📅 2018-yil 27-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 27-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 27 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 февраля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего и среднего специального образования Министерства финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 February 2018 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарорига ИЛОВА
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомнинг талаблари идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланмайдиган ва қонунчилик ҳужжатлари билан алоҳида тартиб ўрнатилган академик лицейлар бундан мустасно.
2. Академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) уларнинг ота-оналари тўлови ҳисобига харажатларни қисман (ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида) қоплаган ҳолда, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли уч маҳал (эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқат) овқатлантирилиши таъминланади.
Бунда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар ота-оналарининг мурожаатларига асосан ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда фақат тушлик учун белгиланган озиқ-овқат харажатлари миқдорида овқатлантирилиши ташкил этилади.
3. Бир ўқувчи учун кунлик уч маҳал овқатлантириш харажати ота-оналар тўловини қўшиб ҳисоблаганда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланади. Бунда:
эрталабки нонушта учун харажатлар — кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 20 фоизидан;
тушлик учун харажатлар — кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 45 фоизидан;
кечки овқат учун харажатлар — кунлик белгиланган овқатлантириш харажатининг 35 фоизидан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
2-боб. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил этиш
4. Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Академик лицейларда имтиёзли овқатланиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан буён матнда таъминотчи деб аталади) ҳамда таълим муассасаси томонидан ташкил этилади.
6. Академик лицейларда ўқувчиларни имтиёзли уч маҳал овқатлантириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган имтиёзли овқатланиш карточкаси (бундан буён матнда имтиёзли овқатланиш карточкаси деб юритилади) асосида амалга оширилади.
7. Академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) рўйхати ўқув йилининг бошида (10 сентябрдан кечиктирмасдан) академик лицейнинг маъмурияти томонидан шакллантирилиб, академик лицей директори буйруғи билан тасдиқланади ҳамда ўқувчиларга имтиёзли овқатланиш карточкаси берилади.
8. Ижара асосида яшайдиган ўқувчиларининг рўйхати уларнинг ижара асосида яшашини тасдиқловчи ҳужжатига асосан шакллантирилади.
9. Имтиёзли овқатланиш карточкасини олган ўқувчиларнинг рўйхати уларнинг Ф.И.О., гуруҳи, шахсий тартиб рақами кўрсатилган ҳолда Имтиёзли овқатлантириладиган ўқувчиларнинг ҳисобини юритиш журналига (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.
Журналнинг бетлари изчил рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ҳамда академик лицей директори томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
10. Журнал таъминотчига (академик лицейнинг масъул ошпазига) тақдим этилади.
11. Журнал ҳар бир ой учун алоҳида юритилади. Журнал жорий ой якунлангандан сўнг таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) томонидан академик лицейнинг бухгалтериясига уч иш куни ичида топширилади.
12. Имтиёзли ўқувчилар рўйхатига ўқув йили давомида академик лицей директорининг буйруғига асосан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
13. Ўқувчиларга жорий ўқув йили учун имтиёзли овқатланиш карточкалари 10 сентябрга қадар академик лицей маъмурияти томонидан берилади.
14. Имтиёзли овқатланиш карточкасини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
15. Ўқувчилар имтиёзли овқатланиш учун таъминотчига (академик лицейнинг масъул ошпазига) имтиёзли овқатланиш карточкасини кўрсатиши шарт.
Таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) имтиёзли овқатланиш карточкасини кўрсатган ўқувчиларга журналга тегишли белги қўйган ҳолда уларнинг имтиёзли овқатланишини таъминлаши лозим.
16. Таъминотчи (академик лицейнинг масъул ошпази) овқатлантириш хизматини кўрсатгандан сўнг ҳар куннинг якунида журналдаги маълумотларга асосан бажарилган ишлар далолатномасини (нонуштада, тушликда ва кечки овқатдаги ўқувчилар сони кўрсатилган ҳолда) тузиб, уни академик лицей бухгалтериясига тақдим этиб боради.
Таъминотчи ва академик лицей ўртасида ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш учун бажарилган ишлар далолатномаси асосида кунлик, ҳафталик ёки ойлик ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиши мумкин.
3-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш ва ҳисоблаш
17. Академик лицейларда ўқувчиларни имтиёзли уч маҳал овқатлантириш учун ота-оналар тўлови ота-оналар билан академик лицей маъмурияти ўртасида тузилган шартномага асосан ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан тўланади.
18. Ота-оналар тўлови белгиланган тартибда нақд пул, пластик карта орқали ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
19. Ота-оналар тўловини ҳисоблаш академик лицейнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади. Бунда тўловларнинг ҳисоб-китоби ҳар бир ўқувчи кесимида юритилади.
20. Ўқувчининг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчи академик лицейга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда, ўқувчининг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар ўқувчининг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
21. Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчининг академик лицейга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ўқувчининг академик лицейга сабабсиз келмаган ҳолларда ота-оналар тўлови қайтарилмайди.
22. Тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома тақдим этилмаганда ўқувчининг академик лицейда сабабсиз бўлмаган кунлари учун тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
23. Ўқувчи академик лицейнинг ички тартиб-қоидаларини бузиши ёки бошқа ҳуқуқбузарлик қилиши натижасида ўқишдан четлатилганда (ўз ихтиёрига кўра четлатилиши бундан мустасно) тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтарилмайди.
24. Ўқувчилар имтиёзли овқат билан таъминланмайдиган қишки ва ёзги таътиллар даврида овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
4-боб. Якуний қоидалар
25. Имтиёзли овқатлантириш таъминоти учун ота-оналар тўлови ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган маблағларни академик лицейнинг бошқа турдаги харажатларига йўналтириш тақиқланади.
26. Академик лицей директори ва бош бухгалтери молиялаштириладиган маблағлардан харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгардир.
27. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси билан келишилган.
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШОДМАНОВ
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А. АБДУВАЛИЕВ
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 февраль,
Тошкент ш.,
2018 йил 27 февраль,
2018 йил 8 февраль
2018 йил 9 февраль
2018 йил 12 февраль
2018 йил 11 февраль
2018 йил 12 февраль
2017 йил 8 февраль
2017 йил 11 февраль
2017 йил 13 февраль
3-2018-сон
33-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining
Qarori
NIZOM
Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil qilish hamda xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26sentabrdagi PQ-3290-son “Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil qilish hamda xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Moliya vazirligining 2018-yil 27-fevraldagi 3-2018 va 33-son qaroriga ILOVA
Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil qilish hamda xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son “Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil qilish hamda xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomning talablari idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar barcha akademik litseylarga nisbatan tatbiq etiladi, budjetdan mablagʻ oluvchi hisoblanmaydigan va qonunchilik hujjatlari bilan alohida tartib oʻrnatilgan akademik litseylar bundan mustasno.
2. Akademik litseylardan uzoq joylashgan hududlardan qabul qilingan oʻquvchilar (yashash joyi boshqa tumanda (shaharda) boʻlgan, akademik litsey yotoqxonasida yashaydigan yoki boshqa turar joylarda ijara asosida yashaydigan oʻquvchilar) ularning ota-onalari toʻlovi hisobiga xarajatlarni qisman (har oyda bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorida) qoplagan holda, qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan imtiyozli uch mahal (ertalabki nonushta, tushlik va kechki ovqat) ovqatlantirilishi taʼminlanadi.
Bunda ijara asosida yashaydigan oʻquvchilar ota-onalarining murojaatlariga asosan har oyda bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida ota-onalar toʻlovi hisobiga xarajatlarni qisman qoplagan holda faqat tushlik uchun belgilangan oziq-ovqat xarajatlari miqdorida ovqatlantirilishi tashkil etiladi.
3. Bir oʻquvchi uchun kunlik uch mahal ovqatlantirish xarajati ota-onalar toʻlovini qoʻshib hisoblaganda belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizigacha miqdorda belgilanadi. Bunda:
ertalabki nonushta uchun xarajatlar — kunlik belgilangan ovqatlantirish xarajatining 20 foizidan;
tushlik uchun xarajatlar — kunlik belgilangan ovqatlantirish xarajatining 45 foizidan;
kechki ovqat uchun xarajatlar — kunlik belgilangan ovqatlantirish xarajatining 35 foizidan oshmagan holda amalga oshiriladi.
2-bob. Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil etish
4. Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-maydagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5. Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlanish yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar (bundan buyon matnda taʼminotchi deb ataladi) hamda taʼlim muassasasi tomonidan tashkil etiladi.
6. Akademik litseylarda oʻquvchilarni imtiyozli uch mahal ovqatlantirish mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladigan imtiyozli ovqatlanish kartochkasi (bundan buyon matnda imtiyozli ovqatlanish kartochkasi deb yuritiladi) asosida amalga oshiriladi.
7. Akademik litseylardan uzoq joylashgan hududlardan qabul qilingan oʻquvchilar (yashash joyi boshqa tumanda (shaharda) boʻlgan, akademik litsey yotoqxonasida yashaydigan yoki boshqa turar joylarda ijara asosida yashaydigan oʻquvchilar) roʻyxati oʻquv yilining boshida (10-sentabrdan kechiktirmasdan) akademik litseyning maʼmuriyati tomonidan shakllantirilib, akademik litsey direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi hamda oʻquvchilarga imtiyozli ovqatlanish kartochkasi beriladi.
8. Ijara asosida yashaydigan oʻquvchilarining roʻyxati ularning ijara asosida yashashini tasdiqlovchi hujjatiga asosan shakllantiriladi.
9. Imtiyozli ovqatlanish kartochkasini olgan oʻquvchilarning roʻyxati ularning F.I.O., guruhi, shaxsiy tartib raqami koʻrsatilgan holda Imtiyozli ovqatlantiriladigan oʻquvchilarning hisobini yuritish jurnaliga (bundan buyon matnda jurnal deb yuritiladi) qayd qilinadi.
Jurnalning betlari izchil raqamlangan, ip oʻtkazilib tikilgan hamda akademik litsey direktori tomonidan imzolangan va muhri bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.
10. Jurnal taʼminotchiga (akademik litseyning masʼul oshpaziga) taqdim etiladi.
11. Jurnal har bir oy uchun alohida yuritiladi. Jurnal joriy oy yakunlangandan soʻng taʼminotchi (akademik litseyning masʼul oshpazi) tomonidan akademik litseyning buxgalteriyasiga uch ish kuni ichida topshiriladi.
12. Imtiyozli oʻquvchilar roʻyxatiga oʻquv yili davomida akademik litsey direktorining buyrugʻiga asosan tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
13. Oʻquvchilarga joriy oʻquv yili uchun imtiyozli ovqatlanish kartochkalari 10-sentabrga qadar akademik litsey maʼmuriyati tomonidan beriladi.
14. Imtiyozli ovqatlanish kartochkasini boshqa shaxslarga foydalanish uchun berish taqiqlanadi.
15. Oʻquvchilar imtiyozli ovqatlanish uchun taʼminotchiga (akademik litseyning masʼul oshpaziga) imtiyozli ovqatlanish kartochkasini koʻrsatishi shart.
Taʼminotchi (akademik litseyning masʼul oshpazi) imtiyozli ovqatlanish kartochkasini koʻrsatgan oʻquvchilarga jurnalga tegishli belgi qoʻygan holda ularning imtiyozli ovqatlanishini taʼminlashi lozim.
16. Taʼminotchi (akademik litseyning masʼul oshpazi) ovqatlantirish xizmatini koʻrsatgandan soʻng har kunning yakunida jurnaldagi maʼlumotlarga asosan bajarilgan ishlar dalolatnomasini (nonushtada, tushlikda va kechki ovqatdagi oʻquvchilar soni koʻrsatilgan holda) tuzib, uni akademik litsey buxgalteriyasiga taqdim etib boradi.
Taʼminotchi va akademik litsey oʻrtasida oʻzaro hisob-kitobni amalga oshirish uchun bajarilgan ishlar dalolatnomasi asosida kunlik, haftalik yoki oylik hisob-fakturalar rasmiylashtirilishi mumkin.
3-bob. Ota-onalar toʻlovini toʻlash va hisoblash
17. Akademik litseylarda oʻquvchilarni imtiyozli uch mahal ovqatlantirish uchun ota-onalar toʻlovi ota-onalar bilan akademik litsey maʼmuriyati oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan har oyning oʻninchi sanasidan kechiktirmasdan toʻlanadi.
18. Ota-onalar toʻlovi belgilangan tartibda naqd pul, plastik karta orqali yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
19. Ota-onalar toʻlovini hisoblash akademik litseyning buxgalteriyasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda toʻlovlarning hisob-kitobi har bir oʻquvchi kesimida yuritiladi.
20. Oʻquvchining yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli oʻquvchi akademik litseyga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davr uchun toʻlangan toʻlovlar keyingi oy uchun toʻlovni amalga oshirishda hisobga olinadi. Bunda, oʻquvchining kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi. Agar oʻquvchining kelmagan kunlari uchun toʻlov hali amalga oshirilmagan boʻlsa, joriy oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlov miqdori u kelmagan kunlar uchun hisoblangan toʻlov summasiga kamaytiriladi.
21. Oʻquvchining yoki uning oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli oʻquvchining akademik litseyga kelmaganligi tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi shart.
Oʻquvchining akademik litseyga sababsiz kelmagan hollarda ota-onalar toʻlovi qaytarilmaydi.
22. Tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma taqdim etilmaganda oʻquvchining akademik litseyda sababsiz boʻlmagan kunlari uchun toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
23. Oʻquvchi akademik litseyning ichki tartib-qoidalarini buzishi yoki boshqa huquqbuzarlik qilishi natijasida oʻqishdan chetlatilganda (oʻz ixtiyoriga koʻra chetlatilishi bundan mustasno) toʻlovlar qayta hisob-kitob qilinmaydi va qaytarilmaydi.
24. Oʻquvchilar imtiyozli ovqat bilan taʼminlanmaydigan qishki va yozgi taʼtillar davrida ovqatlantirish xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovi undirilmaydi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
25. Imtiyozli ovqatlantirish taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan mablagʻlarni akademik litseyning boshqa turdagi xarajatlariga yoʻnaltirish taqiqlanadi.
26. Akademik litsey direktori va bosh buxgalteri moliyalashtiriladigan mablagʻlardan xarajatlar smetasiga muvofiq maqsadli foydalanilishi uchun shaxsan javobgardir.
27. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
28. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi bilan kelishilgan.
Akademik litseylarda imtiyozli ovqatlantirishni tashkil qilish hamda xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Moliya vaziri D. KUCHKAROV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHODMANOV
Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV
Madaniyat vaziri B. SAYFULLAYEV
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri v.b. Sh. SHERMATOV
Tashqi ishlar vaziri A. KOMILOV
Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi B. ZAKIROV
Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi raisi A. ABDUVALIYEV
“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi bosh direktori Q. SANAQULOV
Toshkent sh.,
2018-yil 27-fevral,
Toshkent sh.,
2018-yil 27-fevral,
2018-yil 8-fevral
2018-yil 9-fevral
2018-yil 12-fevral
2018-yil 11-fevral
2018-yil 12-fevral
2017-yil 8-fevral
2017-yil 11-fevral
2017-yil 13-fevral
3-2018-son
33-son