UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 17-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 17 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 марта 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 March 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

Термиз шаҳридаги Санъат саройи фаолиятини ташкил этиш ва бошқа инфратузилма объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида

Термиз шаҳридаги Санъат саройи фаолиятини ташкил этиш ва бошқа инфратузилма объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 22 майдаги ПҚ-2349-сон қарорига мувофиқ Термиз шаҳар Ат-Термизий кўчасида Санъат саройи, Амфитеатр, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкали ҳамда уларга туташ ҳудудларни ўз ичига олган мажмуа (кейинги ўринларда Мажмуа деб аталади) қурилиб, фойдаланишга топширилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Санъат саройи ва Амфитеатрдан фойдаланиш мақсадида «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасасини (кейинги ўринларда Санъат саройи деб аталади) ташкил этиш ва унга Мажмуа ҳудудидаги Санъат саройи ва Амфитеатр биносини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Санъат саройининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ўзбек халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочиларининг ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар, ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.

4. Белгилаб қўйилсинки, Санъат саройини сақлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари (Санъат саройининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун), Санъат саройининг ўз даромадлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўн кун муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Санъат саройининг штатлар жадвалини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқласин;

Санъат саройини доимий равишда малакали ходимлар билан таъминлаб борсин ҳамда унинг самарали фаолият юритишини ташкил этсин.

6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда Санъат саройининг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Санъат саройининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.

7. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Мажмуада ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Санъат саройининг ободонлаштириладиган ҳудудини, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.

9. Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 6 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тадбиқ этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Санъат саройи фаолияти учун зарур бўлган 2 та автотранспорт, шу жумладан 1 та енгил ва 1 та юк автотранспорти учун лимит;

Департамент фаолияти учун 2-иловага мувофиқ зарур бўлган махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш бўйича маблағ ажратсин.

12. Белгилаб қўйилсинки, Департаментни сақлаш ва фойдаланиш харажатлари ҳар йили Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.

13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Департаментнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Департаментга ўтказиладиган игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари, ҳудудларни ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектларининг хатловдан ўтказилишини;

хатлов натижалари бўйича ободонлаштириш объектларининг Департаментга келгусида фойдаланиш учун белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини;

Департаментни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланишини;

ободонлаштириш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, шунингдек, Термиз шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

Санъат саройининг ободонлаштириладиган ҳудуди, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалини, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни таъминласин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳамда Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментларига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 мартдаги 204-сон қарорига 1-ИЛОВА

Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментинининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 мартдаги 204-сон қарорига 2-ИЛОВА

Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Санъат саройи ҳудудини ободонлаштириш, «Хотира майдони» ёдгорлик комплекси ва Алпомиш ҳайкалига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти фаолияти учун харид қилинадиган махсус автотранспорт воситалари

Т/р Техника номи Талаб этиладиган техника сони 1. Сув сепиш-ювиш машинаси 1 2. Супуриш-йиғиштириш машинаси 1 3. «Исузу» самосвали 1 4. «Исузу» телескопик минораси 1 5. Йўлкаларни тозалаш машинаси 1 6. «Дамас WA N » автомобили 1 7. Майса ўриш автомашинаси 2 Жами: 8

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 17 март,

204-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.03.2018 й., 09/18/204/0937-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

ROʻYXATI

Termiz shahridagi Sanʼat saroyi faoliyatini tashkil etish va boshqa infratuzilma obyektlaridan samarali foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida

Termiz shahridagi Sanʼat saroyi faoliyatini tashkil etish va boshqa infratuzilma obyektlaridan samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2015 — 2017-yillarda Surxondaryo viloyatining yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ijtimoiy infratuzilmasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 22-maydagi PQ-2349-son qaroriga muvofiq Termiz shahar At-Termiziy koʻchasida Sanʼat saroyi, Amfiteatr, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykali hamda ularga tutash hududlarni oʻz ichiga olgan majmua (keyingi oʻrinlarda Majmua deb ataladi) qurilib, foydalanishga topshirilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Surxondaryo viloyati hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Sanʼat saroyi va Amfiteatrdan foydalanish maqsadida “Surxondaryo sanʼat saroyi” davlat muassasasini (keyingi oʻrinlarda Sanʼat saroyi deb ataladi) tashkil etish va unga Majmua hududidagi Sanʼat saroyi va Amfiteatr binosini operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar Sanʼat saroyining asosiy vazifalari etib belgilansin:

oʻzbek va jahon mumtoz sanʼati anʼanalarini, teatr, musiqa, raqs va milliy estrada sanʼatini rivojlantirish va targʻib qilish, oʻzbek xalqining boy maʼnaviy merosini tarannum etuvchi, milliy va umumbashariy qadriyatlarni ulugʻlovchi yorqin sahna asarlarini namoyish etish orqali aholining keng qatlamlarini sanʼat ustalari va isteʼdodli yosh ijrochilarining ijodidan bahramand etish;

xalqimiz, ayniqsa, yoshlar qalbida milliy gʻurur va iftixor tuygʻularini mustahkamlash, ularni ona Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy gʻoya ruhida tarbiyalashga xizmat qiluvchi rang-barang ijodiy dasturlar orqali yoshlarning maʼnaviy dunyoqarashini yuksaltirish;

davlat ahamiyatiga molik muhim tadbirlar, xalqaro festivallar, koʻrik-tanlovlar, konferensiyalar, ijtimoiy-madaniy anjumanlar oʻtkazish.

4. Belgilab qoʻyilsinki, Sanʼat saroyini saqlash va uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash bilan bogʻliq xarajatlar Surxondaryo viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari (Sanʼat saroyining oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun), Sanʼat saroyining oʻz daromadlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi oʻn kun muddatda:

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan kelishgan holda Sanʼat saroyining shtatlar jadvalini, xodimlar mehnatiga haq toʻlash miqdorlari va shartlarini tasdiqlasin;

Sanʼat saroyini doimiy ravishda malakali xodimlar bilan taʼminlab borsin hamda uning samarali faoliyat yuritishini tashkil etsin.

6. Surxondaryo viloyati hokimligi:

oʻn kun muddatda Sanʼat saroyining ustavini ishlab chiqib, tasdiqlasin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

ikki oy muddatda Sanʼat saroyining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, uni zarur maxsus asbob-uskunalar, xavfsizlikni taʼminlovchi texnik vositalar bilan jihozlash choralarini koʻrsin.

7. Surxondaryo viloyati hokimligining Majmuada obodonlashtirish ishlarini tashkil etish va boshqarishni yanada takomillashtirish, ignabargli va manzarali oʻsimliklarning qimmatli turlari saqlab qolinishini taʼminlash maqsadida Termiz shahar hokimligi huzurida Sanʼat saroyi hududini obodonlashtirish, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykaliga tutash hududlarni koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamentini (keyingi oʻrinlarda Departament deb ataladi) davlat muassasasi shaklida tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

8. Quyidagilar Departamentning asosiy vazifalari etib belgilansin:

Sanʼat saroyining obodonlashtiriladigan hududini, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykaliga tutash hududlarning namunali saqlanishini taʼminlash, obodonlashtirish obyektlaridan foydalanish ishlarining shaharsozlik hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etish;

mukammal va joriy taʼmirlash ishlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash, shuningdek, sunʼiy sugʻorish tizimlari, nasos stansiyalari, quduqlar, qattiq qoplamalar, yoʻllar va yoʻlaklarning, koʻchalarni yoritish vositalari va favvoralarning sanitariya va texnik jihatdan zarur holatda boʻlishini taʼminlash;

ignabargli va manzarali oʻsimliklarning qimmatli turlarini saqlash, ulardan foydalanish hamda ularni saqlab qolish ishlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etish, yashil maysalarni saqlash, ularning zararkunandalari va kasalliklariga qarshi kurashish boʻyicha kompleks agrotexnika tadbirlarini, xizmat koʻrsatiladigan hududni yanada koʻkalamzorlashtirish va obod qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish;

obodonlashtirish obyektlarini saqlash va rivojlantirish, ularning sanitariya jihatidan tozalanishini taʼminlash.

9. Termiz shahar hokimligi huzuridagi Sanʼat saroyi hududini obodonlashtirish, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykaliga tutash hududlarni koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamentining boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 6 nafardan iborat tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

10. Departament xodimlariga Vazirlar Mahkamasining “Obodonlashtirish xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 1-apreldagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan shahar va tuman obodonlashtirish boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi tadbiq etilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:

Sanʼat saroyi faoliyati uchun zarur boʻlgan 2 ta avtotransport, shu jumladan 1 ta yengil va 1 ta yuk avtotransporti uchun limit;

Departament faoliyati uchun 2-ilovaga muvofiq zarur boʻlgan maxsus avtotransport vositalarini xarid qilish boʻyicha mablagʻ ajratsin.

12. Belgilab qoʻyilsinki, Departamentni saqlash va foydalanish xarajatlari har yili Surxondaryo viloyati mahalliy budjeti parametrlarida obodonlashtirish uchun nazarda tutiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.

13. Surxondaryo viloyati hokimligi:

bir oy muddatda Departamentning ustavini ishlab chiqib, tasdiqlasin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

Departamentga oʻtkaziladigan ignabargli va manzarali oʻsimliklarning qimmatli turlari, hududlarni yoritish obyektlari, favvoralar va boshqa obodonlashtirish obyektlarining xatlovdan oʻtkazilishini;

xatlov natijalari boʻyicha obodonlashtirish obyektlarining Departamentga kelgusida foydalanish uchun belgilangan tartibda operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilishini;

Departamentni malakali muhandis-texnik va ishlab chiqarish xodimlari bilan taʼminlanishini;

obodonlashtirish ishlarining shaharsozlik hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq, shuningdek, Termiz shahri va uning tashqi qiyofasiga zamonaviy talablarni hisobga olgan holda tashkil etilishi va amalga oshirilishini;

Sanʼat saroyining obodonlashtiriladigan hududi, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykalini, ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlarga ajratiladigan budjet mablagʻlaridan samarali va maqsadli foydalanish yuzasidan nazoratni taʼminlasin.

14. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Surxondaryo viloyati hokimi E.O. Turdimov va Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga, Vazirlar Mahkamasining Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari hamda Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentlariga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-martdagi 204-son qaroriga 1-ILOVA

Termiz shahar hokimligi huzuridagi Sanʼat saroyi hududini obodonlashtirish, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykaliga tutash hududlarni koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamentinining

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-martdagi 204-son qaroriga 2-ILOVA

Termiz shahar hokimligi huzuridagi Sanʼat saroyi hududini obodonlashtirish, “Xotira maydoni” yodgorlik kompleksi va Alpomish haykaliga tutash hududlarni koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamenti faoliyati uchun xarid qilinadigan maxsus avtotransport vositalari

T/r Texnika nomi Talab etiladigan texnika soni 1. Suv sepish-yuvish mashinasi 1 2. Supurish-yigʻishtirish mashinasi 1 3. “Isuzu” samosvali 1 4. “Isuzu” teleskopik minorasi 1 5. Yoʻlkalarni tozalash mashinasi 1 6. “Damas WA N ” avtomobili 1 7. Maysa oʻrish avtomashinasi 2 Jami: 8

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 17-mart,

204-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.03.2018-y., 09/18/204/0937-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz