқотар қурол, портловчи, заҳарли, радиоактив ҳамда бошқа кучли таъсир этувчи кимёвий моддалар, қўлланилиши (фойдаланилиши) атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа буюм ва воситаларни олиб кириш тақиқланади, бундан конвой ва фельдъегер махсус почта хизмати ходимлари ҳамда судьянинг ўқотар қуроли мустасно.
16. Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириб кириши ҳамда суд биносидан чиқишида ўзи билан олиб кетиши лозим.
17. Суд биносининг назорат ўтказиш пунктида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари судга ташриф буюрувчилар ва уларнинг буюмларини металлодетекторлардан фойдаланган ҳолда текшириши мумкин.
18. Моддий товар бойликларини (мебель, компьютер ва ҳ.к.) олиб кириш ва олиб чиқиш суднинг масъул ходими томонидан имзоланган махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.
Махсус рухсатнома билан моддий товар бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш рухсатнома ёзиб берилган кунда бир маротаба амалга оширилади.
18 1 . Амалиёт ўташ учун келган шахсларнинг (талаба, ўқувчи, тингловчи, курсант ва бошқалар) суд биносига кириши ва чиқиши вақтинчалик рухсатнома асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик рухсатнома судда амалиёт ўташ учун келган шахсларга 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Вақтинчалик рухсатнома тегишли суд раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унга тегишли суднинг муҳри босилади. Вақтинчалик рухсатномада шахснинг рангли фотосурати бўлиши шарт.
19. Судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига суднинг масъул ходимлари томонидан расмийлаштириб берилган бир марталик рухсатнома асосида кириб чиқишлари мумкин, бундан мазкур Йўриқноманинг 20 , 21 , 24 , 25-бандларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
20. Суд мажлиси ўтказиладиган вақтда судга ташриф буюрувчи шахслар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва суд мажлисига чақирилган шахсларнинг рўйхати кўрсатилган рухсатнома (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) асосида суд биносига киритилади.
Рўйхат судья томонидан тасдиқланади ва қўриқлаш хизмати ходимларига суд мажлиси бошланишидан олдин тақдим этилади.
Суд ходими суд мажлиси бошланишидан олдин, суд мажлисига чақиртирилган шахсларни рўйхат асосида суд биносига олиб киради.
21. Судга чақирув қоғози билан чақирилган шахслар чақирув қоғози асосида суд биносига киритилади.
22. Суднинг чақирув қоғози бўлмаган ёки рўйхатга киритилмаган шахслар суд биносига бир марталик рухсатнома асосида киритилади.
23. Бир марталик рухсатнома, рўйхат ҳамда судга чақирув қоғози судга ташриф буюрувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.
Судга ташриф буюрувчи шахс суд биносидан чиқаётган вақтда бир марталик рухсатномани қабул қилган мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқлатиб, қўриқлаш хизмати ходимига топширади.
24. Судга ташриф буюрувчи шахслар очиқ суд мажлисига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киришлари мумкин.
25. Қуйидаги шахслар суд биносига назорат ўтказиш пункти орқали хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда судга ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш китобида қайд этилгандан кейин кириш ҳуқуқига эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари ;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзолари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ;
вазирликлар ва қўмиталарнинг раҳбарлари;
Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг масъул ходимлари;
судьялар ва суд ходимлари;
фельдъегер хизматининг махсус алоқа ходимлари.
26. Суд биносига қуйидаги шахслар киритилмайди:
катта ҳажмли сумка, чемодан, қути, тугунларни махсус ажратилган жойда қолдиришдан бош тортган ва ҳайвонлар билан кириш истагини билдирган шахслар;
қўл юкини кўрикдан ўтказиш ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишдан бош тортган шахслар;
спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддалар таъсирида бўлган шахслар.
4-боб. Суд процесси хавфсизлигини таъминлаш
27. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади .
28. Суд процессини ўтказишда тўсқинликлар вужудга келиши эҳтимолини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлганида раислик қилувчи ёки суд раиси суд мажлиси ўтказилишига камида уч кун қолгунга қадар, суд процесси хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларига (бўлимларига) ёзма хабарнома жўнатади .
29. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) суднинг ёзма хабарномасини олганидан сўнг, хабарномада кўрсатилган муддатларда суд процесси хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш учун ходимлар ажратади.
30. Суд процесси хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар органи ходимлари томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:
раислик қилувчи ёки суд раиси билан келишувга биноан суд мажлиси хонаси ва маслаҳатхона хавфсизлиги таъминланади;
суд мажлисидан олдин суд мажлиси хоналари ва маслаҳатхонанинг уларда эгасиз ашёлар, ёнувчи, портловчи, заҳарловчи ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш юзасидан текширилади;
30 1 . Суд бинолари, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келганда суднинг мурожаатига асосан ички ишлар органларининг қўшимча куч воситалари жалб этилади.
30 2 . Суд бинолари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги келишуви асосида муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланади.
Жиноят ишлари бўйича суд бинолари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг келишувида назарда тутилган муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланмаган тақдирда, мавжуд камчиликлар бартараф этилгунга қадар ички ишлар органи ходимлари томонидан судланувчиларни суд процессига қўриқлаб келиш тўхтатилади.
31. Суд мажлиси вақтида хавфсизликни таъминлаш учун жалб этилган ички ишлар органи ходимлари доимий равишда суд мажлиси залида бўлади. Суд мажлиси залини тарк этиш фақатгина раислик қилувчининг рухсати билан амалга оширилади.
32. Ички ишлар органи ходимлари суд процесси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида раислик қилувчининг фармойишига асосан суд мажлисида тартибни бузган шахсларни суд мажлиси залидан чиқариб юборади .
33. Суд процессида хавфсизликни таъминлашда ички ишлар органи ходимлари раислик қилувчи ёки суд раисининг суд мажлиси вақтида ва суд биносида тартибни таъминлаш билан боғлиқ бўлган фармойишига бўйсуниши ва суд мажлисида жамоат тартибини таъминлаши шарт.
34. Зарур ҳолларда, ички ишлар органи ходимлари раислик қилувчи ёки суд раисининг фармойишига асосан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судья хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланишини таъминлайди.
35. Ички ишлар органи ходимлари суд мажлиси якунида қилинган ишлар, суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан келиб тушган кўрсатмалар, шунингдек суд залидаги барча ҳодисалар ва кўрилган чоралар ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) ёзма ҳисобот тақдим этади. Ички ишлар органи ходимларининг суд мажлиси якунланганлиги ҳақидаги ёзма ҳисоботи суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан имзоланади.
5-боб. Суд процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш
1-§. Хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби
36. Суд процесси иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг (бундан буён матнда қўриқланаётган шахслар деб юритилади) ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш тўғрисидаги суднинг ёзма топшириғи асосида ички ишлар органлари томонидан уларнинг хавфсизлиги таъминланади.
37. Суднинг ёзма топшириғида қўриқланаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш вақтлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Бунда ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган қўриқланаётган шахсларга доир ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши зарур.
38. Қўриқланаётган шахсларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш тўғрисидаги суднинг ёзма топшириғи туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига), нусхаси қўриқланаётган шахсга юборилади.
39. Ички ишлар органлари суднинг ёзма топшириғини олиши билан дарҳол қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
40. Ички ишлар органларининг ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган шахсларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган қарорлари қўриқланаётган шахслар томонидан ўз вақтида бажарилиши шарт.
41. Қўриқланаётган шахсларга таҳдид солаётган хавф бартараф этилганда ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа асослар вужудга келганда суд томонидан ички ишлар органларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади. Ушбу хабарнома туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига), нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга юборилади.
2-§. Қўлланиладиган хавфсизлик чоралари
42. Қўриқланаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин:
қўриқланаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш — қўриқланаётган шахсларнинг розилиги билан уларнинг шахси, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари, яшаш жойи ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни беришга вақтинчалик чеклов қўйиш;
қонунда белгиланган тартибда ёпиқ суд мажлисини ўтказиш;
шахсни, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя қилиш.
Қўриқланаётган шахсларни ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкига етказилиши кутилаётган зарарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бошқа ўзига хос хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин.
43. Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади.
Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
6-боб. Якуний қоида
44. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 февраль,
Тошкент ш.,
2018 йил 23 февраль,
11-87-сон
20-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining
Qarori
YOʻRIQNOMA
Sud binolari, sud protsesslari va ular ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 21-fevraldagi PF-4966-son “Oʻzbekiston Respublikasi sud tizimi tuzilmasini tubdan takomillashtirish va faoliyati samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi hamda Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:
1. Sud binolari, sud protsesslari va ular ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Ichki ishlar vazirligining 2018-yil 23-fevraldagi 11-87, 20-son qaroriga ILOVA
Sud binolari, sud protsesslari va ular ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Yoʻriqnoma sud binolari, sud protsesslari va ular ishtirokchilari hamda yaqin qarindoshlarining xavfsizligini taʼminlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Sud binolarini qoʻriqlash va xavfsizligini taʼminlash tuman va shahar ichki ishlar organlari huzuridagi qoʻriqlash xizmatlari (boʻlinmalari) (bundan buyon matnda qoʻriqlash xizmati deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
Sud protsessi ishtirokchilari va sudlanuvchilarning xavfsizligi hamda jamoat tartibini saqlash ichki ishlar organlarining sohaviy xizmatlari tomonidan taʼminlanadi.
2. Alohida hollarda xavfsizlikni taʼminlash choralari qonunchilik hujjatlariga muvofiq tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa organlar bilan hamkorlikda amalga oshirilishi mumkin.
3. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
sud binosi — sudyalar, sud apparati xodimlarini doimiy asosda joylashtirish uchun moʻljallangan bino yoki unga biriktirilgan hudud;
sudga tashrif buyuruvchi shaxs — sud binosi yoki uning hududiga vaqtincha (sud majlisi ishtirokchisi sifatida, oʻz ixtiyori yoki xizmat vazifalarini bajarish munosabati bilan) kelgan har qanday jismoniy shaxs.
sud protsessi — sud majlisi boshlangan vaqtdan tugagunga qadar davom etadigan jarayon.
4. Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxslar, basharti ular sud protsessida ishtirok etuvchi shaxs boʻlmasalar sud majlisi zaliga kiritilmaydi.
5. Sudga tashrif buyuruvchi shaxslar sud binosiga shaxsini tasdiqlovchi hujjati asosida kirib chiqadi.
2-bob. Sud binolari xavfsizligini taʼminlash
1-§. Sud binolarini qoʻriqlashga qabul qilish
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti (bundan buyon matnda Departament deb yuritiladi) tomonidan sud binolarining qoʻriqlanishini tashkil etish Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri ichki ishlar organlari huzuridagi qoʻriqlash xizmatlari (bundan buyon matnda hududiy qoʻriqlash xizmati deb yuritiladi) bilan tuziladigan shartnoma asosida amalga oshiriladi.
7 1 . Sud binolari, sud protsesslari va ularning ishtirokchilarini xavfsizligini taʼminlash maqsadida har 6 oyda kamida bir marotaba hududiy qoʻriqlash xizmati hamda Departamentning masʼul xodimlari ishtirokida sud binolarining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Ichki ishlar vazirligining kelishuvida nazarda tutilgan muhandislik-texnik vositalar bilan jihozlanganligi hamda ularning mustahkamligi oʻrganib chiqiladi.
Bunda sud binolarini qoʻriqlash boʻyicha tuzilgan shartnoma talablarida koʻrsatilgan qoʻriqlash xizmati xodimlariga xizmat oʻtashlari uchun yaratilgan shart-sharoitlar ham tekshiriladi.
Oʻrganish natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Oʻrganish davomida kamchiliklar aniqlangan hollarda dalolatnomada ushbu kamchiliklarni bartaraf etishning aniq muddatlari koʻrsatilishi shart.
2-§. Sud binolarini qoʻriqlashni taʼminlash
9. Qoʻriqlash xizmati sud binolarini qoʻriqlash uchun shaxsiy tarkib ajratadi.
10. Qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan sud binolarini qoʻriqlash 24 soat davomida amalga oshiriladi.
11. Qoʻriqlash xizmati xodimlari qoʻriqlanayotgan sud binosini oʻziga xosligini, signalizatsiya va yongʻin oʻchirishning birlamchi vositalari joylashgan joylarni va ulardan foydalanishni bilishi hamda ularni soz holatda ekanligini muntazam tekshirib, aniqlangan barcha kamchiliklar boʻyicha darhol sud raisiga va toʻgʻridan-toʻgʻri boshligʻiga (komandiriga) xabar berishi lozim.
3-bob. Sud binolarida ichki va kirib-chiqish tartibini taʼminlash
1-§. Sud binosidagi ichki tartib qoidalar
12. Sud binosida ish tartibi:
ish vaqti — soat 09:00 dan 18:00 gacha;
tushlik vaqti — soat 13:00 dan 14:00 gacha;
dam olish kunlari — shanba, yakshanba;
dam olish va bayram kunlari sud xodimlarining ish vaqti hamda masʼul xodimlarning navbatchiligi sud raisi buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi hamda buyruq nusxasi nazorat oʻtkazish punktiga topshiriladi.
14. Sud binosiga mobil telefon, foto va video qayd etish vositalarini sud majlisida raislik qiluvchining (bundan buyon matnda raislik qiluvchi deb yuritiladi) ruxsatisiz olib kirish taqiqlanadi, mazkur Yoʻriqnomaning 14 1 -bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
14 1 . Advokat oʻz professional faoliyatini amalga oshirishi uchun, Oʻzbekiston Respublikasining protsessual kodekslariga qatʼiy rioya etgan holda, sud binosiga kompyuter, mobil va boshqa aloqa vositalarini moneliksiz olib kirish huquqiga ega, yopiq sud majlislari bundan mustasno. Bunda qayd etilgan qurilmalardan sud binosi ichkarisida foydalanish sud jarayonini oʻtkazish tartibini buzmasligi kerak.
15. Sud binosiga oʻqotar qurol, portlovchi, zaharli, radioaktiv hamda boshqa kuchli taʼsir etuvchi kimyoviy moddalar, qoʻllanilishi (foydalanilishi) atrofdagilar xavfsizligiga tahdid soluvchi boshqa buyum va vositalarni olib kirish taqiqlanadi, bundan konvoy va feldyeger maxsus pochta xizmati xodimlari hamda sudyaning oʻqotar quroli mustasno.
16. Sudga tashrif buyuruvchi shaxslar oʻzlari tomonidan olib kelingan sud binosiga olib kirish taqiqlangan buyumlarni sud maʼmuriyati tomonidan maxsus ajratilgan joylarda qoldirib kirishi hamda sud binosidan chiqishida oʻzi bilan olib ketishi lozim.
17. Sud binosining nazorat oʻtkazish punktida xavfsizlikni taʼminlash maqsadida xizmat olib borayotgan qoʻriqlash xizmati xodimlari sudga tashrif buyuruvchilar va ularning buyumlarini metallodetektorlardan foydalangan holda tekshirishi mumkin.
18. Moddiy tovar boyliklarini (mebel, kompyuter va h.k.) olib kirish va olib chiqish sudning masʼul xodimi tomonidan imzolangan maxsus ruxsatnoma asosida amalga oshiriladi.
Maxsus ruxsatnoma bilan moddiy tovar boyliklarini olib kirish va olib chiqish ruxsatnoma yozib berilgan kunda bir marotaba amalga oshiriladi.
18 1 . Amaliyot oʻtash uchun kelgan shaxslarning (talaba, oʻquvchi, tinglovchi, kursant va boshqalar) sud binosiga kirishi va chiqishi vaqtinchalik ruxsatnoma asosida amalga oshiriladi.
Vaqtinchalik ruxsatnoma sudda amaliyot oʻtash uchun kelgan shaxslarga 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga beriladi. Vaqtinchalik ruxsatnoma tegishli sud raisining imzosi bilan tasdiqlanadi va unga tegishli sudning muhri bosiladi. Vaqtinchalik ruxsatnomada shaxsning rangli fotosurati boʻlishi shart.
19. Sudga tashrif buyuruvchi shaxslar sud binosiga sudning masʼul xodimlari tomonidan rasmiylashtirib berilgan bir martalik ruxsatnoma asosida kirib chiqishlari mumkin, bundan mazkur Yoʻriqnomaning 20 , 21 , 24 , 25-bandlarida koʻrsatilgan hollar mustasno.
20. Sud majlisi oʻtkaziladigan vaqtda sudga tashrif buyuruvchi shaxslar sud majlisi oʻtkaziladigan vaqt va sud majlisiga chaqirilgan shaxslarning roʻyxati koʻrsatilgan ruxsatnoma (bundan buyon matnda roʻyxat deb yuritiladi) asosida sud binosiga kiritiladi.
Roʻyxat sudya tomonidan tasdiqlanadi va qoʻriqlash xizmati xodimlariga sud majlisi boshlanishidan oldin taqdim etiladi.
Sud xodimi sud majlisi boshlanishidan oldin, sud majlisiga chaqirtirilgan shaxslarni roʻyxat asosida sud binosiga olib kiradi.
21. Sudga chaqiruv qogʻozi bilan chaqirilgan shaxslar chaqiruv qogʻozi asosida sud binosiga kiritiladi.
22. Sudning chaqiruv qogʻozi boʻlmagan yoki roʻyxatga kiritilmagan shaxslar sud binosiga bir martalik ruxsatnoma asosida kiritiladi.
23. Bir martalik ruxsatnoma, roʻyxat hamda sudga chaqiruv qogʻozi sudga tashrif buyuruvchi shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatilganda haqiqiy hisoblanadi.
Sudga tashrif buyuruvchi shaxs sud binosidan chiqayotgan vaqtda bir martalik ruxsatnomani qabul qilgan mansabdor shaxsning imzosi bilan tasdiqlatib, qoʻriqlash xizmati xodimiga topshiradi.
24. Sudga tashrif buyuruvchi shaxslar ochiq sud majlisiga shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatgan holda kirishlari mumkin.
25. Quyidagi shaxslar sud binosiga nazorat oʻtkazish punkti orqali xizmat guvohnomasini koʻrsatgan holda sudga tashrif buyuruvchilarni roʻyxatga olish kitobida qayd etilgandan keyin kirish huquqiga ega:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputatlari va Senati aʼzolari ;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining masʼul xodimlari ;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimlari ;
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudining sudyalari ;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi sudyalari va masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashining aʼzolari;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Inson huquqlari boʻyicha milliy markazining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining masʼul xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman);
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil ;
vazirliklar va qoʻmitalarning rahbarlari;
Departament va uning hududiy boʻlimlarining masʼul xodimlari;
sudyalar va sud xodimlari;
feldyeger xizmatining maxsus aloqa xodimlari.
26. Sud binosiga quyidagi shaxslar kiritilmaydi:
katta hajmli sumka, chemodan, quti, tugunlarni maxsus ajratilgan joyda qoldirishdan bosh tortgan va hayvonlar bilan kirish istagini bildirgan shaxslar;
qoʻl yukini koʻrikdan oʻtkazish yoki shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatishdan bosh tortgan shaxslar;
spirtli ichimliklar, narkotik vositalar yoki psixotrop moddalar taʼsirida boʻlgan shaxslar.
4-bob. Sud protsessi xavfsizligini taʼminlash
27. Sud majlisini fototasvirga tushirish, audio va videoyozuvini amalga oshirish, shuningdek ommaviy axborot vositalarida translyatsiya qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi .
28. Sud protsessini oʻtkazishda toʻsqinliklar vujudga kelishi ehtimolini tasdiqlovchi asoslar mavjud boʻlganida raislik qiluvchi yoki sud raisi sud majlisi oʻtkazilishiga kamida uch kun qolgunga qadar, sud protsessi xavfsizligini taʼminlash uchun zarur choralar koʻrish toʻgʻrisida tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalariga (boʻlimlariga) yozma xabarnoma joʻnatadi .
29. Tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) sudning yozma xabarnomasini olganidan soʻng, xabarnomada koʻrsatilgan muddatlarda sud protsessi xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish uchun xodimlar ajratadi.
30. Sud protsessi xavfsizligini taʼminlash uchun ichki ishlar organi xodimlari tomonidan quyidagi choralar amalga oshiriladi:
raislik qiluvchi yoki sud raisi bilan kelishuvga binoan sud majlisi xonasi va maslahatxona xavfsizligi taʼminlanadi;
sud majlisidan oldin sud majlisi xonalari va maslahatxonaning ularda egasiz ashyolar, yonuvchi, portlovchi, zaharlovchi va boshqa xavfli buyumlarni aniqlash yuzasidan tekshiriladi;
30 1 . Sud binolari, sud protsesslari va ularning ishtirokchilarini xavfsizligini taʼminlash choralarini kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelganda sudning murojaatiga asosan ichki ishlar organlarining qoʻshimcha kuch vositalari jalb etiladi.
30 2 . Sud binolari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Ichki ishlar vazirligi kelishuvi asosida muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlanadi.
Jinoyat ishlari boʻyicha sud binolari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi va Ichki ishlar vazirligining kelishuvida nazarda tutilgan muhandislik-texnik vositalar bilan jihozlanmagan taqdirda, mavjud kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar ichki ishlar organi xodimlari tomonidan sudlanuvchilarni sud protsessiga qoʻriqlab kelish toʻxtatiladi.
31. Sud majlisi vaqtida xavfsizlikni taʼminlash uchun jalb etilgan ichki ishlar organi xodimlari doimiy ravishda sud majlisi zalida boʻladi. Sud majlisi zalini tark etish faqatgina raislik qiluvchining ruxsati bilan amalga oshiriladi.
32. Ichki ishlar organi xodimlari sud protsessi xavfsizligini taʼminlash maqsadida raislik qiluvchining farmoyishiga asosan sud majlisida tartibni buzgan shaxslarni sud majlisi zalidan chiqarib yuboradi .
33. Sud protsessida xavfsizlikni taʼminlashda ichki ishlar organi xodimlari raislik qiluvchi yoki sud raisining sud majlisi vaqtida va sud binosida tartibni taʼminlash bilan bogʻliq boʻlgan farmoyishiga boʻysunishi va sud majlisida jamoat tartibini taʼminlashi shart.
34. Zarur hollarda, ichki ishlar organi xodimlari raislik qiluvchi yoki sud raisining farmoyishiga asosan sud devonxonasidan sud majlisi oʻtkaziladigan joyga yoki sudya xonasiga sud ishlari va ashyoviy dalillar yetkazib berilishida ularning qoʻriqlanishi va saqlanishini taʼminlaydi.
35. Ichki ishlar organi xodimlari sud majlisi yakunida qilingan ishlar, sud raisi yoki raislik qiluvchi tomonidan kelib tushgan koʻrsatmalar, shuningdek sud zalidagi barcha hodisalar va koʻrilgan choralar haqida tegishli tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga) yozma hisobot taqdim etadi. Ichki ishlar organi xodimlarining sud majlisi yakunlanganligi haqidagi yozma hisoboti sud raisi yoki raislik qiluvchi tomonidan imzolanadi.
5-bob. Sud protsessi ishtirokchilarini himoya qilish
1-§. Xavfsizlik choralarini qoʻllash asoslari va tartibi
36. Sud protsessi ishtirokchilari, ularning oila aʼzolari va yaqin qarindoshlarining (bundan buyon matnda qoʻriqlanayotgan shaxslar deb yuritiladi) hayoti, salomatligi, shaʼni, qadr-qimmati va mol-mulkini muhofaza qilinishini taʼminlovchi barcha zarur choralarni koʻrish toʻgʻrisidagi sudning yozma topshirigʻi asosida ichki ishlar organlari tomonidan ularning xavfsizligi taʼminlanadi.
37. Sudning yozma topshirigʻida qoʻriqlanayotgan shaxslarga nisbatan qoʻllanilayotgan aniq xavfsizlik choralari va ularni amalga oshirish vaqtlari koʻrsatilgan boʻlishi lozim.
Bunda ichki ishlar organi xavf tahdid solayotgan qoʻriqlanayotgan shaxslarga doir ishidagi mavjud maʼlumotlardan, bu xavfning ehtimol tutilgan xususiyati, manbalari, joyi, vaqti va boshqa holatlaridan xabardor etilishi zarur.
38. Qoʻriqlanayotgan shaxslarni xavfsizligini taʼminlash yuzasidan zarur choralarni koʻrish toʻgʻrisidagi sudning yozma topshirigʻi tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga), nusxasi qoʻriqlanayotgan shaxsga yuboriladi.
39. Ichki ishlar organlari sudning yozma topshirigʻini olishi bilan darhol qoʻriqlanayotgan shaxslarga nisbatan xavfsizlik choralarini koʻrishlari shart.
40. Ichki ishlar organlarining oʻz vakolatlari doirasida qoʻriqlanayotgan shaxslarni xavfsizligini taʼminlash yuzasidan qabul qilingan qarorlari qoʻriqlanayotgan shaxslar tomonidan oʻz vaqtida bajarilishi shart.
41. Qoʻriqlanayotgan shaxslarga tahdid solayotgan xavf bartaraf etilganda yoki xavfsizlik choralarini bekor qilish uchun boshqa asoslar vujudga kelganda sud tomonidan ichki ishlar organlarini bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi. Ushbu xabarnoma tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga), nusxalari esa qoʻriqlanayotgan shaxslarga yuboriladi.
2-§. Qoʻllaniladigan xavfsizlik choralari
42. Qoʻriqlanayotgan shaxslarning hayoti, salomatligi, shaʼni, qadr-qimmati va mol-mulkini muhofaza qilish maqsadida quyidagi xavfsizlik choralari qoʻllanilishi mumkin:
qoʻriqlanayotgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan foydalanishni cheklash — qoʻriqlanayotgan shaxslarning roziligi bilan ularning shaxsi, shuningdek ularning yaqin qarindoshlari, yashash joyi va ular haqidagi boshqa maʼlumotlarni berishga vaqtinchalik cheklov qoʻyish;
qonunda belgilangan tartibda yopiq sud majlisini oʻtkazish;
shaxsni, uy-joy va mol-mulkni himoya qilish.
Qoʻriqlanayotgan shaxslarni hayoti, salomatligi, shaʼni, qadr-qimmati va mol-mulkiga yetkazilishi kutilayotgan zararning xavflilik darajasidan kelib chiqib, boshqa oʻziga xos xavfsizlik choralari qoʻllanilishi mumkin.
43. Sudyalarning shaxsiy xavfsizligini taʼminlash maqsadida ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻqotar qurol beriladi.
Zarur hollarda tegishli sud raisining qaroriga binoan ichki ishlar organi sudya va uning oilasi uchun qurolli soqchilar ajratadi.
6-bob. Yakuniy qoida
44. Mazkur Yoʻriqnoma talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Oliy sud raisi K. KAMILOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Toshkent sh.,
2018-yil 23-fevral,
Toshkent sh.,
2018-yil 23-fevral,
11-87-son
20-son