UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 29-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 29 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 марта 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Государственной инспекции по надзору в электроэнергетике Узбекской государственной инспекции по контролю за использованием нефтепродуктов и газа при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 March 2018 · Ministry and agency documents · Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг

Қарори

НИЗОМ

Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:

1. Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 29 мартдаги 5, 7-сон қарорига ИЛОВА

Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига асосан Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (бундан буён матнда «Ўздавэнергоназорат» деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда «Ўздавнефтгазинспекция» деб юритилади) «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) берилишини таъминлайди.

2. Хулосалар ташкилот томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари назарда тутилган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар (бундан буён матнда стандартлаштиришга доир норматив ҳужжат деб юритилади) мавжуд бўлганда берилади.

2-боб. Хулосани расмийлаштириш ва бериш

3. Ташкилот хулоса олиш учун тегишлилигича «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши шарт.

Ариза анъанавий ёхуд электрон шаклда юборилиши мумкин.

4. «Ўздавэнергоназорат» ёхуд «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими аризани қабул қилиб олган куннинг ўзида аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни 2 нусхада кўпайтирилишини ҳамда уларнинг бир нусхасини «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖга, иккинчи нусхасини эса — тегишлича «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимига юборилишини таъминлайди.

5. Ўздавэнергоназорат» ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари ариза берилган кундан бошлаб 5 кун ичида аризани берган ташкилотга борган ҳолда ташкилотда қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилаётганлигини стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатга мувофиқлигини ўрганади.

6. Ўрганишда:

«Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлими мутахассиси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотда маҳсулот бирлигига сарфланаётган электр энергиясининг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини, шунингдек фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ташкилотда асбоб-ускуналарнинг электр энергиясининг сарфи стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини;

«Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлими мутахассиси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотда маҳсулот бирлигига сарфланаётган газнинг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини, шунингдек фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ташкилотда асбоб-ускуналарнинг газ сарфи стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатдаги кўрсаткичларга мувофиқлигини ўрганади.

Мутахассислар ташкилотда сертификатланган ва энергия жиҳатидан самарали ускуналар ва приборлар қўлланилаётганини ҳам ўрганади.

Мутахассислар томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган масалалар ўрганилиши тақиқланади.

7. Ўздавэнергоназорат» ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ташкилотда ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан 2 нусхада маълумотнома тузилади.

Ўрганиш жараёнида ташкилотда мазкур Низомга асосан ўрганиш предметига кирадиган масалалар мавжуд бўлмаганда, бу ҳақда маълумотномада кўрсатилади.

Маълумотнома «Ўздавэнергоназорат» ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари, ташкилотнинг раҳбари ёки вакили томонидан имзоланади.

8. «Ўздавэнергоназорат» ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганиш натижалари юзасидан тузилган маълумотнома у имзоланган куннинг ўзида (бироқ, ариза берилган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмай) «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖга юборилади.

9. «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганиш натижалари юзасидан тузилган маълумотномани у юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўрганиб чиқади.

10. «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ ўрганиш натижасида ташкилотда қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ (ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилади), деб топганда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда хулосани расмийлаштиради ва уни шу куннинг ўзида тегишлича «Ўздавнефтгазинспекция» ёки «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлимига кейинчалик ташкилотга бериш учун юборади.

11. «Ўздавнефтгазинспекция» ёки «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлими «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ томонидан расмийлаштирилган хулосани у келиб тушган куннинг ўзида ташкилотга юборилишини таъминлайди.

12. Хулоса «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ раҳбари ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланган ва мазкур ташкилотларнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Хулосага уни асослантирувчи маълумотлар илова қилинади.

Хулоса 5 йил муддатга берилади.

13. Ташкилотда қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ эмас, деб топилганда мурожаат этувчи шахсга асослантирилган жавоб хати тайёрланади ва уни мурожаат этувчига тақдим этиш учун тегишлича «Ўздавнефтгазинспекция» ёки «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлимига юборади.

3-боб. Якуний қоида

14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖ билан келишилган.

Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

‎‎Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиши тўғрисидаги ‎ ‎ХУЛОСА ‎ ‎ ______-сон‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «___» ____________ ‎ ‎ ‎‎Ушбу хулоса __________________________________________________________________________________ нинг ‎(ўрганиш ўтказилган ташкилотнинг номи) ‎_______________________________________________________________________________________________ да ‎(ўрганиш ўтказилган объектнинг манзили) ‎‎жойлашган объектда: ‎қўлланилаётган технологияларнинг; ‎қуйидаги асбоб-ускуналарнинг: ‎________________________________________________________________________________________________; ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлигини тасдиқлайди. ‎Ташкилотда ёқилғининг қуйидаги муқобил турларидан фойдаланилади: ‎_________________________________________________________________________________________________; ‎_________________________________________________________________________________________________. ‎ ‎Ушбу хулосага илова қилинаётган асослантирувчи маълумотлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади. ‎ ‎Илова ____ варақда. ‎ ‎ ‎‎«Ўздавэнергоназорат» ‎ҳудудий бўлими бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎М.Ў‎ ____________‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлими бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎М.Ў ‎‎____________‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎«Энергия тежаш миллий ‎компанияси» АЖ бош директори ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎_________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎М.Ў ‎‎‎‎____________‎‎(имзо)

Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Д. ИСАКУЛОВ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Н. АГЗАМОВ

Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ бошқарув раиси Б. ГАНИЕВ

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси А. МУСТАФАЕВ

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси У. МУСТАФОЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 29 март,

Тошкент ш.,

2018 йил 29 март,

2018 йил 29 март

2018 йил 28 март

2018 йил 27 март

2018 йил 26 март

2018 йил 26 март

2018 йил 24 март

2018 йил 23 март

5-сон

7-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2991/0986-сон)

lex.uz

Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasining

Qarori

NIZOM

Qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatdan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek, yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 17-yanvardagi PQ-3479-son “Mamlakat iqtisodiyotining tarmoqlarini talab yuqori boʻlgan mahsulot va xomashyo turlari bilan barqaror taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi qaror qiladi:

1. Qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatdan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek, yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasining 2018-yil 29-martdagi 5, 7-son qaroriga ILOVA

Qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatdan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 17-yanvardagi PQ-3479-son “Mamlakat iqtisodiyotining tarmoqlarini talab yuqori boʻlgan mahsulot va xomashyo turlari bilan barqaror taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek, yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 28-dekabrdagi 1025-son “Tabiiy gaz va elektr energiyasi yetkazib berish va realizatsiya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorining 3-bandiga asosan Elektr energetikada nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi (bundan buyon matnda “Oʻzdavenergonazorat” deb yuritiladi) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi (bundan buyon matnda “Oʻzdavneftgazinspeksiya” deb yuritiladi) “Energiyani tejash milliy kompaniyasi” AJ bilan birgalikda ushbu qarorga ilovada koʻrsatilgan tashkilotlarga (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) ular tomonidan qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar (bundan buyon matnda xulosa deb yuritiladi) berilishini taʼminlaydi.

2. Xulosalar tashkilot tomonidan qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlari nazarda tutilgan standartlashtirishga doir normativ hujjatlar (bundan buyon matnda standartlashtirishga doir normativ hujjat deb yuritiladi) mavjud boʻlganda beriladi.

2-bob. Xulosani rasmiylashtirish va berish

3. Tashkilot xulosa olish uchun tegishliligicha “Oʻzdavenergonazorat” yoki “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimiga ariza bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga standartlashtirishga doir normativ hujjatning nusxasi ilova qilinishi shart.

Ariza anʼanaviy yoxud elektron shaklda yuborilishi mumkin.

4. “Oʻzdavenergonazorat” yoxud “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimi arizani qabul qilib olgan kunning oʻzida arizani hamda unga ilova qilingan hujjatlarni 2 nusxada koʻpaytirilishini hamda ularning bir nusxasini “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJga, ikkinchi nusxasini esa — tegishlicha “Oʻzdavenergonazorat” yoki “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimiga yuborilishini taʼminlaydi.

5. Oʻzdavenergonazorat” hamda “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimlari mutaxassislari ariza berilgan kundan boshlab 5 kun ichida arizani bergan tashkilotga borgan holda tashkilotda qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanilayotganligini standartlashtirishga doir normativ hujjatga muvofiqligini oʻrganadi.

6. Oʻrganishda:

“Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimi mutaxassisi ishlab chiqarish bilan shugʻullanuvchi tashkilotda mahsulot birligiga sarflanayotgan elektr energiyasining standartlashtirishga doir normativ hujjatdagi koʻrsatkichlarga muvofiqligini, shuningdek faoliyati ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlmagan tashkilotda asbob-uskunalarning elektr energiyasining sarfi standartlashtirishga doir normativ hujjatdagi koʻrsatkichlarga muvofiqligini;

“Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimi mutaxassisi ishlab chiqarish bilan shugʻullanuvchi tashkilotda mahsulot birligiga sarflanayotgan gazning standartlashtirishga doir normativ hujjatdagi koʻrsatkichlarga muvofiqligini, shuningdek faoliyati ishlab chiqarish bilan bogʻliq boʻlmagan tashkilotda asbob-uskunalarning gaz sarfi standartlashtirishga doir normativ hujjatdagi koʻrsatkichlarga muvofiqligini oʻrganadi.

Mutaxassislar tashkilotda sertifikatlangan va energiya jihatidan samarali uskunalar va priborlar qoʻllanilayotganini ham oʻrganadi.

Mutaxassislar tomonidan mazkur bandda nazarda tutilmagan masalalar oʻrganilishi taqiqlanadi.

7. Oʻzdavenergonazorat” hamda “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimlari mutaxassislari tomonidan tashkilotda oʻtkazilgan oʻrganish natijalari yuzasidan 2 nusxada maʼlumotnoma tuziladi.

Oʻrganish jarayonida tashkilotda mazkur Nizomga asosan oʻrganish predmetiga kiradigan masalalar mavjud boʻlmaganda, bu haqda maʼlumotnomada koʻrsatiladi.

Maʼlumotnoma “Oʻzdavenergonazorat” hamda “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimlari mutaxassislari, tashkilotning rahbari yoki vakili tomonidan imzolanadi.

8. “Oʻzdavenergonazorat” hamda “Oʻzdavneftgazinspeksiya”ning hududiy boʻlimlari mutaxassislari tomonidan oʻrganish natijalari yuzasidan tuzilgan maʼlumotnoma u imzolangan kunning oʻzida (biroq, ariza berilgan kundan boshlab 5 kundan kechiktirmay) “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJga yuboriladi.

9. “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ “Oʻzdavneftgazinspeksiya” va “Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimlari mutaxassislari tomonidan oʻrganish natijalari yuzasidan tuzilgan maʼlumotnomani u yuborilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻrganib chiqadi.

10. “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ oʻrganish natijasida tashkilotda qoʻllanilayotgan texnologiyalar va asbob-uskunalar energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiq (yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalaniladi), deb topganda mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda xulosani rasmiylashtiradi va uni shu kunning oʻzida tegishlicha “Oʻzdavneftgazinspeksiya” yoki “Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimiga keyinchalik tashkilotga berish uchun yuboradi.

11. “Oʻzdavneftgazinspeksiya” yoki “Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimi “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ tomonidan rasmiylashtirilgan xulosani u kelib tushgan kunning oʻzida tashkilotga yuborilishini taʼminlaydi.

12. Xulosa “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ rahbari hamda “Oʻzdavneftgazinspeksiya” va “Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimlari rahbarlari tomonidan imzolangan va mazkur tashkilotlarning muhri bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.

Xulosaga uni asoslantiruvchi maʼlumotlar ilova qilinadi.

Xulosa 5 yil muddatga beriladi.

13. Tashkilotda qoʻllanilayotgan texnologiyalar va asbob-uskunalar energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiq emas, deb topilganda murojaat etuvchi shaxsga asoslantirilgan javob xati tayyorlanadi va uni murojaat etuvchiga taqdim etish uchun tegishlicha “Oʻzdavneftgazinspeksiya” yoki “Oʻzdavenergonazorat”ning hududiy boʻlimiga yuboradi.

3-bob. Yakuniy qoida

14. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi, “Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ, “Oʻztransgaz” AJ va “Oʻzbekenergo” AJ bilan kelishilgan.

Qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatdan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanish toʻgʻrisida xulosalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

‎‎Qoʻllaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalarning energiya jihatdan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligi, shuningdek yoqilgʻining muqobil turlaridan foydalanishi toʻgʻrisidagi ‎ ‎XULOSA ‎ ‎ ______-son‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “___” ____________ ‎ ‎ ‎‎Ushbu xulosa __________________________________________________________________________________ ning ‎(oʻrganish oʻtkazilgan tashkilotning nomi) ‎_______________________________________________________________________________________________ da ‎(oʻrganish oʻtkazilgan obyektning manzili) ‎‎joylashgan obyektda: ‎qoʻllanilayotgan texnologiyalarning; ‎quyidagi asbob-uskunalarning: ‎________________________________________________________________________________________________; ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎energiya jihatidan samaradorlik koʻrsatkichlariga muvofiqligini tasdiqlaydi. ‎Tashkilotda yoqilgʻining quyidagi muqobil turlaridan foydalaniladi: ‎_________________________________________________________________________________________________; ‎_________________________________________________________________________________________________. ‎ ‎Ushbu xulosaga ilova qilinayotgan asoslantiruvchi maʼlumotlar uning ajralmas qismi hisoblanadi. ‎ ‎Ilova ____ varaqda. ‎ ‎ ‎‎“Oʻzdavenergonazorat” ‎hududiy boʻlimi boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎M.Oʻ‎ ____________‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “Oʻzdavneftgazinspeksiya” hududiy boʻlimi boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎‎M.Oʻ ‎‎____________‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎“Energiya tejash milliy ‎kompaniyasi” AJ bosh direktori ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎_________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎‎ ‎M.Oʻ ‎‎‎‎____________‎‎(imzo)

Elektr energetikasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi boshligʻi D. ISAKULOV

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi N. AGZAMOV

Iqtisodiyot vaziri B. XODJAYEV

Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi R. GULYAMOV

Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bosh direktori A. KARIMOV

Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV

“Energiya tejash milliy kompaniyasi” AJ boshqaruv raisi B. GANIYEV

“Oʻztransgaz” AJ boshqaruv raisi A. MUSTAFAYEV

“Oʻzbekenergo” AJ boshqaruv raisi U. MUSTAFOYEV

Toshkent sh.,

2018-yil 29-mart,

Toshkent sh.,

2018-yil 29-mart,

2018-yil 29-mart

2018-yil 28-mart

2018-yil 27-mart

2018-yil 26-mart

2018-yil 26-mart

2018-yil 24-mart

2018-yil 23-mart

5-son

7-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.04.2018-y., 10/18/2991/0986-son)

lex.uz