📅 2018-yil 1-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 1-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 1 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 марта 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 March 2018 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
МЕЪЁРЛАРИ
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби бўйсунувидаги қуйи муассасалар кесимида алоҳида мазкур Йўриқномага мувофиқ юритилади.».
2. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн белгидан иборат инвентар рақами берилади.
Бунда, дастлабки уч белги субсчётни билдиради, тўртинчи ва бешинчи белги — гуруҳни, қолган беш белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Гуруҳлар ажратилмаган субсчётлар бўйича эса, тўртинчи ва бешинчи белги «Нол» билан белгиланади.
Масалан, 0100000001 — инвентар рақамида 010 «Тураржой иморатлар» субсчётини, 001 — объектнинг тартиб рақамини билдиради;
0131000001 — инвентар рақамида 013 «Машина ва жиҳозлар» субсчётини, 10-гуруҳ — хўжалик инвентари, 00001 — предметнинг тартиб рақамини билдиради.».
3. 112-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«112. Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши мазкур Йўриқноманинг 63-иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда, ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади.
Бунда эскириш меъёрлари асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланади.».
4. 116-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Эскириш қуйидаги асосий воситалар бўйича аниқланмайди: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоотлар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўқув ишлари ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган жиҳозлар, экспонатлар, нусхалар, амалдаги ва амал қилмаётган моделлар, макетлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар, маҳсулдор қора моллар, қўтослар, ҳайвонот олами экспонатлари (ҳайвонот боғи ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, саҳнага қўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари, қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган капитал қурилиш объектлари ёки унинг қисмлари ҳамда тугалланмаган қурилишлар.».
5. Қуйидаги мазмундаги 118 1 -банд билан тўлдирилсин:
«118 1 . Мавсумий тусга эга бюджет ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича эскириш суммаси 118-бандда белгиланган тартибда аниқланади.».
6. 210-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Келгусида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг кирим қилиниши 06 «Бошқа товар-моддий захиралар» ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчёти кредитида акс эттирилади.».
7. 231-банднинг иккинчи хатбошисидаги «15 ва бошқа» деган сўзлар «15, 23 ва бошқа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Қуйидаги мазмундаги 235 1 — 235 8 - бандлар билан тўлдирилсин:
«235 1 . Қуйидаги ҳолларда ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметасида бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак:
бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда;
капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда;
бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда — тўхтатиб турилган давр учун;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммалари;
қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммалари;
молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари;
дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар.
235 2 . Ходимлар сонининг тўлдирилмаганлиги натижасида бўшаб қолган маблағлардан бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажмининг ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимчалар белгилашга, шунингдек ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари) тўлаш учун фойдаланилиши мумкин.
235 3 . Бюджет ташкилотларининг молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлари кейинги молия йилига ўтади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. Ўтган молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлар кейинги молия йилида қайта тақсимланмай ўша мақсадларда фойдаланилади.
235 4 . Бюджет ташкилоти қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, ўзгартирилган) ҳолларда, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилоти тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
235 5 . Бюджет ташкилоти бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча бюджет ташкилотини ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилотлари бўйича мутаносиб равишда тақсимланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
235 6 . Бюджет ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи мазкур ташкилот тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
235 7 . Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
235 8 . Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн банк куни мобайнида амалга оширилади.».
9. 275-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма, Республика йўл жамғармаси» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 296-банддаги «ҳисоб-китоблар, жумладан, марказлашган тартибда берилган моддий активларга» деган сўзлар «ҳисоб-китобларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 297-банддан иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.
12. 308-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритилмайдиган давр харажатлари 211 «Давр харажатлари» субсчёти дебети ва сарф-харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида акс эттирилади.»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 63-илова билан тўлдирилсин.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 63-ИЛОВА
Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш
Гуруҳлар т/р Кичик гуруҳлар т/р Асосий воситаларнинг номи Эскиришнинг йиллик нормаси, фоизларда I Бинолар, иморатлар ва иншоотлар 1. Бинолар, иморатлар 5 2. Нефть ва газ қудуқлари 3. Нефть-газ омборлари 4. Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари 5. Кўприклар 6. Дамбалар, тўғонлар 7. Дарё ва денгиз причал иншоотлари 8. Корхоналарнинг темир йўллари 9. Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар 10. Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар 11. Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи 12. Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи 13. Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари 14. Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари 15. Спорт-соғломлаштириш иншоотлари 16. Иссиқхоналар ва парниклар 17. Бошқа иншоотлар II Узатиш қурилмалари 1. Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари 8 2. Ички газ қувурлари ва қувурлар 3. Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари 4. Магистрал қувурлар 5. Бошқалар III Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар 1. Иссиқлик техника ускуналари 8 2. Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари 3. Электр двигателлари ва дизель-генераторлар 4. Комплекс қурилмалар 5. Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) IV Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) 1. Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар 15 2. Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари 3. Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси 4. Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари 5. Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари 6. Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари 7. Компрессор машиналари ва ускуналари 8. Насослар 9. Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар 10. Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари 11. Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар 12. Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари 13. Бошқа машиналар ва ускуналар V Ҳаракатланувчан транспорт 1. Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби 8 2. Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари 3. Ҳаво транспорти 4. Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти 20 5. Енгил автомобиллар 6. Саноат тракторлари 7. Коммунал транспорт 10 8. Махсус вахта вагонлари 9. Бошқа транспорт воситалари 20 VI Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 1. Компьютерлар 20 2. Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 3. Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси 4. Бошқалар VII Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар 1. Кўп йиллик дов-дарахтлар 10 2. Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар) 15 3. Бошқалар 10 ».
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
45-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
MEʼYORLARI
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2169, 2010-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 502-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 1-martdagi 45-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatida buxgalteriya hisobi boʻysunuvidagi quyi muassasalar kesimida alohida mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq yuritiladi.”.
2. 82-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“82. Asosiy vositalarning butligi ustidan nazoratni yoʻlga qoʻyish va ularning hisobini tashkil etish uchun har bir obyekt (predmet)ga, kutubxona fondlaridan tashqari, oʻn belgidan iborat inventar raqami beriladi.
Bunda, dastlabki uch belgi subschyotni bildiradi, toʻrtinchi va beshinchi belgi — guruhni, qolgan besh belgi esa, predmetning guruhdagi tartib raqamini bildiradi. Guruhlar ajratilmagan subschyotlar boʻyicha esa, toʻrtinchi va beshinchi belgi “Nol” bilan belgilanadi.
Masalan, 0100000001 — inventar raqamida 010 “Turarjoy imoratlar” subschyotini, 001 — obyektning tartib raqamini bildiradi;
0131000001 — inventar raqamida 013 “Mashina va jihozlar” subschyotini, 10-guruh — xoʻjalik inventari, 00001 — predmetning tartib raqamini bildiradi.”.
3. 112-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“112. Tashkilotlar asosiy vositalarining eskirishi mazkur Yoʻriqnomaning 63-ilovasiga muvofiq budjet tashkilotlari asosiy vositalarining yillik eskirish meʼyorlaridan (keyingi oʻrinlarda eskirish meʼyorlari deb yuritiladi) kelib chiqqan holda, har yili aniqlanadi va har oyda shu tashkilotlarning buxgalteriya hisobi va hisobotida aks ettiriladi.
Bunda eskirish meʼyorlari asosiy vositalarning dastlabki (tiklanish) qiymatiga nisbatan foizlarda belgilanadi.”.
4. 116-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“116. Eskirish quyidagi asosiy vositalar boʻyicha aniqlanmaydi: arxitektura va sanʼatning noyob yodgorliklari boʻlgan imoratlar va inshootlar, kabinet va laboratoriyalarda joylashgan oʻquv ishlari va ilmiy maqsadlarda foydalaniladigan jihozlar, eksponatlar, nusxalar, amaldagi va amal qilmayotgan modellar, maketlar va boshqa koʻrgazmali qoʻllanmalar, mahsuldor qora mollar, qoʻtoslar, hayvonot olami eksponatlari (hayvonot bogʻi va shunga oʻxshash tashkilotlarda), foydalanish mumkin boʻlgan yoshga yetmagan koʻp yillik koʻchatlar, kutubxona fondlari, filmlar fondi, sahnaga qoʻyish uskunalari, badiiy va muzey buyumlari, qabul qilish dalolatnomasi rasmiylashtirilmagan kapital qurilish obyektlari yoki uning qismlari hamda tugallanmagan qurilishlar.”.
5. Quyidagi mazmundagi 118 1 -band bilan toʻldirilsin:
“118 1 . Mavsumiy tusga ega budjet tashkilotlarida foydalanilayotgan asosiy vositalar boʻyicha eskirish summasi 118-bandda belgilangan tartibda aniqlanadi.”.
6. 210-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Kelgusida ishlab chiqarish jarayonida foydalanish mumkin boʻlgan chiqindilarning kirim qilinishi 06 “Boshqa tovar-moddiy zaxiralar” va boshqa schyotlarning tegishli subschyotlari debetida va 090 “Tovar (ish, xizmat)larga xarajatlar” subschyoti kreditida aks ettiriladi.”.
7. 231-bandning ikkinchi xatboshisidagi “15 va boshqa” degan soʻzlar “15, 23 va boshqa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. Quyidagi mazmundagi 235 1 — 235 8 - bandlar bilan toʻldirilsin:
“235 1 . Quyidagi hollarda hisobot choragining soʻnggi ish kuni oxirida xarajatlar smetasida boʻshab qolgan mablagʻlar tejab qolingan hisoblanmaydi va tegishli budjetga qaytarilishi yoki tegishli budjetda qolishi kerak:
budjet tashkilotlarining tarmogʻi, shtatlari va kontingentlari boʻyicha reja bajarilmaganda;
budjet tashkilotlarining tasdiqlangan shtat jadvalida nazarda tutilgan shtat birliklari toʻldirilmaganda;
kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish uchun nazarda tutilgan mablagʻlar moliya yili yakuni boʻyicha toʻliq oʻzlashtirilmaganda;
budjet tashkilotlari faoliyati toʻxtatib turilganda — toʻxtatib turilgan davr uchun;
budjet tashkilotlarining tasdiqlangan xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan, davlat moliyaviy nazorati boʻyicha tadbirlar davomida aniqlangan ortiqcha va qonunga xilof ravishda budjetdan ajratilgan mablagʻlarning summalari;
qonun hujjatlari qabul qilinishi munosabati bilan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar miqdorlarining qisqartirilishi summalari;
moliya yili boshiga tovar-moddiy qimmatliklarning normativdan ortiq zaxiralarining summalari;
dotatsiyalar va subsidiyalarni toʻlash uchun moʻljallanib, ammo zarurati qolmagan summalar.
235 2 . Xodimlar sonining toʻldirilmaganligi natijasida boʻshab qolgan mablagʻlardan bir yoʻla bir necha kasbda (lavozimda) ishlaganligi, xizmat koʻrsatish doirasi kengayganligi, bajariladigan ishlar hajmining ortganligi, oʻzining asosiy ishi bilan birga, ishda vaqtincha boʻlmagan xodimlarning vazifalarini bajarganlik uchun qoʻshimchalar belgilashga, shuningdek homiladorlik, tugʻish va mehnatga layoqatsizlik nafaqalarini (vaqtincha mehnatga layoqatsizlik nafaqalari) toʻlash uchun foydalanilishi mumkin.
235 3 . Budjet tashkilotlarining moliya yilida foydalanilmay qolgan budjetdan tashqari mablagʻlari keyingi moliya yiliga oʻtadi hamda ulardan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi. Oʻtgan moliya yilida foydalanilmay qolgan budjetdan tashqari mablagʻlar keyingi moliya yilida qayta taqsimlanmay oʻsha maqsadlarda foydalaniladi.
235 4 . Budjet tashkiloti qayta tashkil etilgan (qoʻshib yuborilgan, qoʻshib olingan, oʻzgartirilgan) hollarda, budjet tashkilotining budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha hisobvaraqlaridagi (shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi) qoldiq mablagʻlar qayta tashkil etilgan budjet tashkiloti tasarrufida qoladi, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
235 5 . Budjet tashkiloti boʻlish yoki uning tarkibidan bir yoxud bir necha budjet tashkilotini ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etilganda budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha hisobvaraqlaridagi (shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi) qoldiq mablagʻlar qayta tashkil etilgan budjet tashkilotlari boʻyicha mutanosib ravishda taqsimlanadi, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
235 6 . Budjet tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlash xarajatlari toʻxtatilgan hollarda, budjetdan tashqari mablagʻlar qoldigʻi mazkur tashkilot tasarrufida qoladi, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
235 7 . Tugatilgan budjet tashkilotining budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha hisobvaraqlaridagi (shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi) mablagʻlar qoldigʻi belgilangan tartibda tegishli budjet daromadlariga oʻtkaziladi, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
235 8 . Budjet tashkilotlarining hisobvaraqlariga (shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga) notoʻgʻri kelib tushgan mablagʻlar qaytarilishi budjet tashkiloti tomonidan toʻlovchi murojaat qilgan kundan boshlab oʻn bank kuni mobaynida amalga oshiriladi.”.
9. 275-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Taʼlim muassasalarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash boʻyicha budjetdan tashqari jamgʻarma, Respublika yoʻl jamgʻarmasi” degan soʻzlar “davlat maqsadli jamgʻarmalariga majburiy ajratmalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 296-banddagi “hisob-kitoblar, jumladan, markazlashgan tartibda berilgan moddiy aktivlarga” degan soʻzlar “hisob-kitoblarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 297-banddan ikkinchi va uchinchi jumlalar chiqarib tashlansin.
12. 308-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ishlab chiqarilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ning tannarxiga kiritilmaydigan davr xarajatlari 211 “Davr xarajatlari” subschyoti debeti va sarf-xarajatlarni hisobga oluvchi tegishli subschyotlar kreditida aks ettiriladi.”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
13. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda 63-ilova bilan toʻldirilsin.
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 63-ILOVA
Budjet tashkilotlari asosiy vositalarining yillik eskirish
Guruhlar t/r Kichik guruhlar t/r Asosiy vositalarning nomi Eskirishning yillik normasi, foizlarda I Binolar, imoratlar va inshootlar 1. Binolar, imoratlar 5 2. Neft va gaz quduqlari 3. Neft-gaz omborlari 4. Kema qatnaydigan kanallar, suv kanallari 5. Koʻpriklar 6. Dambalar, toʻgʻonlar 7. Daryo va dengiz prichal inshootlari 8. Korxonalarning temir yoʻllari 9. Qirgʻoqni mustahkamlovchi, qirgʻoqni himoyalovchi inshootlar 10. Rezervuarlar, tsisternalar, baklar va boshqa sigʻimlar 11. Ichki xoʻjalik va xoʻjaliklararo sugʻorish tarmogʻi 12. Yopiq kollektor-drenaj tarmogʻi 13. Havo kemalarining uchish-qoʻnish yoʻllari, yoʻlaklari, toʻxtash joylari 14. Bogʻlarning va hayvonot bogʻlarining inshootlari 15. Sport-sogʻlomlashtirish inshootlari 16. Issiqxonalar va parniklar 17. Boshqa inshootlar II Uzatish qurilmalari 1. Elektr uzatish hamda aloqa qurilmalari va liniyalari 8 2. Ichki gaz quvurlari va quvurlar 3. Vodoprovod, kanalizatsiya va issiqlik tarmoqlari 4. Magistral quvurlar 5. Boshqalar III Kuch-quvvat beradigan mashinalar va uskunalar 1. Issiqlik texnika uskunalari 8 2. Turbina uskunalari va gaz turbinalari qurilmalari 3. Elektr dvigatellari va dizel-generatorlar 4. Kompleks qurilmalar 5. Boshqa kuch-quvvat beradigan mashinalar va uskunalar (harakatlanuvchi transportdan tashqari) IV Faoliyat turlari boʻyicha ish mashinalari va uskunalar (harakatlanuvchi transportdan tashqari) 1. Iqtisodiyotning barcha tarmoqlariga tegishli mashinalar va uskunalar 15 2. Qishloq xoʻjaligi traktorlari, mashinalari va uskunalari 3. Kommutatsiyalar va maʼlumotlarni uzatish raqamli elektron uskunalari, raqamli tizimlar uzatish uskunalari, raqamli aloqa oʻlchov texnikasi 4. Yoʻldosh, uyali aloqa, radiotelefon, peyjing va tranking aloqa uskunalari 5. Uzatishlar tizimlari kommutatsiyalarining oʻxshash uskunalari 6. Kinostudiyalarning maxsus uskunalari, tibbiy va mikrobiologiya sanoati uskunalari 7. Kompressor mashinalari va uskunalari 8. Nasoslar 9. Yuk koʻtarish-transport, yuk ortish-tushirish mashinalari va uskunalari, tuproq, karyer hamda yoʻl-qurilish ishlari uchun mashinalar va uskunalar 10. Ustun-qoziq qoqish mashinalari va uskunalari, maydalash-yanchish, saralash, boyitish uskunalari 11. Texnologik jarayonlar uchun barcha turdagi sigʻimlar 12. Neft qazib chiqarish va burgʻulash uskunalari 13. Boshqa mashinalar va uskunalar V Harakatlanuvchan transport 1. Temir yoʻlning harakatdagi tarkibi 8 2. Dengiz, daryo kemalari, baliqchilik sanoati kemalari 3. Havo transporti 4. Avtomobil transportining harakatdagi tarkibi, ishlab chiqarish transporti 20 5. Yengil avtomobillar 6. Sanoat traktorlari 7. Kommunal transport 10 8. Maxsus vaxta vagonlari 9. Boshqa transport vositalari 20 VI Kompyuter, periferiya qurilmalari, maʼlumotlarni qayta ishlash uskunalari 1. Kompyuterlar 20 2. Periferiya qurilmalari va maʼlumotlarni qayta ishlash uskunalari 3. Nusxa koʻchirish-koʻpaytirish texnikasi 4. Boshqalar VII Boshqa guruhlarga kiritilmagan qatʼiy belgilangan aktivlar 1. Koʻp yillik dov-daraxtlar 10 2. Idora mebeli va uskunalari (shu jumladan telefon apparatlari, hisoblash qurilmalari va boshqalar) 15 3. Boshqalar 10 ”.
Vazir D. KUChKAROV
Toshkent sh.,
2018-yil 1-mart,
45-son