📅 2017-yil 5-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017-yil 5-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2017 йил 5 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 декабря 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Министерства высшего и среднего специального образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 December 2017 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 33, 24-2017-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг « Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида »ги, « Мудофаа тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига (бундан буён матнда ҲТЎБ деб юритилади) талабалар танлов асосида ОТМда иккинчи курс (тўртинчи семестр) охирида квота доирасида танлаб олинади .
3. Танловнинг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкинлигини белгилайдиган чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат .
4. ҲТЎБда таълим олиш учун талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан танловни ташкил қилиш ва ўтказиш учун қабул комиссияси тузилади (бундан буён матнда танлов ўтказиш бўйича комиссия деб юритилади) ва қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:
танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг котиби — ҲТЎБ бошлиғи;
танлов ўтказиш бўйича комиссия аъзолари:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари;
тегишли ОТМнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари;
ҲТЎБнинг ўқитувчилари.
Танлов ўтказиш бўйича комиссия қабул йилининг январь ойидан сентябрь ойига қадар фаолият юритади.
6. Танлов ўтказиш бўйича комиссия танлов ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда танловларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгар бўлади.
7. Танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси:
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг ишини ташкил этади;
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг вазифаларини белгилайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
8. Танлов ўтказиш бўйича комиссия ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:
талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;
талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.
2-боб. Танловни ўтказиш
9. Танлов ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади. Бунда талабаларга танловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар, шу жумладан танловни ўтказиш муддатлари, талаб этиладиган ҳужжатлар, танловнинг асосий мезонлари тушунтирилади.
Тушунтириш ишлари январь-февраль ойларида ўтказилади.
10. ҲТЎБда таълим олиш учун аризалар қабул йилининг январь-февраль ойларида қабул қилинади.
11. Талабалар томонидан ҲТЎБда таълим олиш учун ҲТЎБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
рейтинг дафтарчаси нусхаси.
12. Қуйидагилар ҲТЎБда таълим олиш учун ўтказиладиган танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади :
тиббий кўрик ;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари ;
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ;
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш .
Ҳар бир мезонларни ўтказиш вақти ва жойи талабаларга улар ўтказилишидан камида 20 кун олдин етказилади.
13. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.
14. Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.
Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар кейинги босқичга қўйилмайди.
16. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҲТЎБга қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.
Бунда талабанинг уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
17. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштиришлган билим даражасини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ОТМ томонидан расмийлаштирилади ва танлов ўтказиш бўйича комиссияга юборилади.
18. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ апрель-май ойларида ўтказилади.
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди .
19. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида тест ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ май-июнь ойларида ўтказилади.
20. Талабанинг танлов натижалари бўйича умумий бали унинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижасида аниқланган балини ва тест синовларида тўплаган балини қўшиш орқали аниқланади.
21. Талабаларни ҲТЎБга қабул қилиш танловда тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабалар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.
22. Бир хил минимал кириш балини тўплаган бир нечта талабалардан ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари бўйича кўп балл тўплаган талаба қабул қилинади.
23. Танлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
тиббий кўрик натижалари;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари;
умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари;
чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари;
талабанинг танловдаги умумий бали.
24. Танлов натижалари охирги тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига эълон қилиниши шарт.
25. Танлов натижалари бўйича баённома икки нусхада расмийлаштирилади, танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси, котиби ва аъзолари томонидан имзоланади, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари ва тегишли ОТМ ректорининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Баённоманинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, иккинчи нусхаси ОТМ ҲТЎБга юборилади.
26. Танлов натижалари бўйича тузилган баённомага асосан август ойининг учинчи ўн кунлигида ОТМ ректорининг буйруғига биноан талабалар ҳарбий тайёргарликни ўтиш учун қабул қилинади.
27. Танлов натижаларидан норози бўлган талаба ОТМда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
28. Апелляция комиссияси таркибига танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссиялар фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир танлов йўналиши бўйича биттадан аъзо киритилади.
Талаба танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
3-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ (олий таълим муассасаси номи, олий таълим муассасаси ректорининг Ф.И.О., имзоси) 20___ йил «____» ____________________ Талабанинг олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш НАТИЖАЛАРИ Т/р Талабанинг Ф.И.О. Семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи Уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 1-семестр 2-семестр 3-семестр 1 2 3 4 5
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Талабаларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига талабалар спорт кийимида ҳамда биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси билан келишлари лозим.
4. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:
а) эркак талабалар учун:
турникда тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш;
а) аёл талабалар учун:
куч ишлатиладиган машқлар комплекси;
100 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
5. Машқлар оралиғида талабаларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган талабалар қониқарсиз баҳоланади.
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.
8. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
11 маротаба ва ундан кўп тортилганда — «аъло»;
9-10 маротаба тортилганда — «яхши»;
7-8 маротаба тортилганда — «қониқарли»;
1 — 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
9. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси (тиббиёт ОТМ аёл талабалари учун) 1 дақиқа мобайнида бажарилади:
«Диққат», «Машқни бажаришга киришилсин» командасига асосан биринчи 30 сонияда белда етган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);
«Вақт» командасига асосан «ерда қўлга таянган ҳолда ётиш» ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга теккунча эгиш).
10. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда — «аъло»;
29 — 31 маротаба бажарган тақдирда — «яхши»;
26 — 28 маротаба бажарган тақдирда — «қониқарли»;
25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
11. 100 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
12. Талабаларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
а) эркак талабалар учун:
14,4 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
14,5 — 14,8 сонияда бажарган тақдирда — «яхши»;
14,9 — 15,4 сонияда бажарган тақдирда — «қониқарли»;
15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
б) аёл талабалари (тиббиёт ОТМ) учун:
16,8 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
16,9 дан 17,4 сониягача бажарган тақдирда — «яхши»;
17,5 дан 18,0 сониягача бажарган тақдирда — «қониқарли»;
18,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
13. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
14. Эркак талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
13,20 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда — «яхши»;
14,0 дақиқадан кўп, бироқ 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда — «қониқарли»;
14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
15. Аёл талабаларнинг 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
4,25 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
4,26 дақиқадан 4,40 дақиқагача бажарган тақдирда — «яхши»;
4,41 дақиқадан 5,00 дақиқагача бажарган тақдирда — «қониқарли»;
5,01 дақиқа ва ундан кўпроқ вақт ичида бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
16. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иккита «қониқарсиз» баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтмаган» деб ҳисобланади.
17. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган талабаларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.
3-боб. Якуний қоидалар
18. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган талабаларга қайднома расмийлаштирилади.
Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.
19. Қайднома талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
20. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари танловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.
2. Тестга жалб қилинган талабалар рўйхати танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан тасдиқланиб, тест ўтказиш бўйича кичик комиссияга (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) тақдим этилади.
3. Тестни ўтказиш учун кичик комиссия томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.
4. Тест саволлари танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари танлов ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
6. Тест ОТМнинг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.
2-боб. Тест синовларини ўтказиш
7. Тест синовлари танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача тест ўтказиладиган аудиторияга киритилади.
Тест синовларига келмаган (соат 9:20 дан кейин тест ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) талабалар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
8. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
9. Талабага тест топшириқларини бажариш учун 40 та тест саволи берилади.
10. Тест саволларини ечиш учун 60 дақиқа вақт берилади.
11. Талабаларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.
12. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Талабалар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.
Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.
Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.
Жавоблар тўғри белгиланиши учун талаба шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган талабаларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
13. Тест синовлари вақтида талабанинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, талабанинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.
14. Талабага тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
15. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда талабалар, аудитория раҳбари, танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
16. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
17. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, талабалар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.
18. Кичик комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида соат 15:00 гача тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.
19. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл қўйилади.
3-боб. Якуний қоидалар
20. Тест синовлари натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия аъзолари томонидан имзоланган, кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 16:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
21. Тест синовлари натижалар (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия томонидан шу куннинг ўзида танлов ўтказиш бўйича комиссияга тақдим этилади.
22. Тест синови натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Т/р Талабанинг Ф.И.О. Тиббий кўрик натижалари Умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш натижалари ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари Чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари Талабанинг умумий бали 1 2 3 4 5 6
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 декабрь,
Тошкент ш.,
2017 йил 5 декабрь,
33-сон
24-2017-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining
Qarori
NIZOM
METODIKASI
METODIKASI
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi Nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligining 2017-yil 5-dekabrdagi 33, 24-2017-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “ Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida ”gi, “ Mudofaa toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining (bundan buyon matnda OTM deb yuritiladi) rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini (bundan buyon matnda tanlov deb yuritiladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha mutaxassislar tayyorlaydigan harbiy taʼlim fakultetlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalariga (bundan buyon matnda HTOʻB deb yuritiladi) talabalar tanlov asosida OTMda ikkinchi kurs (toʻrtinchi semestr) oxirida kvota doirasida tanlab olinadi .
3. Tanlovning asosiy maqsadi suhbatlashish va tushuntirish ishlarini olib borish orqali talabalarning harbiy kafedrada oʻqish salohiyati va keyinchalik harbiy mutaxassislik boʻyicha xizmat qilishi mumkinligini belgilaydigan chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi asosida jismoniy rivojlanishi hamda bilim darajasini baholashdan iborat .
4. HTOʻBda taʼlim olish uchun talabalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi zarur.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vaziri tegishli oʻrinbosarining buyrugʻi bilan tanlovni tashkil qilish va oʻtkazish uchun qabul komissiyasi tuziladi (bundan buyon matnda tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya deb yuritiladi) va quyidagi tarkibda uning aʼzolari tasdiqlanadi:
tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparati masʼul xodimi;
tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiyaning kotibi — HTOʻB boshligʻi;
tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzolari:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparati masʼul xodimlari;
tegishli OTMning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha prorektorlari;
HTOʻBning oʻqituvchilari.
Tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya qabul yilining yanvar oyidan sentabr oyiga qadar faoliyat yuritadi.
6. Tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya tanlov oʻtkazish jarayonida kerakli sharoitlar yaratilishi, joylarda tanlovlarni oʻtkazish talablariga qatʼiy rioya etgan holda tegishli ravishda tashkil etilishi va adolatli oʻtkazilishi, shuningdek ularning natijalari xolisligi uchun javobgar boʻladi.
7. Tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi:
tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiyaning ishini tashkil etadi;
tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiyaning vazifalarini belgilaydi;
kichik komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi.
8. Tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya huzurida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vaziri tegishli oʻrinbosarining buyrugʻi bilan quyidagi kichik komissiyalar tuziladi:
talabalarning umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiya;
talabalarning chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash boʻyicha kichik komissiya.
2-bob. Tanlovni oʻtkazish
9. Tanlov oʻtkazilishidan oldin OTMning turdosh taʼlim yoʻnalishlariga ega fakultetlarida talabalar bilan tushuntirish ishlari tashkil etiladi. Bunda talabalarga tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq barcha tadbirlar, shu jumladan tanlovni oʻtkazish muddatlari, talab etiladigan hujjatlar, tanlovning asosiy mezonlari tushuntiriladi.
Tushuntirish ishlari yanvar-fevral oylarida oʻtkaziladi.
10. HTOʻBda taʼlim olish uchun arizalar qabul yilining yanvar-fevral oylarida qabul qilinadi.
11. Talabalar tomonidan HTOʻBda taʼlim olish uchun HTOʻBga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
ariza;
reyting daftarchasi nusxasi.
12. Quyidagilar HTOʻBda taʼlim olish uchun oʻtkaziladigan tanlovning asosiy mezonlari hisoblanadi :
tibbiy koʻrik ;
OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasi natijalari ;
umumjismoniy tayyorgarlikni baholash ;
chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash .
Har bir mezonlarni oʻtkazish vaqti va joyi talabalarga ular oʻtkazilishidan kamida 20 kun oldin yetkaziladi.
13. Tanlov oʻtkazish jarayonlarining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida umumjismoniy tayyorgarlikni baholash hamda chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash jarayonlari uzluksiz ravishda videoyozuvga tushiriladi.
14. Talabalarning harbiy xizmatga yaroqliligini tekshirish boʻyicha tibbiy koʻrik Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3147, 2019-yil 3-aprel) muvofiq fevral-mart oylarida oʻtkaziladi.
Salomatligiga koʻra harbiy xizmatga yaroqsiz deb topilgan talabalar keyingi bosqichga qoʻyilmaydi.
16. Talabaning OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash natijasi OTMdagi HTOʻBga qabul qilishdan oldingi oʻqish davrida toʻplangan ballar yigʻindisidan tashkil topadi.
Bunda talabaning uch semestr davomidagi umumiy oʻrtacha oʻzlashtirish koʻrsatkichi (oʻzlashtirish tegishli ravishda 55 balldan 100 ballgacha boʻlgan diapazonda ifodalanadi) aniqlanadi.
17. Talabaning OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirishlgan bilim darajasini baholash natijalari mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda OTM tomonidan rasmiylashtiriladi va tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiyaga yuboriladi.
18. Talabalarning umumjismoniy tayyorgarligini baholash komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan belgilanadigan joylarda talabalarning umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiya tomonidan mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq aprel-may oylarida oʻtkaziladi.
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasi talablariga javob bermagan talabalar tanlovning keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi .
19. Talabalarning chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasini baholash test oʻtkazish usuli yordamida test oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tomonidan mazkur Nizomning 4-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq may-iyun oylarida oʻtkaziladi.
20. Talabaning tanlov natijalari boʻyicha umumiy bali uning OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash natijasida aniqlangan balini va test sinovlarida toʻplagan balini qoʻshish orqali aniqlanadi.
21. Talabalarni HTOʻBga qabul qilish tanlovda toʻplangan ballarning reyting tizimi boʻyicha amalga oshiriladi.
Tanlov natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan talabalar tegishli kvota doirasida oʻqishga qabul qilinadi.
22. Bir xil minimal kirish balini toʻplagan bir nechta talabalardan OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash natijalari boʻyicha koʻp ball toʻplagan talaba qabul qilinadi.
23. Tanlov natijalari boʻyicha mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda bayonnoma tuziladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:
tibbiy koʻrik natijalari;
OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash natijalari;
umumjismoniy tayyorgarlik darajasi natijalari;
chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasini baholash natijalari;
talabaning tanlovdagi umumiy bali.
24. Tanlov natijalari oxirgi test sinovlari oʻtkazilgan kunning ertasiga eʼlon qilinishi shart.
25. Tanlov natijalari boʻyicha bayonnoma ikki nusxada rasmiylashtiriladi, tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi, kotibi va aʼzolari tomonidan imzolanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirining tegishli oʻrinbosari va tegishli OTM rektorining imzosi hamda muhr bilan tasdiqlanadi.
Bayonnomaning bir nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga, ikkinchi nusxasi OTM HTOʻBga yuboriladi.
26. Tanlov natijalari boʻyicha tuzilgan bayonnomaga asosan avgust oyining uchinchi oʻn kunligida OTM rektorining buyrugʻiga binoan talabalar harbiy tayyorgarlikni oʻtish uchun qabul qilinadi.
27. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan talaba OTMda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vaziri tegishli oʻrinbosarining buyrugʻi bilan tuziladigan apellyatsiya komissiyasiga apellyatsiya berish huquqiga ega.
28. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya va kichik komissiyalar faoliyatida ishtirok etmagan, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparati masʼul xodimlari hamda OTM xodimlari orasidan komissiya raisi va kamida toʻrt nafar, qoida tariqasida, xar bir tanlov yoʻnalishi boʻyicha bittadan aʼzo kiritiladi.
Talaba tanlov natijasidan norozi boʻlgan taqdirda, tanlov natijasi eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat davomida apellyatsiya berishi mumkin. Talaba tomonidan berilgan apellyatsiya apellyatsiya komissiyasi tomonidan 24 soat ichida koʻrib chiqilishi lozim.
3-bob. Yakuniy qoida
29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ (oliy taʼlim muassasasi nomi, oliy taʼlim muassasasi rektorining F.I.O., imzosi) 20___ yil “____” ____________________ Talabaning oliy taʼlim muassasasida taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash NATIJALARI T/r Talabaning F.I.O. Semestr davomidagi umumiy oʻrtacha oʻzlashtirish koʻrsatkichi Uch semestr davomidagi umumiy oʻrtacha oʻzlashtirish koʻrsatkichi 1-semestr 2-semestr 3-semestr 1 2 3 4 5
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Talabalarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.
2. Talabalarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar hamda mashqlarni bajarish tartibi talabalarning umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiyasi (bundan buyon matnda kichik komissiya deb yuritiladi) tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.
3. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga talabalar sport kiyimida hamda biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi bilan kelishlari lozim.
4. Talabalar quyidagi mashqlarni bajaradi:
a) erkak talabalar uchun:
turnikda tortilish;
100 metrga yugurish;
3000 metrga yugurish;
a) ayol talabalar uchun:
kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi;
100 metrga yugurish;
1000 metrga yugurish.
5. Mashqlar oraligʻida talabalarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.
6. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra topshirmagan yoxud topshirishdan bosh tortgan talabalar qoniqarsiz baholanadi.
2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
7. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:
bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etadi).
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
Juft tutilgan oyoqlarni 45° gacha bukishga ruxsat beriladi.
8. Talabalarning turnikda tortilish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
11 marotaba va undan koʻp tortilganda — “aʼlo”;
9-10 marotaba tortilganda — “yaxshi”;
7-8 marotaba tortilganda — “qoniqarli”;
1 — 6 marotaba yoxud umuman tortila olmaganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
9. Kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi (tibbiyot OTM ayol talabalari uchun) 1 daqiqa mobaynida bajariladi:
“Diqqat”, “Mashqni bajarishga kirishilsin” komandasiga asosan birinchi 30 soniyada belda yetgan holda maksimal oldinga egilib qoʻl bilan oyoq uchiga tegish, qoʻllar belda, oyoqlar biriktirilgan (oyoqlarni bilinmas darajada egish, dastlabki holatga qaytguncha bel kuragi bilan yerga tegish);
“Vaqt” komandasiga asosan “yerda qoʻlga tayangan holda yotish” holatga qabul qilib va dam olmasdan 30 soniya ichida maksimal miqdorda yerda qoʻlga tayangan holda qoʻlni egish va tiklash (gavda tik holatda, qoʻlni koʻkrak yerga tekkuncha egish).
10. Kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
32 marotaba va undan koʻp bajargan taqdirda — “aʼlo”;
29 — 31 marotaba bajargan taqdirda — “yaxshi”;
26 — 28 marotaba bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
25 marotaba va undan kamroq bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
11. 100 metrga yugurish mashqi:
yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;
stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.
12. Talabalarning 100 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
a) erkak talabalar uchun:
14,4 soniya ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;
14,5 — 14,8 soniyada bajargan taqdirda — “yaxshi”;
14,9 — 15,4 soniyada bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
15,5 soniyada va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
b) ayol talabalari (tibbiyot OTM) uchun:
16,8 soniya ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;
16,9 dan 17,4 soniyagacha bajargan taqdirda — “yaxshi”;
17,5 dan 18,0 soniyagacha bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
18,1 soniyada va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
13. 3000 (1000) metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.
14. Erkak talabalarning 3000 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
13,20 daqiqa ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;
13,20 daqiqadan koʻp, biroq 14,0 daqiqagacha bajargan taqdirda — “yaxshi”;
14,0 daqiqadan koʻp, biroq 14,30 daqiqagacha bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
14,30 daqiqadan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
15. Ayol talabalarning 1000 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
4,25 daqiqa va undan kamroq vaqt ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;
4,26 daqiqadan 4,40 daqiqagacha bajargan taqdirda — “yaxshi”;
4,41 daqiqadan 5,00 daqiqagacha bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
5,01 daqiqa va undan koʻproq vaqt ichida bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
16. Talabalarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholashda ikkita “qoniqarsiz” baho olgan boʻlsa, umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan “oʻtmagan” deb hisoblanadi.
17. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan oʻtmagan talabalarga mashqlarni takroriy bajarishga ruxsat berilmaydi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
18. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlarini topshirgan talabalarga qaydnoma rasmiylashtiriladi.
Mazkur qaydnomada talabalar tomonidan bajarilgan mashqlar va ular uchun qoʻyilgan baholar koʻrsatiladi.
19. Qaydnoma talabalarning umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.
20. Talabalarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasini baholash natijalari tanlovni tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha qabul komissiyasiga yuboriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasini baholash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Talabalarning chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasi test oʻtkazish usuli orqali aniqlanadi.
2. Testga jalb qilingan talabalar roʻyxati tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya tomonidan tasdiqlanib, test oʻtkazish boʻyicha kichik komissiyaga (bundan buyon matnda kichik komissiya deb yuritiladi) taqdim etiladi.
3. Testni oʻtkazish uchun kichik komissiya tomonidan chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik dasturidan test savollari ishlab chiqiladi.
4. Test savollari tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya majlisi bayoni bilan tasdiqlanadi.
5. Test savollari va ularning javoblari tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya raisida saqlanadi va u ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.
6. Test OTMning harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida oʻtkaziladi. Bunda test oʻtkazish uchun oliy taʼlim muassasalari tomonidan alohida auditoriyalar ajratiladi va har bir auditoriyaga oliy taʼlim muassasalari xodimlari orasidan auditoriya rahbari tayinlanadi.
2-bob. Test sinovlarini oʻtkazish
7. Test sinovlari tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya tomonidan belgilangan kunda soat 9:30 da boshlanadi. Nomzodlar soat 9:00 dan 9:20 gacha test oʻtkaziladigan auditoriyaga kiritiladi.
Test sinovlariga kelmagan (soat 9:20 dan keyin test oʻtkaziladigan auditoriyada boʻlmagan) talabalar uchun qoʻshimcha test sinovlari oʻtkazilmaydi.
8. Test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyaga mikrokalkulyator, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
9. Talabaga test topshiriqlarini bajarish uchun 40 ta test savoli beriladi.
10. Test savollarini yechish uchun 60 daqiqa vaqt beriladi.
11. Talabalarga beriladigan test savollari kitob shaklida boʻladi va uning titul varagʻida test savollari kitobining maxsus kodi qoʻyiladi.
12. Har bir test savolida 4 tadan javob varianti beriladi. Talabalar test savollarini yechishda faqat bitta toʻgʻri javobni belgilashi lozim.
Toʻgʻri javob javoblar varagʻiga belgilanadi. Bunda test savolida berilgan variantlardan (A, B, C, D) biri havorang pastali sharikli ruchkadan foydalanilgan holda doiraga olish orqali belgilanadi.
Test savolida faqat bitta toʻgʻri javob belgilanishi lozim.
Javoblarni belgilashda oʻchirish va tuzatishlarga hamda bir nechta javobni belgilashga yoʻl qoʻyilmaydi.
Javoblar toʻgʻri belgilanishi uchun talaba shaxsan javobgardir. Javoblarni notoʻgʻri belgilagan talabalarning eʼtirozi koʻrib chiqilmaydi.
Javoblar varagʻiga test sinovlari oʻtkazilgan kun va auditoriya raqami, test savollari kitobining maxsus kodi, auditoriya rahbarining F.I.O., test savollariga berilgan javoblarni tekshirish natijalari va tekshirgan shaxsning (shaxslarning) F.I.O. va imzosi koʻrsatiladi.
13. Test sinovlari vaqtida talabaning auditoriyadan chiqishi taqiqlanadi, talabaning sogʻligʻi yomonlashgan holatlar bundan mustasno.
14. Talabaga test sinovlarini qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
15. Test sinovlarini oʻtkazish vaqtida test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyada talabalar, auditoriya rahbari, tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiya va kichik komissiya aʼzolaridan tashqari boshqa shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.
16. Test sinovlarini oʻtkazishni boshlashdan avval auditoriya rahbari talabalarga test sinovlari oʻtkazish tartibini tushuntirishi shart.
17. Test topshiriqlarini belgilangan muddatdan oldin bajargan yoki test topshiriqlarini bajarish uchun ajratilgan vaqt tugagach, talabalar test materiallarini auditoriya rahbariga topshiradi.
18. Kichik komissiya aʼzolari test oʻtkazilgan kunning oʻzida test savollariga berilgan javoblarni tekshirib, natijalarni (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni) shu kunning oʻzida soat 15:00 gacha tegishlicha, har bir talabaning javoblar varagʻiga yozib qoʻyishi shart.
19. Test savollariga berilgan har bir toʻgʻri javob uchun 1,5 ball qoʻyiladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
20. Test sinovlari natijalarni (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni hamda umumiy bali) kichik komissiya aʼzolari tomonidan imzolangan, kichik komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan holda shu kunning oʻzida soat 16:00 gacha eʼlonlar taxtasiga osib qoʻyiladi.
21. Test sinovlari natijalar (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni hamda umumiy bali) kichik komissiya tomonidan shu kunning oʻzida tanlov oʻtkazish boʻyicha komissiyaga taqdim etiladi.
22. Test sinovi natijalaridan norozi boʻlgan talaba, unga nisbatan berilgan qoʻyilgan ballarni asoslantiruvchi maʼlumot bilan tanishish huquqiga ega.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarida rezervdagi va zaxiradagi ofitserlarni tayyorlash dasturlari boʻyicha oʻqitish uchun talabalarni saralash tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
T/r Talabaning F.I.O. Tibbiy koʻrik natijalari Umumjismoniy tayyorgarlikni baholash natijalari OTMda taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasini baholash natijalari Chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash natijalari Talabaning umumiy bali 1 2 3 4 5 6
Mudofaa vaziri A. AZIZOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2017-yil 5-dekabr,
Toshkent sh.,
2017-yil 5-dekabr,
33-son
24-2017-son