📅 2018-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 2 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 апреля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 April 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг буйруғига асосан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Давлат белгиси» давлат — ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига асосан, белгиланган тартибда «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
5. «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисида
1. «Мўътабар аёл» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан шакллантирилади ва тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 10 январга қадар туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этилади.
3. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганиб, уларнинг фаолиятига оид барча ҳужжатларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 25 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим этадилар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йилнинг 10 февраль санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этадилар.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш тартиби Қўмита раиси томонидан белгиланади:
Қўмита раисининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 20 февралга қадар якуний хулосалар қабул қилинади.
Комиссия хулосасига асосан кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Қўмита раисининг буйруғи қабул қилинади.
6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
7. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг матбуот нашрларида ва бошқа тегишли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
8. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
9. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
10. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Мўътабар аёл» кўкрак нишонининг
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида мўътабар аёл сиймоси қуёш нурлари фонида акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг пастки қисмида зарҳал ҳошия билан ўралган оқ эмалли фонда «MOʻTABAR AYOL» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр бўлиб, ёзувлар зарҳалланган. Нишоннинг юқори четлари бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи тасвирланган. Дафна япроқларининг юқори қисмида саккиз қиррали юлдуз жойлашган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида уч қаторда ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр бўлган «Jamiyat va», «davlat hayotidagi», «faolligi uchun» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.
Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 9 миллиметрли сариқ рангли йўл, унинг икки четидан эса эни 1,5 миллиметрли қизил рангли иккита йўл ўтган. Шойи лентанинг чекка қисмлари бўйлаб ҳар бирининг эни 5 миллиметр бўлган яшил рангли йўллар ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв. м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Moʻtabar ayol», иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar», иккинчи сатрда «qoʻmitasi raisi buyrugʻining « («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli Qaroriga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «Moʻtabar ayol» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар», иккинчи сатрда «қўмитаси раиси» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 апрель,
257-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TAVSIFI
TAVSIFI
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va oila institutini mustahkamlash sohasidagi faoliyatni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PF-5325-son Farmoniga muvofiq “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni taʼsis etilganligi munosabati bilan jamiyat va davlat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan oilaning shakllanishiga va farovonligi mustahkamlanishiga, onalik va bolalik muhofazasiga munosib hissa qoʻshgan, shuningdek, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, ularni vatanparvarlik va istiqlol gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash, joylarda maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish va milliy qadriyatlarimizni keng targʻib etish borasida ibratli faoliyat olib borayotgan xotin-qizlarni munosib taqdirlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasining “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bayrami arafasida topshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki, “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni bilan mukofotlash Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.
3. Quyidagilar:
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi Nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
4. “Davlat belgisi” davlat — ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining buyurtmasiga asosan, belgilangan tartibda “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalari tayyorlanishini taʼminlasin.
5. “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalarini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasini rivojlantirish va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bir oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda tegishli normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-apreldagi 257-son qaroriga 1-ILOVA
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1. “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan jamiyat va davlat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan oilaning shakllanishiga va farovonligi mustahkamlanishiga, onalik va bolalik muhofazasiga munosib hissa qoʻshgan, shuningdek, sogʻlom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, ularni vatanparvarlik va istiqlol gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash, joylarda maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish va milliy qadriyatlarimizni keng targʻib etish borasida ibratli faoliyat olib borayotgan xotin-qizlar taqdirlanadilar.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid dastlabki takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari, mahalladagi xotin-qizlar faoli hamda oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi tomonidan shakllantiriladi va tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 10-yanvarga qadar tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etiladi.
3. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari koʻkrak nishoniga tavsiya qilinayotgan nomzodlarni har tomonlama oʻrganib, ularning faoliyatiga oid barcha hujjatlarni tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 25-yanvarga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga taqdim etadilar.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yilning 10-fevral sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) taqdim etadilar.
5. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish tartibi Qoʻmita raisi tomonidan belgilanadi:
Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha doimiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tashkil etiladi.
Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar koʻrib chiqilib, har yili 20-fevralga qadar yakuniy xulosalar qabul qilinadi.
Komissiya xulosasiga asosan koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha Qoʻmita raisining buyrugʻi qabul qilinadi.
6. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlanganlarga 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bayrami arafasida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.
Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Qoʻmita raisining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
7. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining matbuot nashrlarida va boshqa tegishli ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
8. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladilar.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasini rivojlantirish va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
9. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
10. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-apreldagi 257-son qaroriga 2-ILOVA
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonining
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida moʻtabar ayol siymosi quyosh nurlari fonida aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining pastki qismida zarhal hoshiya bilan oʻralgan oq emalli fonda “MOʻTABAR AYOL” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 2,3 millimetr boʻlib, yozuvlar zarhallangan. Nishonning yuqori chetlari boʻylab faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi ikkita dafna yaprogʻi tasvirlangan. Dafna yaproqlarining yuqori qismida sakkiz qirrali yulduz joylashgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida uch qatorda harflarning balandligi 1,8 millimetr boʻlgan “Jamiyat va”, “davlat hayotidagi”, “faolligi uchun” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.
Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir.
Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.
Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetr. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning oʻrtasidan eni 9 millimetrli sariq rangli yoʻl, uning ikki chetidan esa eni 1,5 millimetrli qizil rangli ikkita yoʻl oʻtgan. Shoyi lentaning chekka qismlari boʻylab har birining eni 5 millimetr boʻlgan yashil rangli yoʻllar oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-apreldagi 257-son qaroriga 3-ILOVA
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv. m qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) och yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan yashil rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda oraligʻi 3,5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Moʻtabar ayol”, ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzi yozilgan. Yozuvlar zarhal rangida aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar”, ikkinchi satrda “qoʻmitasi raisi buyrugʻining “ (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli Qaroriga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda oraligʻi 4 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda markazda “Moʻtabar ayol” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14-kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar”, ikkinchi satrda “qoʻmitasi raisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni guvohnomasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 2-aprel,
257-son