UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 27-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 27 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 февраля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего и среднего специального образования Министерства финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 February 2018 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 2-2018 ва 40-сон қарорига ИЛОВА

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ оширилган тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қўшимча қабул қилган тасарруфида академик лицей бўлган идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим муассасалари раҳбарияти олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга.

2-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицей учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш

3. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб- қувватлашнинг молиявий манбаси бўлиб, олий таълим муассасасига тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми (базавий тўлов-контракт миқдорини чиқариб ташлаган ҳолда) ҳисобланади.

Бунда, академик лицейга маблағлар тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми ҳисобидан олий таълим муассасасини сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий ишларни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш ва рағбатлантириш билан боғлиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорлари асосида белгиланган бошқа харажатларни қоплашдан ортган қисмидан ажратилади.

Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлар) ҳисобидан университет ҳузуридаги академик лицей учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек лицей ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.

4. Ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш маблағига бўлган эҳтиёж бўйича буюртмалар академик лицей раҳбари томонидан асосланган ҳисоб-китоблар кўринишида келгуси молия йили бошланишидан бир ой олдин бириктирилган олий таълим муассасасига тақдим этилади.

5. Тасарруфидаги академик лицей томонидан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш масаласи бўйича тақдим этилган буюртма олий таълим муассасанинг Кенгаши муҳокамасига қўйилиб, олий таълим муассасасининг кутилаётган тушумлари ва харажатларини ҳисобга олган ҳолда академик лицейга ажратиш мумкин бўлган маблағлар бўйича қарор қабул қилинади.

6. Олий таълим муассасаси томонидан маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилингандан кейин тасарруфидаги академик лицей буюртмаси асосида ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш харажатлари олий таълим муассасасининг ўқитишни тўлов контракт шаклидан тушган маблағлар даромадлари ва харажатлари сметасига киритилади.

7. Олий таълим муассасасининг ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлари даромадлар ва харажатлар сметаси рўйхатдан ўтказиш учун идоравий бўйсунуви бўйича вазирлик ёки идорага тақдим этилганда академик лицейларнинг ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун буюртмалари ва олий таълим муассасасининг маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори ҳамда кутилаётган даромадлар ва харажатларнинг таҳлили алоҳида илова қилинади.

8. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар академик лицейнинг «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси» шахсий ҳисоб варақасига (4001...) беғараз ёрдам сифатида ўтказилади ҳамда олий таълим муассасасининг иқтисодий таснифи бўйича «Бошқа харажатлар» харажат моддасида (4821190) касса ва ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.

9. Зарур ҳолларда олий таълим муассасаси томонидан ўзининг балансида бўлган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг эҳтиёжидан ортиқча қисмини юқори ташкилотнинг розилиги билан тасарруфидаги академик лицейга белгиланган тартибда беғараз бериши мумкин.

3-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш

10. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейга ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш учун ажратилган маблағлар академик лицей даромадига киритилади ҳамда фақат буюртмада келтирилган мақсадлар бўйича ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда сарфланади, бунда уларнинг бошқа мақсадлар учун сарфланишига йўл қўйилмайди.

11. Академик лицейлар ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олишини белгиланган тартибда мустақил равишда ташкил этади.

12. Академик лицейлар томонидан сотиб олинган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар академик лицей балансига белгиланган тартибда қабул қилинади ва тугатиш муносабати билан ҳисобдан чиқарилгунга қадар ҳисобда акс эттирилади.

4-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейларга ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш

13. Олий таълим муассасаси томонидан академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар академик лицей даромадига киритилади ҳамда фақат моддий рағбатлантириш мақсадлари бўйича ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда сарфланади, бунда уларнинг бошқа мақсадлар учун сарфланишига йўл қўйилмайди.

14. Олий таълим муассасаси томонидан академик лицейларнинг ўқитувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан педагог ходимларни моддий рағбатлантириш мезонлари ва миқдорлари олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.

Бунда моддий қўллаб-қувватлаш педагог ходимларига базавий тариф ставкасининг 50 фоизигача миқдоридаги устама ва ойлик маошининг бир баробари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда моддий ёрдам кўринишида амалга оширилади.

Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан академик лицей ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун моддий ёрдам кўрсатилади.

15. Академик лицейлар томонидан педагог ходимларни моддий рағбатлантириш мезонларини белгилашда уларнинг қуйидаги эришган натижаларига эътибор қаратилади:

таълим сифатини ошириш учун инновацион ва ахборот технологияларини жорий этганлиги;

таълим беришнинг янги услуб ва шаклларини қўллашда фаол иштирок этганлиги;

халқаро, республика, вилоят миқёсидаги танлов, фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаганлиги;

фан ва ижодий тўгаракларни ташкил этган, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тадбирларни жорий этганлиги;

ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий қўлланмалар яратишда бевосита иштирок этганлиги;

ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини юқори бўлишига аниқ ҳисса қўшганлиги.

16. Академик лицейларнинг халқаро ва республика миқёсидаги олимпиадалар ғолиблари (1, 2 ва 3 ўрин соҳиблари), олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи ва (ёки) умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган камида 2 та сертификатга эга ёхуд аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

Моддий рағбатлантириш ҳар ойда бир ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ойлик стипендия, бир йилда бир ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла тўланадиган моддий ёрдам кўринишида амалга оширилади.

17. Академик лицейларнинг ўқувчиларини моддий рағбатлантириш тартиби ва миқдорлари олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.

5-боб. Якуний қоидалар

18. Академик лицейлар олий таълим муассасасига ҳар чоракда, чоракдан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот тақдим этади, шунингдек академик лицей директори (директор вазифасини вақтинча бажарувчи шахс) олий таълим муассасаси Кенгаши йиғилишида маълумот беради.

19. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш бўйича жавобгарлик шахсан академик лицей директорига (директор вазифасини вақтинча бажарувчи шахсга) юклатилади.

20. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратишнинг асосланганлиги ҳамда тўғрилиги юзасидан жавобгарлик шахсан олий таълим муассасаси ректорига (ректор вазифасини вақтинча бажарувчи шахсга) юклатилади.

21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси билан келишилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ

Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ

Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А. АБДУВАЛИЕВ

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А. РАМАТОВ

«Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси бош директори Қ. САНАҚУЛОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 27 февраль,

Тошкент ш.,

2018 йил 27 февраль,

2018 йил 8 февраль

2018 йил 9 февраль

2018 йил 12 февраль

2018 йил 9 февраль

2018 йил 8 февраль

2018 йил 8 февраль

2018 йил 16 февраль

2018 йил 15 февраль

2018 йил 19 февраль

2-2018-сон

40-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/2992/1009-сон; 03.06.2026 й., 10/26/2992-1/0551-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining

Qarori

NIZOM

Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son “Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:

1. Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Moliya vazirligining 2018-yil 27-fevraldagi 2-2018 va 40-son qaroriga ILOVA

Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son “Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 10-noyabrdagi 901-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Toshkent yuridik kollejida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish va uning mazmunini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining qaroriga muvofiq oshirilgan toʻlov-kontrakt asosida abituriyentlarni oʻqishga qoʻshimcha qabul qilgan tasarrufida akademik litsey boʻlgan idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar barcha oliy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etiladi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 26-sentabrdagi PQ-3290-son “Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun nomzodlarni maqsadli tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan oliy taʼlim muassasalari rahbariyati oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi) hisobidan akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash huquqiga ega.

2-bob. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litsey uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseyning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun mablagʻ ajratish

3. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab- quvvatlashning moliyaviy manbasi boʻlib, oliy taʼlim muassasasiga toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi (bazaviy toʻlov-kontrakt miqdorini chiqarib tashlagan holda) hisoblanadi.

Bunda, akademik litseyga mablagʻlar toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun tushumlarning faqat toʻlov-kontrakt miqdorining oshirilgan qismi hisobidan oliy taʼlim muassasasini saqlash, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ilmiy ishlarni rivojlantirish, professor-oʻqituvchilarni malakasini oshirish va ragʻbatlantirish bilan bogʻliq hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Hukumatining qarorlari asosida belgilangan boshqa xarajatlarni qoplashdan ortgan qismidan ajratiladi.

Toshkent davlat yuridik universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari (faqat oʻqitishning bazaviy qiymati miqdoridan oshadigan qismida toʻlov-kontrakt asosida oʻqishdan tushadigan tushumlar) hisobidan universitet huzuridagi akademik litsey uchun oʻquv-laboratoriya uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari, yengil avtotransport vositalari sotib olish, shuningdek litsey oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratiladi.

4. Oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseyning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash mablagʻiga boʻlgan ehtiyoj boʻyicha buyurtmalar akademik litsey rahbari tomonidan asoslangan hisob-kitoblar koʻrinishida kelgusi moliya yili boshlanishidan bir oy oldin biriktirilgan oliy taʼlim muassasasiga taqdim etiladi.

5. Tasarrufidagi akademik litsey tomonidan oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalarini sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun mablagʻ ajratish masalasi boʻyicha taqdim etilgan buyurtma oliy taʼlim muassasaning Kengashi muhokamasiga qoʻyilib, oliy taʼlim muassasasining kutilayotgan tushumlari va xarajatlarini hisobga olgan holda akademik litseyga ajratish mumkin boʻlgan mablagʻlar boʻyicha qaror qabul qilinadi.

6. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan mablagʻ ajratish boʻyicha qaror qabul qilingandan keyin tasarrufidagi akademik litsey buyurtmasi asosida oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash xarajatlari oliy taʼlim muassasasining oʻqitishni toʻlov kontrakt shaklidan tushgan mablagʻlar daromadlari va xarajatlari smetasiga kiritiladi.

7. Oliy taʼlim muassasasining oʻqitishning kontrakt shaklidan tushgan mablagʻlari daromadlar va xarajatlar smetasi roʻyxatdan oʻtkazish uchun idoraviy boʻysunuvi boʻyicha vazirlik yoki idoraga taqdim etilganda akademik litseylarning oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun buyurtmalari va oliy taʼlim muassasasining mablagʻ ajratish toʻgʻrisidagi qarori hamda kutilayotgan daromadlar va xarajatlarning tahlili alohida ilova qilinadi.

8. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun mablagʻlar akademik litseyning “Budjet tashkilotini rivojlantirish jamgʻarmasi” shaxsiy hisob varaqasiga (4001...) begʻaraz yordam sifatida oʻtkaziladi hamda oliy taʼlim muassasasining iqtisodiy tasnifi boʻyicha “Boshqa xarajatlar” xarajat moddasida (4821190) kassa va haqiqiy xarajatlar sifatida aks ettiriladi.

9. Zarur hollarda oliy taʼlim muassasasi tomonidan oʻzining balansida boʻlgan oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalarning ehtiyojidan ortiqcha qismini yuqori tashkilotning roziligi bilan tasarrufidagi akademik litseyga belgilangan tartibda begʻaraz berishi mumkin.

3-bob. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish

10. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseyga oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish uchun ajratilgan mablagʻlar akademik litsey daromadiga kiritiladi hamda faqat buyurtmada keltirilgan maqsadlar boʻyicha ajratilgan mablagʻlar doirasida belgilangan tartibda sarflanadi, bunda ularning boshqa maqsadlar uchun sarflanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Akademik litseylar oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olishini belgilangan tartibda mustaqil ravishda tashkil etadi.

12. Akademik litseylar tomonidan sotib olingan oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalar akademik litsey balansiga belgilangan tartibda qabul qilinadi va tugatish munosabati bilan hisobdan chiqarilgunga qadar hisobda aks ettiriladi.

4-bob. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseylarga oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish

13. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan akademik litseylarning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratilgan mablagʻlar akademik litsey daromadiga kiritiladi hamda faqat moddiy ragʻbatlantirish maqsadlari boʻyicha ajratilgan mablagʻlar doirasida belgilangan tartibda sarflanadi, bunda ularning boshqa maqsadlar uchun sarflanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan akademik litseylarning oʻqituvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan pedagog xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish mezonlari va miqdorlari oliy taʼlim muassasalari tomonidan belgilanadi.

Bunda moddiy qoʻllab-quvvatlash pedagog xodimlariga bazaviy tarif stavkasining 50 foizigacha miqdoridagi ustama va oylik maoshining bir barobari miqdoridagi pul mukofoti hamda moddiy yordam koʻrinishida amalga oshiriladi.

Toshkent davlat yuridik universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari (toʻlov-kontrakt mablagʻlari) hisobidan akademik litsey xodimlariga tarif stavkasining 100 foizigacha miqdorida har oylik ustamalar belgilash uchun moddiy yordam koʻrsatiladi.

15. Akademik litseylar tomonidan pedagog xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish mezonlarini belgilashda ularning quyidagi erishgan natijalariga eʼtibor qaratiladi:

taʼlim sifatini oshirish uchun innovatsion va axborot texnologiyalarini joriy etganligi;

taʼlim berishning yangi uslub va shakllarini qoʻllashda faol ishtirok etganligi;

xalqaro, respublika, viloyat miqyosidagi tanlov, fan olimpiadalari gʻoliblarini tayyorlaganligi;

fan va ijodiy toʻgaraklarni tashkil etgan, oʻquvchilarning boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishga qaratilgan tadbirlarni joriy etganligi;

oʻquv adabiyotlari va oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar yaratishda bevosita ishtirok etganligi;

oʻquvchilarning oliy taʼlim muassasalariga kirish koʻrsatkichlarini yuqori boʻlishiga aniq hissa qoʻshganligi.

16. Akademik litseylarning xalqaro va respublika miqyosidagi olimpiadalar gʻoliblari (1, 2 va 3 oʻrin sohiblari), oliy taʼlimning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirishda imtiyoz beradigan xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi va (yoki) umumtaʼlim fanlari boʻyicha milliy yoki xalqaro tan olingan kamida 2 ta sertifikatga ega yoxud aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlaridan boʻlgan oʻquvchilari oliy taʼlim muassasasi tomonidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan moddiy ragʻbatlantiriladi.

Moddiy ragʻbatlantirish har oyda bir oʻquvchiga bazaviy hisoblash miqdorining ikki barobaridan ortiq boʻlmagan miqdorda oylik stipendiya, bir yilda bir oʻquvchiga bazaviy hisoblash miqdorining olti barobaridan ortiq boʻlmagan miqdorda bir yoʻla toʻlanadigan moddiy yordam koʻrinishida amalga oshiriladi.

17. Akademik litseylarning oʻquvchilarini moddiy ragʻbatlantirish tartibi va miqdorlari oliy taʼlim muassasalari tomonidan belgilanadi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

18. Akademik litseylar oliy taʼlim muassasasiga har chorakda, chorakdan keyingi oyning 10 sanasidan kechiktirmay oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseyning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish boʻyicha hisobot taqdim etadi, shuningdek akademik litsey direktori (direktor vazifasini vaqtincha bajaruvchi shaxs) oliy taʼlim muassasasi Kengashi yigʻilishida maʼlumot beradi.

19. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseyning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanish boʻyicha javobgarlik shaxsan akademik litsey direktoriga (direktor vazifasini vaqtincha bajaruvchi shaxsga) yuklatiladi.

20. Oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasarrufidagi akademik litseylar uchun oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, sarflash materiallari, kompyuter texnikasi, darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari sotib olish hamda akademik litseyning oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy qoʻllab-quvvatlash uchun mablagʻlar ajratishning asoslanganligi hamda toʻgʻriligi yuzasidan javobgarlik shaxsan oliy taʼlim muassasasi rektoriga (rektor vazifasini vaqtincha bajaruvchi shaxsga) yuklatiladi.

21. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” davlat korxonasi bilan kelishilgan.

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Qishloq va suv xoʻjaligi vaziri Z. MIRZAYEV

Madaniyat vaziri B. SAYFULLAYEV

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri v.b. Sh. SHERMATOV

Tashqi ishlar vaziri A. KOMILOV

Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi B. ZAKIROV

Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi raisi A. ABDUVALIYEV

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi A. RAMATOV

“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” Davlat korxonasi bosh direktori Q. SANAQULOV

Toshkent sh.,

2018-yil 27-fevral,

Toshkent sh.,

2018-yil 27-fevral,

2018-yil 8-fevral

2018-yil 9-fevral

2018-yil 12-fevral

2018-yil 9-fevral

2018-yil 8-fevral

2018-yil 8-fevral

2018-yil 16-fevral

2018-yil 15-fevral

2018-yil 19-fevral

2-2018-son

40-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2018-y., 10/18/2992/1009-son; 03.06.2026-y., 10/26/2992-1/0551-son)

lex.uz