UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 26-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 26 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 февраля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 February 2018 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

МЕЗОНЛАРИ

МЕТОДИКАСИ

МЕЗОНЛАРИ

МЕТОДИКАСИ

МЕЗОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 26 февралдаги 50-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) ўқувчиларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов (бундан буён матнда диктант деб юритилади), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг босқичлари ҳисобланади.

2. Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.

3. Махсус-профессионал танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

2-боб. Диктант ўтказиш

4. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.

5. Диктант Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан академик лицей биносида ўтказилади.

6. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

7. Диктантнинг тасдиқланган мавзу ва матнлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

8. Диктант ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

9. Диктант бошланишидан олдин қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.

10. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.

11. Диктант мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ методика асосида ўтказилади.

12. Номзод диктантни ёзиб тугатгандан кейин ўзининг рақамланган дафтарини қабул комиссияси аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.

13. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарларни мутахассисларга текшириш учун топширади.

14. Мутахассислар номзодларнинг ёзган диктантларини шу куннинг ўзида текширади.

15. Аудиторияда номзодларга диктант матнини ўқиб эшиттирган шахс томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган диктантларини текширишга йўл қўйилмайди.

16. Номзодларнинг ёзган диктантларини текширган шахс мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан диктантларни баҳолайди ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг имзосини қўяди.

17. Диктант натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

18. Қабул комиссияси аъзолари номзодларнинг рақамланган дафтарларини қабул комиссияси котибига топширади.

19. Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.

3-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш

20. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.

21. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.

22. Номзодлар жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.

23. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида белгиланади.

24. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан баҳоланади.

25. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

26. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

27. Қайднома қабул комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг котибига топширилади.

28. Номзодларга жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовдан қайта ўтишга рухсат берилмайди.

4-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш

29. Якка тартибдаги якуний суҳбат бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси аъзолари томонидан якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.

30. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага асосан ўтказилади.

31. Якка тартибдаги якуний суҳбат оғзаки шаклда қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодга бериладиган саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.

Саволлар умумий ўрта таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ 3 та йўналишда ишлаб чиқилади.

32. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

33. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

34. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ўтказилади.

35. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга 1 нафардан киритилади.

36. Номзодларнинг саволларга берган жавоблари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

37. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

38. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади ва қабул комиссияси котибига топширилади.

Қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.

39. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.

5-боб. Якуний қоидалар

40. Махсус-профессионал танлов босқичларининг натижаларини қўшиб ҳисоблаганда номзоднинг тўплаган баллари «9» баллдан кам бўлган тақдирда, у махсус-профессионал танловдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.

41. Махсус-профессионал танлов босқичларининг натижалари қабул комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Диктант ўтказиш

1. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган диктант матнининг ҳажми 100 — 120 та сўздан иборат бўлади.

2. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.

3. Диктант ёзиш бошланганда қабул комиссияси аъзоси диктант матнини секин бирма-бир ўқиб беради.

Бунда 1 та гап ўқиб эшиттирилади ва номзод ўқиб эшиттирилган гапни ёзишга киришади.

4. Ўқиб эшиттирилган гапни номзодлар ёзиб бўлганидан кейин ушбу гап қабул комиссияси аъзоси томонидан яна бир маротаба ўқиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Диктантни баҳолаш

1. Номзодлар томонидан ёзилган диктант «5» баллик тизимда баҳоланади.

Диктант:

1 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «5» балл билан баҳоланади;

2 тадан 4 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «4» балл билан баҳоланади;

5 тадан 10 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «3» балл билан баҳоланади;

11 та ва ундан ортиқ орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда — «2» балл билан баҳоланади.

Номзод дафтарни диктант ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у «0» балл билан баҳоланади.

2. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:

5 та ўринда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида 6 тагача пунктуацион хатоликка йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси 3 тагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

3. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, «тушунмоқ» сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи 5 тагача ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота, Юнусобод — Юнус-обод).

4. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш

1. Қуйидагилар ўғил болалар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш;

100 метрга югуриш;

2000 метрга югуриш.

2. Қуйидагилар қиз болалар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқи;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

3. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

4. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

5. 2000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

6. Номзод томонидан куч ишлатиш машқини бажаришга 1 дақиқа вақт ажратилади.

7. Қуйидагилар куч ишлатиш машқини бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовни баҳолаш

1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари «5» баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Машқлар номи Бажариш кўрсаткичи Синов натижаларини баҳолаш мезонлари 5 балл 4 балл 3 балл 0 балл Ўғил болалар тўсинда (турникда) тортилиш марта 9 7 5 5 дан кам 100 метрга югуриш сония 14,5 гача 14,6 дан 15 гача 15,1 дан 15,3 гача 15,3 дан ортиқ 2000 метрга югуриш дақиқа 9 9,1 дан 9,30 гача 9,31 дан 9,45 гача 9,45 дан ортиқ Қизлар куч ишлатиш машқи марта 10 8 6 6 дан кам 100 метрга югуриш сония 16,5 гача 16,6 дан 17 гача 17,1 дан 17,5 гача 17,5 дан ортиқ 1000 метрга югуриш дақиқа 4,30 гача 4,31 дан 5 гача 5,1 дан 5,15 гача 5,15 дан ортиқ

2. Номзод жисмоний тайёргарлик машқларини бажаргандан сўнг, унга ҳар бир машқ учун қўйилган баллари умумлаштирилиб номзодга ўртача арифметик балл қўйилади. Бунда жисмоний тайёргарлик машқлари учун қўйилган баллар йиғиндиси қуйидагича ҳисобланади:

14 — 15 балл тўплаганда — «5» балл;

11 — 13 балл тўплаганда — «4» балл;

6 — 10 балл тўплаганда — «3» балл;

6 дан кам тўплаганда — «0» балл.

3. Номзодга жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда 2 та машқни «0» баллга бажарганда, номзодга «0» балл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари юзасидан ‎ҚАЙДНОМА 20__ йил «____» __________ Т/р Номзодларнинг Ф.И.О. Машқлар бўйича синов натижалари Номзоднинг ў ртача арифметик балли Турникда тортилиш Куч ишлатиш машқи 100 метрга югуриш 2000 метрга югуриш 1000 метрга югуриш кўрсаткичи балл кўрсаткичи балл кўрсаткичи балл кўрсаткичи балл кўрсаткичи балл 1. 2. 3. ... Қабул комиссияси аъзолари: ‎‎ ______________________ (Ф.И.О.) ‎‎______________________ (Ф.И.О.) ‎‎______________________ (Ф.И.О.) ______________ (имзо) ______________ (имзо) ______________ (имзо)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

1. Якка тартибдаги якуний суҳбат бошланишидан олдин қабул комиссияси котиби номзодлар ҳақидаги маълумотларни қабул комиссияси аъзоларига тақдим қилади.

2. Қабул комиссияси аъзолари якка тартибдаги якуний суҳбатга кирган ҳар бир номзодга 3 та савол беради. Бунда ҳар бир йўналиш (3 та йўналиш) бўйича 1 тадан савол берилади.

Номзодга саволлар навбат билан бирма-бир берилади (номзодга 1 та савол берилади ва номзод у саволга жавоб берса ёки жавоб бера олмаса унга навбатдаги савол берилади).

3. Ҳар бир номзодга саволларга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади.

4. Номзод саволларга белгиланган муддатдан олдин жавоб берса у аудиторияни тарк этади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбатни баҳолаш

1. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — «5» балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «4» балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «3» балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — «2» балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — «0» балл қўйилади.

2. Номзоднинг саволларга жавобига комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ҚАЙДНОМА 20__ йил «____» ____________ Т/р Номзоднинг саволларга берган жавобларига қўйилган баллар Номзоднинг Ф.И.О. 1-савол бўйича 2-савол бўйича 3-савол бўйича Ўртача арифметик балл 1. 2. 3. ... Қабул комиссияси аъзолари: ‎‎ ___________________________ (Ф.И.О.) ‎‎___________________________ (Ф.И.О.) ‎‎___________________________ (Ф.И.О.) _______________ (имзо) _______________ (имзо) _______________ (имзо)

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 26 февраль,

50-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2018 й., 10/18/2996/1026-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

METODIKASI

MEZONLARI

METODIKASI

MEZONLARI

METODIKASI

MEZONLARI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademik litseylarining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2018-yil 26-fevraldagi 50-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga (bundan buyon matnda akademik litsey deb yuritiladi) oʻquvchilarni (bundan buyon matnda nomzod deb yuritiladi) qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan nomzodlarning orfografik va punktuatsion savodxonlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov (bundan buyon matnda diktant deb yuritiladi), jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish nomzodlarni akademik litseyga qabul qilishda oʻtkaziladigan maxsus-professional tanlovning bosqichlari hisoblanadi.

2. Maxsus-professional tanlov natijalariga koʻra nomzodni test sinovlarini topshirishga qoʻyish masalasi hal etiladi.

3. Maxsus-professional tanlovning bosqichlari qabul yilining 1-iyunidan 25-iyuniga qadar oʻtkaziladi.

2-bob. Diktant oʻtkazish

4. Nomzodlarning orfografik va punktuatsion savodxonlik darajasini aniqlash uchun oʻtkaziladigan sinovda ulardan yozma ish (diktant) olinadi.

5. Diktant Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan qabul komissiyasi (bundan buyon matnda qabul komissiyasi deb yuritiladi) tomonidan akademik litsey binosida oʻtkaziladi.

6. Diktantning mavzulari va matnlari qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

7. Diktantning tasdiqlangan mavzu va matnlari qabul komissiyasi kotibida saqlanadi va u ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.

8. Diktant oʻtkazilayotgan auditoriyaga kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.

9. Diktant boshlanishidan oldin qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodlarga diktant oʻtkazish tartibi tushuntiriladi hamda raqamlangan daftarlar tarqatiladi.

10. Nomzod raqamlangan daftarning ustki qismiga oʻzining familiyasi, ismi va otasining ismini yozadi.

11. Diktant mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq metodika asosida oʻtkaziladi.

12. Nomzod diktantni yozib tugatgandan keyin oʻzining raqamlangan daftarini qabul komissiyasi aʼzosiga topshirib auditoriyani tark etadi.

13. Qabul komissiyasi aʼzosi nomzodlardan qabul qilib olingan daftarlarni mutaxassislarga tekshirish uchun topshiradi.

14. Mutaxassislar nomzodlarning yozgan diktantlarini shu kunning oʻzida tekshiradi.

15. Auditoriyada nomzodlarga diktant matnini oʻqib eshittirgan shaxs tomonidan shu auditoriyadagi nomzodlarning yozgan diktantlarini tekshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

16. Nomzodlarning yozgan diktantlarini tekshirgan shaxs mazkur Nizomning 2-ilovasida nazarda tutilgan baholash mezonlariga asosan diktantlarni baholaydi va har bir raqamlangan daftarga oʻzining imzosini qoʻyadi.

17. Diktant natijalari shu kunning oʻzida akademik litseyning eʼlonlar taxtasiga joylashtirish orqali nomzodlar eʼtiboriga yetkaziladi.

18. Qabul komissiyasi aʼzolari nomzodlarning raqamlangan daftarlarini qabul komissiyasi kotibiga topshiradi.

19. Nomzodlarga diktantni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.

3-bob. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov oʻtkazish

20. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarishlarini tekshirish orqali amalga oshiriladi.

21. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish boshlanishidan oldin nomzodlarga qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, mashqlarni bajarish tartibi hamda baholash mezonlari tushuntiriladi.

22. Nomzodlar jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda sport kiyimida boʻlishlari shart.

23. Nomzodlar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar oʻgʻil bolalar va qiz bolalar uchun alohida belgilanadi.

24. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajargan nomzodlar shu vaqtning oʻzida qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan mazkur Nizomning 4-ilovasida nazarda tutilgan baholash mezonlariga asosan baholanadi.

25. Jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov natijalari shu kunning oʻzida akademik litseyning eʼlonlar taxtasiga joylashtirish orqali nomzodlar eʼtiboriga yetkaziladi.

26. Jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.

27. Qaydnoma qabul komissiyasining jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinovda ishtirok etgan aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda shu kunning oʻzida qabul komissiyasining kotibiga topshiriladi.

28. Nomzodlarga jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinovdan qayta oʻtishga ruxsat berilmaydi.

4-bob. Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni oʻtkazish

29. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat boshlanishidan oldin nomzodlarga qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi hamda baholash mezonlari tushuntiriladi.

30. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat mazkur Nizomning 6-ilovasida keltirilgan metodikaga asosan oʻtkaziladi.

31. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat ogʻzaki shaklda qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodga beriladigan savollarga javob berish orqali amalga oshiriladi.

Savollar umumiy oʻrta taʼlim fanlarining oʻquv dasturlariga muvofiq 3 ta yoʻnalishda ishlab chiqiladi.

32. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat savollari qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

33. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat savollari qabul komissiyasi kotibida saqlanadi va u ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.

34. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat qabul komissiyasi tomonidan kollegiallik prinsipi asosida oʻtkaziladi.

35. Nomzodlar yakka tartibdagi yakuniy suhbatdan oʻtish uchun auditoriyaga 1 nafardan kiritiladi.

36. Nomzodlarning savollarga bergan javoblari mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq baholash mezonlari asosida baholanadi.

37. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari shu kunning oʻzida akademik litseyning eʼlonlar taxtasiga joylashtirish orqali nomzodlar eʼtiboriga yetkaziladi.

38. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq shakldagi qaydnoma rasmiylashtiriladi va qabul komissiyasi kotibiga topshiriladi.

Qaydnoma qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolanadi.

39. Nomzodlarga yakka tartibdagi yakuniy suhbatni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

40. Maxsus-professional tanlov bosqichlarining natijalarini qoʻshib hisoblaganda nomzodning toʻplagan ballari “9” balldan kam boʻlgan taqdirda, u maxsus-professional tanlovdan oʻtmagan hisoblanadi va test sinovlariga qoʻyilmaydi.

41. Maxsus-professional tanlov bosqichlarining natijalari qabul komissiyasining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.

42. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Diktant oʻtkazish

1. Nomzodlarga oʻqib eshittiriladigan diktant matnining hajmi 100 — 120 ta soʻzdan iborat boʻladi.

2. Qabul komissiyasi aʼzolari tomonidan nomzodlarga diktant matni bir marotaba tushunarli va toʻliq oʻqib eshittiriladi. Diktant matni toʻliq oʻqib eshittirilgandan keyin nomzodlar diktantni yozishga tayyorlanadi.

3. Diktant yozish boshlanganda qabul komissiyasi aʼzosi diktant matnini sekin birma-bir oʻqib beradi.

Bunda 1 ta gap oʻqib eshittiriladi va nomzod oʻqib eshittirilgan gapni yozishga kirishadi.

4. Oʻqib eshittirilgan gapni nomzodlar yozib boʻlganidan keyin ushbu gap qabul komissiyasi aʼzosi tomonidan yana bir marotaba oʻqib beriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Diktantni baholash

1. Nomzodlar tomonidan yozilgan diktant “5” ballik tizimda baholanadi.

Diktant:

1 tagacha orfografik yoki punktuatsion xatolikka yoʻl qoʻyilgan deb topilganda — “5” ball bilan baholanadi;

2 tadan 4 tagacha orfografik va punktuatsion xatolikka yoʻl qoʻyilgan deb topilganda — “4” ball bilan baholanadi;

5 tadan 10 tagacha orfografik va punktuatsion xatolikka yoʻl qoʻyilgan deb topilganda — “3” ball bilan baholanadi;

11 ta va undan ortiq orfografik va punktuatsion xatolikka yoʻl qoʻyilgan deb topilganda — “2” ball bilan baholanadi.

Nomzod daftarni diktant yozilmagan boʻsh holda topshirganda u “0” ball bilan baholanadi.

2. Quyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda diktantdagi xatoliklar 1 ta xato deb hisoblanadi:

5 ta oʻrinda “h” yoki “oʻ” harflari oʻrnida tegishlicha “x” yoki “u” harflari yozilgan boʻlsa;

kirish soʻzlarning (masalan, darvoqe, darhaqiqat) yozilishida 6 tagacha punktuatsion xatolikka yoʻl qoʻyilgan boʻlsa;

qaratqich belgisi 3 tagacha soʻzda notoʻgʻri qoʻllanilgan boʻlsa.

3. Quyidagilar xato deb hisoblanmaydi:

tasodifiy xatolar (masalan, “tushunmoq” soʻzi barcha oʻrinlarda toʻgʻri yozilgan boʻlsa);

takroriy xatolar (masalan, “qutulmoq” soʻzi 5 tagacha oʻrinda “qutilmoq” tarzida qoʻllanilgan boʻlsa);

soʻz koʻchirishdagi xatolar (masalan, voqe-a yoki oktya-br);

ayrim atamalarning yozilishidagi xatolar (masalan, Choʻlpon ota — Choʻpon ota, Yunusobod — Yunus-obod).

4. Diktantdagi tuzatishlar miqdori 5 tadan ortiq boʻlsa, baho bir ballga pasaytiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov oʻtkazish

1. Quyidagilar oʻgʻil bolalar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

toʻsinda (turnikda) tortilish;

100 metrga yugurish;

2000 metrga yugurish.

2. Quyidagilar qiz bolalar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:

kuch ishlatish mashqi;

100 metrga yugurish;

1000 metrga yugurish.

3. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 2 soniyagacha davom etishi mumkin).

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

4. 100 metrga yugurish mashqi yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi hamda stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.

5. 2000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.

Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

6. Nomzod tomonidan kuch ishlatish mashqini bajarishga 1 daqiqa vaqt ajratiladi.

7. Quyidagilar kuch ishlatish mashqini bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:

tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

8. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinovni baholash

1. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov natijalari “5” ballik tizimda quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

Mashqlar nomi Bajarish koʻrsatkichi Sinov natijalarini baholash mezonlari 5 ball 4 ball 3 ball 0 ball Oʻgʻil bolalar toʻsinda (turnikda) tortilish marta 9 7 5 5 dan kam 100 metrga yugurish soniya 14,5 gacha 14,6 dan 15 gacha 15,1 dan 15,3 gacha 15,3 dan ortiq 2000 metrga yugurish daqiqa 9 9,1 dan 9,30 gacha 9,31 dan 9,45 gacha 9,45 dan ortiq Qizlar kuch ishlatish mashqi marta 10 8 6 6 dan kam 100 metrga yugurish soniya 16,5 gacha 16,6 dan 17 gacha 17,1 dan 17,5 gacha 17,5 dan ortiq 1000 metrga yugurish daqiqa 4,30 gacha 4,31 dan 5 gacha 5,1 dan 5,15 gacha 5,15 dan ortiq

2. Nomzod jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajargandan soʻng, unga har bir mashq uchun qoʻyilgan ballari umumlashtirilib nomzodga oʻrtacha arifmetik ball qoʻyiladi. Bunda jismoniy tayyorgarlik mashqlari uchun qoʻyilgan ballar yigʻindisi quyidagicha hisoblanadi:

14 — 15 ball toʻplaganda — “5” ball;

11 — 13 ball toʻplaganda — “4” ball;

6 — 10 ball toʻplaganda — “3” ball;

6 dan kam toʻplaganda — “0” ball.

3. Nomzodga jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinovda 2 ta mashqni “0” ballga bajarganda, nomzodga “0” ball qoʻyiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha sinov natijalari yuzasidan ‎QAYDNOMA 20__ yil “____” __________ T/r Nomzodlarning F.I.O. Mashqlar boʻyicha sinov natijalari Nomzodning oʻ rtacha arifmetik balli Turnikda tortilish Kuch ishlatish mashqi 100 metrga yugurish 2000 metrga yugurish 1000 metrga yugurish koʻrsatkichi ball koʻrsatkichi ball koʻrsatkichi ball koʻrsatkichi ball koʻrsatkichi ball 1. 2. 3. ... Qabul komissiyasi aʼzolari: ‎‎ ______________________ (F.I.O.) ‎‎______________________ (F.I.O.) ‎‎______________________ (F.I.O.) ______________ (imzo) ______________ (imzo) ______________ (imzo)

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish

1. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat boshlanishidan oldin qabul komissiyasi kotibi nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni qabul komissiyasi aʼzolariga taqdim qiladi.

2. Qabul komissiyasi aʼzolari yakka tartibdagi yakuniy suhbatga kirgan har bir nomzodga 3 ta savol beradi. Bunda har bir yoʻnalish (3 ta yoʻnalish) boʻyicha 1 tadan savol beriladi.

Nomzodga savollar navbat bilan birma-bir beriladi (nomzodga 1 ta savol beriladi va nomzod u savolga javob bersa yoki javob bera olmasa unga navbatdagi savol beriladi).

3. Har bir nomzodga savollarga javob berish uchun 10 daqiqagacha vaqt beriladi.

4. Nomzod savollarga belgilangan muddatdan oldin javob bersa u auditoriyani tark etadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Yakka tartibdagi yakuniy suhbatni baholash

1. Nomzodlar savollarga bergan javoblariga qarab quyidagi mezonlar asosida “5” ballik tizimda baholanadi:

nomzod toʻgʻri xulosa va qaror qabul qiladi, ijodiy fikrlay oladi, mustaqil mushohada yuritadi, mohiyatini tushunadi, biladi va aytib beradi deb topilganda — “5” ball;

nomzod mustaqil mushohada yuritadi, mohiyatini tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — “4” ball;

nomzod mohiyatini qisman tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — “3” ball;

nomzod bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga qisman ega deb topilganda — “2” ball;

nomzod bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga ega emas deb topilganda — “0” ball qoʻyiladi.

2. Nomzodning savollarga javobiga komissiyaning har bir aʼzosi nomzodga oʻz bahosini qoʻyadi. Qoʻyilgan barcha ballar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha arifmetik bali aniqlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylariga oʻquvchilarni qabul qilishda yozma ish (diktant), nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash hamda yakka tartibdagi yakuniy suhbat oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalari boʻyicha QAYDNOMA 20__ yil “____” ____________ T/r Nomzodning savollarga bergan javoblariga qoʻyilgan ballar Nomzodning F.I.O. 1-savol boʻyicha 2-savol boʻyicha 3-savol boʻyicha Oʻrtacha arifmetik ball 1. 2. 3. ... Qabul komissiyasi aʼzolari: ‎‎ ___________________________ (F.I.O.) ‎‎___________________________ (F.I.O.) ‎‎___________________________ (F.I.O.) _______________ (imzo) _______________ (imzo) _______________ (imzo)

Vazir P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2018-yil 26-fevral,

50-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.04.2018-y., 10/18/2996/1026-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son)

lex.uz