📅 2018-yil 25-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 25-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 25 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 января 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и трудовых отношений
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 January 2018 · Ministry and agency documents · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 25 январдаги 4-Б-сон буйруғига ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш натижалари юзасидан санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2. Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти (бундан буён матнда паспорт деб юритилади) тузилади.
3. Паспорт ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотда сақланади.
2-боб. Паспортни расмийлаштириш
4. Паспорт мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
5. Паспорт қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
ташкилотнинг номи, идоравий мансублиги (агар идоравий мансуб бўлса) ҳамда манзили кўрсатилган титул варақ;
ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар ( 1-жадвал );
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар ( 2-жадвал );
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар ( 3-жадвал );
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар ( 4-жадвал );
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида маълумотлар.
Паспортга Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тўлдирилган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси илова қилинади.
6. Паспортнинг 1-жадвалида (Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар) ташкилотда ишлаётган ходимлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Бунда:
ходимларнинг умумий сони ташкилотнинг маълумотига кўра аниқланади;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади;
малакасини оширган ёки янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар малакасини оширганлигини ёхуд янги касбни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга асосан аниқланади.
7. Паспортнинг 2-жадвалида (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган (мўлжалланган) санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар, жиҳозлар ҳамда яратилган бошқа қулайликлар ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Бунда 2-жадвалнинг 3-устунида ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилиши лозим бўлган хоналарнинг (жиҳозларнинг, яратилган бошқа қулайликларнинг) сони санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларидан келиб чиқиб кўрсатилади.
8. Паспортнинг 3-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.
9. Паспортнинг 4-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади.
10. Паспортдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида тузилади.
3-боб. Якуний қоида
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН ____________________________ (ташкилот раҳбарининг Ф.И.О) __________________ (имзо) 20__ йил “___” ________________ ___________________________________ (ташкилотнинг идоравий мансублиги, агар идоравий мансуб бўлса) ___________________________________ (ташкилотнинг номи) Санитария-техник ҳолатнинг ПАСПОРТИ Ташкилотнинг манзили: ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________
Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий МАЪЛУМОТЛАР 1-жадвал Т/р Маълумотлар Кўрсаткичлар 1 2 1. Ходимларнинг умумий сони, жами: Шулардан ногиронлиги бўлган шахслар: шу жумладан: эркаклар аёллар 2. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами: шу жумладан: эркаклар аёллар II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами: шу жумладан: эркаклар аёллар III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами: шу жумладан: эркаклар аёллар 3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган ихтисослаштирилган бўлинма (цех) сони (агар мавжуд бўлса) 4. Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойларининг умумий сони 5. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш жойларининг сони (агар мавжуд бўлса) 6. Малакасини оширган ногиронлиги бўлган шахслар сони Янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар сони 7. Ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш шакли: поликлиника / тиббий санитария қисми
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР 2-жадвал Т/р Маиший хоналар, жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар Умумий сони Шулардан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалда 1 2 3 4 1. Гардеробхоналар 2. Жавонлар сони 3. Душхоналар 4. Ювиниш хоналари 5. Санузеллар: унитазлар полусти чашалар писуарлар ташқарида жойлашган ҳожатхона 6. Аёлларнинг шахсий гигиенаси учун хоналар 7. Дам олиш учун хоналар 8. Кийимларни қуритиш ва тозалаш учун хоналар 9. Ичимлик сув билан таъминганлик: ичимлик сув фавворачалари сатуратор қурилмалари электр сув қайнатгичлари 10. Ошхонада ўтириш жойлари сони Шундан: қўлтиқ таёқда ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун Ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР _________________________________ (бўлинма (цех) номи) 3-жадвал Т/р Кўрсаткичлар 1-устунда кўрсатилганлардан бири ёки бир нечтаси кўрсатилади 1 2 1. Бўлинма (цех) жойлашган жой: умумий хонада мослаштирилган хонада махсус конструкцияланган хонада очиқ майдонда 2. Вентиляция тизими: табиий (аэрация) сунъий умумалмашувчи кондициялаш билан умумий оқимли кондициялашсиз умумий оқимли умумий ҳаво тортиш маҳаллий ҳаво тортиш 3. Ёритиш турлари: табиий сунъий аралаш 4. Ёритиш тизими: умумий комбинацияланган 5. Иситиш тизими: марказлаштирилган маҳаллий 6. Биноларнинг жиҳозланганлиги: махсус ўтиш жойлари махсус зинапоялар кўтаргичлар пандуслар 7. Таниб олиш ва топиш учун рангли ва овозли белгилар мавжудлиги: эшикларда зинапояларда пандусларда ўтиш жойларда кўтаргичларда 8. Зинапоялар, тушиш жойларида суянчиқлар мавжудлиги 9. Хавфли жойларнинг белгиланиши: ёритиш воситалар билан кескин фарқ қилувчи ранглар ва материаллар билан
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР __________________________________ (бўлинма (цех) номи) 4-жадвал Т/р Кўрсаткичлар Сони 1 2 1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, жами улардан: I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар шу жумладан: эркаклар аёллар II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар шу жумладан: эркаклар аёллар III гуруҳ ногиронлиги бўлганлар шу жумладан: эркаклар аёллар 2. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони, жами улардан: I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун шу жумладан: эркаклар аёллар II-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун шу жумладан: эркаклар аёллар III-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун шу жумладан: эркаклар аёллар
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР 1. Ишларнинг бажарилиши: ______ _______________________________ (ўтириб, туриб, ўтириб-туриб) 2. Ўтириб ишлаганда эргономик талабларга мослиги: ______________________________________ (ҳа, йўқ) 3. Туриб ишлаганда эргономик талабларга мослиги: ______________________________________ (ҳа, йўқ) 4. Иш позаси: ______________________________________ (мажбурий, эркин) 5. Иш мебеллари эргономик талабларга мослиги: ______________________________________ (ҳа, йўқ, қисман) 6. Танани столда ушлаб туриш учун ёрдамчи воситалар мавжудлиги: ўтирганда _______________________ (мавжуд, мавжуд эмас) турганда ________________________ (мавжуд, мавжуд эмас) стол баландлигини созлаш имконияти _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд) стол суянчиғини созлаш имконияти _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд) 7. Ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган шахслар учун иш ўрнининг мослаштириш имконияти мавжудлиги: _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд) 8. Қўшимча ёритиш мавжудлиги: _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас) 9. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун товушли сигналларнинг мавжудлиги _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас) 10. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун бошқа сигналларнинг мавжудлиги _____________________________________________ (мавжуд, мавжуд эмас) 11. Қўлланиладиган технологияларнинг таърифи: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. 12. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланганлиги муносабати билан қўлланиладиган технологиялар таърифидаги ўзгартиришлар: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________.
Вазир А. ХАИТОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 январь,
2018 йил 23 январь
2018 йил 24 январь
4-Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanuvchi korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish natijalari boʻyicha sanitariya-texnik holatni pasportlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 1-dekabrdagi PF-5270-son “Nogironligi boʻlgan shaxslarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son “Xodimlar mehnatini muhofaza qilish chora-tadbirlarini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanuvchi korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish natijalari boʻyicha sanitariya-texnik holatni pasportlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2018-yil 25-yanvardagi 4-B-son buyrugʻiga ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanuvchi korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish natijalari boʻyicha sanitariya-texnik holatni pasportlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 1-dekabrdagi PF-5270-son “Nogironligi boʻlgan shaxslarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son “Xodimlar mehnatini muhofaza qilish chora-tadbirlarini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanuvchi korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari boʻyicha attestatsiyadan (bundan buyon matnda attestatsiya deb yuritiladi) oʻtkazish natijalari yuzasidan sanitariya-texnik holatni pasportlashtirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Tashkilotlarda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2. Nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish natijasida tashkilotning attestatsiya komissiyasi tomonidan tashkilotdagi sanitariya-texnik holatning pasporti (bundan buyon matnda pasport deb yuritiladi) tuziladi.
3. Pasport tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi va tashkilotda saqlanadi.
2-bob. Pasportni rasmiylashtirish
4. Pasport mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
5. Pasport quyidagi maʼlumotlardan iborat boʻladi:
tashkilotning nomi, idoraviy mansubligi (agar idoraviy mansub boʻlsa) hamda manzili koʻrsatilgan titul varaq;
tashkilot xodimlari toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar ( 1-jadval );
nogironligi boʻlgan shaxslarning ehtiyojlari uchun moslashtirilgan sanitariya-maishiy va yordamchi xonalar va jihozlar hamda yaratilgan qulayliklar toʻgʻrisida maʼlumotlar ( 2-jadval );
nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinma (sex) toʻgʻrisida maʼlumotlar ( 3-jadval );
nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) xodimlar hamda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan joylar soni toʻgʻrisida maʼlumotlar ( 4-jadval );
nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) ish joylarining mehnat sharoitlari holati toʻgʻrisida maʼlumotlar.
Pasportga Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda toʻldirilgan ish joyining mehnat sharoitlari xaritasi ilova qilinadi.
6. Pasportning 1-jadvalida (Tashkilot xodimlari toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar) tashkilotda ishlayotgan xodimlar, shu jumladan nogironligi boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Bunda:
xodimlarning umumiy soni tashkilotning maʼlumotiga koʻra aniqlanadi;
nogironligi boʻlgan shaxslar haqida (nogironlik guruhi) aniq maʼlumotlarni kiritish uchun tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi maʼlumotlaridan foydalaniladi;
malakasini oshirgan yoki yangi kasbni egallagan nogironligi boʻlgan shaxslar malakasini oshirganligini yoxud yangi kasbni egallaganligini tasdiqlovchi hujjatga asosan aniqlanadi.
7. Pasportning 2-jadvalida (Nogironligi boʻlgan shaxslarning ehtiyojlari uchun moslashtirilgan sanitariya-maishiy va yordamchi xonalar va jihozlar hamda yaratilgan qulayliklar haqida maʼlumotlar) nogironligi boʻlgan shaxslarning ehtiyojlari uchun moslashtirilgan (moʻljallangan) sanitariya-maishiy va yordamchi xonalar, jihozlar hamda yaratilgan boshqa qulayliklar haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Bunda 2-jadvalning 3-ustunida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moslashtirilishi lozim boʻlgan xonalarning (jihozlarning, yaratilgan boshqa qulayliklarning) soni sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlaridan kelib chiqib koʻrsatiladi.
8. Pasportning 3-jadvali (Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinma (sex) toʻgʻrisida maʼlumotlar) nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan har bir boʻlinma (sex) boʻyicha tuziladi.
9. Pasportning 4-jadvali (Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) xodimlar hamda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan joylar soni toʻgʻrisida maʼlumotlar) nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan har bir boʻlinma (sex) boʻyicha tuziladi.
Bunda nogironligi boʻlgan shaxslar haqida (nogironlik guruhi) aniq maʼlumotlarni kiritish uchun tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi maʼlumotlaridan foydalaniladi.
10. Pasportdagi nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) ish joylarining mehnat sharoitlari toʻgʻrisida maʼlumotlar Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-sentabrdagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq mehnat sharoitlari, mehnat jarayonining ogʻirligi va tigʻizligi, asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish natijasida tuziladi.
3-bob. Yakuniy qoida
11. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi kengashi bilan kelishilgan.
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanuvchi korxonalar, muassasalar va tashkilotlarda nogironligi boʻlgan shaxslar band boʻlgan ish oʻrinlarini mehnat sharoitlari va asbob-uskunalarning jarohatlash xavfliligi yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish natijalari boʻyicha sanitariya-texnik holatni pasportlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
TASDIQLAYMAN ____________________________ (tashkilot rahbarining F.I.O) __________________ (imzo) 20__ yil “___” ________________ ___________________________________ (tashkilotning idoraviy mansubligi, agar idoraviy mansub boʻlsa) ___________________________________ (tashkilotning nomi) Sanitariya-texnik holatning PASPORTI Tashkilotning manzili: ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________ ______________________________
Tashkilot xodimlari toʻgʻrisida umumiy MAʼLUMOTLAR 1-jadval T/r Maʼlumotlar Koʻrsatkichlar 1 2 1. Xodimlarning umumiy soni, jami: Shulardan nogironligi boʻlgan shaxslar: shu jumladan: erkaklar ayollar 2. I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, jami: shu jumladan: erkaklar ayollar II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, jami: shu jumladan: erkaklar ayollar III guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, jami: shu jumladan: erkaklar ayollar 3. Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanadigan ixtisoslashtirilgan boʻlinma (sex) soni (agar mavjud boʻlsa) 4. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ish joylarining umumiy soni 5. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan ish joylarining soni (agar mavjud boʻlsa) 6. Malakasini oshirgan nogironligi boʻlgan shaxslar soni Yangi kasbni egallagan nogironligi boʻlgan shaxslar soni 7. Xodimlarga tibbiy xizmat koʻrsatish shakli: poliklinika / tibbiy sanitariya qismi
Nogironligi boʻlgan shaxslarning ehtiyojlari uchun moslashtirilgan sanitariya-maishiy va yordamchi xonalar va jihozlar hamda yaratilgan qulayliklar toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR 2-jadval T/r Maishiy xonalar, jihozlar hamda yaratilgan qulayliklar Umumiy soni Shulardan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moslashtirilgan soni sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq amalda 1 2 3 4 1. Garderobxonalar 2. Javonlar soni 3. Dushxonalar 4. Yuvinish xonalari 5. Sanuzellar: unitazlar polusti chashalar pisuarlar tashqarida joylashgan hojatxona 6. Ayollarning shaxsiy gigiyenasi uchun xonalar 7. Dam olish uchun xonalar 8. Kiyimlarni quritish va tozalash uchun xonalar 9. Ichimlik suv bilan taʼminganlik: ichimlik suv favvorachalari saturator qurilmalari elektr suv qaynatgichlari 10. Oshxonada oʻtirish joylari soni Shundan: qoʻltiq tayoqda harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar uchun Nogironlik aravachasida harakatlanadigan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinma (sex) toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR _________________________________ (boʻlinma (sex) nomi) 3-jadval T/r Koʻrsatkichlar 1-ustunda koʻrsatilganlardan biri yoki bir nechtasi koʻrsatiladi 1 2 1. Boʻlinma (sex) joylashgan joy: umumiy xonada moslashtirilgan xonada maxsus konstruksiyalangan xonada ochiq maydonda 2. Ventilyatsiya tizimi: tabiiy (aeratsiya) sunʼiy umumalmashuvchi konditsiyalash bilan umumiy oqimli konditsiyalashsiz umumiy oqimli umumiy havo tortish mahalliy havo tortish 3. Yoritish turlari: tabiiy sunʼiy aralash 4. Yoritish tizimi: umumiy kombinatsiyalangan 5. Isitish tizimi: markazlashtirilgan mahalliy 6. Binolarning jihozlanganligi: maxsus oʻtish joylari maxsus zinapoyalar koʻtargichlar panduslar 7. Tanib olish va topish uchun rangli va ovozli belgilar mavjudligi: eshiklarda zinapoyalarda panduslarda oʻtish joylarda koʻtargichlarda 8. Zinapoyalar, tushish joylarida suyanchiqlar mavjudligi 9. Xavfli joylarning belgilanishi: yoritish vositalar bilan keskin farq qiluvchi ranglar va materiallar bilan
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) xodimlar hamda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan joylar soni toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR __________________________________ (boʻlinma (sex) nomi) 4-jadval T/r Koʻrsatkichlar Soni 1 2 1. Nogironligi boʻlgan shaxslarning umumiy soni, jami ulardan: I guruh nogironligi boʻlganlar shu jumladan: erkaklar ayollar II guruh nogironligi boʻlganlar shu jumladan: erkaklar ayollar III guruh nogironligi boʻlganlar shu jumladan: erkaklar ayollar 2. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan joylar soni, jami ulardan: I guruh nogironligi boʻlganlar uchun shu jumladan: erkaklar ayollar II-guruh nogironligi boʻlganlar uchun shu jumladan: erkaklar ayollar III-guruh nogironligi boʻlganlar uchun shu jumladan: erkaklar ayollar
Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalaniladigan boʻlinmadagi (sexdagi) ish joylarining mehnat sharoitlari toʻgʻrisida MAʼLUMOTLAR 1. Ishlarning bajarilishi: ______ _______________________________ (oʻtirib, turib, oʻtirib-turib) 2. Oʻtirib ishlaganda ergonomik talablarga mosligi: ______________________________________ (ha, yoʻq) 3. Turib ishlaganda ergonomik talablarga mosligi: ______________________________________ (ha, yoʻq) 4. Ish pozasi: ______________________________________ (majburiy, erkin) 5. Ish mebellari ergonomik talablarga mosligi: ______________________________________ (ha, yoʻq, qisman) 6. Tanani stolda ushlab turish uchun yordamchi vositalar mavjudligi: oʻtirganda _______________________ (mavjud, mavjud emas) turganda ________________________ (mavjud, mavjud emas) stol balandligini sozlash imkoniyati _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas, qisman mavjud) stol suyanchigʻini sozlash imkoniyati _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas, qisman mavjud) 7. Nogironlar aravachasidan foydalanadigan shaxslar uchun ish oʻrnining moslashtirish imkoniyati mavjudligi: _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas, qisman mavjud) 8. Qoʻshimcha yoritish mavjudligi: _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas) 9. Avariya va ogohlantiruvchi signallarni uzatish uchun tovushli signallarning mavjudligi _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas) 10. Avariya va ogohlantiruvchi signallarni uzatish uchun boshqa signallarning mavjudligi _____________________________________________ (mavjud, mavjud emas) 11. Qoʻllaniladigan texnologiyalarning taʼrifi: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. 12. Nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanganligi munosabati bilan qoʻllaniladigan texnologiyalar taʼrifidagi oʻzgartirishlar: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________.
Vazir A. XAITOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV
Toshkent sh.,
2018-yil 25-yanvar,
2018-yil 23-yanvar
2018-yil 24-yanvar
4-B-son