UzbekAI

← Qonunlar

📅 2017-yil 5-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2017 йил 5 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 декабря 2017 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Министерства высшего и среднего специального образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 December 2017 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

МЕТОДИКАСИ

МЕТОДИКАСИ

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 34, 27-2017-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон (бундан буён матнда имтиҳон деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Имтиҳоннинг асосий мақсади абитуриентларнинг танланган фан бўйича билим кўникмалари ва даражасини, уларнинг танланган йўналиши бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини белгилайдиган ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятини баҳолашдан иборат.

2. Имтиҳон топшириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

3. Абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун ОТМда имтиҳон бошланишидан бир ой олдин имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ташкил этилади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:

комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;

комиссия аъзолари:

«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширувчи ҳарбий таълим факультети (бундан буён матнда факультет деб юритилади) бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари;

факультет ўқитувчилари;

комиссия котиби — факультет ўқитувчиси.

4. Комиссия имтиҳон ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда имтиҳонларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек улар натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.

5. Комиссия раиси:

ОТМ ректори билан келишган ҳолда имтиҳон ўтказиш жойи, куни ва вақти белгиланадиган режа-жадвални (бундан буён матнда режа-жадвал деб юритилади) тасдиқлайди;

комиссиянинг ишини ташкил этади;

комиссиянинг вазифаларини белгилайди;

комиссиянинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

2-боб. Имтиҳон ўтказиш

6. Имтиҳон ҳар йили абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунлангандан бошлаб 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида ўтказилади.

7. Имтиҳон тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

8. Имтиҳон қуйидаги уч босқичда ўтказилади:

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш;

чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.

9. Абитуриентлар имтиҳонлар ўтказиладиган жой, кун ва вақт ҳақида имтиҳон ўтказилишидан олдин огоҳлантирилади.

10. Имтиҳон ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини баҳолаш ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

11. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия томонидан режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

12. Абитуриентларнинг ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини баҳолаш комиссия томонидан режа-жадвал асосида мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

13. Абитуриентларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида комиссия томонидан режа-жадвал асосида мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

14. Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича умумий бали уларнинг умумжисмоний тайёргарлигини, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижасида тўплаган балларини қўшиш натижасида аниқланади.

15. ОТМга ўқишга киришда фанлар блокидаги ўринга қараб, имтиҳонни топширишда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 33,3 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар давлат тест синовларига киритилмайди.

16. Имтиҳон якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Мазкур ҳужжатларнинг ҳар бири комиссия раиси ва ОТМга қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.

17. Имтиҳон натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига ОТМ томонидан 25 июлгача тақдим этилади.

18. Режа-жадвал бўйича имтиҳонларга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва улар давлат тест синовларига қўйилмайди.

19. Имтиҳон натижаларидан норози бўлган абитуриентлар ОТМ ректорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига имтиҳон натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 24 соат ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

20. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан тузилади.

21. Имтиҳон натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари апелляция комиссияси томонидан уч кун муддат ичида шикоят қилган шахслар иштирокида кўриб чиқилади.

3-боб. Якуний қоида

22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Абитуриентларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига абитуриентлар спорт кийимида ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан келишлари лозим.

4. Абитуриентлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

5. Машқлар оралиғида абитуриентларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

6. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.

7. Абитуриентларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда — 3 балл;

9-10 маротаба тортилганда — 2 балл;

7-8 маротаба тортилганда — 1 балл;

1 — 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда — 0 балл.

8. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

9. Абитуриентларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда — 3 балл;

14,5 — 14,8 сонияда бажарган тақдирда — 2 балл;

14,9 — 15,4 сонияда бажарган тақдирда — 1 балл;

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — 0 балл.

10. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

11. Абитуриентларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13,20 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда — 4 балл;

13,21 дақиқадан 14,00 дақиқагача бажарган тақдирда — 3 балл;

14,01 дақиқадан 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда — 2 балл;

14,31 дақиқада ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — 0 балл.

12. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари уларнинг учта нормативда тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.

13. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган абитуриентларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.

3-боб. Якуний қоидалар

14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган абитуриентларга қайднома расмийлаштирилади.

Мазкур қайдномада абитуриентлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.

15. Қайднома имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Абитуриентларни ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативи мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Абитуриентларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, машқларни бажариш тартиби ҳамда ўқ отиш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиниши имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Абитуриентларнинг ўқ отиш тайёргарлиги пневматик милтиғидан нишонга аниқ отиш машқини бажариши орқали баҳоланади.

4. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативни бажариш учун абитуриентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан келишлари лозим.

2-боб. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

5. Пневматик милтиғидан нишонга аниқ отиш машқини бажариш шартлари:

қурол — пневматик милтиғ;

ўқ — қўрғошинли;

нишон — 8-сон нишон;

оралиқ — 5 метр (нишондан столнинг олд чеккасигача);

ўқлар сони:

3 та синаб кўришга;

5 та назорат учун;

ўқ отиш ҳолати — тик тақаб туриб, столга таянган ёки тик қотган ҳолда;

ўқ отиш учун вақт — чегараланмайди.

Ўқ отиш машқини бажариш қуйидаги тартибда баҳоланади:

5 та назорат ўқи билан 40 ва ундан юқори очко тўпласа — 15,6 балл;

5 та назорат ўқи билан 35 дан 39 очкогача тўпласа — 13,3 балл;

5 та назорат ўқи билан 30 дан 34 очкогача тўпласа — 10,9 балл;

5 та назорат ўқи билан 29 ва ундан паст очко тўпласа — 0 балл.

3-боб. Якуний қоидалар

6. Абитуриентлар ўқ отиш машқини бажарган нишонни кўздан кечиради, тўпланган очколари билан танишади ҳамда уни имзоси билан тасдиқлайди.

7. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини топширган абитуриентларга қайднома расмийлаштирилади.

Мазкур қайдномада абитуриентлар томонидан тўплаган очко ва баллар кўрсатилади.

8. Қайднома имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Абитуриентларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.

2. Тестни ўтказиш учун имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.

3. Тест саволлари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.

4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

5. Тест имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган жойда ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.

Абитуриентларга тестни ўзлари танлаган тилда топширишини танлаш ҳуқуқи берилади.

2-боб. Тест синовларини ўтказиш

6. Тест синовлари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган жой, кун ва вақтда ўтказилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

7. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

8. Абитуриентларга тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволи берилади.

9. Тест саволларини ечиш учун 80 дақиқа вақт берилади. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш ҳамда жавоблар варағини тўлдириш тартибини тушунтириши учун тест саволларини ечиш учун берилган вақтга кирмайдиган қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.

10. Абитуриентларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.

11. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Абитуриентлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.

Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.

Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва уларни текширган имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.

12. Тест синовлари вақтида абитуриентни аудиториядан чиқиши тақиқланади, абитуриентнинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.

13. Абитуриентга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

14. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда абитуриентлар, аудитория раҳбари, имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

15. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, абитуриентлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.

16. Имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.

17. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоидалар

18. Тест синовлари натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган, имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 20:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

19. Тест синови натижаларидан норози бўлган абитуриент, унга нисбатан қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.

Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 5 декабрь,

Тошкент ш.,

2017 йил 5 декабрь,

34-сон

27-2017-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/2995/1020-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 14.01.2022 й., 10/22/2995-1/0027-сон, 01.06.2023 й., 10/23/2995-2/0315-сон; 19.05.2026 й., 10/26/2995-3/0505-сон; 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining

Qarori

NIZOM

METODIKASI

METODIKASI

METODIKASI

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkmasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi Nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oliy va oʻrta-maxsus taʼlim vazirligining 2017-yil 5-dekabrdagi 34, 27-2017-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga (bundan buyon matnda OTM deb yuritiladi) “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon (bundan buyon matnda imtihon deb yuritiladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Imtihonning asosiy maqsadi abituriyentlarning tanlangan fan boʻyicha bilim koʻnikmalari va darajasini, ularning tanlangan yoʻnalishi boʻyicha taʼlim olish va kelgusida ishlash imkoniyatini belgilaydigan ijodiy, jismoniy va fiziologik qobiliyatini baholashdan iborat.

2. Imtihon topshirish uchun abituriyentlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi zarur.

3. Abituriyentlardan imtihon qabul qilish uchun OTMda imtihon boshlanishidan bir oy oldin imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tashkil etiladi va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan kelishgan holda OTM rektorining buyrugʻi bilan quyidagi tarkibda uning aʼzolari tasdiqlanadi:

komissiya raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparati masʼul xodimi;

komissiya aʼzolari:

“Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha mutaxassislar tayyorlashni amalga oshiruvchi harbiy taʼlim fakulteti (bundan buyon matnda fakultet deb yuritiladi) boshligʻi;

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi masʼul xodimlari;

fakultet oʻqituvchilari;

komissiya kotibi — fakultet oʻqituvchisi.

4. Komissiya imtihon oʻtkazish jarayonida kerakli sharoitlar yaratilishi, joylarda imtihonlarni oʻtkazish talablariga qatʼiy rioya etgan holda tegishli ravishda tashkil etilishi va adolatli oʻtkazilishi, shuningdek ular natijalarining xolisligi uchun javobgar boʻladi.

5. Komissiya raisi:

OTM rektori bilan kelishgan holda imtihon oʻtkazish joyi, kuni va vaqti belgilanadigan reja-jadvalni (bundan buyon matnda reja-jadval deb yuritiladi) tasdiqlaydi;

komissiyaning ishini tashkil etadi;

komissiyaning vazifalarini belgilaydi;

komissiyaning faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi.

2-bob. Imtihon oʻtkazish

6. Imtihon har yili abituriyentlarni roʻyxatdan oʻtkazish yakunlangandan boshlab 20-iyulga qadar (20-iyul kuni ham) chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi asosida oʻtkaziladi.

7. Imtihon test majmualarida fanning oʻrniga qarab uning uchun nazarda tutilgan eng koʻp ballning 0 dan 100 foizigacha boʻlgan oraliqda yagona koʻp balli baholash tizimi boʻyicha amalga oshiriladi.

8. Imtihon quyidagi uch bosqichda oʻtkaziladi:

umumjismoniy tayyorgarlikni baholash;

oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini bajarishni baholash;

chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash.

9. Abituriyentlar imtihonlar oʻtkaziladigan joy, kun va vaqt haqida imtihon oʻtkazilishidan oldin ogohlantiriladi.

10. Imtihon oʻtkazish jarayonlarining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida abituriyentlarning umumjismoniy tayyorgarligini baholash, oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini bajarishini baholash hamda chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash jarayonlari uzluksiz ravishda videoyozuvga tushiriladi.

11. Abituriyentlarning umumjismoniy tayyorgarligini baholash komissiya tomonidan reja-jadval asosida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan belgilanadigan joylarda mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.

12. Abituriyentlarning oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini bajarishini baholash komissiya tomonidan reja-jadval asosida mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.

13. Abituriyentlarning chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasini baholash test oʻtkazish usuli yordamida komissiya tomonidan reja-jadval asosida mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.

14. Abituriyentlarning imtihon natijalari boʻyicha umumiy bali ularning umumjismoniy tayyorgarligini, oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini bajarishini hamda chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik dasturi boʻyicha bilim darajasini baholash natijasida toʻplagan ballarini qoʻshish natijasida aniqlanadi.

15. OTMga oʻqishga kirishda fanlar blokidagi oʻringa qarab, imtihonni topshirishda toʻplash mumkin boʻlgan maksimal ballarning 33,3 foizidan kam ball toʻplagan abituriyentlar davlat test sinovlariga kiritilmaydi.

16. Imtihon yakunlari ballar miqdori sifatida, tanlov tartibida imtihon varaqasiga va imtihon roʻyxatiga kiritiladi. Mazkur hujjatlarning har biri komissiya raisi va OTMga qabul komissiyasining masʼul kotibi tomonidan imzolanadi.

17. Imtihon natijalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligiga OTM tomonidan 25-iyulgacha taqdim etiladi.

18. Reja-jadval boʻyicha imtihonlarga kelmagan abituriyentlar uchun qayta imtihon oʻtkazilmaydi va ular davlat test sinovlariga qoʻyilmaydi.

19. Imtihon natijalaridan norozi boʻlgan abituriyentlar OTM rektorining buyrugʻi bilan tuziladigan apellyatsiya komissiyasiga imtihon natijalari eʼlon qilingan paytdan boshlab 24 soat ichida apellyatsiya berish huquqiga ega.

20. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga komissiya faoliyatida ishtirok etmagan, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi masʼul xodimlari hamda OTM xodimlari orasidan tuziladi.

21. Imtihon natijalari boʻyicha tushgan norozilik (apellyatsiya) arizalari apellyatsiya komissiyasi tomonidan uch kun muddat ichida shikoyat qilgan shaxslar ishtirokida koʻrib chiqiladi.

3-bob. Yakuniy qoida

22. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Abituriyentlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.

2. Abituriyentlarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar hamda mashqlarni bajarish tartibi imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.

3. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga abituriyentlar sport kiyimida hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjati yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli bilan kelishlari lozim.

4. Abituriyentlar quyidagi mashqlarni bajaradi:

turnikda tortilish;

100 metrga yugurish;

3000 metrga yugurish.

5. Mashqlar oraligʻida abituriyentlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.

2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar

6. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etadi).

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

Juft tutilgan oyoqlarni 45° gacha bukishga ruxsat beriladi.

7. Abituriyentlarning turnikda tortilish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:

11 marotaba va undan koʻp tortilganda — 3 ball;

9-10 marotaba tortilganda — 2 ball;

7-8 marotaba tortilganda — 1 ball;

1 — 6 marotaba yoxud umuman tortila olmaganda — 0 ball.

8. 100 metrga yugurish mashqi:

yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;

stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.

9. Abituriyentlarning 100 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:

14,4 soniya ichida bajargan taqdirda — 3 ball;

14,5 — 14,8 soniyada bajargan taqdirda — 2 ball;

14,9 — 15,4 soniyada bajargan taqdirda — 1 ball;

15,5 soniyada va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — 0 ball.

10. 3000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarida umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

11. Abituriyentlarning 3000 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:

13,20 daqiqa va undan kamroq vaqt ichida bajargan taqdirda — 4 ball;

13,21 daqiqadan 14,00 daqiqagacha bajargan taqdirda — 3 ball;

14,01 daqiqadan 14,30 daqiqagacha bajargan taqdirda — 2 ball;

14,31 daqiqada va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — 0 ball.

12. Abituriyentlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasini baholash natijalari ularning uchta normativda toʻplangan ballar yigʻindisidan tashkil topadi.

13. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan oʻtmagan abituriyentlarga mashqlarni takroriy bajarishga ruxsat berilmaydi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

14. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlarini topshirgan abituriyentlarga qaydnoma rasmiylashtiriladi.

Mazkur qaydnomada abituriyentlar tomonidan bajarilgan mashqlar va ular uchun qoʻyilgan ballar koʻrsatiladi.

15. Qaydnoma imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini bajarishni baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Abituriyentlarni oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativi mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.

2. Abituriyentlarga dastlab mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar, mashqlarni bajarish tartibi hamda oʻq otish paytida xavfsizlik choralariga rioya qilinishi imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan tushuntiriladi.

3. Abituriyentlarning oʻq otish tayyorgarligi pnevmatik miltigʻidan nishonga aniq otish mashqini bajarishi orqali baholanadi.

4. Oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativni bajarish uchun abituriyentlar shaxsini tasdiqlovchi hujjati yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli bilan kelishlari lozim.

2-bob. Oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar

5. Pnevmatik miltigʻidan nishonga aniq otish mashqini bajarish shartlari:

qurol — pnevmatik miltigʻ;

oʻq — qoʻrgʻoshinli;

nishon — 8-son nishon;

oraliq — 5 metr (nishondan stolning old chekkasigacha);

oʻqlar soni:

3 ta sinab koʻrishga;

5 ta nazorat uchun;

oʻq otish holati — tik taqab turib, stolga tayangan yoki tik qotgan holda;

oʻq otish uchun vaqt — chegaralanmaydi.

Oʻq otish mashqini bajarish quyidagi tartibda baholanadi:

5 ta nazorat oʻqi bilan 40 va undan yuqori ochko toʻplasa — 15,6 ball;

5 ta nazorat oʻqi bilan 35 dan 39 ochkogacha toʻplasa — 13,3 ball;

5 ta nazorat oʻqi bilan 30 dan 34 ochkogacha toʻplasa — 10,9 ball;

5 ta nazorat oʻqi bilan 29 va undan past ochko toʻplasa — 0 ball.

3-bob. Yakuniy qoidalar

6. Abituriyentlar oʻq otish mashqini bajargan nishonni koʻzdan kechiradi, toʻplangan ochkolari bilan tanishadi hamda uni imzosi bilan tasdiqlaydi.

7. Oʻq otish tayyorgarligi boʻyicha nazorat normativini topshirgan abituriyentlarga qaydnoma rasmiylashtiriladi.

Mazkur qaydnomada abituriyentlar tomonidan toʻplagan ochko va ballar koʻrsatiladi.

8. Qaydnoma imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalariga “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha qabul qilishda kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasini baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Abituriyentlarning chaqiriqqacha boshlangʻich tayyorgarlik boʻyicha bilim darajasi test oʻtkazish usuli orqali aniqlanadi.

2. Testni oʻtkazish uchun imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya tomonidan chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik dasturidan test savollari ishlab chiqiladi.

3. Test savollari imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya majlisi bayoni bilan tasdiqlanadi.

4. Test savollari va ularning javoblari imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya raisida saqlanadi va u ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.

5. Test imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya tomonidan belgilangan joyda oʻtkaziladi. Bunda test oʻtkazish uchun oliy taʼlim muassasalari tomonidan alohida auditoriyalar ajratiladi va har bir auditoriyaga oliy taʼlim muassasalari xodimlari orasidan auditoriya rahbari tayinlanadi.

Abituriyentlarga testni oʻzlari tanlagan tilda topshirishini tanlash huquqi beriladi.

2-bob. Test sinovlarini oʻtkazish

6. Test sinovlari imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya tomonidan belgilangan joy, kun va vaqtda oʻtkaziladi.

Belgilangan vaqtda test sinovlariga kelmagan abituriyentlar uchun qoʻshimcha test sinovlari oʻtkazilmaydi.

7. Test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyaga mikrokalkulyator, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.

8. Abituriyentlarga test topshiriqlarini bajarish uchun 50 ta test savoli beriladi.

9. Test savollarini yechish uchun 80 daqiqa vaqt beriladi. Test sinovlarini oʻtkazishni boshlashdan avval auditoriya rahbari talabalarga test sinovlari oʻtkazish hamda javoblar varagʻini toʻldirish tartibini tushuntirishi uchun test savollarini yechish uchun berilgan vaqtga kirmaydigan qoʻshimcha 10 daqiqa vaqt beriladi.

10. Abituriyentlarga beriladigan test savollari kitob shaklida boʻladi va uning titul varagʻida test savollari kitobining maxsus kodi qoʻyiladi.

11. Har bir test savolida 4 tadan javob varianti beriladi. Abituriyentlar test savollarini yechishda faqat bitta toʻgʻri javobni belgilashi lozim.

Toʻgʻri javob javoblar varagʻiga belgilanadi. Bunda test savolida berilgan variantlardan (A, B, C, D) biri havorang pastali sharikli ruchkadan foydalanilgan holda doiraga olish orqali belgilanadi.

Test savolida faqat bitta toʻgʻri javob belgilanishi lozim.

Javoblarni belgilashda oʻchirish va tuzatishlarga hamda bir nechta javobni belgilashga yoʻl qoʻyilmaydi.

Javoblar toʻgʻri belgilanishi uchun abituriyent shaxsan javobgardir. Javoblarni notoʻgʻri belgilagan abituriyentlarning eʼtirozi koʻrib chiqilmaydi.

Javoblar varagʻiga test sinovlari oʻtkazilgan kun va auditoriya raqami, test savollari kitobining maxsus kodi, auditoriya rahbarining F.I.O., test savollariga berilgan javoblarni tekshirish natijalari va ularni tekshirgan imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzolarining F.I.O. va imzosi koʻrsatiladi.

12. Test sinovlari vaqtida abituriyentni auditoriyadan chiqishi taqiqlanadi, abituriyentning sogʻligʻi yomonlashgan holatlar bundan mustasno.

13. Abituriyentga test sinovlarini qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.

14. Test sinovlarini oʻtkazish vaqtida test sinovlari oʻtkazilayotgan auditoriyada abituriyentlar, auditoriya rahbari, imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzolaridan tashqari boshqa shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.

15. Test topshiriqlarini belgilangan muddatdan oldin bajargan yoki test topshiriqlarini bajarish uchun ajratilgan vaqt tugagach, abituriyentlar test materiallarini auditoriya rahbariga topshiradi.

16. Imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzolari test oʻtkazilgan kunning oʻzida test savollariga berilgan javoblarni tekshirib, natijalarni (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni) shu kunning oʻzida tegishlicha, har bir talabaning javoblar varagʻiga yozib qoʻyishi shart.

17. Test savollariga berilgan har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball qoʻyiladi.

3-bob. Yakuniy qoidalar

18. Test sinovlari natijalarni (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni hamda umumiy bali) imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzolari tomonidan imzolangan, imtihon oʻtkazish boʻyicha komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan holda shu kunning oʻzida soat 20:00 gacha eʼlonlar taxtasiga osib qoʻyiladi.

19. Test sinovi natijalaridan norozi boʻlgan abituriyent, unga nisbatan qoʻyilgan ballarni asoslantiruvchi maʼlumot bilan tanishish huquqiga ega.

Mudofaa vaziri A. AZIZOV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV

Toshkent sh.,

2017-yil 5-dekabr,

Toshkent sh.,

2017-yil 5-dekabr,

34-son

27-2017-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.04.2018-y., 10/18/2995/1020-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son, 14.01.2022-y., 10/22/2995-1/0027-son, 01.06.2023-y., 10/23/2995-2/0315-son; 19.05.2026-y., 10/26/2995-3/0505-son; 22.10.2026-y., 10/26/3958/1065)

lex.uz