📅 2018-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТНОМА
ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди.
Айниқса, аҳоли томонидан хонадонларда барпо этилган иссиқхоналарда лимон етиштириш, 100 бошдан товуқ боқиш ташкил қилиниши натижасида 2017 йилнинг ўзида қўшимча 1,2 минг гектар майдонда лимонарий барпо этилди, 32 минг хонадонга 3,2 млн. та 90 кунлик товуқ тарқатилиб, 2,3 млн. дона тухум етиштиришга эришилди. Шунингдек, грек ёнғоғи, унаби каби инсон саломатлиги учун фойдали мевали кўчатлар экиш ташкил қилинди.
Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:
муайян экин тури, парранда ёки чорва молларини парваришлашдаги аҳолининг хоҳиши, тажрибаси ва шароити ҳисобга олинмаган;
тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, талаб қилинадиган уруғлик, ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизими самарали ишламади;
томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, олдиндан шартнома тузиш ва аванс тўловини кафолатли амалга оширишда молиявий таъминот масалалари охиригача ўз ечимини топмаган;
хонадонларда парваришланаётган парранда, чорва молларини касалликларга қарши эмлаш, зарур миқдорда ем ва эмлаш препаратларини етказиб бериш хизматлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.
Энг асосийси, фуқароларнинг ўзларига бириктириб берилган томорқа ерларидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланишдаги эътиборсизлиги, ердан фойдаланиш маданиятининг тўлақонли шаклланмаганлиги, соҳага оид қонунларда ердан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига нисбатан жавобгарлик механизми қатъий белгиланмаганлиги натижасида мавжуд 445 минг гектар томорқа ер участкасининг 18,9 минг гектаридан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа ер участкасидан олинадиган даромадларни янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика ишчи гуруҳига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг тўлақонли бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, сифатли уруғлик ва кўчатларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар учун озуқаларни жойларда (маҳаллада) сотиш ишларини ташкил этиш;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал муддатларда экиш, парваришлаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандаларни эмлаш тадбирларини амалга оширишда соҳага оид илмий-текшириш институтлари, олимлар ва тажрибали аграномларнинг амалий ёрдамларини ташкил этиш;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган ҳосил ёки маҳсулотларни сотиб олишнинг кафолатланган механизмини йўлга қўйиш мақсадида тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотларни аниқ ҳудудларга бириктириш;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, умумлаштириш ва ҳар ой якунида кейинги ойнинг 5-санасигача камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар ва таклифларни киритиш.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ ва овулларга сифатли уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ишларини амалга ошириш, бунинг учун доимий ҳамда мавсумий ҳаракатланувчи савдо дўконларини ташкил қилишга шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини жойларга етказиб бериш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига пуллик хизматлар кўрсатилишини ташкил этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида экишга мўлжалланган мевали ва манзарали кўчатларни қишлоқ ва овулларда сотиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг илғор тажрибалари ва иқтисодий фойдаси тўғрисида махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига 1-ИЛОВА
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида (кейинги ўринларда томорқа ер участкалари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
деҳқон хўжалиги — мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжалик;
томорқа ер участкаси — томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкаси;
томорқа хўжалиги — шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолияти;
тўқсонбости экинлари — навбатдаги йилда эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари;
улгуржи истеъмолчилар — тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;
эртаки (эртапишар) экинлар — ҳудудларнинг табиий тупроқ-иқлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қиш ва эрта баҳорда экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар;
ўртаки (ўртапишар) экинлар — суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар.
3. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида экиладиган экинлар ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандалар сонини ўрганиш ва деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда ижрога қаратиш тартиби
4. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ирригация бўлими, туман (шаҳар) касаба уюшмаси бўлими, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади.
Ишчи гуруҳ ўз ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан ташкил этилган секторлар кесимида бўлиниб, иш олиб боради. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ишчи гуруҳ фаолиятининг самарали олиб борилиши учун барча шароитларни яратишга масъулдир.
5. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳиши ўрганиб чиқилади.
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ўрганилган хонадон бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда маълумотнома тўлдирилади ва Кенгашга тақдим этилади.
6. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан умумлаштирилади ва фуқаролар йиғини кесимида тайёрланган маълумотларни туман ҳокимига 10 февралгача тақдим этади.
Тақдим этилган маълумотлар туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар) тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
7. Халқ депутатлари туман кенгаши 20 февралгача туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини ўз сессиясида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига етказилади.
3-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш
9. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари қуйидагиларни амалга оширадилар:
деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини шудгорлаш, экишга тайёрлашда пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қуйиш;
деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари учун уруғлик, кўчат, зарур минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда чорва моллари ва паррандаларга озуқаларнинг жойида (маҳаллада) доимий савдосини, шунингдек, кўчма дўконлар орқали сотилишини ташкил этиш;
олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда экин турларини парваришлаш учун зарур моддий техник ресурсларни етказиб бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл ва кимёвий ишлов беришни ташкил қилиш;
чорва моллари ва паррандаларга пулли зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва паррандалар харид қилиш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун молиявий кўмак (шу жумладан, банк кредитлари) берилишида ҳамда зарур материаллар таъминотида амалий ёрдам беришни ташкил этиш.
9 1 . Ҳоким ёрдамчилари туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажаради:
хонадонма-хонадон юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини, ушбу қарор доирасида томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини, шунингдек, тузилган шартнома шартларига риоя этилишини даврий мониторинг қилиб бориш;
томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа ерларини хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш.
10. Кенгаш томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиб боради ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этади.
4-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳисобини юритиш ва уларнинг сотилишини ташкил этиш
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириб, маҳалла паспортига киритади ва ҳар олти ойда ушбу маълумотларни янгилаб боради.
Кенгаш томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш бўйича туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб борилади.
Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортиқча қисми сотилишини ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан улгуржи истеъмолчиларни, уларнинг хоҳишига кўра, ҳудудларга бириктириш ва улар томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил қилишни йўлга қўйиш, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этилади.
Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида хатловга биноан кўзланган мева кўчатлари ва сабзовотлар экиш учун зарурий кўчатлар ва уруғликлар етказиб бериш ва парваришлаш давомида агротехнологик хизматлар кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотларни тўловини амалга оширган ҳолда йиғиб олиш ҳамда захирага, қайта ишловчига, экспортёрларга етказиб берувчи томорқа-хизмат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
13. Томорқа ер участкаларида боқиладиган чорва моллари ва паррандаларга кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш юзасидан минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб берувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Кенгашга ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли маълумот тақдим этиб боради.
5-боб. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан чоралар кўриш
14. Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади.
Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади.
15. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини юритиш жараёнида ишчи гуруҳнинг талабига биноан бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин.
16. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-3454-сон қарорининг 28-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш сифатида ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коэффициентини қўллаш бўйича, ишчи гуруҳнинг маълумотномаси асосида, Кенгаш томонидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача туман ҳокимига ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ таклиф киритилади.
Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда мазкур томорқа ер участкаси эгасига:
жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритади;
«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда тақдим этади.
17. Мониторинг натижасида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан холда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, ҳоким ёрдамчиси томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантириш хати жойида тайёрланади ва унинг бир нусхаси тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига берилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорининг талаблари тушунтирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафталик муддат белгиланади.
Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ҳоким ёрдамчиси томонидан деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда туман ҳокимлигига хабарномага огоҳлантириш хатларини илова қилган ҳолда киритади.
18. Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда хар чорак бўйича кейинги ойнинг 15 санасигача томорқа ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз фойдаланганлик ҳолати юзасидан:
а) деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади;
б) деҳқон хўжалигига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
19. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш тўғрисидаги тақдимнома беш кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
6-боб. Якунловчи қоида
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш
Тадбирлар Масъуллар Муддатлар 1-босқич Хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари хамда иссиқхона барпо эгиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган аҳоли хоҳишини ўрганиб чиқиш. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи хар йили декабрь-январь ойларида 2-босқич Ўрганиш натижаларини фуқаролар йиғини кесимида умумлаштириш ва туман ҳокимига тақдим этиш. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хар йили 10 февралгача Тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш ҳудудий дастурларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш хамда Халқ депутатлари туман кенгашига тасдиқлаш учун киритиш. Туман хокими хар йили 15 февралгача Туман ҳокими қарорини Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Халқ депутатлари туман кенгаши хар йили 20 февралгача Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурлар тўғрисидаги қарори нусхасини тегишли деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдириш орқали етказиш. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хар йили 1 мартгача 3-босқич Томорқа ер участкаларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиш ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этиш. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хар йили мавсум давомида 4-босқич Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар ва маҳсулотларнинг ҳажми, шундан, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиб бориш. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавсум давомида ойда бир маротаба 5-босқич Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш юзасидан туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб бориш. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мавсум давомида ойда бир маротаба 6-босқич Деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман қишлоқ хўжалиги ва туман сув хўжалиги бўлимларига маълумот тақдим этиб бориш. Улгуржи истеъмолчилар хар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача 7-босқич Туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорини томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилишини хонадонма-хонадон юриб мониторингини олиб бориш. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари хар йили мавсум давомида 8-босқич Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларга тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида сифатли бажарган, йилига камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган хамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғини камайтирувчи коэффициент қўллаган ҳолда имтиёз бериш тўғрисида туман ҳокимига таклиф киритиш. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача 9-босқич Томорқа ер участкаси эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш. «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда киритиш. Туман хокими, Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача 10-босқич Мониторинг натижасида томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан ҳолда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирилмаган ҳолатларда ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хатини жойида тайёрлаш ва тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғига ёки томорқа ер эгасига унинг бир нусхасини тақдим этиш. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш халатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи хар йили мавсум давомида 11-босқич Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг деҳқон хўжалиги бошлиғи ва томорқа ер эгасининг манзилга бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлигини назорат тариқасида қайта ўрганиш. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса бир кун муддатда бу ҳақда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хабарнома киритиш. Кенгаш томонидан туман ҳокимлигига хабарнома ва огоҳлантириш хатлари илова қилинган ҳолда маълумот тақдим этиш. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи хар йили мавсум давомида 12-босқич Томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини кўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади. Туман ҳокими, Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача 13-босқич Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини кўллаш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш. Туман давлат солиқ инспекцияси беш кун муддатда
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-ИЛОВА
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари, иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва паррандани боқишга бўлган хоҳишини ўрганиш натижаси юзасидан
_______________________ тумани _____________ (маҳалла, овул)да яшовчи фуқаро (деҳқон хўжалиги бошлиғи) ______________________ (Ф.И.О.) хонадони (ер участкаси)нинг умумий ер майдони _________ га, шундан ____ га иморат, _______га очиқ майдон, ______ дона кўп йиллик дарахтлар, ______ бош қорамоллар, ________ қўй-эчкилар, _______ бош парранда мавжуд. Хонадон эгаси билан суҳбатлашиш жараёнида 20__ йилда қуйидаги сабзавот, полиз маҳсулотлари экилиши таклифи олинди: 1. Эртаки (эртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан _____ га пиёз, _______ га карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га кўкат, _____ га редиска, _____ га қулупнай. Эртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц. 2. Ўртаки (ўртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га бақлажон, _____ га булғор қалампири, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га пиёз, _______ га. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 250 га/ц. 3. Тўқсонбости экинлари: жами _____ га, шундан ____ пиёз, _____ га саримсоқпиёз, _____ га кўкат, _____ га. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц. 4. Мевали дарахтлар: жами _____ туп, шундан гилос, _____ туп олма, _____ туп нок, _____ туп шафтоли, _____ туп ўрик, _____ туп беҳи, _____ туп ёнғоқ, _____ туп хурмо, _____ туп анор, _____ туп анжир, _____ туп узум. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 150 га/ц. Ўз эҳтиёжи учун ____ тонна, ички бозорга ____ тонна, экспортга _____ тонна. 5. Чорва моллари ва парранда: ҳозирги вақтда ______ бош қорамол, ______ бош қўй, ______ бош эчки, ______ бош товуқ, ______ бош қуён мавжуд. ___ га майдонга озуқа экинлари экилиши режалаштирилган. 2018 йилда ______ бош қорамол, ______ бош парранда қўшимча боқиш истагини билдирди. Фуқаронинг ҳисоб-китобига кўра ______ бош қорамол учун ______ минг сўм, ______ та товуқ учун ______ сўм маблағ талаб этилмоқда. Ўз ҳисобидан ______ минг сўм. Банк кредити олиш истаги бор (йўқ) ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Бир нусхасини олдим _______________________ имзо ______________________ ___________________________ __________________________ қарорига асосан томорқадан самарали фойдаланилмаганда ёки юқоридаги экинлар экилиши таъминланмаганда ________________________ __________________________________ _______________________ жарима сифатида қўлланилиши тушунтирилди. _______________________ имзо _____________________________________________________________________________________ тўлдирган ишчи гуруҳи аъзоси имзо
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
______________ туманида улгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича 20__ йил _______ ҳолатига кўра маълумот Т/р Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами) Маҳсулот тури Шартномалар Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм) Амалда тўланган бўнак (минг сўм) Амалда топширилган маҳсулотлар Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм) Шундан ҳажми (тн) суммаси (минг сўм) ҳажми (тн) суммаси (минг сўм) тўлангани (минг сўм) тўланиши зарур бўлгани (минг сўм) а 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 1. 2. 3. 4. Жами
Улгуржи истеъмолчи __________________________________ (имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда) Ф.И.О.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
_______________ туман ҳокимига Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи имтиёзини қўллаш юзасидан ТАКЛИФ _______________ тумани _______________М.Ф.Й. нинг _______________ қишлоғида (овулда) яшовчи ______________ томорқа ер эгаси томонидан 20____ йилда ёки (20____ йилларда) ____ га ер участкасидан самарали фойдаланиб, икки (ёки уч) маротаба _____________________________ экин турларини экиб, ______ тонна ҳосил етиштирган. Бундан ташқари, ________ га иссиқхона барпо этган, _______ дона (мевали ва манзарали — керагининг тагига чизилади) дарахтлар эккан, _____ бош қорамол, _____ бош қўй, _____ бош эчки, _____ бош товуқ, _____ бош ўрдак, _____ бош курка, _____ бош ғоз, _____ бош цесарка, _____ бош бедана, _____ бош туяқушларни сотиб олган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади). Шунингдек, ___ га ер участкаси ободонлаштирилган. Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ томорқа ер эгаси фуқаро________________________________________га нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз. __________туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси /имзо/ Ф.И.О. М.Ў. 201___йил «___» ___________ ___________ тумани
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ 201__ йил «___» _________ ___________ тумани, «____________» М.Ф.Й. Ишчи гуруҳ аъзоси (Кенгаш ходими) _______________ ва ҳудудга бириктирилган давлат солиқ ходими ______________, туманнинг _________________ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси (деҳқон хўжалиги бошлиғи) _______________________________ ни томорқа ерларига бориб экин ер участкасидан самарали фойдаланиши аҳволини ўрганиб, қуйидагилар: томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган ҳудудий дастурларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда ____ дона (мевали ва манзарали-керагининг тагига чизилади) дарахтлар экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ____ бош қорамол, ____ бош қўй, ___бош эчки, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, __ бош ғоз, __ бош цесарка, __ бош бедана, __ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади), ____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни 10 кунлик муддатда бартараф этишингизни, акс ҳолда Сизнинг ____ га ер участкангизга ҳисобланган _________________ сўм ер солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ. __________ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ________________ /имзо/ ________________ Ф.И.О. __________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими ________________ /имзо/ ________________ Ф.И.О. Томорқа ер эгаси ________________ /имзо/ ________________ Ф.И.О. _____________________________________________________________________________________ /огоҳлантиришнинг юқориги қисми деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгасига берилади, пастки қисми __________ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида қолади/ Томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган ҳудудий дастурларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда __ дона (мевали ва манзарали- кераклисини тагига чизилади) дарахтларни экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ___ бош йирик шохли моллар, ___ бош майда шохли моллар, ___ бош қўй, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, ___ бош ғоз, ___ бош цесарка, ___ бош бедана, ___ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — кераклиси тагига чизилади), _____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги тўғримдаги ҳолат 201____ йил «_____» __________ куни аниқланган. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ________________ /имзо/ ________________ Ф.И.О. Туман Давлат солиқ инспекцияси ходими ________________ / имзо / ________________ Ф.И.О. Мазкур _____________ томорқа ер участкасидан, ______________ деҳқон хўжалиги еридан таклифим асосида қабул қилинган қарор ижросини таъминлашим тўғрисида огоҳлантириш хатини олдим. Белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Томорқа ер эгаси ________________ /имзо/ ________________ Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига 2-ИЛОВА
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи
1. Ж. Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари 2. И. Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари 3. А. Хаитов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари 4. А. Хайдаров иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 5. Р. Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари 6. Р. Қаршиев сув хўжалиги вазири ўринбосари 7. А. Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 8. Х. Мелиев адлия вазири ўринбосари 9. С. Нишанбаев ички ишлар вазири ўринбосари 10. Лавозимига кўра Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 11. Т. Саттаров Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ижро этувчи директори 12. Б. Махмадалиев Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари 13. Т. Рапиков Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими 14. З. Алламурадов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига 3-ИЛОВА
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудларнинг
Т/р Ҳудудлар номи Ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва идоралар Ф.И.О. лавозими 1. Қорақалпоғистон Республикаси Умаров Ф.К. Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 2. Андижон Тошқулов А.Ж. Адлия вазири ўринбосари 3. Бухоро Эргашев А.Э. Молия вазири ўринбосари 4. Жиззах Мухитдинов Э .М. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари 5. Қашқадарё Мирзаев А.А. Сув хўжалиги вазир и ўринбосари 6. Навоий Рузметов М.И. « Давергеодезкадастр » давлат қўмитаси раиси ўринбосари 7. Наманган Бозоров Т.Ш. Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари 8. Самарқанд Рахимов А.А. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 9. Сурхондарё Икрамов А.А. Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари 10. Сирдарё Норқулов И.И. Иқтисоди й тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари 11. Тошкент И кромов А.И. Ички ишлар вазир и ўринбосари 12. Фарғона Турдиев С. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари 13 Хоразм Ходжаев С.С. Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 март,
205-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOTNOMA
TARKIBI
ROʻYXATI
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻngi yillarda dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha amalga oshirilgan islohotlar natijasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlari sezilarli darajada oshishiga erishildi.
Ayniqsa, aholi tomonidan xonadonlarda barpo etilgan issiqxonalarda limon yetishtirish, 100 boshdan tovuq boqish tashkil qilinishi natijasida 2017-yilning oʻzida qoʻshimcha 1,2 ming gektar maydonda limonariy barpo etildi, 32 ming xonadonga 3,2 mln. ta 90 kunlik tovuq tarqatilib, 2,3 mln. dona tuxum yetishtirishga erishildi. Shuningdek, grek yongʻogʻi, unabi kabi inson salomatligi uchun foydali mevali koʻchatlar ekish tashkil qilindi.
Shu bilan birga, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan maqsadli va samarali foydalanishda qator muammo va kamchiliklar kuzatilmoqda. Xususan:
muayyan ekin turi, parranda yoki chorva mollarini parvarishlashdagi aholining xohishi, tajribasi va sharoiti hisobga olinmagan;
tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda ekinlarni joylashtirish, talab qilinadigan urugʻlik, oʻgʻit, oʻsimliklarni himoya qilish vositalari bilan taʼminlash tizimi samarali ishlamadi;
tomorqa yer uchastkalarida yetishtiriladigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish, oldindan shartnoma tuzish va avans toʻlovini kafolatli amalga oshirishda moliyaviy taʼminot masalalari oxirigacha oʻz yechimini topmagan;
xonadonlarda parvarishlanayotgan parranda, chorva mollarini kasalliklarga qarshi emlash, zarur miqdorda yem va emlash preparatlarini yetkazib berish xizmatlari toʻlaqonli yoʻlga qoʻyilmagan.
Eng asosiysi, fuqarolarning oʻzlariga biriktirib berilgan tomorqa yerlaridan qoʻshimcha daromad manbai sifatida foydalanishdagi eʼtiborsizligi, yerdan foydalanish madaniyatining toʻlaqonli shakllanmaganligi, sohaga oid qonunlarda yerdan xoʻjasizlarcha foydalanish hollariga nisbatan javobgarlik mexanizmi qatʼiy belgilanmaganligi natijasida mavjud 445 ming gektar tomorqa yer uchastkasining 18,9 ming gektaridan samarasiz foydalanish holatlari aniqlangan.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini yanada rivojlantirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-oktabrdagi PQ-3318-son qarori ijrosini taʼminlash hamda dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqa yer uchastkasidan foydalanish samaradorligini oshirish, aholi bandligini taʼminlash va tomorqa yer uchastkasidan olinadigan daromadlarni yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi respublika ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda Respublika ishchi guruhi deb ataladi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi respublika ishchi guruhi aʼzolariga biriktirilgan hududlar roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Respublika ishchi guruhiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari bilan birgalikda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablarining toʻlaqonli bajarilishi yuzasidan tizimli nazorat oʻrnatish;
dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari tomonidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda zarur boʻlgan yonilgʻi-moylash mahsulotlari, mineral oʻgʻitlar, oʻsimliklarni himoya qilish vositalari, sifatli urugʻlik va koʻchatlarni hamda chorva mollari va parrandalar uchun ozuqalarni joylarda (mahallada) sotish ishlarini tashkil etish;
dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini optimal muddatlarda ekish, parvarishlash, zararkunandalar, kasalliklar va begona oʻtlarga qarshi kurashish hamda boqiladigan chorva mollari va parrandalarni emlash tadbirlarini amalga oshirishda sohaga oid ilmiy-tekshirish institutlari, olimlar va tajribali agranomlarning amaliy yordamlarini tashkil etish;
dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan hosil yoki mahsulotlarni sotib olishning kafolatlangan mexanizmini yoʻlga qoʻyish maqsadida tayyorlov, qayta ishlash va eksport qiluvchi tashkilotlarni aniq hududlarga biriktirish;
dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish boʻyicha belgilangan chora-tadbirlarning bajarilishini monitoring va tahlil qilib borish, umumlashtirish va har oy yakunida keyingi oyning 5-sanasigacha kamchiliklarni bartaraf etish va tizimni takomillashtirishga doir Vazirlar Mahkamasiga maʼlumotlar va takliflarni kiritish.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi qishloq va ovullarga sifatli urugʻ va koʻchatlar yetkazib berish ishlarini amalga oshirish, buning uchun doimiy hamda mavsumiy harakatlanuvchi savdo doʻkonlarini tashkil qilishga shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.
4. “Oʻzagrokimyohimoya” AJ dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun zarur boʻlgan mineral oʻgʻit va oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini joylarga yetkazib berish orqali dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga pullik xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Akademik M. Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti bilan hamkorlikda dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida ekishga moʻljallangan mevali va manzarali koʻchatlarni qishloq va ovullarda sotish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan hamkorlikda ommaviy axborot vositalari orqali dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishning ilgʻor tajribalari va iqtisodiy foydasi toʻgʻrisida maxsus koʻrsatuv va eshittirishlarni muntazam ravishda tashkil etsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qaroriga 1-ILOVA
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida (keyingi oʻrinlarda tomorqa yer uchastkalari deb ataladi) qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, parranda va chorva mollarini parvarish qilish, mevali va manzarali daraxtlar ekish ishlarini tizimli tashkil etish hamda tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish monitoringini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
dehqon xoʻjaligi — meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish yoki ijara (ikkilamchi ijara) huquqi asosida dehqon xoʻjaligi boshligʻiga berilgan yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni va realizatsiya qilishni dehqon xoʻjaligi aʼzolarining shaxsiy mehnati asosida amalga oshiruvchi xoʻjalik;
tomorqa yer uchastkasi — tomorqa xoʻjaligini yuritish uchun qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish yoki yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish maqsadida ajratilgan yer uchastkasi;
tomorqa xoʻjaligi — shaxsiy tomorqa yer uchastkalarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ham erkin savdo uchun, ham oila ehtiyojlari uchun yetishtirish (qayta ishlash) bilan bogʻliq mehnat faoliyati;
toʻqsonbosti ekinlari — navbatdagi yilda erta hosil yetishtirish uchun kech kuzda (noyabr oyining uchinchi va dekabr oyining birinchi oʻn kunligi oraligʻida) sovuq va namgarchilik boshlanmasdan oldin ekiladigan sovuqqa chidamli sabzavot ekinlari;
ulgurji isteʼmolchilar — tayyorlovchi, qayta ishlovchi va eksport qiluvchi tadbirkorlik subyektlari;
ertaki (ertapishar) ekinlar — hududlarning tabiiy tuproq-iqlim sharoitlari va boshqa omillarni hisobga olgan holda, qish va erta bahorda ekiladigan kartoshka, sabzavot, poliz va boshqa ekinlar;
oʻrtaki (oʻrtapishar) ekinlar — sugʻoriladigan yer maydonlaridan samarali foydalanish va qoʻshimcha hosil olish uchun toʻqsonbosti usulida va erta bahorda ekilgan ekinlardan boʻshagan maydonlarga takroriy ekin sifatida ekiladigan kartoshka, sabzavot, poliz va boshqa ekinlar.
3. Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalarida ekiladigan ekinlar hamda boqiladigan chorva mollari va parrandalar sonini oʻrganish va dehqon va tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarni shakllantirish, tasdiqlash hamda ijroga qaratish tartibi
4. Tuman hokimining qaroriga muvofiq tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari boshchiligida ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh deb ataladi) tashkil etiladi.
Ishchi guruh tarkibiga tuman (shahar) mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish markazlari, tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi, tuman (shahar) irrigatsiya boʻlimi, tuman (shahar) kasaba uyushmasi boʻlimi, tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi, tuman (shahar) soliq inspeksiyasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar vakillari kiritiladi.
Ishchi guruh oʻz ishlarini samarali tashkil etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hududlarning jadal ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini taʼminlashga doir ustuvor chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi PQ-3182-son qarori bilan tashkil etilgan sektorlar kesimida boʻlinib, ish olib boradi. Sektor rahbarlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari raislari ishchi guruh faoliyatining samarali olib borilishi uchun barcha sharoitlarni yaratishga masʼuldir.
5. Ishchi guruh tomonidan har yili dekabr-yanvar oylarida xonadonma-xonadon yurib tomorqa yer uchastkalari maydonlari, tuproq-iqlim sharoiti va suv taʼminotidan kelib chiqib ekin turlari, mevali daraxtlar turi va soni, chorva mollari va parrandalar soni, shuningdek, ularning yil davomida tomorqa yer uchastkasida (ertaki, oʻrtaki va toʻqsonbosti) yetishtiriladigan mahsulot turlari va sotish hajmlari hamda issiqxona barpo etish, chorva mollari va parranda boqishga boʻlgan xohishi oʻrganib chiqiladi.
Ishchi guruh tomonidan har bir oʻrganilgan xonadon boʻyicha ushbu Nizomning 2-ilovasidagi shaklda maʼlumotnoma toʻldiriladi va Kengashga taqdim etiladi.
6. Ishchi guruh tomonidan taqdim etilgan oʻrganish natijalari Kengash tomonidan umumlashtiriladi va fuqarolar yigʻini kesimida tayyorlangan maʼlumotlarni tuman hokimiga 10-fevralgacha taqdim etadi.
Taqdim etilgan maʼlumotlar tuman hokimi tomonidan oʻrganib chiqiladi va 15-fevralgacha dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalari kesimida yetishtiriladigan ekin va mahsulot turlari, ularni sotish hajmlari, shuningdek, issiqxonalar barpo etish, mevali va manzarali daraxtlar ekish hamda chorva mollari, parrandalar sotib olish dehqon va tomorqa xoʻjaliklarini rivojlantirish boʻyicha hududiy dasturlarini (keyingi oʻrinlarda — hududiy dasturlar) tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda xalq deputatlari tuman Kengashiga tasdiqlash uchun kiritiladi.
7. Xalq deputatlari tuman kengashi 20-fevralgacha tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorini oʻz sessiyasida koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi.
8. Xalq deputatlari tuman kengashining sessiyasida tasdiqlangan tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarori nusxasi sektor rahbarlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari yoki hokim yordamchilari tomonidan 1-martgacha qarorda nazarda tutilgan dehqon xoʻjaliklari boshliqlariga va tomorqa yer egalariga yetkaziladi.
3-bob. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish
9. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida sektor rahbarlari quyidagilarni amalga oshiradilar:
dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkasini shudgorlash, ekishga tayyorlashda pulli xizmatlar koʻrsatishni yoʻlga quyish;
dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalari uchun urugʻlik, koʻchat, zarur mineral oʻgʻit, kimyoviy vositalar hamda chorva mollari va parrandalarga ozuqalarning joyida (mahallada) doimiy savdosini, shuningdek, koʻchma doʻkonlar orqali sotilishini tashkil etish;
oldindan toʻlov amalga oshirilgan holda ekin turlarini parvarishlash uchun zarur moddiy texnik resurslarni yetkazib berish, mevali va manzarali daraxtlarga shakl va kimyoviy ishlov berishni tashkil qilish;
chorva mollari va parrandalarga pulli zooveterinariya xizmatlari koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish;
issiqxonalar barpo etish, chorva mollari va parrandalar xarid qilish va boshqa zarur ehtiyojlar uchun moliyaviy koʻmak (shu jumladan, bank kreditlari) berilishida hamda zarur materiallar taʼminotida amaliy yordam berishni tashkil etish.
9 1 . Hokim yordamchilari tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, tomorqa yer egalari, “Tomorqa xizmati” MCHJ va boshqa tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻygan holda quyidagi vazifalarni bajaradi:
xonadonma-xonadon yurish orqali tomorqa yer egalarining yer uchastkalaridan maqsadli va samarali foydalanishini, shu jumladan, yerni tayyorlash, urugʻ, koʻchat va daraxtlar ekish, issiqxonalar qurish, chorva va parrandalarni koʻpaytirish holatini, ushbu qaror doirasida tomorqa yer egalari, “Tomorqa xizmati” MCHJ va boshqa tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan kreditlarning maqsadli ishlatilishini, shuningdek, tuzilgan shartnoma shartlariga rioya etilishini davriy monitoring qilib borish;
tomorqa yerlaridan samarali foydalanish, tomorqa yerlarini xizmatlar bilan qamrab olish darajasini oshirish, shuningdek, tomorqa yerlarida yetishtirilgan mahsulotlarni eksport qilish imkoniyatlarini yanada koʻpaytirish.
10. Kengash tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda hokim yordamchilari bilan hamkorlikda dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishda yuzaga kelayotgan muammo va kamchiliklarni muntazam oʻrganib boradi va tegishli maʼlumotlarni tayyorlab tuman hokimiga taqdim etadi.
4-bob. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlar hisobini yuritish va ularning sotilishini tashkil etish
11. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda hokim yordamchilari tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlar, shuningdek, boqiladigan chorva mollari va parrandalarning aniq hisobini yuritish maqsadida ekinlar, mahsulotlar hajmi, sotilgan, eksport qilingan va ichki isteʼmol uchun qolgan miqdorlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni umumlashtirib, mahalla pasportiga kiritadi va har olti oyda ushbu maʼlumotlarni yangilab boradi.
Kengash tomonidan tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlar hajmi, shuningdek, ichki isteʼmoldan ortiqcha qismini sotish boʻyicha tuman hokimligiga mahallalar kesimida mahsulot hajmlari koʻrsatilgan taqdimnomalar kiritib boriladi.
Tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlarning ichki isteʼmoldan ortiqcha qismi sotilishini tashkil etish maqsadida sektor rahbarlari tomonidan ulgurji isteʼmolchilarni, ularning xohishiga koʻra, hududlarga biriktirish va ular tomonidan tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlarni qabul qilish shohobchalarini tashkil qilishni yoʻlga qoʻyish, bozor maʼmuriyati bilan esa yetishtirilgan mahsulotni bevosita bozorda sotish toʻgʻrisida shartnomalar tuzilishini tizimli ravishda tashkil etiladi.
Shuningdek, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida xatlovga binoan koʻzlangan meva koʻchatlari va sabzovotlar ekish uchun zaruriy koʻchatlar va urugʻliklar yetkazib berish va parvarishlash davomida agrotexnologik xizmatlar koʻrsatish, yetishtirilgan mahsulotlarni toʻlovini amalga oshirgan holda yigʻib olish hamda zaxiraga, qayta ishlovchiga, eksportyorlarga yetkazib beruvchi tomorqa-xizmat tuzilmalari tashkil etilishi mumkin.
13. Tomorqa yer uchastkalarida boqiladigan chorva mollari va parrandalarga koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari yuzasidan tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan taʼminlash yuzasidan mineral oʻgʻit va kimyoviy vositalarni yetkazib beruvchi va boshqa xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga koʻrsatilgan xizmatlar yuzasidan har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasigacha Kengashga hamda tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimiga tegishli maʼlumot taqdim etib boradi.
5-bob. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish monitoringini yuritish va natijasi yuzasidan choralar koʻrish
14. Ishchi guruh aʼzolari sektor rahbarlari hamda hokim yordamchilari bilan birgalikda xonadonma-xonadon yurib tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorining tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaligi boshligʻi tomonidan bajarilishi monitoringini amalga oshiradi.
Monitoring ishlarini oʻtkazish, qoida tariqasida, ekish (mart-aprel, avgust-sentabr, noyabr-dekabr oylari) va parvarishlash davri boʻyicha belgilanadi.
15. Dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalaridan foydalanish samaradorligi monitoringini yuritish jarayonida ishchi guruhning talabiga binoan boshqa tashkilotlardan mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
16. Monitoring natijasida ekin yerlaridan maqsadli va samarali foydalanib, tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorida belgilangan ekin turlarini toʻliq ekkan, agrotexnika tadbirlarini oʻz vaqtida, sifatli bajargan, yilida kamida ikki yoki uch marta yuqori hosil olgan hamda tomorqani obodonlashtirgan, chorva mollari va parrandalarning bosh sonini saqlagan va koʻpaytirishga erishgan tomorqa yer egasiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-dekabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yilgi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlari prognozi va davlat budjeti parametrlari toʻgʻrisida” PQ-3454-son qarorining 28-bandida nazarda tutilgan soliq imtiyozlarini qoʻllash sifatida yer soligʻi stavkasini pasaytiruvchi koeffitsiyentini qoʻllash boʻyicha, ishchi guruhning maʼlumotnomasi asosida, Kengash tomonidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasigacha tuman hokimiga ushbu Nizomning 5-ilovasiga muvofiq taklif kiritiladi.
Tuman hokimi Kengash raisi bilan birgalikda mazkur tomorqa yer uchastkasi egasiga:
joriy yil uchun yer soligʻi boʻyicha imtiyoz berish yuzasidan tuman davlat soliq inspeksiyasiga taqdimnoma kiritadi;
“Mehnatkash dehqon” va “Namunali tomorqachi” koʻkrak nishonlari berish boʻyicha tegishli tavsiyanomalarni oʻrnatilgan tartibda taqdim etadi.
17. Monitoring natijasida dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer uchastkalarida tuman hokimining hududiy dasturlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorida tuproq-iqlim sharoiti va suv taʼminotidan kelib chiqqan xolda belgilangan ekin turlari hamda mevali va manzarali daraxtlar ekilmaganligi, chorva mollari sotib olinmaganligi, issiqxona barpo etilmaganligi, shu jumladan yer uchastkasi obodonlashtirilmaganligi aniqlansa, hokim yordamchisi tomonidan ushbu Nizomning 6-ilovasiga muvofiq ogohlantirish xati joyida tayyorlanadi va uning bir nusxasi tegishli dehqon xoʻjaligi boshligʻi yoki dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egasiga beriladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini yanada rivojlantirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 10-oktabrdagi PQ-3318-son qarorining talablari tushuntirilib, kamchiliklarni bartaraf etish uchun bir haftalik muddat belgilanadi.
Ogohlantirish xatidagi muddat tugagandan soʻng hokim yordamchisi tomonidan dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egasining manziliga borib, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilganligi nazorat tariqasida qayta oʻrganiladi. Oʻrganish natijasida ilgari yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilmagan boʻlsa, bir kun muddatda bu haqda tuman hokimligiga xabarnomaga ogohlantirish xatlarini ilova qilgan holda kiritadi.
18. Tuman hokimi Kengash raisi bilan birgalikda xar chorak boʻyicha keyingi oyning 15 sanasigacha tomorqa yer uchastkalaridan asossiz ravishda samarasiz foydalanganlik holati yuzasidan:
a) dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egasiga joriy yil uchun hisoblangan yer soligʻining uch barobari miqdorini qoʻllashni soʻrab tuman davlat soliq inspeksiyasiga taqdimnoma kiritish, bunda dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egasiga nisbatan yil davomida koʻpi bilan bir marta taqdimnoma kiritiladi;
b) dehqon xoʻjaligiga nisbatan yer uchastkasiga boʻlgan huquqini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilish boʻyicha choralar koʻriladi.
19. Tuman davlat soliq inspeksiyasi tomonidan tomorqa yer egasiga joriy yil uchun yer soligʻi boʻyicha imtiyoz berish yoki hisoblangan yer soligʻining uch barobari miqdorini qoʻllash toʻgʻrisidagi taqdimnoma besh kun muddatda koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish
Tadbirlar Masʼullar Muddatlar 1-bosqich Xonadonma-xonadon yurib tomorqa yer uchastkalari maydonlari, tuproq-iqlim sharoiti va suv taʼminotidan kelib chiqib ekin turlari, mevali daraxtlar turi va soni, chorva mollari va parrandalar soni shuningdek, ularning yil davomida tomorqa yer uchastkasida (ertaki, oʻrtaki va toʻqsonbosti) yetishtiriladigan mahsulot turlari va sotish hajmlari xamda issiqxona barpo egish, chorva mollari va parranda boqishga boʻlgan aholi xohishini oʻrganib chiqish. Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha tuman ishchi guruhi xar yili dekabr-yanvar oylarida 2-bosqich Oʻrganish natijalarini fuqarolar yigʻini kesimida umumlashtirish va tuman hokimiga taqdim etish. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi xar yili 10-fevralgacha Taqdim etilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqish va tomorqa yer uchastkalari kesimida yetishtiriladigan ekin va mahsulot turlari, ularni sotish hajmlari, shuningdek, issiqxonalar barpo etish, mevali va manzarali daraxtlar ekish hamda chorva mollari, parrandalar sotib olish hududiy dasturlarini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilish xamda Xalq deputatlari tuman kengashiga tasdiqlash uchun kiritish. Tuman xokimi xar yili 15-fevralgacha Tuman hokimi qarorini Xalq deputatlari tuman kengashi sessiyasida koʻrib chiqish va tasdiqlash. Xalq deputatlari tuman kengashi xar yili 20-fevralgacha Xalq deputatlari tuman kengashi sessiyasida tasdiqlangan tuman hokimining hududiy dasturlar toʻgʻrisidagi qarori nusxasini tegishli dehqon xoʻjaliklari boshliqlariga va tomorqa yer egalariga ularning olganligini tasdiqlovchi imzo qoʻydirish orqali yetkazish. Sektor rahbarlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xar yili 1-martgacha 3-bosqich Tomorqa yer uchastkalaridan foydalanishda yuzaga kelayotgan muammo va kamchiliklarni muntazam oʻrganish va tegishli maʼlumotlarni tayyorlab tuman hokimiga taqdim etish. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi xar yili mavsum davomida 4-bosqich Tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlar, shuningdek, boqiladigan chorva mollari va parrandalarning aniq hisobini yuritish maqsadida ekinlar va mahsulotlarning hajmi, shundan, sotilgan, eksport qilingan va ichki isteʼmol uchun qolgan miqdorlari toʻgʻrisida tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga maʼlumot taqdim etib borish. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari mavsum davomida oyda bir marotaba 5-bosqich Tomorqa yer uchastkalarida yetishtirilgan mahsulotlar hajmi, shuningdek ichki isteʼmoldan ortiqcha qismini sotish yuzasidan tuman hokimligiga mahallalar kesimida mahsulot hajmlari koʻrsatilgan taqdimnomalar kiritib borish. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi mavsum davomida oyda bir marotaba 6-bosqich Dehqon xoʻjaliklari boshliqlari va tomorqa yer egalaridan xarid qilingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini turlari boʻyicha tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, tuman qishloq xoʻjaligi va tuman suv xoʻjaligi boʻlimlariga maʼlumot taqdim etib borish. Ulgurji isteʼmolchilar xar oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasigacha 7-bosqich Tuman hokimining prognoz koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi qarorini tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaligi boshligʻi tomonidan bajarilishini xonadonma-xonadon yurib monitoringini olib borish. Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha tuman ishchi guruhi aʼzolari, sektor rahbarlari xar yili mavsum davomida 8-bosqich Monitoring natijasida ekin yerlaridan maqsadli va samarali foydalanib, tuman hokimining prognoz koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi qarorida belgilangan ekin turlarga toʻliq ekkan, agrotexnika tadbirlarini oʻz vaqtida sifatli bajargan, yiliga kamida ikki yoki uch marta yuqori hosil olgan xamda tomorqani obodonlashtirgan, chorva mollari va parrandalarning bosh sonini saqlagan va koʻpaytirishga erishgan tomorqa yer egasiga yer soligʻini kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllagan holda imtiyoz berish toʻgʻrisida tuman hokimiga taklif kiritish. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi xar chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasigacha 9-bosqich Tomorqa yer uchastkasi egasiga joriy yil uchun yer soligʻi boʻyicha imtiyoz berish yuzasidan tuman davlat soliq inspeksiyasiga taqdimnoma kiritish. “Mehnatkash dehqon” va “Namunali tomorqachi” koʻkrak nishonlari berish boʻyicha tegishli tavsiyanomalarni oʻrnatilgan tartibda kiritish. Tuman xokimi, Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi xar chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasigacha 10-bosqich Monitoring natijasida tomorqa yer uchastkalarida tuman hokimining prognoz koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi qarorida tuproq-iqlim sharoiti va suv taʼminotidan kelib chiqqan holda belgilangan ekin turlari hamda mevali va manzarali daraxtlar ekilmaganligi chorva mollari sotib olinmaganligi, issiqxona barpo etilmaganligi, shu jumladan, yer uchastkasi obodonlashtirilmagan holatlarda ishchi guruh tomonidan ogohlantirish xatini joyida tayyorlash va tegishli dehqon xoʻjaligi boshligʻiga yoki tomorqa yer egasiga uning bir nusxasini taqdim etish. Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish xalatini oʻrganish boʻyicha tuman ishchi guruhi xar yili mavsum davomida 11-bosqich Ogohlantirish xatidagi muddat tugagandan soʻng dehqon xoʻjaligi boshligʻi va tomorqa yer egasining manzilga borib, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilganligini nazorat tariqasida qayta oʻrganish. Oʻrganish natijasida ilgari yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar bartaraf etilmagan boʻlsa bir kun muddatda bu haqda tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga xabarnoma kiritish. Kengash tomonidan tuman hokimligiga xabarnoma va ogohlantirish xatlari ilova qilingan holda maʼlumot taqdim etish. Tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha tuman ishchi guruhi xar yili mavsum davomida 12-bosqich Tomorqa yer egasiga joriy yil uchun hisoblangan yer soligʻining uch barobari miqdorini koʻllashni soʻrab tuman davlat soliq inspeksiyasiga taqdimnoma kiritish, bunda tomorqa yer egasiga nisbatan yil davomida koʻpi bilan bir marta taqdimnoma kiritiladi. Tuman hokimi, Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi xar chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasigacha 13-bosqich Tomorqa yer egasiga joriy yil uchun yer soligʻi boʻyicha imtiyoz berish yoki hisoblangan yer soligʻining uch barobari miqdorini koʻllash toʻgʻrisidagi taqdimnomani koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qilish. Tuman davlat soliq inspeksiyasi besh kun muddatda
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ILOVA
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalarida yetishtiriladigan mahsulot turlari va sotish hajmlari, issiqxona barpo etish, chorva mollari va parrandani boqishga boʻlgan xohishini oʻrganish natijasi yuzasidan
_______________________ tumani _____________ (mahalla, ovul)da yashovchi fuqaro (dehqon xoʻjaligi boshligʻi) ______________________ (F.I.O.) xonadoni (yer uchastkasi)ning umumiy yer maydoni _________ ga, shundan ____ ga imorat, _______ga ochiq maydon, ______ dona koʻp yillik daraxtlar, ______ bosh qoramollar, ________ qoʻy-echkilar, _______ bosh parranda mavjud. Xonadon egasi bilan suhbatlashish jarayonida 20__ yilda quyidagi sabzavot, poliz mahsulotlari ekilishi taklifi olindi: 1. Ertaki (ertapishar) ekinlar: jami _____ ga, shundan _____ ga piyoz, _______ ga karam, _____ ga poliz, _____ ga kartoshka, _____ ga sabzi, _____ ga pomidor, _____ ga bodring, _____ ga koʻkat, _____ ga rediska, _____ ga qulupnay. Ertaki ekinlar oʻrtacha hosildorligi — 200 ga/s. 2. Oʻrtaki (oʻrtapishar) ekinlar: jami _____ ga, shundan karam, _____ ga poliz, _____ ga kartoshka, _____ ga baqlajon, _____ ga bulgʻor qalampiri, _____ ga sabzi, _____ ga pomidor, _____ ga bodring, _____ ga piyoz, _______ ga. Oʻrtaki ekinlar oʻrtacha hosildorligi — 250 ga/s. 3. Toʻqsonbosti ekinlari: jami _____ ga, shundan ____ piyoz, _____ ga sarimsoqpiyoz, _____ ga koʻkat, _____ ga. Oʻrtaki ekinlar oʻrtacha hosildorligi — 200 ga/s. 4. Mevali daraxtlar: jami _____ tup, shundan gilos, _____ tup olma, _____ tup nok, _____ tup shaftoli, _____ tup oʻrik, _____ tup behi, _____ tup yongʻoq, _____ tup xurmo, _____ tup anor, _____ tup anjir, _____ tup uzum. Oʻrtaki ekinlar oʻrtacha hosildorligi — 150 ga/s. Oʻz ehtiyoji uchun ____ tonna, ichki bozorga ____ tonna, eksportga _____ tonna. 5. Chorva mollari va parranda: hozirgi vaqtda ______ bosh qoramol, ______ bosh qoʻy, ______ bosh echki, ______ bosh tovuq, ______ bosh quyon mavjud. ___ ga maydonga ozuqa ekinlari ekilishi rejalashtirilgan. 2018-yilda ______ bosh qoramol, ______ bosh parranda qoʻshimcha boqish istagini bildirdi. Fuqaroning hisob-kitobiga koʻra ______ bosh qoramol uchun ______ ming soʻm, ______ ta tovuq uchun ______ soʻm mablagʻ talab etilmoqda. Oʻz hisobidan ______ ming soʻm. Bank krediti olish istagi bor (yoʻq) ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ Bir nusxasini oldim _______________________ imzo ______________________ ___________________________ __________________________ qaroriga asosan tomorqadan samarali foydalanilmaganda yoki yuqoridagi ekinlar ekilishi taʼminlanmaganda ________________________ __________________________________ _______________________ jarima sifatida qoʻllanilishi tushuntirildi. _______________________ imzo _____________________________________________________________________________________ toʻldirgan ishchi guruhi aʼzosi imzo
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
______________ tumanida ulgurji isteʼmolchilar tomonidan dehqon xoʻjaliklari boshliqlari va tomorqa yer egalaridan xarid qilingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari turlari boʻyicha 20__ yil _______ holatiga koʻra maʼlumot T/r Dehqon xoʻjaligi, tomorqa yer egasi (F.I.O.) (xonadon tartib raqami) Mahsulot turi Shartnomalar Toʻlanishi zarur boʻlgan boʻnak miqdori (ming soʻm) Amalda toʻlangan boʻnak (ming soʻm) Amalda topshirilgan mahsulotlar Oxirgi hisob-kitob uchun hisoblangan (ming soʻm) Shundan hajmi (tn) summasi (ming soʻm) hajmi (tn) summasi (ming soʻm) toʻlangani (ming soʻm) toʻlanishi zarur boʻlgani (ming soʻm) a 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 1. 2. 3. 4. Jami
Ulgurji isteʼmolchi __________________________________ (imzo, muhr (mavjud boʻlgan taqdirda) F.I.O.
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
_______________ tuman hokimiga Tomorqa yer egasiga joriy yil uchun yer soligʻi imtiyozini qoʻllash yuzasidan TAKLIF _______________ tumani _______________M.F.Y. ning _______________ qishlogʻida (ovulda) yashovchi ______________ tomorqa yer egasi tomonidan 20____ yilda yoki (20____ yillarda) ____ ga yer uchastkasidan samarali foydalanib, ikki (yoki uch) marotaba _____________________________ ekin turlarini ekib, ______ tonna hosil yetishtirgan. Bundan tashqari, ________ ga issiqxona barpo etgan, _______ dona (mevali va manzarali — keragining tagiga chiziladi) daraxtlar ekkan, _____ bosh qoramol, _____ bosh qoʻy, _____ bosh echki, _____ bosh tovuq, _____ bosh oʻrdak, _____ bosh kurka, _____ bosh gʻoz, _____ bosh sesarka, _____ bosh bedana, _____ bosh tuyaqushlarni sotib olgan (oʻz hisobidan yoki bank krediti asosida — keragining tagiga chiziladi). Shuningdek, ___ ga yer uchastkasi obodonlashtirilgan. Yuqoridagilarga koʻra, qonun hujjatlariga muvofiq tomorqa yer egasi fuqaro________________________________________ga nisbatan soliq imtiyozini qoʻllash masalasini koʻrib chiqishingizni soʻraymiz. __________tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi /imzo/ F.I.O. M.Oʻ. 201___yil “___” ___________ ___________ tumani
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
OGOHLANTIRISH XATI 201__ yil “___” _________ ___________ tumani, “____________” M.F.Y. Ishchi guruh aʼzosi (Kengash xodimi) _______________ va hududga biriktirilgan davlat soliq xodimi ______________, tumanning _________________ hududida yashovchi tomorqa yer egasi (dehqon xoʻjaligi boshligʻi) _______________________________ ni tomorqa yerlariga borib ekin yer uchastkasidan samarali foydalanishi ahvolini oʻrganib, quyidagilar: tomorqa yer egasining (dehqon xoʻjaligi boshligʻi) taklifiga asosan tasdiqlangan hududiy dasturlarda koʻrsatilgan ___ ga ekinlarni hamda ____ dona (mevali va manzarali-keragining tagiga chiziladi) daraxtlar ekmagan, ____ ga issiqxona barpo etmagan, ____ bosh qoramol, ____ bosh qoʻy, ___bosh echki, ___ bosh tovuq, ___ bosh oʻrdak, ___ bosh kurka, __ bosh gʻoz, __ bosh sesarka, __ bosh bedana, __ bosh tuyaqushlarni sotib olmagan (oʻz hisobidan yoki bank krediti asosida — keragining tagiga chiziladi), ____ ga yer uchastkasini obodonlashtirmaganligi aniqlandi. Mazkur kamchiliklarni 10 kunlik muddatda bartaraf etishingizni, aks holda Sizning ____ ga yer uchastkangizga hisoblangan _________________ soʻm yer soligʻining uch barobari miqdorida undirilishi hamda dehqon xoʻjaligi bilan yer uchastkasiga boʻlgan huquqining bekor qilinishi toʻgʻrisida OGOHLANTIRAMIZ. __________ Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi ________________ /imzo/ ________________ F.I.O. __________ tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi xodimi ________________ /imzo/ ________________ F.I.O. Tomorqa yer egasi ________________ /imzo/ ________________ F.I.O. _____________________________________________________________________________________ /ogohlantirishning yuqorigi qismi dehqon xoʻjaligi, tomorqa yer egasiga beriladi, pastki qismi __________ tumani fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashida qoladi/ Tomorqa yer egasining (dehqon xoʻjaligi boshligʻi) taklifiga asosan tasdiqlangan hududiy dasturlarda koʻrsatilgan ___ ga ekinlarni hamda __ dona (mevali va manzarali- keraklisini tagiga chiziladi) daraxtlarni ekmagan, ____ ga issiqxona barpo etmagan, ___ bosh yirik shoxli mollar, ___ bosh mayda shoxli mollar, ___ bosh qoʻy, ___ bosh tovuq, ___ bosh oʻrdak, ___ bosh kurka, ___ bosh gʻoz, ___ bosh sesarka, ___ bosh bedana, ___ bosh tuyaqushlarni sotib olmagan (oʻz hisobidan yoki bank krediti asosida — keraklisi tagiga chiziladi), _____ ga yer uchastkasini obodonlashtirmaganligi toʻgʻrimdagi holat 201____ yil “_____” __________ kuni aniqlangan. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi ________________ /imzo/ ________________ F.I.O. Tuman Davlat soliq inspeksiyasi xodimi ________________ / imzo / ________________ F.I.O. Mazkur _____________ tomorqa yer uchastkasidan, ______________ dehqon xoʻjaligi yeridan taklifim asosida qabul qilingan qaror ijrosini taʼminlashim toʻgʻrisida ogohlantirish xatini oldim. Belgilangan muddatda kamchiliklarni bartaraf etmaslikning huquqiy oqibatlari tushuntirildi. Tomorqa yer egasi ________________ /imzo/ ________________ F.I.O.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qaroriga 2-ILOVA
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi respublika ishchi guruhi
1. J. Xodjayev Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari, Respublika ishchi guruhi rahbari 2. I. Abduraxmonov Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, Respublika ishchi guruhi rahbari oʻrinbosari 3. A. Xaitov Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi, Respublika ishchi guruhi rahbari oʻrinbosari 4. A. Xaydarov iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 5. R. Turdiboyeva kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri oʻrinbosari 6. R. Qarshiyev suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 7. A. Qosimov qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 8. X. Meliyev adliya vaziri oʻrinbosari 9. S. Nishanbayev ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 10. Lavozimiga koʻra Soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 11. T. Sattarov Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari, Kengash huzuridagi Jamgʻarma ijro etuvchi direktori 12. B. Maxmadaliyev Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi raisi oʻrinbosari 13. T. Rapikov Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi masʼul xodimi 14. Z. Allamuradov Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi boʻlim boshligʻi, Respublika ishchi guruhi kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qaroriga 3-ILOVA
Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi Respublika ishchi guruhi aʼzolariga biriktirilgan hududlarning
T/r Hududlar nomi Hududlarga biriktirilgan vazirlik va idoralar F.I.O. lavozimi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Umarov F.K. Davlat soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 2. Andijon Toshqulov A.J. Adliya vaziri oʻrinbosari 3. Buxoro Ergashev A.E. Moliya vaziri oʻrinbosari 4. Jizzax Muxitdinov E .M. Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Qashqadaryo Mirzayev A.A. Suv xoʻjaligi vazir i oʻrinbosari 6. Navoiy Ruzmetov M.I. “ Davergeodezkadastr ” davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 7. Namangan Bozorov T.Sh. Oʻzbekiston agrosanoat majmui xodimlari kasaba uyushmasi respublika kengashi raisi oʻrinbosari 8. Samarqand Raximov A.A. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 9. Surxondaryo Ikramov A.A. Milliy statistika qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 10. Sirdaryo Norqulov I.I. Iqtisodi y tarqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari 11. Toshkent I kromov A.I. Ichki ishlar vazir i oʻrinbosari 12. Fargʻona Turdiyev S. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirining birinchi oʻrinbosari 13 Xorazm Xodjayev S.S. Qishloq xoʻjaligi vazir oʻrinbosari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 18-mart,
205-son